logo

Тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси

Загружено в:

09.01.2023

Скачано:

0

Размер:

38.6904296875 KB
Тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси Режа: 1.“Жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти, тузилиши ва вазифалари. 2. Жамиятнинг моддий - маънавий ҳаёти. Демократик жамият. 3. Цивилизация тушунчаси ва жаҳон цивилизациясининг хусусиятлари 4. Цивилизациялашган жамиятни барпо этиш ва баркамол инсонни шакллантириш вазифалари. 5. “Маданият” тушунчаси, унинг моҳияти ва вазифалари 6. “Қадрият” тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. Қадрлилик ва қадрсизланиш, уларнинг ижтимоий характери. “Жамият” тушунчасининг мазмун-моҳияти. Инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. Ер сайёраси унинг абадий макони, умумий Ватанидир. Қуёш тизимидаги ана шу митти сайёрада яшаётган одамлар оиласини жамият, деб аташ одат тусига кирган. Демак, умумбашарий маънода жамият одамзотнинг умри, ҳаёти ўтган ҳамма даври, жой ва ҳудуди билан боғлиқ барча ўзгариш ва жараёнларни ифода этади. Шу билан бирга, бирор давлат ҳудудидаги одамлар ҳаёти, цивилизациянинг муайян даврларидаги турмушига нисбатан ҳам ушбу тушунча қўлланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам, у умумий тушунча бўлиб, айрим одам ва алоҳида шахс жамият аъзоси деб аталади. Ҳар бир жамиятнинг ўз қиёфаси, тузилиши, таркибий қисмлари мавжуд бўлиши тарихий заруратдир. Муайян жамият ҳ аётига хос бўлган яшаш ва тараққий этиш со ҳ аларининг ҳ ам ўзига хос хусусиятлари бор. Бу масалани ўрганиш айниқса дунё ҳ амжамияти ва Ўзбекистoн ҳ аётида туб ўзгаришлар рўй бераётгани ҳ озирги даврда му ҳ им а ҳ амият касб этмоқда. Жамият билан боғлиқ масалалар азалдан кўплаб мутахассисларнинг диққатини тортиб келади. Фан тарихида бу мавзуга доир турлича қарашлар, ғоялар ва таълимотлар мавжуд. Бу масалалар қадимги авлодларимиздан қолган “Авесто” ва “Ўрхун-Енесей тошбитиклари”да, Ал-Хоразмий, Ал- Бухорий, АлБеруний, Нажмиддин Кубро, Мирзу Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа алломаларимиз меросида ёрқин ифодасини топган. Шарқ сиёсатшунослигида жамият билан боғлиқ масалалар Конфуций, Кайковус, Низомулмулк, Мирхонд, Хондамир, Шарафиддин Али Яздий каби кўплаб алломалар ижодидан ўрин олган. Ижтимоий тараққиёт давомида жамият тўғрисидаги қарашлар, ғоялар ва таълимотлар ривожланиб такомиллашиб борганлигини, хусусан ватандошимиз Абу Наср Форобийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари тизимида ҳ амда Амир Темур ва темурийлар сулоласининг жамият ривожи масалаларига оид назарий ва амалий жиҳатдан ёндашганлигида кўриш мумкин. Хусусан, “Темур тузуклари”да қайд этилгани каби: “... салтанат қуриш, давлат тутиш ишларини бир тузукка боғладим ва салтанатни бошқариш ҳ ақида қўлланма (дастур уламал) ёзиб қолдирдим, токи фарзандларим ва авлодимдан бўлганларнинг ҳ ар бири унга мувофиқ иш юритсин, ме ҳ нату машаққатлар, кўп ҳ арбий юришлар, урушталашлар билан, тангрининг инояти ва ҳ азрати Му ҳ аммаднинг, унга тангрининг мар ҳ аматлари ва саломлари бўлсин, толеи баланд миллатнинг шарофати, он ҳ азратнинг улуғвор авлоди ва қимматли са ҳ обаларига қилган му ҳ аббат ва дўстлигим орқали қўлга киритган салтанатни сақлагайлар” 2 . Шунингдек, мазкур мавзуга Аҳмад Дониш, Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби мутафаккирларимиз ижодида ҳам алоҳида аҳамият берилган. Ҳозирги даврда ҳам ушбу масалага доир кўплаб китоблар, рисолар ва қўлланмалар чоп этилмоқда. Таъкидлаш лозимки, жамиятнинг мо ҳ иятини, тузилишини, қонуниятларини билиш, уларга таянган ҳ олда бошқарув ва раҳбарлик фаолиятини ташкил этиш му ҳ им а ҳ амият касб этади. Шунинг учун “Жамият” тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, тузилиши, ижтимоий қонунлар – жамият тараққиёти ва ислоҳотлар жараёнини билишда му ҳ им омил сифатида намоён бўлади. Бу борада Шарқ ва Fарб фалсафасидаги жамиятга доир айрим хусусиятлар, умумий муштарак нуқталар, унда шаклланган ва қарор топган ғарбона ва шарқона қадриятлар, шахс эркинлиги, индивидуаллик ва жамоавийлик уйғунлиги каби ҳодисаларнинг моҳияти ниҳоятда муҳим.Ҳозирги замонда жамиятга доир плюрализм ҳамда синергетик қарашларнинг унинг тараққиёти қонуниятларини билиш орқали ижтимоий жараёнларни илмий ташкил этишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор бериш лозим. Жамият — табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар йиғиндиси, деган турлича таърифлар ҳам бор. Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Ҳар бир янги даврда жамият моҳиятини билиш зарурати вужудга келади. Миллий мустақиллик туфайли жамият моҳиятини янгича идрок этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Жамият моддий ва маънавий омиллар бирлигидан иборат. Ҳозирга қадар адабиётларда моддий ва маънавий ҳаёт бир-биридан кескин фаркланар эди. Ҳолбуки, жамиятнинг туб моҳияти уни ташкил этувчи инсон моҳияти билан узвий боғлиқ. Худди инсон танасини унинг руҳидан ажратиб бўлмагани сингари, жамиятнинг моддий ва маънавий жиҳатларини ҳам бир-биридан ажратиш ва уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мантиққа зид. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда халқ маънавиятини юксалтиришга, миллий ғоя ва мафкура асосларини мустаҳкамлашга катта эътибор бериляпти. Зеро, кишилар иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлгани учун илмсиз бўлмайди, балки, аксинча — илмсиз бўлгани учун қашшоқ бўлиши мумкин. Шунинг учун юртимизда халқ 2 Темур тузуклари. Т.: “Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. 68-б. маънавиятини юксалтириш орқали иқтисодий фаровонликни таъминлашга катта эътибор бериляпти. Ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараёнида одамларни уюштиришнинг тарихий шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга келган. Одамлар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, мафкуравий каби муносабатларнинг барчаси, бир сўз билан, ижтимоий муносабатлар дейилади. Ижтимоий уюшмалар кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради. Улар моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади. Масалан, оила, давлат, таълим-тарбия, маҳалла, Ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади. Жамиятнинг моддий - маънавий ҳаёти. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. Маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, санъат, ғоя, мафкура, гўзаллик, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради. Инсоннинг асл моҳияти моддий эҳтиёжларни маданий шаклларда қондиришида яққол намоён бўлади. Инсон ақлли мавжудот сифатида моддий эҳтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Илм-фан ва техника инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Инсон юксак маънавият туфайлигина ўз эҳтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қондириш имконига эга бўлади. Мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор берилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди. Жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради: —кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар; —озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой, ёқилғи, коммуникация воситалари; —моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш; —ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; —моддий бойликлар, табиий захиралар. Жамиятнинг маънавий ҳаётига оламни тушуниш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таълим-тарбия, ахборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳам муҳим. Кишилар томонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ҳамда ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишида меҳнат, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши беқиёс аҳамиятга эга. Меҳнатни кишиларнинг қобилиятига қараб ижтимоий тақсимланиши натижасида муайян касб-кор билан шуғулланадиган тоифалар, гуруҳ, қатлам ва синфлар вужудга келади, улар жамият структурасида ўзига хос ўрин эгалдайди, жамият тараққиётига муайян ҳисса қўшади. Жамият ва оила. Жамият ва оила моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ. Оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топади. Шу маънода, оилани кичик жамият дейиш мумкин. Ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён этади. Баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир. Оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир. Шу боисдан ҳам давлат оилани ўз ҳимоясига олади. Жамиятдаги маънавий-ахлоқий муҳитнинг соғломлиги кўп жиҳатдан оилавий маданиятга боғлиқ. Оила қандай бўлса, жамият ҳам шундай бўлади. Оилада эр ва хотиннинг мавқеи, оилавий муносабатлар характери турли халқларда турлича. Мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида маънавият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, оила қадриятларини, энг илғор анъаналарни тиклашга қаратилган. Она ва аёл муқаддаслиги ўзбекона қадриятдир. Ҳадиси шарифда она ва аёлнинг муқаддаслиги тўғрисидаги ғоялар оилавий муносабатларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Улуғ мутафаккурлар жамиятнинг маданий даражаси аёлнинг жамият ва оиладаги аҳволи, мавқеи билан белгиланишини алоҳида таъкидлаган. Соғлом, баркамол авлод тарбияси кўп жиҳатдан аёлнинг маънавий салоҳияти, билими, уддабуронлиги ва эркинлигига боғлиқ. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган қатор тадбирлар аёлнинг оила ва жамиятдаги мавқеи ҳамда ролини кучайтиришга қаратилган. Оила муаммолари илмий асосда ўрганиш уларни оқилона ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган республика "Оила" илмий-амалий марказининг ташкил этилгани ҳам давлатимизнинг оилавий муносабатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор бераётганидан далолат беради. Давлатнинг жамият ҳаётидаги ўрни. Давлат — жамиятни бошқариш, тартибга солиш, ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган алоҳида муассаса. Давлат умуминсоний қадрият, инсоният маънавий тараққиётининг муҳим ютуғидир. Жамият маънавий салоҳиятининг юксалиб бориши билан сиёсий бошқариш шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб боради. Ўзгарган тарихий шароитда давлатнинг моҳияти, мазмуни ва вазифаларига янгича ёндашиш зарурати вужудга келади. Мустақиллик йилларида миллий давлатчилик анъаналарининг тикланиши билан давлатнинг ташкилотчилик, бош ислоҳотчилик фаолияти янгича мазмун ва аҳамият касб этди. Жамият ҳаётида турли жамоалар, ташкилот ва уюшмалар ҳам фаолият кўрсатади. Уларни шартли равишда давлат ва нодавлат ташкилотларига ажратиш мумкин. Уларга сиёсий партиялар, сиёсий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, турли жамғармалар, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар уюшмаси, маҳалла қўмиталари ва бошқалар киради. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон салоҳиятини янада юксалтиришга, юртимизда фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган. Демократик жамият. Демократик жамиятни барпо этиш — Ўзбекистон тараққиётининг бош мақсади. Бу жамият кишиларнинг юксак ахлоқий- сиёсий ва ҳуқуқий маданиятига асосланадиган демократик тараққиётнинг юқори босқичидир. Бундай жамият эркин уюшмаларнинг кўп қир-рали алоқаси бўлиб, давлат қонунларини ҳурмат қилиб бажарувчи жамият таркибига кирувчи элементларнинг нисбий мустақиллигига асосланувчи, турли зиддият ва ихтилофларни қонун доирасида ўзаро келишув. сабр-тоқат ва музокаралар орқали ҳал этишга асосланувчи жамиятдир. Юртимизда бундай жамиятни барпо этиш баркамол инсон шахсини шакллантиришни талаб этади. Ўз навбатида, маънавий етук авлод жамият тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Бугун бизнинг бош стратегик мақсадимиз бозор иқтисодиётига асосланган, қонун устуворлигига таянган, эркин, демократик жамият барпо этишдир. Ундаги "эркинлик", "демократия", "қонун устуворлиги" сўзларига эътибор қаратиш керак. Бу тушунчалар Ўзбекистон қураётган жамиятнинг қандай умуминсоний тамойилларга, қадриятларга асосланишини кўрсатади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда яшайдиган барча инсонлар учун миллати, тили ва динидан қатъи назар, муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш, ривожланган демократик давлатлар каби кафолатланган турмуш даражаси ва эркинликларини таъмин-лаш давлатимиз сиёсатининг фалсафий мазмун - моҳиятини ифодалайди. Бу — халқимизнинг асрий анъаналарига, инсонпарварлик моҳиятига, миллий қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда ривожланган давлатлар тажрибаларидан шунчаки нусха кўчирмасдан, ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлни изчил давом эттиришни англатади. Бу жамият ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қуришни эркинлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий ҳаётда ҳақиқий маънодаги кўп партиявийликни қарор топтиришни билдиради. Бу маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органла-ри фаолият доирасини кенгайтириш, уларга давлат ваколатларининг бир қисмини босқичма-босқич ўтказиб бориш, нодавлат ва жамоат тузилмаларининг ҳуқуқ ва мавқеини оширишни кўзда тутади. Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши жараёнларининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кўрамиз. Конституция ўзига хос фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамиятнинг устувор мақсадлари, тамойиллари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ўзининг яққол ифодасини топган. Мустақиллик мамлакатимизга жаҳон цивилизациясининг эшигини очди, унинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш ва дунёдаги энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаш имконини яратди. Бугунги кунда халқимизнинг ана шу йўлда амалга ошираётган улкан бунёдкорлик фаолияти цивилизациялашган мамлакатларга хос ҳаёт тарзини шакллантиришга қаратилган. “Цивилизация” тушунчаси. Маълумки, лотин тилидаги “ civiliс” сўзи асосида шаклланган, фуқаровий, ижтимоий, деган маъноларни англатадиган мазкур тушунчани илм-фан тарихида дастлаб шотланд тарихчиси ва файласуфи А.Фергюссон (1723—1816) жаҳон тарихий жараёнининг маълум бир босқичини ифодалаш учун, француз маърифатпарварлари эса ақл-идрок ва адолатга асосланган жамият, деган маънода ишлатган эдилар. Ундан кейин ҳам цивилизация тушунчасига турлича мазмун бериш давом этди. Айрим ҳолда уни маданиятнинг, баъзан фақат моддий маданиятнинг синоними сифатида ишлатган бўлсалар, немис файласуфи О.Шпенглер эса, аксинча, уни маданиятнинг антиподи маъносида, яъни маданиятнинг ҳалок бўлиш жараёни босқичини характерлаш учун, инглиз социологи ва тарихчиси А.Тойнби эса ўзига хос ва нисбатан ёпиқ бўлган жамиятларни ифодалаш учун ишлатган. Цивилизация тушунчасининг мазмунини белгилашда турфа хиллик ҳозирги вақтда ҳам сақланиб қолмоқда. Бу тушунча: 1) ижтимоий ривожланишнинг ёввойилик ва варварликдан кейин келадиган босқичини; 2) умуман кишилик жамияти ривожланишининг маълум бир босқичини (мас., неолит, нокапиталистик ёки ҳозирги замон цивилизацияси); 3) маълум бир ижтимоий-иқтисодий формацияни; 4) географик жиҳатдан фарқланувчи бирликларни (мас., Европа ёки Осиё Ц.си); 5) диний мансублигига кўра, фарқланувчи маданий бирликларни (мас., христиан ёки ислом цивилизацияси); 6) келиб чиқиши ва планетар мансублигига кўра фарқланувчи бирликларни (мас., Ер цивилизацияси, Ердан ташқаридаги цивилизациялар); 7) этник асосга кўра фарқланувчи ижтимоий-маданий бирликларни (мас., қад. Миср ёки Бобил цивилизацияси) ва шу каби маъноларни ифодалаш учун қўлланиб келмоқда. Цивилизация тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзига хослигини, у ёки бу мамлакат доирасида амал қиладиган, ишлаб чиқариш кучлари, инсон фаолияти, маданияти томонидан белгиланадиган умумий ижтимоий қонуниятларнинг спецификасини ифодалайди. Буларнинг барчаси цивилизацияни яхлит бирлик сифатида мавжуд бўлиши учун имконият яратади. Бу сифатий хусусиятларнинг йўқолиши цивилизациянинг ҳалокатини англатади. Ушбу мулоҳазалардан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, цивилизация тушунчаси муайян халқ, мамлакат (жамият)га ёки унинг ривожланишининг сифатий жиҳатдан фарқланувчи айрим босқичларига нисбатан ишлатилгандагина, у аниқ илмий мазмунга ва демакки, методологик аҳамиятга эга бўлади. Айнан этник бирликлар, мамлакатлар даражасида цивилизациянинг ўзига хослиги, асосий характеристикалари ўзини яққол намоён этади. Жаҳон цивилизацияси. Жаҳон цивилизацияси деганда Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, минтақавий ва ҳудудий цивилизацияларнинг яхлит, бир бутун ижтимоий тизими бўлган умуминсоният, сайёрамиздаги жамият тушунилади. Бу тушунча, умумий маънода, заминимизда яшаган барча одамларнинг умумий макони бўлган Ер юзидаги ҳаёт, тарихнинг ҳамма даврларида мавжуд бўлган давлат, жамият, халқ ва миллатларнинг умргузаронлик қилиши билан боғлиқжараёнлар мажмуасини ўзида акс эттиради. Инсоният тараққиётининг бугунги ҳолати замонавий цивилизациянинг асосий тамойиллари билан узвий алоқадор экан, Республикамизнинг умуминсоний цивилизация билан уйғунлашуви ҳам кўп жиҳатдан ана шунга боғлиқ. Ҳозирги пайтда инсоният ўз ривожининг янги босқичига кўтарилди. У ўзида моддий ишлаб чиқариш ютукларини, инсоният томонидан орттирилган тажрибаларни, жаҳон миқёсида пайдо бўлган муаммоларни оқилона ҳал этиш йўллари ва усулларини мужассамлаштиради. Ўзбек халқи Шарқ Цивилизацияси бағрида камол топди. Ватан ва онанинг муқаддаслиги, жамоавийлик, ўзаро ёрдам, табиатга оқилона муносабат, меҳнатсеварлик, сабр-тоқатлик, катталарга ҳурмат, камбағалпарварлик ва б. Шарқ цивилизацияга хос белгилардир. Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси тараққиётига илм-фан, ахлоқ, дин, санъат ва маданият соҳасидаги улкан ютуқлари билан муносиб ҳисса қўшмоқда. Миллий мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўз миллий қадриятлари, маънавий мероси ва бой маданиятига таяниб, Шарқ ва Ғарбнинг умумбашарий қадриятлари ва тажрибаларини ижодий ўзлаштириб, дунёвий цивилизация йўлидан бормоқда. Бугунги таҳликали дунёда инсониятнинг эсон-омон яшаб қолиши ва келажакда бахтиёр бўлиши жаҳон цивилизациясининг асосий мақсади ва йўналишига айланиб қолди. Шу маънода, Ер юзидаги ҳар бир мамлакат жаҳон цивилизацияси деб аталадиган яхлит тизимнинг турли таркиблари бўлиб, уларнинг ўзаро таъсири, ҳамкорлиги цивилизациянинг такомиллашуви, барқарор яшашига имкон беради. Тўғри, бу тизим таркибида Америка, Россия, Хитой, Япония каби салмоқлйи таркиблар ҳам бор. Улар кўп жиҳатдан жаҳон тизими тараққиётига таъсир кўрсатади, муайян жараёнларнинг йўналишла-рини белгидайди. Аммо бу тизимда ҳар бир давлатнинг, кичкина Ватикан ёки Лихтенштейндан тортиб Германиятача, Андорра ёки Монаколан токи Франциягача ўз ўрни, ўзига хос таъсир кучи ва доираси бор. Шу маънода, уларнинг ҳар