logo

Методологиянинг адабий танқиддаги ўрни ва аҳамияти (Методологиянинг адабий танкиддаги урни ва ахамияти)

Загружено в:

09.09.2022

Скачано:

0

Размер:

262.5 KB
Методологиянинг адабий тан қ иддаги ўрни ва а ҳ амияти Режа: 1 Адабий танқиднинг методологик асослари 2. Методологиянинг адабий танкиддаги ўрни ва Ахамияти Маълумки, адабий танқид адабиётшуносликнинг мухим таркибий қисмларидан бири хисобланади. Адабий танқид фан сифатида адабиётшунослик илмининг асосий йўналишлари доирасида фаолият юритади, бадиий асарни, адабий жараённи тадқиқ этади, муайян илмий хулосалар чиқаради. Шу жихати билан адабий танқид, бир томондан, адабиётшуносликнинг бошқа таркибий қисмлари (адабиёт тарихи, адабиёт назарияси, фундаментал тадқиқотлар ва хоказо) билан муштарак қонуниятларга амал қилса, бошқа томондан, ўзига хос хусусиятларга хам эгадир. Бу ўзига хослик, аввало, бадиий асарни тадқиқ этиш усули ва услубий индивидуаллик билан белгиланади. Айни холат адабий танқид методологиясининг ўзига хос тамойилларга эга бўлишини тақоза қилади. Методология муаммоларига багишланган турли дарслик ва қўлланмаларда, тадқиқотларда унинг икки жихати алохида фарқлаб кўрсатилади: а) метод хақидаги таълимот; б) назарий ва амалий фаолиятни ташкил этишнинг тамойил ва усуллари мажмуаси. Шунингдек, методологияга илмий изланиш назарияси ва амалиёти хақидаги таълимот сифатида хам ургу берилади 1 . Бинобарин, методология, мутлақлаштирилмаган ва идеаллаштирилмаган холда, инсон тасаввури ва тафаккури кашф этган барча илмий-ижодий кашфиётларни тадқиқ этишнинг турли хил восита ва усуллари мажмуидир. Демак, илм-фан, адабиёт ва санъатнинг барча турлари ва жанрларига мансуб асарлар муайян методологик тамойиллар асосида тадқиқ ва талқин этилади. Хар қандай соханинг методологик тамойилларини аниқ белгилаш мазкур соханинг методологик асосларини топиш демакдир. Бироқ юқорида келтирилган таърифлар методологиянинг барча жихатларини тўлиқ қамраб олган, дейиш қийин. Унда асосий эътибор илмий билиш методларига қаратилади. Вахоланки, илмий билиш методлари, 1 +аранг: «Фалсафа. =ис=ача изощли лу\ат» Т. «Шар=», 2004, 202-203-бетлар; Шермущамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси, Т:, 2005, 213-бет; Фалсафа асослари., Т: «Ызбекистон» НМИУ, 2005, 184-бет. умумий ва хусусий тадқиқ усуллари нисбатан кам ўзгарувчан бўлиб, албатта, биринчи галда унинг мохияти, мазмун доираси ислохга мухтож бўлади. Шунга кўра илм-фандаги янгиланиш, энг аввало, тафаккурдаги, демакки, дунёқарашдаги эврилишлар билан боглиқ жараёндир. Бинобарин, методология деганда фақат методлар ва уларнинг назарияси хақидаги таълимот назарда тутилмайди, балки илмий концепцияни янгиловчи, илмий гоялар тизимини шакллантирувчи, муаммоларни белгиловчи, йўналишларни аниқловчи ва шу аснода фундаментал тадқиқотларга йўл очиб, назарий умумлашмалар қилишга замин хозирлайдиган жараён хам англашилади. Зеро, методология маълум қолипларга солинган, қотиб қолган назариялар йигиндиси эмас, балки инсон тафаккури, дунёқарашидаги эврилишлар, янгиланишлар билан тўлдирилиб бориладиган амалий фаолиятдир. «Методология-дунёқараш ва фундаментал назарий концепциялар, энг умумий қонун ва категориялар, умумий ва хусусий илмий методлар каби компонентларни бирлаштирувчи интеграл ходисалир». 2 Бинобарин, энг аввало, инсон тасаввури ва тафаккури, дунёқараши янгиланмай туриб илм-фанда хам янгиланиш юз бериши мушкил. Бу хол, айниқса, ижтимоий фанлар, шу жумладан, адабий танқид учун хам характерлидир. Шунга кўра, аввало, хар бир соханинг, чунончи, адабий танқиднинг методологик асосларини аниқлаш унинг назарий ва амалий фаолиятини ўрганишнинг мухим босқичидир. Адабий танқиднинг назарий ва амалий фаолиятига доир тадқиқотларда адабий танқид билан адабиёт назарияси ва адабиёт тарихи орасига «хитой девори» қўйиб бўлмаслиги таъкидланади. Чунончи, бу масала америкалик адабиёт назариётчилари Р.Уэллек ва О.Уорреннинг «Адабиёт назарияси» 3 китобида батафсил шархланган. Таъкидлаш жоизки, Рене Уэллек ва Остин Уоррен адабиёт назарияси бўйича Гарбда энг машхур олимлардан. Уларнинг «Адабиёт назарияси» тадқиқоти кўп тилларда ўнлаб марта нашр этилган. 2 Керимов Д.А.Философское основание политико-правовьх исследованьй. –М.: «Мьсль», 1986.С.33. 3 Р. Уэллек и О. Уоррен. «Теория литературы». - М.: «Прогресс».1978. Америкалик олимлар «адабиёт назарияси», «адабий танқид назарияси» ва «адабиёт тарихининг назарий аспектлари» терминларининг ўзаро боглиқлиги хақида фикр юритиб, шундай ёзишади: «улар бир-бирига шу қадар боглиқки, адабиёт назариясини адабий танқидсиз ва адабиёт тарихисиз, танқидни- тарих ва назариясиз, тарихни-назария ва танқидсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўз-ўзидан аёнки, адабиёт назарияси фақат аниқ асарларни ўрганиш асосидагина мавжуд бўлиши мумкин. Адабиётга критериялар ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш ёки in vacuo категорияларини ўрнатиш мумкин эмас. Бироқ, бошқа тарафдан, биз танқидни хам, адабиёт тарихини хам айрим умумий проблемаларнинг тахлилисиз, материалларни тахлил этишнинг қандайдир принциплар системасисиз, маълум умумлашмаларсиз тасаввур этолмаймиз. Биз бу ерда хал этилмайдиган муаммога дуч келмаймиз: ўқиётиб, биз доимо қандайдир ишлаб чиқилган принципларга асосланамиз, бу принциплар эса янги асарлар билан танишиб боришимизга қараб ўзгариб ва аниқлик касб этиб боради. Бу диалектик жараён, назария ва амалиётнинг ўзаро уйгунлашуви, бир-бирига таъсири». 4 Олимлар таъкидлашаётган бадиий асарни тахлил этишнинг умумий принциплари систамаси методологиянинг асосий тамойиллари хисобланади. Шу боис, умумий ёндашув ва тахлил методлари тадқиқ этилаётган асарга индивидуал ёндашишнинг йўналишлари вазифасини ўтайди. Шу маънода адабий танқид методологиясининг ядроси хисобланган асосларни аниқлаш ва бадиий асарга ёндашиш тамойиллари хамда тахлил методларини белгилаш мухим ахамиятга эгадир. Методологияга оид тадқиқотларда унинг уч хил даражаси фарқлаб кўрсатилади. Уларнинг номланиши турлича бўлса-да, мохияти бир хил. Жумладан, баъзи манбаларда улар фалсафий, умумилмий, хусусий даража деб фарқланса 5 , бошқа кузатишларда фалсафий, оралиқ ва нофалсафий 4 Ы ша китоб. 58-бет. 5 Шермущамедова Н. Фалсафа ва фан методолгияси.-Т.:2005.215-бет; Файзуллаев О. Фалсафа ва фанлар методологияси.-Т.: »Фалсафа ва щу=у= нашриёти».2006.21- бетлар. методология деб аталади 6 . Шу маънода адабий танқид методологиясининг таркибий қисмларини, даражасини аниқлаш, шу асосда унинг методологик тамойиллари ва асосларини белгилаш мухимдир. Адабий танқид методологиясини хам юқоридаги қоидага кўра фалсафий, оралиқ ва хусусий ёки нофалсафий матододогия деб таркиблаш мумкин. Бироқ, таъкидлаш зарурки, мазкур даражалар орасида қандайдир «хитой девори» йўқ. Улар яхлит методологиянинг муайян таркибий қисмлари бўлиб, бир-бири билан узвий диалектик богланишдадир. Уларнинг фарқланиши ёндашув ва методларнинг маълум қонун ва категориялар доирасида амал қилиши билан белгиланади. Биз қуйида адабий танқид методологияси фаолиятининг асосий тавсифлари ва методологик асосларини белгилашга харакат қиламиз. 1. Адабий танқиднинг фалсафий методологияси билишнинг дунёқараш ва концепция билан боглиқ бўлган умумий қонун ва категориялар, тамойиллар ва ёндашувлар, йўналиш ва умумий илмий методлардан фойдаланиш жараёнларини қамраб олади. Мазкур даража адабий танқид методологиясининг фалсафий асосини ташкил этади. 2. Адабий танқиднинг оралиқ методологиясида бадиий ижод қонуниятлари, энг аввало, адабиётнинг эстетик тамойиллари қамраб олинади. Оралиқ методология бир нуқтаси билан фалсафий, бошқа бир нуқтаси билан хусусий методология билан узвий боглангандир. Шу боис у фалсафий ва хусусий методологияни бир-бири билан туташтирувчи восита хисобланади. Шунга кўра у адабий танқид методологиясининг бадиий-эстетик асосини ташкил этади. 3. Адабий танқиднинг хусусий ёки нофалсафий методологияси адабиёт илмининг специфик ўзига хосликлари, аввало, назарий 6 Абдухали=ов С. «Ызбекистон Республикасида фу=ораларнинг виждон эркинлиги щу=у=ининг методологик муаммолари». Фалсафа ф. док. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. авт.-Т.:2002.46-бет. масалалари билан бирга билишнинг хусусий методларини қамраб олади. Шунга кўра, у адабий танқид методологиясининг илмий- назарий асосини ташкил этади. Адабий танқиднинг кўриб ўтилган хар учала методологик асоси учун хам муштарак бўлган, уларнинг ядросини ташкил этувчи асосий тушунча, бу - тушунишдир . Тушуниш кенг маънода хам, тор ва махсус маънода хам адабий танқид фанининг мохиятини қамраб олувчи тушунчадир. Агар адабий танқид фанининг истиқлол даври фаолиятини кўздан кечирсак, унинг илмий изланишларида битта концепция устиворлигини кузатамиз: тушуниш- бадиий асарни янгича тушуниш; оламни янгича тушуниш; одамни янгича тушуниш... Буни «Англаш йўли »(К.Йўлдошов), «Билиш эхтиёжи » (Д.Куронов) деб хам аташ мумкин. Бироқ мохият ўзгармай қолаверади. Адабий танқиднинг методологик асосларини белгилашда ички ва ташқи омиллар мухим ахамиятга эга. Бунда ташқи омил сифатида унинг бошқа фанлар билан алоқаси, муштарак жахатлари назарда тутилади. Специфик хусусиятлари ва тадқиқ объекти табиатига кўра, адабий танқид тилшунослик, тарих, фалсафа, эстетика, мантиқ, рухшунослик, математика сингари фанлар билан изчил алоқада бўлади. Адабий танқиднинг мазкур сохалар билан боглиқлиги умумийлик ва хусусийлик категорияларининг диалектик бирлиги доирасида кечади. Адабий танқид методининг омиллари хақида гапириб, таниқли рус санъатшуноси профессор Юрий Борев бошқа фанларнинг методологик тажрибасини ишлатишни ана шу омиллар сирасига киритади: «Адабий матннинг ритмик тузилишини ўрганишда математик ва статистик усуллар ва ёндашувларни қўллаш мумкин. Бадиий асарнинг семиотик тахлилида лингвистика тажрибаси ёрдам беради» 7 . Бироқ адабий танқид, гарчи бошқа кўплаб фанлар, жумладан, адабиётшуносликнинг бошқа таркибий қисмлари билан бир қанча муштарак жихатларга эга хамда тадқиқ объекти бир бўлса- да, муайян хусусиятларга кўра улардан фарқланади. Бу фарқ, биринчидан, 7 Ю.Борев. Эстетика. издание третье, - М:. Издательство политической литературы.1981. С. .352-353. унинг назарий ва амалий фаолиятида кузатилади. Адабий танқид хозиржавоб соха сифатида, аввало, адабий жараёндаги илмий концепцияни янгилашда фаоллик кўрсатади. Маълумки, «концепция» кенг қамровли тушунча. Эстетик нуқтаи назардан, концепция бадиий асар хақида юзага чиқаётган кўплаб янгича илмий қарашлар тизимидир. Бинобарин, концепциянинг янгиланиши ўз-ўзидан методологик тамойилларнинг хам янгиланишини тақоза этади. Адабий танқидда концепциянинг янгиланиши мунаққид дунёқарашидаги янгиланиш билан узвий боглиқ жараёндир. Дунёқараш янгиланмай туриб илм-фанда янгиланиш бўлиши мушкул. Бу, айниқса, ижтимоий фанларда яққол намоён бўлади. Шу боис, дунёқарашнинг янгиланиши хам ижтимоий, хам маънавий омилларга бирдек боглиқдир. Ижтимоий хаётда юз бераётган ўзгаришлар жамият маънавиятида акс этади. Айни чогда, маънавий олам хам ижтимоий борлиқнинг шаклу шамойилини белгиловчи мухим омиллардан саналади. Бу икки тушунчани бир-биридан айри холда қараш масалани жўнлаштиришга олиб келади. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Инсонга хос орзу- интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли хаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади . Качонки ана шу икки мухим омил ўзаро уйгунлашса, том маънодаги қўш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият хаётида ўсиш- ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади». 8 Инсон дунёқарашининг шаклланиш жараёни мураккаб ходисадир. Хаос ва Космос, Маданият ва Реалликнинг олий мақоми, яъни бутун оламда рўй бераётган хар қандай ўзгаришлар, кўз илгамас робиталар орқали тинимсиз оқиб келаётган «ахборат тизими» инсоннинг хис-туйгуларига, онг ва шуурига узликсиз таъсир этиб туриши дунёқарашнинг шаклланишидаги 8 Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Т.: «Маънавият». 