logo

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш масалалари

Загружено в:

27.09.2019

Скачано:

0

Размер:

242.6669921875 KB
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш масалалари 5340600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МУНДАРИЖА Кириш ................................................................................. - бет. 1 боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини иқтисодий мохияти ва назарий асослари ..................... - бет. 1.1 Бюджет тизимида маҳаллий бюджетларни роли ва иқтисодий аҳамияти .......................................................... - бет. 1.2 Маҳаллий бюджет даромадларини шаклланиш манбалари …....................................................................... - бет. 1.3 Маҳаллий бюджетлар харажатларининг гуруҳланиши: мезонлари, тамойиллари ва услублари ........................ - бет. 2 боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати таҳлили .................................................. - бет. 2.1 Маҳаллий бюджет харажатлари таркиби ва уларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили ..................................... - бет. 2.2 Маҳаллий бюжетларни молиявий имкониятларини амалдаги холати таҳлили .................................................. - бет. 2.3 Махаллий солиқларни иқтисодий холати тахлили ...… - бет. 3 боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқариш йўллари …............................................…....... - бет. Хулоса ................................................................................. - бет. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ................................ - бет. Кириш Ишнинг долзарблиги. Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудлардаги молиявий муаммоларининг кескинлашуви шароитида ҳамда бугунги кундаги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқаришни кўрсатмоқда. Мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорликка эришиш йўлида хукумат томонидан ўрта ва узоқ келажакка мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишда, иқтисодий ислохотларнинг чуқурлашуви ва бозор муносабатларининг янада ривожланиш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари алоҳида мухим ахамият касб этади. Ушбу фикрлар юзасидан Президентимиз И.А.Каримов қуйидагича таъкидлайди: “... 2011-йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010-йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000-йилга нисбатан еса қарийб 17,8 баробар ўсди. Қайд етиш жоизки, давлат бюджети харажатларининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани молиялаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.” 1 Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибини барқарорлаштириш, тўлов интизомига риоя этиш, солиқларнинг бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимланиш механизмини такомиллаштириш, солиққа оид қонунбузарликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш, жаҳон молиявий инқирози шароитида маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш жараёнини самарали бошқаришнинг асосий йўналишларини ёритиш каби масалалар ҳамон ўзининг мукаммал ечимини кутмоқда. Давлат бюджетининг 2010 йил якунларида Президентимиз И.А.Каримов қуйидагича таъкидлайди: “ 2011 йилда Давлат бюджети барча харажатларининг 60 фоизи ижтимоий мақсадлар учун йўналтирилади. Бу ўтган йилга қараганда сезиларли даражада кўпдир. Жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси учун ана шу харажатларнинг 48 фоизи ёки 2010 йилга нисбатан 1 триллион 800 миллиард сўм кўп маблағ сарфланади. ” 2 Юқоридаги мазкур ҳолатлар маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқаришни тақоза этади, бу танланган битирув малакавий иш мавзусининг долзарблигини кўрсатади. Ишнинг ўрганилганлик даражаси. Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш бўйича С.Фишер, К.Макконнелл, Стенли Л.Брю, А.Лаффер, А.Шеремет, В.Пансков, Б.Сабанти, Д.Черник, Б.Болдирев, Г.Поляк, В.Романовский, Безденежних А.В., Малишева В.И. каби хорижий ва М.Шарифходжаев, А.Ваҳобов, Т.Маликов, О.Олимжонов, Ҳ.Собиров, Қ.Яҳёев, Э.Гадоев, Н.Ҳайдаров каби Ўзбекистонлик олимлари томонидан етарли даражада ўрганилган. 1 Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: Ўзбекистон. 2012. – 36 б. 2 Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.: Ўзбекистон. 2011. – 48 б. Изланишнинг мақсади ва вазифалари. Ишнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун ишда қуйидаги вазифалар қўйилди: - бюджет тизимида маҳаллий бюджетларни роли ва иқтисодий аҳамиятини ўрганиш; - маҳаллий бюджет даромадларини шаклланиш манбаларини тадқиқ этиш; - маҳаллий бюджетлар харажатларининг гуруҳланиши: мезонлари, тамойиллари ва услубларини ёритиш; - маҳаллий бюджет харажатлари таркиби ва уларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлилини амалга ошириш; - маҳаллий бюжетларни молиявий имкониятларини амалдаги холати таҳлилини кузатиш; - махаллий солиқларни иқтисодий холати тахлилини кўриб ўтиш; - иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқариш йўллари бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Битирув малакавий ишнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг маълумотлари ҳамда махаллий бюджетлар маълумотлари олинди. Изланишнинг предмети. Мамлакатимиз иқтисодиётни модернизациялашуви шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш бўйича дуч келаётган мавжуд иқтисодий муносабатлар ишнинг объекти ҳисобланади. Ишнинг ҳажми. Битирув малакавий ишда кириш, уч боб, хулоса, адабиётлар рўйхатлардан иборатдир. I Боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини иқтисодий мохияти ва назарий асослари 1.1. Бюджет тизимида маҳаллий бюджетларни роли ва иқтисодий аҳамияти Энг аввало бу ўринда Президентимизнинг қуйидаги фикрлари билан бошласак “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва қишлоқ жойларда уларни аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигининг, қишлоқда ҳаёт даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур” 3 Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятлари масалаларини тадқиқ этиш мазкур икки мустақил йўналишнинг жиҳатларини чуқур ўрганишни талаб этади. Ҳудудлар молияси – Ўзбекистон Республикаси маҳаллий маъмурийҳудудий тузилмаларининг нақд ва нақдсиз шаклдаги пул ресурслари ва оқимлари йиғиндиси бўлиб, маҳаллий хўжалик эҳтиёжларини нормал даражада таъминлашга ҳамда маҳаллий ҳудуддаги аҳолига ижтимоий-маданий хизматларни пул маблағлари билан таъминлашга хизмат қилади. Бугунги кунда ҳудудий молия ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш қуролига айланиб бормоқда. Ҳудудий молия: - маҳаллий аҳамиятдаги ишлаб чиқаришнинг ривожланишига таъсир кўрсатишга; - аҳоли бандлигининг ошишини таъминлашга; - ҳудудий хўжалик комплексининг узоқ муддатли тараққиётини таъминловчи соҳа ва тармоқларга инвестицияларни жалб қилишга; - ҳудуддаги аҳолининг зарур ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. 4 Худудий молия тизимининг таркибига қуйидаги бўғинлар киради: 1-чизма. Маҳаллий молияни таркибий тузилиши 3 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 50. 4 Поляка Г.Б. Финансы. – М.: Юнити-Дана. 2008. – 703 с. Худудий молия Маҳаллий махсус фондлар Маҳаллий бюджетлар Маҳаллий корхоналар молияси  Манба: Битирув малакавий ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Маҳаллий бюджетлар, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджети, вилоятлар бюджетлари, вилоятлар бюджетларига кирувчи қуйи (шаҳар, туман) бюджетларни ўз ичига олади. Уларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, бюджет жараёни ва бюджет ҳуқуқи қонун билан белгиланган. Маҳаллий махсус фондлар – маҳаллий бошқарув органлари томонидан тузилади ва маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш эҳтиёжларини қўшимча пул маблағлари билан таъминлашга хизмат қилади. Уларга: - маҳаллий ҳукумат органларининг махсус маблағлар бўйича ҳисобрақами; - “Маҳалла фонди” кабилар киради. Ҳорижий давлатларда маҳаллий ҳокимият органлари иҳтиёридаги махсус пул фондлари сони ва маҳаллий молия тизимидаги салмоғи анча юқори бўлиб, улар автоном мустақилликка эгалиги, марказий ҳукумат томонидан қаттиқ назоратга тортилмаслиги, доимий ёки вақтинчалик, айрим ижтимоий-иқтисодий мақсадларни кўзлаб тузилиши билан характерланади. Маҳаллий корхоналар молияси – Маҳаллий (муниципал) мулкка асосланган, маҳаллий ҳокимият бўйсинувидаги, унитар корхоналар молияси бўлиб, уларга қуйидагилар киради: - уй-жой коммунал хўжалиги корхоналари - ободонлаштириш корхоналари - сув хўжалиги корхоналари - газ, электр, иссиқлик таъминоти корхоналари ва бошқ. Маҳаллий бюджетлар давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармаси бўлиб, икки поғонали бюджет тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг функцияларида намоён бўлади. Улар ҳақида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин: • маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг молиявий асосини ташкил этувчи пул фондларини шакллантириш; • бу пул фондларини ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар ўртасида қайта тақсимлаш ва ишлатиш; • маҳаллий ҳокимиятга бўйсинувчи корхона, ташкилот ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш. Ҳудудий иқтисодиёт муаммосини илмий талқин этишда икки хил ёндошув мавжуд: 1. Мазкур муаммога ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги тафовутлар мавжудлиги боис давлатнинг қолоқ ҳудудларни қўллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидлаш нуқтаи-назаридан ёндошиш. 2. Мазкур муаммога ҳар қайси ҳудуд ўзи эгалик қилаётган иқтисодий имкониятлардан янада кўпроқ ва ҳатто ўзи фойдаланиши зарурлигини, ҳар қайси ҳудуд ўз ижтимоий муаммоларини ўзи ҳал қилишини ёқлаш орқали ёндошиш. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бугунги кундаги ўта масъулиятли ҳолати ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг янгиданянги муаммоларини кўндаланг қилиб қўймоқда. Ҳозирги куннинг глобал вазифаларини ҳал этишнинг самарали усулларини қидириб топишга интилишгина эмас, балки иқтисодчи-олимлар диққат-эътиборини жаҳон иқтисодий хазинаси дурдоналаридан иборат бутун «прагматик» потенциалдан, жумладан, жаҳон миқёсида иқтисодий жараёнларни тартибга солиш концепциясининг услубий, методологик, назарий аҳамиятини ўрганишга қаратиш ҳам муҳим ҳаётий заруриятдир. Бозор иқтисодиётининг трансформацияси шароитида унинг ҳудудий элементини мавжудлиги ҳудудий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мақроиқтисодий сиёсатнинг кутилаётган ва ҳақиқатдаги натижаларини қиёслашга мажбур этади 5 . Мақроиқтисодий таҳминлаштиришнинг умумий қонуниятлари нуқтаи-назаридан мутлоқ тўғри ҳисобланган ҳолатлар ҳудудий тизимда ўзига хос махсус аҳамият касб этиши ва аниқ олинган ҳудуд манфаатлари нуқтаи-назаридан бошқачароқ талқин этилиши мумкин. Мамлакат миқёсидаги умумий ҳолат ва ҳудудий иқтисодиётни қиёслашда шуни алоҳида таъкидлаш мантиқий ўринли бўладики, бунда ҳудудда умуман жамият турмуш даражаси барқарорлиги таъминланиши ва шу билан бир вақтда ҳудудий тизим барқарорлиги ҳам эътиборга олиниши керак. Амалиётда мазкур долзарб масалани республика марказий ҳукумати ҳал қилади. Марказ учун ҳудуд мақроиқтисодий тизим ва мақроиқтисодий тартибга солиш объекти сифатида майдонга чиқади. Ҳудудлар тараққиётининг хусусиятлари ҳам сифат кўрсаткичлари – ривожлантиришнинг устивор йўналишлари, хўжаликнинг базавий тармоқлари, ихтисослашув ва ҳ.к., ҳам миқдорий кўрсаткичлар орқали намоён бўлади. Зеро, айрим асосий кўрсаткичлар бўйича, масалан, йўл таъминоти бўйича, сув таъминоти ва ҳудудий ривожланишнинг бошқа шароитлари бўйича, аҳолининг ижтимоий-инфратузилмавий таъминоти ва улар томонидан ижтимоий хизматлар истеъмоли бўйича турли ҳудудлар «фоизларда» эмас, балки ҳатто «марталарда» бир-биридан фарқ қилмоқда. Ижтимоий янгиланишларнинг ҳар қандай концепцияси агар у «умумий аҳамият» ғоя шаклини олмаса инқирозга юз тутади, амалга ошириш муддатлари 5 Вахобов А.