бири, ҳудудининг каттакичиклиги, аҳолисинингсони қанчалигидан қатъи назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида тенг овозга эга. Демак, таркиблар тизимда муайян тарзда амал қилгани сингари ҳар бир мамлакат жаҳон цивилизациясига тенг ҳуқуқли аъзо ва муҳим элемент сифатида кириб борган. Жаҳон ҳамжамияти ўзида умумийликни, ҳар бир мустақил мамлакат эса айримлик ва ўзига хосликни ифодалайди. Бу ҳолда Осиё ёки Марказий Осиё мамлакатлари хусусийликни акс эттирса, Ўзбекистон алоҳидаликни ифодалайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганига кўп бўлмаганига қарамай, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга. Унинг Марказий Осиёдаги мавқеи эса бу минтақанинг асосий тараққиёт йўналишларини кўп жиҳатдан белгилайди. Ҳар бир халқ, миллат ўзининг бетакрор, ноёб хусусиятларини саклаган ҳолда мустақил ривожланади ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилиб боради. Бундай қўшилиш кўп қиррали, ранг-баранг бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий, сиесий, маънавий, ҳуқуқий, давлатлараро муносабатларни қамраб олади. Жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш табиий-қонуниятли жараён бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг ҳар томонлама тараққий этиши, ер юзида умумий хавфсизлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга, табиий ресурслар, илмфан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланишга, экологик мувозанатни таъминлашга имкон беради. Мустақил тараққиёт йўлига ўтган халқларнинғ жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши, умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини эътироф этиш, халқаро хуқуқ меъёрларига амал қилиш, инсон ҳуқукларини ҳимоя этиш, демократия тамойилларига амал қилишда яққол намоён бўлади. Цивилизациянинг моҳиятини тушунишда унга мансуб бўлган маданиятнинг ролини англаш муҳимдир. Агар ишлаб чиқариш кучлари цивилизациянинг моддий асосини ташкил этса, маданият ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, унинг қиёфасини, ўзига хос рангини белгилаб беради. Ҳатто ишлаб чиқариш кучларига ҳам ўзига хос характерлилик, аҳамиятлилик беради. Бу билан маданият ижтимоий ҳаётнинг ташкиллашувини, яъни цивилизациянинг шаклланишини, мавжуд бўлиши ва ривожланишини белгилаб берувчи ўзига хос негиз вазифасини ўтайди. Демак, цивилизация маданиятнинг конкрет намоён бўлишини, унинг реал мавжуд ҳаётини акс эттиради. “Маданият” тушунчаси. Бу тушунча (араб. шаҳарга оид, фаровон маскан, тараққиёт ўчоғи) табиат ва ўзаро муносабатларда акс этадиган инсон фаолиятининг ўзига хос шаклини ифодалайди ва индивиднинг ҳаётий фаолияти (шахсий маданият), ижтимоий гуруҳ ёки жамиятнинг фаолият усули (ижтимоий маданият)ни акс эттиради. Дастлаб маданият тушунчаси инсоннинг табиатга мақсадга мувофиқ тарзда таъсири (ерга ишлов бериш, табиий бойликлардан фойдаланиш ва ҳ.к.) ҳамда инсоннинг ўзини тарбиялаши ва билим олиш маъносида қўлланган бўлса, кейинчалик турли халқлар Маданиятнинг ўзаро яқинлашуви, муносабатларининг ифодаси ўлароқ жаҳон маданияти, тамаддунлар маданияти тушунчалари пайдо бўлди. Инсон фаолиятининг икки асосий тури – моддий ва маънавий яратувчанликка кўра, маданият моддий ва маънавий маданиятларга бўлинади. Моддий маданият моддий фаолиятнинг барча соҳалари ҳамда уларнинг ҳар бирида эришилган натижалар – меҳнат қуроллари, турар-жой, кундалик турмуш буюмлари, кийим-кечак, транспорт, алоқа воситалари ва ш.к.ни ўз ичига олади. Маънавий маданиятга ақлий ва маънавий яратувчанлик соҳалари – билим, одобахлоқ, таълим-тарбия, ҳуқуқ, фалсафа, дин, нафосат, фан, санъат, адабиёт, фольклор, асотирлар ва шу кабилар киради. Уйғониш ва маърифатпарварлик даврларида маданият етуклиги деганда инсон ва жамият ҳаётида инсонпарварлик, маърифатпарварлик ғоялари устувор ўрин тутиши лозимлиги тушунилган. Жамиятдан ташқарида маданият мавжуд эМасалан Ижтимоий муносабатлардаги ҳар қандай ўзгариш маданиятга таъсир этади ва унда бу муносабатлар қандай натижаларга олиб келиши ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шу боис маданият нафақат ўтмиш ёки бугунги кун, балки келажакка нисбатан муносабатнинг ифодаси ҳамдир. Маданият инсон фаолиятининг ҳам маҳсули, ҳам сифат кўрсаткичи. Инсоният ўзи ҳам пировард натижада маданият маҳсулидир. Маданий муҳит қандай бўлса, инсон ҳам шундай шаклланади. Маданиятнинг ижодкори, энг аввало, халқ. Халқ маданиятида аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликлар жамланган. Уларни ўзлаштирмай, билмай туриб, маданиятли киши бўлиш мумкин эмас маданият ривожида ноёб истеъдод соҳиблари: фан, адабиёт, санъат аҳли ҳам катта ўрин тутади. Улар туфайли маданиятда янги ёндашув, ижод турлари, бадиий- эстетик қарашлар юзага келади. Бугунги кунда жаҳон миқёсида кенг тарқалган айрим касб турлари маданиятнинг алоҳида шакли сифатида эътироф этилади. Масалан, китобат маданияти, кулолчилик маданияти, бинокорлик, машинасозлик, темирчилик, ипакчилик маданиятлари ва ҳ.к. Бундан ташқари, фанда маданиятнинг барча халқлар ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган турлари ҳам қайд этилади. Масалан, қишлоқ хўжалиги маданияти, технологик маданият, минтақавий маданият ва ҳ.к. Бу ҳол маданият турларини алоҳида-алоҳида ҳамда қиёсий ўрганиш ёндашувининг шаклланиши, фаннинг алоҳида тармоғи сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Маданиятшунослик. Ҳозирги вақтда маданият ва маданий ҳодисалар “Маданиятшунослик” (“Культурология”) фанининг асосий объекти сифатида олий ўқув юртлари доирасида кенг миқёсда ўрганилади. Маданиятшунослик мустақиллик йилларида мамлакатимизда кенг тараққий этаётган фалсафий фан соҳаларидан биридир. Собиқ иттифоқ даврида бу фан умуминсоний маънода ўқитилмас эди. Аслида эса, жаҳон фалсафасида маданият тўғрисидаги алоҳида бир фаннинг вужудга келгани маданиятнинг инсон ва жамият ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Маданиятшунослик маданиятдаги ранг-барангликни эътироф этади, маданиятнинг универсал характерга эга бўлган тарихий намуналарини бир- биридан фарклайди. Маданият фалсафаси. Маданиятнинг моҳияти, ривожланиш қонуниятлари, тараққиёт босқичлари ва истиқболларини яхлит, бир бутун ҳодиса сифатида ўрганувчи фалсафий фан “Маданият фалсафаси”дир. Фалсафий қонун ва категорияларни билиш маданият ва унинг ривожланиш муаммоларини назарий-методологик жиҳатдан тўғри ечиш учун замин яратади. Айни пайтда маданият фалсафаси маданиятнинг хилма-хил кўринишларини таҳлил қилиш асосида фалсафий қонунлар, ва тушунчаларнинг мазмунан бойиши, фал.