2008. 67 бет. асосий воситалар хисобланади. Бинобарин, янгича дунёқараш янгича тасаввур ва тафаккурнинг юксак даражадаги уйгунлашуви хосиласидир. Шунга кўра, адабий танқидда тасаввур ва тафаккур тарзининг янгиланиши- бу, аввало, ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ демакдир. «Ўзликни англаш» тушунчаси фалсафий мазмунга эга. Кенг маънода бу тушунча жамики қадриятлар, инсоний туйгулар, тарих, маданий мерос ва хаёт хақиқатига бўлган янгича муносабатлар мажмуидир. Адабий танқиддаги ўзликни англаш нисбатан тор ва муайян маънога эга бўлиб, биринчи галда, субъект сифатида ўзлигини қайта қуришни англатади. Бунда мунаққиднинг «мен»и, шахсияти, дунёқараши, интиуцияси, тафаккур тарзи ва истеъдоди хал қилувчи ахамият касб этади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, мунаққид «мен»ида, тафаккурида бошлаган янгиланиш жараёни бир меъёрда, силлиқ кечмайди. Ўтиш даврига хос бўлган барча мураккабликлар, зиддиятлар танқидчининг эълон қила бошлаган мақола ва тадқиқотларида муайян тарзда ўз ифодасини топа бошлайди. Бу хусусият турлича мазмун ва йўналишларда намоён бўлиши мумкин. Масалан, яқин ўтмиш-шўролар даврида етмиш йилдан зиёдроқ вақт мобайнида яшаб фаолият юритган ижодкорларни, уларнинг турли савиядаги асарларини нуқул қоралаш, инкор этиш ёки хамма айбни ўша давр тузумига, комфирқа сиёсатига юклаб, асарларни таърифлаб, тавсифлаш тарзида ёки мунаққидларнинг танқидчилик эстетикасига зид тарзда бир-бирларига турли-туман айбларни тақаш ва ё муросасозлик, келишувчиликка бориш мазмунида бу хусусият намоён бўлди. Бироқ мамнуният билан эътироф этиш лозимки, шундай кескин фикр олишувлар замирида коммунистик мафкура қолипларидан қутила бошлаган ва хурфикрликка асосланган янги типдаги танқидий тафаккур юзага кела бошлади. Гохида муросасиз, гохида эса муросасозлик рухида кечган бундай жараён ўтган асрнинг 80-90-йилларида адабий танқидда концептуал ўзгаришлар рўёбга чиқишига, янги-янги илмий гояларнинг пайдо бўла бошлашига, илмий муаммоларнинг кун тартибига қўйилишига замин хозирлади. Адабий танқиднинг сўнгги ўн-ўн беш йиллик фаолиятини кўздан кечирганда энг мухим илмий гоялар сифатида, аввало, методология ва унинг тамойиллари янгиланиши билан боглиқ вазифа долзарб муаммога айланганлигига гувохи бўлиш мумкин. Зеро, етмиш йилдан зиёдроқ вақт мобойнида илм-фанда хам хукмронлик қилган марксча-ленинча таълимот ва унинг методологик тамойиллари илмий билишнинг ягона, бирдан-бир тўгри йўли эмаслиги барчага кундай равшан бўлиб қолди. Шу боис, кейинги йилларда чоп этилган кўплаб мақола ва бахс-мунозараларда янгича методологик тамойиллар хусусида фикр юритилди. Бу изланишлар адабий танқид муаммоларини Шарқ ва Гарб фалсафаси хамда эстетикасидаги етакчи методологик тамойиллар билан изчил боглаб талқину тахлил қилиш бирдан бир тўгри йўл эканлигидан далолат бермоқда. Юқоридаги кузатишлардан хулоса қилиш мумкинки, адабий танқиднинг методологик асосларидан бирини фалсафий асос ташкил этади. Мазкур асос, айни пайтда кўплаб методологик тамойилларни ўзида мужассамлаштирган, бириккан, синкретик асос сифатида намоён бўлмоқда. Адабий танқиднинг оралиқ методологиясини бадиий ижод қонуниятлари, биринчи галда эстетик категориялар ташкил этади. Маълумки, илмий билиш ижод туфайли амалга оширилади. Муаммога ижодий ёндашилмаса фанда кашфиётлар яратиб бўлмайди. Методологияда ижод иккига: илмий ижод ва бадиий ижодга ажратилади 9 . Илмий ижодда илмий тафаккур етакчилик қилади. Унинг ифода усули хам илмий тил орқали амалга оширилади. Аниқ фанларда, шунингдек, ижтимоий фанларнинг айрим сохаларида, жумладан, адабиётшуносликнинг адабий танқиддан бошқа йўналишларида илмий фикр-мулохазаларни аниқ ва лўнда баён этишга интилиш, назарий умумлашмалар чиқариш мутахассисларга тушунарли бўлган илмий тил ва атамаларни қўллаш орқали амалга оширилади. 9 .+аранг: Туленв Ж. Диалектика назарияси.- Т.: «Ы=итувчи». 2001. 180 бет. Бадиий ижодда хиссий билиш етакчилик қилади. Образлилик бадиий ижоднинг етакчи хусусиятидир. Ифода усулида эса, бадиий тил имкониятлари, турли бадиий тасвир воситалари, поэтик кўчимлар образлиликни таъминловчи асосий унсурлар саналади. Адабий танқиднинг мухим методологик асосларидан бири - ифода усули ва услубий ўзига хослиги унинг хам илмий ва хам бадиий ижодга бирдек дахлдорлигидадир. Бир сўз билан айтганда, адабий танқид илмий тафаккурнинг образли фикрлаш тарзи билан боглиқ ифодаси. «Аслида танқид, ўз табиатига кўра, икки жихатнинг уйгунлигидир: ўзининг айрим вазифаларига, ўзига хос хусусиятлари ва воситаларига кўра у адабиётдир, бошқа жихатларига биноан-фандир. Танқидни адабиёт сифатида таърифлаб, унинг илмий («рационалистик») асосини инкор этиш оқибатида кўплаб жавобсиз саволлар пайдо бўлади» 10 . Ю.Боревнинг ўз қарашига далил сифатида келтирган А.С.Пушкиннинг «танқид-фан», В.Г.Белинскийнинг «танқид- харакатдаги эстетика», деган тавсифлари яна бир бор танқид тафаккур воситаси сифатида бадиий эмас, балки илмий методдан фойдаланишини тасдиқлайди. Адабий танқид тахлил жараёнида бадиий асар воситасида одам ва олам, ижтимоий борлиқ ва инсоний муносабатлар хақида хам мулохазалар юритади, уларнинг муайян қонуниятларини очишга харакат қилади. Бу имконият адабий танқид услубининг меъёрий илмий қоидаларга бўйсунган тадқиқдан ташқари эркин мушохада тарзидаги тахлил ва талқин шаклида хам намоён бўлишга олиб келади. Айни холат адабий танқид тилининг ўзига хослигини таъминлайди ва ифода йўсинида илмий тил билан бирга, бадиий тил хам бирдек иштирок этади. Бу эса, адабий танқидда бадиий ижоддаги каби жанрлар туркумининг пайдо бўлишига ва ёзувчи ёки шоир услуби сингари мунаққиднинг индивидуал услуби шаклланишига хизмат қилади. Айни чогда адабий танқиднинг тадқиқ объекти бадиий асардир. Бадиий асарнинг етакчи хусусияти юксак бадиийлик ва образлиликда намоён 10 Ю. Борев. «Эстетика».Издание третье.- М:. Издательство политической литературы.1981. С. 341-342. бўлади. Бинобарин, адабий танқид бадиий асар поэтикасини, аввало, бадиий- эстетик қонуниятлар, мезонлар асосида тадқиқ этади. Етакчи эстетик категориялар, жумладан, гўзаллик ва хунуклик, ижобийлик ва фожиавийлик, эзгулик ва ёвузлик тушунчалари адабий танқиднинг бадиий асарни бахолашидаги асосий мезонлардир. Шунга кўра адабий танқид методологиясининг янгиланиш тамойилларидан бири асарнинг бадиий-эстетик мохиятини янгича илмий тафаккур асосида талқин этишида кўринади. Бу борада сўнгги давр адабиётшунослиги ва танқидчилигида анча-мунча изланишлар олиб борилмоқда. Филология фанлари доктори, проф. Б.И.Саримсоқовнинг «Бадиийлик асослари ва мезонлари» номли рисоласи шундай изланишлар махсулидир. Б. Саримсоқов фикрича, «Сўз воситасида образ яратиш бадиийликнинг мохиятини белгилайди» 11 . Олим кузатишлар жараёнида ўз қарашларини чиқурлаштириб, бадиий образ ва образлиликнинг эстетик мохиятини очишга харакат қилади. «Бадиий образ табиатида кейинги даврлардаги ўзгаришлар, бойиш ва тўлишишлар бадиий образ-образлилик-бадиийлик хам тарихий харакатдаги фалсафий-эстетик категория эканлигидан далолат беради» 12 . Олимнинг бадиийлик хақидаги қарашларини бир нуқтага жамлаб умумлаштирсак, қуйидаги схема хосил бўлади: Сўз-бадиий образ-образлилик-бадиийлик- эстетик категория. Тадқиқотчи фикрига кўра, юксак бадиийликка эришиш, образ яратиш жараёни бир қатор объектив ва субъектив факторларнинг уйгунлиги асосида кечади. Реал воқелик, инсон рухиятидаги турли-туман кечинмаларнинг ижодкор дунёқараши, онги, эстетик идеали, гоявий мақсади билан синтезлашуви ушбу факторларнинг ядросини ташкил этади. Муаллиф талқинича, ижод жараёнида бадиий мантиқ ва илхомнинг ахамияти жуда катта. Рисолада бадиийлик миқдорий эмас, сифатий ходиса эканлиги таъкидланади. «Шу боис ижодкорларга бир хилда мос келувчи 11 Саримсо=ов И.Б. «Бадиийлик асослари ва мезонлари».-Т.: 2004. 5-бет. 12 Ыша китоб. 11-бет. бадиийликнинг умумий мезонларини белгилаб бўлмайди. У адабий турлар, адабий жанрлар, ижодий методлар, адабий оқим ва мактаблараро, индивидуал ижодлараро, қолаверса, айни бир ижодкорнинг турли даврлардаги асарлариаро тафовутланувчи ходисадир» 13 . Айни пайтда олим бадиийликнинг умумий мезонларини нисбий характерда бўлса хам белгилаш зарур, деб хисоблайди, жахон адабиётшунослигида бу борада уринишлар борлигига эътиборни қаратади. Уларга суянган холда бадиийлик мезонларини қуйидагича белгилайди: мазмун ва шакл бирлиги ва уларнинг уйгунлиги; тасвир ёки ифоданинг хаққонийлиги; тасвир ёки ифоданинг аниқлиги; бетакрорлик (оригиналлик); эстетик бахо; шартлилик миқёси ва даражаси; тил бадиияти. Рисолада хар бир мезон алохида-алохида шархланган, уларнинг етакчи хусусиятлари тахлил ва талқинлар билан мустахкамланган. Рисоладаги асосий кузатиш ва хулосалар, асосан, реалистик асарлар талқинидан келиб чиққанини кўрамиз. Жумладан, бадиий мантиқ хақида фикрлар экан, қуйидаги шартлар илгари сурилади: «Хулоса қилиб айтганда, бадиий мантиқ ижодкор илеали, ижодий хаёли, дунёқараши билан қай даражада боглиқ бўлмасин, образлар, воқеаларнинг бадиий талқинини, вазифасини белгилашда у хаётий мантиққа риоя қилиши лозим. Бадиий мантиқ хаёлан, хаттоки, тасаввурда хам хаётий мезонлари доирасидан ташқари чиқса, ўзининг хаётий қиёфасини, таъсирчанлигини маълум даражада йўқотади. Шунинг учун бадиий мантиқ хар доим, хар бир шаклда хам хаётий мантиқ билан муайян даражада шартланган холда воқе бўлиши шарт» 14 . Д.Куроновнинг Х. Усмонов билан хамкорликда ёзилган «Идеал ва бадиий яхлитлик» сарлавхали мақоласидаги бадиийлик борасидаги фикрлар Б. Саримсоқовнинг кузатишларига хамоханг мақолада муаллифлар ХХ аср ўзбек адабиётини қайта бахолашдаги айрим зиддиятли мулохазаларга тўхталиб, бир концепциядан бошқа бир концепцияга ўтиш жараёнида қайта вульгар социологизм холатига тушиб қолиш хавфидан огохлантирадилар. 13 Ыша китоб. 35-бет. 14 Ыша китоб, 17-бет. Уларга кўра, «Жамият тараққиётининг муайян босқичида ўша жамият аъзоларининг идеали-ю, эхтиёжларига мос ГОЯ шундай умумийлик касб этадики, унинг асосидаги мафкура оммалашиш имконига эга бўлади» 15 . Муаллифлар фикрича хар қандай мафкуранинг оммалашиши учун иккита шарт мавжуд, деб хисоблашиб, улардан бири башарият тарихи давомида кўп синовлардан ўтган умуминсоний қадриятларга мувофиқ ГОялар бўлса, иккинчиси омманинг эхтиёжига, манфаатларига мос келувчи мақсаднинг мавжудлиги, деб кўрсатишади. Ана шундай мулохазалардан келиб чиқиб, муаллифлар адабий жараёндаги зиддиятли қарашларни мохиятан гоявий зиддиятлар, деб бахолашади ва бу холни бахслар ижобий ходиса эмас, деган хулосага келишади. Гарчи уларнинг мақоласидаги адабиётнинг мафкура билан алоқадорлигига доир фикрларини маъқулласак-да, бироқ адабий жараёнда кечаётган бахс-мунозаралар, турли-туман қарашларни хайрли эмас, дея бахолашларига қўшилиб бўлмайди. Чунки сўнгги даврдаги адабий танқид фаолиятини кузатганда ХХ аср ўзбек адабиёти ва унинг атоқли намояндалари ижодларини қайта бахолашдаги тўгри методологик ёндашувлар айни шу зиддиятли бахс-мунозарлар замирида юзага келганига гувохмиз. Д.Куронов ва Х.Усмонов бадиий асарнинг мохиятини, бадиийлик мезонлари ва асосларини белгилашда «бадиий асар – бадиий коммуникация воситаси» ва «бадиий асар – систем бутунлик» деган принципларга таяниб, уларни қуйидагича схемалаштиради: «реаллик-санъаткор-бадиий асар- ўқувчи-реаллик. Яъни санъаткор ўзининг реаллик билан муносабати махсули ўлароқ дунёга келган бадиий асар воситасида ўқувчи билан мулоқатга киришади, уни ўзгартириш орқали оламни ўзгартиришга интилади». (Ўша китоб 32-бет.) Муаллифлар мазкур системадан келиб чиқиб, ижодкор ШАХС бутунлиги ва у интилган ИДЕАЛ хамда ундан келиб чиқадиган МАЪНОларни кашф этиш, уни китобхонга етказиш жараёнлари хақида фикр 15 + уронов Д. Адабиёт надир ёки Чылпоннинг мангу саволи. -Т.: « Zarqalam ».2006. 