logo

Узбек адабиётини укитиш методикаси фан сифатида Узбек адабиётини укитиш методикаси фаннинг бошка фанлар алокаси

Загружено в:

09.09.2022

Скачано:

0

Размер:

89.5 KB
Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси фан сифатида ва бошқа фанлар билан алоқаси Р е ж а 1 Адабиёт ўқитиш методикаси - фан сифатида. 2. Таълим босқичларида адабиётнинг ўқув фани сифатида ўрганиш хусусиятлари. 3. Адабиёт ўқитиш методикасининг адабиётшунослик ва тилшунослик туркумидаги фанлар билан алоқаси. 3. Адабиёт ўқитиш методикасининг ижтимоий-гуманитар туркум даги фанлар билан алоқаси. 4. Адабиёт ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси. 5. Предметтлараро алоқаларнинг таълимий ҳамда тарбиявий аҳамияти. Адабиёт ўқитиш бошқа фанларни ўқитишдан анчайин кескин фарқ қила ди. Шунга кўра уни фан сифатида қарайдиганлар бир гуруҳни ташкил этса, адабиёт ўқитишни санъат тури сифатида баҳолаб, адабиёт ўқитувчиси нинг ишини ҳам санъаткорона бир иш сифатида баҳолайдиганлар кам эмас. Демак, улар адабиёт ўқитиш методикасини ҳам санъат билан тенглашти ришади. Амалиётчилик нуқтаи назаридан қарайдиганлар эса адабиёт ўқитиш методикасини дарсларнинг ўтилишига бевосита ёрдам берадиган, ҳар бир дарснинг яхши ва самарали бўлишига амалий кўмак бера оладиган соҳа деб билишади. Адабиёт ўқитиш методикаси биринчи навбатда адабиёт ўқитишнинг, яъни адабий таълимнинг мақсади ва мазмуни ҳақидаги фандир. Маълумки, адабиёт таълимнинг турли босқичларида худди бошқа предметлар каби ўсиб келаётган авлод - ўқувчиларга мўлжалланган. Таълим жараёнидаги барча фанларнинг асосий мақсади ва моҳияти ўқувчиларда - ўсиб келаёт ган ёш авлодда муайян соҳаларга оид билимларнинг асосларини шакллан тириш, шуларнинг негизида уларнинг бой маънавий оламини яратишдан иборатдир. Бу вазифани амалга оширишда бадиий адабиёт билан тенг ке ладиган бирорта соҳа йўқ, деб айта оламиз. Шунга қарамай, бадиий адабиётга бўлган муносабатларнинг ҳам ниҳо ятда хилма-хиллигини, уларнинг орасида «бевосита нақд фойда»ни кўзлаб ўқиш тамойилларининг ҳам мавжудлигини эътироф этишга тўғри келади. Буни адабиётшунос Д.Қуронов шундай ифодалаган: «Ҳозирги кунда, таассуфки, бадиий асарга ноижодий ёндашиш ўқувчи омманинг аксариятига хос бўлиб қолаётир. Кўпчилигимиз бадиий асарни маънавий-руҳий имкониятларимизни кенгайтириш эҳтиёжи билан эмас, кўпроқ ҳордиқ чиқариш нияти билан ўқийдиган бўлиб қоляпмиз. Дўконла римизда ялтироқ муқовали, олди-қочди гапларга тўла китоблар салмоғининг ортиб бораётгани ҳам шундан далолат беради. Тоталитар ёндашув натижасида кўпчилик асардан воқеа қидиради, бу тоифа учун «Ўткан кун лар» Отабегу Кумушнинг саргузаштларидан бошқа нарса эмас, «Қутлуғ қон» - Йўлчи билан Гулнор севгиси-ю бир аблаҳ бойнинг тўғаноқ бўлиши, холос... - хуллас, биз воситани мақсад деб тушунадиган бўлиб қолаяп миз» 1 . Демак, биз бадиий адабиётни ўрганиш йўлларини ҳам билишимиз за рур бўлади. Шундай экан, бу фан ўқувчи-ёшларнинг ўзига хос хусусиятлари, бу ўзига хосликларнинг адабий таълим билан боғлиқ жиҳатлари ҳақида мулоҳаза юритади. Адабиёт ўқитиш методикаси фани ўз номига муносиб равишда ўқувчиларга бадиий адабиёт билан яқинлашиш, ошно бўлиш ва уларни таҳлил қилиш йўлларини кўрсатишга йўналтирилган. Айни пайтда у китоб устида ишлашни, бадиий ўқишни ташкил этишни, ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларининг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини кўрсатиши билан ҳам эътиборлидир. Айни шу фан адабиёт дарсларини ташкил қилиш, бу дарсларда қўлланадиган метод ва усуллар, ўқувчилар нинг оғзаки ҳамда ёзма нутқларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳақида тасаввур уйғотади, шу ҳақидаги билимлар тизимини тақдим этади. Мана шулар замирида эса ўқувчиларга жамоавий, гуруҳ-гуруҳ ёки инди видуал ёндашишнинг йўл- йўриқларини беради. Хитой мақолларининг бирида шундай дейилади: «Инсоннинг қўлига бир дона балиқ бер - у бир кун тўқ бўлади, унга балиқ тутишни ўргат - у бутун умри давомида тўқ юради» 2 . Демак, бир иш қилиш учун шу ишни қандай қилиб яхшироқ ва натижалироқ тарзда амалга ошириш мумкин деган саволга жавоб излаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнинг ҳолатимизда бу саволга адабиёт ўқитиш методикаси фани жавоб беради. Методика фанига берилган таърифлар ниҳоятда хилма-хиллиги билан кўзга ташланади. Улар ичида энг эътиборлилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: М.А.Рибникова: «Методика — бу вақтни тежаш малакаси, ўқувчи кучларини оқилона сарфлаш, ўқув материалидаги асосий ва бош нарсани топиш малакаси, жамоа меҳнатини ташкил қилиш санъати, бу ўқувчилардаги хилма-хил индивидуалликларга таянадиган таъсир 1 Қуронов Д. “Адабиёт надир” Ёки Чўлаоннинг мангу саволи. Адабий-танқидий мақолалар. 39-бет 2 Айзерман Л. Пятьдесят лет спустя. Статья первая. - II Литература в школе 2006 № 6, с.25. (25-28) тизимидир». В.В.Голубков: «Барча методикалар, уларнинг қайси бир фанга алоқадорлигидан қатьий назар, ўқитувчининг иш принциплари, материал ва методларини муай ян кетма-кетликда, изчилликда кўриб чиқишига ҳамда учта энг асосий, яъни нима учун, нимани ва қандай, деган саволларга жавоб беришига кўра бир-бирига ўхшайди». Н.И.Кудряшев: «Адабиёт ўқитиш методикаси ўқувчиларни ўқув предмети сифатида тарбиявий аҳамият касб этиб, адабиётни ўқитишдаги ижтимоий жараён манбаи бўлган ва унга тўғри раҳбарлик қилиш мақсадида бу жараённинг қонуниятларини очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган хусусий педаго гик фандир». А.Зуннунов: «Адабиёт ўқитиш усули педагогика фанининг узвий қисми бўлиб, бадиий адабиётни тадқиқ этади, адабиёт ўқитиш шартлари ва усулларини илмий асосда ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, синфда ва уйда ўқиш, шунингдек, синф ва мактабдан ташқари машғулотларнинг шакли ва усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Унинг асосини бадиий асарни таълим ва тарбиянинг муҳим воситаси сифатида ўрганиш, ўқувчиларни эстетик тарбиялаш жараё ни ташкил қилади. Шу жараёнда ўқитувчи ёзувчи яратган бадиий образлар нинг аҳамиятини ўқувчилар онгига сингдиради, бадиий образнинг моҳияти ни очади, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитади» 3 . Назаримизда, бу таърифларда фаннинг асосий моҳияти анча ёрқин кўрсатиб берилган. “Адабиёт ўқитиш методикаси” фани биринчи навбатда бўлажак адабиёт ўқитувчиларининг касбий шаклланишлари ва дастлабки маҳорат қиррала рини ўзлаштиришлари учун имкон берадиган фандир. Бу фан ўқувчи ёшлар нинг адабий ривожидаги ўзига хос қонуният ва қоидаларнинг англаб ети лиши учун омил бўлади. Унинг ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигининг асос ларини тушунишда муҳим бўғин эканлиги ҳам катта аҳамиятга эга. “Адабиёт ўқитиш методикаси” фани бу фаннинг тарихи ва ривожланиш 3 Зуннунов А, Ҳотамов Н, Эсонов Ж, Иброҳимов А. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи” -1992, 10- бет. босқичларини кўрсатиш, бу босқичларнинг ҳар бирига хос бўлган асосий унсурларни таҳлил қилиш, бадиий асарни таҳлил қилиш ва уни ўқувчилар томонидан қабул қилинишидаги ўзига хос хусусиятларни кўрсатиш, бади ий асарни таҳлил қилишда уларнинг тур ва жанр хусусиятларига эътибор бериш, таълим босқичларида фақат бадиий асарнинг ўзини эмас, балки уларга боғлиқ равишда адабий-назарий тушунчаларни хам ўрганиш заруриятини ва йўл- йўриқларни кўрсатиш, адабиёт дарсларини ташкил этиш, адабиётдан синфдан ташқари ва мустақил ишларни ташкил этиш, улар нинг оғзаки ва ёзма нутқларини ўстириш йўлларини кўрсатиш билан кифояланмасдан ўқувчиларнинг ўз устиларида мунтазам ишлаш, мустақил ижо дий ишларни ташкил этиш йўлларини кўрсатиши билан ҳам муҳимдир. Бўлажак адабиёт ўқитувчилари ўз иш фаолиятларида ўқув-тарбия жараёнларининг инсонпарварлашувига, таълим жараёнида ҳар бир ўқувчининг алоҳида, ўзига хос бўлган табиий-ижодий имконларига эътибор бе риши мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнинг мактабларимизда бадиий адаби ёт яхши инсоний фазилатларни тарғиб қилишга, урушни, зўравонликни қоралаб, тинчликни, халқларнинг осойишта ҳаёти ва ўзаро дўстлигини улуғ лайдиган, хунукликдан нафратланиб, гўзалликни тарғиб этадиган, ўсиб келаётган авлодга юксак маънавий фазилатларнинг шаклланиши ва ривож ланшига имкон берадиган хислатлари билан эътиборлидир. Адабиёт фанининг ўзига хослиги шундаки, унда бошқа фанлар билан алоқадорлик бу фаннинг табиатига сингдирилган. Демак, бу имкониятдан хам унумли фойдаланиш жоиз. Унинг ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фанлар билан яқинлиги, айниқса, она тили, тарих, санъат йўналишидаги фанлар билан алоқадорлигини исботлаб ўтириш зарурати йўқ. Айни пайт да унинг география, биология, физика, математика сингари фанлар билан алоқадор жихатларидан ҳам унумли фойдаланиш, бу боғланишларнинг ички моҳиятини кўпроқ кўрсатиш, амалиётга кўпроқ жорий этиш зарурати бор. Бир хил мавзуни бир хил ҳажмдаги вақт оралиғида турлича ўқитувчиларнинг ниҳоятда турли-туман тарзда ёритиб беришлари ҳаётда кўп куза тиладиган ҳодиса. Уларнинг орасида энг маъқули ҳозирги жамиятимиз муаммолари билан кўпроқ алоқадорликни таъминлагани, замонавий тех нологиялардан ўринли ва унумли фойдаланганлари, болаларнинг ёш хусу сиятлари, адабий тайёргарликларига таяниб туриб уларнинг мавзуга ҳам, адабиёт фанининг ўзига ҳам қизиқишларини энг кўп даражада ошира ол ганларидир. Аслида адабиёт ўқитишнинг бош йўналиши таълимнинг турли босқичларида ўқувчилар онгига бадиий асарнинг мўъжизакор таъсир кучини ама лий жиҳатдан таъминлашга қаратилган. Мактабгача тарбия муассасалари, бошланғич таълим, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб- ҳунар таълимидаги адабий таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигининг натижаси ўсиб келаётган ёш қалбда гўзалликка бўлган ижобий ва ижодий муносабатни шакллантиришдан, уларга бадиий асарга - китобга бўлган меҳр ва муҳаббатни ўстиришдан, буларнинг замирида эса ундаги бадиий-эстетик дидни такомиллаштиришдан иборат. Худди мана шу нуқталар бўлажак адабиёт ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида диққат марказида туриши лозим. Бўлажак адабиёт ўқитувчиси нинг адабиёт назарияси, адабиёт тарихи, адабий жараён ҳақидаги илмий- назарий қарашлари қанчалик асосий ва муҳим бўлишидан қатъий назар, уларнинг ўзи билан кифояланиб қолиш педагогик фаолиятдаги тегишли мақсад ва вазифаларни амалга ошириш имконини бермайди. Тўлақонли муваффақият қозониш учун уларнинг педагогика ва психология туркуми даги, айниқса болаларнинг ёш физиологияси, уларнинг оламни қабул қилиш ва ўзлаштириш хусусиятлари, қизиқишлари ҳақидаги асосий маълумотларни берадиган фан асосларидан хабардорликлари ҳам тақозо этилади. Бадиий адабиётнинг инсон руҳиятини, ҳатто унинг шахсиятининг шак лланиши ва ривожидаги ўрни беқиёсдир. Агар замондошимиз С.Саййид айтганидек, бола «дилига недир юқтирса», адабиёт муаллими ўз вазифасини адо этган, ада биёт дарсларининг самараси таъминланган бўлади. Кўплаб буюк шахслар машҳур бўлишларида, ўзлари эришган ва етиш ган олий даражаларда бадиий адабиётнинг ўрни ва аҳамиятини эътироф этишади. Масалан, Алишер Навоий юз мингдан ортиқроқ байтни ёддан билган. Бу байтларнинг энг сара, энг нодир бадиий дурдоналар бўлганлигига шу бҳа йўқ. Ўқувчилардаги барқарор ғоявий, маънавий-ахлоқий ва эстетик ишонч- эътиқодларнинг шаклланиши, уларнинг энг муҳим ҳаётий тушунчалар мағ зини чақа олиши маълум маъноларда адабиёт ўқитувчисининг маҳоратига боғлиқдир. Шунга кўра таълим босқичлари учун яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалари, уларнинг таркибига кирадиган бадиий асарларнинг намуналари ўқувчиларнинг адабий тайёргарлиги ва дидларига мос ва муносиб бўлиши, уларнинг баркамол инсон сифатида шаклланишлари ва камол то пишларида муҳим омил вазифасини адо этиши керак. Жаҳон ҳамжамияти бир-бирига интилиши, бу айни пайтда бир-бирини бойитиш жараёни ҳамдир. Бунда бадиий адабиётнинг ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, бошқалар тажрибасини ўрганиш ҳар доим инсониятта ютуқ ва янгиланиш омили бўлган. Жаҳон педагогикаси эндиликда ҳамкорликни асосий таянч нуқтаси, деб эътироф этмоқда. «Ҳамкорлик педагогикаси» деган алоҳида тушунча ва атаманинг пайдо бўлганлиги бежиз эмас. Бу ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабатларнинг янгича босқичини англатади. Демак, эндиликда педагогик жараёнда «ҳоким-тобе»лик эмас, том маъ нодаги ҳамкорлик юзага келди. Бу адабий таълимда, айниқса, айрича аҳамият касб этади. Зеро, бадиий адабиётни ўқиш, ўрганиш ҳамма пайт ижодий жараёндир. Бу жараёнда ўқувчиларнинг миллий қадри ятлар, асрий урф-одатлар билан танишиши, яқинлашуви жонли тарзда амалга ошади. Бўлажак адабиёт ўқитувчиси учун бадиий адабиётнинг ўзига хос то монларини билиш, англаб етиш қанчалик муҳим ва аҳамиятли бўлса, таъ лимнинг турли босқичларида адабиёт ўқитишнинг ўзига хос қонуният ва хусусиятлари билан боғлиқ сиру асрорларни эгаллаш ҳам шунчалик му ҳимдир. Таълимнинг турли босқичларида боланинг ёш хусусиятларигина эмас, ҳатто асарнинг жанри, услуби ҳам уни ўқитиш, ўргатишда ўзига хос ёнда шувлар бўлишини тақозо этади. Қайси бир асарни ўрганишда шарҳ ва изоҳларнинг ўрни каттароқ бўлиши, бошқа бир асарни ўрганишдан олдин ифодали ўқиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Қай ҳолатларда биографик метод ўринли бўлса, қайси ўринларда эстетик