нинг ижтимоий амалиёт билан алоқасининг кенгайиши ва чуқурлашуви, у илгари сураётган хулоса ва қоидаларнинг бойиши ва такомиллашувига хизмат қилади. Маданият фалсафаси ижтимоий тараққиётнинг субъектив, яъни кишилар фаолияти билан боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор беради. Маданият фалсафасининг предмети доираси маданият масалалари билан чекланган. Шу боис маданият тушунчаси кенг талқин қилинган тақдирда ҳам бутун жамиятни қамраб ололмайди. Маданият фалсафаси бошқа фанлар маълумотларидан фойдаланиш билан бирга ўзининг эмпирик материалларини йиғади ва таҳлил қилади. Маданият фалсафаси ижтимоий- гуманитар фанлар билан ўзаро таъсирда бўлиб, уларнинг категорияларидан фаол фойдаланади. Бундан ташқари, маданият фалсафасиси семиотик, структуравий, постмодерн, антропологик ёндашувлар нуқтаи назаридан ўрганилиши мумкин. Шундай қилиб, маданият фалсафасининг талқин этилиши борасида турли-туман ёндашувлар мавжуд бўлса-да, бу тушунча ва ҳодисага яхлит, умумэътироф этилган концепция нуқтаи назаридан ёндашиш эҳтиёжи сақланиб қолмоқда. Маданий мерос. Авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, маънавий-ахлоқий, илмий, диний ва маданий қарашлар, халқ маданияти ва ижодида ифодаланган моддий ҳамда маънавий бойликлар “Маданий мерос” тушунчасида ифодаланади. Ҳар бир давр маданий мерос ривожига ўзига хос ҳисса қўшади. Масалан, қадимги нодир асарлар ва ёдгорликлар ҳозиргача инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минерология, кимё, астраномия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қиммабаҳо асарлар, ўлмас осори атиқалар бу қўҳна ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқдақадимдан буюк маданият мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради”. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт минг йилдан зиёд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг намнаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида ана шу бебаҳо Маданий меросни тиклаш, уни асраб-авайлаш ва бойитган ҳолда келгуси авлодларга етказиб бериш йўлида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, изчиллик билан давом эттирилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Тошкент, Қарши, Термиз, Хива, Марғилон, Шаҳрисабз каби кўҳна шаҳарларимиздаги тарихий ёдгорликлар, масжиду-мадрасалар, мақбаралар, қадамжолар ҳам Маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Мамлакатимиз мустақиллика эришгач, мустабид тузум даврида тақиқлаб қўйилган урф-одат, маросим ва анъаналар, исломий қадриятлар, миллий байрамлар қайта тикланди, ўзб. тили давлат тили мақомига эга бўлди, жаҳон ва миллий маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган буюк сиймоларнинг номлари тикланиб, асарлари ҳар томонлама ўрганилмоқда, қадамжолари обод этилмоқда. Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар бой Маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш, келгуси авлодларга безавол етказиб беришда беқиёс аҳамият касб этмоқда. “Маданий бойликлар” тушунчаси. У аждодлардан авлодларга ворисийлик асосида етиб келган, инсониятнинг бугуни ва келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлган моддий ва маънавий бойликлар, бутун инсоният мулкини ташкил этувчи буюк маданий ва табиий ёдгорликларни ифодалайди. У халқнинг, миллатнинг а.лар мобайнида ёзма манбалар ва халқ оғзаки ижодида ифодаланган, объективлашган ва субъективлашган нарса ва буюмларда акс эттирилган моддий, маънавий фаолият маҳсулидир. Унда билим, тажриба, дунёқараш, маънавият ва маърифат уйғун тарзда муҳрланган. ЮНЕСКО ташкилоти 1972 йилда жаҳон маданий ва табиий ёдгорликларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияни қабул қилган (1975 йилдан кучга кирган). Жаҳон Маданий бойликлари рўйхатига жами 721 та маданий ва табиий ёдгорликлар киритилган. Улар орасида Ўзбекистондаги Хива (Ичан қалъа), Бухоро, Шаҳрисабз ва Самарқанднинг тарихий марказлари ҳам бор. Маданиятнинг умуминсонийлиги ва миллийлиги. Бу соҳада умумбашариятга хос бўлган жиҳатларни биз маданиятдаги умуминсонийлик. миллатнинг ўзигагина хос бўлган хусусиятларни эса маданиятнинг миллийлиги деб атаймиз. Аслида эса миллийлик ва умуминсонийлик бир бутун маданиятнинг икки томони, бир-бирини тақозо этувчи жиҳатлардир. Маданият ана шу икки жиҳатнинг узвий алоқаси ва бир бутунлиги орқали намоён бўлади. Миллийлик — маданиятнинг жони, унинг миллат билан боғлиқ яшаш усули, миллатнинг унда намоён бўладиган руҳидир. Умумин- сонийлик эса маданиятнинг бутун жаҳонга хослиги, ана шундан келиб чиқадиган умумбашарий хусусиятлари, жамият ривожининг барча давр ва ҳудудларга хос умумий тамойилларидир. Миллий маданиятлар бир-бирини бойитади. Улар ўртасидаги ўзаро таъсир табиий равишда халқлар ва миллатларнинг бир-бири билан иқтисодий, сиёсий, ахлоқий соҳалардаги ҳамкорлиги узвий боғ-лиқдир. Бироқ бир миллий маданиятни бошқа халқларга зўрлаб тар-ғиб этиш, жорий қилиш ижобий натижаларга олиб келмайди. Миллий маданиятнинг гуллаб- яшнаши халқларнинг цивилизациялашган тараққиёт йўлидан бориши ва ўзига хос цивилизация яратишида муҳим аҳамиятга эга. Истиқлол ва маданият. Ўзбекистоннинг ўтган асрнинг 80 йиллари охирида мустақиллик тамон қадам ташлаши билан, барча соҳалар қатори, маданий ҳаётда ҳам ўзгариш ва ислоҳотлар олиб бориш учун муайян замин ҳозирлана бошлади. Жумладан, Наврузни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш ва ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги Қонуннинг қабул қилиниши бу йўлдаги энг дадил қадамлар бўлди. Шундан сўнг биринчи навбатда миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш, сўзда эмас, амалда ҳар бир кишининг виждон эркинлигини таъминлаш, маърифат ва маданиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маънавий бойликларни яратувчи олимлар ва ижодкор ходимларга эътиборни кучайтириш, ўсиб келаётган авлодга, унинг маданий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндошиш вазифалари