27 бет. юритаркан, бадиий асар асосида ижтимоий мохият ётишини таъкидлашади ва унинг хусусиятларини қуйидагича белгилашади: «Булар: биринчидан, бадиий ижод-инсон фаолияти турларидан бири, конкрет фаолият турининг шакл ва усулларини эса инсон жамиятдан тайёр холда ўзлаштиради; иккинчидан, ижод конкрет ижтимоий шароитда юзага келади ва амалга ошади; учинчидан, бадиий ижоднинг асоси бўлмиш ИДЕАЛ ижтимоий характерга эга; тўртинчидан, ижоднинг махсули бўлмиш бадиий асар фақат ижтимоий муносабатлар тизимидагина яшайди ва муайян қимматга эга бўлади» (ўша китоб, 38-бет). Бундай қарашларнинг магзини реалистик дунёқараш ташкил этишини пайқаш қийин эмас. Бироқ, таъкидлаш жоизки, сўнгги давр танқидчилиги фақат шу мазмундаги концепция асосида шаклланиши мумкин эмас эди. Ижод жараёнида турфа хил қарашларнинг юзага келаётгани эса, танқид тараққиётининг асосий гаровидир. Шу боис. У.Хамдамовнинг ўзида тасаввуф фалсафанинг магзини мужассамлаштирган «Инсониятнинг тарих давомида топган энг катта мантиги бу- Худога эътиқод!», Х.Каримовнинг экзистенциализм таълимоти қарашларидан келиб чиқиб, «...модернизмнинг объекти реал воқелик эмас, субъект, ижодкорнинг тасаввуридаги воқеликнинг талқинидир», деган хулосаларига хечам ажабланмаймиз. Зотан, сўнгги давр танқидчилигига хос хусусиятларга айланиб бораётган бундай қарашлар адабий танқиднинг талқин кўлами, бахолаш доираси кенгайиб бораётганини кўрсатади. Зеро, муайян бадиий асарлар хамда улардаги бадиий-эстетик, ижтимоий-гоявий концепциялар замирида белгиловчи фалсафий таълимот ётибди. Адабиёт илми олдидаги долзарб вазифалардан бири хам мавжуд турли-туман қарашларнинг энг характерлиларини синтезлаштириб, бадииятнинг умумий қонуниятлари ва эстетик тамойилларини белгилаш ва шу асосда адабий танқид методологиясининг хурфикр(плюралистик)ликка асосланган концепцияларини яратишдан иборатдир. Сўнгги давр адабиётшунослигида адабий танқид методолгиясини, унинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш жихатидан филология фанлари доктори, профессор Абдугафур Расуловнинг «Танқид, талқин, бахолаш» 16 номли монографик тадқиқоти характерлидир. Монографияда адабий танқид методологиясининг туб илмий-назарий асослари хар томонлама тадқиқ этилган, Шарқ ва Гарб, ўтмиш ва хозирги замоннинг энг мухим илмий-назарий, фалсафий, эстетик қарашлари бир нуқтага жамланиб, тафаккур элагидан ўтказилган хамда ўзбек адабий танқидчилигининг методологик асосларини, биринчи галда фалсафий, илмий-назарий, бадиий- эстетик ва ижтимоий-тарихий асосларини белгилаб беришга харакат қилинган. Бадиий матнни тадқиқу талқин этишнинг хилма-хил йўналишлари, усуллари қамраб олинган ушбу тадқиқотда бу йўналиш ва усуллар жахон адабиётшунослигининг илгор назарий қарашларига асосланган холда таснифланган, олимнинг ўз концепцияси илгари сурилган. Жумладан, ўзлаштириш эстетикаси ва талқин тадрижи хусусида фикр юритар экан, муаллиф асосий эътиборни танқидчининг бадиий матнни ўқиш, уқиш ва ўзлаштириш жараёнидаги салохияти, уни талқин этиш йўллари, усуллари муаммосига қаратади . Талқин назарияси хақида фикр юритганда эса, унинг тарихий тадрижига назар ташлайди. Аристотелнинг «Герменевтика» асаридаги илмий-назарий қарашларидан тортиб Форобий, Беруний, Ибн Сино сингари алломаларнинг талқин фани ривожига қўшган хиссаларигача тўхталиб ўтади. Сўнгги пайтларда ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида фаол қўлланила бошлаган «герменевтика» тушунчасини филология илмига илк бор олиб кирган Ф.Шлейермахернинг (Х VII аср) назарий қарашлари, мазкур соха ривожига салмоқли хисса қўшган В.Дильтей, Макс Шелер, Мартин Хайдеггер, Ганс Гадамар каби назариётчи олимларнинг илмий қарашларини таъкидлайди ва айни пайтда, уларнинг ютуқ ва камчиликларини, чекланган жихатларини хам кўрсатади. Шу аснода А.Расулов герменевтика фани тарихида талқиннинг икки турига эътибор қаратилганига диққатни жалб этади. Жумладан, биринчи турда 16 Расулов А. Тан=ид, тал=ин, бащолаш. -Т.:«ФАН». 2006. қадимда муқаддас китоблар, буюк донишмандлар яратган асарлар ўқиб ўрганилиш мақсадида талқин қилинганлиги, талқинчи китоб мазмунига зид маънолар чиқаришни ўйламаганлигини қайд этаркан, иккинчи турда, бундан фарқли ўлароқ, талқин жараёни талқинчи дунёқараши, эстетик диди, тушунчаси, воқеликка муносабати асосида турлича кечиши мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, мазкур тадқиқотда бугунги «талқин» атамасининг фақат Гарб илмида эмас, балки шарқ мумтоз адабиётшунослигида хам ўнлаб маънодошлари борлиги, жумладан, илми гариба «талқиннинг юксак, нафис кўриниши» 17 эканлиги тахлиллар орқали асосланган. Адабий танқиддаги талқиний ёндашувлар хақида тўхталганда, А.Расулов тарихий-биографик, онтологик ва тарихий-функционал ёндашувларга эътиборни қаратади ва кўплаб далиллар орқали биографиябозлик шўро даврида авжга чиққанлигини, лекин уларда ижодкор билан унинг асарлари ўртасидаги муносабат деярли ўрганилмаганлигини тўгри қайд этади: «Бадиий асар- хох у лирика, хох наср, хох драма бўлсин-ёзувчининг махсули. Фарзанд ота-онасига ўхшамаслиги мумкин эмас. Бадиий асар талқин, тахлил қилинганда, табиийки, ёзувчининг рухий холати, кайфияти хисобга олинади. Адабиётшуносликда бадиий асарни талқин этишда ёзувчи рухияти, кайфияти-холатини ўрганувчи соха бор. Уни биографик метод ёхуд бадиий асарга ёзувчи холати нуқтаи назаридан ёндашиш дейилади» 18 . Фалсафада «онтология» борлиқ, одам ва олам тушунчаларини англатади ва фақат моддий борлиқни эмас, балки маънавий дунёнинг хам мангу бархаётлигини ифодалайди. Маълумки, борлиқ моддий ва маънавий оламдан ташкил топган бўлиб, унинг «мангу бархаёт»лиги, боқийлиги «йўқлик»нинг муқобили, зидди сифатида намоён бўлади. Улар ўртасидаги азалий ва мангу зидлик хамда боглиқлик муносабатлари бу тушунчанинг абадийлиги гаровидир. Хўш, «мангу бархаёт»лик тушунчаси адабиёт ва адабий танқидда қандай талқинга эга? Адабиётда «мангу бархаёт» асарлар борми? Бор бўлса, улар боқийлигининг сири нимада? 17 Ыша китоб, 71-бет. 18 Ыша китоб, 75-бет Олимнинг фикрича, «Мангу асарлар, қадриятларнинг ички тузилиши, тартиботи ўрганилса, уларда зиддиятлар кураши, рухий холатлар аро «инкор» этиш харакати мавжудлигини сезиш мумкин». Шунга кўра, боқий асарларда «онтология қадрият, бадиий бойликнинг «хаёти», «тириклиги», «узоқ умр кўриши» манбаларини ёритади. Бадиий бойлик, қадрият «хаёти», «тириклиги» жонзодлар хаёти каби зиддиятлар курашига асосланган 19 . А.Расулов бадиий асар замиридаги зиддиятлар хақида фикр юритганда, унинг яшовчанлигини таъминловчи бешта хусусиятга батафсил тўхталади. Жумладан, етук бадиий асар моддий неъмат сифатида маънавий хаётдаги ўзини намоён этиш орқали мавқега эга бўлади ва шу асосда бадиий бўш асарларни инкор этади. Иккинчидан, бундай асар ақл ва қалб махсули, унинг замирида тирик инсонларга хос интилишлар, зиддиятлар, мураккабликлар ётади ва ушбу хусусиятлар унинг абадийлигини таъминлайди. Учинчидан эса, етук бадиий асарда ижодкор ижтимоий хаёт билан муносабатга киришади: ниманидир тасдиқлайди, ниманидир инкор қилади ва бу зиддиятли муносабат орқали ўзлигини намоён этади. Тўртинчидан, бадиий асар матни серқатлам бўлиб, унда идеал ва борлиқ ўртасидаги зиддият акс этади. Шу маънода олим: «Онтология- рухий зиддиятлар, унинг миқёси даражасини кўрсатувчи рухоний таълимот» 20 , деганда хақ. Бешинчидан, ижодкор бадиий асарда «аниқ, изчил гоя ва образлар орқали ўз бадиий дунёсини яратади» 21 . Бундай асарлар талқинида асосий эътибор уларда ижтимоий борлиқнинг қандай акс этганига қаратилмайди, балки уларда «инсонлардаги рухият, маънавий зиддият қай даражада акс этганлиги ўрганилади». Албатта, А.Расуловнинг бу фикрларга қайсидир маънода муносабат билдириш, қўшимчалар қилиш, баъзиларига қўшилмаслик мумкиндир. Аммо асосий масала бунда эмас. Мухими шундаки, муаллиф вақт синовига дош бериб келаётган ўлмас обидаларни ичдан нурлантириб турган етакчи омил-инсон қалби, унинг мураккаб, зиддиятларга, эврилишларга бой рухий оламининг 19 Ыша китоб, 99-бет 20 Ыша китоб, 101-бет 21 Ыша китоб, 103-бет кашфига диққатини қаратадики, бу олимнинг илмий хулосалари гоят мухим ахамиятга эгалигидан далолат беради. Умуман, кейинги давр танқидчилигида устивор йўналиш касб этаётган тахлил йўллари, усуллари, уларнинг мақсад ва вазифалари хақида сўз юритилганда «Танқид, талқин, бахолаш» китобидаги яна бир нуқтага тўхталиб ўтиш жоиз. Жумладан, ушбу монографик тадқиқотда бадиий матн рухига сингиб, сатрлар замирига яширинган сехрли маънолар магзини чақиш усули, яъни микроанализ имкониятлари Хамзанинг «Бой ила хизматчи» драмаси, А.Кодирий романлари, А.Каххор, Э. Вохидов ва А. Орипов ижоди атрофида бўлиб ўтган бахс-мунозаралар талқини асосида тахлил қилинади. Олим Хамза асари талқинлари хақида фикр юритаркан, танқидчиликда «қайта ишланган», «тикланган», «сахна варианти яратилган» сингари қарашлар мавжудлигига тўхталиб, микроанализ имкониятлари «Бой ила хизматчи» драмасида Хамза услубидан ташқари, унга сингишмаган, ўша давр хукмрон гояларини ифодалашга хизмат қилган образлар, эпизодлар мавжудлиги очиб берилганлигини тахлиллар асосида кўрсатади. Бу йўналишдаги кузатишларда, айниқса, Абдулла Каххор асарлари талқинига кенг ўрин ажратилган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, кейинги давр танқидчилигида А.Каххор ижоди бўйича жиддий бахс-мунозаралар бўлди. Ушбу мавзуда М.Кўшжонов, О.Шарафиддинов, У.Норматов каби забардаст олимлар билан бирга О.Отахонов, С.Содиқ, И.Хаққул, С.Мелиев, Р.Кўчқоров, А.Жабборов, Х.Каримов, Д.Куронов, М.Олимов каби ёзувчи ва мунаққидларнинг бири биридан кескин фарқ қилувчи мақолалари эълон этилди. А.Расулов бу мақолаларга муносабат билдираркан, уларнинг бирини ёқлаб, иккинчисини қоралаш йўлидан бормайди, балки аксинча, микроанализга-синчиклаб ўқиш бир асар хақида турли хил қарашларни юзага келтириши мумкинлигига эътиборни қаратади. А. Расулов бадиий матн тузилмаси, сўз қиммати, имо-ишоралар, белгилар, бир сўз билан айтганда, структурал-семантик тахлил хақида мулохоза юритиб, қуйдаги илмий хулосани баён этади: «Тузилма-адабий матн структураси. Тузилма мисоли тана-структура: у яратилади. «Жонли» одамнинг тузилишида- тартиб, аъзоларнинг ўрни, вазифаси бўлганидай, адабий матннинг хам юраги, мияси, кўзи, қулоги... бор. ...Структурали тахлил аниқ тузилмани, сўзнинг ўз ўрнида қўлланишини текширади. Одамдаги аъзоларнинг бир маром, бир меъёрда ишлагани каби, адабий матн тузилмасида ботиний мослик, тартибот бўлиши керак» 22 . Муаллиф ушбу мезон орқали Р.Парфи, А.Орипов ижодларига багишланган танқидчиликдаги талқинларга муносабатини билдиради. А.Ориповнинг «Тилла балиқча» шеъри хақидаги М.Кўшжонов, Я.Косим, С.Мели қарашларини шархларкан, шундай ёзади: «Талқин талқинга йўл очади. Шубха йўқки, «Тилла балиқча» ХХ I асрда хам мунаққидлар диққатини жалб этади, янги-янги талқинларга имкон беради» 23 . Адабий танқид эътибор қаратган яна бир долзарб масала-бу ХХ аср ўзбек адабиётини қайта бахолаш масаласидир. Бу борада қисқа, лекин шиддатли кечган бахс-мунозаралардан кейин адабий танқид етмиш йилдан зиёдроқ фаолиятида илк маротаба аксиологик ёндашувни амалга оширмоқда. Дарвоқе, Х I Х асрнинг иккинчи ярмида немис олими Э.Гартман ва француз П.Лаппи томонидан фанга киритилган ушбу таълимотга кўра, аксиология-қадриятлар хақидаги назария бўлиб, у «...аксиологик онг, қадрлаш туйгуси, аксиологик билиш, қадриятли ёндашув ва бошқалар асосида тўпланган қадриятлар тўгрисидаги билимлар системасидир» 24 . ХХ аср ўзбек адабиёти салафлари, жумладан, Фитрат, Кодирий, Чўлпон, Г.Гулом, Ойбек, А.Каххор ва Х.