logo

Маънавий – мафкуравий муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий – ҳуқуқий асослари

Загружено в:

29.09.2019

Скачано:

0

Размер:

106.1416015625 KB
Маънавий – мафкуравий муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий – ҳуқуқий асослари Мундарижа Кириш ....................................................................................................................3 I Боб. Маънавий - мафкуравий муносабатлар алоқадорлигининг илмий талқини 1.1 Маънавий - мафкуравий муносабатлар талқининг назарий методологик асослари................................................................................................................8 1.2 Ғоявий ва ахлоқий тасаввурлар ривожининг айрим тарихий жиҳатлари........................................................................................................16 1.3 Миллий мафкуравий тикланиш концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг моҳияти.......................................................................................................28 II Боб. Ижтимоий тараққиётни таъминлашда маънавият ва мафкурани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ўрни ва аҳамияти. 2.1 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маънавият ва мафкура тараққиёти масалалари акс этиши..........................................................................................39 2.2 Маънавий мезонларни мустаҳкамлашда қонун устуворлигининг аҳамияти.................................................................................................................51 III Боб . Маънавий ва мафкуравий жараёнларни тўғри ташкиллаштиришнинг ижтимоий воситалари ва қоидалари. 3.1 Ахлоқий ва ғоявий мунособатлар тараққиётининг ижтимоий институтлар билан ўз-аро боғлиқлиги.....................................................................................59 3.2 Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий жараёнларни ривожлантириш истиқболлари.....................................................................................................70 Хулоса . …………………………………………………………………………..82 Ф o йдаланилган адабиётлар . …………………………………………….…88 КИРИШ Инсоният тарихи ғоялар ва мафкуралар тарихидир. Зеро ҳар қандай давр ғоя ва мафкуралар асосида ривожланиб тараққий этган. Дунёдаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг стратегик мақсади бўлади. Стратегик мақсад - узоққа молжалланган умумий аниқ режа ҳисобланади. Бизнинг бош стратегик мақсадимиз - озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу мақсадга бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият барпо этиш орқали борамиз. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” асарида тарих ва тараққиёт масаласига консептуал асосда янгича ёндашиб, муҳим аҳамиятга молик қуйидаги илмий-назарий хулосани баён этди: “Ҳаётнинг ўзи бир ҳақиқатни такрор ва такрор исботлаб бермоқда. Яъни, тарихни билмаган, тарихни унутган, тарихдан хулоса чиқармаган ҳар қандай инсон, ҳар қандай халқ ўз ёлидан адашиши, бир вақт йўл қўйган хатоларни яна такрорлаши мумкин. Тарих ўргатади, тарих огоҳ этади. Айни пайтда тарих бизга тоғри йўлни танлашда маслаҳат беради. Бундан олдинги замонларда қандай воқеалар бўлганини, улардан қандай хулослар чиқариб, қайси хатоларни такрорламаслик кераклигини, қайси йўлдан олдинга боориш лозимлигини ким ўргатади? Албатта, тарих ўргатади. Дунёда бундай откир ва тасирчан бошқа бирон куч борми? Менимча, йўқ” 1 . Ҳозирги даврда дунёда хилма-хил ғоя ва мафкураларнинг аёвсиз кураши юз бермоқда. Буларнинг ҳаммаси маънавият ва мафкура ўртасидаги алоқадорликни юзага келтиради. Мавзунинг долзарблиги. Биз мавзуни “Маънавий-мафкуравий мунособатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари” деб белгилаган эканмиз, бунинг долзарблигини қуйидаги сабалар билан асослаймиз: биринчидан , инсоният мавжуд экан албатта жамиятда маънавий-мафкуравий жараёнлар мавжуд бўлади. Мана шу маънавий- 1 Каримов.И.А. Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак. Тошкент. “Ўзбекистон”.2013.Б.12. мафкуравий жараёнларни шакллантиришда ижтимоий ва ҳуқуқий асослар асосий омил бўлиб майдонга чиқади. иккинчидан , жамият тарихий тараққиётда турли хил эҳтиёжлар одамнинг биологик, психологик, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда маънавий талаблари сифатида юзага келади. Демак, мафкура ва маънавият бу талабларнинг англаниши ва реал ҳаётдаги амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади. учинчидан , ХХ I аср глобаллашув ҳамда фан техника юксалган замонда кураш асосан инсоннинг онги ва маънавий руҳий оламинини эгаллашга қаратилган. Бу курашда асосий қурол сифатида хилма-хил ғоя ва мафкуралар билан боғланган маънавий жараёнлар энг долзарб масалалар сифатида дунё жамоатчилик диққат марказида бўлмоқда. тўртинчидан , бугун биз тарихий ўзгаришлар даврида, тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган, демократик тузумга ўтиш шароитида яшамоқдамиз. Ўтиш даврида ўзига хос мураккаб ва турли хил сиёсий манфаатларга, ғов ва тўсиқларга дуч келишимиз табиий жараён. Шундай экан тўгри танланган мафкура ва маънавий мезонлар мустақилликни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий жараёнларни белгиловчи мезон сифатида- танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри, адолатли ва ҳаққоний эканлигига ишонтириш орқали халқни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади. Тадқиқотнинг илмий ўрганилганлик даражаси. Маънавий-мафкуравий мунособатлар билан боғлиқ масалалар азалдан файласуф, тарихчи, сиёсатчи, психолог, иқтисодчи ва сотсиолог олимларнинг эътиборида бўлган. Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар ушбу мавзуга оид китоблар нашр қилинган. Жумладан А.Мухторов , 1 Ф.Темиров ва С.Назаров 2 , Ф. Абдураҳмонов 3 . ва бошқалар томонидан ушбу йўналишга доир бўлган 1 Мухторов.А. Шахс тарбиясида миллий ғоя, мафкура ва маънавият уйғунлиги. Т.:2016. 2 Темиров Ф., Назаров С. Жамият ва маънавият. Т.:”Ўзбекистон”, 2015 3 A бдурахманов.Ф.Р Провлемы национальных интересов в условиях независомости Республики Узбекистан. Диссертация док.философ.наук. Т.:-2015. мавзуларда тадқиқот олиб борилган бўлиб, мафкураларнинг шахс, жамият ва давлат тараққиётига, айниқса уларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсири муаммоларига бағишланган илмий ишлар қилинган ва мақолалар чоп этилган. Юқоридаги мутахассис ва олимларнинг ишларидан, тадқиқот ишимизда турли хил ижтимоий ва ҳуқуқий асослар маънавий-мафкуравий мунособатларни ривожлантиришда нақадар муҳим рол эгаллашини очиб беришга ҳаракат қилдик. Тадқиқотнинг мақсади . Маънавий-мафкуравий мунособатларнинг ижтимоий функсиёнал ва ўзига хос хусусиятларини ҳар тамонлама мукаммал жиҳатдан ёритиб бериш, унинг ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини ҳар тамонлама ўрганиш, шунингдек маънавият ва мафкурани ривожлантиришга қаратаилган чора-тадбирларни, усул ва воситаларни очиб беришдан иборатдир. Тадқиқотнинг вазифалари: -“маънаий-мафкуравий мунособатлар” тушунчасига таъриф ва тавсиф бериш; - маънавий-мафкуравий мунособатларнинг консептуал-методологик жиҳатдан талқин этиш; - маънавий мезонлар ва ғоявий мунособатларни ривожлантиришнинг ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини ёритиб бериш; - ижтимоий тараққиётни таъминлашга қаратилган концепцияларни ўрганиш уларни мазмунини очиб бериш; - Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш; - Олинган натижалар асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Тадқиқотнинг обекти ва предмети . Магистрлик диссертация ишининг обекти маънавий-мафкуравий мунособатлар бўлса, унинг предмети- ушбу мунособатларни ривожлантиришга қаратилган турли хил асос, усул ва воситалар ҳисобланади.  Тадқиқотнинг методологик ва назарий асоси. Магистрлик диссертация ишининг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви ва ижтимоий - маънавий соҳадаги Давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг тадқиқот мавзусига алоқадор маъруза ва илмий асарлари, шунингдек, тадқиқот мавзусига оид чет эллик ва мамлакатимиз мутахассислари ва олимларининг илмий тадқиқотлари, ёндашувлари ҳамда ҳозирги замон сиёсатшунослик, фалсафа, сотсиология фанларининг назарий қоидалари. Тадқиқотнинг методлари: обективлик, тизимлилик, анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, қиёсий таҳлил. Тадқиқот ишининг илмий янгилиги: Биринчидан, маънавий-мафкуравий жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва замонавий кўринишлари аниқланди ҳамда уларни ривожлантиришнинг янгича ёндашувлари ишлаб чиқилди; Иккинчидан, тарихий тараққиётда маънавий-мафкуравий мунособатларнинг роли илмий – назарий асосда кўрсатиб берилди; Учинчидан, тараққиёт ҳамда маънавият ва мафкураларнинг пропорционаллиги ижтимоий иқтисодий ва сиёсий таҳлиллар, ижтимоий ва ҳуқуқий асослар орқали ёритиб берилди; Тадқиқод ишининг илмий ва амалий аҳамияти. Мавзунинг кенг қамровли ва доимий ривожланиб бориш хусусиятига эга эканлиги уни келгусида кенг қамровли тадқиқот иши доирасида давом эттиришга асос бўлади. Шунингдек, тарихий тараққиётда маънавий-мафкуравий мунособатларнинг роли ҳамда ҳозирги замон глобаллашув ва мафкуравий таҳдидлар авж олган даврда маънавий-мафкуравий мунособатларни ривожлантириш нақадар долзарб ва катта кучга эга эканлиги ва уларнинг аҳамиятини бу тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган таклифлар бу соҳасини такомиллаштиришга ҳамда ундаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшади.  Тадқиқотнинг тузилиши . Магистрлик диссертация иши тузилиши жиҳатдан кириш, 7та параграфни ўз ичига олган 3 боб, хулоса, фўйдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Ишнинг ҳажми 87 бетдан иборат. I Боб. Маънавий - мафкуравий муносабатлар алоқадорлигининг илмий талқини 1.1 Маънавий - мафкуравий муносабатлар талқининг назарий методологик асослари. Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Маънавият ижтимоий ҳодиса ва илмий тушунча сифатида ўзига хос кўплаб хусусиятга эга бўлиб, мустақил обЪект сифатида фалсафий таҳлил қилишни талаб этади. Барча даврларда яшаган мутафаккирлар «руҳ», «маънавият», «маънавийлик» каби тушунчалар тўғрисида бош қотирганлар. Қадимги Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Вавилон, Миср ва бошқалар), сўнгра антик давр ва ўрта асрда яшаган мутафаккирлар маънавийлик муаммосига катта эътибор қаратганлар. Гилгамеш тўғрисидаги Шумер эпоси, ҳинд Ведалари ва Упанишадлари, Конфутсий, Авесто таълимотлари, Афлотун, Арасту, Форобий, Беруний, Ибн Сино, А.Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг асарлари бу масалага қизиқиш кучли бўлганлиги, маънавият инсон ривожланишининг энг чўққиси эканлиги ва у доимо илмий-фалсафий қизиқиш уйғотганлигини кўрсатади. Янги даврга келиб, бу муаммога қизиқиш янада кучайди, бу қизиқиш ўша даврларда юз берган илмий-интеллектуал инқилоб билан, кўп нарсаларга нисбатан қарашларнинг ўзгариши билан боғлиқ эди. Фан ва техника қанчалик даражада ривожланса, маънавият тўғрисидаги масалага шунчалик эътибор кучайиб, илмий-техник ривожланишнинг маънавий моҳияти тўғрисидаги масала тез-тез юзага чиқиб турди. Маънавийлик ва онглилик, маънавийлик ва интеллектуаллик тушунчаларининг маъноларини бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳолатлари тез-тез юз бериб турди. Шуни таъкидлаш керакки, ўзининг маъносига ва ҳажмига кўра маънавий соҳа рационал (ақллилик) соҳасига қараганда кенгроқдир. Маънавийликнинг шаклланишидаги асосий нарса билим олишгина эмас, балки билим олишнинг маъноси ва мақсадидир. Маънавийлик мақсадлар, моҳиятлар ва қадриятлар иерархиясининг индикатори бўлиб хизмат қилади. У индивидни ўраб турган воқеликни маънавий жиҳатдан юксак даражада ўрганишини акс эттиради. Шуни айтиш керакки, маънавият дунёвий ва диний бўлиши мумкин. Лекин маънавиятни фақат динга боғлаш ҳам мумкин эмас. Ҳатто ўрта асрларда, дин ҳукмрон бўлган даврларда ҳам илғор фикрга эга бўлган мутафаккирлар маънавиятни динийликдан фарқ қилишини ва ундан кенгроқ маънога эга эканлигини қўрқмасдан таъкидлаганлар. Масалан, Ибн Сино ўзининг буюк асари «Донишнома»да маънавийликни субстансия (моддий субстансия билан бирга)нинг кўринишларидан бири, деб таърифлайди. Ўрта аср мутафаккирларини атеистлар деб аташ мумкин эмас. Лекин улар маънавиятни динийликдан кенг мазмунга эга деб ўйлаганлари ҳақиқат. Маънавийлик ва динийлик тушунчаларини ажратиш тенденсияси марказий осиёлик маърифатпарварлар ижодида кейинроқ пайдо бўлди. Марказий Осиё мутафаккирлари дин ва унинг қадриятларига ўз эътиборларини қаратиш билан бирга, улар давр учун соф динийликдан ташқари универсаллик (умумийлик) ҳам зарурлигини тушуниб етдилар. Замонавий жамият нафақат технология ва иқтисодиёт, балки юксак даражага эга бўлган маънавийликдан ҳам иборатдир. Маънавий соҳа – бу маънавий ишлаб чиқариш (кенг маънода тушунилганда), унинг жараёни ва натижаларининг бирлигидир. У санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқий ва сиёсий онг, диндан иборатдир. Мазкур барча ижтимоий ҳодисалар жамият маънавий соҳасининг элементларини (аниқроғи кичик тизимларини) ташкил қилади. Маънавийликнинг энг асосий томонларидан бири миллий ўзини-ўзи англашдир. Миллий ўзини-ўзи англаш ижтимоий онгнинг алоҳида кўриниши бўлиб, унда миллий ҳаёт ўз аксини топади. Ҳозирги даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жараёнлар қандай юз бераяпти ҳамда улар миллатлар ва халқларнинг онгида қандай ўз аксини топаяпти деган масала тўғрисида аниқ, муайян тасаввурга эга бўлиш керак. Миллатларнинг ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар уларнинг нафақат ҳозирги ва келажакдаги, балки ўтмишдаги маънавиятларининг ҳам қандай бўлганлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилаяпти. Юз бераётган ўзгаришлар локал, маҳаллий (миллий онгнинг алоҳида соҳаларига тааллуқли) ёки умумий бўлиши мумкин. Миллий ўзини-ўзи англашнинг ўсиши миллат турмуш тарзининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа омилларига боғлиқдир. Миллий ўзини-ўзи англаш ҳодисаси онгнинг юқори даражаси бўлиб, у миллий онгдан бир мунча кейинроқ пайдо бўлади. Ўзини-ўзи англаш бу инсоннинг фақат ўзини-ўзи тушуниб, англаб етиши бўлмасдан, унинг ўз ўзига, имкониятларига, ҳолатларига бўлган муносабатини ҳам билдиради. Булар тўлиқ маънода миллий ўзини-ўзи англашга ҳам тегишлидир. Демак, миллий ўзини-ўзи англаш – бу ўзини-ўзи баҳолаши ҳамдир. Ҳозирги даврдаги миллий жараёнларнинг ривожланишини ҳисобга олиб, кўп тадқиқотчилар миллий ўзини-ўзи англаш бу миллатнинг зарурий, муҳим белгилари деб ҳисобламоқдалар. Миллий ўзини-ўзи англаш тизимида қуйидаги элементларни ажратиш мумкин: - миллий идентификация; - ҳудудий бирликни тасаввур қилиш; - тили ва маданият бирлигини англаш; - ижтимоий-давлатчиликка тегишли эканини англаш; - миллий манфаатлар 1 . Миллий ўзини-ўзи англаш мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, жамиятнинг маънавий ҳаётидаги муҳим ҳодисадир. Унинг тузилишидаги алоҳида томонларни ўрганиш билан унинг бир бутун ҳодиса сифатида англаш мумкин эмас. Миллий ўзини-ўзи англашнинг элементларини бирликда ва бир бутунликда олиб қаралсагина, унинг махсус маънавий ҳодиса эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бир ижтимоий муносабатлар тизимидан бошқасига ўтишда, бир давлат тизимидан бошқасига ўтилишида маънавий ҳаётда ҳам инқирозга дуч келинади. Ўзбекистон шароитида маънавий янгиланиш ўз маънавий илдизларимизга қайтиш, жаҳон цивилизацияси қадриятларини ўзлаштириш ва маънавий ҳаётнинг янги бозор шароитларига мослашиш йўли орқали амалга оширилади. Совет даврида давлат мафкураси, ҳукмронлик қилувчи дунёқараш – марксизм-ленинизм эди. У сотсиалистик жамиятни қуришда, коммунистик партия ва совет давлатининг ташқи ва ички сиёсатида назарий қурол бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон давлат суверенитетига эришгандан сўнг ижтимоий ҳаётни демократлаштириш эълон қилинди. Бу марксча-ленинча мафкуранинг яккаҳокимлигига чек қўйилганини билдирар эди. Шу билан бирга мафкуравий бўшлиққа йўл қўймаслик муҳим эди, акс ҳолда бунинг натижасида жамиятда бир-бирига зид бўлган турли оқимларнинг пайдо бўлиши ва бу бўшлиқни турли анархо-экстремистик, фундаменталистик каби ёт ғоялар эгаллаб, жамиятда парокандаликни келтириб чиқариш хавфи туғилди. Шунга кўра, жамиятнинг умумий ғоялар асосида бирлашуви, жипслашуви обЪектив эҳтиёжга айланди. Бу шароитда, совет империясининг бир асрдан зиёдлик зулмидан озод бўлгандан кейинги миллий ғоя миллий тикланиш ғоясига айланди. Халқ ўзининг миллий манфаатларини англаб, уларни амалга ошириш йўлларини излаб топиши керак эди. Миллий истиқлол мафкурасининг пайдо бўлиши ва шаклланиши бунга обЪектив 1 А.