белгиланди. Ватанимизнинг ёруғ келажагини белгилайдиган, унинг куч-қудратини таъминлайдиган омиллар орасида таълим-тарбия соҳаси алоҳида ўринга эга. Чунки ҳар бир миллатнинг, халқнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлод тақдири билан узвий боғлиқдир. Истиқлолимизнинг илк йиллариданоқ соғлом авлод тарбияси энг устувор вазифа сифатида белгиланиб, ушбу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Фалсафада қадриятлар муаммоси такрор ва такрор мурожаат қилиб туриладиган азалий мавзулардан бири сифатида қаралади. Бу мавзу, айниқса, тарихда туб бурилишлар рўй бераётган, жамият ривожи бир босқичдан бошқасига ўтаётган, ижтимоий-сиёсий тартиблар, кишилар кўникиб қолган мезонлар ўзгариб бораётган даврларда ниҳоятда долзарб муаммога айланади. Бундай даврларда жамият аъзоларининг қадриятларга муносабати, улар билан боғлиқ мақсад ва идеаллари, қараш ва тасаввурлари ўзгариб кетади. Жамиятда эски тизим ва унга асосланган ижтимоий, сиёсий ва маънавий мезонлар ўрнига янги қадриятлар тизимига эҳтиёж туғилади, уни шакллантириш заруратга айланади. XX аср охирида собиқ иттифоқнинг барҳам топиши ва Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ана шундай давр бошланганини яққол кўрсатди. Бу эса юқоридаги хулосанинг тарихий жараёнлар натижасида исботланган ҳаёт ҳақиқати эканидан далолат беради Истиқлол йилларида халқимиз ҳаётида муҳим ўзгаришлар рўй берди, давлат ва жамият қурилишида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Умуминсоний қадриятларга асосланган ҳаёт қуриш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, жаҳон цивилизацияси андозаларига мос келадиган қадриятлар тизимини шакллантириш ушбу жараённинг таркибий қисмига айланди. Айнан ана шу даврда мамлакатимизда қадриятлар ва инсон қадри масаласига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Бир-бири билан уйғун ва чамбарчас алоқадор бўлган бундай жараёнлар умуминсоний ва миллий кадриятлар устиворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Қадриятлар тўғрисидаги фан — “Аксиология” (аксио — қадрият, логос — фан, таълимот маъносинй англатади) фалсафанинг шу масалани ўрганадиган ва у билан шуғулланадиган соҳаси ҳисобланади. Собиқ иттифоқ даврида бу тўғрида ниҳоятда кам маълумотлар бор эди. Истиқлол туфайли қадриятлар тўғрисидаги қарашларимиз шитоб билан ўзгарди. Собиқ иттифоқнинг илгари улуғланган парти-явий-синфий қадриятлари саробга айланди, замона реалликлари та-лабларига жавоб бера олмай, ўтган ўн йилликлардан иборат тарих саҳифалари билан бирга ёпилиб кетди. Ўзбекистонда қадриятларга эътибор кучайди, унинг турли қирралари олим ва мутахассислар томонидан таҳлил этилмоқда. Қадриятлар фалсафаси — аксиология-нинг кўпдан-кўп мавзулари мутахассисларимизнинг илмий изла- нишларида ўзига хос ўрин тутмоқца. "Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир", — деб ёзган эди Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" романида. Худди шундай, "Қадрият ўзи нима?" саволига жавоб беришдан олдин мавзунинг тарихини, қисқа бўлса-да, ўрганмоқ лозим. Бусиз қадриятларнинг бугун ва келажакдаги аҳамиятини тушуниб бўлмайди. Қадриятлар мавзуининг тарихи. Қадриятлар мавзуининг тарихи, илдизлари ва инсониятга хос қадрлаш тамойиллари шаклланиши узоқ ўтмишга эга. Ғарб олимлари бу борада, асосан, Европа маданий мероси ва ғояларига таянадилар, кўплаб алломаларнинг номларини тилга оладилар. Ғарбда қадриятлар билан шуғулланадиган фалсафий соҳа — аксиология фанининг шакллангани ҳам уларнинг бундай қарашлари учун муайян асос бўлади. Биз Суқрот ва Афлотун, Арестотель ва Гегеллар катта эътибор берган бу мавзунинг Ғарб фалсафасида ўз тарихига эга эканлигига шубҳа қилмаймиз. Аммо ушбу мавзу кўҳна ва навқирон Шарқ, хусусан Ўзбекистон учун бегона эмас! Унинг энг теран жиҳатларини фақат Ғарбдан эмас, балки Шарқдан қидириш ҳам фойдадан холи бўлмаса керак. Номлари цивилизациямиз тарихига абадий битилган Хоразмий, Форобий. ал Бухорий, ат Термизий, Беруний, ибн Сино, Нажмид-дин Кубро, Яссавий, Нақшбанд, Улуғбек, Навоий, Машраб, Бедил, Беҳбудий, Авлоний каби мутафаккирлар ижодида ҳам бу мав- зунинг излари бор, теран қирралари очилган. Гап ана шу изларни излаб топишда, уларни унутмаслиқда, сайқаллаб туришда, замона реалликлари нуқтаи назаридан холисона талқин қилишдадир. Авлод ва аждодларимиз яратган қадрлаш мезонларининг тарихи энг қадимги нақллар, ривоятлар, афсона, ҳикоят, достонларга, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб тақалади. Спитамен, Му-қанна ва Жалолиддин Мангуберди тўғрисидаги асарларда, Алпо-миш, Тўмарис ва Широқ тўғрисидаги афсона ва достонларда ватан-парварлик, халқ ва юрт озодлиги учун фидойилик каби кўплаб умуминсоний қадриятлар тасвирланган. Маънавий меросимизнинг ёрқин намунаси — "Авесто" зардўштийликнинг муқаддас китоби бўлганлигидан унда бу диннинг қадриятлар тизими, қадрлаш ме-зонлари, ўша даврдаги миллий ғоялар ёрқин ифодаланган. Қадрлаш тўғрисидаги қарашлар ривожида УШ-ХП асрлар катта аҳамиятга эга. Бу даврда араб истилоси амалга оширилган, ислом ҳукмрон динга айланган эди. Эътироф этиш керакки, Қуръон ва Ҳадисларда таърифлаб берилган илоҳий қадрият ва қадрлаш масала-лари халқимиз тарихи ва маданиятига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, араб истилоси даврида кўпгина миллий қадриятларимизнинг йўқотиб юборилганлигини ҳам қайд қилмоқ керак. Бу тўғрида Бе-руний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарида афсус билан ёзиб қолдирган. Цивилизациямиз қадриятлари ва халқимизга хос қадрлаш меёрлари мусулмон Шарқи ва араблар дунёси маданиятинингривожига ҳам ниҳоятда катта акс таъсир кўрсатган. Тарихда номлари сақ-ланган алломаларимиз ўз навбатида бутун жаҳон, Шарқ маданияти-га ғоят катта ҳисса қўшганлар. Бундай фикрни Абу Ҳанифа, ал Бухорий, ат Термизий, Кубро, Аҳмад Яссавий, Нақшбанд каби илоҳиёт илмининг забардаст алломалари тўғрисида ҳам айтиш жоиз. Уларнинг ҳар бири ўз замонасида исломни цивилизациямизнинг юксак маданияти нуқтаи назаридан тарғиб ва ташвиқэтдилар, ис-лом фалсафасини юксакликка кўтардилар, мазкур диннинг бутун жаҳонда катта мавқега эга бўлишида муҳим фаолият кўрсатдилар. Уларнинг ислом фалсафаси ва илоҳиётига, уни замона зайллари орасидан ўтиш жараёнига кўрсатган ниҳоятда катта