Олимжондек атоқли ижодкорлар хаёти ва ижодини, умуман, улар мансуб бўлган давр адабиётини қайта холис бахолаш хамда улар қолдирган бой адабий меросга аксиологик ёндашув адабий танқид методологиясининг мухим тамойилларидан бирига айланиб 22 Ыша китоб, 166-бет 23 Ыша китоб, 172-бет 24 « Фалсафа. +омусий лу\ат.», Ызбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, «Шар=» нашриёт-матбаа акциодорлик компанияси Бош тащририяти.-Т:. 2ОО4. 17-бет. бормоқда. Чунончи, Абдугафур Расуловнинг «Танқид, талқин, бахолаш» китобида тарихий-функционал ёндашув ёхуд бадиий асарни қайта бахолаш муаммоларига жиддий эътибор берилади. Олим ўзбек мумтоз ва жахон адабиётидаги ўлмас асарлар билан бирга ХХ аср адабиёти намояндалари ижодини қайта бахолаш, уларни қадриятлар мезони асосида талқин этиш бугунги танқидчиликнинг асосий методологик тамойилларидан бирига айланаётганини илмий кузатишлар орқали асослаб беради. Мухими шундаки, муаллиф ўзбек китобхонига Навоий, Бобур, Кодирий, Чўлпон, Эркин Вохидов ва Абдулла Ориповлар қанчалик қадрли бўлса, Фирдавсийдан тортиб Жомийгача, Шекспирдан Пушкингача бўлган жахон адабиёти намояндалари ижоди хам шунчалик қадрли эканлигини тахлиллар орқали кўрсатади. Умуман, кейинги йиллар адабиётшунослиги ва танқидчилигида, айниқса, ХХ аср ўзбек адабиётини бугунги янгиланаётган тафаккур, янгича илмий концепция ва методологик тамойиллар асосида қайта бахолаш ва ундан бугунги кун учун зарур хулосалар чиқариш асосий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Адабий танқиддаги яна бир мухим муаммо адабий жараён билан узвий боглиқ бўлиб, бу яратилаётган бадиий адабиёт намуналарига муносабат масаласидир. Бадиий асарни янгича методологик тамойиллар асосида тахлил ва талқин қилиш, биринчи галда, унга бадиий-эстетик ходиса сифатида ёндашув кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланмоқда. Бу адабий танқиднинг хам назарий, хам амалий фаолиятига алоқадор масалалардан биридир. Айни шу масалада хам бахс-мунозаралар, жиддий изланишлар кечмоқда. Бадиий асарда инсон концепцияси, адабиётнинг эстетик ва ижтимоийлик тамойиллари хусусидаги бахслар шулар жумласидандир. Бадиий асарга соф эстетик ходиса сифатида ёндашиб, ундаги ижтимоийликни инкор қилувчилар хам, аксинча, ижтимоийликни бутунлай инкор қилиб бўлмаслигини ёқловчилар хам ўз қарашларини асослашга уринмоқда. Бу борадаги мунозараларнинг ечими бевосита адабий танқиднинг амалий фаолияти билан боглиқдир. Шу боис, адабий танқид фаолиятидаги иккинчи мухим йўналишни амалиёт ташкил этади. Чоп этилаётган адабий-танқидий материаллар амалиёт натижаси бўлиб, улар асосида тахлил йўналишлари, усуллари хусусида кузатишлар олиб бориш, муайян хулосалар чиқариш мумкин. Адабий танқиднинг сўнгги давр фаолияти шундан далолат бермоқдаки, бугунги кунда бадиий асарга диалектик ёндашишдан ташқари, герменевтик ёндашув хам кучайиб бормоқда. Талқин деб тушуниладиган ушбу назарияни олмон диншуноси ва филологи Ф. Шлейермахер ишлаб чиққан бўлиб, унга кўра матнга хам грамматик, хам услуб ва хам мазмун бирлиги, бутун билан қисмнинг айланма харакати сифатида қараш етакчилик қилади 25 . «Герменевтика – интерпретация назарияси, мохиятни тушуниш хақидаги таълимот,- деб ёзади Ю. Борев.-Гносеология (билиш назарияси) ва аксиология (қадриятлар назарияси) сингари, герменевтика кўламли фалсафий системанинг ажралмас қисмини ташкил этади. Герменевтика – бу маънавий- рухий фаолиятнинг шундай сохасики, танқид фақат у орқали ўтиб ўзининг вазифаларини англаши мумкин» 26 . Олим герменевтик метод орқали бадиий асар матнини интерпретация қилишнинг мухим усулларини қуйидагича шархлайди: «1)Танқидчининг («мен») матнни («бошқа») «учинчи» тараф орқали (масалан, маданий анъаналар, воқелик билан қиёслаш орқали) тушуниши. 2) «Кўникиш»-матннинг бадиий мантиқига уни теран хис этиш, ўзидан ўтказиш орқали етиб бориш. 3) Бадиий матнни идентификация шаклида (китобхон бадиий образларни ўзининг шахси ва ўзининг эстетик тажрибалари билан қиёслайди ) англаб етиш» 27 . Таъкидлаш жоизки, хозирги давр танқидчилигида герменевтиканинг мухимлиги билиш назарияси унинг учун методологик ахамиятга эгалиги 25 . Бу ща=да =аранг:Гуннер Скирбекк, Нилс Гилье.Фалсафа тарихи».Шар=» нашриёт- матбаа акционерлик компанияси Бош тащририяти.-Т:. 22О2. 446-447 бетлар; Герменевтика. «/арб фалсафаси». «Ызбекистон файласуфлари миллий нашриёти»,. «Шар=» нашриёт-матбаа акционерлик компанияси Бош тащририяти.-Т:. 2ОО4, 679-685 бетлар 26 29...Боревв Ю. Критика и германевтика \\ «Эстетика». Издате третье.-М:.1981.С.349. 27 билан изохланади. Бироқ бундан келиб чиқиб, герменевтикани адабий танқиднинг ўзи билан бир нарса деб қараш ёки уларни қориштириб юбориш мумкин эмас. Чунки танқиднинг вазифаси фақат бадиий матнни интерпретация қилишдан иборат эмас. Айни пайтда бадиий асарни бахолаш хам танқиднинг вазифасига киради. Бугунги адабий-танқидий мақолаларда, тадқиқотларда матн билан ишлашда кўпроқ сўзга эътибор бериш, талқин қилиш, шархлаш етакчилик қила бошладики, бу хол герменевтика ўзбек танқидчилиги методологиясининг асосий йўналишларидан бирига айланиб бораётганлигидан далолат бермоқда. Адабий танқид тараққиётининг ўтиш давридаги изланишларида сенергетика хам мухим роль ўйнамоқда. Сенергетика назариясининг асосини ташкил этувчи барқарорлик билан беқарорлик (хаос), мувозонат билан мувозонатсизлик, тартиб билан тартибсизлик, тизимлилик билан тизимсизлик ўртасидаги алоқадорлик қонуниятлари адабий танқидда хам ўзига хос тарзда намоён бўлмоқда. Чунончи, сўнгги ўн-ўн беш йил ичида, сиртдан қараганда, таназзулга ишора этилаётгандек фикр уйготадиган турли-туман бахс-мунозаралар, тортишувлар, инкорлар (жумладан, «Адабиёт ўладими?» деган масаланинг қўйилиши, шўро даврида яратилган асарлар хақида бири бирини инкор этувчи чиқишлар, реализмга шубха билан қараш тамойиллари, модернизм хақидаги қарама-қарши фикрлар, шўро даври адабиёт назариясига оид қарашларнинг инкор этилиши ва хакозо) замирида адабий танқид тараққиётида янгича концепция етилиб келаётганлиги, янгича методологик тамойиллар шаклланаётганлиги, бинобарин, мазкур соха янгича қонуниятлар асосида ривожлана бошлаганини илгаш қийин эмас. Бундан ташқари, адабий танқидда бадиий асарга онтология, гнесеология ва аксиология сингари таълимотлар асосида ёндашишнинг кучайиши, тахлилнинг турли-туман усулларидан унумли фойдаланишга интилиш илмий билишда методологик плюрализмга ўтилаётганлигидан нишонадир.  Шуни алохида таъкидлаш зарурки, юқорида тилга олинган ёндашув ва методларнинг барчаси фалсафий мазмунга эгадир. Бинобарин, адабий танқид матодологиясининг мухим жихатларидан бири унинг амалиётда фалсафанинг умумий қонун ва категориялар, илмий билиш усулларига асосланишида намоён бўлади. Бироқ шуни унутмаслик зарурки, фалсафа гарчи кўплаб фанлар учун методологик асос хисобланса-да, уларнинг хар бирида, жумладан, адабий танқидда хам фалсафа хусусийлашган, танқид спецификасига мослашган холда зухур бўлади. Айтайлик, тарихга оид матн билан бадиий матн орасида жуда катта фарқ бор ва уларнинг талқини хам ўзгачадир. Бинобарин, герменевтик йўналиш адабий танқидда фақат ўзига хос тарзда, яъни бадиий ижод қонуниятларига мослашган ва бўйсинган холда намоён бўлади. Бошқа фалсафий қонун ва категориялар хақида хам шундай фикрни айтиш мумкин. Адабий танқид методологиясининг плюралистик тамойилларга амал қилишида ижтимоий-тарихий давр тариққиётининг хам ахамияти катта. Чунки танқид ижтимоий соха сифатида маълум бир давр билан узвий боглангандир. Муайян ижтимоий-тарихий даврдаги ўзгаришлар, янгиланиш жараёнлари, шубхасиз, адабий танқид фаолиятида хам ўз аксини топади. Мустақилликдан сўнг юзага келган янгича ижтимоий-тарихий жараён, энг аввало, иқтисодий, сиёсий ва маданий ўзгаришлар адабий танқидда янгича концепция ва тамойиллар пайдо бўлишининг асосий омиллардан хисобланади. Адабий танқид фаол ва хозиржавоб фан сифатида, жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий жараённинг барча қирраларини ўз субстанциясида тўла акс эттиради ва ушбу жараённинг фаол иштирокчисига айланади. Бу хусусият адабий танқид методологиясининг мухим жихатларидан бирига айланиб бормоқда. Айни чогда адабий танқид даврнинг етакчи гоялари ва мафкураси билан қайсидир маънода муносабатда шаклланади. Аниқроги, ўзининг янгиланаётган концепциялари билан гоя ва мавкура ривожига таъсир этади. Бу адабий танқид методологиясининг мухим жихатларидан биридир. «Миллий истиқлол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар» номли китобда мафкурага қуйидагича таъриф берилади: «Мафкура-муайян ижтимоий гурух ё қатламнинг миллат ёки давлатнинг эхтиёжлари, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган гоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир» 28 . Демак, мафкура муайян гоялар тизими. Шунга кўра, у инсон дунёқарашининг инъикосидир. Инсоният тарихидан маълумки, эзгулик билан ёвузлик, гўзаллик билан хунуклик, озодлик билан босқинчилик, маърифат ва жахолат, одоб-ахлоқ ва ахлоқсизлик каби гояларнинг муросасиз кураши дунёқарашнинг туб мохиятини ташкил этиб келган. Гоялар эса икки хилга: илгор, тараққийпарвар ва жахолатга элтувчи, қолоқ гояларга бўлинади. Бири жамият тараққиётига, инсоният маънавий камолотига хизмат қилса, иккинчиси таназзул томон бошлайди. Адабиёт мана шу курашнинг маънавий-рухоний, ижтимоий асосларини ўзида мужассамлаштириши, намоён этиши билан характерланади. Бинобарин, адабиёт ва санъатни мафкурадан алохида холи тарзда тасаввур этиб кўриш мумкин эмас. Бу масалада хозирги пайтда адабий танқидда жиддий бахслар кечмоқда. Адабиётда мафкуранинг мавжудлигини инкор этувчилар хам, унинг зарурлигини таъкидловчилар хам ўз хукм-хулосаларини асослашга уринишаётир. Шу ўринда алохида таъкидлаш жоизки, хозирги адабий танқиднинг мафкура билан муносабати хақида сўз юритганда, уни шўро даври мафкурасидан буткул фарқлаш зарур бўлади. Негаки, шўро даври мафкураси асосан, якка хукмрон коммунистик партия сиёсатига хизмат қилган ва халқ манфаатларидан партия манфатларини устун қўйган мафкура эди. Колаверса, бу мафкура адабий танқидни синфийлик тамойиллари қолипига солиб, уни компартия мақсадлари йўлида курашувчи воситага айлантирган эди. Оқибатда, синфийлик тамойилларига асосланган мафкурага 28 Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар.- Т.: «Янги аср авлоди». 2001, 31-бет. хизмат қилган гоялар нафақат адабиёт ва санъат равнақига, балки адабий танқид ривожига хам катта зарар етказди, унинг вазифаларини буткул бошқа йўналишга буриб, ўзини гоявий курашнинг қуролига айланишига сабаб бўлди. Хатто эстетик тушунчалар хисобланмиш ижобийлик ва салбийлик, гўзаллик ва фожиавийлик, маънавий баркамоллик ва тубанлик сингари универсал категориялар хам синфийлик мезонларга бўйсундирилди. Зўравонликка асосланган бундай талаблар бадиий асарнинг белгиланган қолипда, уқтирилган андозаларда яратилишига, ижодкор ва ижод эркининг бўгилишига олиб келди. Натижада бадиий асарларда якранглик, схематизм авж олди, синфийликка бўйсундирилган сохта гуманизм, ясама ахлоқ нормалари тасвирланадиган бўлди. Колаверса, адабий танқиднинг бадиий асарни бахолашдаги холислиги, имкониятлари чекланди ва танқид гоявий курашда коммунистик партиянинг авангард кучларидан бири, деб эълон қилинди. Хукмрон мафкура синфийлик ва партиявийликни адабий танқиднинг асосий принципларига айлантирди. Агар шу нуқтаи назардан адабий танқиднинг кейинги ўн-ўн беш йилдаги фаолиятини кўздан кечирсак, унинг методологик тамойиллари, шўро давридагидан мутлақо фарқли тарзда, эркин мафкурага, эзгу гояларни ўзида мужассам этган миллий мафкура тамойилларига муштараклигини кўрамиз. Дархақиқат, миллий истиқлол мафкурасининг етакчи тамойиллари: Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларини ўзида мужассам этгани; ўтмишни келажак билан богловчи маънавий кўприк эканлиги; халқни эзгу, буюк мақсадлар йўлида бирлаштирувчи ва сафарбар этувчи кучлиги; халқ бунёдкорлигининг асосий гоявий омили сифатида кишиларни яратувчилик фаолиятига сафарбар этиши ва уларни гоявий жихатдан химоя қилиши; ёш авлодни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятларга хурмат рухида тарбиялашда энг ишончли манба эканлиги ана шу муштаракликнинг мохиятини белгилайди. Миллий мафкуранинг асосий: Ватан равнақи; юрт тинчлиги; халқ фаровонлиги; комил инсон тарбияси; ижтимоий хамкорлик; миллатлараро тотувлик ва диний багрикенглик 29 сингари гоялари билан истиқлол даври адабий танқидчилигининг етакчи тамойилларини қиёсласак, уларда муштарак жихатлар нихоятда кўплигига гувохи бўламиз. Жумладан, бу давр танқидчилигида: -миллий ўзликни англаш жараёни устивор концепцияга айланди; яъни ХХ аср ўзбек адабиётини, жумладан, миллий уйгониш даври адабиёти намояндалари-М.