logo

Судлар томонидан алоҳида тартибда кўриладиган ишларнининг кўрилишида процессуал хусусиятлар

Загружено в:

30.09.2019

Скачано:

0

Размер:

45.0068359375 KB
Судлар томонидан алоҳида тартибда кўриладиган ишларнининг кўрилишида процессуал хусусиятлар Режа: Кириш 1-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ 2-БОБ.ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИШ ТАРТИБИ 3-БОБ.ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ 4-БОБ.ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг давлатимизнинг ҳар бир соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Мамлакатимизда ислоҳатларни босқичма-босқич амалга оширишни қатьиятлик билан олиб борилганлиги туфайли, бозор иқтисодиёти тизимини барпо этиш, ҳуқуқий-демократик давлатнинг ижтимоий мунасобатларини шакллантириш йулида жиддий ютуқларга эришилди. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов XXI асрнинг дастлабки йилларида «мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йуналишларидан бири мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада либераллаштиришдир» 1 деб кўрсатиб ўтди. Ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган халқаро ҳуқуқ нормаларига оид ва халқимизнинг бой тарихий меросларини, урфодатларини ҳисобга олиш асосида амалга оширилаётган асосий мақсад бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқий-демократик жамиятнинг асосий мезонларидан бири, бу жамоат ахлоқ қойдаларини сақлаш ва ижтимоий муҳитда фуқароларнинг тинч-тотув ва эркин яшашини, жамиятда хавфсизлик ва барқарорлик шартларини сақлашдан иборат бўлиб ҳисобланади. «Давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувининг барча бўғинларида, деб таъкидлаб ўтганди юртбошимиз И.А.Каримов, қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг сўзсиз бажарилишини таъминловчи тизимни яратиш учун зарур чора-тадбирларни кўришимиз лозим». 2 Қонун устуворлигини таъминлаш эса, жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини кучайтиришдан бошланади. Ҳозирги кунда давлат хокимияти барча бўғинларини асосий эътибори жиноятни аниқлаш, чеклаш, олдини олиш, очиш, уларни содир 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т.: “Ўзбекистон”, 1999. – Б. 15. 2 Каримов И.А. «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз», -Т.: «Ўзбекистон», 2000. – Б. 23. 2 этган шахсларга нисбатан қонун билан белгиланган таъсир чораларини қўллаш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашни такомиллаштириш йўлларини излашга қаратилган. «Қонунчилик ва ҳуқуқ тартибот тантана қилмас экан, ҳуқуқий давлат қуришни тасаввур қилиб бўлмайди» 3 . Ишлаб чиқилган барча қонунлар - Конституцияга, Конституциямиз эса халқ манфаати, жамият манфаатларига тўла мос келади. 3 Каримов И.А. “Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. // Ўзб: миллий истиқлол, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура. Т. 1 -Т.: “Ўзбекистон”, 1996 . – Б. 321. 3 §.1. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби мураккабпроцессуал хусусиятга ишлардан ҳисобланади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 547-моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага асосан Жиноят қилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби умумий қоидалар, шунингдек, ушбу Кодекснинг 548-564-моддалари асосида белгиланади. Вояга етмаганлар қонундаги фуқаролик лаёқатини тўла амалга ошириш ёшига етмаган, яъни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ўзининг ҳуқуқ, эркинлик ва юридик мажбуриятларини тўла ҳажмда амалга ошира олмайдиган шахслардир. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби мазкур шахсларнинг ёши ҳамда ҳуқуқий мақомини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни кўришда иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни синчковлик билан ҳар томонлама тўла ва холисона текшириб чиқиш, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда судланувчининг шахсини эътиборга олган ҳолда аниқланган ҳақиқий ҳолатлар ва далиллар мажмуасига тўғри баҳо бериш, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда қонунда кўрсатилган имтиёзлардан тўла фойдаланишга имконият яратиш лозим. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар ЖПКнинг 548-564-моддалари асосида юритилади (ушбу моддаларнинг шарҳига қаранг). Шунингдек, бу тоифадаги шахсларнинг жиноят ишларини юритишда 1984 йилда 18 майда Пекинда қабул қилинган «Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишга тегишли БМТ 4 қоидаларининг минимал стандартлари», Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» қарорларидаги қоидалар эътиборга олинади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 548- моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тартибга солинлаган ҳисобланиб, унга асосан дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга е маганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича қуйидагилар исботланиши лозим: 1) вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни); 2) вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар ва унинг саломатлиги ҳолати; 3) унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари; 4) катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор ёки йўқлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сонли қарорининг 8-бандида берилган тушунтиришда «Агар вояга етмаган шахснинг жиноят содир этишига катта ёшдагиларнинг, шу жумладан иш юзасидан жабрланувчи деб эътироф этилган шахсларнинг ғайриқонуний ёки ёмон хулқ-атвори сабаб бўлган бўлса, суд бу ҳолатни жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб эътироф этиши, шунингдек, зарур ҳолда қайд этилган шахсларнинг иш ёки яшаш жойларига хусусий ажрим чиқариб муҳокама қилишга юбориши лозим», дейилган. Бу тушунтириш ЖПК 548-моддаси биринчи қисми 4-бандида белгилаб қўйилган 5 исботлаш предмети элементини аниқлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эгадир. Вояга етмаган шахсга жиноят содир этишда иштирок этишнинг таклиф қилишнинг ўзиёқ ЖКнинг 127-моддасида кўзда тутилган жиноятга суиқасд қилиш таркибини ташкил этади. Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилади. Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими билан вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашишдан четлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда вояга етмаган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш бошқа қонуний вакилга ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига топширилади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 550- моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш тартиби келтирилган. Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи 6 ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур. Гумон қилинган шахс, айбланувчи ва судланувчи ўз хоҳиши билан ҳимоячи танлашга ҳақли. У ҳимоячи танлашни ўзининг қонуний вакилига, қариндошларига ва таниш-билишларига топшириши, шунингдек, бу борада суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга мурожаат этиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мурожаатига биноан адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси адвокатга ишда иштирок этиш тўғрисида топшириқ беради. Бундай адвокат ҳимоячи сифатида иштирок этгани учун ҳимояланаётган шахсдан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажримига мувофиқ давлат ҳисобидан ҳизмат ҳақи (гонорар) олади. Вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоячининг иштирокисиз сўроқ қилиш, шунингдек, бирор тергов ҳаракатини ўтказишда иштирок эттириш мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар натижасида эришилган маълумотлар асосида шахсни айблаш ғайриқонунийдир. Бундай мурожаат бўлмаса-да, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ўз ташаббуси билан вояга етмаган ушлаб турилганни, айбланувчини, судланувчини малакали ва холис ҳимоячи билан таъминлашга мажбур. Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳимоячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этишга ҳақлидир. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 553- моддасига асосан вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш тартиби келтирилган. Вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинади. 7 Сўроқ қилиш чоғида терговчининг рухсати билан вояга етмаганнинг қонуний вакили иштирок этиши мумкин. Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ охирида ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир. Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишга кетган умумий вақт, кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда, олти соатдан ошмаслиги керак. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда терговчи ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши мумкин. У терговчининг рухсати билан айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва мукаммаллиги ҳақида ўз фикрларини ёзма равишда беришга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар терговчи томонидан педагог ёки психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади. Вояга етмаган шахсни ота-онаси, васийлар, ҳомийлар ёки болалар муассасаси раҳбарларининг қаровига топшириш мазкур шахслардан биронтаси вояга етмаганнинг терговчи, прокурор ҳузурига ва судга ўз вақтида келишини, шунингдек, айбланувчининг ушбу Кодекс 46-моддасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришини таъминлаш масъулиятини ёзма равишда ўз зиммасига олишидан иборатдир. Вояга етмаганни ота-онасининг, васийларнинг, ҳомийларнинг ёки бошқа шахсларнинг қаровига топшириш уларнинг, шунингдек, вояга етмаган шахснинг ўзининг розилиги билангина амалга оширилади. Терговчи, прокурор, суд вояга етмаган шахсни қаровга топширишдан олдин ота-оналар, васийлар ёки ҳомийларнинг шахси, уларнинг вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабати ҳақида маълумот тўплаши ва улар ўсмирни 8 қаров остига олишни лозим даражада амалга оширишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ота-оналар, васийлар, ҳомийлар ўзларининг касалликлари, иш билан банд эканликлари, вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабатлари ёмонлашганлиги ва шунинг оқибатида унинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлай олмасликлари сабабли вояга етмаган шахс ўз қаровларида бўлишидан истаган вақтда воз кечишга ҳақлидир. Ота-оналардан, васийлардан, ҳомийлардан болалар муассасаси раҳбарларидан вояга етмаган шахсни қаровга қабул қилиш ҳақида тилхат олинаётганда улар ушбу эҳтиёт чораси қўлланишига асос бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва вояга етмаган шахс содир этиши эҳтимол тутилган қилмишларнинг олдини олиш мақсадида қаровга берилганидан кейин у худди ана шу хатти-ҳаракатларни содир этса, қаровга олувчиларнинг жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиниши лозим. Бу маълумотлар қаровга бериш баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Айбланувчи ўз вазифасини бажармаган тақдирда уни ўз қарамоғига олган шахс қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин. Суд мажлисида текширилаётган иш ҳолатларининг барчаси ҳам вояга етмаган иштирокчилар томонидан тўғри қабул қилинмайди ва ҳар қандай ҳолат ҳам тарбиявий нуқтаи назардан фойдали бўлмаслиги мумкин. Айнан шу сабабли ЖПК 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади (19-модданинг шарҳига қаранг). Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга биноан ўтказилади. Вояга етмаган судланувчининг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, прокурорнинг фикрини эшитиб, вояга етмаган шахсга салбий 9 таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаётганда суд ўз ажрими билан уни суд залидан чиқариб туришга ҳақли. Вояга етмаган шахс суд залига қайтарилганидан сўнг раислик қилувчи унга йўқлигида бўлиб ўтган муҳокама мазмунини етарли ҳажмда ва шаклда маълум қилади ва унинг йўқлигида сўроқ қилинган шахсларга савол бериши учун вояга етмаганга имконият яратиб беради. Таъкидлаш лозимик, ЖКнинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин. ЖКнинг 87-моддаси иккинчи қисмига биноан эса, беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт. Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт. Вояга етмаган шахс жиноят содир қилса-да, аммо унинг ижтимоий хавфлилиги унча катта бўлмай, етарли хавф туғдирмаган ҳолларда суднинг ажримига асосан ЖКнинг 88-моддасида қайд этилган мажбурлов чораларидан бири қўлланади: а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш; б) ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига 10 етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ундирилади; в) вояга етмаганни махсус ўқувтарбия муассасасига жойлаштириш. §.2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 565- моддасида Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага асосан Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг умумий қоидалари, шунингдек, 566-581-моддалари асосида белгиланади. ЖКнинг 18-моддасида белгиланганидек, шахснинг ақли норасолиги, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолатининг вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа кўринишдаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ва бошқара олмаганлиги уларни жиноий жавобгарликка тортмаслик учун асос вазифасини ўтайди. Жиноят ҳодисасини содир этгандан кейин ва суд ажрими чиққунга қадар руҳий касалликка учраган шахслар руҳий касалликдан даволаниб, соғаймагунларига қадар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар. Бундай шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қўлланиши шахсга жазо берилиши сифатида баҳоланмайди, жиноий жавобгарликни истисно этмайди ҳамда жавобгарликдан озод қилмайди. Чунки мазкур чоралар ижтимоий 11 хавфли қилмиш содир этган руҳий касалликка учраган шахсларга нисбатан қўлланиб, ўзида жазо элементларини ифодаламайди, шахсни тўғри йўлга солиш ва қайта тарбиялаш мақсадларини кўзламайди. Ушбу чоралар шахсларни даволаш, уларнинг ижтимоий хавф туғдирувчи руҳий ҳолатларини тузатиш ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг олдини олиш мақсадларида қўлланилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги зарур хусусиятларга эга: - бу чоралар руҳий касалликка чалинган шахс, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасидан қатъи назар қўлланилади; - беморнинг маълум бир шахсий эркинликларини чеклайди; - мазкур чорани қўллаш учун биринчи инстанция судининг ажрими талаб этилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради: а) руҳий касалликка чалинган шахсни умумий ёки махсус типдаги тиббий муассасага ётқазиш; б) мажбурий тиббий назорат ўрнатиш мажбурияти билан қариндошларига бериш. Шахсни умумий ёки махсус турдаги руҳий касалхонага жойлаштириш масаласи унинг айни дамдаги руҳий ҳолати ва содир этган ижтимоий хавфли қилмишнинг оғирлик даражасига қараб ҳал этилади. Бу ҳақда суд ажрим чиқаради. Агар суд шахсни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишни зарур деб топмаса, уни қариндошларига ҳомийликка топширади ва бу ҳақда ажрим чиқаради. Ўз навбатида ҳомийлик остига олаётган қариндошлар руҳий бемор устидан мажбурий тиббий назоратни амалга оширишни таъминлаш мажбуриятини оладилар. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини амалга ошириш соғлиқни сақлаш органларининг психиатрия муассасаларига юклатилган. Шифохонага юборилган руҳий бемор руҳий ҳолатига қараб шифохонанинг тегишли 12 бўлимига жойлаштирилади. Умумий турдаги шифохонага ётқизилган шахсни шу турдаги бошқа шифохонага кўчириш масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади. Шахсни бир махсус турдаги тиббий муассасадан бошқасига ўтказиш масаласи эса Ички ишлар вазирлигининг буйруғи асосида амалга оширилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун қуйидаги шартларнинг мавжудлиги талаб этилади:  жамоат учун хавфли бўлган ҳаракатнинг мавжудлиги ҳамда мазкур ҳаракатнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланиши;  шахснинг жиноят содир этганда ёки ундан кейин руҳий касалликка чалинганлиги аниқланиши;  ушбу шахснинг касаллиги туфайли ва ижтимоий хавфли қилмишлари орқали жамоат учун хавфли деб тан олиниши. Ушбу шартлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, суд шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга ҳақли эмас. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқариш учун қуйидагилар бевосита суд муҳокамасида исботланиши лозим:  содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноят қонунида назарда тутилганлиги;  бу ижтимоий хавфли қилмиш айнан ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;  ушбу шахснинг содир этган ҳаракатлари ва касаллик даражаси юзасидан жамият учун хавфлилиги;  ЖПК 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатларнинг (жиноят объекти, жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар, содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули ва бошқалар) мавжудлиги; 13  шахс қилмиш содир этган вақтида сурункали руҳий касал эканлиги, руҳияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа касаллиги, шунинг оқибатида унинг ақли норасо ҳолатда бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларини идрок эта олмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги;  мазкур шахснинг дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давридаги руҳий ҳолати. Юқорида келтирилган шартлардан бирортасининг мавжуд эмаслиги ушбу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллашни инкор этади. Жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилмайдилар. Улар жазодан (агар руҳий бузилиш жиноят содир этилган сўнг, то ҳукм чиқарилгунига қадар юз берган бўлса) ёки жазони кейинчалик ўташдан (агар руҳий бузилиш жазони ўташ даврида юз берган бўлса) озод этилишлари мумкин. Жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмаган ёки шахсни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этишнинг бошқа асослари юз бермаган ҳолларда тиббий муассасага жойлаштирилган шахс соғайиши билан жазога тортилиши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмиш ақли норасо шахс томонидан содир этилган тақдирда жиноят иши ЖПКнинг 41-бобида кўрсатилган умумий асосларда қўзғатилади. Шахснинг ақли норасолиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш мумкин эмас. Чунки суд шахснинг ақли норасолиги тўғрисида жиноят иши материаллари, суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси ва бошқа далиллар асосида хулоса чиқариши мумкин. Ақли норасо шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ушбу турдаги жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши мажбурийдир. Агар суриштирув вақтида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг руҳий касаллигини белгилашга асос бўлувчи ҳолатлар аниқланса, иш зудлик билан терговчига юборилади. 14 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан давлат мажбурлов чораси ҳисобланганлиги учун уларнинг қўлланилиши фақат дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. Ақли норасо ва жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка учраган шахсларнинг иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси 61-бобда кўрсатилган қўшимча шартлар билан биргаликда умумий қоидага кўра олиб борилади. Ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги боис, унинг жиноят содир қилишдаги айбдорлик даражаси эмас, балки ижтимоий хавфли қилмишнинг айнан ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланиши лозим. Бундан ташқари ижтимоий хавфли қилмишга боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар аниқланиши керак. Дастлабки тергов ва суд муҳокамаси даврида шахснинг бундан кейинги хатти-ҳаракати ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши ёки туғдирмаслиги, унинг даволанишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишига зарурат бор ёки йўқлиги ва қандай чоралар қўллаш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун асос бўладиган ҳолатлар ҳам исботланиши лозим. Терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди. Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим: 15 1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда ўз ҳаракатларини идрок эта олмайдиган ёки идора қила олмайдиган даражада руҳий касаллик ҳолатида, руҳияти вақтинчалик бузилиш, ақли заиф ёки бошқа касаллик ҳолатида бўлганлиги; 2) шахс ҳозирги вақтда руҳий касаллик ҳолатида бўлиб, ҳукм қилиш ва жазолаш унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олмаслиги; 3) ушбу касаллик сурункалими ёки шахс муайян вақт мобайнида тузалиши мумкинми; 4) шахс дучор бўлган руҳий касаллик яна ижтимоий хавфли қилмиш келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми; 5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми; 6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий нуқсонлари борми ва улар нималардан иборат. Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 265- 269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади. Тиббий муассасага жойлаштирилаётган айбланувчи, судланувчи ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахсга нисбатан, башарти бу муассаса қамоққа олинганларни сақлашга мослаштирилган бўлса, қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси танланиши ёки унинг енгилроқ тури билан алмаштирилиши лозим. Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахснинг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади. 16 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Ишга киришган вақтдан бошлаб ҳимоячи, башарти ҳимояси остидаги шахснинг соғлиғи ҳалал бермаса, у билан ҳоли учрашишга ҳақли, шунингдек, ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади. Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат сўраш. Терговчи ёки суд ҳимоячининг илтимосномасини, башарти асослар бўлса, қондиради ва экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримга тегишли қўшимчалар ва ўзгартишлар киритади. Суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, ҳимоя остидаги шахс жиноят содир этилгандан сўнг руҳий касал бўлиб қолган ёки ақли норасо бўлса ёхуд унинг ақли расолигини истисно этмайдиган, аммо ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини мустақил амалга оширишда қийинчилик туғдирадиган руҳий камчиликлари бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳимоячининг ишда иштирок этиши шартлиги ҳақидаги қоидаси амал қилишда давом этади. Кейинчалик суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси асосида шахс ақли расо ва руҳий соғлом деб топилса, ишда ҳимоячининг иштироки масаласи умумий тартибда ҳал қилинади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 573- 17 моддасида ишни прокурорга ўтказиш ва судга ошириш тартиби келтрилган. Унга асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни терговчи уни судга ошириш тўғрисидаги қарор билан бирга прокурорга ўтказади. Судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни прокурордан олгач, уни збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 395-405-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан ўтказиладиган суд муҳокамасига тайинлайди. Суд мажлисига тайёргарлик ҳаракатларини суд раиси ёки у ишни топширган судья амалга оширади. Судья иш материаллари билан танишиб чиқади ва ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлайди. Судья суд мажлиси қаерда ва қачон ўтказилиши ҳақида прокурор, ҳимоячи, иши кўрилаётган шахснинг қонуний вакиллари ҳамда шу ишга дахлдор жабрланувчи, гувоҳлар ва экспертларни хабардор қилиши шарт. Иши кўрилаётган шахснинг суд мажлисида қатнашиш-қатнашмаслиги масаласи унинг беморлик даражасига, ақли қай даражада расо ёки норасолиги, яъни суд мажлисида кўрсатув бериш ҳамда далилларини таҳлил қилишга қодир ёки қодир эмаслигига боғлиқ. Бундай лаёқат фақат шифокор-психиатр ёрдами билан аниқланади. Судланувчининг суд муҳокамасида қатнашиши тўғрисидаги ЖПКнинг 410моддасида кўрсатилган қоида ва ундаги истисно ҳолатлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид ишларни кўриш тартибига татбиқ қилинмайди. Суд тергови прокурорнинг ишни судга ошириш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттиришидан бошланади. Шундан сўнг суд тарафларнинг иштирокида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ёки рад этадиган далилларни текширади: сўроқ қилади, кўздан кечириш ўтказади, ҳужжатларни ўқиб эшиттиради, экспертларни тинглайди, ҳақиқатга эришиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради. 18 Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади. Музокарада прокурор, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этадилар. Музокаранинг охирида ҳимоячи сўзга чиқади. Охирги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳам унга берилади. Тарафларнинг нутқларини эшитиб бўлгач, судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. §.3.Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 582- моддасида ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари тартиби келтирилиб, унга мувофиқ ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 66 1 -моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг қонуний вакили ЖК 66 1 -моддасида санаб ўтилган жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судлануви билан ярашиши муносабати билан иш юритиш ЖПКнинг ушбу бобида кўрсатилган тартибда олиб борилади. ЖКнинг 66 1 -моддасида санаб ўтилмаган жиноятларни содир этишда гумон қилинган, айбланган ёки суд қилиниши лозим бўлган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича ушбу бобдаги процессуал нормалар кўлланилмайди. Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек, ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт. 19 Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин. Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакилидан ярашув тўғрисида аризани олгач, суриштирувчи, терговчи, прокурор етти суткадан қолдирмай бу ҳақда гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориши лозим. Ишни ўз вақтида судга юбормаганлик учун суриштирувчи, терговчи, прокурорга интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин. Етти сутка ўтгандан сўнг келган бўлсада, суд бундай ишни кўриши лозим. Ярашув тўғрисида аризани ҳал қилиш учун қонунда белгиланган етти кунлик муддат ариза суриштирувчига, терговчига ёки прокурорга берилган кундан бошланади. Агар ариза жиноят иши қўзғатилганидан олдин берилган бўлса, бу муддат жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти ярашув тўғрисида ариза берилган пайтда иш бўйича қилмиш ЖКнинг 66 1 -моддасидаги жиноят таркиблари билан квалификация қилинмасдан олдин берилган бўлса, уни кўриб ҳал қилиш муҳлати қилмишни тавсиф қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Бу ҳақда Олий суд Пленуми юқорида номланган қарорининг 5бандига қаралсин. Ярашув тўғрисида аризани ҳал қилишда сансалорликка йўл қўйган суриштирувчи, терговчи, прокурорга нисбатан ушбу масалани кўрган суд 20 алоҳида ажрим чиқариши, агар суд бундай ишларни ўз вақтида кўрмаган бўлса, бу ҳақда юқори суд ажрим чиқариши лозим. Ишни ярашув тартибида кўриш учун судга юбориш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор чиқаради. Қарорда баён этилиши лозим бўлган ҳолатлар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган. Агар иш бўйича бир неча шахслар гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган, лекин уларнинг барчаси томонидан ярашув ҳақида ариза берилмаган бўлса, ишни ярашувга эришилган гумон қилинувчилар ва айбланувчиларга тааллуқли материаллари ярашув масаласини ҳал қилиш учун судга юборилади. Ишнинг қолган қисми бўйича дастлабки тергов умумий тартибда юритилади. Ярашув тўғрисидаги иш бу ҳақда қарор чиқарилгач уч суткадан кечиктирмай прокурорнинг розилиги билан судга юборилиши шарт. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 585- моддаси мазкур ишлар бўйича суд муҳокамасига бағишланган. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади. Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади. Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади. Суд асосан ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг 21 оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини; жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлганбўлмаганлигини; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди. Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади. Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек, содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради. Суд мажлиси вақтида збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд чиқарадиган ажрим уч қисмдан иборат бўлиши ва ушбу моддада кўрсатилган барча масалаларни акс эттириши лозим. Ажримнинг кириш қисмида акс эттирилиши лозим бўлган иш учун аҳамиятга молик маълумотлар сифатида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг қонуний вакиллари ва судда ишни кўриш чоғида иштирок этган бошқа шахслар, жумладан, таржимон, гувоҳ, эксперт, мутахассис тўғрисидаги маълумотлар, суд мажлисига таклиф қилинган, лекин ҳозир бўлмаганларга оид маълумотлар ҳам ажримда кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Ажримнинг тавсиф-асослаш қисмида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакиллари берган ярашув тўғрисидаги ариза 22 бўйича суд мажлисида иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари, ҳимоячи ва прокурорнинг фикрлари, ярашув масаласининг муҳокамасига оид илтимослар ва эътирозлар ҳамда бу ҳақда судьянинг тўхтами акс эттирилиши лозим бўлади. Суд ажримининг якуний-қарор қисмида қўйидаги масалаларни ҳал этмоғи даркор: - ярашувни тасдиқлаш ва жиноят ишини тугатиш ёки уни умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш; - эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки агар иш дастлабки терговга қайтарилса, уни ўз кучида қолдириш ёхуд ўзгартириш; - ашёвий далилларни ва ёзма далилларни шахсларга қайтариш ёки ишда сақлаш; - жиноят оқибатида етказилган зиённи, шунингдек, суд харажатларини ундириш. Ажрим судья томонидан алоҳида хонада тузилади ва суд мажлисининг якунида ўқиб эшиттирилади. Суднинг ажрими устидан манфаатдор тарафлар юқори судга хусусий шикоят бериши, прокурор хусусий протест билдириши мумкин. Шикоят ва протест билдириш муддати қонунда белгиланмаган. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суднинг ажрими устидан берилган шикоят ва протест юқори судда апелляция тартибига риоя қилиб кўрилади. §.4. Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш Амнистия (юнонча “amnestia” – “унутиш, эсдан чиқариш”, “кечирим, авф, гуноҳини кечириш”) – жиноят содир этган шахснинг амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиниши. Унда жазодан, жазонининг ўталмай қолган қисмидан, шунингдек, қўшимча жазолардан озод қилиш ҳам тушунилади. Амнистия акти орқали суд ҳукми билан тайинланган жазо муддати қисқартирилиши ёки жазонинг қолган қисми қисқартилиши ёхуд судланганлиги олиб ташланиши мумкин. Амнистия акти норматив 23 хусусиятга эга, яъни амнистия акти билан белгиланган талабларга жавоб берадиган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Умумий қоида тариқасида шарҳланаётган модда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилишини белгилайди. Амнистия акти асосида иш юритишнинг ўзига хос хусусияти сифатида унинг якка тартибда кўриб чиқилишини келтириб ўтиш мумкин. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 587- моддасида терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага асосан амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юборади. Агар бир нечта шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия актининг таъсир доирасига тушса, унга нисбатан жиноят ишининг қисми амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 332- моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш юритишга ажратилиши мумкин. 