таъсири тўғри-сила махсус тадқиқотлар олиб бориш мумкин. Афсуски, манбалар етарли бўлишига қарамасдан, юртимиз иивилизациясининг ислом дини ривожига ва азалий ислом мамлакатларининг маданияти та-раққиётига таъсири тўғрисида ёзилган асарлар ҳалигача кам, бу тўғри-да кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш зарурияти аллақачон етилган. Масаланинг муҳимлиги атоқли қомусий олимлар — Хоразмий, Форобий, Беруний, ибн Сино, ал Фарғоний, Улуғбек, Лутфий, Навоий, Бобур каби цивилизация-мизнинг забардаст намояндалари ижоди ва мероси кўзгусида янада яққолроқ намоён бўлади. Зеро, улар нафақат Марказий Осиё, араб- мусулмон цивилизацияси, балки жаҳон маданияти тараққиётига ниҳоятда катта ҳисса қўшганлар, юртимиз қадриятлари таъсирининг бутун оламга ёйилишида хизмат қилганлар. Афсуски, дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаб турган собиқ иттифоқда қадрлашнинг умуминсоний тамойилларини барқарор қилиш у ёкда турсин, ҳақиқий қадриятшунослик нуқтаи назаридан тадқиқотлар олиб боришга ҳам изн берилмас эди. Фақат ўтган асримизнинғ 60-йилларига келиб, қадриятлар муаммоси баъзи мутахассислар томонидан таҳлил қили-на бошлаган бўлса- да, 90-йилларгача фалсафа дарсликларида ало-ҳида мавзу сифатида ўз ўрнига эга бўлмади. Ҳукмрон мафкуранинг таркибий қисмига кирмаганлиги, мавзуларининг жуда кам тадқиқ қилинганлиги ва ниҳоятда оз аҳамият берилганлигидан махсус фал-сафий тадқиқотлар соҳасига айлана олмади. Аксиология номи билан собиқ иттифоқда бирорта ҳам дарслик ёки ўқув қўлланмаси чоп этилмаган, ҳатто университетларнинг файласуф, жамиятшунос, тарихчи каби мутахассислар тайёрлайдиган ижтимоий бўлимларида ҳам бу соҳага оид махсус билимлар берилмас эди. “Қадр” ва “қадрият” тушунчалари, қадрсизланиш муаммоси . Қадриятлар тўғрисида Ғарбда кенг тарқалган “ Аксиология” (аксио қадрият, логос - фан, таълимот) фани ривожланган мамлакатларда инсон қадри ва ҳақҳуқуқларига доир кўпгина тамойилларнинг амалиёти учун назарий асослардан бири бўлган илмий соҳалар қаторига киради. Бу борада “Қадр” тушунчасига катта аҳамият қаратиш лозим. у муайян қадриятнинг яъни, бирон-бир нарса, воқеа, ҳодиса ёки бирор идеалнинг инсон ва жамият учун қадри ва ижтимоий аҳамиятини англатадиган тушунчадир. “Қадр” тушунчаси ўзбек тилида серқирра маъно ва мазмунга эга, у тилимиздаги баъзи ибора ва сўзларда ўзига хос шарқона фалсафий мазмун борлигидан далолат беради. Ана шу сабабдан ҳам ўзбек тилида қадриятнинг мазмунини билиб олиш ва унинг аҳамиятини англаш, аввало, қадрнинг маъносини билиш орқали боради. Инсоннинг инсонга ибрати, тарбиядаги таъсирини унинг ўзи баҳолай олмайди, балки бошқа инсон баҳолайди. Демак, қадрият сифатидаги инсон таъсирида унинг қадри ва аҳамияти намоён бўлади, бошқа киши эса ана шу бевосита таъсир натижасида унинг аҳамиятини баҳолайди, қадрига баҳо беради. Қадриятлар муаммосига бағишланган илмий-фалсафий манбаларнинг кўпчилигида қадриятни “баҳо” тушунчаси биланн қиёслаш, уларга бир хил даража ва кўламдаги тушунчаларр сифатида қараш ҳоллари учрайди. Айни пайтда қадриятлар жамият ривожи ва кишилар ҳаётининг турли даврларида турлича аҳамият касб этади, тарихий заруратга мос равишда гоҳ у, гоҳ бу қадрият ижтимоий тараққиёётнинг энг олдинги поғонасига чиқади, бошқалари хиралашгандек туюлади. Мас., юртни ёв босганда – озодлик, империя ҳукмронлиги ниҳоясида – истиқлол, уруш даврида – тинчлик, тутқунликда – эркинлик, хасталик ва беморлик пайтларида – сиҳат- саломатликнинг қадри ортади, уларга интилиш кучаяди. Қадриятларнинг асосий шаклларини аниқлаш борасида олимлар орасида бир хил ва ҳамма эътироф этган ягона н.назар йўқ. Уларни моддий ва маънавий, умумбашарий ва умуминсоний турларга бўлиш мумкин. Бу шакллар ҳам уларга мос равишда табиат ва жамиятдаги нарса, воқеа, ҳодиса, жараёнлар ўзаро уйғунликда, қонуний боғланишда, умумий алоқадорликда намоён бўлади. Бундай ҳоллардаги таҳлил жараёнида илмий билишнинг тизимлилик усули, алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик, бутун ва бўлак категорияларининг диалектикасига асосланиш қўл келади. Қадрсизланиш – муайян қадрият ёки қадриятлар тизимининг ўз қадрини йўқотиши ёки пасайтириши жараёнини, инсоннинг ўз обрўэътиборини, мавқеини йўқотиши, назардан қолиши маъносини англатувчи тушунчадир. Жамият тараққиётида содир бўладиган умумий қадрсизланиш бирданига, бир кунда ёки тўсатдан эмас, балки тадрижий рўй берадиган жараёндир. Инсоният тарихида қадриятлар тизими қадрсизланиб кетган давлатлар ва империяларнинг таназзулга юз тутгани, йўқ бўлиб кетгани маълум. Мас., собиқ иттифоқ ҳаётининг охирида, 80-йилларнинг охирларида илгари зўрлик биланн ушлаб турилган қадриятлар тизимининг бутунлай қадрсизлани.и яққол кўриниб қолган эди. Охир-оқибат, бу тузум таназзулга юз тутди ва ҳалокатга учради. Қадрсизланиш жараёнига сабаб бўладиган кўплаб омиллар мавжуд. Муайян қадрият ёки бир неча қадрият шаклларининг ҳаддан ортиқ бўрттириб юборилиши, мутлақлаштирилиши ёки сийқалаштирилиши, уларга нотўғри муносабатнинг муттасил сиёсат усулига айлантирилиши бунга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолда қадриятлар ўз мазмун-моҳиятини, одамларнинг ҳаёти ва фаолияти учун умумий мезон, уларнинг интиладиган идеал ёки уларни муайян мақсадлар сари бирлаштирувчи ва сафарбар қилувчи мезон сифатидаги аҳамиятини йўқотади. Қадрсизланиш муайян қадрият, миллий манфаатлар, давлат сиёсатига ишончсизлик, одамларнинг “нималар”дандир ҳафсаласи “пир” бўлиши, кўпчиликнинг кўнгли “қолиши” тарзида ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар бир шахс учун жамиятда ўз атрофидагилар ўртасида ўз қадрини йўқотиш одамийликни йўқотиш б-н баробар бўлади. Ш.