Бехбудий, А.Авлоний, А.Фитрат, А.Кодирий, А.Чўлпон сингари улуг маърифатпарвар адиблар ижодини қайта бахолаш ва шу аснода ўзликни англаш, миллий қадриятларни тиклаш ва улуглаш концепцияси устивор бўлди; -миллий менталитетга эътибор кучайди, миллий қадриятларни улуглаш асносида умуминсоний гояларни илгари суриш тамойилларига амал қилинди; -комил инсон концепцияси етакчи бўлди; -диндаги инсонпарвар қадриятларни тиклаш жараёнлари эркинлашди ва хакозо. Юқоридагилардан аён бўлаётирки, миллий мафкуранинг асосий тамойил ва гоялари ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, балки жамият маънавий тараққиётидаги етакчи кучларнинг, жумладан, адабиёт ва санъат, тарих, фалсафа, адабий танқид сингари кўплаб сохаларнинг ижобий таъсирида юзага келган ва шу хусусияти билан хаётийлик касб этган. Демак, адабий танқид методологиясининг мафкурага муносабати хақида гап кетганда, тайёр андазаларга солинган гоялар тизими эмас, балки миллий мафкура гояларининг шаклланишига доимий равишда ўз хиссасини қўшиб борадиган жараён назарда тутилади. Демак, ушбу мулохазалардан шундай хулосага келиш мумкинки, адабий танқид ўзига хос илм бўлиб, унинг методологик асослари хам шундан келиб чиқади. Юқорида тилга олинган асослар адабий танқиднинг 29 Ыша китоб. 148-171 бетлар. хар бир етук намунасида муайян тарзда ўз тажассумини топгани шубхасиздир. 2-фасл. Методологик тамойилларнинг янгиланиш жараёнлари ва омиллари. Жахон тараққиётидаги улкан ўзгаришлар, жамиятда юз кўрсатган янгиланишлар, бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига ўтиш жараёнлари муайян қонуниятлар, сабаб ва оқибатлар натижасидир. Мазкур жараёнлар бизни ўраб турган бутун коинотдаги кўз илгамайдиган, ақл бовар этмайдиган ўзгаришлардан тортиб, инсон ақлу заковати, тафаккури билан мушохада этиш мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ўзгаришларгача барчасини қамраб олувчи ходисалардир. Инсон табиат яратган мавжудодлар орасида энг мукаммали, онглисидир. Зотан, табиату жамиятда, бутун коинотда мунтазам харакатдаги кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган, сезиладиган ва сазилмайдиган ахборотлар оқимини изчил қабул қилувчи, уни онгли тарзда «қайта ишловчи» ва яшаш тарзига тадбиқ этувчи хам инсондир. Шу маънода инсонни турли хил тўлқинларни қабул қилувчи катализаторга қиёсласа бўлади. Зеро, ахборот оқимига муносабат билдира туриб, ўз хаётини хам шунга мослаб янгилаб боради. Демак, инсоният тарихда кечадиган хар қандай тараққиёт, ўзгариш ва эврилишлар ўз холича рўй бермайди, балки муайян қонуниятлар асосида амалга ошади. Бу жараёнларнинг холати, фаол ёки сустлиги инсоннинг «катализатор»лик босқчидаги даражаси билан боглиқдир. Инсоният пайдо бўлгандан токи бугунги кунгача кечган тараққиёт ва эврилишлар тарихи шундан далолат беради. Тарихдаги туб бурилишлар, ислохотлар, мавжуд тузумнинг янгисига ўз ўрнини бўшатиб бериши жараёнларида жамият ЎТИШ ДАВРИНИ бошдан кечиради. Ўтиш даври жамиятдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришлардангина иборат бўлмай, айни чогда маънавий ўзгаришлар, аввало, жамият аъзолари дунёқараши, тафаккури ва рухиятидаги янгиланишлар билан чамбарчас боглиқдир. Ўтиш даври бир неча ойлардан иборат бўлмайди, балки ўнлаб йилларга, хатто ундан хам кўпроқ муддатга чўзиладиган мураккаб жараён. Сўнгги асрларни, кўхна тарих назарда тутилса, буюк ўтиш даври, дейиш мумкин. Чунончи, илм-фан ва техниканинг беқиёс ривожлангани, космик кемаларнинг ихтиро қилингани, компьютер кашф этилгани, иқтисодий сохадаги улкан ютуқлар-барчаси кишилар дунёқарашида туб бурилиш ясади. Бироқ, юқорида таъкидланганидек, шаклланган дунёқараш тасаввур ва тафаккурнинг, онг ва туйгунинг юксак даражадаги уйгунлиги хосиласики, бунда улардан бирининг иккинчисидан устунлиги ёки камситилиши аксар холларда таназзулга хам олиб келади. Зеро, онг билан хиссиётда бир-бирига интилишдан ташқари зиддиятли жихатлар хам мавжуд. Бу хол, айниқса, уларнинг хар иккаласига хам хос бўлган мустабидлик хислатларида кўзга ташланади. ХХ асрда ақл-тафаккурнинг устунлиги ўз-ўзидан хиссий оламнинг камситилишига олиб келди ва бу хол кишилар рухий дунёсидаги баъзи бир эврилишларга сабаб бўлди. Инсоннинг табиат қонунларини менсимагани ёки табиат устидан хукмрон бўлишига интилгани огир экологик халокатларни юзага келтирди, дин, адабиёт ва санъатга беписанд муносабатлар эса маънавиятидаги инқирозларга йўл очди. Шу маънода айтиш жоизки, тарихдаги хар бир ўтиш даври инсоннинг ўзини–ўзи тафтиш қилиш, покланиш, айни чогда, хаёт тарзини янгилашга интилиш давридир. Маълумки, хар қандай янгиланиш учун бир неча мухим омиллар асос вазифасини ўтайди ва бу омилларсиз янги йўналиш юзага келмайди. Танқид тафаккурига хос янгиланиш, янгича тахлил тамойилларининг пайдо бўла бошлаши ва шаклланишига хизмат қиладиган омиллар нималардан иборат, улар танқид тафаккурига қачон ва қай тарзда таъсир кўрсатади, деган саволларга турли даврларда турлича изохлар берилган. Хусусан, собиқ шўро замонида чоп этилган танқид тарихига оид бир тадқиқотда шундай ёзилган:  «Бадиий ва танқидий фикрнинг ўсишида хал қилувчи роль ўйнайдиган уч факторни алохида қайд этиб кўрсатиш лозим. Булардан бири ишлаб чиқариш воситаларининг социалистик мулклиги заминида ишлаб чиқарувчи кучларнинг равнақи туфайли эришилган мехнаткаш халқнинг моддий фаровонлиги-иқтисодий фактор; иккинчиси, кейинчалик ўз вазифасини умумхалқ социалистик давлатга топширган пролетар диктатураси-сиёсий фактор; нихоят учинчиси жахонда энг илгор револцион дунёқараш– марксизм-ленинизм назарияси-идеологик фактор. Ана шу факторларсиз социалистик реализм адабиётининг мувафаққиятларини таъминлаш мумкин бўлмасди» 30 . Кўчирмадан аён бўлиб тургандек, жимжимали, гализ жумлаларда ифодаланган «уч фактор»- иқтисодий, сиёсий ва идеологик–мафкуравий омиллар танқид тафаккурининг шаклланишида асосий омиллар сифатида қайд этилган. Хаддан ташқари сиёсатлаштирилган мазкур таърифда адабий танқиднинг на ўзига хос хусусиятлари, на танқид объектлари эътиборга олинган. Кайд этилган омиллар эса, аслида ижтимоий ўзгаришларга алоқадор бўлиб, бири иккинчисини тақозо этган ягона омилнинг муайян йўналиши, холос. Аслида, танқид тафаккурини янгилайдиган, янгича қарашлар, тенденциялар, йўналишлар, тахлил принципларининг шаклланишида мухим ахамият касб этувчи омилларни алохида-алохида кўрсатиш зарур. Бундай омиллар, бизнингча, иккита: 1. Ички омиллар. 2. Ташқи омиллар. Ички омил деганда, энг аввало, янгича танқид тафаккурини юзага келтирадиган қонуниятлар назарда тутилади. Бу қонуниятларнинг юзага чиқишида алохида истеъдод сохиби бўлган танқидчи «мен»ининг роли беқиёсдир. 30 Ызбек адабий тан=иди тарихи. 2 томлик 1 иом.-Т.: «Фан». 1987.Б-41.  Ташқи омиллар икки: адабий жараён ва ижтимоий хаётни қамраб олувчи қисмлардан ташкил топгандир. Маълумки, хар бир бадиий асар аниқ шахс-ижодкор томонидан яратилади. Чинакам истеъдодлар томонидан яратилган бадиий етук асарлар поэтик тафаккурни у ёки бу жихатдан янгилайди, адабий хаётда кўз илгамас янги тенденциялар, йўналишлар оқимининг вужудга келишига замин хозирлайди. Айни чогда, ижтимоий тафаккур тараққиётига хам таъсир кўрсатади. Жахон адабиётининг дурдона асарлари бўлмиш энг қадимги қахрамонлик эпослари, Ўрта аср Шарқу Гарб уйгониш даври адабиёти, ундан кейинги даврларда ва нихоят ХХ аср охиригача яратилган энг юксак намуналар доимо адабий мухитнинг ўзгариб туришига, ранг-баранг бадиий- эстетик оламнинг вужудга келишига, турли оқим ва йўналишларнинг пайдо бўлишига, сўз санъатининг ўлмас обидалари кашф этилишига, бир сўз билан айтганда, бадиий тафаккурнинг янгиланишга қўшилган беқиёс хиссадир. Биргина Алишер Навоий дахоси ўзбек мумтоз адабиёти ва адабий тилининг яратилишига асос солганидан ташқари, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф оламини нақадар бойитгани жахон ахлига маълум. Улуг шоир бадиий тафаккурининг мумтоз адабиётимиз тараққиётидаги улкан ахамиятини Бобур, Машраб, Увайсий, Нодира, Огахий сингари буюк адиблар ижодига таъсири мисолида хам яққол кузатиш мумкин. Ёки ХХ аср ўзбек адабиётини олайлик. Асримиз бошларида пайдо бўлган жадид адабиёти намояндалари, биринчи галда, Кодирий, Чўлпон, Фитрат ижодлари ўзбек реалистик адабиётининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожига кучли таъсир кўрсатгани сир эмас. Шўролар даврида юз берган дахшатли қатагонларга, зугум-зўравонликларга, зиддиятли бўхронларга қарамай, ўз адабий мухитини яратишга интилган Ойбек, А.Каххор, Г.Гулом, Х.Олимжон, О.Ёқубов, П.Кодиров, Э.Вохидов, А.Орипов сингари ижодкорлар ижоди, албатта, айрим истиснолар борлигига қарамай, ўтган етмиш йил мабойнида бадиий тафаккурни янгилаб, адабий мухит об-хавосини белгилаб туришганини эътироф этмоқ даркор. Ижтимоий хаётдаги янгиланиш кенг тушунча бўлиб, бу жараён жамиятдаги барча ўзгаришларни қамраб олади, яъни иқтисодий-сиёсий, маданий-маърифий ўзгаришлар ижтимоий хаёт тарзининг янгиланишини билдиради. Шу маънода, сўнгги ўн йилликлар инсоният тарихида буюк бурилишлар даври бўлди. 80-йиллардаги қайта қуриш ва ошкоралик эпкини билан бошланган бу ўзгаришлар зўравонликка асосланган собиқ шўролар салтанатининг қулаши ва халқимизнинг асрий орзуси-истиқлол нашидаси билан якун топди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча сохаларда жиддий ислохатлар амалга оширила бошлади. Иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, маданий-маърифий сохалардаги ислохотлар жамият хаётидаги ўзгаришларни белгиловчи етакчи куч сифатида намоён бўлди. Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ иқтисодий йўналишларда ўз йўлини қатъий белгилаб олди. Президент И.А.Каримов томонидан мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг беш тамойили ишлаб чиқилиши ва хаётга изчил тадбиқ этилиши тез орада ўз самарасини бера бошлади. Ўзбекистон иқтисодий ривожланишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулидан воз кечиб, халқимизнинг қадимги анъаналарига таянган холда, бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлади. Сиёсий-мафкуравий сохада хам Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан бормоқда. Сиёсий қарамлик ва мафкуравий сарқитлардан қутулиб, умуминсоний гояларни ўзида мужассамлаштирган давлатимиз сиёсатида тенг хуқуқли хамда манфаатли хамкорлик асосий тамойилга айланди. Якка партиянинг мафкуравий хукмронлигига чек қўйилиб, кўппартиявийликка асосланган ўзбек давлатчилиги анъаналарига ва халқимизнинг азалий хамда умуминсоний қадриятларга таянган холда чинакам истиқлол мафкурасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Ижтимоий хаётда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар янгича тафаккур тарзининг меваларидир. Шуни алохида таъкидлаш зарурки, хозирги шароитда янгича тафаккур тарзининг вужудга келишида ШАХС нинг роли жуда катта. Давлатимиз рахбари, сиёсатчилар, файласуфлар, ижодкор ва олимлар жамиятдаги вужудга келаётган янги типдаги концепциянинг бевосита ижодкорларидир. Дархақиқат, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий ислохотларнинг бошида президент И.