24 Амнистия актинии қўллаш тўғрисидаги ариза бир қатор субъектлар томонидан масалан: -гумон қилинувчи - айбланувчи, - гумонланувчининг, айбланувчининг ҳимоячиси томонидан берилиши мумкин. Мазкур илтимоснома дастлабки терговга қадар қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган текширув, суриштирув, дастлабки терговнинг исталган босқичида берилшии мумкин. Бу қонунчиликнинг гумон қилинувчи, айбланувчига берилган имконият ҳисобланади. Ҳам суриштирувчи, ҳам тергов жарёнида терговчига ёки прокурорга амнистия актини қўллашни илтимос қилиб мурожаат қилишга имконият берилган. Амнистия акти гумонланувчига, айбланувчига ўзи томонидан содир этилган жиноятни давлат томолнидан кечирилганлиги аксидир. Амнистия акти ёки жазодан озод этиш ёки унинг турининг енгили Билан алмаштиришда акс этади. Аризада аризачининг ким томонидан кимнинг номига берилаётганлиги аризанинг мазмуни, нимага қаратилганлиги, кимнинг манфаатларини кўзлаб ёзилганлиги, амнистия актинии қўллаш асослари киритилиши мумкин. Прокурор суриштирувчининг, терговчининг тақдимномаси асослилигини текшириб унга рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёхуд жиноят иши билан бирга судга юборади. Прокурор илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши унга келиб тушган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай судга юбориши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига ёхуд терговчига қайтариш ҳақида 25 асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин. Прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси жиноят содир қилинган ёхуд дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 591-модда амнистия ишлари бўйича суднинг ажрими келтириб ўтилган. Унга асосан суд ажримининг кириш қисмида: 1) ажрим чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси; 3) амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва уларнинг шахси тўғрисидаги, иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар кўрсатилади. Суд ажримининг тавсиф-асослаш қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади. Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади: амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги; прокурорнинг жиноят ишини 26 қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги; эҳтиёт чораси тўғрисидаги; ашёвий далиллар тўғрисидаги; фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги. Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур модда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарилган суд ажрими таҳлилига бағишланган. Ушбу ҳолат бўйича судья ажрим чиқаришда ЎзР ЖПКнинг 423-моддаси (суд мажлисида ажрим чиқариш тартиби) ҳамда шарҳланаётган 591-моддаси (судьянинг ажрими) талабларидан келиб чиқади. Кези келганда қайд этиш зарурки, судьянинг ажрими процессуал акт бўлиб, жиноят ишлари бўйича, шунингдек, кассация ёки назорат босқичида чиқариладиган, ишнинг моҳиятини ҳал қилмайдиган, яъни ҳукм ёки қарорни ўзгартиришсиз қолдириш, унга ўзгартишлар киритиш, бекор қилиш бўйича қарорни ифодалайди. Мазкур модда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқариладиган суд ажрими ЎзР ЖПКнинг умумий қоида ва талаблари 27 мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳамда анъанавий тарзда уч муҳим таркибий қисмлардан иборат: Ажримнинг кириш қисми у тўғрисидаги ташкилий ҳамда таништирув характеридаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади. Хусусан, унда ажрим чиқарилган жой ва вақти, уни чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг ҳамда ишда қатнашувчи бошқа иштирокчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, амнистия актини қўллаш масаласи қўйилаётган шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг шахсига оид маълумотлар ўз аксини топади. Ажримнинг ушбу қисми моҳиятан икки муҳим ҳолатлар мажмуини қамраб олади. Биринчиси тавсифловчи ва иккинчиси асослантирувчи маълумотлар. Тавсифловчи маълумотлар ишни, айбдор шахсини, амнистия қўллашни тақозо этувчи умумий ҳолатларнинг баёнини ифодалайди. Асослантирувчи маълумотлар эса, ушбу ҳолатларни асослий дейилади ҳамда уларни қўллашнинг ҳуқуқий асосларини, хусусан ЎзР ЖПКнинг кўрилаётган ишга тааллуқли бўлган моддаларини қўллашни кўзда тутади. Судья ажримининг ушбу қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиршни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён қилинади. Ажримнинг қарор қисми моҳият эътибори билан унинг энг муҳим ва асосий қисми ҳисобланади. Зеро, унда ажрим юзасидан чиқарилган қатъий хулоса ҳамда процесс иштирокчилари зиммасига юклатиладиган, бажарилиши мажбурий тусга эга бўлган ҳаракатлар ифодаланган бўлади. Хусусан, ажримнинг қарор қисмида амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ва умумий қоидалар бўйича терговолди текширув ёки дастлабки тергов юритилиши учун тегишлича материал ёки жиноят ишини прокурорга юбориш тўғрисида, 28 эҳтиёт чоралари тўғрисида, ашёвий далиллар тўғрисида, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги аниқ вазифалар кўзда тутилиши мумкин. Хулоса Бош стратетик мақсади очиқ сиёсатга асосланган, ҳуқуқий давлат ва демократик жамиятини шакллантиришда давлатимиз томонидан кенг кўламдаги самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу аснода, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида қўйидаги фикрларга ўз эътиборини қаратиб ўтганди: “Биз мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш борасида ўтган давр мобайнида қонунчилик соҳасида ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни кўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда муҳирлаб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир”. 4 Ҳарқандай давлат ўз олдига қўйган юксак ва олий мақсабларига фақат мустақил бўлсагина эришади. Таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг « збекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асаридан давлатимиз олдидаги шарафли ва олий мақсадларга эришишда мустақилликнинг нақадар зарурлиги, давлатимиз мустақиллигининг осонликча қўлга киритилмаганлиги, мустақилликнинг халқимиз учун муҳим аҳамият касб этиши ва мустақиликка эришиш йўлидан қанчаданқанча меҳнатларнинг амалга оширилганлигини англашимизга бўлади. 5 Шунингдек, алоҳида эътироф этиш лозимки, мустақиллик шарафати туфайли давлатимизда халқнинг ҳуқуқий маданияти юқорилаб, иқтисодий ўсиш суръати йилдан-йилга юксакланиб бормоқда. 6 4 Каримов И.А. “Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устивор вазифамиздир” Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2006 йил 7 декабрь. –Т.: “Ўзбекистон” 2007. 5 Каримов И.А. збекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: збекистон, 2011. – Б. 3-32. 6 Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: збекистон, 2012. – Б. 5. 29 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентимиз И.Каримов «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусида маърузасида “эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз даркор » лигини таъкидлаб 7 , яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим устувор вазифаларни белгилаб берди. Бугун биз янги давлат, янги жамиятда яшаб, фаолият юритаяпмиз. Бунда ижтимоий-иқтисодий, маънавий, сиёсий муносабатлар одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос равишда кундан кунга ривожланиб бормоқда. Буларнинг барчаси янги қадриятлар ва демократик тамойилларга, адолатли жамият талабларига уйғунлашади. Бу жараёнларнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, жамиятда, давлатда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва фуқаро ўртасидага турли янги муносабатлар шаклланиши, қолаверса, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлиги, шаъни ва қадр қимматини юқори даражага қўйилиши муҳим ўрин эгаллайди. Инсон шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, табийи муҳитни, тинчлик ва хавфсизликни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш давлатимизнинг олдида турган асосий мақсадларидан бўлиб ҳисобланади. Маълумки, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш йўлиди қилинган ишлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги ҳам янги ривожланиш босқичига ўтди. Янги ривожланиш босқичидаги давлатимиз жиноят ҳуқуқидаги марказий масалалардан бири, бу – давлатимиз жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган алоҳида 7 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12- ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь, № 220 (5135). 30 тартибдаги ишлар – вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақида, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар хақида, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича ва ишни судга қадар юритиш борасида амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар ҳисобланиб, ҳозирги ҳуқуқий ривожланиш даврида ўз аҳамитига эгадир. 31 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. // Ўзбекстон Республикаси Президентининг Ўзбекстон Республикаси Конституцияси 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2005-йил 8 декабрда сўзлаган маърузаси. 2. Каримов И.А. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги сўзлаган маърузаси // Халқ сўзи. 2010 йил 13 ноябр. №220(5135). 3. Каримов И.А. збекистон мустақиликка эришиш остонасида. – Т.: збекистон, 2011. 4. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: збекистон, 2012. 5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2008. 6. Қарақалпақстан Республикасының Конституциясы. – Нөкис. «Билим», 2005. 7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси // Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги. – Т.: Адолат, 2010. 8. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси // Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги. – Т.: Адолат, 2008. 9. Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрирда). –Т.: Адолат, 2001. 10. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрирда). – Т.: Nisim, 2004. 11. Абдумажидов Г. Общие суды Республики Узбекистан. – Т.: 32 Эльдинур, 2000. 12. Абдумажидов Ғ.А. Ўзбекистонда суд ҳокимияти: ислоҳотлар даври. – Т.: Адолат, 2002. 13. Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник. В 2-х т. Т.2. / Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван; Мин-во юстиции Республики Узбекистан, ТГЮИ. – Т.: Konsauditinform-nashr, 2006. 14. Давлетов А.Д. Прокурорский надзор: учебник. – Нукус. «Билим», 1999. 15. Давлат айбловчисининг суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш дастури // Тузувчи: юридик фанлар доктори, проф. Б.Х.Пўлатов. – Т., 2002. 16. Жиноят процесси: дарслик. Умумий қисм. / З.Ф.Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида. – Т.: ТДЮИ, 2008. 17. Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати концепцияси / Маъсул муҳаррир: Ғ.А.Абдумажидов-Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, юридик фанлари доктори, профессор.-Т.: ТДЮИ, 2006 18. Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати: дарслик / Б.Х.Пўлатов; масъул муҳаррирлар: Т.А.Умаров, А.Т.Алламуратов ва бошқ. – Т.: O’zbekiston, 2009. 19. Пўлатов Б.Х. Судларда жиноят иши кўрилишида прокурорнинг процессуал фаолияти: ўқув қўлланмаси – Т.: Nisim, 2004. 20. Рустамбоев М.Х., Тухташева У.А. збекистон Республикасида суд ҳокимияти ва суд-ҳуқуқ ислоҳоти. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 23. 21. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар / Масъул муҳаррир: проф. Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. 22. Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.А.Тойчиев. – Т.: Адолат, 2009. 33