у. ҳар бир шахс қадрсизланиш сўзи англатадиган маънодаги хусусият ўзида шаклланиб қолмаслигига интилиши зарур бўлади. Қадрсизланиш фақат шахслар ўртасидагина бўлиб қолмасдан, балки бошқа соҳаларда ҳам рўй бериши мумкин. Мас., қимматли қоғозлар, пуллар, ашёлар ҳам қадрсизланиши мумкин. Бундай ҳолатни дунё давлатларида ишлатиладиган маблағлар ва қимматли қоғозлар мисолида кўриш мумкин. Баъзан қадрсизланиш оқибатида маълум бир мамлакатларда пуллар ва қимматли қоғозларни ислоҳ қилишга зарурат сезилади. Қадрсизланиш иқтисоднинг барча соҳаларини қамраб олиши, муайян давлат ёки бутун жаҳон инқирози тарзида рўй бериши мумкин. Бундай ҳолнинг иқтисодий бўҳронга олиб келади ва бутун дунёда умумий муаммоларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Мустақиллик ва қадриятлар тизими ўзгариши. Истиқлол йилларида Ўзбекистонда бу мавзуга умуминсоний тамойиллар асосида ёндашиш шаклланди. Истиқлол асрлар давомида шаклланган ўзига хос шарқона ва ўзбекона қадрлаш масалалари ва меъёрларини қайта тиклаш ҳамда замонавий талаблар даражасида такомиллаштиришни кун тартибига қўйди. Зеро, мустақил бўлмаган мамлакатнинг қадриятлар тизими ҳеч қачон тўкис бўлмайди. Мустамлака мамлакатнинг маънавий ҳаётида мустамлакачиларнинг қадриятлари устувор бўлиши аниқ. Фақат мустақилликкина ушбу ҳолатни тубдан ўзгартиради, мамлакатнинг қад- риятлар мажмуасини жаҳон тизимининг тенг ҳуқукли ва ҳақиқий қисмига айлантиради. Шу сабабдан ҳам истиқлол янги қадриятлар тизимини шакллантиришни тақозо қилди. Бу зарурият эса қадрият-ларни қайта баҳолаш, юртимизда шарқона, азалий ва умуминсоний қадрлаш мезонлари устувор бўлган ҳаёт тарзини шакллантириш жа-раёни билан уйғунлашиб кетди. Қадриятлар соҳасидаги ўзгаришлар-га эътибор ва бу борадаги янги тамойиллардан таълим-тарбияда фойдаланиш эҳтиёжи ошаётганлигининг сабаби ҳам ана шунда. Ўзбекистоннинг миллий истиқолига асосланадиган янги қадриятлар тизими шаклланиш жараёнлари ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий соҳалардаги ўзгаришлар, республикамизда қадриятлар омили самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятнинг аосий йўналишлари ҳам илмий ўрганишни талаб қилади. Ушбу масалани ойдинлаштириш учун тарихга мурожаат қилиш, ундан танбеҳлар излаш мумкин. Ҳолбуки дунёдаги энг қадимий цивилизациялардан бирига мансуб бўлган, ўз илдизлари билан асрлар қаърига бориб тақаладиган ва уч минг йилдан кўпроқ даврни қамраб оладиган халқимиз тарихи, мустақил Ўзбекистонда шаклланаётган янги қадрият тизими ва унга муносабатимизнинг тамал тошларини қўядиган маънавий асосдир. Мустақил Ўзбекистоннинг ривожи қанчалик юқори поғоналарга кўтарилиб бораверар экан, тарих саҳифаларига мурожаат қилиш, ундан ташбеҳлар излаш эҳтиёжи шунчалик ортиб бораверади. Аммо ҳаёт фақат тарихдан иборат эмас. Тарих нақадар серқирра ва сермаъано бўлмасин, бугунги ва келажакдаги ўзгаришларни тўла-тўкис қамраб ололмлайди, балки келажакда тарихга айланадиган жараёнларга асос бўлади, холос. Ижтимоий тараққиёт эса тарих силсилалари, турли қарама-қаршиликлар ва зиддиятлар орасидан ўзига йўл очиб боради. Унинг замондаги бундай илгариланма ҳаракати жамият тараққиётини умумижтимоий қонуниятидир. Бу қонуният қадрият тизимлари, уларни таркибий қисмларидаги ўзгаришлар диалектикаси учун ҳам умумийдир. Қадрият тизимларининг замона зайллари таъсирида ўзгариши ва давр реалликла рига мос ҳолатга келиши ҳам ана шу жараёнга бўйсунади. Бу жараёнда ўзгаришлар воқеа ва ҳодисаларни замондаги кетма-кетлиги тарзида рўй беради. Диалектик тафаккур эса ана шу давомийликнинг инъикоси, уни англаб олиш воситаси сафатида намоён бўлади. У қадриятларни ўзгариши ва янги қадрият тизимлари вужудга келиши жараёнини англаб олиш имконини беради. Ҳозирги даврдаги турли номутаносибликлар, замона силсилалари ва муаммолари орқали шаклланаётган янги қадриятлар тизими вужудга келиш жараёнини тасаввур қилмоқ у учун ҳам диалектик тафаккур ва илмий билиш усулларига мурожаат қилишга тўғри келади. Жамиятнинг туб бурилиш босқичларида қадриятлар тизими, кишиларни уларга муносабати ўзгариши шунчалик шиддатли тус оладики, бу жараённинг тезкор суръатларини англаш, изоҳлаш ва асослашга энг диалектик тафаккур усули ҳам улгура олмай қолади. Биз тадқиқотларимиз давомида бу фикр тўғрилигига ишонч ҳосил қилдик. Бу даврда собиқ иттифоқ тизими билан боғлиқ давр ўтмишга айланди. Ҳуллас, Ўзбекистонни мустақил ривожланиш йўлига ўтганлиги янги қадриятлар тизими шаклланиши ва барқарорлигини таъминлайдиган асосий омилдир. Мустақиллик туфайли дунёга эшик очиш, жаҳон майдонига, тараққий этган давлатлар қаторига қаторига собитқадамлик билан кириб бориш, ўзаро иқтисодий, мадаиий, илмий, савдо ва бошқа соҳаларда қизғин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонни, унинг бой ўтмишини, маданиятини, ҳозирги кунини ва бу ерда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнини дунёга танитиш имкониятлари очилди. Бугунги кунда заминимизда яшаётган ва бизга замондош бўлган кишилар ҳаётида янги давр бошланди. Яъни мустақил Ўзбекистонимизнинг миллий истиқлолига асосланган янги қадриятлар тизимини барқарор қилиш, бу тизимда қадрият шаклларининг диалектик уйғунлигига эришиш, инсон қадри, қобилияти, истеъдодини намоён қилиш учун кенг имкониятлар яратиш борасидаги долзарб вазифалар ҳозирги авлод умрининг мазмунига айланди. Мазкур соҳада зиммамиздаги вазифаларни бажаришда маънавиймаърифий воситалар ҳамда тарғиботнинг таъсирчан усулларини қўллаш, фаолиятимизнинг устивор йўналиши бўлиб қолмоқда. Бу эса ҳар биримизни ушбу йўналишда фаол ва омилкор бўлишга ундайди ҳамда барчамизга улкан масъулият юклайди. Таянч тушунчалар: ж амият, жамиятнинг тузилиши, оила, демократик жамият, фуқаролик жамияти, тараққиёт, цивилизация, жаҳон цивилизацияси, маданият, қадриятлар, қадрлаш ва қадрсизланиш мезонлари Такрорлаш учун саволлар : 1. Жамият деганда нимани тушунасиз? 2. Жамиятга хос белгиларни сананг. 3. Цивилизация нима? 4. Маданият нима? 5. “Қадр” ва “Қадрият” тушунчаларининг мазмунини қандай изоҳлайсиз? 6. Қадрсизланишни қандай тушунасиз? Адабиётлар: 1. Назаров Қ. Билиш фалсафаси. – Т.: Университет, 2005. 2.Основы философии / Под ред. Ахмедова М. – Т.: Шарқ, 2003. 3. Шермухамедова. Н.А. Фалсафа ва фан методологияси. – Т.:Унивеситет, 2005. 4. Классическая наука Средней Азии и современная мировая цивилизация. – Т.: 2000. 5. Границы науки: о возможности альтернативных моделей познания. – М.: 1991. 6. Диалектика познания. – М.: 1998. 7. Современные теории познания. – М.: 1992. 8. Теория познания. В 4-х т. – М.: 1991-1995. 9. Каримов Б.Р. Диалектика объективного и субъективного в методе восхождения от мавхумного к конкретному. – Т.: 1998. 10. Методы научного познания. Под ред. Нысанбаева А.Н. – Алматы, Галыш, 1996. Шарипов М. Категориальные знания и их выводы. – Т.: Университет, 1995