А.Каримов турганлигини жахоннинг етакчи сиёсатчилари бир овоздан эътироф этишмоқда. Ижтимоий хаётдаги ислохотлар илм-фан ва санъатда янгича концепциянинг юзага келишига омил бўлаётир. Замонавий тафаккур тарзига туртки берадиган илмий ва бадиий изланишлар янги типдаги методологик тамойилларнинг асосий йўналишларини хам кўрсатиб бермоқда. Мана шу жараёнда адабий танқид концепциясининг янгиланиши, энг аввало, янгича танқид тафаккурининг пайдо бўлиши билан боглиқ тарзда кечади. «Янгича танқид тафаккури» тушунчаси кенг қамровли бўлиб, мазкур соха, бир томондан, фалсафий, ижтимоий, мафкуравий, бадиий-эстетик қонуниятлар билан алоқадор бўлса, бошқа тарафдан, адабиётшунослик илми концепциялари, талаб ва мезонлари асосида ўз фаолиятини янгилаш йўлидан боради. Шўро назариётчилари марксча-ленинча таълимотни фалсафа, эстетика, этика, психология ва адабиёт, санъат қаторида адабий танқиднинг хам назарий асоси сифатида олган эди. Бу таълимотга кўра, адабий танқид гарчи бадиий-эстетик ходиса деб эътироф этилса-да, лекин коммунистик гоявийлик унинг мохиятини белгиловчи етакчи унсур сифатида талқин этиларди. Оқибатда коммунистик гоявийлик синфий ва партиявий адабий тафаккурни бошқариб турувчи воситага айлантирилганди. Синфийлик ва унинг олий кўриниши деб таърифланган партиявийлик хақидаги назариябозликлар адабиёт ва санъат равнақигагина эмас, танқид ривожига хам жуда катта зарар етказди: танқиднинг мақсади ва вазифалари тамоман ўзгартириб юборилди, бу соха гоявий курашнинг қуролига айлантирилди. Хатто эстетик ходисалар саналувчи умуминсоний тушунчалар: ижобийлик ёхуд салбийлик, гўзаллик ва фожиавийлик, маънавий баркамоллик каби кўплаб категориялатлар хам синфийлик мезонларига бўйсундирилди. Зўравонлик ва буйруқбозликка асосланган талаблар бадиий асарнинг тор қолипда, маълум бир кўрсатма доирасида яратилишига олиб келди, ижод эркинлиги бўгилди. Оқибатда адабиётда бир хиллик, схематизм авж ола бошлади. Синфийликка асосланган сохта гуманизм, сохта ахлоқ нормалари тасвир этила бошланди. Адабий танқиднинг эса, бадиий асарни бахолашдаги имкониятлари чекланди. Танқид гоявий курашда коммунистик партиянинг авангард кучларидан бири, деб эълон қилинди. Хукмрон мафкура синфийлик ва партиявийликни адабий танқиднинг зарур шартларидан бирига айлантирди. «Адабий-бадиий танқиднинг синфийлиги, хусусий-бадиий ижоднинг кўплаб (гарчи хаммасидан бўлмаса-да) турларидан фарқли ўлароқ, бевосита намоён бўлди. Ва, қоидага кўра-фаолиятининг табиатидан келиб чиқиб-мафкуравий англашилади. Синфий курашлар авжига чиққан даврларда танқиднинг партиявийлиги ёрқин намоён бўлади. Колаверса, кучли, аниқ мақсадни кўзлаган танқид адабий-бадиий хаётдаги партиявийликнинг байроқдоридир. Илгор танқид хаётда ижтимоий, маънавий, эстетик янгиликларнинг пайдо бўлишига кўмаклашади, улар учун курашади. У, одатда, ўзининг синфийлигини, партиявийлигини яширмайди» 31 . Мана шундай талаблар асосида фаолият юритиш шўро даври ўзбек танқидчилиги учун хам хос эди. «Хамма ижтимоий фанлардек, адабий танқид тарихи хам (агар у хақиқий фан бўлишни истаса), марксизм- ленинизмнинг инсоният жамияти, унинг ривожланиши қонуниятлари хақидаги, шу жумладан, жамият хаётида инсон онги ва унинг бадиий ижоди 31 В.И.Баранов.А.Г.Бочаров.Ю.И.Суровцев.Литературно-художественная критика.-М.:»Высшая школа».1982. С.12. махсулотлари роли хақидаги таълимотга асосланиши керак» 32 , деб хисоблаган танқидчилик адабиётимизнинг етмиш йилдан зиёдроқ даври тараққиётида салбий из қолдирди, қатагонларга бевосита ёки билвосита сабабчи бўлди. Албатта, собиқ иттифоқ даврида танқидчилик адабий хаётга фақат зарар етказди, ижобий ходисалар мутлақо рўй бермади, деган фикрдан йироқмиз. Кўплаб истеъдодли танқидчилар ўша даврда ёзилган асарларни бадиий-эстетик мезонлар асосида бахолашга уринишди, бадиий жихатдан бўш, саёз китобларга қарши курашишди. Бироқ хоким мафкура адабий танқиднинг эркин фаолият юритишига, тараққий этишига тўсқинлик қилди. Истеъдодли танқидчилар ўз истеъдодларини бадиий асарлар тахлилига эмас, балки мафкуравий кураш майдонидаги олишувларга сарфлашга мажбур бўлдилар. Натижада йиллар давомида нафақат гоявий, айни чогда, хукумрон мафкура принципларига бўйсунган, уни ўзида ифодаланган ва таргиб қилган адабий танқид эстетикаси шаклланди. Табийки, бу танқид ўзининг методологик асосларини ишлаб чиқди ва адабий жараёнга тадбиқ этди. Бугунги кунда шўро даври танқидчилигига хос иллатларнинг объектив ва субъектив сабаблари тахлил этилган тадқиқотлар, мақолалар чоп этилмоқда, яқин ўтмиш адабий танқидчилигида хақида мухим хулосалар чиқарилмоқда. Албатта, «қайта қуриш ва ошкоралик», деб аталган нисбатан эркинроқ паллага келиб, яъни 80-йилларда адабий танқид тафаккурида янгиланиш рўй бера бошлади, бироқ бу жараён хам силлиқ кечгани йўқ, мураккабликлар, зиддиятлар ўша йиллари эълон этилган тадқиқотларда у ёки бу тарзда ўз аксини топди. Бу хол, албатта, турлича шакл ва мазмунда намоён бўлди. Айрим чиқишларда ўтган етмиш йилдан зиёдроқ давр мобайнида адабий жараёнда фаолият кўрсатган ижодкорларни, уларнинг адабий меросини 32 Ызбек совет адабий тан=иди тарихи. 2 томлик. 1том. –Т.: «Фан». 1987.10 -бет. бутунлай қоралаш ёки хамма айбни шўро сиёсатига агдариб, ўша давр адибларини мутлақо оқлашга уринишдек бирёқлама харакатлар кузатилди. Баъзан мунаққидларнинг, танқид эстетикасига хилоф тарзда, бир-бирларини турли «ёрлиқ»лар билан «сийлаш» харакатлари хам кўзга ташланди. Бироқ мамуният билан такидлаш лозимки, ана шундай мураккаб курашлар, гоявий тазъйиқлар шароитида коммунистик мафкура қолипларидан қутулишга уринаётган янги типдаги танқид тафаккурининг илк куртаклари кўрина бошлади ва 80йилларда тоталитар тузум етиштирган, калтабинлик ва зўравонликка асосланган мафкура хукумронлигининг жиддий қаршиликлари остида шакллана бошлади. Таназзулга махкум бу хукмбардор мафкура сўнгги нафасларида хам соглом кучларга қарши хуружларини тўхтатгани йўқ. Жумладан, «Правда Востока» газетасининг 1986 йил 4 декабрь сонида эълон қилинган тарихчи М.Вахобовнинг «Тарих хақиқатига зид» хамда «Совет Ўзбекистони» газетасининг сонида босилган «Гоявийлик- адабиётнинг бош мезони» сарлавхали мақолаларининг адабиётни вульгар- социологик нуқтаи назардан тахлил қилиш, маданий меросга, тарихий шахсларга вульгар муносабатда бўлиш, ижодкорлар асрларидан гоявий камчилик излаш ва сиёсий айбловлар эълон қилишдан иборат эди. Чунончи, М.Вахобовнинг мақоласида П.Кодировнинг «Юлдузли тунлар» романи хақида фикр юритилиб, ёзувчига ўтмишни, айниқса, Бобур сиймосини идеаллаштириш, иккинчи мақолада эса Шукрулло, С.Кароматов ва яна бошқа бир неча ёш ижодкорларга гоясизлик айби қўйилди. Таъкидлаш жоизки, бу каби сиёсий айблар битилган мақолалар шўролар даври учун тасодифий ходиса эмас эди. Маълумки, 30-50-йилларда хам худди шу мазмундаги нохақ айбномалар туфайли кўплаб истеъдодли ижодкорлар жисмонан ва маънан қатагон қилинганди. Шуниси қувонарлики, 80-йиллардаги юқоридагидек хуружлари билан шўро жаллодлари ўз мақсадларига эриша олмадилар. Зеро, энди давр ўзгара бошлаган, қўрқув исканжасидан қутилаётган янгича тафаккур тарзи юзага келаётган эди. Шу боис, сиёсий-мафкуравий тазйиқларга қарши илгор қарашга эга бўлган зиёлилар якдиллик билан кураш олиб бордилар. Чунончи, М. Кўшжонов, О.Шарафиддинов, Н.Худойберганов, Н.Каримов ва бошқа фаол танқидчиларнинг матбуотда чоп этилган мақолаларида бундай салбий кўринишларга кескин зарба берилди. 80-йилларда юзага кела бошлаган янгича тафаккур тарзи адабиётшунослик ва адабий танқиднинг асосий тадқиқ объектларини, мавзу йўналишларини, тадқиқ ва тахлил мезонларини, тамойилларини белгилаб берди. Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгандан сўнг бу харакат изчил тус ола бошлади. Хўш, бу давр адабиётшунослиги ва адабий танқидчилигида асосан қандай муаммолар хусусида бахс юритилди? Мазкур сохалар тадқиқ ва тахлил тамойилларини, методологик хусусиятларини қай йўсинда янгилади? Бадиий асарга қандай мезонлар асосида ёндошилди? Бу каби саволларга жавоб топиш бугунги адабиётшунослик ва адабий танқид илми олдида долзарб вазифа бўлиб турибди. Уларга қониқарли жавоб топмасдан бугунги адабий танқиднинг хақиқий қиёфасини аниқлаш қийин. Бизнинг назаримизда, сўнгги ўн-ўн беш йил ичида адабиётшунослик ва адабий танқиднинг етакчи тенденцияларини, тадқиқ ва тахлил кўламини асосан қуйидаги масалалар ташкил этади: 1.Адабиётшунослик ва адабий танқидда метод ва методология муаммолари. Тадқиқ ва тахлил принципларининг муштарак ва ўзига хослиги масалалари. 2.Адабий меросни қайта бахолаш масаласи. 3.Бадиий асарга янгича муносабат масаласи. Ушбу масалаларнинг кейинги иккитасини, характер хусусиятидан келиб чиқиб, алохида бобларда ўрганиш зарурати бор. Ўтган аср саксонинчи йилларининг иккинчи ярмида ижтимоий хаётда юз бера бошлаган ўзгаришлар, айниқса, мустақилликка эришганимиздан сўнг адабий танқиднинг методологик тамойилларидан бири-концепцияни янгилаш долзарб муаммога айланди. Жумладан, Наим Каримов «Кайта қуриш ва адабий танқид» сарлавхали мақоласида концепциянинг янгиланиши, яъни янгича «танқидий-эстетик тафаккурнинг шаклланиши» узоқ давом этадиган жараён эканлигини таъкидлайди. Чунки «адабий танқиддаги қайта қуриш деганда мавжуд нуқсонларни бартарф этиш, танқидчиликда саёзликка, субъективлик ва гаразгўйликка, хушомадгўйлик ва мадхиябозликка, ёзувчининг гоявий-бадиий ниятини тушунмаслик ёки нотўгри талқин қилишга қарши кескин кураш олиб боришни англатади" 33 . Дархақиқат, таъкидланган бу муаммолар қисқа вақтда осонгина хал бўладиган масалалар эмас. Зеро, бу иллатлар шўро даври сиёсатининг оқибатлари сифатида узоқ вақт пайдо бўлган эди. Н.Каримов тўгри таъкидлаганидек, концептуал янгиланишни, энг аввало, адабий танқидга бўлган салбий муносабатни ўзгартиришдан бошлаш керак. Чунки, мақолада қайд этилганидек, ўша пайтда кўплаб ижодкорларнинг адабий танқидга муносабати яхши эмас эди. Бунга эса, тасодифий авторларнинг мақола ва тақризларида юқорида қайд этилган иллатларнинг намоён бўлиши, баъзан вульгар социологик кўринишларнинг учраши сабаб бўларди. Н.Каримов М.Вахобовнинг «Тарих хақиқатига зид» ва «Совет Ўэбекистони» газетасида чиққан «Гоявийлик-адабиётимизнинг бош мезони» мақолаларидаги гаразгўйлик ва сиёсий калтабинлик, «гоявий хушёрлик» иллатларни фош қиларкан, эътиборни мазкур иллатларнинг сабабларига жалб этади. Вахобовчилик иллатлари фақат бугуннинг махсули эмас, балки 40-50- йилларга (аслида 20-йилларнинг охири 30-йилларнинг бошига-К.К.) бориб тақалишини айтади. Шунингдек, бундай мақолаларнинг юзага келиши шунчаки тасодиф эмаслигини, улар ижодкорларимиз бошига огир кунларни солгани хамда танқидга бўлган салбий муносабатни хам шакллантирганини куюниб ёзади: «Аслида ёзувчиларимизда адабий танқидга нисбатан салбий муносабат ана шундай фактлар таъсирида шаклланган. Ёзувчиларимизнинг дилини қон, тилини гунг қилган кишилар хам-ўшалар. Шунинг учун хам адабиётимиз ва маданиятимизга нисбатан кўнгилида тариқча хам хурмат 33 Н.Каримов. + айта = уриш ва адабий тан = ид. \\«Адабиёт ва санъат». (Адабий-тан = идий ма = олалар), -- Т:.Адабиёт ва санъат нашриёти. 1988 . 5-бет. бўлмаган, гоявийлик, синфийлик ва партиявийлик хақидаги шиорлар билан ниқобланган Вахобовга ўхшаган кишилардан адабиётни ва ижодкорларни химоя қилишимиз керак» 34 . Н.Каримов мақоласида умумий мулохазаларга таяниб танқид конципциясини янгилаш хақида фикр юритган бўлса, Асқарали Шарапов «Танқидий мушохада юритиш ва холислик» сарлавхали мақоласида конкрет тахлил орқали танқидчиликдаги баъзи нуқсонлар: танқид этикасига риоя қилмаслик, холислик ва объективликнинг етишмаслиги, «мен биламан, сен билмайсан» қабилидаги менсимаслик иллатларини Очил Тогаев билан Умарали Норматовнинг А.Ориповнинг «Аёл» шеъри устидаги бахслари, шунингдек, А.Холлиевнинг Ахмад Аъзам, Б.