В. Иқтисодиёт трансформацияси шароитида кўп укладлилик. Т.: Шарқ, 2003., 66-б. ишончсиз бўлади ва турмуш тарзининг пасайишига олиб келади. Давлат сиёсатининг мақсадлари мазмунли хусусият касб этиши ва жамият томонидан қўллаб-қувватланмоғи лозим. Ушбу мақсадлар қаторига сўзсиз тарзда, қуйидагилар киритилади: иқтисодий ўсиш, халқ турмуш шароитининг кўтарилиши, ҳаёт сифат белгиларининг яхшиланиши, мамлакат хўжалик субъектлари ва фуқаролар ҳавфсизлигининг таъминланиши. Ҳудудларнинг молиявий имконияти уларнинг ресурс потенциалининг хусусиятларига, табиий шарт-шароитларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, хўжалик тузилиши ва ихтисослашувига, ҳудудлараро алоқаларнинг баланслилигига боғлиқ бўлади. Бироқ, буларга қарамасдан ҳудудлар молиявий ресурсларни шакллантириш ва ишлатишда тенг мустақилликка эга бўлишлари керак. Ҳудудларнинг молиявий-бюджет ривожланиши истиқболлари белгиланаётганда имкон доирасида шунга эътиборни қаратиш керакки, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар маъмурий усуллардан ҳоли, юқори органларнинг аралашувисиз, асосан, ҳудудда яратилган ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ҳал этилиши керак. Ҳудудда барча субъектлар ўртасидаги ўзаро молиявий муносабатлар қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади: § ҳудуд маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг барқарорлигини иқтисодий потенциални самарали ривожлантириш асосида таъминлаш; § маҳаллий бюджетлар учун даромадлар манбалари ва ажратмалар ставкалари тизимини, шунингдек уларнинг амалга оширадиган функцияларига мос равишда харажатлар турларини қатъий белгилаш; § ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида корхоналар ва ташкилотларнинг, ҳудудда жойлашган давлат корхоналирининг, шунингдек аҳолининг ва чет эл инвесторларининг маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштирилган ҳолатда ишлатиш. Худудлар молиявий ресурслари таркибида маҳаллий ҳокимият органларининг тўла тасарруфида бўлган маҳаллий бюджетлар маблағлари асосий ўринни эгаллайди. Маҳаллий бюджетларнинг асосий даромадлари солиқлар ва йиғимлардан ташкил топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимини ташкил этиш Солиқ Кодекси асосида амалга оширилади. Унга мувофиқ маҳаллий бюджетларга тўланадиган солиқлар ва йиғимлар, уларнинг тўловчилари ва имтиёзлар таркиби берилган. Маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадлари таркибида барқарор база бўлиб мол-мулк солиғи хизмат қилади, чунки у бўйича тушумлар ҳўжалик фаолиятининг натижаларига сезиларли боғлиқ бўлмайди ҳамда юридик ва жисмоний шахслар мулкининг баҳоси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасида ҳудудий иқтисодиёт муаммолари ва маҳаллий бюджетларни бошқариш амалиёти ҳозирги ҳолатининг таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди: - Ўзбекистон Республикасида маҳаллий молияларнинг амал қилиши ва ривожланиши ҳудудий иқтисодий сиёсат концепциясига асосланади; - муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун ҳудудий молиявий сиёсат тўловга қобил талабни ва унинг ҳудудий тақсимланишини прогнозлаштиришни, ҳудудий молия бозорларини ўрганишни, ҳудудларнинг молиявий имкониятларини баҳолашни, ҳудудларнинг ўз молиявий потенциали ривожланишини рағбатлантиришни ўз ичига олиши керак; - Ўзбекистон Республикасида ҳудудлар ижтимоий-Иқтисодий тараўқиётидаги ҳамда табиий-жуёрофий жойлашувидаги хусусиятларидан келиб чиқувчи тафовутлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатига ҳам ўз таъсирини ўтказадики, бунинг натижасида маҳаллий бюджет бўғинлари ўртасида бюджет мажбуриятларининг таўсимоти мезонлари давлат томонидан тартибга солинади. Мазкур тафовутлар турли ҳудудлар бюджет мажбуриятларининг бир мунча юқори ва айримларида эса, ҳатто, молиявий имкониятларнинг таўсимотидаги кескин етишмовчиликни келтириб чиқарадики, ушбу ҳолатлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатида долзарб аҳамият касб этади; - маҳаллий бюджетларнинг бюджет тизимида тутган ўрни ва аҳамияти амалдаги бюджет қонунчилиги доирасида улар фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий-иқтисодий асослари орқали яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунида ушбу асослар тимсолида маҳаллий бюджетлар имкониятлари шаклланиши ва уларни самарали бошқариш йўналишлари учун замин яратилган. Бироқ, мамлакатимизда бюджетлараро муносабатларнинг янги модели шароитидаги ҳамда бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигини таъминлашдаги давлат тадбирлари ва уларнинг реал ижроси хали бу соҳада ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжудлигини тасдиқламоқда. Умуман, ҳудудий иқтисодиёт муаммосининг маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш амалиёти учун бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг имкониятларини муттасил яхшилаб бориш зарурлигини белгиловчи қатор жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин: - давлатнинг у ёки бу ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти муаммоларини ҳал этиш юзасидан сиёсатини мукаммаллаштириш ҳудудлар тараққиётидаги тафовутларни самарадорлигини рағбатлантириш орқали манфаатдорлигини сақлаган ҳолда бартараф этишга асосланиши лозим; - ягона ёндошув давлатнинг яхлит сиёсатидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик асосида барча ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қамраб олиши ва имкон қадар уларни ҳал этишни таъминлаши керак; - табиий-иқтисодий шарт-шароитлари бир хил бўлган ҳудудларда самарадорликнинг рағбатлантирилиши орқали табақаланган ҳолда ёндошув зарур; - давлат сиёсатининг стратегик ва тактик вазифаларидан келиб чиқиб, давлат кўмагига мухтож ҳудудлар учунмахсус имтиёзли режим сақланиб қолиши ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши даражасига қарабгина ўзгартирилиши мумкин; - минтақавий ривожланиш дастурлари ва ҳудудлар тараққиётининг истиқболлари мувофиқлаштирилиши ҳамда мазкур даврда давлат сиёсатининг кескин ўзгаришлари чуқур таҳлил этилиши ва кенг халқ оммасига етказилиши лозим. Ҳудудий иқтисодиёт муаммоларини ижобий ҳал этишда маҳаллий бюджетларнинг имкониятлари даражаси катта аҳамиятга эгадир. Маҳаллий бюджетларнинг имкониятлари, уларни шаклланиш манбалари ва омилларини илмий тадқиқот ишимизнинг кейинги қисмида кўриб ўтамиз. 1.2. Маҳаллий бюджет даромадларини шаклланиш манбалари Ҳар қандай демократик давлат тузимининг зарурий компоненти маҳаллий ўз-ўзини бошқаришдир. Маҳаллий бошқарув ва ижроия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун уларга муайян мулкий ва молиявий бюджет ҳуқуқлари берилади. Бу ҳуқуқлар ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, бажариш ҳамда улар бошқарувига берилган корхоналарни ошқариш ва улардан даромад олиш имкониятини яратади. Ҳудудий давлат бошқарув органлари молиявий тизимининг асосий таркибий қисми – бу ўз маҳаллий бюджети ҳисобланади. “Маҳаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар маблағлари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайинида аниқ мақсадлар учун ажратилган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади”. Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳукумат органларининг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини аҳолига етказишнинг асосий йўналишини белгилаб берувчи воситадир. Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида тақсимланади. 35 Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий моҳияти уларнинг вазифаларида намоён бўлади. Улар: · ҳукумат маҳаллий органларининг фаолиятини молиявий таъминоти бўлиб ҳсобланадиган пул фондларини шакллантириш; · мазкур ҳудуд иқтисодиёт тармоқларига бу фондларни тақсимлаш ва ишлатиш; · маҳаллий ҳукумат органларига қарашли корхоналар,, ташкилотлар муассасаларнинг молиявий хўжалик фаолиятини назорат қилиш каби вазифаларни бажаради. Маҳаллий бюджетлар умумдавлат иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда давлат маблағларини тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарилган моддий неъматларни тақсимлаш ва аҳолига етказиш асосан бюджет тизими орқали амалга оширади. Маълумки, истеъмол фондларининг асосий қисми бюджетлар орқали шакллантирилади. Бунда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-жой комунал хизмат соҳаси билан боғлиқ асосий харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади. Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ сиёсатни амалга ошириш катта миқдордаги моддий ва молиявий ресурсларни талаб қилади ва бу муҳим вазифалар маҳаллий ҳокимият органларига юклатилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ чора тадбирларни молиялаштириш асосан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади. Умумдавлат пул маблағларини бюджет звенолари ўртасида тақсимланишининг асосини, ҳудудий давлатлар мустақиллиги, уларни давлат томонидан молиявий, қўллаб-қуватланиши, улар даромадларини ҳудудий манбалар ҳисобидан шаклланиши тамойиллари ташкил этади. Ушбу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ўз даромадлари ва бошқариладиган манбалар ҳисобидаги даромадлардан шаклланади. 2- чизма Махаллий бюджетлар таркиби Манба: Битирув малакавий ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Маҳаллий бюджетлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджети Вилоятлар бюджетлари Тошкент шаҳар бюджети Республика бю дж ети Тум анлар бю дж етлари Ш аҳарлар бю дж етлари Ум ум ш аҳар бю дж ети Тум анлар бю дж етлари Ум ум вилоят бю дж ети Вилоятга бўйсинувчи туманлар бюджетлари Вилоятга бўйсинувчи шаҳарлар бюджетлари  Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган соҳалар қонунчилик билан белгилаб берилган ва Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган соҳалар қуйидагича гурухланган: · фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш жисмоний тарбия ва спорт (маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича); · ижтимоий таъминот; · аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; · маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини таъминлаш; · иқтисодиёт турли тармоқларининг бюджет ташкилотларини сақлаш; · қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини амалга ошириш; · қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар. 3-чизма Маҳаллий бюджет даромадларининг шаклланиш схемаси  Манба: Битирув малакавий ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Кейинги пайтларда маҳаллий бюджет даромадлари ичида ижтимоий инфрструктурани ривожлантириш учун солиқ кенгроқ ўрнини эгалалб бормоқда. Сизларга қуйида хавола этилаётган чизма орқали умумдавлат аҳамиятидаги солиқ тушимларини бир қисмини Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиш нормативлари кўрсатиб ўтилган. 4-чизма . Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг турлари Манба: Битирув малакавий ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Ҳар қандай демократик давлат тузумининг зарурий компоненти маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳисобланади. У жойлардаги сайланган бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий бошқарув ва ижроия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун уларга муайян мулкий ва молиявийбюджет ҳуқуқлари берилади. Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий базаси уларнинг бюджетлари ҳисобланади. Бу органларга берилган бюджет ва мулкий ҳуқуқлар уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва бажариш имкониятларини беради, ҳамда улар қарамоғига берилган корхоналарни самарали бошқариш ва улардан даромад олиш имкониятини беради. Маҳаллий ҳокимият органлари, ўз даромадлари манбаълари базасини кўпайишидан манфатдордирлар. Чунки, бу даромадлар ҳокимиятлар олдидаги вазифаларни моддий жиҳатдан молиялаштириш манбаси сифатида ва уларни мустақил сарфлаш имконини беради. Маҳаллий бюджетлар харажатларини доимо ошиб бориши, ўз маблағларини етишмаслиги сабабли, юқори бюджетдан қўшимча маблағлар ажратиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу зарурият асосан тартибга солувчи даромадлар, яъни юқори бюджет маблағларидан бериладиган маблағлар ҳисобига бажарилади. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар Дехкон бозорилардан бир марталик йигим Юридик шахсларнинг рўйхатга олганлик учун йиғим Жисмоний шахслар томонидан ёқилғини ишлатишганлик учун солиғи Савдо ҳ у қ у қ и учун йиғим Айрим товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғими Автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун йиғим Мол-мулк солиғи Ер солиғи Реклама солиғи Юридик шахсларнинг рўйхатга олганлик учун йи ғ им Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш соли ғ и Республикамизда маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини тартибга солиш мақсадида: · қўшилган қиймат солиғидан; · акцизлардан; · корхоналар даромади (фойдаси)га солиқдан; · жисмоний шахслар даромад солиғидан ажратмалар қилинади. Маҳаллий бюджетни даромад базаларни мустаҳкамлашда улар ихтиёрига берилган маҳаллий солиқ ва йиғимлар бўйича тадбирлар муҳим ўрин тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетлар маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ташкил этиш ва бошқаришда мустақил бўлсаларда, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган тегишли меъёрлар доирасида фаолият юритадилар. Маҳаллий бюджетлар амалиётидаги муҳим хусусият бюджет тизими тўғрисидаги Қонунда белгиланганидек, маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўймаслигидир. Давлат молия сиёсатида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг баланслиги республика бюджети субсидиялари орқали кафолатланмоқда. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, турар жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш маҳаллий бюджетлар харажатларининг асосий йўналишини ташкил этади. Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган муайян чекланишлар муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий бюджетлар учун: · Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган манбалар ҳисобига ўз бюджетларини тўлдириш ёки мақсадли фондлар ташкил этиш; · Бюджет ссуддаларидан ташқари бошқа ҳар қандай қарз омилларини амалга ошириш; · Бюджет қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатларда ўз бюджет харажатларининг тасдиқланган ажратмалардан ортиб кетишига йўл қўйиш; · Бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва восийлик хатлари бериш; · Юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссуддаларини бериш тақиқланади. Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир. Бу ерда Президентимизнинг фикр-мулоҳазалари диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зурур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлилигини, бюджетнинг ижросидан манфатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларни янги манбаларини қдириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди». 3 Маҳаллий бюджетларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим вазифаларидан бири у ёки бу ҳудудлар ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти ва ижтимоий эҳтиёжлари даражасини бюджет ресурслари билан таъминланганлиги даражасига ўзаро боғлиқ ҳолда олиб боришдан иборат. Албатта, эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти каби объектив умумиқтисодий қонунларнинг амал қилиши обеъктив реаллик ва зарурият бўлганидек ҳамда у ёки бу ҳудуд ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиётини таъминлаш учун давлат бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда айнан шу масалаларга асосий этиборни қаратади. У ёки бу ҳудуд, маҳаллий бюджетининг бюджет тизимида тутган ўрни, аввало, мазкур маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатлари таркибининг оптималлигига, мазкур ҳудуд иқтисодининг мамлакт ялпи ички маҳсулотини яратишдаги улушига, ушбу ҳудуд аҳолиси динамикаси ва бошқа стратегик макроиқтисодий кўрсаткичларига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлади. 1.3. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг гуруҳланиши: мезонлари, тамойиллари ва услублари «Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг алоҳида бўлими турли даражадаги бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар деб номланган ва унда бюджетлараро муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ёритилган. Ушбу бўлимдаги асосий моддалардан бири 13-модда бўлиб, унда давлат бюджети маблағларини турли даражадаги бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш асослари кўрсатилган. Давлат бюджетининг маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги тарзда қайта тақсимланади: -умумдавлат солиқлари ва бошқа умумдавлат даромадлари бир қисмининг белгиланган меъёрларида турли даража бюджетларига ажратилиши; - юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга бюджет субвенциялари ва дотацияларининг ажратилиши; - юқори бюджет бўғинидан қуйи бюджет бўғинларига, қуйи бюджет бўғинларидан юқори бюджет бўғинларига бюджет ижроси жараёнида юзага келувчи ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларнинг йўналтирилиши; - бюджет ссудаларининг ажратилиши. Маҳаллий бюджетнинг харажатлари бу маҳаллий ҳокимиятнинг ўз функциялари билан боғлиқ, равишда юзага келадиган сарф-харажатларни акс эггирувчи иқтисодий муносабатлар бўлиб, улар асосида маҳаллий регион пул маблағлари жамғармасини тақсимлайди. Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ролининг ошиши бюджет харажатларининг турли-туман кўринишларда бўлишини асослайди. Бу ўз навбатида бир қатор омиллар билан боғлиқдир. Булар жумласига қуйидаги асосий омилларни кўрсатиш мумкин: • давлатнинг функқиялари ва географик жойлашиши; • мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси; • давлатнинг маъмурий-худудий тузилиши; • бюджет маблағларини беришнинг шакллари ва шу кабилар. Ушбу омилларни мувофиқлаштириш давлат ривожланишининг хар бир босқичида иқтисодиёт эҳтиёжлари, иқтисодиётни бошқариш даражаси ва куринишларига мос келувчи харажатлар тизимини келтириб чиқаради. Бюджет харажатларини ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этишига кура жорий ва капитал бюджет харажатларига ажратилади. Жорий бюджет харажатлари юридик шахсларга узларини сақлаш ва кундалик эҳтиёжларини қоплаш учун бериладиган молиявий маблағларни ифодалайди. Бу харажатлар давлат истеъмол учун харажатларни, хукуматнинг қуйи ташкилотларига, давлат ва бошқа мулк шаклидаги корхоналарга бериладиган жорий субсидияларни транспорт туловларини, давлат қарзи буйича фоизларини тулаш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Капитал харажатлар бу асосан капиталга қўйилмалар ва захираларнинг купайиши билан боғлиқ пул сарфларини ўзида акс эттиради. Биз харажатлар халқ хўжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобидан капитал қўйилмаларни, инвестиқия субсидияларини ва давлат тасарруфидан ташқаридаги корхоналар ҳамда хукуматининг маҳаллий корхоналарига узок муддатли бюджет кредитларини ўз ичига олади. Ижтимоий йўналишига кўра бюджет харажатларининг гурухланиши давлатнинг бажарадиган иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқа функқияларини акс эттиради. Бунга мувофиқ бюджет харажатлари турт гуруҳга бўлинади: • ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш; • марказлашган инвестиқия харажатлари; • бошқарув харажатларини молиялаштириш; • мудофаа. Тармоқларга кўра бюджет харажатларининг гуруҳланиш иқтисодиётни умумий равишда қабул қилинган тармоқлар ва фаолият турларига булинишига асосланган. Шунга кўра, ишлаб чиқариш соҳасига харажатлар халқ хужалиги тармоқлари бўйича саноатни қишлоқ хужалигини, капитал қурилишни, транспорт, алоқа, савдо ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга, ноишлаб чиқаришга, маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, спорт, вақтли матбуот, давлат бошқаруви ва ҳоказоларга бўлинади. Харажатларни тармоқлар бўйича бўлиниши бюджет маблағларини тақсимлашда мутаносибликларни аниқлаш ва уларни ўзгартириш орқали ижгимоий ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилишида зарур силжишларга эришиш имконни беради. Мамлакат иқтсодиётини ривожлантиришда бюджет харажатлари мақсадга кура ҳам сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида харажатларни куйидаги йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратиб қўлланилади: • иш ҳақи; • ҳисобланган иш ҳақи; • канцелярия ва хўжалик харажатлари; • хизмат сафари харажатлари; • ўқув харажатлари; • стипендия; • озиқ-овқат харажатлари; • дори-дармон ва боғловчи воситаларни сотиб олиш харажатлари; • юмшоқ анжомлар ва махсус кийимларни сотиб олиш; • бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш харажатлари; • давлат капитал қўйилмалари; • бошқа харажатлар. Бюджет харажатларининг муҳим тамойили ҳимояланганлик ҳисобланади. Бу тамойил бюджет харажатларининг маълум моддаларини инфляқия натижасида миллий валютани қадрсизланиши ҳисобига кўпайишини инобатта олган ҳолда тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни кўзда тутади. Бюджет харажатларининг химояланган моддалар таркибига иш ҳақи, нафақа, стипендия, давлат нафакалари ва ахолига бошқа туловлар, овкатланиш учун харажатлар, дори-дармон ва богловчи воситалар, юмшоқ анжом ва ускуналар сотиб олиш, хужалик харажатларининг маълум кисми ва бошка харажат турлари киради. Ушбу харажатларни амалга ошириш бюджетдан молиялаштириш ёрдамида эришилади. Бюджетдан молиялаштириш деганда бюджетда кўзда тутилган тадбирларни утказиш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга пул маблағларини бериш тизими тушунилади. Бюджетдан молиялаштириш маълум тамойилларга асосланади хамда маблағларни беришнинг ўзига хос шакли ва усуллари билан ифодаланади. Бюджетдан молиялаштиришнинг тамойиллари, шакллари ва усуллари бюджет тизимининг таркибий тузилиши бўлиб катнашади ҳамда унинг амал қилиш натижаларига таъсир этади. Бюджетдан молиялаштириш амалиётида молиялаштиришнинг икки шакли қўлланилади. Биринчиси, тасдиқланган бюджетда кузда тутилган сарфлар учун бюджет маблағларини ажратишни кузда тутади. Иккинчиси, бюджетдан тўлиқ молиялаштирилувчи корхоналар, ташкилотлар учун қўлланилади. Бу ҳолда бюджетдан маблағлар бюджет муассасаларини кундалик сақлаш ва улар фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ барча харажатлар учун ажратилади. Бюджетдан молиялаштиришнинг муҳим қисми бўлиб бюджетдан маблағлар бериш усуллари ҳисобланади. Улар ёрдамида молия ташкилотлари бюджетда кузда тутилган тадбирларни пул маблағлари билан таъминлайди, маблағлардан фойдаланишнинг бошқа натижаларига эришиш мақсадида уларни қайта тақсимланишини амалга оширади, молиявий ресурсларни тақсимлашдаги мутаносибликларни тартибга солади. Маҳаллий бюджет харажатларининг йуналишларига тухталадиган бўлсак улар қуйидагилардан иборатдир: - халқ хужалигини молиялаштириш харажатлари; - капитал қўйилмаларни молиялаштириш харажатлари; - ижтимоий маданий тадбирлар харажатлари; - аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари; - бошқарув органларини сақлаш харажатлари; Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий қисми халқ хужалигини молиялаштиришга сарфланиб келган. ҳозир бозор муносабатларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблағларини сарфлаш тизимини узгартиришни талаб этади. Шунинг учун ҳам халқ хўжалигини молиялаштириш буйича маҳаллий бюджетдан молиялаштириш харажатлари ҳажми қисқартирилди. Бунинг асосий сабаби куйидагилардан иборат, яъни: - мулкчилик шаклларининг купайиб бориши, хужалик субъектларининг уз мулкига тула эгалик хукуқини берилиши муносабати билан корхоналарга дотақиялар бериш аста-секин тухтатилди; - вархларни эркинлаштириш туфайли озиқ-овқат ва саноат махсулотларининг куплаб турлари буйича нархлар ўртасидаги фарқни қоплашга ажратиладиган дотақиялар бекор қилинди; - давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўғинининг кескин қисқариши; - бюджет маблағларини сарфлашда қаттиқ тежамга эришиш. Бунда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боғлиқ булган ҳар кандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиқариш ҳамда ажратилган бюджет маблағларини туғри ишлатишни назорат қилиш йўлини қўллаш зарур. Махаллий бюджет орқали капитал куйилмаларни молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Бу эса иқтисодий ривожлантириш учун мухим ахамиятга эгадир. Капитал куйилмаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга молияланган амал қилаётган асосий фондларни кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларнн яратишга пул маблағлари беришдир. Бунда бюджетдан молиялаштириш иқтисодиётининг давлат бугинида амалга оширилаётган капитал куйилмаларига нисбатан қўлланилади. Махаллий бюджет харажатларининг яна мухим йуналиши бу ижтимоий- маданий тадбирлардир. Ушбу тадбирларни молиялаштириш харажатлари халқ таълими, маданият, саноат, ва оммавий ахборот воситалари, соғлиқни сақлаш, спорт, ижтимоий таъминот каби соҳаларга йуналтирилади. Махаллий бюджет харажатларининг республикамиз учун хос булган йўналиши бу аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларидир. Бу харажатлар ижтимоий ахамиятга эга булган четдан ёрдамга муҳтож ёлғиз, қаровчиси йўқ, нафақахурларни текин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш харажатлари, 2-ёшгача бола тарбиясидаги ишламайдиган оналарга ойлик нафақа тўловлари харажатлари, ижтимоий мухрфазага муҳтож оилаларга моддий ёрдам пули харажатларини ўз ичига олади. Бюджет харажатларини бу йуналиши асосан ахолининг заиф катламларини моддий куллаб-кувватлашнинг шаклларидан биридир. Махаллий бюджет харажатларининг сўнгги йўналиши бошқарув сохаси бўлиб, бу харажатлар қуйидагиларга сарфланади, яъни: 1) хуқуқ-тартибот органларини, суд ва прокуратура органларини сақлаб туриш; 2) давлат хркимияти органларини сақлаб туриш; 3) сайловлар утказиш ва бошкалар. Маълумки, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет субвенциялари ва дотациялари давлат бюджети ҳақидаги қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ажратмалар миқдори қуйидагиларга боғлиқ:  ҳудудлар молиявий ҳолатига, жумладан, уларни ўз даромад базаларининг етарлигига;  ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа умумдавлат вазифалари ва дастурларига;  ҳудудлар бўйича товар (иш, хизмат)лар қийматидаги фарқларга;  ҳар қайси ҳудудлар аҳолисининг сонига;  ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотларнинг бюджет ажратмаларига бўлган эҳтиёжига;  ҳудудлар ўртасидаги молиявий номутаносиблик (тафовут)ни бартараф этиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омилларга. Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларидаги касса тафовути кассадаги нақд пул айланмасига, юқори бюджетлар ссудалари ҳисобига, олдинги даврлардаги фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари ҳисобига қопланади. Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган маълум чекланишлар муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий бюджетлар бюджет қонунчилигига кўра, баланслашган даромадлар ва харажатлар тизимига эга бўлишлари зарур. Маҳаллий бюджетларнинг ҳақиқатдаги тақчиллиги бўлиши мумкин эмас. Маҳаллий бюджетлар харажатларига қаттиқ бюджет чекловларини қўллаш бир вақтнинг ўзида, солиқ тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиши ва етарлича бюджет мустаҳкамлиги ҳамда шароитга мослашувчанликни ҳам талаб этади. Бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида харажат мажбуриятларидаги чекловлар эгилувчан, бироқ бир тизимга солинмаган кўринишга эгадир. «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун билан республика ва маҳаллий бюджетлардан тармоқлар бўйича харажатларни молиялаштиришнинг чекловлари ва қонуний мустаҳкамланиши амалга оширилган. Бироқ, қонунда келтирилган чекловлар республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш жараёнидаги маълум номутаносибликларни бартараф қилмайди. Молия Вазирлиги ва ҳудудий молия бошқармалари ўртасидаги келишмовчиликлар маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштириш босқичидаёқ юзага келади. Маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштиришда Молия Вазирлиги мавжуд икониятлардан, яъни тахмин қилинаётган даромадлардан келиб чиқади. Ҳудудлар даражасида харажатларни тахминлаштириш жойлардаги реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб амалга оширилади, бу эса мос равишда Молия Вазирлиги тахминларини ошириб юборади. Марказ ва ҳудудлар молиявий имкониятларини мувофиқлаштириш жараёнида маҳаллий бюджетлар харажатларининг оптимал тахмини аниқланадики, ушбу миқдор даромад базасидан келиб чиқади. Бундай ёндошув «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун билан ҳам мустаҳкамлаб қўйилган, ваҳоланки, мазкур қонунга мувофиқ маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди. Шунга мос равишда маҳаллий бюджетларнинг харажатлари субвенцияларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги даромадлардан ортиб кетмаслиги амалиёти талаб этилади. Маҳаллий бюджетларни тахминлаштиришга ёндошувлардаги ва марказий ҳамда маҳаллий органлар томонидан ягона ёндошувни қўллашдаги номутаносибликларни маҳаллий бюджетлар харажатларини қатъий меъёрлар асосида тахминлаштиришда бартараф қилиш мумкин. Маҳаллий бюджетлар харажатларини баҳолашнинг нисбатан асосланган усули овқатланиш учун харажатларнинг тиббий меъёрларини, таълим соҳасида услубий материаллар ва битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчи сони меъёрларини, бюджет ташкилотлари учун коммунал хизматлари харажатлари бўйича лимитларни ва бошқаларни ҳисобга олувчи ягона давлат меъёрлари асосида харажатларни молиялаштириш майдонга чиқади. Бироқ, бюджет харажатларини ягона давлат меъёрлари асосида (ижтимоий жиҳатдан мақбул ва илмий асосланган) маҳаллий бюджетнинг реал даромадлари билан боғланмаган ҳолда режалаштириш ҳозирги вақтда бюджетнинг харажатлар қисмини даромадлар қисмидан сезиларли даражада ортиб кетишига олиб келмоқда. Шу боисдан таъкидлаш лозимки, бу каби ягона давлат меъёрларини ҳозирги шароитда қўллаш харажат моддалари бўйича маҳаллий бюджетлар харажатларини онгли тарзда қисқартиришни англатади ва бу ҳолат харажат гуруҳларидаги у ёки бу моддалар бўйича молиялаштириш даражасининг асосланмаган тарзда кескин тебранишларига олиб келади. Ушбу амалиёт шуни англатадики, бюджет тизими бўғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлмиш «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун ўзининг «белгиланган харажат йўналишлари ва ҳажмлари бўйича маблағларни тақсимлаш» ни таъминлай олмаслиги оқибатида тегишли функциясини бажара олмаётир. Бунинг натижасида маҳаллий молия органлари ва Молия Вазирлиги ўртасида маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштириш юзасидан келишмовчилик ва номутаносибликлар сақланиб қолаётир. Бундан ташқари бюджет харажатларининг ижтимоий мақбул ва асосланган давлат меъёрлари маълум ижтимоий стандартлар (истеъмол бюджети минимуми, яшовчанлик минимуми ва ҳ.к.)нинг ҳам қонуний тарзда тасдиқланишини талаб этадики, бу ҳолат яқин келажакда ягона давлат меъёрларини қўллашнинг имкониятлари чекланганлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бюджет харажатлари ваколатларини тақсимлаш тизимини ислоҳ қилишнинг бу босқичида маҳаллий бюджетлар харажатларини харажат йўналишлари (маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-жой ва коммунал хўжалиги, бошқарув ва бошқалар) бўйича жон бошига тўғри келувчи меъёрлар асосида тахминлаштиришда корректировка қилувчи туман коэффициентларининг ҳисобга олиниши ушбу харажатлар асослилигини ва ижросини таъминлайди. Республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштиришда давлатнинг ягона меъёрларини қўллашда юқорида билдирилган ҳолатларнинг эътиборга олиниши маҳаллий молия органлари ва Молия Вазирлиги ўртасидаги харажатларни тахминлаштириш амалиётидаги келишмовчиликларни минималлаштириш имконини беради. Бюджет харажатлари ваколатларини тақсимлаш тизимини ислоҳ қилишнинг яна бир муҳим муаммоси ҳозирги бюджет амалиётида учраётган «маҳаллий бюджет харажатлари тахминлаштирилгандан сўнг унинг ижросида айрим харажатларнинг республика бюджети ихтиёрига олиб қўйиш» ҳолатларининг учрашидир. Ушбу зарурият, албатта, тегишли харажат йўналишининг мақсадли молиялаштирилиши ва муддатлилигини таъминлашнинг аҳамиятлилигидан келиб чиқсада, тахминлаштириш ва ижро этиш жараёнидаги яхлитликни бузади. Ҳудди шундай ҳолатни алоҳида харажатларнинг республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказилишида ҳам кузатиш мумкинки, бундай бюджет тадбирлари бюджет амалиётида учрамоқда. Харажатлар ижросида маҳаллий бюджетлардан республика бюджетига олиб қўйилаётган харажатларга ижтимоий соҳаларни молиялаштиришнинг «биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари»ни ҳамда «кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари»ни мисол қилиш мумкин. Тегишли молия йили учун бюджет лойиҳаси тасдиқлангач, мазкур йил инвестиция дастурига тегишли ўзгартишларнинг киритилиши айрим инвестицияларни, жумладан, коллежлар ва лицейлар қурилишини молиялаштириш харажатларини республика бюджетидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказилишини зарур қилиб қўймоқда. Бюджет харажатларини тахминлаштириш ва ижро этиш жараёнидаги «давлат зарурияти» туфайли республика бюджетидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ёки маҳаллий бюджетлардан республика бюджетига ўтказиладиган харажатлар ўзаро ҳисоб-китобларга қўйилмоқда. Бюджет амалиётидаги ҳозирда мавжуд бўлган ушбу ҳолат бюджет тизими бўғинлари ўртасида харажат ваколатларининг асосланган ва адолатли тизими яратилмаганлигини тасдиқлайди. «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун ушбу харажатларни маҳаллий бюджетлар зиммасига юклатилишини кўрсатади. Бироқ, ушбу харажатларнинг маҳаллий бюджетларга улар даромад базасини тегишли тарзда оширмай туриб бириктирилиши бюджет ссудаларига бўлган эҳтиёжнинг ўсишига олиб келадики, уларни бериш амалиёти қайтарувчанлик муаммосининг кескинлиги туфайли номақбулдир. Харажат ваколатларининг тақсимланишида, одатда, ушбу харажатларни ижро этувчи ҳокимият даражасини белгилашдан бошланади, сўнгра харажатларнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини маҳаллий даражада хал этиш кўлами аниқланади. Шундан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар жами харажатлари ичида аҳолига адресли ижтимоий ёрдам кўрсатиш харажатлари (биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари, кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари)нинг истиқболли йўналишлари аниқланади. Ушбу мақсадли харажатларнинг молиялаштирилмай қолиши ҳолатининг олдини олиш, бюджет ссудаларининг асоссиз тарзда ўсиб кетишига йўл қўйиш ҳолатининг бартараф этилиши учун ушбу харажатлар ижросини таъминлашга республика бюджетидан мақсадли субвенциялар ажратилиши лозим. Ҳозирги кунда «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунга кўра ушбу харажатларни молиялаштириш республика бюджети зиммасига юклатилган. Шу боисдан республика бюджети лойиҳасини тайёрлаш, унинг ижросини таъминлаш ва ижро юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш масъулияти «биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари»ни ҳамда «кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари Молия Вазирлиги зиммасидадир. Юқорида келтирилган харажатларнинг тахминлаштирилиши жараёнида ҳам тармоқ вазирликлари ва Молия Вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар мавжуд. Ушбу харажатларни тахминлаштириш амалиётидаги келишмовчиликлар шундаки, қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги мавжуд эҳтиёжларидан келиб чиқса, Молия Вазирлиги тахминида асосий эътибор ўтган йили қилинган харажатларнинг ҳақиқий миқдори ва бюджет даромад базасининг ўзгаришига қаратилади. Сув хўжалиги харажатлари бўйича тахмин муҳокама этилиб, асосланилгандан сўнг қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги харажатлар ҳажмини вилоятлар бўйича тақсимлайди, ваҳоланки мазкур харажатлар республика бюджети томонидан молиялаштирилади. Харажатларнинг самарадорлиги, жойлардаги эҳтиёжларнинг янада тўлиқ эътиборга олиниши нуқтаи-назаридан сув хўжалиги харажатларини марказлашган ҳолда молиялаштириш амалиётини мақсадга мувофиқ деб бўлмайди. Бироқ, шуни ҳам алоҳида эътиборга олиш лозимки, сув хўжалиги харажатларининг капитал хусусиятга эга бўлган турларини маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказиш ёки алоҳида ҳудуд зиммасига юклашнинг имкони йўқдир. Бюджет тизими бўғинлари ўртасида харажатларни молиялаштириш ваколатларининг тақсимотини такомиллаштириш мақсадида сув хўжалиги харажатларини молиялаштириш амалиётида республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар иштирокини замон талабига мослаш лозим. Ушбу мақсадда қуйидаги ёндошувни асослаш мумкин: · маҳаллий хусусиятга эга бўлган харажатларни, жумладан, тўғонларни мустаҳкамлаш, суғориш, коллектор-дренаж тизимларини тозалаш, шўр босган ерларни ювиш харажатлари маҳаллий бюджетларга бириктирилиши лозим; · капитал хусусиятга эга бўлган харажатлар, ирригация тизими жойлашуви ва капитал таъмирлашга катта ҳажмдаги молиявий ресурслар талаб қилинганлиги туфайли, республика бюджетига бириктирилмоғи зарур. Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш юзасидан жаҳон амалиёти тасдиқлашича, маҳаллий бюджет бўғинлари ва давлатнинг марказий бюджети ўртасида юқори бюджетдан қуйи бюджет бўғинларига турли ажратмалар қилишга хизмат қилувчи ва масъул давлат бўғинининг (фондининг) амал қилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсаддаги махсус фондларга, жумладан, Россия Федерациясида 1996 йилдан фаолият кўрсатувчи Россия Федерацияси субъектларини қўллаб-қувватлаш Федерал фондини, 1996 йилдан қозоғистон Республикасида амал қилаётган “Ҳудудларни молиявий қўллабқувватлаш Фондини” мисол қилиш мумкин. Албатта, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида бу каби маҳсус фондни ташкил этиш кўзда тутилмаган бўлсада, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга трансферт тўловлари тизимини маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида такомиллаштириш янги бюджет қонунчилигида бу каби тузилмага зарурият мавжудлигини кўрсатади. Шу муносабат билан республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар (молиявий ёрдамлар) миқдорини аниқлаш услубиётини кўриб чиқиш зарурияти туғилади. Бу масалада шундай хулоса қилиш мумкинки, Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган услубиёт оммалаштирилмоғи лозим. ßна шу нарса хусусиятлики, бюджет тизимини тартибга солиш мақсадида жон бошига нисбатан даромад ва харажатларни тақсимлашга асосланган ҳолдаги молиявий ёрдамни аниқлаш услубиёти барча талабларга тўлиқ жавоб бермайди ва ҳудудлар маҳаллий бюджетларининг ўз-ўзини таъминлаш ва бюджетларни тенглаштиришни рағбатлантириш воситаси бўла олмайди ҳамда айрим ҳолларда мавжуд нотекис тараққиётга ғов бўла олмайди. Республикамизда иқтисодий салоҳияти паст бўлган ҳудудларда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар уларнинг ўз даромад базаларини шакллантиришлари учун камлик қилади, уларга юкори бюджетлардан дотация ва субвенциялар ажратилади. Шунингдек, маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати бўйича буни битирув малакавий ишимизнинг кейинги бобида кўриб чиқамиз. 