таҳлилнинг ўрнини босадиган бирор усул бўлмаслиги ҳам табиийдир. Буларнинг барчаси адабиёт ўқитиш методикасининг фан сифатидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик катга экан лигини кўрсатиб турибди. Мазкур курс худди шунинг учун ҳам алоҳида долзарблик касб этади. Буларнинг ёнида бадиий асарни ўқиш, уни тушуниш муаммосининг ҳам борлигини эътироф этишга тўғри келади. Бадиий адабиёт сўз санъа ти сифатида китобхоннинг, унинг маънавий оламининг шаклланишига кучли ижобий таъсир кўрсатади. Агар қабул қилишнинг мутлақо индиви дуал хусусиятга эга эканлигини назарда тутадиган бўлсак, бадиий асар ни ўқиш, уни тушуниш ва «ҳазм қилиш»нинг нақадар катта аҳамият касб этишини тасаввур этишимиз қийин кечмайди. Таниқли адабиётшунос Озод Шарафиддинов уқтириб ўтганидек: «Ада биёт ўқувчини тарбиялаш учун унинг онги, фикригагина эмас, қалбига, завқига, туйғуларига ҳам таъсир этиши керак. Шундай асарларгина чина кам санъат намунаси деб аталиш ҳуқуқига эга» 4 . Биз ихчам тарзда адабиёт ўқитиш методикаси фани зиммасига юклатилган вазифаларни шундай шакллантиришимиз мумкин: 1. Адабиёт предметининг таълим босқичларида нима учун ўрганиш зарурлигини асослаш, яъни адабиёт ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини муайянлаштириш. 2. Адабий таълим мазмунини аниқлаш. Уқув дастурларининг таркиби ва мазмунини асослаш, ўқувчилар учун яратиладиган дарслик. ўқув қўлланмаларига қўйиладиган талаб ва меъёрларни ўрганиш. Айни пайтда 4 Шарафиддинов О. Истеъдод жилолари. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976, 150-бет ўқувчиларнинг муайян таълим босқичида ўзлаштириши лозим бўлган адабий билимлари, уларга боғлиқ ҳолда эгалланиши лозим бўлган кўник ма ва малакаларнинг ҳажми белгиланади. 3. Методика фани адабий таълимнинг ўзига хос йўл ва усулларини ўрганиш билан ҳам шуғулланади. Унда алоҳида дарсларни ташкил этиш, унга қўйиладиган талаблар ҳам ишлаб чиқилади. 4. Таълимнинг турли босқичларида ўқувчиларнинг ўзлаштиришига қўйиладиган талаблар ҳам методика фанига алоқадор. Бунда баҳо меъёр лари ва мезонлари, назорат қилишнинг шакл ва усуллари қамраб олинади. 5. Талабаларга адабиёт ўқитиш методикаси бўйича уларнинг амалий фаолиятларида асқотадиган назарий ҳамда амалий маълумотларнинг энг муҳимларини етказиш. 6. Талабаларни шу фанга алоқадор бўлган таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларини амалга ошириш, ижодий фаолият ва ил ғор тажриба мактабларини ўрганишга тайёрлашдан ҳам иборатдир. Ҳар бир фан , одатда, фақат ўз қонуниятлари билангина яшамасдан, бо шқа фанлардаги имкониятларни ҳам эътиборда тутади. Бу билан у ўзидаги имкониятларни янада кенгайтиради. Адабиёт ўқитиш методикаси ҳам бу борада истисно эмас. Унинг кўплаб фанлар билан барқарор алоқалари мав жуд. Табиийки, адабиётшунослик фанисиз уни ўқитишни тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки ўтмшцда яратилган маданий-адабий мерос дастлаб "Ада биёг тарихи" фанининг баҳосини олади. Ёки ҳозирги замон асарларининг тарихий, адабий ҳамда бадиий эстетик баҳоси "Адабий танқид" орқали реаллашади. Сўз санъатининг ўзига хос қонуниятлари, адабиётнинг ижтимоий ҳаёт даги ўрни, бадиий адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари, бадиий ижод тур лари, ижодий жараён ҳақидаги фикрлар эса "Адабиёт назарияси" фани орқали аён бўлади. Буларсиз "Адабиёт ўқитиш методикаси" бир қадам ҳам боса олмайди. Айрим асарларнинг яратилиши, асар муаллифи, асардаги қаҳрамон ва образлар, унда тасвирланган воқеа-ҳодисалар моҳиятини чуқурроқ анг лаш учун тарихий шароит ва географик муҳитни билиш зарурати ҳам пай до бўлади. Бу ўз-ўзича адабиёт ўқитиш методикаси фанининг тарих ва география фанлари билан доимий алоқада бўлишини тақозо этади. Мусика, театр, тасвирий санъат ва бошқа санъат турлари билан алоқа дорлик ҳаддида гапиришга ҳожат йўқ. Биз бу йўналишда педагогика ва психология туркумидаги фанларни алоҳида таъкидлашимиз жоиз. Модомики, бадиий адабиётни ўрганишдан кўзда тутилган бош мақсад инсоннинг тарбиясига ижобий таъсир ўтказиш экан, демак, бунда айрим педагогик ҳамда психологик қонуниятларнпнг ҳеч бўлмаганда умумий қонуниятларини билмасдан туриб олға қадам таш лашнинг имкони бўлмайди. Бу саноқни яна давом эттириш мумкин. Адаби ёт ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси фаннинг мақсад ва вазифаларини англашда, унинг таркибий қисмларини белгилашда муҳим ўрин тутади. Адабиётни бошқа ижтимоий фанлар билан боғлаб ўрганиш ҳаётий за руратдир. Биргина 5-синф "Ўзбек адабиёти" дарслик мажмуасини шу нуқ таи назардан кўздан кечирайлик. Дарслик-мажмуа “Халқ оғзаки ижоди”. «Ўзбек адабиёти тарихи», «XX аср ўзбек адабиёти» ҳамда «Жаҳон адаби ёти» қисмларидан ташкил топган. Юзаки қарагандаёқ бу мавзуларни ўтиш да этнография, тарих, география, она тили, адабиёт тарихи, адабиёт наза рияси, санъат тарихи ранг тасвир, театр билан нечоғлик боғланиб кетган лигини тасаввур этиш мумкин. V синфда "Афсоналар" мавзусининг ўтилишида ўқувчиларнинг тарих дарсларида олган билимлари қўл келади. Марказий Осиё халқларининг босқинчи душманларга қарши кураши тарихи Широқ, Тўмарис каби образларнинг ижтимоий-эстетик аҳамиятини, тарихий қимматини тўлароқ тушунишга ёрдам беради. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганишда тарих дар сликларидаги "Бобурийлар сулоласи даврида Ҳиндистон ва унинг маданияти" мавзулари ўкувчиларнинг адабий материални осон ва теранроқ туши ниб етишларига имкон яратади. Радио, телевидение, аудио ва видео материаллар ҳам адабиёт ўқитиш ни бошқа фанлар билан алоқадорликда ташкил эташнинг муҳим воситасидир. Методист олим С.Матжонов тўғри кўрсатганидай: «Дастур ва дарс ликларда адабиётнинг тасвирий санъат, тилшунослик, мусиқа, эстетика, тарих, руҳшунослик, кино санъати билан боғлиқлиги етарли даражада ўз ифодасини топмаган. Тарихий мавзудаги асарлар таҳлили, тарих, экранлаштирилган асарлар таҳлили, кино санъати билан боғланмаса, кўзланган натижага эришиб бўлма гани каби, адабий қаҳрамонларнинг феъл-атвори, ўзаро зиддиятли муноса батлари ҳақида сўз юритганда этика ва руҳшунослик фанлари эришган ютуқларга таянилмаса, мурод ҳосил бўлмайди. Бизнингча, масалани шун дай қўйиш керакки, ўқувчилар назарий билимсиз, бадиий асарни тушу иш, таҳлил қилиш мумкин эмаслигини англаб етсинлар» 5 5 Матжанов С. Мактабда адабиётда мустақил ишлар. –Т.: Ўқитувчи, 1996, 19-бет АДАБИЁТЛАР: 1. А. Зуннунов, Н. Хотамов, Ж. Эсанов, А. Иброҳимов. Адабиёт ў қитиш методикаси. Тошкент, " Ўқ итувчи" 1992 йил. 2. А. Зуннунов, А. Алиев Адабиётни бошқа ижтимоий фанларга бо ғ лаб ў рганиш. Тошкент " Ў қитувчи" 1982 йил. 3. А. Зуннунов. Педагогик тараққиёт методикаси, Тошкент, 2000 й. .