Акрамовнинг О.Шарафиддинов қарашларига муносабатлари мисолида кўрсатиб ўтади. Шу билан бирга, танқидда хиссий тахлил билан рационал тахлилнинг уйгунлигига эришиш самарали натижалар бериши мумкинлигини «Аёл» шеъри тахлили орқали кўрсатишга харакат қалади. 80-йилларнинг охири 90-йиллар танқидчилигини кўздан кечирганда концепцияни янгилаш зарурлиги хақида кўплаб мулохаза ва таклифлар, фикрлар, кузатишу мушохадалар баён этилганини кўриш мумкин. Бу мушохадаю мулохазалар гоят ранг-баранг бўлиб, баъзан бир-бирини тўлдирса, баъзан инкор этади. Шунга қарамай, уларни ўзаро боглаб турадиган бир муштарак хусусият бор эди. У хам бўлса, тоталитар тузум зўравонлиги асосига қурилган сохта тамойиллардан қутилиш, уларнинг ўрнига бадиият қонуниятларини ўзида мужассамлаштирган, эркин фикр юритишга имкон яратадиган тамойилларни тадбиқ этиш истагидир. Адабий танқид концепциясининг янгиланиши кўплаб гоят мухим масалаларнинг хал этилиши билан характерлидир. Жумладан, шўро даврида хукм сурган концепциянинг асл мохиятини англаб олиш, унинг асосий жихатларини тўгри тафтиш қилиш, қолаверса, адабиётнинг, бадиий асар концепциясининг янгиланиши зарурлиги, адабий танқиднинг эски 34 Ыша китоб, 9-бет. методологиядан фарқли янги методологик асосини яратиш ва хокоза. Бу муаммолар 90-йиллардаёқ метод ва методология масалаларига багишланган аксарият мақолаларда ўз ифодасини топа бошлади. Жумладан, адабиётшунос ва олим Х.Дўстмухаммад «Концепцияни янгилаш учун...» 35 мақоласида бу ишни аввало «...хаётни бадиий идрок этиш борасидаги шаклланган қадриятларимизни очиқ-ойдин тафтиш қилишдан, ёзувчилармиз концепцияларини ўрганишдан бошлаш керак», деган талабдан келиб чиқиб, Кодирийнинг «Ўткан кунлар», «Обид кетмон», Ойбекнинг «Кутлуг қон» асарлардаги етакчи концепцияларни аниқлашга харакат қилди. Танқидчи тахлиллар асосида «Ўткан кунлар» романининг бош концепциясини инсоний муносабатлар тасвири ташкил этади, деган хулосани беради. «Обид кетмон» романида эса, кўпроқ ижтимоий муносабатларни тасвирлаш етакчилик қилишини таъкидлайди. «Ижтимоий хаёт тарихи, сиёсий қарашлар зиддияти хақида гап борганда синфий тушунчалар, синфий қадриятлар хал қилувчи омил хисобланади». Х.Дўстмухаммаднинг фикрича, шўро даври адабиётининг концепциясини, асосан, ижтимоий муносабатлар тасвири орқали юзага келадиган синфийлик ва партиявийликка таянган гоя ва мафкура ташкил этади. Танқидчининг бу фикрларига қўшилган холда, унинг «Кутлуг қон» романи қисқа тахлилидан чиқарган барча хулосаларига (хусусан, оқ-қора рангларнинг бехад қуюқлаштириб тасвирлангани хақидаги) тўла қўшилиш қийин. Гарчи роман социалистик реализм методининг намунаси, унда воқелик, конфликт синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан ёритилган бўлса-да, ёзувчи аксарият ўринларда хаёт хақиқати ва характер мантигига риоя қилганини таъкидлаш зарур. Танқидчининг келган хулосаларидан аён бўлаётирки, ижтимоий муносабатлар тасвирига асосланган синфий ва партиявий мафкурага таянилган эски концепциядан воз кечиш зарур ва унинг ўрнига инсоний муносабатларга асосланган концепция бўйича ижод қилиш лозим. Шундагина қахрамонларни жамиятда тутган мавқеларига, яъни бой ёки камбагаллилигига, ишчи ёки чўпонлигига 35 Дысмущаммад Х. «Концепцияни янгилаш учун...» \\ «Ызбекистон адабиёти ва санъати». қараб эмас, балки уларнинг ички оламига, рухий-маънавий дунёсига, феъл- атворига асосланиб таърифлаш, тавсифлаш мумкин бўлади. Бундай асарларни тахлил қилган танқид хам ўз концепциясини асар мохиятидан келиб чиққан холда янгилаб боради. Танқидчининг ушбу хулосаси мухумлигини таъкидлаш жоиз, албатта. Хўш, Х.Дўстмухаммад назарда тутган шўро даври адабиёти, хусусан, ўша даврда ижод қилган ёзувчиларнинг концепцияларини қай тарзда тафтиш қилган, бахолаган маъқул? Уларнинг қайси жихатларидан воз кечиб, қайси жихатларини адабий жараёнга хизмат қилдириш лозим? Айни шу саволлар 90-йиллар бошидаги танқидчилик олдида долзарб бўлиб турганди. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» хафталигида уюштирилган «Тавбадан тозаришгача...» 36 сарлавхали давра сухбатида юқоридаги сингари саволларга жавоб топишга харакат қилинган. Давра сухбатида иштирок этган адиб ва олимлар О. Ёқубов, М. Кўшжонов, Шукрулло ва Тохир Малик шахсга сигиниш даври иллатларининг хаётга ва адабиётга етказган салбий оқибатлари, минглаб бегунох инсонлар қатагон қурбони бўлишгани, улар орасида А.Кодирий, Чўлпон, Фитрат, У.Носир каби кўплаб улуг истеъдод сохибларини хам мустабид тузум аямаганини айтишган, уларнинг хаёти ва ижодига оид барча маълумотларни, материалларни ўрганиш ва халққа рўй- рост етказиш зарурлигини таъкидлашган. Сухбатда иштирок этган Б.Косимов ва У.Кўчқор эътиборни тоталитар тузумни юзага келтирган омилларнинг туб мохиятини очиб ташлаш лозимлигига қаратишган. Жумладан, Б.Косимов 1917 йиллги октябр тўнтаришидан кейинги толатўп вазият хақида гапириб, шундай дейди: «...анча вақт «Ким кимни енгади?», деган савол қўйилди ва у 20-йилларнинг охирида «янги турмуш» фойдасига хал бўлди. Лекин у билан айни бир пайтда «Ким хақ?» деган савол хам қўйилган эди. Буни кўпроқ адабиёт қўйди. Бу, айтиш керакки, хозирда хам саволларнинг саволи бўлиб турибди. Унга, йил сайин, тўгрироги, қатагон йиллардан ёруглик томон юрганимиз 36 «Тавбадан тозаришгача...» \\ « Ызбекистон адабиёти ва санъати».1990, 13 март. сайин босиб ўтган йўлимизнинг ягона тўгри йўл эканлигига шубха кучайиб бормоқда». Дархақиқат, октябр тўнтаришидан кейинги давр хаётини тафтиш қилишга даъватлар хали шўролар тузуми қуламасданоқ халқимизнинг мутақилликни орзу қилиб, унга интилиб яшаганидан, тоталитар тузум гояларига шубха билан қарай бошлаганидан далолатдир. Бу хол эса, ўша пайтдаёқ тафаккур тарзининг хам янгиланаётганини кўрсатганди. У.Кўчқор қатагон сиёсатининг миллий маданиятига, адабиёт ва санъатга кўрсатган салбий таъсири хақида гапириб, маданий ходисаларга, адабиёт ва санъат асарларига уларнинг бадиий-эстетик қимматига қараб эмас, балки синфий- инқилобий гоясига қараб бахо берилгани тузумининг синфий мохияти миллийликни, бошқа бирор-бир дунёқарашни тан олмаганини, шу боис, ўз синфий мохиятига мос бўлмаган хар қандай фикрни мавх этганини таъкидлайди. Дарвоқе, давра сухбатининг «Тавбадан тозаришгача...» деб номланганида хам ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, етмиш йил давомида кўплаб бегунох инсонларнинг, биринчи галда, ижодкор, зиёли, олим ва давлат арбобларининг қатогонга дучор бўлишида воситачилик қилиб, билиб- билмай, мустабид тузум тегирмонига сув қўйганлар хам бўлдики, эндиликда улар ўша гунохлар учун тавба-тазарру қилишлари лозим, деган фикр давра сухбатида дадил айтилди. «Энг улуг иш-ўтмиш хатоларидан буткул воз кечишимиз, шунинг бараварида тавба-тазарру қилиш хали ўз юксак мақомида адо этилганича йўқ. Холбуки, тозаришнинг, покланишнинг муборак йўли тавбадан бошланади. Албатта, у гоят машаққатли, лекин келажак хаётни–тоза хаётни усиз тасаввур қилиб бўлмайди» (И.Гафуров). Мустақиллик арафасида айтила бошланган бундай фикрлар янгича дунёқараш, янгича концепциянинг илк куртаклари эди. Бу куртаклар мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ гунчалаб, адабиёт ва санъат, адабий танқиддаги янгиланаётган концепциянинг етакчи тамойилларини белгилашда мухим роль ўйнади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, юқорида кузатилганидек, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшуносу танқидчиларнинг илгор қисми мустақилликкача бўлган даврдаёқ янги типдаги адабиётнинг ўзига хос шакл-шамойили хақида фикр юрита бошлаган экан, бу хол уларнинг янги даврга хам рухий-психологик жихатдан, хам ақлий-амалий томондан маълум тайёргарлик босқичини ўтаганини билдиради. Шунинг учун хам истиқлолнинг дастлабки пайтларидаёқ «Истиқлол адабиёти қандай бўлиши керак?», «Янги адабиётнинг асосий мезонлари нимадан иборат?», «У кимни ва нимани тадқиқ этади, кимга ва нимага хизмат қилади, қай йўллардан юриб, қай манзиллар сари боради?» қабилидаги кўплаб саволлар кун тартибига қўйилди. Истиқлолнинг илк йилларида (1993) Президент И.Каримовнинг бир гурух ижодкорлар билан учрашуви бўлди. Учрашувда биринчи марта истиқлол даври ўзбек адабиётининг методологик асосини демократик тамойилларга асосланган, умуминсоний ва миллий қадриятларни ўзида мужассамлаштирган мустақиллик мафкураси ташкил этиши лозимлиги хақида фикрлар айтилди. Яратилажак мафкура қандай бўлиши лозим, деган масала хам қизгин мухокама этилди. Мазкур масала юзасидан «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг мустақиллигимизнинг икки йиллиги арафасида ташкил этган «Истиқлол ва адабиёт» 37 (1993 йил, 6 август сони) мавзусидаги давра сухбатида характерли фикрлар ўртага ташланди. Сухбатда иштирок этган О.Ёқубов, А.Орипов, О.Шарафиддинов, Т.Малик, Т.Каххор ва Х.Дўсмухаммад яратилажак мафкуранинг ўзига хос жихатлари хақида фикр-мулохазаларини баён этишди. Мустақиллик мафкураси коммунистик мафкурадан батамом фарқ қиладиган, синфийлик ва партиявийликдан холи, халқимизнинг азалий орзулари, турмуш тарзи урф- одатлари, анъаналари билан чамбарчас богланган миллий мафкура бўлиши лозимлиги таъкидланди. Жумладан, О.Ёқубов мустақиллик даври ижодкорининг асосий вазифаларидан бири «миллатимиз учун, она юртимиз учун, фарзандларимиз бахт-саодати учун бутун иқтидорини багишлашдан 37 Исти=лол ва адабиёт \\ «Ызбекистон адабиёти ва санъати». 1993. 6 август. иборат бўлмоги керак», деб хисобласа, А.Орипов «мафкура» сўзининг замирида маълум фикр ётишини ва адабиётдаги мафкурани ифодалайдиган мазкур фикр соглом бўлиши лозимлигини таъкидлади. О.Шарафиддинов ва Т.Малик адабиётнинг вазифаси хақида сўз юритиб, адабиёт мустақилликни мустахкамлаш, мустақиллик мафкурасини яратиш йўлида миллат онгини тарбиялаши, унинг маънавий дунёсини янгилаш йўлида хизмат қилиши зарур, деган фикрни ўртага ташлашди. Т.Каххор аслида адабиётдаги мафкура миллий замин билан боглиқлигини энг қадимги ёзма ёдгорликларда хам миллат ва давлат, ватан тушунчалари зикр этилгани хақида гапириб, «Бугунги адабиёт ўша эски тамал тошлар устида турар экан, демакки, бугунги миллий мафкура хам боболаримиз қурган давлатлардаги мафкура тажрибаларига таянмоги табиийдир», деган хулосага келади. Т.Каххор диққатни яна бир мухим масалага қаратади. Гап шундаки, ўша йилларда «Биз мустақил бўлдик, энди яратилажак адабиётимиз хар қандай мафкурадан холи бўлиши керак», деган қараш хам таргиб қилина бошлаган эди. Жумладан, Козоқбой Кашқирлининг «Тахлил машаққатлари» сарлавхали мақоласидаги Ш.Холмирзаевнинг «Адабиёт ўладими?» мақоласига муносабат билдириб ёзган қуйдаги фикрлари характерлидир: «Мақолада хар қандай, хатто энг олийжаноб мафкура хам мохият эътибори билан адабиётга нисбатан зўрлик эканлиги марксизм-ленинизм идеологияси мисолида жуда ишонарли кўрсатилган. Зеро, мафкурага асосланган тузум, жамият шахс эркига, ижод эркинлигига дахл қилмаслиги мумкин эмас». Т.Каххор шундай мазмундаги фикрларга муносабат билдириб, адабиёт учун мафкура зарурий шартлардан бири эканлигини мантиқан шундай далиллашга уринади: «Чунки, аввал таъкидлаганимиздек, давлат ва мафкура жисму жондир, адабиёт, тарих, маданият унинг хаётида рух берувчи бир қайноқ булоқдир. Давлат, мафкура, адабиёт бир бўлгани учун хам қахрамон оталаримиздан Култегин тош китобидаги «Эй, турк элим, бошингдаги осмон босиб тушмаган бўлса, остингдаги ер ёрилмаган бўлса, халқингни ким қул қилди?» деган мазмундаги сўзлар битилган. Шунинг учун хам Кашгарли Махмуд «Турк сўзлари девони»ни ёзади ва бу билан араблар босқинидан кейин ёзуви йўқотилган, тили ўлимга махкум қилинган Туронда яшаган боболаримизнинг турк сўзлари, тарихлари, ота сўзларимиз, қўшиқларимиз сақланиб қолди. Бу хам мафкурадир, адабиётнинг айни миллий сиёсат билан боглиқ эканидир. Чунки адабиёт миллатнинг яшаши учун, сақланиши учун хизмат қилади». Бундай нуқтаи назарнинг тўгрилиги, адабиётдагина эмас, балки жамиятнинг барча жабхаларида хам, хусусан, давлатчиликни барпо этишда хам мафкура мухим роль ўйнашини кейинги ўн йиллик тарих исботлади. Ш.