2.Боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати таҳлили 2.1. Маҳаллий бюджет харажатлари таркиби ва уларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили Маҳаллий бюджетлар республикамиз давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб ва эҳтиёжларни тўлиқ қондиришни ҳамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларини бажарилиши билан чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратади. Маҳаллий ҳокимият органларига маҳаллий бюджет даромадларининг кўпайиши ва ресурсларнинг тежамкорлик билан сарфланиши вазифаси юклатилган. Иқтисодиёт ва маданиятнинг юксалиши суръатлари тўғридан-тўғри маҳаллий бюджет заҳираларини сафарбар қилиш, маблағларни тежаб ишлатиш борасидаги ишларни ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг ижросини таъминлашга ёрдам беради. Маҳаллий бюджетлар орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилиб, молиявий манбалар билан таъминлаб борилади. Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тизимида муҳим аҳамият касб этиб, давлат бюджетида қарийиб 60 фоизни ташкил қилади. Маҳаллий бюджетлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида давлатнинг олиб бораётган сиёсатининг жойлардаги асосий таянчи ҳисобланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларининг асосий қисми маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилади. Республикамизнинг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли янада ошди. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлари ошиб бораётган бир даврда давлат томонидан уларнинг даромадларини мустаҳкамлаш борасида, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Авваламбор, бириктирилган даромадлар кўпайтирилиб борилди, тартибга солинувчи солиқлардан ажратмалар миқдори ошириб борилди. Бу ўз навбатида маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошишига, уларнинг ҳудудларда яратилаётган миллий даромаднинг тақсимлашдаги ўрнининг ошишига олиб келди. Тартибга солинувчи солиқларнинг оширишдан кўзланган мақсад, биринчидан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини мустаҳкамлаш бўлса, иккинчидан, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларда солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида йиғиб олишдаги манфаатдорлигини оширишдир. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари шаклланишидаги ушбу йўналишни Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлаган эди: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижроси устидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди». Маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш манбаи бўлиб солиқлар ҳисобланади. Республикамиз қонунчилигига мувофиқ маҳаллий ҳудудларга тегишли бўлган солиқлар маҳаллий солиқлар ва йиғимлардир. Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари мувозанатини таъминлаш мақсадида умумдавлат ёки республика солиқларининг ҳам анчагина қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилмоқда. Юқоридан шуни хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республикани ижтимоийиқтисодий ривожлантиришдаги роли ошиб бораётганлиги кўринмоқда. Қуйида шундай жадвал акс эттирамизки, бунда махаллий бюджет харажатларини Давлат бюджети харажатларидаги улушини кўриб ўтамиз. 1-жадвал Давлат бюджети харажатларининг 2009-2011 йиллардаги динамикаси таҳлили. (млрд.сўмда) Харажатлар (мақсадли жамғармаларсиз 2009 йил 2010 йил 2011 йил сумма % сумма % сумма % Давлат бюджети 10913,0 100,0 13732,5 100,0 16991,1 100 Шу жумладан: Республика бюджети 4677,7 42,9 5927,8 43,1 7497,0 44,1 Маҳаллий бюджет 6235,3 57,1 7804,7 56,9 9494,1 55,9 Манба: Жадвал маълумотлари Молия вазирлиги маълумотлари асосида талаба томонидан тайёрланган Демак, 1-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики 2009-2011 йилларда махаллий бюджет харажатлари динамикасида ўсиш тенденцияси кузатилди. Бундан кўринадики, худудларни молиялаштириш орқали иқтисодий барқарорлик таъминланиб келинмоқда. Бу холат 2011 йилда деярли 57-56 фоизларни ташкил этмоқда. Республикамизда маҳаллий бюджетлар харажатлари самарадорлигини оширишнинг асосий шартларидан бири амалда маҳаллий бюджетлардан амалга оширилаётган харажатлар таркибини кенг доирада таҳлил қилиш орқали бу борадаги муаммоларни аниқлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ йўналишларнинг белгиланиши ҳисобланади. Махаллий бюджет маблагларини сафланиши харажатлар сметаси доирасида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3сентябрдаги № 414 сонли “Бюджет муассасаларини маблаг билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги Карори билан тасдикланган тартиб асосида амалга оширилади. Харажатларни молиялаштириш (III-гурух харажатлари капитал куйилмалардан ташкари) 3 та гурух буйича амалга оширилади. I-гурух – иш хаки ва унга тенглаштирилган харажатлар (стипендия, нафакалар, пенсиялар); II-гурух – иш хакидан ажратмалар; IV-гурух – бошка харажатлар ( озик-овкат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва бош харажатлар); Молия идоралари бюджет муассасаларини молиялаштириши маказлашган хисобхоналар оркали, агар мавжуд булса, махаллий бюджетларнинг йиллик даромадлар ва харажатлар ёйилмасида кузда тутилган чегара доирасида амалга оширилади. Бюджет муассасаларининг молиялаштирилган маблагларни бош таксимловчилари (марказий хисобхона) булмаса, бу холатда молия идоралари томонидан тугридан-тугри молиялаштирилади. Молиялаштириш бюджет муассаслари томонидан шталар ва контингентлар режасини бажариш меёрида, бюджет муассасаларида нормал иш ташкил муддатларида шунингдек бюджетда кузда тутилган маблаглар доирасида бюджет муассасалари ишчи ходимларининг иш хакларини уз вактида туланишини таъминлаган холда амалга оширилади. Маблаглар бош таксимловчининг (марказий хисобхона) талаб килиб олгунга кадар депозит хисоб ракамларига бюджетнинг асосий хисобдан хизмат курсатувчи банк томонидан молия идораларининг тулов топширикномаларига асосан тулаб берилади. Тулов топширикномалари уз урнида хисобхона томонидан, молия идораларининг бюджет булимларидан такдим этилган № 5 шакл тайинлаш сертификатларига асосан езилади. Маблаглар бош таксимловчининг (марказий хисобхона) талаб килиб олгунга кадар депозит хисоб ракамларига бюджетнинг даромад кисмига маблагларни келиши билан амалга оширилади. Бошка бюджетларда турувчи бюджет муассасаларига маблаг ажратиш белгиланган тартибларда кузда тутилмаган. Шунингдек, вилоят харажатларига монанд даромадлар қисми билан танишамиз. 2.2. Маҳаллий бюжетларни молиявий имкониятларини амалдаги холати таҳлили Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизимининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Улар давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз фаолиятини амалга ошириши учун унинг ихтиёрида аниқ молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб эхтиёжларни тулиқроқ ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирлар билан тўғри олиб бориш имконини беради. Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг мавкеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат киладиган муҳим омил эканлиги муҳим аҳамиятга моликдир. Бу ерда Президентимизнинг фикр-мулоҳазалари диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зурур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлилигини, бюджетнинг ижросидан манфатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларни янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди». Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини таъминлаш учун уларнинг даромадлар базасини ҳам мустаҳкамлаш лозим. Бунинг учун даромад олишни марказсизлаштириш лозим, бу маҳаллий бошқарув органларини иқтисодий базани ривожлантиришга ва ўз қарамоғидаги ҳудудларга инвестиция киритишга харакатлантиради ва натижада солиқ тушумларини кўпайтиради. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига маҳаллий солиқлар ва тушумлар доирасида молия сиёсатини юргизишда имконият берилиши ресурсларни самарали бошқаришга рағбат уйғотади. Аммо маҳаллий ҳокимликларга солиқ ваколатларини бериш билан бирга уларнинг аҳоли олдида ҳисобот беришини таъминловчи институционал механизмларни ҳам ҳисобга олиш керак, акс ҳолда берилган ваколатлар зиён келтириши мумкин. Ўзбекистонда маҳаллий бюджет даромадларининг асосий манбаси маҳаллий солиқ ва йиғимлар, умумдавлат солиқларидан ажратмалар ва юқори бюджетлардан тушумлардир (бюджет ссудалари ва дотациялари).(5-чизма). 5-чизма Маҳаллий бюджетнинг даромад манбалари  Йиғимлар ва солиқ тушумлари Маҳаллий солиқлар Юқори бюджетдан ссуда ва дотациялар Умумдавлат солиқларидан ўтказмалар Манба: Ўзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни, 2000 й, 14 декабрь. Ҳар йили давлат бюджети параметрларини белгилашда ҳар бир вилоят учун умумдавлат солиқларининг ҳар бир тури бўйича ажратмалар меъёри белгиланади. Умумдавлат соликларидан ажратмалар меъёрининг йиллик ўзгариши солик даромадини бой ва камбағал ҳудудлар орасида қисман қайта тақсимлашни кўзда тутади. Бироқ бундай механизм маҳаллий ҳокимликларни ҳудудларнинг иқтисодий ва солиқ базасини ривожлантиришда рағбатини пасайтиради, уларни солиқ тушумларини яхшилашдан манфаатдор этмайди. Бундай ёндашув молиявий режалар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш имкониятини истисно килади. Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишда хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир.Маҳаллий бюджетлар даромадларининг давлат бюджети даромадларидаги салмоғи қуйидаги 2 -жадвал маълумотларида яққол намоён бўлади. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари кейинги йилларда занжирли равишда ўсиб борган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида маҳаллий бюджетларнинг даромадлари давлат бюджети даромадларига нисбатан анча илдамроқ ошган, яъни 2008 йилда бу кўрсаткич 3128494.6 млн. сўмни ташкил қилган. 2011 йилда бу кўрсаткич 6924409,3 млн. сўм бўлди, лекин шундай бўлишига қарамасдан, маҳаллий бюджетлар даромадларининг давлат бюджетидаги салмоғи Республика бюджетининг давлат бюджетидаги нисбатан паст бўлиб қолмоқда, 2011 йилда эса, бу кўрсаткични 42,8% бўлди. Бунинг таҳлили шундан далолат берадики, Маҳаллий бюджет маҳаллий бюджетлар харажатлари учун зарурий даромадлар доимо бюджетнинг юқори бўғини ёрдамида барқарорлаштириб турилади. 2 -жадвал Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджет даромадларининг 2008-2011 йилларда Далат бюджети даромадларидаги салмоғи (млн. сўм) Кўрсаткичлар Йиллар 2008 2009 2010 2011 Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 7108257,4 10421382,5 13116396.9 16178563,5 Республика бюджети даромадлари 3979762.8 5626613,1 6844696,4 9254154,2 Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%) 56.0 53,9 52,1 57,2 Маҳаллий бюджетлар даромадлари 3128494.6 4794769,3 6271700,4 6924409,3 Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%) 44.0 46,1 47,9 42,8 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди. Маҳаллий бюджетларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим вазифаларидан бири у ёки бу ҳудудлар ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти ва ижтимоий эҳтиёжлари даражасини бюджет ресурслари билан таъминланганлиги даражасига ўзаро боғлиқ ҳолда олиб боришдан иборат. Албатта, эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти каби объектив умумиқтисодий қонунларнинг амал қилиши обеъктив реаллик ва зарурият бўлганидек ҳамда у ёки бу ҳудуд ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиётини таъминлаш учун давлат бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда айнан шу масалаларга асосий этиборни қаратади. У ёки бу ҳудуд, маҳаллий бюджетининг бюджет тизимида тутган ўрни, аввало, мазкур маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатлари таркибининг оптималлигига, мазкур ҳудуд иқтисодининг мамлакт ялпи ички маҳсулотини яратишдаги улушига, ушбу ҳудуд аҳолиси динамикаси ва бошқа стратегик макроиқтисодий кўрсаткичларига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Маҳаллий бюджетларнинг харажатларини даромадлари билан таққослаш ҳамда унинг дотация ёки субвенциядан фойдаланиш натижаларига қараб “ўз даромад базаси билан таъминланганлик” кўрсаткичини аниқлаш мумкин. Бюджет тизимида маҳаллий бюджетлар бўғинининг ва айниқса, бир бўғиндаги маҳаллий бюджетларнинг юқори бюджет бўғини билан муносабатларини ташкил этишда маҳаллий бюджетларнинг донор турини (ўз маблағини ҳисобига бошқаларни таъминлайдиган) ёки реципиент турини (ўз даромад базаси етишмасдан бошқа бюджетлар) фарқлаш лозим. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2007 йилдаги янги тахрирдаги солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий бюджетларга 6 солиқ тури бириктирилган, яъни мазкур солиқлар тўлиғича маҳаллий бюджетларга туширилади, уларга 1) молмулк солиғи; 2) ер солиғи; 3) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; 4) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; 5) айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим; 6) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим киради (23-модда). Умумдавлат солиқларидан юридик шахсларнинг даромад (фойда)ларига солиқ, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тартибга солувчи умумдавлат солиқлари деб аталиб, ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланадиган солиқлардир. Шу билан бирга алохида таъкидлаш керакки, Хукуматимиз томонидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида солиқ юки камайтириб борилмоқда. Хусусан, юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи 2000-2012 йиллар мобайнида 38 фоиздан 9 фоизга, ягона ижтимоий тўлов 40 фоиздан 25 фоизга, кичик бизнес субъектлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар,яъни фермерлар учун ягона солиқ 5 фоизга туширилди. Шунга мувофиқ корхоналарнинг молиявий ресурслари хам тегишли равишда ошди. Биргина 2010 йилда корхоналар фойда солиқ ставкасининг 9 фоиз ўрнатилиши, яъни ўтган йилга нисбатан 1% камайтирилиши хўжалик субъектларининг ихтиёрида 52,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг қолдириш, мазкур маблағларни ишлаб чиқаришни модернизациялашга йўналтириш имкониятини берса, бошқа томондан уларнинг фойдасига солинаётган солиқ юкини камайишига олиб келади. Мамлакатимизда 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастури дорасида амалга оширилган яна бир муҳим тадбир – солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва уни унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилганидир. Маҳаллий бюджетларни бошқаришнинг амалдаги ҳолатини тадқиқ қилаётганда даромад манбаларининг бириктирилган, тартибга солувчи даромадларидан ташқари юқори бюджетдан ажратмалар ажратишни ҳам таҳлил қилиш лозим.  Маҳаллий бюджетлар баланслигини кафолатланиши мақсадида давлат томонидан қўлланилаетган ушбу сиесат маҳаллий бюджетлар зиммасига мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини таъмилаш учун бириктирилган ва тартибга солувчи даромадларнинг етарли эмаслигини кўрсатади. 2.3. Махаллий солиқларни иқтисодий холати тахлили Маълумки, маҳаллий бюджетларнинг бош бўғини – вилоятлар бюджетлари бўлиб, улар бюджет тизимида оралиқ ўринни эгаллайди, яъни бир томондан, улар мустақил бюджетлар сифатида ўз даромад манбалари ва харажат йўналишларига эга, иккинчи томондан, вилоят бюджетлари республика бюджетидан молиявий ёрдам олиб, ўзларига тегишли қуйи бюджетларга молиявий ёрдам кўрсатадилар. Бунинг сабаби шуки, мамлакатнинг барча минтақалари бир хилдаги молиявий потенциалга эга эмас, айрим вилоят, шаҳар ва туманларда ишлаб чиқариш марказлашган, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари юқори даражада тўпланган бўлса, бошқа бир ҳудудлар асосан қишлоқ хўжалик ерлари, яйловлар, тоғликлар билан банд, ёки асосан аҳоли яшаш пунктлари мужассамлашган. Шу сабабли барча маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажатлари таркиби қонун билан аниқ белгилаб қўйилган бўлсада, бир маҳаллий бюджетнинг даромадлари таркиби ва тузилиши бошқасиникидан фарқ қилади. Айрим қуйи бюджетлар ўз ижтимоий харажатларини молиялаштиришда тўлиқ юқори бюджетларга қарамдирлар. Бу борадаги вилоятларнинг ҳолатини 3-жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилишимиз мумкин. Унга кўра, таҳлил қилинаётган 2008-2010 йилларда маҳаллий бюджетлар бўйича жами даромадларнинг 10,0-12,0 фоизини Тошкент шаҳар бюджети даромадлари ташкил қилади. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадларининг13,0-14,0 фоизи - Фарғона вилояти,11,0-12,0 фоизи - Қашқадарё вилояти,11,0 фоизи - Тошкент вилояти,8,0-9,0 фоизи - Самарқанд вилояти бюджетлари даромадлари ҳисобига тўғри келади. Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибида энг кам ҳажм ва нисбатга эга вилоятлардан Жиззах вилояти (2,1-3,5), Сирдарё вилояти (3,0-2,5), Наманган вилояти (3,0-4,0), Хоразм вилояти (4,6) кабиларни айтиб ўтиш мумкин. Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, республикамизда давлат бюджети даромадларининг ҳудудлар бўйича шаклланиши турличадир. Бу нисбатлар ҳудудларнинг катта-кичиклиги, уларда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий дастурларнинг кўлами, ҳудудларнинг иҳтисослашуви билан боғлиқ. 3- жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2008-2010 йилларда режалаштирилган даромадларининг тақсимланиши № Ҳудудлар номи 2008 йил 2009 йил 2010 йил Минг сўм Жами даромадларга нисбатан (%) Минг сўм Жами даромадларга нисбатан (%) Минг сўм Жами даромадларга нисбатан (%) 1. Коракалпогистон Республикаси 175507.094 5,6 261616,942 5,4 347957,663 5,5 2. Андижон вилояти 223084.207 7,1 334305,755 7,0 441842,010 7,0 3. Бухоро вилояти 241642.921 7,7 360394,191 7,5 457097,435 7,2 4. Жиззах вилояти 70809.536 2,2 166175,919 3,4 220771,615 3,5 5. Кашкадарё вилояти 381314.790 12,1 564703,631 11,7 711579,061 11,3 6. Навоий вилояти 151410.736 4,8 217029,540 4,5 306430,281 4,8 7. Наманган вилояти 127280.950 4,0 165412,854 3,4 248038,590 3,9 8. Самарканд вилояти 270081.527 8,6 407371,905 8,4 550355,544 8,7 9. Сурхондарё вилояти 129282.217 4,1 196495,683 4,0 398009,389 6,3 10. Сирдарё вилояти 91122.140 3,0 125953,334 2,6 159917,883 2,5 11. Тошкент вилояти 346705.705 11,0 528557,643 11,0 641721,993 11,2 12. Фаргона вилояти 434205.547 13,8 669067,798 14,0 820466,758 13,0 13. Хоразм вилояти 144944.466 4,6 220361,312 4,6 292186,072 4,6 14. Тошкент шахри 341102.805 11,0 577322,884 12,0 675326,191 10,7 Жами ҳудудлар бўйича даромадлар 3128494.641 100.0 479769,391 100.0 6271700,485 100.0 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.  Шунинг учун унинг бюджети ҳам, солиқлари ҳажми ҳам салмоқли бўлиши шарт. Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан, жисмоний шахслар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетлар даромадлилик даражасини тартибга солиб туриш мақсадида ажратмалар ажратилиши мумкин. Умумдавлат солиқларининг айримлари (масалан, сув ресурслари учун солиқ, ер остидан фойдаланганлик солиғи, божхона божлари ва ш.к.) маҳаллий бюджетларнинг даромад базаларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларига тўлиқ ҳажмда бириктириб қўйилади. Борди-ю, умумдавлат даромадларидан ажратмалар эвазига ҳамда бошқа умумдавлат солиқларининг тўлиқ бириктириб берилиши эвазига ҳам маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қопланмаса, у ҳолда бюджетлараро муносабатларнинг шакллари бўлган субвенция ёки дотациялаш механизмлари қўлланилади. Умумдавлат солиқлари давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини эгаллайди. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: - юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; - қўшилган қиймат солиғи; - акциз солиғи; - божхона божи; - жисмоний шахслардан ягона бож тўлови; - ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; - устама фойда; - бошка даромадлар. Умумдавлат солиқлари таркибида олдин экология солиғи ҳам мавжуд эди. 2006 йилдан бошлаб бу солиқ тури бекор қилинди. Умумдавлат солиқлари таркибидаги яна бир ўзгариш бу 2007 йилдан бошлаб респуликадаги йирик иккита корхона учун “устама фойда солиғи” солиғи жорий қилинди. Маҳаллий солиқлар маҳаллий ҳукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан меҳнаткашларга яқин бўлганлигидан улар ижтимоий масалаларни - маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин одатда бу солиқлар ва йиғимлар улар бюджетлари харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Маҳалий бюджетлар даромадларини кўпайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат ўз даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий ҳукуматгина ўз фаолиятларини тўлиқ амалга ошириши мумкин. Маҳаллий солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар фақат шу ҳудуднинг бюджетига тушади.  Маҳаллий бюджетнинг солиқ даромадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - мол мулк солиғи; - ер солиғи; - жисмоний шахслар томонидан машиналар учун бензин, дизель ёкилғиси ва газ учун олинадиган солиқ; - ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи даромадларига солиқ; - микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ; - тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ. Бу маҳаллий солиқлардан ташқари маҳаллий бюджетга тартибга солувчи солиқ даромадлари бўйича ҳам тушумлар келиб тушади. Улар маҳаллий бюджетнинг иқтисодий потенциалидан келиб чиққан ҳолда умумдавлат солиқларининг маълум фоизини ажратиш ҳисобланади. Маҳаллий солиқларнинг 2006 – 2009 йиллардаги таҳлилини қуйидаги 4-жадвалда кўриб чиқамиз: Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, маҳаллий солиқлар бўйича давлат бюджетига тушум 2006 йилдаги 702027,7 млн. сўмдан 2007 йилда 923386,4 млн. сўмга, 2008йилда 1223225,4 млн. сўмга, 2009йилда 1896691,6 млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2006 йилда 16,9 % бўлган бўлса, 2007 йилда 18,1 %, 2008йилда 17,2% ,2009йилда 18,2% бўлган. Маҳаллий солиқлар бўйича тушумнинг сумма ва давлат бюджетида даромадларида тутган улушининг ортишига қуйидагилар таъсир қилган: 1. Мол-мулк солиғиниинг ошиши: мол-мулк солиғи бўйича тушум 2006 йилда 142580 млн. сўмга, 2007йилда эса 191400,0млн. сўмга ,2009йилда эса 319045,7млн. сўмга етган.Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2006 йилда 3,5% ни, 2007 йилда 3,7 % ни, 2008йилда эса 3,0%ни ташкил қилган. 2. Ер солиғининг ошиши: Ер солиғи бўйича тушум 2006 йилда 1385541,7 млн. сўмдан, 2007 йилда 180300,0 млн. сўмга, 2009 йилда 275098,8 млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2006йилда 2,6 % , 2007 йилда 3,5 %, 2009 йилда 2,6% ни ташкил этган.  4-жадвал 2008 – 2011 йиллардаги маҳаллий солиқлар таҳлили (млн. сўмда) № КЎРСАТКИЧЛАР 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. сумма % сумма % сумма % сумма % Даромадлар, давлат мақсадли жамғармаларисиз, жами 7108257,4 100 10421382,5 100 13116396,9 100 16178564 100 1 Мол мулк солиғи 234048,9 3,3 319045,7 3,0 354128,5 2,7 490536,2 3,1 2 Ер солиғи 203602,6 2,9 275098,8 2,6 303850,1 2,3 346862,9 2,1 3 Жисмоний шахслар томонидан машиналар учун бензин, дизель ёқилгиси ва газ учун олинадиган солиқ 151925,7 2,1 203185,7 1,9 315467,9 2,5 430304,7 2,6 4 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 176008,1 2,5 358212,2 3,4 457591,7 4,5 530632,6 3,3 5 Савдо ва умумий овкатланиш корхоналари ялпи даромадларига солиқ 145022,1 2,0 222415,1 2,1 297034,7 2,3 527481,4 3,3 6 Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ 145628,1 2,0 256002,2 2,4 346321,2 2,6 378360,0 2,3 7 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ 81690,9 1,1 108600,0 1,1 139145,7 1,5 187547,1 1,2 Жами маҳаллий солиқлари 1137926,4 15,9 1742559,7 16,5 2213539,8 18,4 2891724,9 17,9 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди. 3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани риволантириш солиғи бўйича тушум 2006 йилда 69614,5 млн. сўм, 2007йилда 112145,5млн.сўм, 2009йилда 358212,2млн.сўм бўлган. Тутган улуши 2006 йилда 1,7 % ни, 2007 йилда 2,2 % ни, 2009 йилда 3,4 %ни ташкил қилган. 4. Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, 2006 йилда 95542,7 млн. сўмни, 2007 йилда 103888,9 млн. сўмни, 2009 йилда 256002,2 млн. сўмни ташкил ташкил қилган. Кўпайиш 50085,4 млн. сўмни ташкил қилади. Тутган улуши 2006 йилдан 2,4 %ни, 2007 йилда 2,0 %ни, 2009йилда 2,4%ни ташкил қилган. 5. Тадбиркорлар фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ бўйича тушум 2006 йилда 55045,0 млн. сўм, 2007 йилда 54200,0млн сўм 2009 йилда 108600,0млн сўмга етган. Кўпайиш 26645,9млн сўм бўлган. Тутган улуши 2006йилда 1,3%ни, 2007 йилда 1,0 % ни,2009 йилда эса 1,1%ни ташкил қилган. Маҳаллий ҳудуд иқтисодиётининг қарор топиши ва унинг молиявий мустақилликка эга бўлиши учун бюджетни мустақил шакллантириш ҳуқуқигина эмас, балки уни бошқариш ҳуқуқи ҳам зарур. Маҳаллий ҳудуд иқтисодиётини солиқ механизми асосида тартибга солиш бўйича: Биринчидан , ҳудудий ўз-ўзини молиявий бошқаришда солиқларни норматив тартибга солиш; Иккинчидан , кўп укладли иқтисодийёт асосларини шакллантиришда солиқлар иқтисодий категория сифатида қаралиши; Учинчидан, мустақил ҳудудий иқтисодиётда иқтисодий ислоҳотлар тизими; Тўртинчидан , ҳудудий иқтисодиётда маҳаллий ҳокимият органлари масъулияти муҳим омил саналади. Қуйида биз айрим ривожланган давлатлар маҳаллий бюджетлари даромадларини кўриб чиқамиз. Ҳар қандай иқтисодий ҳолатга қарамай давлат ўз мавжуд бўлишининг энг муҳим омили унинг ўз олдида турган вазифаларининг бажариш учун етарли бўлган молиявий маблағга эга бўлишидадир. Бу масалада давлат бюджети тизимининг муҳим бўғини бўлган маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос жихатлари мавжуд. Бу ўзига хос хослик маҳаллий бюджетларнинг ўз ҳудудлари доирасида амалга ошириладиган вазифаларидаг келиб чиқади. Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий фаолият олиб боришлари уларнинг ўз даромадлар манбаини мавжудлиги билан характерланади. Маҳаллий бюджетлар ўз ҳудудида турли йўналишдаги вазифаларини ҳал қилиш учун етарли бўлган молиявий маблағга эга бўлишлари керак. Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунда аниқ белгиланган. Ушбу қонуннинг 18 моддаси биринчи бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадлари қонун хужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар, шунингдек маҳаллий тўловлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар маҳаллий бюджетларнинг биринчи даромад манбаи сифатида кўрсатилган. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа ресурсларни қайта ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадини кўзлайди. Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий бюджетларни шакллантиришда асосан ўз даромадларига таяниш лозим. Лекин Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари ҳолатини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий бюджетларга тегишли солиқлар ва маҳаллий йиғимларнинг салмоғи ўртача 3538 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш, бюджет бўғинлари орасидаги қарама-қарши молиявий оқимларни қисқартириш ва ортиб бораётган маҳаллий бюджетлар харажатларини маблағ билан таъминлаш мақсадида умумдавлат солиқларидан сув ресурслари учун, ер остидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича тушумлар тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетларга қолдирилган. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, шуни таъкидлаш мумкинки, бюджетнинг тартибга солувчи даромадларининг мавжуд бўлиши ва амал қилиши маҳаллий бюджетлар учун ниҳоятда муҳимдир. Тартибга солинадиган солиқларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш муаммоси билан ўтиш даври иқтисодиётига хос барча мамлакатлар дуч келадилар. Бунга сабаб, ҳозирги вақтгача тартибга солинадиган солиқлардан ажратмалар маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаш бўйича асосий манба бўлиб қолган. Дотация (лотинча, dotatio – ҳадя, хайр-эҳсон) бюджетни тартибга солиш усули сифатида ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солишнинг бошқа маблағлари, хусусан, тартибга солувчи даромадларидан ажратмалар етишмаган тақдирда харажатлар ва даромадларўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қатъий суммада беғараз ва қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағларидир. Субвенция (лотинча, subvenire – ёрдамга келиш) юқори бюджетдан қуйи бюджетга муайян мақсадларда фойдаланиш шарти билан беғараз ажратиладиган пул маблағларидан иборат. 5-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2012 йилда режалаштирилган даромад ва ҳаражатларнинг тақсимланиши ва уларда дотация ва субвенцияларнинг тутган ўрни Млн.сўм № Ҳудудлар Даромадлар Ҳаражатлар Субвенциялар ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромад Млн. сўм Млн. сўм Млн. сўм 1 Қорақалпоғистон Республикаси 376256,5 761796,8 385540,3 2 Андижон вилояти 512577,8 983326,1 470748,3 3 Бухоро вилояти 669375,0 669375,0 4 Жиззах вилояти 234121,0 491209,2 257088,2 5 Қашқадарё вилояти 1041089,3 1041089,3 6 Навоий вилояти 448805,9 448805,9 7 Наманган вилояти 443274,8 910515,0 467240,2 8 Самарқанд вилояти 640720,8 1296442,6 655721,8 9 Сурхондарё вилояти 413852,5 889708,0 475855,5 10 Сирдарё вилояти 210418,9 343165,4 132746,5 11 Тошкент вилояти 969424,6 969424,6 12 Фарғона вилояти 1248752,5 1248752,5 13 Хоразм вилояти 330607,5 639106,0 308498,5 14 Тошкент шаҳри 996339,0 996339,0 жами 8535616,1 11689055,4 3153439,3 Манба: Жадвал маълумотлари Молия вазирлиги маълумотлари асосида талаба томонидан тайёрланган.  Республика бюджетдан ажратиладиган субвенция ва дотация кўринишдаги ажратмаларнинг 2012 йил учун белгиланган миқдорини таҳлил қилиб ўтайлик. (5-жадвал) 2012 йил маҳаллий бюджетнинг баланслилигини таьминлаш мақсадида Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 3153439,3 млн сўм миқдорида мақсадли субвенсия кўринишдаги маблағлар ажратилган. Амалга оширилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари улуши нисбатан паст даражада бўлиб, улар 30-40 фоиз оралиғини ташкил қилмокда. Жаҳон амалиетида эса, бу кўрсаткич 70 фоизгачани ташкил этади. Республикамизда маҳаллий бюджетлар даромадларнинг салмоқли қисми тартибга солувчи даромадлар, яъни умумдавлат солиқларидан ажратмалар, бюджет трансфертлари ҳисобига шаклланмоқа. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг ўз манбалари ҳақидаги масала ҳамон очиқ қолмоқда ва бунинг асосида бюджетлар мустақиллиги тамойили расмий хусусиятга эга бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, ишнинг иккинчи бобида биз маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатлари таҳлилини республикамиз миқёсида қай тартибда эканлиги билан танишдик ва тахлил асосида тегишли хулосалар чиқардик. Бизнинг фикримизча, таҳлиллар натижасида биз битирув малакавий ишимизни илмий хулосалари шакллантирилди кейинги иқтисодиётни модернизациялашуви шароитида маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатлари бўйича муҳокама қилишга бағишлаймиз. 3.Боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг самарали бошқариш йўллари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислохотнинг чукурлашиши маҳаллий хокимият органларини ҳудудларни ижтимоий-иктисодий ривожланишидаги ролини янада ошириб, молия-бюджет сохасидаги хукукларини кенгайтириш ва уларнинг молиявий базасини мустахкамлашни талаб килади. Ҳудудлар молиявий ресурсларнинг салмоги ошиши устун равишда харажатларнинг ошиб бориши билан боглик булиб давлат иктисодни, ижтимоий инфраструктурани, ишчи кучини тайёрлаш билан боглик харажатларни жойларга бериб бормокда. Ҳудудлар молиявий ресурслардан давлат такрор ишлаб чикариш жараёнига таъсир этишда кенг фойдаланмокда, маҳаллий бошкарув давлатнинг жойларда максадга мувофик булган вазифаларини бажаради. Афсуски, ҳозирги кунга келиб бутун дунёни қамраб олган молиявий-иқтисодий инқироз мамлакатимизга таъсири бўлмайди деб айтолмаймиз. Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримов бу боради шундай таъкидлайди. “Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Инқирозга қарши чоралар дастури тасдиқланиб, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича аниқ ижрочиларга етказилди. Дастур ижросини қатъий назорат қилишни таъминлаш мақсадида ҳукумат комиссияси ва жойларда ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.” 6 Иктисодий ислохотларни чукурлаштириш Марказий ва маҳаллий давлат хокимияти органларининг хукуклари ва вазифаларини анча узгартиради. Иктисодиётни баркарорлаштиришнинг бу боскичида ҳудудий ривожланиш ва ислох килишнинг асосий воситалари сифатида Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, шахарлар ва туманларнинг ижтимоий - иктисодий муаммоларини хал килишдаги хукуклари ва ваколатларини боскичма боскич кенгайтириб бориш зарур. Ҳудудий давлат бошкарув органлари молиявий тизимининг асосий таркибий кисми - бу маҳаллий бюджет хисобланади. Маҳаллий бюджетлар оркали маҳаллий ҳудудларни ижтимоий - иктисодий жихатдан ривожлантиришни молиявий манбалар билан таъминлаб борилади. Маҳаллий бюджетлар ҳудудлардаги ижтимоий-иктисодий муаммоларни хал этишнинг асосий манбаи ва маҳаллий хокимият органлари фаолиятининг иктисодий негизи булганлиги сабабли , бюджетга кушимча маблаглар жалб этиш манбаъларини излаб топиш ва мавжуд маблагларни самарали сарфланишини таъминлаш бюджет сиёсати самарадорлигини таъминлайдиган асосий омил хисобланади. Ушбу масала мухим ахамиятга эга булганлиги сабабли Республикамиз Президенти И.Каримов Олий Мажлиснинг2001 йил 11 майда булиб утган иккинчи чакирик бешинчи сессиясида 2000 йил ва 2001 йил I чорак бюджет ижросини мухокама килиш чогида хам бюджет маблаглари сарфлашда маҳаллий хокимиятларни ролини ошириш, даромадларни катта кисмини ва айникса режадан ошикча йигилган маблагларни тулик маҳаллий органлар ихтиёрида колдириш зарурлиги хакида тухталиб утди. Маҳаллий соликларнинг салмогининг ошишига Хукуматимиз томонидан ҳудудлар молиявий ресурсларнинг жамият хаетида ролини ошириш максадида унинг даромад манбасини ошириш учун кабул килинаётган карорлари сабаб бўлмокда. Бунинг натижасида маҳаллий соликларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларининг умумий хажмида салмогини ошиб боришига олиб келмокда. Маҳаллий бюджетларнинг даромад кисмини шакллантириш муаммоларини хал килиш максадида молия бозорларидан жалб ва мобилизация килинган, табакалаштирилган уз маблаглари куринишидаги даромад тушумларини маҳаллий хокимият органлари томонидан кулланилиши максадга мувофик деб хисоблаймиз. Биринчидан, минтакалардаги солик тартибларини мувозанатлашни ва бюджет эхтигжларини таъминлашни мувофиклаштириш учун, маҳаллий 6 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 50. хокимият органларинингсолик сигсатини ишлаб чикишда ва амалга оширишда фаол иштирок этиш хукукини конунан расмийлаштириш. Иккинчидан, инвестициялар, сармоялар, бандлик ва бандлик бозорлари фаолиятини таъминлаш максадида табакалаштирилган солик режимларини урнатиш буйича маҳаллий хокимият органлари ваколатларини аник белгилаб бериш. Учинчидан, юкори ва куйи бугинларинингбир-бирига буйсунишини янгилаш ва тизимлаш имкониятини берувчи юридик куч ва макомга эга булган хар хил хужжатлар тизимини конун йули билан урнатиш. Туртинчидан, минтакада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш максадида табиий захиралардан фойдалангани учун олинадиган солик ставкаларини белгилашда маҳаллий хокимият органларининг хукукларини белгилаб бериш. Бешинчидан, минтаканинг ижтимоий ва инвестиция манфаатларини хисобга олган холда имтигзли солик солишнинг устувор йуналишларини белгилаш, унингижтимоий-иктисодий ривожланишини кафолатлайдиган солик тадбирлари буйича хукукий-меъёрий хужжатларни шакллантириш ва тасдиклаш каби вазифаларни бажариш учун маҳаллий хокимият органлари ролини ошириш зарур. Махалий хокимиятлар зиммасига уларга тегишли ҳудудлардаги ижтимоий - иктисодий масалаларни хал этишдек масъулиятли вазифа юклатилган булиб, амалда бу масалалар умумдавлат ахамиятига эга вазифалардан хисобланади. Чунки, фукароларнингкундалик хагтидаги вазифаларини канчалик даражада ижобий хал этилиши уларнингумумий ижтимоий дунёкарашига булган муносабатида акс этади. Маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш, маҳаллий хокимият органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришнинг молиявий имкониятини мустахкамловчи асосий манба хисобланади. Жорий килинадиган хар кандай солик мамлакатда амал килинадиган солик сигсати асосида амалга оширилади. Солик сигсатини ишлаб чикиш молияиктисодий муносибатлардан келиб чикади. Давлат солик сигсати республика иктисодигтини баркарорлаштириш ва ривожлантиришга, бозор муносабатларини бошкаришга хар томонлама фаол таъсир курсатади. Давлат солик сиёсатини ишлаб чикаётганда мавжуд соликларни ёки янги киритилиши мулжалланган соликларнинг мохияти, ахамияти, келиб чикиш ва ривожланиш тарихи чукур урганилиши лозим. Айникса янги соликлар чикарилаётганда улар илмий асосланган булиши, йирик амалиётчи мутахассислар ва жамоатчилик уртасида эркин бахслашув асосида бирор карорга келиши зарур. Бу ерда хеч бир соха мутахассислари фикри билангина чегараланиб колмаслик керак, чунки соха мутахассислари уз манфаатларини купрок кузлаб, умумдавлат манфаатларини улар кура олмасликлари ёки била олмасликлари мумкин. Хозирги даврнинг солик сиёсати асоси - Республика Президенти Ислом Каримовнинг республика иктисодий ривожланишининг беш тамойили, устувор йуналишларидир. Республика солик сигсати ана шу тамойиллардан келиб чикиб, солик сохасидаги чора-тадбирларни амалга оширилмокда. Солик сиёсатининг икки йуналиши мавжуд: Энг аввало, корхона ва ташкилотларни бозор иктисодигти шароитидаги эркинлигини хисобга олиш. Уларнингмолиявий мустакиллигига, эркин бахо белгилашларига тусинлик килмаслик ва бюджетга солик туловлари белгиланиетганда факат демократик асосда, яъни Олий Мажлис тасдиклаб берган соликларни ундиришни ташкил этиш зарурдир. Хозирги вактда соликлар бир томондан корхоналарда такчил, ракобатга бардош бера оладиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чикаришни купайтиришга, иккинчи томондан товар бахосини ошириб сотган холда мехнатсиз ёки кам мехнат билан топилган даромадларни чеклашга каратилмоги зарур. Солик сиёсатида ахолининг турли хил гурухларига нисбатан хилма-хил ёндашишдир. Ночор, кам таъминланганларга иложи борича соликдан купрок имтиёзлар бериш ва кам куч сарфлаб куп даромад олувчи ёки бошка енгил даромад топувчиларга нисбатан прогрессияли солик ставкаларини куллашдан иборатдир. Хар бир маҳаллий хокимлик уз ҳудудинингиктисодий салохиятидан келиб чиккан холда бу солик ставкаларини белгиланиши тадбиркорларга имконият яратиб беради. Мамлакатимиз иктисодигти ҳудудлар буйича бир хил ривожланмаганлиги хамда турли даражадаги иктисодий имконият ва салохиятга эгалиги шароитида маҳаллий соликлар ва йигимларни тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун мухим омил хисобланади. Маҳаллий соликлар ва соликсиз даромадлардан тушумлар маҳаллий бюджетлар харажатларининг жуда кам кисмини коплаганлиги туфайли маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий кисми бюджетлараро тартибга солиш оркали шакллантирилади. Бунда тартибга солувчи соликлар асосий уринни эгаллайди. Тартибга солувчи соликлардан ажратмалар нормалари вилоятлар буйича хар йили кайта куриб чикилади. Уларнингйилдан йилга усиб бориши маҳаллий бюджетлар харажатларини уша ҳудудда йигилган соликлар хисобидан коплаш зарурияти билан ва юкори бюджетдан бериладиган маблагларнинг кискартирилиши билан асосланади. Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджети харажатларидаги салмоги ошиб бормокда. Бу уз навбатида уларнинг ҳудудлар ижтимоий - иктисодий ривожланишдаги ролини ошишига олиб келмокда. Маҳаллий хокимият органларининг бюджет ижросидан манфаатдорлигини ошириш ва шунинг асосида бюджет харажатларини тўғри ва окилона тарзда сарфланиши ва бюджетга тушумларнинг янги манбаларини кидириб топишга ва рагбатлантиришни таъминлаш зарур. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида”ги Конунининг 34моддасига мувофик, Коракалпогистон Республикаси Жокарги Кенгеси ва жойларда тегишли ваколатдаги хукумат органлари, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли хокимлар бюджет бажарилиши жарагнида, бюджет ажратмаларини умумий хажми саклаб колганида Коракалпогистон Республикаси тасдикланган бюджетига, маҳаллий бюджетларига, шунингдек бюджет даромадлар ва харажатлар йиллик ва чораклик хажмларига керакли узгартиришларни киритишлари мумкин. Конунда ушбу узгаришларни киритиш тартиби белгилаб берилган. Бирок амалиётда айрим холатларда юкори бюджетдан харажатларни узгартириш учун берилган узгаришлар жойларда куйи бюджетлар уртасида таксимлашда куйи бюджетлар ваколотлари инобатга олинмаяпти. Харажатларга кушимча келганда яъни харажатлар оширилганда куйи бюджетларга таксимлаш бир курсаткич асосида хисоб китоб амалга аширилса, харажатларга камайиш келганда бошка курсаткичлардан фойдаланиб хисоб китоб килинмокда. Бу каби ваколотлар бузулишига йул куймаслик учун бюджет харажатларига киритилагтган узгаришларни хисоб китоб килишда туман ёки шахар муассасасининг барча курсаткичлари аник курсатилган маълумотлардан фойдаланиш хамда киритилагтган узгаришларни асосли равишда амалга ошириш лозим. Бюджет муассасалари узларининг барча курсаткичлари акс эттирилган паспортини тузишлари лозим. Айнан шу паспортида муассасанинг куввати, биноларининг хами, майдони ва бошка барча курсаткичлари акс эттирилган булиб, муассасалар лойихаларини тузиш, узгаришларни хисобга олиш ва умуман бюджет ижросининг барча жарагнларида аинклик ва харажатлардан самарали фойдаланишга шу билан бирга маъаллий бюджетлар ваколотлари мустахкамланишига имкон беради. Харажатларни бошкариш ваколотларини белгилаш тартибига кура, уни бажарилишига бевосита маъул булган хокимият даражаси белгиланади, сунгра харажатларни молиялаштириш кусман ёки тулик маҳаллий даражада амалга ошириш учун бериш масаласи хал килинади. Бу каби ёндашишдан келиб чикиб, маҳаллий бюджетдан амалга оширилаётган, жами харажатлар салмогидан ахолини манзилли ижтимоий химоялаш нукати назаридан биринчи даражали харажатларни (биринчи синф укувчилари учун укув куроллари, кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган кишки килим) ажратиш максадга мувофик.Амалиётда уларни молиялаштирилмай колишидан, бюджет ссудаларини купайишидан кочиш максадида, уларни бажариш учун маблагни республика бюджетидан максадли субвенция шаклида берилиши керак. · Харажатларни бошкариш ваколотларини белгилаш куйидаги тамойилларга асосан амалга оширилиши лозим: · субсидияланиши (харажат ваколотларини бюджет хизмати истеъмолчиларига максимал якинлиги); · масштабларда иктисод килиш (катор харажатларни марказий даражада амалга ошириш анча кулай ва самарали); · ташки самара хисоби (ҳудудларни бажаришлари зарур булган мажбуриятларини бажарилишида жамиятнинг кизикиши канча юкори булса ёки уларни бажармаслиги эхтимоли натижасида умумий зарар юкори булса‚ марказлаштиришга жалб этиш шунчалик юкори булади.ёки аксинча). Хулоса Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йўналишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси бюджет амалиётида мавжуд бўлган қатор муаммоларни аниқлашга ва уларни ҳал этишга қаратилган тегишли хулосалар ишлаб чиқиш имконини берди: 1. Маҳаллий бюджетлар бириктирилган даромадлари кўламининг пастлиги ва ҳудудлараро нотекислиги ҳамда тартибга солувчи даромадларнинг жорий мақсадларгагина асосланиши улар имкониятлари шаклланишига салбий таъсир этаётганлиги мазкур муаммони ижобий ҳал этиш учун маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу манбани қуйидагилар ҳисобига тўлдириш лозим: - маҳаллий мулкни бошқаришдан олинадиган даромадлар; - муниципал қимматли қоқозларни муомалага чиқариш ва сотишдан олинадиган даромадлар; - ҳудудга ҳайрия мақсадларида қўйилган молиявий активлардан иборат даромадлар. 2. Маҳаллий бюджетларни ўрта муддатли режалаштириш амалиётига ўтилаётган ҳозирги даврда улар имкониятлари асосларининг нисбатан барқарорлаштиришга эришиш мақсадида маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланишида тартибга солувчи даромадлар барқарор меъёрларини камида 5 йил муддатга ўзгармас тарзда белгилаш зарур. 3 Маҳаллий бюджетлар имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида қонуний тарзда фақат маҳаллий солиқ ва тўловларнинг таркибини аниқ белгилаб қўйиш, балки республика аҳамиятидаги умумдавлат солиқларининг маҳаллий бюджетлар даромадларидаги улушлари динамикасини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш ҳам зарурдир. Мазкур масаланинг ечимини таъминлашда, бизнинг фикримизча, қуйидаги жиҳатлар албатта эътиборга олиниши муҳимдир: - давлат солиқ сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш унинг ҳудудлардаги ижтимой-иқтисодий ҳолат ва бюджет мажбуриятларининг динамикасини, яъни маҳаллий бюджетлар имкониятларининг истиқболлари билан бевосита ҳисоблашиши ва мувофиқлаштирилиши лозим; - маҳаллий бюджетлар солиқли даромадлари аҳамиятининг ўсиб бориши шароитида уларнинг ортириб бажарилишидан солиқ органлари қаторида молия органларининг ҳам бирдай манфаатдорликларини ошириш зарур; - маҳаллий бюджетлар имкониятларини оширишнинг истиқболдаги вазифаларини белгилашда солиқ омилларининг барқарор ва муҳим манба эканлигини, солиқли даромадларнинг мукаммал нисбатларини таъминлаш даркор. 4. Маҳаллий бюджетлар имконияти улар зиммасидаги мажбуриятлар ижроси билан боғлиқлиги туфайли жорий молия йили давомида харажат ваколатларининг тақсимланиши тизимидаги ўзгаришларнинг киритилиши маҳаллий бюджетлар тараққиётига салбий таъсир этиб, улар имкониятлари яхшиланишига ғов бўлмоқда. Умумдавлат дастуридаги тадбирларни молиялаштиришнинг маҳаллий бюджетлар зиммасига юклаш ва шу билан бирга улар молиявий таъминотида маҳаллий бюджетлар иштирокини талаб этиш ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салбий таъсир этиши муқаррардир. Шу боисдан, бизнинг фикримизча, маҳаллий бюджетлар харажатларига қаттиқ бюджет чекловларини қўллаш бир вақтнинг ўзида, солиқ тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиши ва етарлича бюджет мустаҳкамлиги ҳамда шароитга мослашувчанликни ҳам талаб этади. Умуман, худудлар молиявий имкониятларини ривожлантириш стратегияси юзасидан юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларнинг ҳисобга олиниши давлатнинг маҳаллий бюджетларни самарали бошқариш сиёсатидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва тўла амалга оширилишини таъминлайди ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон молиявий инқирози шароитида республикани бу ҳолатдан ҳимояланишида муҳим илмий-услубий кўрсатмаларни бера олади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2001. - 39 б. 2. «Бюджети тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 14.12.2000й. 3. «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 26.08.2004. 4. “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори. ПҚ-594-сон, 28.02.2007. 5. Каримов И. А. Пировард мақсадимиз озод ва обод Ватан-эркин ва фарофон ҳаёт. Т.: 2001.Т-8. 31б. 6. Каримов И.А., “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида”- Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2005, 525 бет. 7. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёти йўли. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2007 й. 8. Каримов И.А. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш барча демократик янгилаш ва иқтисодий ислоҳотимизнинг пировард мақсадидир. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2007 й. 9. Каримов И.А. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2008 й. 10. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 2008. Т.16. – 365 б. 11. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56. б. 12. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. // – Т.: Ўзбекистон. 2010. – 80 б. 13. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.: Ўзбекистон. 2011. – 48 б. 14. Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: Ўзбекистон. 2012. – 36 б. 15. Алимов И.И. Молия. Ўкув кўлланма./ - Т.: Тошкент, 2007. - 108 с 16. Вахобов А., Жўраев А. Солиқлар ва солиққа тортиш. – Т.: Шарқ. 2009. – 448 б. 17. Вахобов Д., Ражабов Ш. «Молия». Рисола./ - Т.: ТМИ, 2009.-56 б 18. Вахобов Д., Ражабов Ш. Молия. - Т.: ТМИ, 2009. -200 б. 19. Ваҳобов А. Ва бошқалар Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлиги. Ўқув қўлланма. - Т.: Иқтисод ва молия. 2007. 264 б. 20. Ваҳобов А. ва бошқалар. Давлат молиясини бошқариш. Ўқув қўлланма. - Т.: Иқтисод ва молия. 2008. - 260 б. 21. Ваҳобов А., Т.Маликов “Молия: умумназарий масалалар” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2008 й. 316 б. 22. Ваҳобов А., Т.Маликов, Молия. Дарслик. Тошкент, “Ношир”, 2011 й. 712 б. 23. Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б. “Бюджет назорати ва аудити” ўқув қўлланма Тошкент, info COM.UZ.МЧЖ нашриёти, 2010 й. 120б. 24. Қосимова Г.А., Каримова З.Х. Бюджетдан ташқари фондлар. Ўқув қўлланма.- Т.:”ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2009 й-212 бет. 25. Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солиқ сиёсати . Ўқув қўлланма. – Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2011. – 450 бет. 26. Маликов Т. Н Ҳайдаров, “Молия: умумдавлат молияси” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2009 й. 556 б. 27. Маликов Т., Хайдаров Н., “Бюджет даромадлари ва харажатлари” ўқув қўлланма, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA”, 2007 й, 245 б. 28. Маликов Т., Хайдаров Н., “Бюджет: тизими, тузулмаси, жараёни” ўқув қўлланма, Тошкент “IQTISOD-MOLIYA”, 2008 й, 84 б. 29. Маликов Т., Хайдаров Н., “Давлат бюджети” ўқув қўлланма, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA”, 2007, 84 б. 30. Маликов Т.С. “Молия: хужалик юритувчи субектлар молияси” Ўкув кулланма / - Т.: "IQTISOD-MOLIYA", 2009. - 288 с 31. Маликов Т.С., Ваҳобов Д.Р. Молия чизмаларида. – Т.: “IQTISODMOLIYA”, 2009 й, 660 б. 32. Срожиддинова З.Х. «Бюджетлараро муносабатлар» ўқув қўлланма Тошкент, info COM.UZ.МЧЖ нашриёти, 2010 й. 156 б. 33. Ҳайдаров Н. Давлат молиясини бошқариш. Ўқув услубий қўлланма, Т.: Академия. 2005. 84 б. 34. Юлдашев З.Ю., Маликов Т.С. “Молия: Уй хўжаликлари молияси”. Ўкув кўлланма/ - Т.: "IQTISOD-MOLIYA", 2008.-112 с 35. Алешин В.А., Зотова А.И.. Финансы: учебник. - Ростов н/ Д: Феникс, 2009 г. – 346 стр. 36. Васильева М.В. Финансовая политика: учеб. Пособие – Ростов н/Д: Феникс, 2008 г. 220 стр. 37. Жилкина А.Н. Управление финансами. Финансовый анализ предприятия. Учебник. – М.: ИНФРА –М , 2009 г. 332 стр. 38. Кадомцева С.В. Государственные финансы. Учебное пособие. – М.: ИНФРА – М, 2010 г. 352 стр. 39. Иванова В.В., Ковалова В.В. Финансы. – М.: ТК Велби, 2008. 272 с. 40. Ковалева В.В. «Финансы», Учебник. М.: изд. Проспект, 2008 г.640 стр 41. Нешитой А.С.Финансы, денежное обращение и кредит. Учебник. – М.: “Дашков и К ”, 2010 г. 592 стр. 42. Нешитой А.С. Финансы. Учебник. – М.: “Дашков и К ”, 2009 г. 528 стр. 43. Шаховская Л.С., Хохлов В.В., Кулакова О.Г. и др. Бюджетирование: теория и практика: учебное пособие / – М.: КНОРУС , 2009 г. 400 стр. 44. Интернет сайтлари: www.minfin.ru www.mf.uz www.soliq.uz www.budget.ru www.gov.uz www.mfa.uz