С.Ачилдиев. Диалектика национального самосознания и национальной культуры. Т., 1997, 49- b . жавоб бўлди. У «миллатни, жамиятни, давлатни бирлаштирувчи байроқ» бўлиши керак эди 2 . Миллий истиқлол мафкурасининг вазифаси одамларнинг, айрим шахсларнинг онгига миллий мустақилликнинг жамиятимиз учун аҳамиятини сингдиришдан иборат эди. Иккинчидан, мустақилликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маънавий ҳаёт соҳаларидаги моҳияти ва мазмунини тушунтириб бериш керак эди. Учинчидан, мустақилликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг бу жараёнда конкрет иштирок этишлари керак эди. Ва ниҳоят, мамлакатни ривожланишнинг яқиин кунлари ва узоққа мўлжалланган мақсадлари ва истиқболларини белгилаб олиш керак эди. Буларнинг ҳаммаси миллий истиқлол мафкурасининг миллий ўзини-ўзи англашнинг тикланишига, ривожланишига хизмат қилишини англатади. Миллий ўзини-ўзи англаш – бу ҳар қандай миллатнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, у миллатнинг ҳудудий бирлиги, тили, хўжалик юритиш усули, миллий характери ва бошқалар орқали аниқланади. Айрим шахс учун ўзини-ўзи англаш – бу унинг у ёки бу миллатга мансублигини, унинг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини англашдир. Бизнинг шароитимизда миллий ўзликни англаш, биринчидан, тарихни тиклаш, юртимиз қадимги цивилизация ўчоғи эканлигини билиш, халқимизнинг кўп асрлик, тарихий ҳодисаларни бошидан кечирганлиги, бу тарихий даврларда тинч яратувчилик меҳнати ҳам, кўплаб урушлар чоғида эса ғалабалар, мағлубиятлар ҳам бўлганини, А.Темур ва Бобур каби давлат арбобларининг тарихий аҳамияти тикланганлигини англаш демакдир. Иккинчидан, ўзини-ўзи англаш ўтган авлодлардан қолган маънавий қадриятларимизнинг тикланиши билан боғлиқдир. Бизнинг халқимиз қадимги ва бой маданиятга эга. Муҳаммад ал-Хоразмий ва Аҳмад ал- Фарғоний табиатшунослик фанларининг ривожланишига улкан ҳисса қўшганлар. Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний – фалсафий фикрлар 2 И.А.Каримов. Идеология – это объединяющий флаг нации, общества, государства. 7- b . ривожланишига, Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро – диншуносликни, Алишер Навоий ва Камолиддин Беҳзод адабиёт ва санъатнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар ва ҳоказо. Учинчидан, ўзини-ўзи англаш ва миллий онгнинг ўсиши миллий урф- одатлар, байрамлар ва анъаналарнинг тикланиши билан боғлиқ. Маълумки, совет даврида уларнинг аҳамияти ерга урилган, улар унутилган ёки таъқиқлаб қўйилган эди. Бундан ташқари, кўп асрлар давомида халқнинг маънавий ҳаётида муҳим рол ўйнаган ислом динининг тикланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзбек халқининг ўзини-ўзи англаши ўзининг дунёда ўз ўрнини, мамлакатимизнинг потенсиал имкониятлари ва реал ривожланиш истиқболларини англаб етиш билан ҳам боғлиқдир. Юқорида кўрсатилган омиллар халқимизда ҳозирга ва келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаб, миллий ғурур, Ватанга муҳаббатни, фидоийликни уйғотади. Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек халқининг миллий ўзини-ўзи англаши умуммиллий ўзини-ўзи англашига қарши бўлмай, балки у билан ҳамоҳангдир. Бунда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ миллат ва элатлар кўзда тутилади. Уларнинг ҳаммаси бир хил ҳуқуққа, ўзларининг миллий урф-одатлари ва байрамларига эга бўлиб, фарзандлари ўз миллий мактабларида, миллий тилларида ўқиши, ўз она тилидаги матбуот органларига эга бўлиб, диний урф-одатларини республикада фаолият кўрсатаётган саккизта конфессия орқали амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга миллий мафкуранинг ҳозирги даврдаги жудда катта аҳамиятига қарамай жамиятнинг маънавий ҳаётининг ҳамма томонини унга киритиш мумкин эмас. Мафкура ва маънавият бир-биридан фарқ қилувчи тушунчалардир. Мафкура бу ғоялар тизимидан иборат бўлиб, маълум вақт оралиғида у ёки бу ижтимоий гуруҳ ва давлатнинг манфаатларини, айниқса, сиёсий манфаатларини ҳимоя қилади. Халқ маънавияти эса, ўзининг мазмунига кўра чуқур ва кенг тушунчадир. У чуқур тарихий илдизларига эга бўлиб, у ёки бу халқнинг тақдири, миллий хусусияти ва менталитетини ифодалайди.  Маънавият учта – маърифий, маънавий ва эстетик асосга эга. Шунинг учун ҳам фан ва фалсафа, этика (шу жумладан диний ва дунёвий ахлоқ) ва санъат мавжуддир. Маънавиятнинг ҳамма соҳалари бир-бири билан боғлиқдир. Уларнинг юраги ахлоқийликдир. Маънавиятни тушунишнинг яна бир йўналиши мавжуддир. Одатда «маънавият» тушунчаси инсоннинг ҳайвондан фарқини билдирувчи ақл ва иродасини ифодалайди. Шахс иродасининг маънавий кучи унинг қобилияти орқали ифодаланади. Замонавий мазмунда маънавият – олий маънавий қадриятлар сифатида қабул қилинади. Унинг асосий категориялари Ҳақиқат, Эзгулик, Гўзалликдир. Маънавиятсизлик эса эзгу мақсад ва қадриятларнинг бўлмаслиги билан ифодаланади. Маънавий қадриятлар стихияли равишда пайдо бўлмайди. Улар маълум мақсадга қаратилган, ижодий интелектуал фаолият натижасидир. Тарихда маънавий ижодкорларнинг уч тури шаклланган – билувчи (мутафаккир, донишманд), авлиё, бадиий ижодкор (шоир, ёзувчи, композитор ва бошқалар). Ҳар бир жамият учун ривожланишининг ҳар бир босқичида ўзига хос маънавий элитаси мавжуддир. Унга нафақат маълум даражадаги профессионализмгина хос бўлиб қолмасдан, унга маънавий хусусиятларнинг элементлари – поклик, юқори даражадаги аҳлоқийлик ҳам хос бўлади. Маънавий қадриятлар яратилгандан сўнг ўзининг ҳаётига эга бўлади. Улар авлоддан авлодга ўтиб, янги мазмун билан бойиб боради. Аммо улар кенг халқ оммасига етиб боргандан кейингина ҳақиқий аҳамиятга эга бўладилар, улар ҳаётининг бир қисмига айланадилар. Бу эса, фақат маърифат орқали амалга оширилади. Маърифат таълим тизими, махсус маърифий муассасалар фаолияти, санъат асарларини ва унга оид билимларни ёйиш ва ташвиқот қилиш орқали олиб борилади. Ўзбек халқига чуқур маънавий ва маърифий анъаналар хосдир. Улардан мамлакатда бошланган маънавий- маърифий ислоҳотларда фойдаланилади. Ўтиш даврининг мураккаб, зиддиятли даврда, Республикада баъзи бир маънавий ва ахлоқий қадриятларга тўғри келмайдиган салбий ҳодисалар ҳам юзага келди. Коррупсия, порахўрлик, ўғрилик, фирибгарлик кабиларнинг маълум даражада ривожланиши кузатилди. Айниқса, ёшлар орасида бойишга ўта интилиш, эгоизм, индивидуализм каби иллатлар тарқалди. Бу бозор муносабатлари шароитида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг жамият ҳаётида пасайиши, маданият ва маънавиятнинг иккинчи даражага сурилиб қўйилганини табиийлигини билдирмайди. Гап шундаки, биринчидан, бозор муносбатлари давлат томонидан бошқарилиб, улар замонавий доирага олиб кириш керак. Бизнинг шароитимизда бозор муносабатларига ўтиш деганда жамиятнинг ҳар бир аъзосини фаровон яшаши учун керакли шарт- шароитларни яратиш билан бирга, маънавият соҳасига ҳам аҳамият беришни талаб қилади. Бундай жамиятни қуриш ва унинг фаолият кўрсатиши учун билимли, юқори малакали, ҳалол, виждонли, адолатли – умаман олганда маънавиятли кишилар зарур. Мамлакатимизда ўрта ва олий таълим кадрларини тайёрлаш, уларни янги шароитга мослаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширила бошлади. Фан ва маданият соҳаларини, зиёлиларни ҳамда интеллектуал ва ижодий меҳнат кишиларини давлат томонидан самарали қўллаб-қувватлаш борасида ҳам катта ишлар қилиниши кўзда тутилмоқда. 1.2 Ғоявий ва ахлоқий тасаввурлар ривожининг айрим тарихий жиҳатлари. Ҳар бир олинган шахс ва жамият қадриятлари тизимида ахлои муҳим ўрин тутади. Ижтимоий фалсафада ахлоқ ижтимоий онгнинг шундай шакли сифатида тушуниладики, унда айрим олинган кишилар, ижтимоий гуруҳлар ва умуман жамиятнинг ахлоқий тасаввурлари, одамлар хатти-ҳаракатининг меъёрлари ва баҳоланиши ўз ифодасини топади. Ахлоқ моҳиятини тушунишда ушбу тушунчага маъно жиҳатдан яқин бўлган, аммо баъзи белгилари билан фарқланадиган – «одоб» ва «этика» тушунчаларининг нисбатини аниқлаш жуда муҳимдир. Агар ахлоқ тушунчаси остида кўпинча ижтимоий онг шакли (яъни англанган меъёрлар ва қоидалар) англашилса, одоб хушхулқлик меъёрлар ва қоидалар амал қилишининг жонли соҳасини ўзида мужассам эттиради. Бошқача сўз билан айтганда, одоб доираси кишилар орасидаги ўзаро муносабатда уларнинг воқей ҳаётдаги алоқаларини ташкил этади. Этика деб шундай фалсафий соҳани айтишадики, у инсон фаолиятининг, одоби ва ахлоқий меъёрларини ўрганади. «Ахлоқ», «одоб» ва «этика» тушунчаларининг фарқи етарли даражада ошкордир. Аммо кундалик ҳаётда, ҳар кунги алоқаларда мазкур тушунчалар кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. Масалан, биргина хатти- ҳаракатни «ахлоқсизлик», «бадхулқлик», «адабсизлик» деб айтиш мумкин. Ахлоқ, одоб, этика ҳақидаги фалсафий тасаввурларнинг тарихий тараққиётида жуда ҳам хилма-хил назарий ва услубий ёндошишларни топиш мумкин. Ахлоқ энг қадимги ижтимоий ҳодисалардан биридир. Узоқ вақтлар давомида у жамиятда ягона тартибга солиб турувчилик вазифасини бажариб келди. Ахлоқ қайси вақтда шаклланганлиги ҳақида турли туман нуқтаи назарлар мавжуд. Нима бўлганда ҳам, у ибтидоий жамиятдаёқ пайдо бўлган. Ахлоқ шу вақтда пайдо бўлдики, унда инсон нима бор-у, нима бўлиши кераклигини фарқига борган эди. Энг қадимги замонлардан бошлаб барча фалсафий таълимотлар кўпроқ ёки озроқ даражада тартибга келтирилган ахлоқий қарашлар тизимини албатта ўзида мужассамлаштирган эди. Ахлоқ ва одоб ҳақидаги таълимот Шарқ фалсафасининг кўпчилик мактаб ва йўналишларида муҳим ўрин тутади. Масалан, Зардуштийлик ўзида шундай ахлоқий талабларни мужассамлаштирганки, унга биноан кишилар бир-бирлари билан тинчлик ва осойишиталикда аҳллик билан яшашлари, ўз яқинларига хайрихоҳлик курсатишлари, зарурият ва хавфли вазиятларда бир- бирларига ёрдам беришлари, ёмонлик, шафқатсизлик, мағрурлик, зўравонлик, ўзбошимчалик, ҳасад ва туҳматга қарши кураш олиб боришлари, ғазаб ва ҳоказоларга берилмасликлари лозим бўлган.  Ахлоқ масалаларига хитой ва ҳинд фалсафасида ҳам катта эътибор қаратилган. Масалан, конфутсийчиликда ахлоқий қоидалар, меъёрлар ва бошқаришни тартибга солиб туришга асосий эътибор қаратилган. Қатъий ахлоқий талаб манбалари қуйидаги сўзларда ўз ифодасини топган: «ҳар бир кишини ўзингни ҳурмат қилгандек, ҳурмат қил, ўзингга нимани раво кўришни хоҳласанг, бошқаларга ҳам шуни раво кўрки, улар ҳам бизга шундай муносабатда бўлсинлар, бундан юксакроқ ҳеч нарса йўқ» (Конфутсий).Ведалар фалсафаси нуқтаи назарича, энг муҳим нарса – бу эзгу ишлар, тўғри хулқ-атвор, камтарона ҳаёт тарзидир. Фақат шундагина юксак ахлоқли киши ўзининг кармасини ўзгартириши мумкин. Буддавийлик инсоннинг бош мақсадини азоб-уқубатдан қутилиш деб эълон қилди, бунга эса, шундагина эришиш мумкинки, агар тўғри хатти-ҳаракатни, тўғри гапиришни, тўғри ҳаёт кечиришни ва ҳоказоларни ўз ичига олган «тўғри йўл»дан оғишмай борилса. Ана шу ҳинд ахлоқий фалсафий анъанасини билиш орқалигина буюк мутафаккир М.Гандининг қуйидаги сўзларини тушуниш мумкин: «қачон ҳаракат қилишни ва қачон хатти-ҳаракатлардан тийилиб туришни билмоқ лозим. бундай шароиитларда ҳаракат ва фаолиятсизлик бир-бирига қардош бўлиб, бир-бирига ҳеч ҳам қарама-қарши турмайди». Суқрот, Афлотун, Арасту, Эпикур, Марк Аврелий, Сенека ва бошқа қадимги дунё мутафаккирлари ахлоқ фалсафаси ривожига муҳим ҳисса қўшдилар. Суқрот фикрча, ахлоқ асосини у ёки бу ахлоқий кўрсатмаларга ташқи томондан риоя этиш эмас, балки уларнинг зарурлигини тушуниш ташкил этади. Чуқур билимларга эга бўлиш ва ўз-ўзини билиш инсонга хушхулқ бўлиш имкониятини беради. Ана шу ердан Суқрот шиорининг манбаси келиб чиқади: «Ўз-ўзингни бил». Афлотун ва Арасту ахлоқ фалсафасининг муҳим таркибий қисми бўлган бахт-саодат ва эзгулик ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқдилар. Афлотун фалсафасига эзгулик кишилик дунёсида ўз хусусиятини эзгулик тушунчасига нисбатан олийроқ бўлган, ғоялар дунёсидан орзудаги моҳиятлар иҳромининг чўққисида турган бахт-саодат ғоясидан чўмичлаб олади. Арасту эса эзгуликни инсоннинг ўз руҳига хос булган хусусият сифатида қараб чиқади. Эзгуликларни табақалаштиришда Афлотун энг юксак ўринни адолатга ажратади: «Адолат – бу улуғ руҳларнинг эзгулигидир», «жасорат ва камтаринликдан учинчи эзгулик бўлган адолат келиб чиқиши мумкин». Эпикур ажойиб ахлоқий- фалсафий таълимот яратди. Бу таълимотда бош ўринни инсон бахт-саодати мавзуси эгаллайди. Эпикур инсон бахт-саодатнинг асоси сифатида ҳузур ва лаззатни асослашга қаратилган «гедонизм» назариясининг ижодкоридир. Бунда ҳузур ва лаззатланиш биологик эҳтиёжларини ва ҳавасларни қондиришдангина иборат эмас. Файласуф доимо қайд этган эдики, агар инсон оқилона, ахлоқан ва адолаткорона яшамаса, у бахтли бўлиши мумкин эмас. Ахлоқ фалсафаси тарихида муҳим ўринни Мусулмон шарқи мутафаккирларининг ғоялари ташкил қилади. Форобий учун ахлоқ – бу инсоннинг жамият аъзоси сифатидаги ахлоқий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги билимдир. Ахлоқ, одоблик жамиятни такомиллаштириш ва бахт-саодатга эришиш, равнақ ва умумий эзгуликка эришиш гаровидир. Беруний адолатни бош эзгулик ҳисоблаб, қайд этган эдики, «тенглик жорий этилган жойда очкўз ҳиссиётлар ва ғам-алам барҳам топади» 1 . Шарқнинг ахлоқий-фалсафий таълимотида муҳим ўринни Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асари эгаллайдики, у туркий тилда ўрта асрларда яратилган энг йирик дунёвий адабиёт ёдгорликларидан биридир. У ахлоқий-тарбиявий, яъни ахлоқий насиҳатлар хусусиятига эга. Китобнинг ўзини номини «Бахт- саодатга элтувчи билим» деб таржима қилиш мумкин. Асосий диққат- эътиборни Юсуф инсон маънавий камолотига қаратади. У қайд этган эди: «Кимнинг хатти-ҳаракати яхши ва феълу-хуйи тўғри бўлса, у ўз мақсадига эришади ва унга бахт-саодат кулиб боқади» 2 . Жаҳон ахлоқ фалсафасидаги ҳақиқий бурилиш Европада Уйғониш даврида юз берди. «Уйғониш даври фалсафаси ахлоқий меъёрларнинг пайдо 1 Беруни. Собрание сочинений. 96 -б. 2 Юсуф Хос Хожиб. Кутадғу билиг. –Т., 1972. 867-б. бўлиши масаласини кун тартибига қўйди. Шунинг учун биринчи ўринга илгаригидек, эзгулик нима деган масала эмас, балки бошқаси, ахлоқийликнинг ўзи нима ва у қандай мақсадларга хизмат қилади, деган муаммо қўйилади» 1 . Кўпчилик мутафаккирлар бу масалаларга ўз жавобларини беришга ҳаракат қилдилар. П.Бейл (1647-1706) фикрича, ахлоқ асосида табиийлик ётади: «ақл қоидаларига асосланган ва инсоннинг яхшиликка бўлган табиий иштиёқидан келиб чиқадиган ахлоқдан бошқа, ахлоқ йўқдир». Б.Паскалъ (1623-1662) ахлоқ асосларини инсон тафаккуридан қидиришни тавсия этади: «Бизнинг барча обрў-эътиборимиз шундаки, биз фикрлашга қодирмиз. Шундай экан, тўғри фикрлашга ҳаракат қилишимиз керак: ахлоқ асоси эса ана шундадир». Бу ерда яна бир муҳим жиҳат шундаки, кўпчилик мутафаккирлар ахлоқни сиёсатдан ажратишга бўлган уринишни зарурли эканлигини тушундилар: «Дунёда қачонлардир йўл қўйилган энг ҳолакатли хато – бу сиёсий фанларни ахлоқий фанлардан ажратишдир».(П.Шелли), «Сиёсатда яхши бўлган нарса, ахлоқда ёмон бўла олмайди» (И.Бентам). Ахлоқ фалсафаси ҳақидаги асосий таълимот И.Кантнинг ижодий мероси, айниқса унинг «Соф ақлни танқиди», «Амалий ақлнинг танқиди» каби асарларидир. Ўлмас фалсафий ҳикматларга айланган кўплаб ўз ифодасини топган фикрлар айнан Кантга тааллуқлидир: «Шундай қилгинки, сенинг шахсий хатти-ҳаракатинг бошқалар феълу атвори учун қоидага айлансин», «Ахлоқ биз ўзимизни бахтли ҳисоблашимиз лозимлиги ҳақидаги таълимот эмас, балки, биз қандай қилиб бахт-саодатга лойиқ бўлишимиз тўғрисидаги таълимотдир», «Ахлоқ ишонч фалсафасидир». Кант учун ҳар бир алоҳида олинган озод инсон, кимлардир томонидан ўрнатилган меъёрларга кўр-кўрона эргашувчи, оддийгина ахлоқ обЪекти эмас. Инсон – ахлоқ субЪекти бўлиб, танлаш эркинлигига, ахлоқий камолотга, хулқ-отвордан хоҳлаганини қабул қилишга қодир бўлган зотдир. Аммо озодлик ҳамма вақт бурч ҳисси билан қўшиб олиб борилиши лозим. 1 Вундт В. Введение в философию. –М., 1998. 329 -б.  ХХ-ХХI асрлар ораси фақат сиёсий, билиш ва бошқа жиҳатлардангина эмас, балки маънавий-ахлоқий муаммолардаги янги йўналиш ва ёндошишларнинг шаклланиши жиҳатидан ҳам ҳақиқатан бурилиш нуқтаси бўлди. Жумладан, биологик ахлоқ, табиат ахлоқи, экологик ахлоқ ва шу каби йўналишлар шаклланди. Шундай қилиб, ахлоқий масъулият доирасининг кенгайиши юз берди. Масалан, биологик ахлоқ таълимотининг асосчиларидан бири бўлган инглиз файласуфм Р.Атфилд ҳеч бир истесносиз барча йирик мавжудотларни ахлоқий мақомга эга қилиб қўяди. «Ер юзи ахлоқи» таълимотининг асосчиларидан бири О.Леополд ундан ҳам ўзиб кетадики, унинг фикрича, фақат биологик обЪектларгина эмас, балки экологик тизимлар ҳам, биосфера, ер юзи ҳам йўлалигича ахлоқий мақомга эгадирлар. Ахлоқ фалсафасида янги йўналишларнинг шаклланиши, ҳали унда анъанавий маънавий-ахлоқий муаммоларга қизиқишнинг барҳам топиши маъносини англатмайди. Эзгулик ва иллатлар, ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, тўғрилик ва эгрилик, улуғворлик ва пасткашлик, алътруизм ва худбинлик – бу ва бошқа кўплаб масалалар асрлар давомида инсониятнинг энг асл ақл эгаларини, фақатгина файласуфларнигина эмас, доим қизиқтириб келган. Мустақил Ўзбекистоннинг миллий ғоясини шаклланиши ва ривожи дўстлик, хайрихоҳлик, меҳр-шафқат, меҳнатсеварлик, поклик, катталарга ҳурмат, бағри кенглик, маърифатпарварлик каби ахлоқий қадриятлар билан боғлиқдир . Жамиятнинг ҳақиқий гуллаб-яшнаши, тараққиёти фақат шундагина мумкинки, агарда унда маънавий-ахлоқий асос мустаҳкам ўрнатилган бўлса. Халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. 1 Қадимий замонлардан бери ўзбеклар билан бир қаторда миллий ҳудудимизда тожиклар, туркманлар, қирғизлар, уйғурлар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилганлар. Улардан ташқари элимизда қўшни давлатлардан келган ва бу ерда жойлашиб қолган эронийлар, афғонлар, ҳиндлар, хитойлар бор эдилар. Ўзбекистон мустақиллиги 1991 йилда эълон қилингандан сўнг бозор муносабатлари ҳаётга сингиши жараёнида давлатимизда янги даврга ҳос жараёнлар намоён бўла бошлади; биринчидан, ҳудудимиздан русларнинг ва умумий европаликларнинг кўчиб кетиши жиддий камайди. Албатта, уларнинг маълум қисми секин-аста бориш жойларини аниқлаб, кўчиб кетмоқдалар. Бу жараённи тўҳтатиш мумкин эмас, чунки одамларнинг жаҳон бўйлаб ўзларига қулай жой излаб кўчиб кетиш ёки кўчиб келишга хақлари бор. Бу – демократиянинг асосий тамойилларидан биридир. Иккинчидан, айни вақтда Ўзбекистонга кўчиб келувчиларнинг сони кўчиб кетаётганлардан кам эмас. Ана шу сабабли кўчиб юриш тарозисининг паллалари баровар тенг, десак бўлади. Учинчидан, МДҲ миқёсидаги вазиятни қиёсий ўрганиб, бошқа давлатлардан, айниқса Россия федерациясидан руслар билан бир қаторда бошқа миллат вакиллари ҳам кўчиб келмоқдалар. Инсон учун маънавий баркамолликнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Чунки у аввало, ўзининг кимлигини билиб олса, қайси миллатга мансублигини тушуниб етса, авлод-аждодалари, улар қолдирган моддий ва маънавий меросни ўзлаштирсагана тўлақонли шахс даражасига етиши мумкин. Бундай шахслар миллатнинг аксарият кўпчилик қисмини ташкил қилсагина бундай миллатнинг истиқболи буюк бўлади. Шунинг 1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.,”Маънавият”, 2008. 4 – бет. билан бирга ўзини-ўзи чуқур англаб етган, кўзи очилган, ақли расо, ғоявий- сиёсий жиҳатдан уйғонган ва жипслашган халқ ва миллатни, ўтмишда бўлганидек, мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, тили, маданияти, қадриятларини оёқ ости қилиш, бойликларини талаб кетиш, ҳуқуқларини паймол этиш, давлат мустақиллигидан жудо қилиш асло мумкин эмас. Инсон маънавий оламининг юксалиши билан боғлиқ турли ҳолатлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин, мухтасар қилиб айтганда, Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш — одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. Ўйлайманки, бундай хулосани инсоният ўз онгли ҳаёти давомида доимо орзу қилиб, интилиб келган юксак маънавий идеалнинг фалсафий ифодаси, мантиқий натижаси сифатида қабул қилиш ўринлидир. 1 Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Айниқса, табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, дунёнинг тенгсиз неъмат ва гўзалликларидан бахраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада кучайтиради. 2 Ўз-ўзини англаш бу халқнинг, миллатнинг ўтмиш тарихий тараққиёт йўлини, ота-боболари, насл-насаби, авлоду-аждодларининг ким бўлганлиги ва уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига кўшган буюк ҳиссаларини билиб олишдир. . Миллат яшаётган Ватаннинг порлоқ истиқболини таъминлаш учун қандай имкониятлар ва қулайликларга эга эканлигини чуқур англаб етиш, улар билан чексиз фахрланиш, мавжуд имкониятларни юзага чиқариш, реал воқеликка айлантириш учун ўзини сафарбар этиш, барча имкониятлари, куч 1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –.25- бет. 2 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –.28- бет. ғайратини ишга солиш демакдир. Миллат мавжуд бўлиши учун тил, ҳудуд ва маънавият асосий шарт бўлгани каби миллий ўзликни англаш ҳам асосий зарурий шарт ҳисобланади. Ўзликни англаш ўз моҳиятига кўра миллат ва элатлар учун хос бўлган маънавият хусусиятларини ифода этиб, ўз функсиясига кўра миллий манфаатларни ҳимоя қилади. Шундай қилиб, ҳар бир миллат ва элатнинг узини реал мавжуд субЪект, муайян моддий ва маънавий бойликларини ифодаловчи этник бирлик, тил, урф-одатлар, анъаналар, кадриятларга мансублигини манфаатлар ва эхтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга миллий узликни англаш, деб аталади. Миллий ўзликни англаш миллат бирлиганинг мустаҳкамлигини, миллат манфаатларининг, шахс, маҳаллийчилик манфаатларидан устун туришини англаш даражаси билан боғлиқдир. Миллат шаъни, қадр-қиммати, обрў-эътибори поймол этилганда ёки миллатнинг манфаатларига нисбатан иккинчи бир томондан зўравонлик ҳаракатлари бошланиб кетган ҳолатларда янада кучли ва яққол намоён бўлади. Бундай ҳолатда, миллатнинг барча вакиллари қайси лавозимда хизмат қилиши, қайси даражада бой ёки камбағал бўлишидан қати назар ўзаро бирлашиб кетадилар ва миллатнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар. Миллатнинг тили, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, ҳудуд ягоналиги, маънавиятдаги ўзига хослигидан иборат белгилари каби миллатнинг мустақил белгиси хисобланади. 1 Маълумки, бирон-бир халқ маънавиятига хос қадриятларнинг бошқа халқлар томонидан тан олиниши, табиийки, ана шу халқ тарихига нисбатан чуқур ҳурмат ифодасидир. Бундай эътироф халқнинг ғурур ва ифтихори, миллий ўзлигини янада кжсалтиришга хизмат қилади. 2 Албатта, қар қайси халқ ёки миллатнинг маъ-навиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаетий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий 1 С.Отамуродов, Ж.Раҳматов, С.Хусанов.Маънавият асослари маруза матни Т – 2016, 93- бет 2 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –. 48 - бет. бойликлар, кўҳна та-рихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. 1 Сиёсий маънавияти, миллий онги ривожланган, миллий жиҳатдан ўзини-ўзи англаб етган хатто, миллат мустақилликнинг буюк кучига айланади. Миллатнинг, халқнинг куч қудрати унинг сони билан ўлчанмайди, балки сиёсий етуклиги, миллий онгнинг ўсганлиги, миллий ғурури, миллий ҳиссиёти, миллий туйғунинг қай даражадалиги, ўз-ўзини англаб етганлиги, миллий уюшганлига билан белгиланади. Ўзлигини англаган миллатни ҳарбий устунлик билан вақтинча қарам қилиш мумкин, аммо, уни батамом қарам қилиб бўлмайди. Ундаги миллий ғурур ҳар қандай шароитда ҳам озодликка чиқиши учун кураш олиб боришга олиб келади. Шундай қилиб, миллий ўзликни англаш миллатнинг энг муҳим белгиси, унинг ривожланиши ва келажагини таъминловчи омили ҳисобланади. 2 Маълумки, ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. 3 Мустақилликнинг дастлабки босқичларида миллий ўзликни англашнинг характерли хусусияти шунда бўлдики, миллий қадриятлардан кўра диний қадриятларни кўтариш устуворликни ташкил қилди. Бунинг объектив сабаби бор эди. Хусусан, ўзбек халқи маънавияти ва маърифати ривожланишининг шўролар тузуми ўрнатилгунгача бўлган даври ислом маънавият ва маърифати билан чамбарчас боғланган бўлиб, у миллатимиз онги ва руҳиятининг муҳим қисмини ташкил қилиб келган. Худди шунинг учун ҳам болшевиклар исломга қарши кураш йўли билан миллатни ҳам йўқ қилиш мумкин, деб хисоблаганлар ва шу сиёсатни изчиллик билан амалга оширишга интилганлар. Уларнинг бу ҳаракатлари бежиз эмас эди. Чунки 1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –. 29-30 - бет лар . 2 С.Отамуродов, Ж.Раҳматов, С.Хусанов.Маънавият асослари маруза матни Т – 2016, 94- бет 3 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –. 55 - бет. биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Тарихдан маълумки, бир халқни ўзига тобе қилишни истаган кучлар, аввало уни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан жудо қилишга интилади». Мустақилликни қўлга киритгандан кейин тарихий хотирани ва диний қадриятларни тиклаш миллий тикланишининг, ўзликни англашнинг муҳим омили сифатида устувор бўлиб келди. У миллий бирликни мустаҳкамлашда ва миллий тараққиётни янги босқичга кўтаришда амалий аҳамият касб этади. Ўзбекистонда миллатлараро ва фуқаролараро низоларнинг бўлмаганлиги, уларнинг олди олинганлиги ўзбек миллати учун вазминлик, бағрикенглик ва бошқа миллат вакилларига нисбатан ҳурмат кабилар хос бўлган хусусиятлардан саналади. Аслида, 1990 йилларда собиқ СССР тизимида бўлган собиқ иттифоқдош Республикаларда бўлгани каби парокандалик, тараққиёт йўлининг ноаниқлиги Ўзбекистонда ҳам бўлган эди. Аммо, ўзбек халқининг ўзига хос теран ақл-заковати, босиқлик, вазминлик хусусиятлари, унинг раҳбари Ислом Каримовнинг вазиятни тўғри англаб, шунга мос равишда сиёсат олиб бориши парокандалик йўлига тўсиқ қўйди. Ўзбеклар ўз атрофида яшаётган бошқа миллат ва элат вакилларига нисбатан дўстлик, биродарлик, ҳамкорлик, ўзбек халқига хос меҳр-оқибат туйғуларини сақлаб қола олганлиги миллий ўзликни англашдаги яна бир хусусият ҳисобланади. Ваҳоланки,мустақилликка эришган айрим Республикаларда мустақиллик шарофати олдида довдираб, ўз атрофларида яшаётган, яқиндагина қардошмиз деб юрган миллат вакилларига ҳурматсизлик билан қараш юз берганлиги сир эмас. 1 Ўзбекистонда бундай ҳол юз бермаганлиги, халқимизнинг юксак маънавиятини кўрсатади. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» концепциясида таъкидланганидек, «миллатлараро ҳамжиҳатликка раҳна солувчи иллат бу- тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушган жамият ҳалокатга юз тутиши муқаррар. ХХ асрда Европа халқларини 1 С.Отамуродов, Ж.Раҳматов, С.Хусанов.Маънавият асослари маруза матни Т – 2016, 96- бет асоратга солган ва айрим давлатларнинг таназзулига сабаб бўлган фашизм ғояси бунга яққол мисол бўлади. Ўзбекистон ҳудудида қадим-қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмагани халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади». Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «Бизнинг кейинги йилларда эришган энг катта ютуғимиз — бу умумий хонадонимизда қарор топган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир». 1 Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. Нега деганда, ўзимиз — бугун шу юртда яшаётган ватанпарвар инсонлар бу вазифани ўз зим-мамизга олмасак, четдан келибҳеч ким ҳеч қачон бу ишни қилиб бермайди. 2 Мустақил Ўзбекистоннинг юксалиши, ўзбек миллати гуллаб- яшнашининг тарафдори бўлган ҳар бир Ўзбекистонлик фуқаро миллатлараро тотувлик, дўстлик қоидаларига содиқ бўлиши керак. Чунки, мустақил давлатимизнинг келажаги биринчи навбатда, ўзбек халқининг миллий ўзлигини қанчалик англаб етганлигига ҳамда мамлакатимиз ҳудудида ўзбеклар ва бошқа миллат, халқ вакиллари билан ёнма-ён истиқомат қилиб турган ҳар бир кишининг миллати, дини, тили ва эътиқодларидан қати назар, бир-бирининг кўнглини ола билишига, улар ўртасида дўстона 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т – 1999, 9- бет 2 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –. 44 - бет. муносабатларнинг ўрнаталишига боғлиқ. Ҳозир Ўзбекистонда 136 миллат ва элат вакиллари танч, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Улар ўзбеклар билан бир қаторда бунёдкорлик ишлари билан шуғулланмоқдалар. Мамлакатимизда ҳар бир миллатнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва расм-русумларини тиклаш, тарихий ватан билан алоқа ва муносабатларни боғлашга, миллий ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишига кенг йўл очиб берилган. Бу эса мамлакатимиз барқарор ривожланишининг кафолатидир. Хуллас, миллий ўзликни англашни ўстириш йўлида мустақилликни мустаҳкамлашга фидойи бўла оладиган, Ислом Каримов сўзлари билан айтганда, «Биз фидойи ватанпарварларни тарбиялашимиз», «Элим деб, юртим деб яшовчи, шу йўлда ҳатто жонини ҳам аямайдиган», «Ўзидан сўнг озод ва обод Ватан қолдирадиган» фарзандларни тарбиялашимиз замон ва мустақиллик талаби». Бунга юртимизда яшаётган ҳар бир киши миллатидан қати назар масъул бўлмоғи лозим. Ёшларимиз тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқадсас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатини қарор топтириш, уларнинг, мен ўзбек фарзандиман, деб, ғурур ва ифтихор билан яшашига эришиш маънавий тарбия ишимизнинг марказида турмоғи лозим. 1 1.3 Миллий мафкуравий тикланиш концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг моҳияти. Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий- сиёсий барқарорлик вужудга келади ҳамда мамлакат ва миллат тараққий 1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –.97- бет. этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамол ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади. Буни чуқур ҳис қилган ва ўз қалбидан ўтказган Ислом Каримов мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин она заминимизда демократик жамиятни қуришнинг назарий концепциясини ишлаб чиқар экан, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни қайта қуришни миллий-маънавий тикланиш билан уйғун ҳолатда бўлиши кераклигини ҳам илмий асослаб берди. У ўзининг ҳажми жиҳатдан кичик бўлса ҳам, аммо мамлакатимизда янги жамият қуришнинг илмий-назарий асосларини акс эттирилиши жиҳатдан мукаммал, фундаментал дастур бўлган «Ўзбекистоннниг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли» номли асарида мустақилликдан кейин Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий соҳасидаги стратегик вазифаларини ҳам белгилаб берди. Умуман бу асар Ўзбекистонда янги жамият қуришнинг илмга асосланган дастури ҳисобланади. Чунки унда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни қайта қуриш соҳасида илгари сурилган барча ғоялар ўтган даврда ўзининг ифодасини топди ва жамиятимиз тубдан янги босқичга кўтарилди. Ислом Каримов ушбу асарида мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-аҳлоқий негизларини белгилаб берар экан, «Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли тўртта асосий негизга асосланади» – деб кўрсатади ва қуйидагиларни белгилаб беради. -умуминсоний қадриятларга содиқлик; -халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; -инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; -ватанпарварлик . 1 Асарда ана шу негизларнинг моҳияти ҳам очиб берилган. Жумладан, Ислом Каримов шундай ёзади: «Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрати манбаи – халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир.Халқимиз адолат, тинчлик, аҳил-қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар оша авайлаб – асраб келмоқда. Ўзбекистонни 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т – 1999, 17- бет янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир кишини камол топтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир». 1 Кўриниб турибдики, Ислом Каримов ўз асарида маънавиятимизни ривожлантириш вазифаларини белгилаб берган. Муаллиф халқимизнинг маънавий илдизлари чуқур эканлигини алоҳида таъкидлайди, уларни қайта тиклаш ва янги мазмун билан бойитиш зарурлигини стратегик вазифа сифатида белгилайди. Бу масалага алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлаётганимизга асосий сабаб шуки, муаллиф кейинги асарларида ҳам маънавий меросимизни қайта тиклаш ғоясини ижодий ривожлантиради ва унинг миллатимиз маънавий тараққиёти учун асосий йўналиш бўлишини асослаб беради. Ислом Каримов халқимизнинг буюк фазилатлари ҳақида тўхталиб инсонпарварликнинг ўзбекларга хос қирраларини кўрсатиб беришга эътиборни қаратади. Жумладан, «Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Шафқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ётдир». Худди мана шу фазилатларимизнинг моҳиятини талабаларга етказиш муаллимнинг диққат марказида бўлиши зарур. Чунки миллий маънавиятимизнинг асосий манбалари ана шунга бориб тақалади. Бугунги ёшларимиз бунинг моҳиятига етиб боришлари зарурдир. Асарда маънавиятнинг халқимизнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги роли ҳам асослаб берилган. Жумладан, Ислом Каримов шундай ёзади: «Халқимизнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Маънавият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва навқирон халқимизнинг қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан йетилган». 2 Маънавиятнинг миллий тараққиётидаги ўрни ва уни ўзлаштириш зарурлиги асарда илмий асосланган: «Маънавият ўз халқининг тарихини, 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т – 1999, 17- бет 2 Ўша жойда унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади». 1 Ислом Каримов миллий тараққиётимизнинг дастури даражасига айланган биринчи асари «Ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли» даёқ маънавиятнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини очиб бериб шундай ёзган эди: «Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. Саҳродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади. Худди шунингдек инсон ҳам неча-неча азоблар ва қийинчилик билан маънавият чашмасини излайди». 2 Ислом Каримов асарларини қунт билан ўрганиб борар экансиз, уларда олдинги асарларда илгари сурилган ғоялар кейингиларида ижодий ривожлантирилган, мазмунанва моҳиятан бойитилганлигини кўрамиз. Энг асосийси шундаки, ана шу бойитиш жараёнида жамият ва миллатимиз тараққиётида содир бўлган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда юзага келган янги муаммоларни ҳал этишнинг назарий асослари ўз ифодасини топган. Жумладан, у Олий Мажлиснинг ХIV-сессиясидаги «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» мавзусидаги маърузасида маънавият тушунчасига қуйидаги фундаментал таърифни беради: «Маънавият… инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч...» 3 дир. Ислом Каримов ўз асарида мамлакатимизда миллий маънавиятни тиклаш ва ривожлантириш давлат сиёсатида устивор вазифа эканлигига эътиборни қаратиб қуйдаги контсептуал ғояни илгари суради. У шундай ёзади: «Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра маънавият тўғрисида ўйлаш керак дейдиганлар ҳақ бўлмаса керак. Маънавият – инсоннинг, халқнинг, жамият, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт- саодат бўлмайди…». Ислом Каримов томонидан илгари сурилган бу контсептуал ғоянинг назарий ва амалий 1 Ўша асар 78-бет 2 Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. (Нутқлар, мақолалар суҳбатлар). Т: Ўзбекистон,1993, 78-бет 3 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т – 1999, 17- бет аҳамияти шундаки: биринчидан, бу билан муаллиф собиқ шўролар даврида маънавиятни ривожлантиришга учинчи даражали омил сифатида қаралишининг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маънавий – маърифий инқирозининг сабабларини ҳам кўрсатиб беради. Иккинчидан, маънавиятни ривожлантирмасдан, шахснинг маънавий – руҳиятини ўзгартирмасдан туриб жамиятда кўзлаган мақсадни амалга ошириш мумкин эмаслигини илмий асослаб берди. Ислом Каримовнинг яна бир муҳим кнтсептуал ғояси маънавият шахс баркамоллигининг энг муҳим мезони ва шунинг билан бирга уни камолотга элтувчи, ўз-ўзини англатувчи ва ўз имкониятларини юзага чиқарувчи улкан омил эканлигини илмий асослаганлигидир. Ислом Каримовнинг миллий-маънавий тикланишга бағишланган контсепциясида ватанпарварлик шахс маънавиятининг ажралмас қисми эканлигини асослаб бериш алоҳида ўринни эгаллайди. Ҳақиқатан ҳам ўз Ватанини севмаган, унинг ҳар қарич ери учун масъуллигини ҳис этмаган ҳар бир инсон маънавий жиҳатдан қашшоқ ҳисобланади. Шу ўринда бир муҳим масалага аниқлик киритиш лозим бўлади. У ҳам бўлса «Миллий тараққиёт» ва «Миллий тикланиш» тушунчаларининг моҳияти, мазмуни ва мезони масалаларидир. Аслида улар бир-бирини инкор қилувчи тушунчалар эмас. Аксинча, мероси, тарихий хотираси ва заминлари мустаҳкам миллатлар учун бу тушунчаларнинг ўзаро уйғун ҳолатигина миллий тараққиётини таъминлайди. Лекин фалсафий категория (тушунча) сифатида ва ўлчамлари (мезонлари) жиҳатдан улар бир бирларидан фарқ қиладилар. Миллий тараққиёт – эвалюцион характерга эга, у қуйидан юқорига томон кўтарилишидан иборат бўлган жараёнидир. У миллатнинг шаклланиши, такомиллашуви ва юксалиши каби узлуксиз жараён сифатида намоён бўлади. Миллий тикланиш эса, миллат тараққиёти тарихининг маълум бир босқичида маълум обЪектив ва суъбектив сабаблар оқибатида бой берилган салоҳиятни қайтадан миллат тараққиётига йўналтириш билан боғлиқ бўлган жараёндир. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, миллий тикланиш у ёки бу миллат ҳаётида содир этиладиган, зўравонлик йўли билан унинг авлод- аждодлари томонидан яратилган мерос урф-одатлар, анъаналар, қадриятлардан маҳрум –этилган, тарихий ҳотираси топталган, миллий ўзлигини англаши чекланган, манфаатлари, мақсадлари, ҳуқуқлари поймол этилган, тарихий тараққиётнинг маълум босқичига келиб эса ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида миллий ривожланиши борасида ана шу бой берилган имкониятлардан фойдаланиш, яратилган барча моддий ва маънавий бойликларни миллий ривожланишга йўналтиришга қаратилган умуммиллий фаолият ҳисобланади. Ислом Каримовнинг асарларидаги миллий-маънавий тикланиш ғоясининг мазмунини зўравонлик йилларида топталган меросимизни ўзлаштириш, урф- одатларимизни, анъаналаримизни ривожлантириш, қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида бой берилган имкониятлардан бугунги тараққиётимизга йўналтириш, ўзимизнинг миллий заминларимиз имкониятларини юзага чиқариш, уларни умуммиллий дунёқарашимизнинг ажралмас қисмига айлантириш борасида ҳар биримизнинг тинмай фидойилик кўрсатишимиз зарурлиги кўрсатиб берилган. Ҳақиқатан, ҳам миллат қачонки миллий заминларга таянсагина тараққиётга эришиши мумкин. У ҳеч қачон ўзгаларнинг маънавий ёрдами билан миллат даражасига кўтарила олмайди ҳамда маънавий ривожланишга эриша олмайди. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов дастлабки ёзган асардаги миллий-маънавий тикланиш вазифасини амалга оширишга бағишланган контсепцияларини ўзининг бошқа асарларида ижодий ривожлантирган, янги мазмун билан бойитган, тараққиётимизнинг янги босқичида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш эҳтиёжларига мос равишда унинг янги йўналишларини белгилаб берган. Ислом Каримовнинг юқоридаги асарларида илгари сурилган контсептуал ғояларни умумлаштирадиган бўлсак, улар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: - маънавий мерос ва диний қадриятларни чуқур ўзлаштириш, миллатимизнинг ўз-ўзини англашига эришиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини изчиллик билан мустаҳкамлаш; - мустақиллик шароитида миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантириш ҳамда уни халқимиз дунёқарашига айланишига эришиш; - таълим тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини амалга ошириш асосида баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом авлод дастурини амалга ошириш асосида жисмонан бақувват, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар авлодимизни шакллантириш; - миллий – маънавий салоҳиятимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва бугунги кунда маънавият, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини чуқур ўзлаштириш асосида ҳозирги замон умумжаҳон маънавияти тизими ривожига ҳисса қўшиш; - ёшлар маънавиятини миллий истиқлол ғоялари билан бойитиб бориш, улар онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш; - инсониятнинг асрлар давомида яратган ва умумжаҳон мулкига айланган барча бойликларни миллий-маънавий салоҳиятимизнинг ажралмас қисмига айлантириш кабилардир. Аждодларимиздан қолган мерос ҳар бир миллатнинг нафақат ўтмиш, шунинг билан бирга истиқболи учун ҳам куч, фидойилик ва илҳом манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов «Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламмолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди” 1 , - деб таъкидлайди. Унинг «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Инсон учун тарихдан жудо бўлиш ҳаётдан жудо бўлиш демакдир» 2 - деган ғояларида ҳар бир ватандошимизнинг, айниқса ёшларимизнинг маънавий меросимизни чуқур ўрганиш зарурлиги миллий- маънавий тикланишимизнинг бош вазифаси эканлигини тушуниб етишга қаратилгандир. Ислом Каримов миллий мафкуранинг миллий-маънавий тикланиш ва мамлакатимизда демократик жамият қуришдаги аҳамияти ва ролини илмий асослашга катта эътибор қаратиб, миллий мафкура-миллатни бирлаштиради, мафкурасиз одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотади. Миллий мафкура воситасда эл-юрт бирлашади ўз олдига буюк мақсадлар қўяди ва уларни адо этишга қодир бўлади» 3 - деб таъкидлайди. Ислом Каримов ўз навбатида миллий ғоянинг вазифаларини аниқ белгилаб беради: «… миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олийжаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур» 4 лигини белгилаб беради. Мамлакатимиз бугунги кунда тоталитар тузум ҳукумронлигидан озод бўлиб демократик жамиятни қуриш сари дадил қадам ташламоқда. Табиийки, жамият бир босқичдан иккинчисига ўтиш, яна боз устига зўравонлик асосида қурилган жамиятдан маърифатли, инсон манфатлари, шахс эркинлиги ва камолотига хизмат қилувчи демократик жамиятга ўтиш осон кечмайди, чунки эски тузум иллатлари ҳали сақланиб туради. Ўз умрини узайтириш учун жон жаҳди билан қаршилик кўрсатади, янги жамият эса қисқа муҳлатда қурилмайди, балки маълум вақтни, унда яшаётган барча инсонларнинг фидойилик билан меҳнат қилишларини талаб этади. Худди мана шу жараёнда юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун юксак маънавий эътиқод ва сабр-тоқат билан 1 Қаранг:Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. –. 30 - бет. 2 Каримов И. А. Тарихий хотирсиз келажак йўқ. Т: Шарқ, 1998, 5-10- бетлар. 3 Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни, - халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. Тошкент: Ўзбекистон, 1998, 4,2, 15 - бетлар. 4 Ўша асар 15 -бет одамларни уюштириш, улар дунёқарашида янги жамият таффаккурини шакллантириш муҳум вазифа даражасига кўтарилади. Мамлакатимизда ана шу юксак муаммоларни ҳал этиш жараёнлари кетмоқда. Уларни маваффақиятли ҳал этишда эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказишмиз зарур. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов оғир иқтисодий муаммоларни ҳал этиш жараёнлари мураккаб ҳолатда кечаётганлигига қарамасдан кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш, уни қабул қилиш ва ҳаётга тадбиқ этиш масаласини асосий вазифа сифатида белгилаб берди ҳамда уни изчиллик билан амалга оширишга раҳбарлик қилмоқда. У мазкур дастурнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб: «Лўнда қилиб айтганда, бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самарали тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли, мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз» 1 , деб таъкидлайди. Ислом Каримовнинг миллий – маънавий тикланишни амалга оширишга хизмат қилувчи яна бир контсептуал ғояси соғлом авлодни, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш заруриятини илмий асосланганлигидир. Унинг соғлом авлод контсепциясида шахснинг жисмонан, руҳан бақувват бўлиши, юксак билим, маънавият, тафаккур ва фидойи ватанпарвар бўлиши каби талабларга жавоб берадиган авлод назарда тутилади. Шунинг учун ҳам «… фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлади» 2 . – деган ғояни суради. Миллий-маънавий тикланишимизда ёшларимиз маънавиятини юксак даражага кўтариш, уларнинг ҳозирги замон фан, техника ва технология ютуқларини чуқур ўзлаштиришлари катта омил эканлиги Президентимиз 1 Баркамол авлод орзуси. Тошкент Шарқ, 1999, 9- бет. 2 Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг Конституция кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи: - Халқ сўзи, 1999 йил 8- декабр. томонидан илмий асосланган. Ҳақиқатдан ҳам жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибалари кўрсатиб турибдики, қайси мамлакат ёшлари замонавий фан, техника ва технология ютуқларини қанчалик мукаммал эгалласа, мамлакат тараққиётига қўшадиган ҳиссалари шунчалик самарали бўлади, маънавият юксалади ва мамлакатнинг ҳозирги замон жаҳон цивилизация тизимига кириб бориши тезлашади. Ислом Каримов ишлаб чиққан миллий-маънавий тикланиш контсепциясида инсониятнинг асрлар давомида яратган ва умумжаҳон мулкига айланган барча бойликларни миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айлантириш ҳам асосий ўринни эгаллайди. Жумладан, у «Фидокор» газетаси мухбири берган саволларига берган жавобларида дунё халқлари маънавий мулкига айланган файласуфларнинг асарлари ҳалигача ўзбек тилида ёшларимизга етиб бормаганлигини қаттиқ танқид қилиб шундай таъкидлайди: «Дунё тан олган кўп улуғ файласуфларнинг асарлари ҳанузгача ўзбек тилида нашр этилмагани туфайли аксарият зиёлилар, хусусан, ёшларимиз уларнинг ғоявий қарашлари билан яхши таниш эмас. Сократ ва Платон, Ницше ва Фрейд каби олимларнинг, ҳозирги замон чет эл файласуфларининг китобларини ҳам тушунарли қилиб, изоҳ ва шарҳлар билан ўзбек тилида чоп этиш наҳотки мумкин бўлмаса?» 1 . Кўриниб турибдики, Ислом Каримов миллий-маънавий ривожланишимизни жаҳон халқларининг илғор маънавият тафаккури тараққиёти билан уйғун равишда ривожлантириш вазифасини кун тартибига қўймоқда. Шу маънода ҳам Ислом Каримов миллий – маънавий тараққиётимизнинг муҳим омили сифатида жаҳон халқларининг маънавий тараққиётда эришган ютуқларидан кенг фойдаланишимиз, уларни кенг ўзлаштиришимиз зарурлигини илмий асослаб берган. У «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласига ёзган сўз бошисида «… мен миллий истиқлол ғояси бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган 1 Қаранг: Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 27 - бет таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадаиятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликларини асраб- авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан» 1 - деган вазифани қўйди. Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий-маънавий тикланишнинг илмий-назарий контсепциясининг амалий аҳамияти шундаки, у бутун миллий ва жаҳон маънавияти тараққиётлари эҳтиёжларини ўзида тўла ифода эттирган. II Боб Ижтимоий тараққиётни таъминлашда маънавият ва мафкурани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ўрни ва аҳамияти 2.1 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маънавият ва мафкура тараққиёти масалалари акс этиши Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонда давлат мустақиллиги ва ҳозирги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Асосий қонун – Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қилиш бош вазифа қилиб қўйилди 2 . 1 Миллий истиқлол ғояси: Асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент Ўзбекистон, 2000, 7-бет. 2 Қаранг: Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. - Т., 1996, -Б. 185. Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига садоқатини эълон қилиб, демократия ва ижтимоий адолатга содиқлигини намоён қилиб, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилди 1 . Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустақилликнинг меваси, маҳсули сифатида вужудга келди ва бугунги кунда адолатли, инсонпарвар, демократик ҳуқуқий фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. «Ўзбекистон ўзи учун демократик ривожланиш ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини аниқ ва равшан белгилаб олган ва бу мақсад Конститусиямизда муҳрлаб қўйилган» 2 . Академик М.Шарифхўжаев таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, биринчидан, жаҳон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари борасидаги демократик ютуқларига таянади; иккинчидан, жамиятда иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий фикрлар хилма- хиллигини, кўппартиявийликни мустаҳкамлайди; учинчидан, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришга жиддий ҳуқуқий таъсир кўрсатади; тўртинчидан, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ваколатларининг бўлинишини аниқ белгилаб беради; бешинчидан, Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси билан шартномали муносабатини мустаҳкамлайди; олтинчидан, ўзбек давлатчилигининг миллий хусусиятларини кенг ва асосли йўсинда акс эттиради; еттинчидан, ҳуқуқий нормалари таъриф-ларининг лўндалиги, таҳлилий-консептуал маънодорлиги ва ифодаларининг аниқлиги билан ажралиб туради 3 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятларга эга эканлигининг ўзи унинг бугунги кунда ўзбек халқи ўз олдига қўйган энг эзгу олий мақсад – адолатли демократик фуқаролик 1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Констиуцияси. - Т.,2015, - Б. 8 2 Каримов И. А. Инсон унинг ҳуқуқ ва экинликлари - олий қадрият. Т.14.- Т., 2006.-Б.70. 3 Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шакилланиши, - Т., 2003, - Б.248- 250. жамияти қуришнинг асосий пойдевори эканлигини яққол кўрсатиб турибди. «Мустақил Ўзбекистоннинг илк Конститусияси – давлат ва жамият ҳаётининг Асосий қонуни қабул қилинганлиги биринчи босқичдаги қонун чиқариш фаолиятининг гултожиси бўлди. Конституция ёш давлатимиз чинакам мустақиллигининг, янги ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар дунёга келишининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда» 1 . Олий ҳуқуқий кучга эга бўлган Конституция бевосита ҳаракат қилувчи универсал ҳуқуқий ҳужжат сифатида давлат ҳудудида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг барча иштирокчиларига зарурий ҳуқуқий мезон ва керакли хулқ-атвор намунаси, шунингдек субектив ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг асосий манбаи ҳисобланади 2 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг барча нормалари, ҳатто бугунга келиб белгиланган тартибда ўзгартирилган нормалари ҳам жамият тараққиётининг маълум бир босқичида асосий мақсадимиз бўлган фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қайси бир жиҳатдан хизмат қилган ва хизмат қилиб келмоқда. Амалдаги Конституциянинг Ўзбекистонда адолатли демократик фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётган айрим нормаларини кўриб чиқамиз. Фуқаролик жамиятининг асосий белги ва хусусиятларига асосланган ҳолда конституциявий нормаларни шартли равишда саккиз гуруҳга, яъни: 1) давлат, шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабатини белгиловчи; 2) инсон ҳуқуқ ваеркинликларини белгилаб, жамиятда уларни амалга ошириш учун барча шарт-шароитларнинг яратилиши, инсонларнинг меҳнатга асосланган ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлари тизимининг қарор топишини ҳамда адолат, ҳақиқий инсонпарварлик ғояларининг устуворлигини таъминловчи; 3) жамиятда барча миллат ва элатларнинг тинч-тотув ҳаёт кечириши ҳамда қонун олдида тенглигини таъминловчи; 4) фуқароларнинг 1 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. -Т., 1996. -Б. 201. 2 Конституционное право России /Отв.ред. А.Н. Кокотов, М.И. Кукишкин. – М., 2016. – С.23. давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этишини таъминловчи; 5) жамиятда кўппартиявийлик, ижтимоий ҳаётнинг, айниқса сиёсий ҳаёт ва сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигини таъминловчи; 6) жамиятнинг иқтисодий асосини белгилаб берувчи, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар ҳимоя этилишини таъминловчи; 7) жамиятда Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларини белгилаб берувчи; 8) суд ҳокимиятининг ҳамда одил судловни амалга оширишда судяларнинг мустақиллигини таъминловчи нормаларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. 1. Демократик фуқаролик жамиятининг асосий белгиларидан бири жамиятдаги хусусий муносабатларнинг давлат таъсири ва аралашувидан, маъмурий тазйиқлардан ҳоли бўлишидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланганидек, бундай жамиятда: давлат халқнинг иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади; давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар (2-модда); давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб амалга оширилади (7-модда); давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширади (14-модда); давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар (15-модда); Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан боғлиқдир (19-модда); давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди (58-модда); диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди (61- модда).  Ушбу конституциявий нормалар, биринчидан, давлат билан жамият ўртасидаги муносабатларни аниқ белгилаб беради; иккинчидан, уларнинг бир-бирининг фаолиятига аралашмаслигини мустаҳкамлайди; учинчидан, уларнинг бир-бирига боғлиқлик томонларини ҳам аниқ кўрсатиб беради; тўртинчидан, демократик фуқаролик жамиятида давлат устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини белгилайди. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида жавобгарлигининг Конституция нормасида мустаҳкамлаб қўйилганлиги давлат ва унинг органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва уни амалга ошириш тизимини ҳамда механизмини ривожлантиришнинг бевосита ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. 2. Фуқаролик жамиятининг асосий шартларидан яна бири жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун барча шарт- шароитларнинг яратилиши, меҳнатга асосланган ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлар тизимининг қарор топиши ҳамда адолат, ҳақиқат, инсонпарварлик ғоялари устуворлигининг таъминланишидир. Фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши ҳамма фуқароларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдоди бевосита рўёбга чиқарилишига имконият яратади. Фуқаролик жамияти ҳуқуқ ва адолат мезонлари билан ўлчанади. Ҳуқуқ жамиятнинг ўзига хос «гуманистик императиви» (инсонпарварлик талаби), яъни инсоний-ахлоқий қоидаси, маънавий маёғи ҳисобланади 1 . Асосий қонунимизда шахс манфаати давлат манфаатидан устунлиги белгиланиб, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилган. Айнан ана шу қатъий талабни нафақат қонунларимиз ва ҳуқуқий меъёрларимизда белгилаб қўйиш, балки ушбу устувор принсипни ҳаётимизга татбиқ этиш ўта муҳим аҳамиятга эгадир 2 . Ўзбекистон халқи шунчаки демократик жамият эмас, балки адолатли демократик жамият қуриш йўлидан бормоқда. Биринчи Президентимиз 1 Қаранг: Одилқориев Ҳ.Т. Коституция ва фуқаролик жамияти. - Т., 2002. - Б. 170. 2 Қаранг: Каримов И.А. Исон унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - олий қадрият. Т. 14. Т., 2006. - Б. 62 -63. Ислом Каримов таъкидлаганидек, «адолатга интилиш – халқимиз маънавий- руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак» 1 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масаласига бағишланган бўлиб, ўз ҳажми бўйича энг катта қисмларидан биридир. Чунки инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари − башарият маданиятининг умумий ютуғи. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бизнинг жамиятда фақат қонунлар билангина эмас, балки ўзбек халқининг ўзлигини англаши, одоб- ахлоқи, қилган эзгу ишлари ва меҳмондўстлиги билан ҳам мустаҳкамланади. Ўзбекистонда энг муҳим инсоний қадриятлардан бири ҳамиша оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади 2 . Ҳуқуқий адабиётларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминловчи конституциявий нормаларни айрим олимлар: инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг умумий кафолатлари; ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш давлат мажбуриятлари; ҳуқуқ ва эркинликларни ўзи ҳимоя қилиш; суд ҳимояси; халқаро ҳимоя; зарарни қоплаш; одил судловнинг конституциявий кафолатларига ажратиб таснифлашса 3 , бошқалари эса уларни асосий конститусиявий кафолат-нормаларга; умумий конституциявий кафолат-нормаларга; конституциявий-протсессуал кафолат-нормаларга ажратган ҳолда ўрганишган 4 . Конституциянинг қуйидаги нормалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бевосита белгиловчи нормалар сифатида алоҳида гуруҳларга ажратилади: Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принсипларга асосланади. 1 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т., 1998. – Б.399. 2 Қаранг: Саидов А.Х. Қиёсий конституцияшунослик. – Т., 1993. – Б.41. 3 Қаранг: Баглай М.В. Конституционного право Российской Федерации:Учебник. М., 2017. С.252–264. 4 Қаранг: Калашников В.С. Система конституционных гарантий обеспечения прав и свобод граждан в условиях формирования в России гражданского общества // Государства и права. М.,2015.– №10. – С.19–20. 3. Жамиятда яшовчи барча миллат ва элатларнинг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечиришлари фуқаролик жамиятига хос бўлган асосий хусусиятлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қуйидаги қоидалари жамиятда барча давлат органлари ва унинг мансабдор шахсларига ўзларига берилган ваколатлар доирасида барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг доимий ҳурмат қилинишларини, уларнинг ривожланишини таъминлайдиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш жавобгарлигини юклайди: а) Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф- одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади; б) Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир (18-модда); 4.Фуқаронинг бевосита ўзи ёки фуқаролик жамияти институтлари орқали давлат ишларини бошқаришда иштирок этиши таъминланганлиги ҳам бундай жамиятнинг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Конституциянинг қуйидаги нормалари фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этишини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда: 1) халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи (7- модда); 2) жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади (9- модда); 3) фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдум ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади (32-модда); 4) сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар (60-модда); 5) сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлиши мумкин (77-модда); 6) Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин (90-модда); 7) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар (117-модда). 5.Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, фуқаролик жамиятининг асосий белгиларидан бири кўппартиявийлик, ижтимоий ҳаёт, айниқса сиёсий ҳаётнинг ва сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма- хиллигидир. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш омилларидан бири − сиёсий майдон кенгликларида демократик мамлакатларга хос бўлган кўппартиявийлик тизимини қарор топтириш. Фақат кўппартиявийликка асосланган ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуасигина фуқаролик жамиятини қуриш учун шарт-шароитлар яратади 1 . Фуқаролик жамиятига хос бўлган бундай хусусиятлар, энг аввало, жамиятда демократиянинг шаклланишида намоён бўлади. Сиёсий партиялар айни вақтнинг ўзида давлат ва фуқаровий жамиятни бир-бирига боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларига, қонунийлик ва барқарорликка, давлат ва жамиятда демократизмга кафолатлар беришга қаратилган кўппартиявийликнинг конституциявий роли аниқлаб берилган 2 . Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қуйидаги қоидалари Ўзбекистонда қонунийликка асосланган кўппартиявийлик, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида фикрлар хилма-хиллиги (плюрализм), ҳақиқий соғлом демократиянинг шаклланишига ҳуқуқий пойдевор ва асос 1 Қаранг: Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. – Т., 2008. – Б.15–16. 2 Қаранг: Саидов А.Х. Қиёсий конституцияшунослик. – Т., 2014. – Б.49. бўлиб хизмат қилмоқда: Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас (12-модда); фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилиш ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар (33-модда); Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас (34-модда); ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (35-модда); 6. Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асос-белгисини хусусий мулк ва эркин иқтисодий фаолиятга асосланган бозор муносабатлари ташкил этади. Ўзбекистон Конституцияси фуқаролик жамиятининг қарор топишини хусусий мулкнинг қатъий мавқега эга бўлиши билан боғлайди. Жамиятда барча мулк шакллари ўртасида тенг рақобат бўлиши ва бир хил ҳимоя қилинишини, эркин иқтисодий фаолият юритишни таъминлаш Конституциянинг қуйидаги нормаларида мустаҳкамланган: а) ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли (36-модда); б) бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53-модда); д) мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади (54- модда). 7. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойиллари тўлиқ таъминланган ҳуқуқий давлатгина адолатли демократик фуқаролик жамиятига хосдир. «Қонун устуворлигига эришиш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим бўғинидир» 1 Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар (47-модда); фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар (48-модда); фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга (49-модда), атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга (50-модда), қонун билан белгиланган солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлашга (51-модда), қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади 2 . 8. Демократик фуқаролик жамиятига хос бўлган асосий хусусиятлардан бири – суд ҳокимияти мустақиллигининг таъминланганлиги. Бугунги кунда «...Суд – инсоният аҳлининг бутун сивилизасия тарихи давомида эришган энг буюк ютуғидир. Суд – қонунийлик ва ҳуқуқий-тартиботни 1 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5. – Т., 1997. – Б.273. 2 Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т., 2002. – Б.28. таъминлашнинг ўта нозик сайқал топган энг такомилга етган воситаси (механизми)дир» 1 . Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда бу соҳадаги энг муҳим вазифа суд-ҳуқуқ идораларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини сўзда эмас, амалда таъминлаш бўлмоғи зарур. Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар» 2 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қуйидаги қоидалари жамиятда одил судловни амалга оширишда судларнинг мустақиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принсипига асосланади (11- модда); фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас (19-модда); жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзо бўлишлари ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас. Конституциявий суд судялари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Конституциявий суд судялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар (108-модда); Конституциявий суднинг қарорлари қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас. Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият 1 Одилқориев Ҳ.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти. – Т., 2002. – Б.79–80. 2 Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. – Т., 2003. – Б.30–31. кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади (109-модда); Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир (110- модда); мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлар ўртасида иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлар томонидан уларнинг ваколат доирасида амалга оширилади (111-модда); судялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш, борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади. Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади (116-модда). Хулоса тариқасида шуни айтиш жоизки, «бугун босиб ўтган йўлимизни танқидий ва холисона баҳолар эканмиз, юртимизда миллий давлатчилик, эркин ва обод жамият қуриш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизнинг салоҳияти ва қудратини, халқимизнинг ҳаёти даражасини юксалтириш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш йўлида қандай улкан марраларни қўлга киритган бўлсак, буларнинг барчасига Конституциямиз белгилаб берган йўл-йўриқларни оғишмай амалга ошириш натижасида эришаётганимизни мамнуният билан таъкидлаш лозим» 1 . 1 Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. – Т., 2008. – Б.143–144. Конституциявий қоидалар жамиятнинг тарихий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ривожланиш даражасига мувофиқ келиши зарур, акс ҳолда у бажарилмайди 1 . Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамиятнинг тарихий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ривожланиш даражасига тўлиқ мувофиқ бўлиб, ўз мазмун-моҳияти билан халқ иродасини ифодаловчи, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳамда давлат ва жамият бошқарувининг демократик принсипларини белгиловчи ва мустаҳкамловчи асосий қонундир. 2.2 Маънавий мезонларни мустаҳкамлашда қонун устуворлигининг аҳамияти Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўзига хос бўлган тараққиёт йўлини – яъни, бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган эркин, очиқ демократик давлат қуриш вазифасини асосий мақсад қилиб белгилаб олди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтгандек: «Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз… Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт» 2 . Демократик жамият қуриш учун мамлакатда қабул қилинган қонунлар адолатли бўлиши, ўзида халқ манфаатларини ифода этиши, оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади. Чунки барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун воситасида жорий этилади. Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири – жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглигининг, Конститусия ва қонунларнинг устуворлигининг таъминланганлигидир. Шу билан бирга, 1 Қаранг: Мазуров А.В. Конституция и общественная практика. – М., 2004. – С.49. 2 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий истиқболининҳ асосий тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маъруза. 1995 йил, 23 феврал. “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” китобида, 3 жилд, - Тошкент: Ўзбекистон, 1996 йил, 10 бет. Конститусия ва қонунларнинг провард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғилозим. «Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади» 1 . Конститусиянинг 15-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конститусия ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар». Ўз фаолиятини Конститусия ва қонунларга мувофиқ амалга ошириш санаб ўтилган субектларнинг конститусиявий бурчи ҳисобланади. Агарда давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, мансабдор шахслар ёки фуқаролар ўзларининг бу бурчларини бажармасалар, уларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкин. Конститусиянинг 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжат Конститусия нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас». Агарда бирорта норматив – ҳуқуқий ҳужжат конститусияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим. Конститусияга биноан қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатнинг конститусияга мослигини қайси орган назорат қилади, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Бу назорат норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳа шаклида тайёрланган вақтида уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган қонунинг 18-моддасига мувофиқ 1 Каримов И.А. Адолат қонун устуворлигида. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясидаги маъруза. 2001 йил 29 август. “Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак” китобида, 10 жилд, Тошкент: Ўзбекистон, 2002 йил, 28 бет. «Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади». Бироқ бу борада демократик тамойиларни ҳаётга тўлиқ жорий этилишида айрим жиддий муаммолар ҳам мавжуд. Улардан бири том маънодаги суд мустақиллигига эришишдан иборатдир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Судлар том маънодаги мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу эрда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар». Дарҳақиқат, қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминламасдан туриб, демократик ва фуқаролик жамиятини қуриш ҳақида сўз юритишга ҳеч қандай асос қолмайди. Фуқароларнинг конститусиявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти муҳим рол ўйнайди 1 . Эр юзида инсон борки, у доимо ўз ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиш учун имконият излаган. Омбудсманнинг ташкил топиши эса, давлат билан фуқаро ўртасидаги муносабатларга янада аниқлик киритилди. Омбудсман фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, муносабатларни назорат қилувчи вакилдир. «Омбудсман» (Ҳомбусмен) шведча сўз бўлиб, «ҳукумат идоралари фаолиятини тафтиш, назорат қилувчи мансабдор шахс ёки вакил» маъносини англатади 2 . Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) демократик йўлдан бораётган жамиятимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган қонунда берилган ваколатларига мувофиқ фаолият 1 Қаранг: Халилов Э.Ҳ. Ўзбекистон Республикасининг Парламенти: Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг фаолияти. – Т.: Ўзбекистон, 1999, 11-17 бетлар. 2 Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғати. – Т.: Шарқ, 2016, 179-бет. кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Конститусияга кўра, қонунлар Республика Президенти томонидан имзоланади, бошқача қилиб айтганда, ўзининг расмий тасдиғини топади. Агар Президент қабул қилинган қонунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилмаган ёки у Конститусияга зид деб ҳисобласа, Конститусия 93-моддасининг 14-бандига мувофиқ қонунга ўз эътирозларини илова этиб уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Агарда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, вазирнинг буйруғи, ҳокимнинг қарори, Конститусияга ёки қонунларга зид бўлса, республика Президенти шу модданинг 13-бандига мувофиқ уни тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақли. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, қонун устуворлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар лойиҳаларининг киритилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Қонун устуворлиги қуйидаги учала ҳолат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳужжатлар адолатга, инсон ҳуқуқи ва манфаатларига асосланган бўлиши шарт. Иккинчидан, Конститусия, қонунлар ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқ бажарилиши зарур. Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конститусия ва қонунларга мос бўлиши – қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий механизмларини ташкил этади. Демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир. Албатта, демократик жамият қуриш фақат қонун устуворлиги билан чекланиб қолмайди, балки халқимизнинг миллий-маънавий негизларига таянишни тақозо этади ва зарурий шарти қилиб қўяди.  Фуқаролик жамияти ҳам ижтимоий тараққиёт шакли бўлган амлий реаллик сифатида, ҳам ижтимоий тараққиёт йўналишига хизмат қилувчи идеал сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат барпо этилган тақдирдагина реал фуқаролик жамияти идеал фуқаролик жамиятига мос келади. Идеал фуқаролик жамияти жамиятда қонун устуворлиги, одамлар эркинлигига, ҳуқуқда уларнинг табиатан тенглигига асосланади. Айни пайтда, жамият аъзолари муайян мажбуриятларни онгли, кўнгилли равишда ўз зиммаларига олишади ва умумий қонунларга буйсунишади. Ҳуқуқий давлатда фуқаролик жамияти қонун манбаига айланади. У давлат мақомини белгилайди. Бундай шароитда щахс ўз ҳуқуқлари билан жамият устидан устуворликка эга бўлади. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлат бу ҳуқуқ нормалари негизида индивидлар ва турли уюшмаларнинг ўзаро муносабатларига асосланган давлат ҳокимиятининг ташкил топиши ҳамда фаолият кўрсатиш шакли ҳисобланади. Қонун негизида ўз фаолиятини амалга оширувчи давлат ҳақидаги тасаввурлар инсон сивилизасиясининг таббий ҳуқуқлари билан боғлиқ ибтидоий босқичларида шаклланган. Ижтимоий ҳаётнинг нисбатан такомиллашиши ва адолатли шахсларни излаш ҳуқуқий давлат ғояси билан боғлиқ. Антик дунёнинг кўплаб мутафаккирлар ўша қадимги давр жамиятнинг уйғун ривожини таъминлашга қаратилган ҳуқуқ билан давлат ҳокимияти ўртасидаги алоқалар ҳамда ўзаро ҳамкорликни аниқлашга уринганлар. Улар ҳам фуқаролар, ҳам давлатнинг ўзи учун умуммажбурий қонунлар устувор бўлган жамиятгина нисбатан тўғри, адолатли жамиятдир, деган комил фикрда бўлишган. Қонунлар ижтимоий ҳаётниннг муҳим, ҳаётий зарур томонларини бошқариб туради. Қонуности ҳужжатлари, айниқса, идоралар ҳужжатлари зарур ҳолларда қонунларнинг муайян қоидаларини конкретлаштиради, холос. Қонуннинг, энг аввало, Конститусиянинг устунлиги жамиятда ҳуқуқ қонунчилигининг мустаҳкам режимини, адолатли ҳуқуқий тартибни яратади. Иккинчидан, шахс ҳуқуқининг реаллиги, унинг эркин камолоти таъминоти. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда инсон эркинлиги унинг ҳуқуқи тарзида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат индивид эркинлигининг муайян қадриятларини тан олади. Индивид эркинлигининг ҳуқуқий характери ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида намоён бўлади. Масалан, давлатнинг шахс манфаатлари билан боғлиқ ҳуқуқларига ижобий таъсири, жумладан, шахснинг дахлсизлиги ҳуқуқи, таълим олиш, ижтимоий ҳимоя ҳуқуқлари, суд ҳимояси ва бошқалар амалга оширилади. Шахс эркинлигининг ҳуқуқ борасидаги этуклиги, иқтисодий ва маънавий асос-заминлар билан белгиланади. Учинчидан, давлат билан шахснинг бир-бири олдидаги ўзаро масулиятлари. Сиёсий ҳокимият институти бўлмиш давлат билан унинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши ўртасидаги муносабатлар тенглик ва адолат негизида ўрнатилиши шарт. Айни пайтда, давлат ҳар бир фуқарога нисбатан адолатли бўлишдек, мажбуриятни зиммасига олади. Давлат органлари қонунга риоя қилгани ҳолда, уни бузишга ҳақли эмас. Давлат қонунни бузмаслиги ва ўз зиммасидаги ҳуқуқий мажбуриятларни сўзсиз, оғишмай бажариши шарт. Давлат ҳокимияти учун қонуннинг мажбурийлиги маъмурий ўзбошимчаликни инкор қилувчи кафолатлар тизими орқали таъминланади. Уларга қўйидагилар киради: депутатларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъулияти; ҳуқуқнинг конкрет субектлари олдида турли даражадаги мансабдор шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун интизомий ва жиноий масъуллиги. Худди ана шу ҳуқуқий талаблар шахснинг давлат олдидаги масъулиятига ҳам дахлдор. Давлат томонидан мажбур қилиш тамойили ҳуқуқий мақомга эга бўлиши, шахс эрки меъёрларини бузмаслиги, содир этилган ҳуқуқбузарлик даражасига мутаносиб келиши шарт. Давлат билан шахс ўртасидаги ўзаро масъулликнинг ҳуқуқий мақоми бу жамиятда шаклланаётган ҳуқуқнинг муҳим таркибий қисмидир. Ҳуқуқий давлатда шундай мақомдаги давлатнинг фаолиятини ташкил этиш тамойили муҳим рол ўйнайди.  Қонун чиқарувчи ҳокимият устун мақомга эга: у давлат ва жамиятнинг конститусиявий-ҳуқуқий асос-заминини яратади, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди, демак, охир-оқибатда ижроия ва суд ҳокимиятлари фаолиятининг ҳуқуқий ташкилланиши ҳамда шаклларини тайин этади. Ҳуқуқий давлатда қонун чиқарувчи ҳокимият тармоғининг этакчилик мавқеи ўзи чиқараётган қонунларнинг юридик кучини белгилаб беради, ҳуқуқ нормаларига умуммажбурий мақом бахш этади. Бироқ қонун чиқаруви ҳокимиятнинг устун мқоми мутлақ эмас. У халқ ва амалдаги қонунлар Конститусияга мос келишини таъминловчи махсус конститусиявий органлар (Конститусиявий суд) назорати остида бўлади. Ижро этувчи ҳокимият ўз органлари тимсолида қонун чиқарувчилар қабул қилган ҳуқуқий нормаларни бевосита амалга ошириш билан шуғулланади. Ижроия органлари қонунчилик асосида фаолият юритгани учун ҳуқуқий ҳарактерга эга бўлишади. Ҳуқуқий давлатда одил судлов фақат суд идоралари томонидан олиб борилади. Суднинг функсиясини ҳеч ким ўзлаштириб олиши мумкин эмас. Одил суднинг мустақиллиги ва қонунийлиги фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг, яхлит ҳолда ҳуқуқий давлатнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Суд ҳокимияти тийиб туриш омили сифатида ҳуқуқ қоидаларининг, энг аввало, конститусиявий талабларнинг ҳам қонун чиқарувчилар, ҳам ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан бузилишини огоҳлантирувчи орган бўлиб, ҳокимиятларнинг амалда реал бўлинишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлатнинг ташкилланиши ва фаолияти асосида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимиятларининг мавжудлиги тамойили ётади. Ҳоқимиятнинг уч тармоғи фақат ва фақат ўз конститусиявий мақомлари доирасида фаолият кўрсатишади. Ва улар муштаракликда бир-бирларини тийиб, мувозанатлаштириб туришади. Айни пайтда, демократик нормалар бузилишига, ҳокимият суистеъмолликларига қарши тизимий кафолатни таъминлайди. Фуқароларнинг ўзлари эса умумий сайлов тизими орқали барча ҳокимият тармоқлари фаолиятини назорат қилиб туришади. Зарур бўлганда, улар ҳатти-ҳаракатини изга солиб туришади. Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти қонунга итоат қилади. Унинг бу мақоми алоҳида шахснинг дахлсиз ҳуқуқларини тан олиш билан тўлдирилади. III Боб Маънавий ва мафкуравий жараёнларни тўғри ташкиллаштиришнинг ижтимоий воситалари ва қоидалари 3.1 Ахлоқий ва ғоявий мунособатлар тараққиётининг ижтимоий институтлар билан ўз-аро боғлиқлиги Биз қураётган фуқаролик жамияти – инсоният сивилизасиясининг нодир кашфиёти. У юксак маданиятга асосланган демократик тараққиётнинг олий шакли бўлиб, ўзига хос ижтимоий эркин макондир. Бу маконда одамлар бир- биридан ва давлатдан мустақил ҳолда ўзаро ҳамкорликда алоқада бўлишади. Ижтимоий институтларнинг асоси бу – тамаддунлашган, фаолиятда онгли ва эркин, тўлақонли ҳуқуққа эга индивиддир. Демак, жамият моҳияти ва сифати, энг аввало, унда яшовчи шахсларнинг теран инсоний фазилатларига – комил маданиятига боғлиқ. Ана шу тариқа фуқаролик жамиятининг шаклланиши бевосита шахснинг индивидуал озодлиги ва эркинлигига, қадр-қимматига боғлиқ 1 . Гап шундаки, жамият турли индивидларнинг оддий мажмуи, жамоаси эмас. Жамият – мураккаб ижтимоий организм. У одамларнинг ўзаро муносабатлари, алоқалари маҳсули. Улдар ҳаёти, энг аввало, ишлаб чиқариш, турмуш фаровонлигини таъминловчи истеъмол буюмлари ва уларнинг ўзаро алмашинуви билан боғлиқ муайян муштарак ташкилот – институтидир. Жамият – оилавий қавм-қариндошлик, ижтимоий гуруҳ ва қатламлар, синфий муносабатлар алоқаларидан иборат мураккаб динамик тизимдир. Бошқача айтганда, жамият биологик қонунлар эмас, балки ижтимоий қонунлар устувор бўлган индивидлар муштараклиги, бирлигидир. Бу муносабатлар ижтимоий ташкилотлар оркали белгиланади. Ижтимоий ташкилоларга нодавлат нотижорат ташкилотлар, касаба уюшмалар, ўз-ўзини бошқариш органлари ташкил этади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар дастлаб жамиятни ўзини – ўзи бошқариш ва уни мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашини таъминлаш эҳтиёжларию манфаатлари асосида пайдо бўлди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб эса нодавлат ва нотижорат ташкилотлар демократик жамият муҳим, асосий институтларидан бирига айланди. Шунга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлар мазмун ва моҳиятини чуқур англаш, уларнинг демократик фуқаролик жамиятининг муҳим ҳамда асосий институтларидан бири эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни ўрганишга эҳтиёж сезилмоқда. Шунингдек, демократик жамият тушунчаси тўғрисидаги тасаввурлар нодавлат ташкилотларини чуқур идрок этишга имкониятлар беради 2 . Мамлакатда ХХI аср бошларида “Кучли давлатдан кучли жамият сари” консептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларида келиб чиқиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат 1 А. Каримов Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”. Т.: 2010. 100-б 2 Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маъруза. Халқ сўзи, 2002 йил 30 август ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда: - биринчидан, жамият аъзоларининг онги, иродаси, маданияти, маънавияти ва билими юксак даражада бўлишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор бериш; - иккинчидан, жамият аъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш; - учинчидан, жамиятнинг такомиллашуви, янгиланиши учун кучли ва реал сиёсий, иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш; - тўртинчидан, жамият аъзолари ва тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини уйғунлаштириш; - бешинчидан, жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар таъсирини кучайтириш, уларга онгли равишда бўйсуниш амалиётини вужудга келтириш; - олтинчидан, сиёсий ҳокимиятнинг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришга кенгроқ ва қулайроқ имкониятлар яратиш, сиёсий ҳокимииятга нисбатан жамият аъзолари ишончини кучайтириш, унинг аҳоли томонидан кенг ва фаол қўллаб-қувватланишига эришиш каби йўналишларни ўз ичига олади. Мамлакатда кучли демократик жамият барпо этиш мақсадларида давлат ҳокимияти ваколатларини камайтириш, яъни давлат ҳокимияти тасарруфида асосан конститусион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот, мудофаа қобилиятини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, мулк эгаларининг ҳуқуқларини, иқтисодий фаолият эркинлигини ҳимоя қилиш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, самарали ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифаларни қолдириш кўзда тутилмоқда.  Шунингдек, стратегик аҳамиятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва хўжалик масалалари, пул ва валюта муомаласи бўйича қарорлар қабул қилиш, хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг ҳуқуқий шарт- шароитларини яратиш, экология масалалари, умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникасияларини ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб чиқаришни барпо этиш масалалари давлат миқёсида ҳал этилиши, давлатнинг бошқа барча вазифаларни бажаришга доир ваколатлари эса маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларига бериб бориш жараёнлари бошланди. Шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатларини ҳам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш белгиланади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун аввало манфаатлар ва ижтимоий манфаатлар тушунчасини шрганиш талаб этилади. Ижтимоий – сиёсий муносабатларда ижтимоий манфаатларни ҳисобга олиш, турли қатламлар гуруҳларнинг сиёсий эҳтиёжлари ҳамда манфаатларини уйғунлаштириш, уларни қондиришнинг аҳамияти демократик фуқаролик жамияти такомиллашиб боргани сайин янада кучайди. Маълумки, манфаатлар – индивидлар ва гуруҳларнинг ижтимоий хатти – ҳаракатларини белгиловчилардир. Ўз вақтида Томас Гоббс “Ҳоkимиятга интилиш инсон хулқини ҳаракатга келтирувчи кучларнинг душманлиги – шахсий манфаатларнинг мантиқий натижасидир” 1 , деб кўрсатган эди. Гегел эса: «Инсон ўз озодлигини ҳаётга татбиқ қилиши лозим, бу унинг бош манфаатини ташкил қилади, унинг фаолияти шундан ташкил топади... Манфаат – мен фақат ҳаракатланувчи, менинг ҳаракатланишимизнинг субектив иродасидир, шунингдек, манфаатли бўлиш шунга тенгки, мен ҳаракат қилаётганимда мен иштирок этиши лозим» 2 , деб кўрсатган эди. 1 Иқтибос қуйидаги манбадан олинди: Фромм Э. Бегство от свободы: Прев.с.анг./ Общ. Ред. И. послесл. П.С.Гуревича – М.: Прогресс, 2015, стр. 16-17. 2 Гегель Г.В.В. Философия права: - М.: Мысль, 1990, стр. 418. Нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда мавжуд бўлган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни ифодалагандагина, улар ўз мақсадларини самарали бажарадилар. Жамиятда турлича, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, миллий, мафкуравий, маданий, экологик, ҳудудий, минтақавий, диний, шунингдек, яна ўнлаб алоҳида соҳаларга доир манфаатлар мавжудир. Манфаатлар гуруҳлари ана шу манфаатларининг ифодачиси сифатида пайдо бўлади ва фаолият юритади. Манфаатларнинг гуруҳлар воситасида ифода этилиши сиёсий қарорлар қабул қилиш учун ёрдам беришидан ташқари, улар давлат ва ҳукумат органлари эҳтиёж сезаётган ахборотлар ва бошқа маълумотларни этказиб бериб туриши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, ҳокимиятни эгаллаш, ловозимларга номзодлар кўрсатиш билан шуғулланмайдилар. Лекин улар ҳукумат қиладилар. Бу соҳадаги фаолият сиёсий ташкилотлар воситасисиз бўлиши лозим. Манфаатлар гуруҳларининг ҳаракат усуллари сиёсий органларни ишонтириш, маслаҳат бериш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий арбобларга ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларини этказиш, ўз манфаатларини қондириш учун ташкилий тадбирлар ўтказиш билан чегараланади. Шунингдек, сиёсий партиялар фаолиятининг муҳим ҳусусиятларини таҳлил қилиш нодавлат нотижорат ташкилотлар, гуруҳлар, турли бирлашмалар, ташкилотларнинг фаолияти ва ҳаракат доирасини ўрганмай туриб, амалга ошмайди. Лекин классик демократик назарияларда сиёсий гуруҳларнинг мақсадлари маълум бир сиёсий йўлни амалга ошириш учун ҳокимиятни эгаллаш ҳисобланган бўлса, манфаатлар гуруҳларнинг мақсади сиёсатга таъсир кўрсатишдан иборатдир, деб ифодаланган. Сиёсий партия асосан турлича сиёсий манфаатлар, кўрсатмалар ва йўналишларга эга бўлган кишиларни бирлаштирса, манфаатлар гуруҳлари кўпроқ ўз аъзолари учун хос бўлган манфаатлар, асосан бир ёки бир неча маълумотларни ҳал қилишга ўз диққат – эътиборини қаратади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар самарали рақобат йўлларини ва сиёсий жараёнда оммавий тарзда қатнашиш усулларини шакллантиради. Улар ўз манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда давлатнинг у ёки бу соҳадаги сиёсати ҳаракатларини мувозанатда сақлаб туриш имкониятларига эга бўлади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар бир алоҳида фуқаро (шахс)га, сиёсий этакчига таъсир ўтказа олиш ва унга сиёсатда иштирок этиш имкониятини яратади. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функсиялари турли – тумандир. Лекин уларнинг асосий функсияларидан бири турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини артикулясия қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидларнинг турли йўналишдаги қарашлари ва фактларини бир тизимга келтиради, бирон – бир ташкилотнинг бир қолипга солишган манфаатлар тизими асосида ташкилот ҳаракат дастурининг шаклланишига ёрдам беради. Гуруҳлар аъзоларининг айрим олинган манфаатлари сиёсий жараёнларга манфаатдор гуруҳлар воситасида аниқ, бир тизимга солинган талаблар тарзида татбиқ этилади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим манфаатларни агрегасия қилиш (мунозаралар ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатларни ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатдорларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир муносабатлар тизимни ўрнатиш)ни ҳам амалга оширади. Бу жараёнда энг асосий ва муҳим аҳамият касб этадиган, гуруҳ аъзоларининг кенг қатламлари қарашларини ифода эта оладиган манфаатлар танлаб олинади ва уларни амалга қондиришнинг зарурий чора – тадбирлари кўрилади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маълум бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатлари бир тизимга солиниб, уларнинг кенг жамоатчиликнинг хоҳиш – иродаси сифатида давлат ва ҳукумат органларига этказилиши сиёсий қарор қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса, бунда кўплаб манфаатлар гуруҳлари ва ижтимоий қатламлар ўртасида келишув ва мувофиқлашув рўй беради. Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ичида фақат сиёсий партияларгина сиёсий фаолият билан бевосита шуғулланиши мумкин. Сиёсий партияларнинг давлат билан халқ оммаси ўртасидаги муносабатларида турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг сиёсий манфаатларини ва иродаларини ифодалаши муҳим аҳамият касб этади. Сиёсий манфаатлар деб, ижтимоий фаолият субетларининг ўз ҳолатини сиёсий кураш воситасида барқарорлаштириш ҳамда яхшилашнинг обектив ва субектив имкониятларини англашга айтилади. Сиёсий манфаатлар субектлар асосан ижтимоий қатламлар, индивидлар ташкилотлардан иборатдир. Ижтимоий қатламлар синфий, касбий, этник, ҳудудий, демокрафик, меҳнат жамоаси кўринишларига эга бўлади. Сиёсий манфаатлар характери сиёсий тузумга нисбатан турличадир. Сиёсий манфаатлар тузумни ўзгартириш, уни модернизасия қилиш, шунингдек, мавжуд тузумни барқарор сақлашга йўналтирилиши мумкин. Ижтимоий тараққиётга нисбатан эса манфаатларнинг характери прогрессив, реакцион ва мўтадил шаклларда ифодаланади. Сиёсий манфаатлар характерини ифодалаш учун одатда сиёсий йўналишларга нисбатан “ултрасўз”, “сўл”, “сўл мўтадил”, “мўтадил”, “ўнг мўтадил”, “ўнг ва ултраўнг” тушунчалари интилади. Ташқилотларга нисбатан эса “давлат”, “сиёсий партия”, “жамоат ташкилотлари”, “жамоат харакатлари” ва индивидлар тушунчалари қўлланади 1 . Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳокимиятга дахлдор мақсадлари, парламент воситасида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолари фақат партиялар билан ҳамкорликда бажарилиши ёки ҳал бўлиши мумкин. Ўз навбатида, сиёсий партияларнинг ҳам манфаатларнинг ҳам манфаатлари гуруҳларисиз сайлов каопанияларида муваффақиятга эришиш, жамиятни англаш қийин кечади. Демократик жамиятнинг муҳим белгиларидан бири, бу – кўппартиявийлик билан бир қаторда ўз аъзоларининг юксак сиёсий маданиятига таянган манфаатлар гуруҳларининг мавжудлиги, уларнинг жамият ва давлатнинг барча институтлари билан ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида фаол муносабатда бўлишидир. Сиёсий партиялар ўз ўринда нодавлат 1 Политология в логических схемах и таблицах. Авт.-сост. В.А.Варывдин. под.ред.А.В.Миронова. М.: Соц.- полит.журн., 1995,стр.55. нотижорат ташкилотларнинг турли манфаатларини бирлаштиради, ўзида ифода этади. Бу билан бирга, ўз манфаатлари йўлида бу гуруҳлардан фойдаланиш ва ҳамкорлик қилади. Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилинган дастлабки йиллардан бошлаб И.А.Каримов бошчилигидаги ҳукумат фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш мақсадларидан келиб чиқиб, нодавлат, нотижорат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишга муҳим эътибор бериб келмоқда. И.А.Каримов мамлакат тараққиёти тўғрисида сўзлар экан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсадларини қуйидагича ифодалайди: «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир» 1 . Мустақиллик давридаги демократик ислоҳотлар натижаси ўлароқ, 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган барча қонунлар мажмуи мамлакатимизда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш орқали фуқаролик жамиятини қуришга қаратилган. Айниқса, Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг ВИИИ сессиясида қабул қилинган «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принсиплари тўғрисида»ги Конститусиявий Қонуннинг 2-моддасига биноан демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг асосий принсиплари қуйидагича ифодаланди: - қонун устуворлиги, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш; - халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принсиплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш; 1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995, 9-бет. - сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш; - нодавлат, нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш; - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустақкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш». Мустақиллик даврида мамлакатда демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Конститусиянинг ғоялари, мақсадлари, руҳи, унинг ҳар бир қоидаси БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларасияси», асрлар мобайнида илғор ва этакчи мамлакатларда шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган миллий ва шарқона давлат ҳамда жамиятни адолатли идора этиш, мамлакатни бошқаришда халқнинг ҳам бевосита иштирок этиши анъаналарини ўзида мужассамлаштирди. Миллий мустақилликнинг дастлабки давридаёқ мамлакатда фуқаролик жамиятини қуриш йўлида унинг муҳим институтларидан бири бўлган нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Конститусиянинг алоҳида «Жамоат бирлашмалари» деб номланган боби республиқада фуқаролик жамияти ва кўппартиявийлик тизимини қарор топтириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатлардан шарт-шароитлар яратди. Унга биноан жамоат бирлашмаси, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва тушунчаларга ҳуқуқий аниқликлар киритилди. Энди улар демократик талқинлар асосида таърифлана бошланди. Айниқса, конститусиянинг 58 моддасидаги «Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун кенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди» 1 , 34 моддадаги «Ўзбекистон Республика фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларида, оммавий ахборотларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас», деган фуқаролик жамият мустақиллигини таъминлашга доир ҳуқуқий принсипнинг эътироф этилиши республикадаги жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлик мобайнида тажрибаларидан ва синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини билдиради. Ўзбекистонда сайлов тизими учун конститусиянинг «сайлов тизими» деб номланган бобидаги 117 моддага биноан республика «фуқаролари эркин равишда вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар» 2 . Демократик жамият қуришга доир ислоҳотлар сиёсий партияларнинг мустақил ташкилот сифатидаги мақомини оширишга йўналтирилган. 2004 йил декабрда бўлган сайловларда сиёсий партияларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатишнинг тўла ҳуқуқлари берилиши, халқ депутатлари кенгашлари – вакиллик органларидан эса бу каби ҳуқуқнинг олиб қўйилиши партияларнинг жамиятда тутган ўрнини янада юксак кўтаришга қаратилгандир. Фуқаролик жамиятини шакллантириш омилларидан бири сиёсий майдонда демократик мамлакатларга хос бўлган паритявийлик тизимини қарор топтиришдир. Фақат кўппартиявийликка асосланган ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуасигина фуқаролик жамиятини қуриш учун қулай шарт- шароитлар яратади. Ҳар бир мамлакатдаги давлат, ҳукумат ва парламентни шакллантиришда сиёсий партияларнинг қандай мавқега эгалиги, бу 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2015 йил, 16-бет. 2 Ўша манба. 35-бет. жараёнлардаги иштирокининг қандай кечиши халқнинг партиявийлик тизими асосида кечган сайловлардаги фаоллик даражаси ҳозирги даврга келиб демократия меъёрларини белгилаб бормоқда. Мамлакатда нодавлат, нотижорат ташкилотлар мустақиллигини таъминлаш, шунингдек уларни фуқаролик жамиятининг муҳим институтига айланишини таъминлаш мақсадларида давлатнинг «кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» консептуал сиёсий дастури қабул қилинди. Унга кўра, авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган. Мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужатларини бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш лозим 1 . Жамият сиёсий тизимини янада эркиндаштириш масалалари мазкур сиёсий дастур қабул қилингандан кейин янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Жаҳон жамоатчилиги томонидан тан олинган “Ўзбек модели” асосида жамиятни ҳар томонлама ислоҳ этишнинг асосий ёўналиши фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришга қаратилди. Жамиятнинг сиёсий тизими ижтимоий гуруҳларнинг хилма – хил эҳтиёжлари ва манфаатларини ўзида ифодалашга, уларни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилгандир. Ўз ўрнида, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий институтлар бевосита ёки билвосита сиёсий ҳокимиятнинг амал қилишга ҳисса қўшади ёки бу жараёнларда иштирок этади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти натижасида жамият сиёсий тизими кенгликларида жамиятнинг иқтисодий – ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётига мансуб бўлган турли – туман ижтимоий табақалар манфаатлари ўзаро зиддиятлашуви натижасида ривожланиш рўй беради. Шунингдек, бу жараёнлар турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг ўзиро келишуви, ҳамкорлигига имкониятлар яратади. Ҳозирги ўтиш даври ва демократик мезонлар ҳар бир сиёсий партияни мустақил институт сифатида ўз ижтимоий базаси бўлган ижтимоий табақалар манфаатлари ва дунёқарашларига мос ҳаракат дастурларига эга бўлиши, 1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005 йил, 39-бет. сиёсий плюрализмни шакллантириб, турлича қарашлар рақобати ва муносабати асосида фуқаролик жамияти шаклланиши учун замин тайёрлашини талиб этмоқда. 3.2 Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий жараёнларни ривожлантириш истиқболлари . Миллий истиқлол ғояси - Ўзбекистон истиқболини ифода этувчи миллий тараққиёт контсепциясидир. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш - миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси ҳисобланади. Инсоннинг ижтимоий-сиёсий моҳияти фақат озодлик ва эркинлик шароитидагина тўла-тўкис намоён бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги асосий мақсади - «озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш» бўлиб, бу ғоя миллатимизнинг азалий орзу-умидларини, интилиш-ларини, бунёдкорлик фаолиятининг маъно- мазмунини ифодалайди. Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғоясида мустақиллик, озодлик, эркинлик тушунчалари устувор ва етакчи ўринда туради. Бу ғоя Ватан озодлиги барча орзу-интилишларимиз, истиқлолни мустаҳкамлашга доир амалий фаолият кўлами ва йўналишлари учун асос эканлигидан далолат беради. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Биз учун мустақиллик - ўз эркинлигимизни англашгина эмас, балки аввало ўз ҳаётимизни ўз иродамиз билан ва миллий манфаатларимизни кўзлаган ҳолда ташкил этиш, ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш ҳуқуқидир». Халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош мақсади - буюк демократик давлат барпо этишдир. Давлатнинг буюклиги нима билан белгиланади? Давлатнинг буюклиги, аввало, Ватаннинг озодлиги ва ободлиги, инсоннинг комиллиги, халқнинг эркин ва фаровон ҳаёти билан белгиланади.  Эркин ва фаровон ҳаёт - одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир. Эркин ва фаровон ҳаёт қуришнинг қуйидаги 3 омили ҳам мавжуд: 1) Демократик қадриятлар эркин ва фаровон ҳаёт кўришнинг биринчи омили. Президент Ислом Каримов жамиятнинг демократлашувини узоқ муддатли жараён сифатида баҳолайди. Демократик ғояларни шунчаки баён қилиш, юқоридан тушириш билан уни одамларимиз ҳаётига сингдириб бўлмаслигини таъкидлайди. «Демократия, - деган эди биринчи Президентимиз Ислом Каримов, - жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир» 1 . 2) Жамият барқарорлиги, барқарор тараққиёт - эркин ва фаровон ҳаёт қуришнинг муҳим қадриятларидан биридир. Мамлакатимизда барқарор тараққиёт унинг асосий омиллари ва шартларини Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида» асарида барқарор тараққиётни маълум бир шартлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил этади. Булар: а) маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши; б) давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкам-лаш; в) демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакл- лантириш; г) бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши; д) кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши 2 3) Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш - фаровон ҳаёт қуришнинг учинчи омили, ҳамда фуқаролик жамиятининг таянчи ҳамдир. Ўрта қатлам бу ўз шахсий мулки, яъни турар жойлари, шахсий транспорт 1 Қаранг: Каримов И.А. Асарлар. Т.2007. 160- бет. 2 Қаранг: Каримов И.А. Асарлар. Т.2006. 125-190-бетлар . воситаларига эга бўлган. Ўзини ва ўз оиласи ҳаётини муносиб тарзда таъминлай оладиган, ўзининг ва оила аъзоларининг фундаментал эҳтиёж- ларини (таълим олиш, дам олиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш) қондириш учун етарли моддий имкониятлари мавжуд бўлган ва энг муҳими - бу имкониятни ўз иш ҳақи ва даромадлари эвазига таъминлай оладиган ҳамда фаол равишда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этадиган фуқаро-лардир. Мамлакатимизда ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш учун: 1) мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни рағ- батлантириш; 2) қимматли қоғозлар бозорини яратиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш; 3) кичик бизнесни, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш; 4) тадбиркорликни ривожлантириш 1 ; Форобий фикрига кўра, ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган жамият фозил жамиятдир 2 . Форобий «Афлотун қонунлари моҳияти» асарида фозил жамият контсепциясини баён қилишни қонунлар ҳақида фикр юритишдан бошлайди. Унинг фикрига кўра, инсоннинг хавфсиз яшаши учун биргина фаровонликнинг ўзи етишмайди. Инсон жасорати эса ташқи урушдаги жасорат эмас, балки одамларнинг ўз иллатлари устидан ғолиб келиб, тинчликни таъминлашларидир 3 . Демак, инсонланинг ўзаро муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган ҳарака- тидан фаровон жамият сари интилишнинг илк босқичи келиб чиқади. Демократик тамойилларга асосланган фаровон ҳаёт қуриш ғояси халқ ҳукуматга эмас, ҳукумат халққа хизмат қилишини талаб этади. Лекин бунга эришиш учун демократияни яратиш, уни ижод қилиш, унга кўникиш, у билан яшаш кўникмалари, тажрибаси, бир сўз билан айтганда демократик 1 Каримов И.А. Асарлар. Т.2006, 162-178-бетлар. 2 Эргашев И. ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим бакалавриат босқичи учун дарслик. –Т.: Академия, 2005, 225-бет . 3 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2016, 18–бет. маданият ҳам зарур. Демократик жараёнлар тарихи шундан гувоҳлик берадики, уни ўрганишдаги энг осон йўл - тақлид, энг ишончлиси - ўрганиш ва энг аччиғи - тажрибадир. Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат. Мазкур стратегик бош мақсадлар қуйидаги соҳалар бўйича белгилаб берилди: Сиёсий соҳада: Ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларини демок- ратлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, янги маъно-мазмун билан бойитиш, унинг изчиллиги ва самарасини таъминлаш - долзарб вазифадир. 1.Мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш. 2.Кўппартиявийлик муҳитини қарор топтириш. 3.Нодавлат тузилмалар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ва жамоат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб борган сари, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарур. 4. Жамиятда фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглиги, уларни эркин ифода этиш шароитини таъминлаш. 5. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, одамларимиз онгида демократик қадриятларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида: 1. Ҳокимият тизимлари бўлинишининг конституцион принтсипига амал қилишини таъминлаш. Қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақил фаолиятини эркинлаштириш. 2. Маъмурий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг самарадор-лигини кучайтириш. Маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериб, эркин тадбиркорликни демократик ривожлантириш. Конституция ва қонунларга мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш. 3. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш тизимини такомиллаштириш зарур. Иқтисодиёт соҳасида: 1. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш. Иқтисодиётни эркинлаштириш бош вазифа - энг аввало, давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик функцияларини қисқартириш, хусусий бинес фаолиятига аралашувини чеклашдан иборат. 2. Хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосда амалда мулкдорлар синфини шакллантириш. 3. Мамлакат иқтисодиётига хорих сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш тақозо этилмоқда. 4. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиётимизда устувор ўрин олиши даркор. 5. Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодиёти тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш. 6. Мамлакатимиз иқтисодий мустақиллини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни изчил давот эттириш. Маъмурий соҳада: 1. Миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш. 2. Кўппартиявийлик, кўпфикрлилик шароитида фуқароларнинг ўз фикрини эркин ифода этиши ва уни ҳимоя қила олиши жамиятимизда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг негизи бўлмоғи керак. 3. Динга ҳурмат ва эътиқод - биз учун ўлмас қадриятдир. 4. Оила, оналар ва аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш. 5. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш. 6. Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, улар фаолиятини кенгайтириш. 7. Кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатишдек ноёб инсоний қадриятни янги мазмун ва амалий ишлар билан бойитиш ва мустаҳкамлаш. Суд-ҳуқуқ соҳасида: 1. Ҳуқуқий давлат моҳиятини белгилайдиган амалдаги кодекслар, қонунлар, меъёрий хужжатларни танқидий баҳолаган ҳолда ҳуқуқий давлатни таъминлаш. 2. Давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувининг барча бўғинларида қабул қилинган қонун ва меъёрий хужжатларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш. 3. Мустақил тармоқ сифатида судларнинг фақат қонунга бўйсунишини таъминлаш. Адвакатура идоралари мавқеини ошириш. 4. Аҳоли, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган сора-тадбирлар дастурини кенг кўламда амалга ошириш. Ташқи сиёсат соҳасида: 1. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш. 2. Афғон муаммосини “6+2” гуруҳи атрофида ҳал этиш. 3. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш зарур. Хавфсизликни таъминлаш соҳасида: 1. Марказий Осиё мамлакатларининг тинчлиги ва барқарорлигига, мазкур минтақада яшовчи халқаларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 2. Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий ҳамкорлик миқёсларини ҳар томонлама кенгайтириш.