Холмурзаев хам ўзининг «Адабиёт ўладими?» мақоласида мафкура борасида илгари сурган фикрларидан воз кечиб, «Тафаккур» журналининг 1999 йил 1-2-сонларида эълон қилинган «Жамиятнинг мақсади, яъни мафкура бобида ўйлар» 38 номли эссесида миллий мафкуранинг яратилаётганлигини ва у умуминсоний қадриятларни хам ўзида мужассамлаштира олганини ифтихор билан эътироф этади. Миллий мафкурада умуминсоний қадриятлар масаласи жуда мухим ўрин тутади. Чунки миллий мафкура, миллийлик масалалари гоят нозик тушунчалардир. Бунда «миллийлик» тушунчаси билан «миллий махдудлик» тушунчасини бир-биридан фарқлаш лозим бўлади. Юқорида тилга олинган давра сухбатида Х.Дўстмухаммад масаланинг шу жихатига диққатни қаратиб, адабиётимиз фақат миллий анъаналар асосидагина ривожланиши мумкин эмас, дейди. Адабиётнинг хар томонлама ривож топиши, юксак ютуқларга эришиши учун миллийлик билан бирга умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштирган жахон адабиётидаги турли оқим ва йўналишларда битилган асарлар, хорижлик машхур адиблар тажрибасини ўзлаштириши зарур ва улардан адабиётимизда фойдаланиш лозим. «Миллийлик ўз қобигига ўралган, «бобомдан қолгани кифоя, ўзим хеч нарса орттирмайман» қабилида иш тутадиган тушунча эмас. Хозирги ўзбек бадиий тафаккури тўқимасига сингиб кетадиган, дунёни тўкисроқ, янгироқ идрок 38 Холмирзаев Ш. «Жамиятнинг ма=сади, яъни мафкура бобида ыйлар» \\ «Тафаккур». 1999. 1-2 сонлар. этишга ёрдам берадиган нимаики йўсин ва услублар бор экан, улар ўзбек миллий адабиётига ёт бўлмаслиги керак», дейди Х. Дўстмухаммад. Шу боис, мустақилликнинг дастлабки пайтларидаёқ адабиёт аввал қандай эди-ю, энди янги типдаги адабиёт қандай бўлиши лозим, деган масала кун тартибининг асосий муамосига айланди. Бунда асосий эътибор адабиётнинг ижтимоийлиги, мафкура билан муносабати, оммавийлиги ва тарбиявийлиги, бадиий-эстетик тамойиллари масаласига қаратилди. Жумладан, К.Йўлдошевнинг «Ёниқ сўз» 39 китобида жамланган кўпгина мақолаларнинг асосий мавзусини юқорида қайд этилган масалалар ташкил этади. Олим ўз кузатишларида ўтган асрнинг 80-90- йилларида қизгин бахс- мунозараларга асос бўлган адабиёт тарихини даврлаштириш муаммосига тўхталиб, бошқа қарашлардан фарқли равишда хар бир даврни ижтимоий- тарихий ўзгаришлардан эмас, балки бадиий тафаккурдаги эврилишлардан, яъни адабиётнинг ўзига хос ички тараққиёт қонуниятларидан излайди. Шу асосда адабиёт тарихини учта катта даврга-Исломгача бўлган даврдаги адабиёт, Ислом таъсиридаги адабиёт, Жахоний таъсирлар даври адабиётига ажратади ва хар бир давр адабиётининг етакчи хусусиятларига доир қарашларини баён этади. Олим кейинги даврни «Янги ўзбек адабиёти» деб атайди ва унинг асосий хусусиятларини, ички тараққиёт тамойилларини янги босқичларга ажратиб талқин қилади. Олимнинг маданий меросни қайта бахолашдаги кузатишлари, асосан, мана шу даврга, аниқроги, ХХ аср ўзбек адабиёти ва унинг бир қисми бўлган шўро даври адабиётига тааллуқлидир. К.Йўлдошов ХХ аср ўзбек адабиётининг етакчи хусусиятларини, ижтимоийлашувининг мохиятини, сабаб ва оқибатларини теран талқинлар асосида кўрсатиб беради. Унинг фикрича, мумтоз адабиёт хос одамларга аталиб, уларни қахрамон сифатида тасвирлаган бўлса, кейинги давр адабиёти ўз «эстетик аршидан тирикчилик заминига тушиб» ижтимоий хаётни ва турмуш ташвишларига кўмилган оддий одамларни, уларнинг кундалик ўй- 39 Йылдошев +. Ёни= сыз –Т.: «Янги аср авлоди» 2007. хаёлларини тасвирлай бошлаган адабиётга айлана борган (30-бет). Шунга кўра, адабиётнинг вазифаси хам ўзгара бошлаган. Яъни адабиёт ўзининг соф санъатлигидан чекиниб, ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқадиган, ташвиқот қиладиган ижтимоий-эстетик ходисага айланган. Шу боис, унда халқчиллик кучайди, тили жонли халқ тилига яқинлашди, жанр имкониятлари кенгайди. Олимнинг хулосаларига кўра, бу ўзгаришлар бошданоқ ижтимоийлашган Гарб адабиёти таъсирида юзага келди ва айниқса, шўро даври адабиётида авж нуқтага кўтарилди. Оқибатда адабиёт нафақат ижтимоий мазмун касб этди, айни чогда, хоким мафкура гояларига хизмат қилиб, хукм-хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилувчи давлат ишига айлантирилди. Адабиётда инсоннинг ўзи эмас, унинг фоалияти тасвири етакчилик қила бошлади. К.Йўлдошев қарашларида шўро даври адабиётига нописанд муносабат сезилмайди. Унинг ўзи таъкидлаганидек, бу даврда адабиёт кўп нарсаларга эришди хам, роман, қисса, хикоя каби ўнлаб жанрлар ўзлаштирилди. Натижада «Ўткан кунлар»дан бошлаб «Ўгри» каби ўнлаб бадиий мукаммал ва жахоний синовларга бардош берадиган кўплаб асарлар яратилди (30-бет). Олим фикрларининг тасдигини шўро даврида яшаб ижод қилган Г.Гулом, М.Шайхзода, Миртемир, У.Носир, шунингдек, ижоди билан ўша замонда бошлаб элга танилган А.Орипов, Ў.Хошимов, Ш.Холмирзаев, Р.Парфи, Ш.Рахмон, З.Аълам, А.Суюн сингари ижодкорларнинг асрларига доир кузатишларида хам кўришимиз мумкин. Козоқбой Йўлдошев мақолаларида бадиий адабиётнинг эстетик жихатига, яъни унинг «соф санъат» эканлигига ургу қаратади. Айни чогда, адабиётнинг оммавий бўлиши лозимлигини инкор қилади. Диди юксак, савияси ўта юқори кишилар-хос одамларгамўлжаллаб ёзилган асарларнигина чинакам санъат намуналари, деб хисоблайди. Шу нуқтаи назардан, олим бадиий асарнинг мафкуравийлигини хам инкор этади. Мустақилликдан кейинги янги адабиётни аслига – «соф санъат»лигига қайтаётган адабиёт сифатида кўради ва уни ўнта асосий хусусиятини шархлайди.  Адабиётшунос Дилмирод Куронов эса, бу каби қарашларга муносабат билдираркан, айни муаммоларни узил-кесил ечимга эга, аниқ-тиниқ хукм- хулосалар чиқаришнинг имкони бўлмаган тушунчалар сирасига киритади. У Чўлпоннинг «Адабиёт надур» деган мангу саволини ўртага қўяркан, мазкур саволга турли даврларда турлича жавоблар берилганлигини, бироқ бугунги кунда хам ушбу савол кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолаётганлигини таъкидлайди ва , уларга ўз муносабатини Абдулла Каххорнинг «Ўгри», Ойбекнинг «Наъматак» асарлари тахлили орқали билдиради. Олим адабиётнинг ўзига хос табиатини ижод жараёни билан боглаб талқин этишга харакат қилиб, ижодкорнинг билишга эхтиёжини ижодга олиб борувчи йўл сифатида таъкидлайди ва бу эхтиёж билишга қаратилганлиги боис хам ижтимоийликка дахлдор, деган хулосага келади. Асарни яратилиши, яъни генетик жихатига кўра ижтимоий ходиса, деб бахолаган мунаққид фикрича, бадиий асарда ижтимоийлик билан шахсийлик қоришиқ холда келади, фақат уларнинг даражаси, нисбати турли асарларда турлича намоён бўлади. «Инсоннинг кўнглидаги туйгулар, изтироб-у қувончлар келиб чиқиши жихатидан ижтимоий эмас-ми?» 40 Д. Куронов бу фикрини асослаш учун Абдулла Ориповнинг «Бахор кунларида кузнинг хавоси» сатри билан бошланувчи табиат манзараси тасвирига багишланган (аслида эса, рухий холат, кайфият манзараси чизилган) шеър тахлилида ундаги дардни ижтимоий дард, деб таърифлайди ва уни шеър ёзилган давр, яъни 1967 йил билан боглаб талқин этади. «Хассос шоир ўзини қийнаган ДАРД суратини табиат манзарасида кўради, «бахор кунларидаги куз хавоси»дан келган изтиробини, аламу ўкинчини ифодалайди. Жамиятнинг кўзи очиқ аъзоларини изтиробга солган бу ижтимоий дард шоирнинг шахсий дардига айланган, дарднинг шахсийлашиш даражаси шунчаларки, биз шеърни «кўнгил шеърияти» дейишга-да, уни «соф санъат» намунаси сифатида бахолашга-да мойилмиз» (ўша китоб, 22-бет). Мунаққид адабиётдаги юзаки, ялангоч талқин этилган ижтимоийликка 40 +уронов Д. Адабиёт надир ёки Чылпоннинг мангу саволи.-Т.: « Zarqalam ». 2006, 21- бет. қарши, бироқ айни пайтда бадиий асарлардаги том маънодаги ижтимоийликни инкор этувчиларнинг фикрига хам қўшилмайди. Д. Куронов ўз муносабатини билдирган масалалардан яна бири адабиёт оммавий бўлиши керакми ёки у хос кишиларга мўлжалланган бўлиши керакми, деган масаладир. Бу масалада у шундай фикрни илгари суради: «Бир қарашда бу бахс нихоясиздек, уни хал қилиб бўлмайдигандек кўриниши мумкин. Бироқ, унутмаслик керакки, муаммонинг ечими бахс бир томонга хал бўлганидагина топилади дейишлик хато, кўп холларда бахснинг ечими муросада бўлади. Зикр этилган бахснинг ечими хам, бизнингча, муросададир». (24-бет). Айни хулоса олимнинг масалага тўгри ёндашаётганидан далолат беради. Зеро, чинакам бадиий асарни хос кишиларгина ўқиши керак, қабилида ёндашиш адабиётнинг вазифасини бирёқлама талқин этишга йўл очади. Зотан, Д.Куронов таъкидлаганидек, китобхонларнинг диди хар хил ва улар ўз дидлари, савияларига мос асарларни танлаб мутоала қиладилар. Бироқ, шуни хам таъкидлаш керакки, Д. Куронов бадиий асарнинг эстетик қиммати билан ундаги ижтимоий талқинни бирдек кўраркан, уларнинг нисбати насрда кўпроқ, назмда камроқ бўлади, деган фикрни билдирадики, бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки бадиий асар, энг аввало, эстетик ходиса. Шу боис, китобхонни ундаги ижтимоий ходисалар тасвири ва талқинигина эмас, энг аввало, бадиий-эстетик мазмуни қизиқтиради. Бундан ташқари, инсонга табиатан ижтимоий ходиса, деб қараш хам бирёқлама. Вахоланки, инсон нафақат ижтимоий, балки биологик ходиса хамдир. Агар одам биологик жихатдан мукаммаллик бўлмаса, бошқача айтганда соглом бўлмаса, у том маънодаги ижтимоий ходисага айлана олмайди. Бинобарин, биз юқорида келтирган икки олимнинг бир-бирига зид қарашларини бугунги кунда адабиётни тушунишдаги икки хил тамойил, деб оладиган бўлсак, уларнинг бирини асосли, иккинчисини асоссиз, деб хукм чиқаришдан тийилиш лозим бўлади. Негаки, гап илмий-назарий қарашларни шакллантириш хақида кетаркан, хар иккала қарашдаги энг характерли жихатлар уйгунлаштирилиб, муайян хулосалар чиқарилса, бу методологик жихатдан мақбул йўл бўлади. Хуллас, юқоридаги кузатишлардан шундай тўхтамга келиш мумкин: истиқлол даври танқидчилиги ўзининг методологик асосларини синфийлик ва партиявийликка асосланган шўро даври танқидчилигидан тубдан фарқ қилувчи тамойиллар асосида янгилай бошлади. Бу янгиланиш, энг аввало, танқидчи дунёқараши ва илмий концепциясидаги ўзгаришлар билан боглиқ холда намоён бўлди. Бу давр танқидчилигида методологияга фақат илмий билиш методлари ёки методлар назарияси хақидаги таълимот деб эмас, балки, энг аввало, адабий жараёнда кечаётган етакчи тенденцияларни тезкорлик билан талқин этиб, илмий муаммо сифатида адабиёт илми олдига қўядиган ва шу тариқа илмий йўналишларни тўгри ечим сари йўналтирадиган яхлит тизим, деб билиш етакчилик қилмоқда. Бу жараёнда диалектик ёндашувдан ташқари гнесологик, онтологик, аксиологик ва снергетик ёндашувлар хам амал қила бошлаганлигини кузатиш мумкин. Бадиий асарни тайёр назарий қолиплар воситада эмас, балки матннинг мохиятидан келиб чиқиб талқин этиш устивор йўналишга айланиб бормоқда. Бу хил янгиланиш жараёнида нафақат ташқи омиллар, балки, энг аввало, ички омил-мунаққид «мен»и хал қилувчи ахамият касб этишига эърибор қаратилаётир. Адабиётлар рўйхати: 1. Каримов И.А. юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият» нашриёти. 2008. – 173 бет. 2. Алиев А. истиқлол ва адабий мерос. – Т.: «Ўзбекистон» нашриёти. 1997. -272 бет. 3. Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият. – Т.: 2000 4. Андреев Л. Назўват вехи своими именами. – Н. 5. Бахтин М.М. эстетика словесного тварчество. – М.: 1979. – учк. 6. Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. 7. Боров Ю. эстетикика издание тротве. – М.: изд «Политичесий литературў»: 1981. с:206. 8. Баронов В.И, Бочоров А.Г, Суровцев Ю.И. Литературно художественная критика. – М.: изд-во. «Вўсшая школа», 1982 с. 9. Днепров В.Д. «Идеи времени и формў времени». Изд «Сов. писатель». Л. 1980. 10. Дўстқориев Б. «Ўзбек совет адабий танқидчилиги тарихи». Т.: