logo

Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият

Загружено в:

26.09.2019

Скачано:

0

Размер:

620.5 KB
Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият «Яшаб турган жойдаги осойишталик учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро, бутун жамоатчилик масъулдир. Ичимиздан чиққан ақли қусурлар, қалби мажруҳлар бўлмаса, бизни четдан келиб ҳеч ким енга олмайди» И.Каримов XX аср ниҳоясида жамият барқарорлиги, хавфсизлигига таҳдидлар мажмуасида мафкуравий таҳдиднинг таркибий қисмига айланган диний экстремизм ҳамда у билан узвий боғлиқ халқаро терроризм бош омил ва кенг қўлланилаётган услуб сифатида ўзини намоён қилди. Кўп асрлик ислом маданияти, халқнинг турмуш тарзи ва тафаккурига сингиб кетган қадриятларни қатъий ҳимоя қилишга қаратилган мавқеи туфайли ҳам экстремистик ҳаракатлар минтақа давлатлари ичида Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратдилар ва бир қанча бузғунчи тоифалар вужудга келишига сабаб бўлдилар. Бу ўринда мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси ҳам ташқи хуружларни четлаб ўта олмади. Бу ҳуружлар хозирга қадар давом этсада юртбошимизниг ўзига хос сиёсати, олдиндан кўра билган холда бўлажак хуружларни олдини олишга қартилган изчил сиёсат ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Афсуски кураш қурбонсиз бўлмаганидек 1989 йилдан 2009 йилгача содир этилган турли кўринишлардаги диний экстремизга асосланган давлат бошқарувини конституцияга ҳилоф равишда ўзгартириб, ислом давлатини қуриш мақсадидаги сиёсий-террорчилик ҳаракатлари натижасида бир қанча бегунох юртдошларимизнинг қони тўкилди. Шундай экан мазкур рисола биринчи навбатда курашнинг биринчи қаторида бораётган ҳуқуқни муҳофази қилувчи идора вакиллари ва жамоатчилик томонидан амалга ошириладиган чора тадбирларни белгилашда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тасарруфидаги олий ўқув юртларининг талабалари, диний экстремизм ва террорчилик каби иллатнинг асл моҳияти, унинг ортида турган ёвуз кучларнинг мақсадаларини англаб олиб, унга қарши маърифий асосда курашни ташкиллаштириш учун хизмат қилади деган умиддамиз. 22  Муаллиф Ўзбекистон Республикаси ривожланишига таҳдид солаётган диний экстремистик оқим ва террорчилик ташкилотлар “ Ҳизбут таҳрир ал-исломий” (“Ислом озодлик партияси”) норасмий диний- сиёсий партиясига 1953 йилда Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. У 1948 йилга қадар террорчилик амалиёти билан ном чиқарган “Ал- ихвон ал-муслимун” (“Мусулмон биродарлар”) гуруҳининг Фаластин бўлинмасида фаолият юритган. 1953 йили Асад Тахминий, Холид Ҳасан каби маслакдошлари билан “Ал-ихвон ал-муслимун” гуруҳининг ўз ҳудудидаги аъзоларини янги диний- сиёсий партия - “Ҳизб ут ат- таҳрир ал исломий ” га бирлаштирган. Даставвал, Фаластинни яҳудийлардан озод қилишни кўзлаган Набаҳоний, кейинчалик мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни партиянинг мақсади деб эълон қилди. Набаҳоний ва унинг издоши Абдул Қ адим Заллумнинг “Ислом низоми”, “Ислом давлати”, “Халифалик”, “Исломий оламга қайноқ нидолар” ва “Ҳизбут таҳрирнинг тушунчалари”, “Демократия – куфр низоми”, ва “Сиёсий онг” , “Идорий қонун”, ”Идорий тўплам” каби китобларида оқим таълимоти баён этилган. Ушбу адабиётларда ғарб цивилизацияси ва дунёвий давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш, ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш йўллари баён этилади. Ҳозирги кунда эса ташкилот раҳбарлари томонидан илгари сурилган “араб- исроил муаммоларини ҳал этишнинг ягона воситаси – яҳудийларни оммавий қирғин қилиш”, деган жангари ғоя “Ҳизбут таҳрир”нинг ҳақиқий моҳиятини белгилаб беради дейиш мумкин. “Ҳизбут таҳрир” пирамида шаклидаги тузилишга эга бўлиб, унинг қуйи поғонасини 5 кишилик “ халқалар ”га бирлашган “ дорислар ” ташкил этади. Халқага 33 “ мушриф ” раҳбарлик қилиб, 4-5 мушрифдан иборат “ маҳаллий жиҳоз ” “ нақиб ”га, нақиблар вилоят даражасида “ мусоид ”га бўйсунадилар. Мусоидлар фаолияти минтақавий раҳбар – “ муътама д ” томонидан бошқарилади. Ташкилот раҳбари – “ Амирул-аъзам ” ташкилотнинг олий бўғини – “ қиёдат ” орқали муътамадларнинг фаолият йўналишини белгилаб туради. Бундай тузилиш ташкилот фаолиятини мумкин қадар яширин олиб бориш имконини беради. Байрутда ташкилотнинг “ал-Ваъй” (“Онг”) журнали чоп этилади. “Ҳизбут таҳрир” фаолияти 1970-80 йиллардан буён Покистон, Индонезия, Филиппин, 1990-йиллар бошидан эса Марказий Осиё давлатларида, 2003-2004 йиллардан қрим ярим ороли ва Россиянинг баъзи минтақаларида кузатилмоқда. “Ҳизбут таҳрир” шариат асослари ҳамда инсонийлик тамойилларидан умуман узоқ бўлган фаолиятини Қуръон оятлари ва ҳадисларни нотўғри талқин қилиш орқали исботлашга уринади. Гарчи “Ҳизбут таҳрир” ўз фаолиятида фақат ғоявий кураш усулларидан фойдаланишни эълон қилса-да, ташкилот мафкурасини ифодаловчи ҳужжатлар ҳамда унинг фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган террорчилик амалиётларида иштирок этгани бунинг аксини кўрсатади. Жумладан, 1989 йил АҚШнинг Миссури штатида “Мусулмон талабаларнинг байналминал алоқалари” номи остида ўтган анжуманида “Ҳизбут таҳрир” раҳбариятининг вакили “мусулмон бўлмаган ҳукуматларга қуролли жиҳод эълон қилиш зарур”, деган ғояга йўғрилган маъруза билан чиққан. Ушбу маъруза кейинчалик бир неча тилларга ўгирилиб, “Ҳизбут таҳрир” аъзолари томонидан тарқатилган. Ўз навбатида, “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти иғволарини тарқатиш манбаси бўлмиш “ал-Ваъй-Онг” журналида ягона халифалик қуриш шиори остида бегуноҳ қон тўкишни оқлаб чиқувчи мақолалар муттасил бериб борилади. Жумладан, ушбу журнал 1990-йилларнинг охирида Жазоирда тинч фуқароларни қирғин қилган “Жазоир исломни қутқариш фронти” ташкилотининг террорчилик фаолиятини ёқлаб чиққан эди. Шунингдек, “ал-Ваъй”нинг 2001 йил июнда чоп этилган 170- 44 сонида ислом халифалигини қуриш йўлида барча воситаларни қўллаш, ҳатто, қотилликнинг оқланиши, бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи террорчи- худкуш (камикадзе)ларни “шаҳидлар” қаторига киритилгани ҳам буни тасдиқлайди. “Ҳизбут таҳрир” фаоллари Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида кўплаб қуролли хуружларни амалга оширган. Жумладан, 1968, 1974 ва 1977 йиллар мобайнида “Ҳизбут таҳрир” аъзолари Иорданияда бир неча бор қуролли қўзғолон кўтаришга ҳаракат қилишган. Ушбу ғалаёнлар ҳукумат қўшинлари ва махсус хизматлар саъй-ҳаракати билан бостирилган. 1974 йили эса Мисрда “Ҳизбут таҳрир” ташкилотининг Фаластин бўлинмаси аъзоси Салоҳ Сарийя бошчилигидаги экстремистлар Миср Ҳарбий-технологик академияси кадетларини жангари диний ғоялар билан заҳарлаб, уларни ҳарбий исён кўтаришга ундашган. Ҳарбийлар томонидан “Ҳизбут таҳрир”нинг бузғунчи моҳияти тўғри англанилгани боис ушбу амалиёт ҳам муваффақиятсизликка учраган. Бундан ташқари, 1999 йил декабрь ойида Ливан шимолида “Ҳизбут таҳрир” жангарилари Ливан хавфсизлик хизмати ва Сурия ҳарбий қўшинлари билан қуролли тўқнашувларни содир этган. 2000 йил январь ойида Сурия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳукуматга қарши ғалаёнлар кўтаришга тайёргарлик кўраётган “Ҳизбут таҳрир” фаолларининг 800 нафари қамоққа олинган. Ўз навбатида, 1993 йили Иордания махсус хизмати “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти фаолларининг қирол Ҳусайнга нисбатан тайёрлаган суиқасдини фош этган ва ташкилотнинг 30 аъзосини ҳибсга олган. Таъкидлаш жоизки, яқин тарих “Ҳизбут таҳрир”нинг бошқа террорчи гуруҳлар каби жангарилашиб бораётганидан далолат беради. Чунончи, 2002 йили Филиппинда “Ҳизбут таҳрир”га мансуб бир неча Индонезия фуқаролари ушланган. қамоққа олиш вақтида улардан кўп миқдорда портловчи моддалар ва ўқотар қуроллар топилган. Филиппин махсус хизматларининг эътироф этишича, қўлга олинганлар “ал-қоида” террорчи ташкилотининг маҳаллий бўлимлари билан яқин 55 алоқада бўлган. Бу эса “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти ўз фаолиятини халқаро террорчилик тизимининг таркибий қисми сифатида ташкил этаётганини кўрсатади. Бундан ташқари, 2003 йил апрел ойида ҳизбнинг Буюк Британиядаги бўлинмаси аъзоси Умар Шариф ва ушбу мамлакатда уя қуриб олган “Ал-муҳожир” экстремистик гуруҳи аъзоси Осиф Ҳаниф Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида жойлашган “Майкс Плейс” кафесида ўзларини портлатиб юбориши натижасида кўплаб бегуноҳ инсонлар ҳаётдан кўз юмган. Шу билан бир қаторда, “Ҳизбут таҳрир” фаоллари ўз мақсадлари йўлида ҳукумат раҳбарларига суиқасд уюштириш амалиётидан фойдаланишни давом эттирмоқда. Масалан, 2003 йили декабрь ойида ташкилотнинг қуддус шаҳри бўлинмаси аъзолари “ал-Ақсо” масжиди ичида Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Моҳирга ҳужум уюштиришган. Исроил маъмурияти ушбу ҳаракатни ташкиллаштирган бўлинма раҳбари Муҳаммад Ҳаммури устидан тергов ишлари қўзғатган. “Ҳизбут таҳрир” раҳбарияти ҳар сафар қуролли амалиёт мувафаққиятсизликка учраган заҳоти гўёки ушбу ҳаракатлар ташкилотнинг “ажралиб” чиққан қисми томонидан амалга оширилди, деган даъво билан айбни бўйнидан соқит қилишга интилиб келган. Шу муносабат билан, “Ҳизбут таҳрир” раҳбариятининг 2004 йил март-апрель ойларида Тошкент ва Бухорода, июль ойида Тошкентда амалга оширилган террорчилик хуружидаги иштирокини инкор этиши юқоридаги стратегиянинг давоми эканига ҳеч шубҳа қолмайди. “Ҳизбут таҳрир” бошқа террорчи ташкилотлар учун жангарилар тайёрлаб берувчи “конвейер”га айланган. Масалан, ташкилот асосчиларидан бўлган Асад Тахминий кейинчалик “Ислом жиҳоди” террорчи гуруҳининг диний раҳнамосига айланган бўлса, Холид Ҳасан Фаластинни озод қилиш ташкилотининг жанговор тузилмаси бўлган ФАТҲ ташкилотига асос солган. Шунингдек, ҳозирги кунда ўзини “ал-қоиданинг Ироқдаги бўлими” деб атаётган ҳамда кўплаб бегуноҳ ироқликларнинг ҳаётига зомин бўлаётган ташкилот раҳбари Абу Мусо Зарқавий ҳам даставвал “Ҳизбут таҳрир” аъзоси бўлган. Шу ўринда 2005 йилнинг 13-14 май 66 кунлари Андижонда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширган “Акромийлик” оқимининг асосчиси Акром Йўлдошев ҳам “Ҳизбут таҳрир” сафида бўлганини эслаб ўтиш лозим. қуйида бу мавзуга батафсил тўхталамиз. “Ҳизбут таҳрир” ташкилотининг террорчи моҳиятини тасдиқловчи бошқа бир омил шундан иборатки, гўё фаолияти “ошкора” ва “зўравонликсиз” усулларга асосланган бу гуруҳ ўз раҳбарияти, қароргоҳи ва молия манбаларини нафақат бошқалар, балки ўз аъзоларидан ҳам қатъий сир тутишга ҳаракат қилади. Экстремистик моҳияти фош бўлган “Ҳизбут таҳрир” деярли барча мусулмон мамлакатлари, 2003 йилдан Россия ва Германияда ҳам ман қилинган. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар “Ҳизбут таҳрир”нинг “Амири”- қиёдати аъзам” деб аталувчи олий раҳбари уч бор алмашган. Ташкилот асосчиси Тақиюддин Набаҳоний 1979 йилда сўнг вафотидан, 1979-2003 йилларда раҳбарлик фаластинлик Абдул Қадим Заллум (1923-2003)га ўтган. Ҳозирги кунда ташкилотни келиб чиқиши фаластинлик бўлган Ато Абу Рушта (Иордания фуқароси) бошқаради. “Абу Ёсин” тахаллуси билан фаолият юритувчи ушбу кимса 1990- йилларда Иордания давлатида конституциявий тузумга қарши фаолияти ҳамда оммани зўравонликка ташвиқот қилгани учун бир неча бор қамоққа олинган. Таъкидлаш жоизки, дунёдаги кўплаб таниқли уламо ва исломшунос олимлар “Ҳизбут таҳрир” мафкурасини қаттиқ танқид қилганлар. Жумладан, Муҳаммад қутб, Саудия Арабистонининг собиқ бош муфтийси, марҳум шайх Бин Боз, Юсуф Карзовий (қатар) ва Оман миллий университети шариат факультети декани Абдуазиз Ҳаёт уни “исломни бузувчи” ташкилот сифатида баҳолаганлар. Машҳур “ал-Азҳар” мажмуи шайхи Тантовий қуйидаги сўзи билан “Ҳизбут- таҳрир”нинг ғоясини инкор этади: “Халифалик давлатини барпо қилиш ислом шариатида зарур эмас. ... хулоса шуки, ҳар бир ўлканинг ўз раҳбари бўлиши жоиздир”. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 1999 йил 16 июндаги “Дин ниқоби остида динбузарлар ҳақида”ги Фатвосида “Ҳизбут таҳрир” ва бошқа бузғунчи тоифалар фаолияти қаттиқ қораланган. 77 Қирғизистонлик Алоуддин Мансур “Ҳизбнинг даъватларига яхшилаб назар ташланса, исломга ёт нарсалар экани маълум бўлади. Улар Қуръон, ҳадисдан “далил” келтирадилар, лекин ўз фойдалари учун, яъни, умуман Қуръон, ҳадис далолат қилмайдиган маъноларда тушунтирмоқчи бўладилар”, деб фикр билдирган. Тожикстонлик, Акбар Тўражонзода “Ҳизбут таҳрир” мафкураси “Қуръони Карим”, сунна ва ҳанафийлик эътиқодига зид келади, жамият ичида беқарорликни вужудга келтиради”, деб ҳисоблайди. Шайх, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Ҳизбут таҳрир” фаолиятини чуқур таҳлил, қилиб қуйидаги хулосани беради: “Ҳизбут таҳрир ҳар қандай душман қила олмайдиган зарарли ишларни қилдики, ислом душманлари ўзлари ҳаракат қилсалар, ҳозирги натижага эриша олмас эдилар” 1 1990-йиллар бошидан буён собиқ итттифоқ республикалари “Ҳизбут таҳрир” учун устувор фаолият йўналишларидан бирига айланган бўлиб, кейинги йилларда ташкилотнинг ушбу ҳудуддаги фаолиятида қатор янги жиҳатлар шаклланиб бормоқда. Хусусан, ташкилот аъзолари қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари, Қрим ярим ороли ва Россиянинг турли шаҳарларида ноқонуний фаолияти учун қўлга олинмоқда. “Ҳизбчилар” ўз ғоялари ифодаланган варақаларни маҳаллий тилларга таржима қилиб, яширин босмахоналарда чоп этмоқдалар. Жумладан, 2003 йил Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида, 2005 йили эса қирғизистонда бундай босмахонанинг фаолиятига чек қўйилган. “Ҳизбут таҳрир” аъзоларининг жангарилик амалиёти учун зарур ашёларни тўплашлари уларнинг қўпорувчилик фаолияти эҳтимолдан холи эмаслигидан далолат беради. Жумладан, 2004 йили февраль ойида Татаристонда қўлга олинган 6 нафар “ҳизбчидан” ўқ отар қурол ва портловчи модда юкланган нимча топилган. Ноябрь ойида Москва вилоятида 2 нафар тожикистонлик “ҳизбчи” эса 14 кг тротил, жанговар граната ва бошқа ҳарбий аслаҳалар билан қўлга олинган. Шу йилнинг декабрида Бошқирдистонда ушланган 5 нафар “Ҳизбут таҳрир” аъзосидан гранаталар, ўқ-дорилар ҳамда Уфа шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 1 Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Дин насиҳатдир. Тошкент 2000. Мовуроннахр. 90-б. 88 белгилаб қўйилган харитаси олинган. Ҳибсга олинганларнинг баъзилари Афғонистонда жанговар тайёргарлик ўтаб келгани маълум. “Ҳизбут таҳрир” ўз тарафига давлат бошқаруви, ҳуқуқни сақлаш идоралари ходимларини жалб қилиш ҳамда стратегик объектларга суқилиб киришга қаратилган фаолиятини кучайтирмоқда. Ушбу ҳаракат, айниқса, қўшни мамлакатларда авж олмоқда. Масалан, 2003 йил октябрь ойида ташкилотнинг 4 нафар аъзоси Бойқўнғир маркази ичида варақа тарқатиш чоғида қамоққа олинган. Хорижий диний-экстремистик ҳаракатлардаги каби расмий сиёсий қанот шакллантириш ва аҳоли ичида тарафдорларнинг сонини кўпайтириш мақсадида хайрия ишларини фаоллаштирмоқда. Жумладан, 2005 йил қурбон ҳайити кунларда қирғизистонда улар аҳоли ичида бепул овқат тарқатиш билан шуғулланганлар хамда бу мамлакатда ўзларининг издошларини кўпайтиришга муваффақ булдилар. Ҳозирги кунда “Ҳизбут таҳрир” бевосита ўз фаолиятини хуфиялаштириш мақсадида ўзаро алоқаларида бир бирларига аслий исм эмас, балки исломий исмлардан иборат бўлган таҳаллусларда фаолият кўрсатадилар. Варақа ва адабиётларни бевосита интернет электрон сайтлари орқали алмашадилар. “Акромийлар” - Фарғона водийсида 1990-йилларнинг ўртасида вужудга келган, ноанъанавий, конституцион тузум ва ислом ақидаларига зид ғояларни тарғиб қилувчи диний гуруҳ ҳисобланади. Асосчиси – Акром Сотволдиевич Йўлдошев, 1963 йили Андижон шаҳрида туғилган. У Андижондаги “жиҳодчилар”нинг ғоявий раҳнамоси Абдували Мирзаев шогирдларидан бўлиб, 1990-йилларда “Ҳизбут таҳрир”нинг ма ҳаллий раҳбари Абдурашид Қосимовдан сабоқ олган. А.Йўлдошев “Ҳизбут таҳрир” фикрлари билан руҳланиб, айниқса, ҳизбнинг “Ислом низоми”, “Иззат ва шараф сари” ва “Халифалик”, «Ислом даъвати» номли адабиётларидан фойдаланган ҳолда 12 дарсдан иборат янги “Иймонга йўл” рисоласи ва ҳаракат дастурини ишлаб чиққан. Яъни, «Ҳизбут-таҳрир»нинг бутун дунёда халифалик бошқарувидаги Ислом давлатини барпо қилишдек ягона 99 мақсадини сақлаган ҳолда, аввал алоҳида бир минтақада халифалик давлатини тузиб, кейинчалик унинг ҳудудини кенгайтириб бориш назарда тутилади. “Акромийлар” ўз сафларига жалб қилинувчи шахсларга руҳий таъсир ўтказиш ва уларни ғоявий жиҳатдан бирлаштириш мақсадида фаолиятларини қуйидаги асосий даврлар (босқичлар) га бўлган ҳолда амалга оширишлари аниқланган: “ Сирли ” ёки “ Махфий ” (ўз тарафига муносиб номзодлар жалб қилиш); “ Моддий ” ёки “ Иқтисодий ” (иқтисодий ёрдам ва иш билан таъминлаш, топган фойдадан 1/5 қисмини жамоа учун “ байтулмол ”га ажратиш); “ Маънавий ” ёки “ Сиёсий ” (ғоявий жиҳатдан қайта ишлов, дин ва сиёсатни қўшиб ўргатиш); “ Узвий майдон ” (тайёр бўлган аъзоларни “зарур” жойларга қўйиш, фаолият доирасини кенгайтириш); “ Охират ” ёки “ Тўнтариш ” (асл ва асосий мақсад: вазият етилгач, мавжуд тузум ўрнига ўз ҳокимиятларини ўрнатиш). Мазкур босқичлар махфий, ижро муддати қатъий белгиланмаган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, “Акромийлар” ҳар бир тузилма учун, биринчи навбатда, молиявий асос яратилиши лозимлигини таъкидлаб, ўз ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида “биродарлар” даромадининг 20 фоизидан тушадиган маблағлар жамғармасини ташкил этганлар. Жамғарманинг асосий қисмини янги иш ўринларини ташкил этиш ва бунинг натижасида аъзолар сафини кенгайтиришга сарфлаганлар. Ҳибсга олинган А.Йўлдошев амнистия туфайли 1998 йил декабрида озодликка чиқиб, ўз издошлари билан биргаликда “ашёвий далил” бўлиши мумкин бўладиган барча адабиётларини йўқотиб юборишга эришган. 1999 йилда А.Йўлдошев бошчилигида “акромийлар”нинг бир қатор раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилганидан сўнг, оқим фаолиятида тубдан ўзгаришлар юз берганини кўрсатади. Шу даврга қадар “биродарлар”га “Иймонга йўл” китобидан сабоқ бериб келинган бўлса, эндиликда ушбу ўқув дарслиги йўқ қилиниб, дарслар оғзаки равишда, аммо кўрсатиб ўтилган китобнинг моҳияти бўйича олиб борилган. 1010 Янги таҳрирда тайёрланган “Иймонга йўл” рисоласида фалсафий-мантиқий баён услуби танланган бўлсада, унда имон масаласида юртимизда азалдан анъанавий ҳисобланиб келган ҳанафий мазҳаби ва мотуридия таълимотига зид ақидалар бор. Шунингдек, таълимот “биродарлар”га ўзларини яшириш мақсадида шариатда тақиқланган баъзи амалларни бажаришга рухсат этади. Акромийлар фаолиятларини ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратиб, тадбиркорлик билан шуғулланадилар ҳамда янги аъзоларни асосан қариндошлар ҳисобига ўзларининг савдо дўконлари, сартарошхона, новвойхона, дурадгорлик, қандолатчилик, косибчилик ва мебель ишлаб чиқариш цехларига ишга жалб қилиш орқали кенгайтиришга ҳаракат қиладилар. Акромийлик ғояларининг тарқалишига қуйидаги омиллар ҳам сабаб бўлган, деб айтиш мумкин: Улар ўз тарафдорларини иш билан таъминлаш, молиявий муаммолари ечими учун “холис” моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўзларига иқтисодий жиҳатдан боғлаб оладилар. Бундай тарафдорлар диний ва дунёвий, хусусан, фалсафий илмлардан узоқлиги туфайли ташвиқ қилинувчи мантиқ, ақлга оид мавҳум мавзулар олдида осон таслим бўладилар. Акромийлар ҳокимиятни қўлга олиш билан боғлиқ режаларини ҳақиқий аъзо бўлмаганлардан сир тутадилар ҳамда янги тарафдорлар уларни сиёсатга алоқаси йўқ деб билганлари боис сингдирилаётган фикрларга кўникиб бораверадилар. Бу йўлдаги амалий даъват услуби бошқа диний-ақидапарастларникидан фарқли бўлиб, оммага мафкурафий тузоқ қўйишга асосланади. Акромийларнинг бу тамойилига кўра, мавжуд конституциявий тузумни ўзгартириш, ислом давлати қуриш каби гапларни гапириш шарт эмас, балки “ҳаётдаги барча муаммоларнинг ечими Қуръон ва ҳадисда” деб уқтирилса бас. Бу фикрдан “тўғри” хулосани одамлар ўзлари чиқариб олишларига бироз “ёрдамлашиб юборилса” етарли. Акромийлар янги аъзоларга эртаю кеч мавжуд тузумнинг камчиликлари, ўзларининг гўёки сиёсатдан йироқ, кичик бўлсада, ҳақиқий “биродарлар жамоаси” муҳитининг “гўзал” жиҳатларини уқтириб бориш орқали руҳий таъсир ўтказишга 1111 ҳаракат қиладилар. Барча мутаассиб ақидапарастлар қатори акромийларнинг ҳам фожеаси шундаки, улар имон, эътиқод, туйғу, тушунча, қалб ва ақл, маънавият билан маърифат, дин ва фалсафа ўртасидаги фарқ, уларнинг моҳиятини ўзлар и нинг фикр доираларида талқин этадилар. Улар аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида кундалик ибодат ва диний турмуш тарзида яшаб келаётганларни “ҳақиқий мусулмон” деб ҳисобламайдилар, дин аҳллари билан маслаҳатлашиш ёки улардан илм олишни умуман ўзларига эп кўрмайдилар. Улар ўзларининг бандалик бурчларини адо этаётганларни истеҳзо билан “жумачилар” деб атай бошладилар. Жамиятдаги барча ёмон иллатларни кишиларнинг маънавий қашшоқлиги, ахлоқий нопоклиги ва жоҳиллигида эмас, балки нотўғри тузумда деб баҳоладилар ва уни ўзгартиришни ўзлари учун бирламчи вазифа қилиб белгиладилар. “Таблиғчилар” жамоаси. “Таблиғ” - арабча етказиш маъносида, том маънода Аллоҳнинг каломини одамларга етказишни англатади. Бу оқимга Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс Кандехлави (1885-1994) томонидан 1927 йилда асос солинган. Оқим илк давридан бошлаб исломдан бошқа барча динларга тоқат қилолмасликлари билан ажралиб турганлар. Муҳаммад Илёс ўзи яшаган даврда, яъни XX асрнинг бошларида Ҳиндуизмга қарши ўлароқ кўпроқ кишиларни исломга жалб қилиш мақсадида ўзига хос тарбия тизимини яратди ва у ерда одамларга ислом ҳақидаги энг содда билимларни бера бошлади ва тарбияланган кишиларни “Таблиғчи” (даъватчи) сифатида жойларга тарқата бошлади. Одатда бу кишилар ўн кишидан иборат гуруҳ сифатида “жамоа” бўлиб, у жойдан бу жойга кўчиб, ислом ҳақида (етарли бўлмасада) олган билимларини тарғиб этишга одатланганлар. Оқимнинг таркибий тузилиши ҳақида маълумотлар кам. Таъкидланишича, “Таблиғ” ҳаракати баробарлик ва кенг оммани жалб қилиш асосида фаолият 1212 юритади. Лекин ташкил топгандан бери қатъий ягона бошқарув услубига асосланган ҳолда кичик-кичик гуруҳлар сифатида иш юритади. “Таблиғчилар” жамоаси амир томонидан бошқарилади, унинг кўрсатмалари сўзсиз бажарилиши лозим. Маркази Дакка (Бангладеш) шаҳрида жойлашган. Ташкилот бошқарувида амирдан сўнг асосий ўрин “шўро”га тегишли бўлиб, маслаҳат беришда муҳим аҳамиятига эга. Ундан кейин алоҳида олинган мамлакатдаги маҳаллий бўлинмалар туради. Ушбу бўлинмалар маҳаллий масжидларда ишлайдиган тажрибали ташкилот аъзоси-маҳаллий амир орқали бошқарилади. Ташкилотнинг катта бўлимлари Покистон, Ҳиндистон, Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қатор мамлакатларда фаолият юритмоқда. “Таблиғчилар”нинг Ўзбекистондаги фаол эмиссарлик фаолияти ХХ асрнинг 90-йилларига тўғри келади. Ўзбекистоннинг диний арбоблари гуруҳи, жумладан, А бдували Мирзаев (Абдували қори) 1990-92 йилларда тегишли таклифнома билан бир неча ой Ҳиндистон ва Покистонда бўлдилар. У ерда махсус тайёргарликдан ўтиб, ватанга қайтиб келгач, жойларда “Даъват” гуруҳларини туздилар. Шундай қилиб, “Даъват” ташвиқот гуруҳларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши “Таблиғ” жамиятининг бир мақсадга йўналтирилган фаолиятининг натижасидир. “Таблиғ” вакиллари билан нафақат А.Мирзаев балки, Ўзбекистондаги диний экстремизмнинг бошқа етакчилари (О.Назаров, Т. Йўлдошев)нинг ҳам фаол алоқалари қайд этил ган . Маълум бўлишича , ташкилот аъзолари ҳар йили маълум вақтда ўзларининг бош марказларда тўпланадилар. Йиғилганлардан турли мамлакатларга юбориш учун исломни тарғиб-ташвиқ қилиш гуруҳлари тузилади. Гуруҳ тарғиботчилари ҳақиқий мусулмон кишиси турмуш тарзини юритиш билан бошқаларга намуна бўлишлари керак, яъни, ўз вақтида ибодатларни бажариш, ягона Аллоҳга эргашувчиларни ҳурмат қилиш, ичкилик ва наркотик моддаларни исътемол қилишни кескин қоралаш ҳамда кўнгилхушлик тадбирларида иштирок этиш, 1313 теледастурларни томоша қилиш, фото суратга тушиш каби ишлардан ўзини йироқ тутиши лозим бўлади, деб даъват қиладилар. Хулоса қилиб, айтадиган бўлсак, оқимнинг мақсади кишиларни оммавий тарзда исломга чорлаш, мусулмонларга ислом арконларига тўлиқ амал қилишлари лозим эканлигини етказиш ва уларнинг Аллоҳ олдидаги масъулиятини ошириш. Оқим вакиллари 90-йилларнинг бошида Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятларини олиб бордилар. “Таблиғчилар” Тошкент шаҳрининг С.Раҳимов туманида жойлашган “Лангар” масжидини ўзларига марказ қилиб олиб, шу ердан республиканинг турли минтақаларига 3, 10, 40 кунлик даъватлар учун гуруҳлар юборилганлари маълум. 90-йилларнинг ўрталарига келиб ушбу ўзига хос марказ (масжид) ва гуруҳнинг Ўзбекистондаги фаолияти тугатилган. “Таблиғчилар” жамоасининг қарашлари қуйидаги сабабларга кўра юртимиз учун хатарли саналади: - оқимнинг ислом арконларини бажарилиши юзасидан кескин даъватлар олиб боришлиги ва намоз ҳамда бошқа ибодатларни бажаришда юртимизда минг йиллар давомида илдиз отган Ҳанафия мазҳабида эътироф этилмаган ҳаракатлар қилишлари фуқароларнинг норозиликларига сабаб бўлиши мумкин. - оқим кўрсатмаларига кўра, ҳар бир “таблиғ”чи йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада бир кунни Аллоҳнинг йўлида даъватга сарф этиши керак. Бу оқимга қўшилиб қолган кишиларнинг урф-одатларимизга хилоф равишда ўз оила ва ота- оналарини ташлаб юқоридаги муддатларда вилоятларга даъват қилиш учун чиқиб кетишлари; - оқим даъватчилари асосан жуда саёз билимга эга бўлиб, ҳеч қандай илмий асосланмаган далилларни ҳам кишиларни исломга чақириш учун келтираверадилар. Бундай ҳаракат кишиларда исломга бўлган қарашда салбий ҳолатларни вужудга келтириши; - бошқа динларга муросасиз муносабатда эканлиги. - энг асосийси жамият кишилари орасида бундай кескин таассубга берилган гуруҳларнинг пайдо бўлиши миллий ва диний низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. 1414 “Таблиғ” жамоаси Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган. “Даъват” - миссионерлик фаолияти эса, амалдаги қонунчилик томонидан тақиқланган. “Ислом лашкарлари”. 1990-1992 йилларда Наманган вилоятида “Отавалихон” жоме масжидида Абдулла Ўтаев, Тоҳир Йўлдошев бошчилигида 100-200 кишидан иборат 60 дан зиёд гуруҳлар ташкил этилган эди. Ўша пайт “Адолат” ҳаракати фаоллари дружиналар тузиб, кечки пайт ўз маҳалласидан ташқарида юрган эркак-аёлларни тўхтатди, ичкиликка қарши кураш учун айбдорларни масжид олдида устунларга боғлаб қўйишди. Улар ўзларини гўёки “халоскор” қилиб кўрсатиб, исломни кенг ёйиш орқали турмуш тарзини ўзгартирамиз “адолатли” тузум фақат шариат ўрнатилсагина таъмин этилади деб даъво қилганлар. “Адолат”нинг қочиб кетган баъзи фаоллари тожик мухолифатига қўшилганлиги ҳақида маълумотлар бор. 1992 йил 17 мартдан бошлаб апрель ойи охирларида уларнинг фаолияти тугатилди. “Адолат” ҳаракатининг раҳбари бўлган Тоҳир Йўлдошев эса ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида фаолият олиб бораётган “Ўзбекистон (Туркистон) ислом ҳаракати”нинг раҳбари ҳисобланади. “Ўзбекистон (Туркистон) ислом ҳаракати” (ЎИҲ ,ТИХ ). 1996 йилда ташкил топган. А Қ Ш Давлат департаментининг энг хавфли халқаро террор ч и ташкилотлар рўйхатига киритилган. Дастлабки номланиши “Ўзбекистон Исломий уйғониш партияси” бўлиб, Афғонистонда чет эллик ҳомийларнинг моддий ва молиявий кўмагига таяниб, жумладан Покистон “Ҳизби ҳаракати Жиҳод” ташкилотининг фаол ёрдами билан вужудга келган. ЎИҲ таркибига асосан 1992-93 йилларда Ўзбекистонда фаолиятлари тақиқланган бир қанча исломий гуруҳлар кирган: “Адолат” уюшмаси (Наманган), “Ислом уйғониш партияси” (1990 йилда Астраханда асос солинган, 1991 йил январда Ўзбекистон бўлими очилган), “Одамийлик ва инсонпарварлик” ( Қ ўқон), “Туркистон ислом партияси”, “Ислом лашкарлари” (Наманган). ЎИҲ нинг бўлажак аъзолари 90-йиллардаги 1515 таъқиблардан сўнг Тожикистон ва Афғонистонга қочиб ўтганлар. Уларнинг кўпчилиги Бирлашган тожик мухолифати (БТМ) томонида фуқаролар урушида иштирок этган. ЎИҲ ташкил этилгач, унинг сиёсий раҳбари этиб Т.Йўлдошев, ҳарбий қисм раҳбарлигига Ж.Хожиев, матбуот маркази раҳбари ва Т.Йўлдошев ўринбосари лавозимига Зубайр ибн Абдурраҳмон (Абду л -Раҳим) сайландилар. Мазкур ҳаракатнинг асосий мақсади этиб Фарғона водийси ҳудудида ислом давлатини барпо этиш қўйилди. ЎИҲ раҳбарияти қатор халқаро ва минтақавий исломий ташкилотлар, авваламбор, “Ал-қоида”, “Толибон”, “Ҳизбут таҳрир”, “Ал-ихвон ал-муслимун” билан ҳамкорлик қилади. 90-йилларнинг ўрталаридан чет элларда уя қуриб олган жиноятчи тўдалар ҳарбий-сиёсий тизим яратиш мақсадида фаол ҳаракатлар олиб бордилар. 1994-95 йилларда улар Афғонистоннинг ўзбеклар кўп яшайдиган ҳудудларидан катта маблағдаги “ёрдам пули” йиғдилар. ЎИҲнинг сиёсий раҳбари - ўзини Муҳаммад Тоҳир Форуқ деб номлаб олган Тоҳир Йўлдошев молиявий базани кучайтиришда асосий роль ўйнади. Т.Йўлдошев Покистон, Туркия, Саудия Арабистонининг қатор радикал гуруҳлари, жумладан “Ҳизбут таҳрир” раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда турли масалалар билан бир қаторда, террорчилик хуружларини амалга оширириш юзасидан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, экстремистик ҳаракатлар ҳомийларидан моддий ёрдам олиш масаласига алоҳида урғу берилди. ЎИҲ аъзолари асосий тайёргарликни Покистон ва Афғонистон ҳудудида жангари-террористларни тайёрловчи қатор лагерларда ўрганганлар. Шундай лагерлардан бири “Ал-Форуқ”: Афғон-Покистон чегараси яқинидаги Хост туманининг тоғ дарасида жойлашган. Мазкур лагер 80-йиллар бошида Усома бин Лодин маблағлари ҳисобига афғон мужоҳидларини тайёрлаш учун барпо этилганди. “Толибон” ҳаракати кучлари Афғонистон ҳудудининг талайгина қисмини босиб олган пайтда, ЎИҲ билан яқин алоқага киришди ва унинг ҳомийсига айланди. ЎИҲ толибларнинг “Эдоре-йе Эхтезор” разведка хизмати ҳамкорлигида 1616 юртимиз ҳудудида экстремистик ғояларни ёйиш, барча мухолиф кучларни Ўзбекистондаги мавжуд конституциявий тузумга қарши кураш байроғи остида бирлаштириш режаларини тузган эди. Шунингдек, “Ўрта Шарқ турк бирлиги”, “Буюк ислом фронти”, “Буюк бирлик партияси” тасарруфидаги “Ислом тартиблари маркази” ва “Низами алем оджакли” каби кўплаб турк фундаменталистик ташкилотларини ЎИҲга кўрсатган “сахий” ёрдамлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Марказий раҳбарияти Буюк Британиянинг Бирменгем ҳудудида жойлашган “Бутунжаҳон ислом ёрдами” ташкилотининг “тайзиқдаги биродарлар”га ёрдам кўрсатаётгани маълум. “Ислом жамоати” Покистон хайрия ташкилоти, “қатар” хайрия жамияти, Саудия Арабистонининг “Ислом қутқаруви” халқаро ташкилоти, “Ал-ихвон ал- муслимун” халқаро бўлимининг турли хайрия жамғармалари, Саудия Арабистони ҳомийлик қилувчи “Ислом ёшлари бутунжаҳон ассамблеяси” ва бошқа ташкилотлар томонидан ЎИҲ хисобига турли миқдорда маблағлар тушиб турган. Бир вақтнинг ўзида мазкур фундаменталистлар “Лонбор йўлбарслари” ва “Шарқий Туркистон исломий ҳаракати” (ШТИҲ) сепаратист гуруҳлари билан ҳамкорлик қилганлар. “Тавба” - экстремистик руҳдаги ҳаракат бўлиб, унга Бокуда Ҳожи Абдулла Озарбайжон асос солган. Ўзбекистонда ушбу ҳаракат 1991 йили Наманган шаҳридаги “Отауллоҳ” масжиди қошида қирғизистонлик Йўлдош Турғунбоев, наманганлик Абдували Йўлдошев ва Исҳоқ Жабборов тимсолида ўз фаолиятини бошлаган. Ҳаракатнинг мақсади “ваҳҳобийлик” ғояларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли орасида мавжуд конституцион тузумга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, жангариларни ўқитиш, уларни моддий рағбатлантириб туриш, республикада ислом давлатини тиклаш шиори остида ҳокимиятни ҳатто террор йўли билан эгаллашдан иборат. Фарғона водийси йигитларидан тўпланган жангариларни асосан Тожикистон ҳудудидаги жангарилар лагерларида покистонлик мутахассислар ўқитадилар. Ҳаракат аъзоларининг ҳар бирига камида 1717 11 кишини ўз қаторларига жалб қилиш мажбурияти юкланади. “Тавба” ҳаракати вакиллари тарафидан Фарғона водийсида ҳокимият органлари ходимлари, шунингдек, аҳолига бир қатор оғир азият етказилгани аниқланган. Ҳаракатни ҳориждаги катта террористик гуруҳлар маблағ билан таъминлаши табиий, аммо, бундан ташқари улар турли талон-тарож ва террор йўли билан топилган маблағлар билан ҳам ўзларининг моддий эҳтиёжларини қондирадилар. Юртимизда ушбу ҳаракатнинг юзга яқин аъзоси тезкор кўрилган чоралар асосида қўлга олинди ва ҳаракат фаолияти тугатиган. "Нурчилар" диний жамоаси. Туркиядаги диний о қ имлардан бири бўлган “Нурчилар” жамоасининг асосчиси туркиялик Саид Нурсий (1873-1960) ҳ исобланади. “Нурчилар” ғ оялари С.Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи нур” куллиётида ўз аксини топган бўлиб, бу туркум китоблар дунёнинг 15 тилига таржима қ илинган. Саид Нурсийнинг шогирдларига берган маш ҳ ур дарслари рисолалар тарзида чоп этилиб, баъзилари тў ғ ридан-тў ғ ри дарснинг ра қ ами билан, масалан, "Йигирма бешинчи дарс" деб аталади. О қ им адабиётларининг мазмуни ўта фалсафий мушо ҳ ада ва тамсиллардан иборат бўлиб, баъзи жи ҳ атларда чалкашлик мавжуд. Худди шу жи ҳ ати билан о қ им ра ҳ барлари ўз аъзоларининг ушбу фалсафий фикрларни еча билиш учун ҳ аёт тажрибасига эга бўлиши керак деган даъво билан, исломий қ онун- қ оидаларни ҳ аётга тадби қ этиш зарурати ғ оясини сингдирадилар. Бу ўринда яна бир нарсага эътибор қ аратиш лозимки, о қ им вакиллари ўзларига янги аъзони жалб этишда биринчи навбатда "Нур"чилар жамоаси фаолияти сиёсатдан узо қ деган фикрни берадилар. Аслида бу бир ни қ об бўлиб, уларнинг фаолияти негизида сиёсатга аралашув ётади. 1942 йилда Туркиянинг Эрзурум шахрида ту ғ илган Ф.Гюлен “Нур” харакатининг асосчиси Саид Нурсий вафотидан сўнг унинг ўрнини эгаллагач, нурчиларнинг Измирдаги ҳ аракати режаларини ишлаб чи ққ ан ва харакат иштирокчиларининг амалий маш ғ улотларига ра ҳ барлик қ илган. 1818 Ф.Гюлен ноти қ лик ва одамларни ишонтира билиш қ обилиятига эга шахс. Унинг қ аламига мансуб 24 та китоб ва 130 дан зиёд турли видеокассаталар мавжуд. Туркияда Гюлен ташкил қ илган 90 та турли жам ғ армалар, 103 та хусусий мактаб, 211 та ширкат, 160 та ў қ ув курслари ва 500 га я қ ин ёто қ хоналар фаолият кўрсатмо қ да. Шунингдек у “Сизинти”, “Йни умит” ва “Фонтан” каби 14 та журнал, “Заман” кундалик газетаси, “Саманйоли” хусусий телеканали ва икки радиостанцияга эгалик қ илади. Маълумотларга кўра мавжуд 80 вилоятлар µокимларининг 30 нафари Ф.Гюленнинг ў қ увчилари ва издошлари ҳ исобланадилар. “Нур” ҳ аракати ва унинг ра ҳ бари Ф.Гюлен ҳ а қ ида Туркиянинг ўзида ва ундан таш қ арида “Нурчилар мактабларида диний тар ғ ибот олиб борувчи, жамиятнинг ю қ ори-зиёли таба қ аси учун хавф ту ғ дирувчи ҳ аракат ” деган фикрлар мавжуд. Туркиядан таш қ арида, масалан Германияда Гюлен тарафдорлари томонидан тил мактаби, иккита ў қ ув маркази, радиостанция, касалхона ва болалар бо ғ часи, Голландия ва Швейцарияда- иккита жам ғ арма, Бол қ онда - иккита хусусий мактаб, Марказий Осиёда - 128 та хусусий лицей ва 6 та университет, Я қ ин Шар қ ва Африкада - 3 та мактаб ва 2 та тил курслари, А Қ Шда - 2та ёто қ хона ва масжид ташкил қ илинган. Гюленнинг и қ тисодий манбаи бўлиб “Азия Файненс”, “Ишик” каби энг йирик су ғ урта ва кўплаб тижорат компаниялари хизмат қ иладилар ва одатда бу ҳ омийлар ўз ёрдамларини ошкора қ илмайдилар. Фундаменталистик гуру ҳ лар фаолиятини кузатиш учун Туркия қ уролли кучлари Бош штаби қ ошида ташкил этилган аналитик гуру ҳ лардан бири (“ Ғ арбий ишчи гуру ҳ ”) 1998 йилнинг 27 мартида Туркия Миллий хавфсизлик совети йи ғ илишида Ф.Гюлен ва унинг ташкилот фаолияти ҳ а қ ида махсус маъруза тайёрладилар. Унда Ф.Гюлен рахбарлик қ илаётган ташкилот Туркия жамиятининг ю қ ори таба қ аси учун ўта хавфли бўлиб, улар Ислом арконлари чегарасидан чи қ масаларда дин ни қ обига ўранган ҳ олда одамларнинг диний туй ғ уларидан фойдаланиб, ўзларининг режаларини амалга оширишга харакат қ иладилар, деган хулосага келдилар. 1919 “Нурчилар” жамоаси ғ ояларининг юртимизга кириб келиши 1992 йилнинг бошларига тў ғ ри келади. “Нурчилар” жамоаси республикамизда расмий рўйхатдан ўтмаган, унинг аъзоларининг фаолияти норасмий ҳ исобланади. "Нур" ҳ аракати сафларининг асосини ёшлар ташкил этиб, ҳ аракат томонидан чоп этилган адабиётлар тар қ атиш йўли билан уларнинг сафлари кенгаймо қ да. Мазкур о қ им аъзолари Ҳ индистон, Покистон ва Малайзия мамлакатларида ҳ ам пайдо бўлган. Шунингдек, Америкада та ҳ сил олувчи турк талабалари орасида "Нур"чилар даъватига эргашувчилар борлиги сабабли бу ҳ аракат А Қ Ш ҳ удудида ҳ ам тар қ алмо қ да. Ю қ оридаги маълумотлардан хулоса қ илиб айтиш мумкинки, “Нур” ҳ аракатида очи қ дан-очи қ Конституцион тузумга қ арши кураш, Ислом давлатини қ уриш ғ оялари мавжуд бўлмасада, мазмун ва мо ҳ ият жи ҳ атидан унинг ғ оялари ва ушбу о қ им томонидан чоп қ илинган адабиётлар фундаменталистик таълимотларнинг а ҳ оли орасида илдиз отиб кетишига асос яратади. Шунингдек, улар а ҳ оли орасида а қ идапарастлик ғ ояларини тар ғ иб этишга, уларнинг таъсирини кучайтиришга хизмат қ илади. “Жиҳодчилар” (Ваҳҳобийлик) - диний, сиёсий, фундаменталистик ва экстремистик оқим бўлиб, XVIII асрда Марказий Арабистоннинг Нажд воҳасида юзага келган. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ибн Сулаймон (1703- 1792) ҳисобланади. Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб издошларини унинг номи билан "ваҳҳобийлар" деб аташган. Ваҳҳобийлар бевосита дин номидан иш кўрган ва уни "тозалаш" гўёки Пайғамбар давридаги асл ҳолатига қайтариш, барча арабларни яшил байроқ остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурган. Уларнинг фикрига кўра, бутун ислом дунёси тавҳид (якка худоликка) тамойилидан чекинган. Ваҳҳобийлар фанатизм ва "муқаддас уруш" – жиҳод тарафдорлари бўлиб чиқдилар. Муҳаммад Абдул Ваҳҳобнинг акаси Сулаймон узоқ вақт укасининг ғоясига қарши чиқади. Ҳижоз тарихчиси Ибн Зайни Даҳлан: "Бир куни Сулаймон укаси Муҳаммаддан Исломда нечта устун бор деб сўрайди. Укаси унга бешта деб жавоб қайтаради, шунда Сулаймон "Йўқ, сен олтинчисини яратдинг, чунки ким 2020 сенга эргашмаса мусулмон эмас, деб эълон қилдинг", деб қайтарганлигини ёзади. Бундан кўриниб турибдики, улар ўз қарашлари йўлида ҳатто қариндош- уруғларини, яқинларини ҳам аямаганлар. Ибн Абдулваҳҳоб ўз фаолиятини динни бутпарастликдан халос этиш учун олиб бораётганлигини таъкидлаган. Унинг уқтиришича, сўнгги 600 йил давомида яшаб келган мусулмонлар бутпарастлик ботқоғига ботиб яшаганлар, у эса Исломни қайта тиклади. Қуръон бутпарастларга қарата айтилган кўпгина оятларни у мусулмонларга қарата айтди ва тадбиқ қилди. Ибн Абдул Ваҳҳобнинг таъкидлашича, Пайғамбаримиз ва авлиё-ю анбиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш ширк ҳисобланади. Марҳумлар руҳига тиловатлар ўқиш, хайри-эҳсон қилиш кабилар ҳам ножоиз ҳисобланади. Ваҳҳобийлар дунёвий маданиятга қатъий қарши туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланиш, бадиий завқ-шавқ олиш кечирилмайдиган гуноҳ деб ҳисоблашади. Қайд этиш лозимки, ваҳҳобийлар ўзлари зулм ўтказган ҳудуддаги барча мусулмон аҳолисига ўз мафкурасини мажбуран сингдира олмаган. Уларнинг ўта тор мутаассиб таълимоти халқнинг қаттиқ қаршилигига учраган. XVIII аср охири ва XIX асрнинг биринчи чорагида ваҳҳобийлар тарафдорлари қириб ташланганлиги тарихдан маълум. Бу оқимнинг ҳозирги замондаги тарғиботчилари дунёвий мамлакатлар халқларини, давлатларни куфрда, ширкда(харом) айблаб, уларга қарши курашиш учун қулай фурсат излайди. Ваҳҳобийлар кишиларда муросасизлик, ўзгалар фикрлари, манфаатларига ҳурматсизлик руҳини сингдиришга ҳаракат қиладилар. Ҳозирги замон ваҳҳобий-(жиходчи)лари диний-сиёсий оқим сифатида ислом дини пайдо бўлган пайтдаги ибтидоий шаклга қайтиш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмонлари орасига тарқатишни "жиҳод", яъни тинч аҳолига қарши очиқдан- очиқ уруш эълон қилиш йўлини танлаб, мажбурий мафкураланган тарғибот- ташвиқот қилмоқдалар. Террорчи, радикал ва экстремистик ташкилотлар аксариятининг таълимоти асосини ваҳҳобийлик ташкил этади. 2121 Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган ушбу диний-эктремистик оқим аъзолари Ўзбекистон Республикасининг бир қанча шаҳарларида жиноятлар содир этдилар. Кейинчалик бу оқим тарафдорларининг Тошкент шаҳридаги мудҳиш воқеаларда ҳам иштирок этганликлари аниқланган. Воқеалар тафсилоти шуни кўрсатадики, ваҳҳобийлар оқими аъзоларининг асл мақсади “жиҳод” орқали, яъни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашдир. Бунинг учун улар эъдод, яъни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб (хижрат) тайёргарлик кўриб қайтгандан кейин жиноий фаолиятни давом эттириш йўлини танлаганлар. Ваҳҳобийлар томонидан илгари сурилаётган жиҳод тушунчасига келсак, унинг замирида инсонларни қўрқитиш, даҳшат, ваҳима уйғотиш, қириб ташлаш, мол-мулкига зиён етказиш, динлараро иғво, нифоқ уйғотиш, охир-оқибатда бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлувчи ўта оғир жиноятларни содир этиб, фақат сиёсий ҳокимиятга эга бўлишга интилаётгани кўзга ташланмоқда. “Аҳмадия” оқими. Аҳмадия – XIX аср охирида Ҳиндистонда вужудга келган диний ҳаракат. Мирза Ғулом Аҳмад Кодиёний (1835-1908) асос солган. У XIX асрнинг 70-йилларида Панжоб мусулмонлари ўртасида йирик уламо ва авлиё сифатида ном чиқарган. Ислом тарихи ва илоҳиёт бўйича бир неча асар ёзган. 1891 йилда "Анжумани Аҳмадия" диний ташкилотини тузган. Издошлари уни "пайғамбар" деб эълон қилганлар. Вафотидан кейин унинг ўрнига Ҳаким Нуриддин ҳаракатга раҳбарлик қилган. Мирза Ғулом Аҳмаднинг ўғли Башар Аҳмад ҳам таниқли Аҳмадия арбобларидан ҳисобланади, "Сийратул Маҳдий" ("Маҳдийнинг ҳаёт йўли"), "Калиматул фасл" ("Ажратувчи сўз") ва бошқа китоблари бор. Ҳозирги кунда Аҳмадийлар Ҳиндистон ва Покистондан ташқари, бир неча араб мамлакатлари, Эрон, Афғонистон, Африка ҳамда Ғарб мамлакатларида тарқалган. Аҳмадийларнинг ҳозирги “халифа”си (раҳбари)нинг маркази Лондонда жойлашган. Аҳмадийлар кейинги йилларда МДҲ ҳудудига ҳам кириб келмоқда. 2222 Кўпроқ ишбилармон, хайрия жамияти вакиллари сифатида Татаристон ва бошқа жойларда расмий рўйхатдан ўтган. “Салафийлар” оқими. Салафийлик ҳақида фикр юритишдан олдин баъзи нарсаларни билиб олиш лозим бўлади. Биринчидан, салаф тушунчаси ислом тарихида мўътабар бир даврда яшаган кишиларни қамраб олади. Чунки ҳадисда келишича даврларнинг энг яхшиси бу пайғамбар даврида, сўнг ундан кейинги давр, сўнг ундан кейинги давр ҳисобланади. Бу уч давр ҳижрий йил бўйича илк уч асрни қамраб олиб, у даврларда яшаган соҳабалар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар салаф ҳисобланадилар. Ислом олимларининг барчаси салафга эргашишга буюришган. Ҳатто Бурҳонуддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридан ҳам салафларнинг гапларига нисбатан ҳурматни сезиш қийин эмас. Шу сабабли барча кишилар салафларга эргашишга ҳаракат қилишган ва бунга тарғиб қилишган. Иккинчидан, “салаф мазҳаби” бошқа, “салафия мазҳаби” ёки “салафийлик” бошқа. Мовароуннаҳрда ёзилган асарларнинг барчасида салаф қарашлари ва уларнинг фикрлари “мазҳаб” сифатида зикр қилинган. Шу сабабли салаф мазҳаби деган ибора пайдо бўлган. Бу барча томондан қабул қилинади. Аммо салафийлик ёки салафия йўналиши янги ном бўлиб, бу кейинчалик пайдо бўлган йўналишдир. Улар фақат салафга эргашамиз деган шиор билан, тўғри йўлда юрганликларини ва олимларнинг салаф мазҳабига эргашишга тарғиб қилганликларини айтиб, ўзларини оқламоқчи ва тарафдорларини кўпайтирмоқчи бўлишади. Салафийлар шариат аҳкомлари ва эътиқод масалаларини илк уч асрдаги ҳолатга келтиришга уринишади. Ҳуқуқий соҳада уларнинг энг асосий кўзга ташланадиган жиҳати мазҳабаларни тан олмаслиги. Улар ҳеч бир мужтаҳид ўзларига тақлид қилишларини истамаган деб таъкидалашади. Улар муайян бир кишига эмас, балки умумий ҳолда салафга эргашиш лозим дейишади. 2323 Ҳозирги кунда салафийлик араб давлатлари ва бошқа мусулмон давлатлари аҳолиси ичида кенг тарқалаётган йўналишдир ва улар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчиси радикал салафийлар бўлиб, улар асосан агрессив бўлган ва илк даврдаги ҳолатни истайдиган кишилардир. Булар муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли ислом давлатини ташкил қилиш ҳамда қонунларни ўзгартириш ва шариат аҳкомларини жорий қилиш билан муаммонинг ечимини топиш тарафдорларидир. Иккинчилари, мўътадил салафийлар. Ўзларининг қарашларидан қайтмаган ҳолда бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиган кишилардир. Шу билан бирга муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар. Шунингдек, «Салафийлик» шаклида бу сўзнинг ишлатилиши XVIII асрга тўғри келади. «Ваҳҳобийлик» оқимининг асосчиси ҳисобланмиш Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб салафийликка даъват этгани таъкидланади. Бундан «Салафийлик» – «Ваҳҳобийлик»нинг иккинчи номи экани маълум бўлади. Марказий Осиё давлатларига “салафийлик” ўтган асрнинг 90-йилларидан кириб кела бошлади. Оқим ғояларининг асосий тарғиботчилари сифатида Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардаги турли хил исломий ташкилотларнинг вакилларини кўрсатиш мумкин. Ўрта асрларда Ибн Таймия, Ибн Қаййим, Муҳаммад ибн Абулваҳҳоб каби салафийлар Марказий Осиё мутафаккир олим ва уламоларини “ислом мо ҳ иятини сохталаштириш”да айблаб, ислом давлатини идеаллаштиришга асосланган қ арашлар тизимини ишлаб чи қ дилар ва жи ҳ одни унга эришишнинг асосий воситаси сифатида эълон қ илиб, ўз ғ ояларига жанговарлик тусини бердилар. Шундай қ илиб, салафийлик ҳ ам ҳ окимият учун курашнинг ма ҳ сули ҳ исоблана бошлади. Ибн Таймия “салафийлик” оқимининг дунёқараши, фиқҳий ва фалсафий- ғоявий асосларини яратди. Бу эса ўз навбатида оқим тарафдорларининг кўпайишига сабаб бўлди. Ибн Таймия таълимотининг барча методологик ва ғоявий 2424 тамойиллари даврлар мобайнида турли исломий оқимлар томонидан фойдаланилиб келинди ва ҳозирда ҳам фойдаланилмоқда. Жумладан, Ислом дини тарихида диний реакцион қарашлари билан тарихда из қолдирган (780-855) Ахмад ибн Ханбал, (1328) Ибн Таймия, (1792) Мухаммад Ибн Абдулваххоб ва ХХ асрда (1839-1897)Жамоиддин ал-Афғоний ва Мухаммад Абдулар томонидан асос солинган динни ислох қилиш йўлидаги салафийлик ҳаракатларга эргашиб, ўта кескин фикрлардан иборат бўлган “Аллох томонидан нозил қилинган қонунларни хеч бир Аллох яратган кимса ўзгартириб, янги қонун ярата олмайди”, ёки бошқачароқ қилиб айтганда, инсоннинг қонун чиқаришга ваколати йўқ, у фақат ижрочи бўлиб қолаверади, демак-ки барча инсонлар чиқарган қонунлар хеч қандай кучга эга эмас ва шариатдан эмасдир, бу қонунларга эргашиб, унга итоат этиш гунохдир”.Демак-ки, хукумат ва унинг қонунларни тадбиқ қилувчи идоралари “ношаръий” бўлиб, улар мусулмонлар устидан бошқаришга ҳақли эмаслар” деган фикрда ҳаракатларни амалга ошириб келганлар. Замонавий “салафийлик”нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири асосий урғуни диний ахлоқ қоидаларидан кўра сиёсий ғояларига қаратишидадир. Шу сабабли, фаолиятини ҳокимиятга эришиш ҳамда бошқарувни “чин мусулмонлар” қўлига топшириш зарурлиги масалаларига йўналтирилади. Бу фаолият нафақат бошқа дин вакиллари орасида, ҳатто мусулмон жамиятда ҳам олиб борилади. Замонавий ислом оламида юзага келган ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, “салафийлар”нинг бирламчи вазифалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: - одамлар онгидан миллий анъаналар ва қадриятлар каби тушунчаларни чиқариб ташлаш; - эркак ва аёллар томонидан барча шариат талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш; - шариат та лабларига амал қилмаган диндорларга нисбатан кескин чоралар кўриш ; - қабристонлар, авлиё ва буюк уламолар қабри зиёратини ман қилиш; - мавжуд давлат қонунларини Қуръон ва шариатга мувофиқлаштириш; 2525 - мусулмонларни муайян мазҳабга эргашишдан қайтариш. “Салафийлик” оқими ғояларини сингдириш жараёни дастлаб умумий диний адабиётлардан бошланиб, шахснинг мойиллигига қараб кейинги босқичларда оқимнинг етакчилари ҳисобланган муаллифлар асарларидан фойдаланилади. Экстремистик о қ имлар дастлаб салафийлик ва ва ҳҳ обийликка асосланган бўлсаларда, кейинро қ улардан ҳ ам илгарилаб кетдилар. Бу тузилмаларнинг ғ оявий платформаси “ихвонийлик” ва “жи ҳ од”га асосланган. Воқеалар тафсилоти шуни кўрсатадики, ўзларини қандай ном билан аташмасин бу каби оқимларнинг асл мақсади, жиҳод орқали, яъни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашдир. Салафийлар диний оқимининг келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши Салафийлик ҳақида фикр юритишдан олдин баъзи нарсаларни билиб олиш лозим бўлади. Биринчидан, салаф тушунчаси ислом тарихида мўътабар бир даврда яшаган кишиларни қамраб олади. Чунки ҳадисда келишича даврларнинг энг яхшиси бу пайғамбар даврида, сўнг ундан кейинги давр, сўнг ундан кейинги давр ҳисобланади. Бу уч давр ҳижрий йил бўйича илк уч асрни қамраб олиб, у даврларда яшаган соҳабалар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар салаф ҳисобланадилар. Ислом олимларининг барчаси салафга эргашишга буюришган. Ҳатто Бурҳонуддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридан ҳам салафларнинг гапларига нисбатан ҳурматни сезиш қийин эмас. Шу сабабли барча кишилар салафларга эргашишга ҳаракат қилишган ва бунга тарғиб қилишган. Иккинчидан, “салаф мазҳаби” бошқа “салафия мазҳаби” ёки “салафийлик” бошқа. Мовароуннаҳрда ёзилган асарларнинг барчасида салаф қарашлари ва уларнинг фикрлари “мазҳаб” сифатида зикр қилинган. Шу сабабли салаф мазҳаби деган ибора пайдо бўлган. Бу барча томондан қабул қилинади. Аммо салафийлик ёки салафия йўналиши янги ном бўлиб, бу кейинчалик пайдо бўлган йўналишдир. Улар фақат салафга эргашамиз деган шиор билан, тўғри 2626 йўлда юрганликларини ва олимларнинг салаф мазҳабига эргашишга тарғиб қилганликларини айтиб, ўзларини оқламоқчи ва тарафдорларини кўпайтирмоқчи бўлишади. Салафийлар шариат аҳкомлари ва эътиқод масалаларини илк уч асрдаги ҳолатга келтиришга уринишади. Ҳуқуқий соҳада уларнинг энг асосий кўзга ташланадиган жиҳати мазҳабаларни тан олмаслиги. Улар ҳеч бир мужтаҳид ўзларига тақлид қилишларини истамаган деб таъкидалашади. Улар муайян бир кишига эмас, балки умумий ҳолда салафга эргашиш лозим дейишади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра салафийлик уч босқичда ривожланган. Биринчи босқичда салафийликнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқиш даври бўлган. Бу даврда асосан Ибн Таймия ва Ибн Қаййимлар салаф қарашларига урғу берган, ҳатто мазҳабдан чиқишга тарғиб қилган. Иккинчи босқичда салафийлик амалда татбиқ этила бошланди. Муҳаммад ибн Абулваҳҳоб Саъуд билан ҳамкорликда олиб борган ҳаракатларида усмонлиларга зарба бериб, арабларни ажратиш ва арабларнинг миллий ғоясини шакллантиришда Ибн Таймия қарашларидан кенг фойдаланган. Шу орқали туркларга, ҳанафийларга, жумладан мазҳабга эргашишга ва тариқатга ҳамда тариқатда мавжуд авлиёларни зиёрат қилиш каби баъзи шу каби масалаларга ўта қарши чиққан. Муҳаммад ибн Абулваҳҳоб салафийликка асосланиб динни ислоҳ қилиш шиори остида “Ваҳҳобийлик” оқимига асос солган. Учинчи босқичда арабларнинг мустақиллик ҳаракатларини бошлаган пайтда ўзларининг ҳолатларини тўғрилашга интилганда Жамолуддин Афғоний ва Муҳаммад Абдуҳнинг ислоҳотга тарғиб қилиши натижасида салафийлик ғояси ислоҳот учун қулай йўл деб топилган ва ривожлантирилган. Ҳозирги кунда салафийлик араб давлатлари ва бошқа мусулмон давлат ичида аҳоли ичида кенг тарқалаётган йўналишдир ва улар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчиси мутаасиб салафийлар бўлиб, улар асосан реакцион бўлган ва илк даврдаги ҳолатни тиклашга интилаётган ақидапарастлар. Улар муаммоларни ҳал 2727 қилишнинг ягона йўли, ислом давлатини ташкил қилиш дейдиганлар ҳамда қонунларни ўзгартириш ва шариат аҳкомларини жорий қилиш билан муаммонинг ечимини топиш деган фикрни олдинга сурадилар Иккинчилари, мўътадил салафийлар. Ўзларининг қарашларидан қайтмаган ҳолда бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиган кишилардир. Улар шу билан бирга муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқтиришмайди. Шунингдек, «Салафийлик» шаклида бу сўзнинг ишлатилиши XVIII асрга тўғри келади. «Ваҳҳобийлик» оқимининг асосчиси ҳисобланмиш Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб салафийликка даъват этгани таъкидланади. Бундан ташқари «Салафийлик»,– «Ваҳҳобийлик»нинг иккинчи номи экани мутаҳассислар томонидан эътироф этилган. Унинг тарафдорларидан бўлган Анвар ал-Жандий таъкидлашича: «Салафийлик – ислом даъватини янгилаган катта ҳаракатдир, агар у бўлмаганида Ғарб Шарқни жуда қаттиқ руҳий қулликка солган бўлар эди». Шунингдек, Европада баъзида «Салафийлик» – «Ваҳҳобийлик»нинг синоними сифатида ишлатилади. Баъзан «Салафийлик» – «Янги ваҳҳобийлик» дея хам талқин этилади. Ўрта асрларда Ибн Таймия, Ибн Қаййим, Муҳаммад ибн Абулваҳҳоблар каби салафийлар Марказий Осиё мутафаккир, олим ва уламоларини “ислом мохиятини сохталаштириш”да айблаб, ислом давлатини идеаллаштиришга асосланган қарашлар тизимини ишлаб чиқдилар ва жиҳодни унга эришишнинг асосий воситаси сифатида эълон қ илиб, ўз ғояларига жанговарлик тусини бердилар. Шундай қилиб, салафийлик ҳам ҳокимият учун курашнинг маҳсули ҳ исоблана бошланди. Натижада бугунги кунда террорчилик тузилмаларини шакллантираётган экстремистлар ғоявий жиҳатдан таянаётган ақидапараст салафийлик оқими юзага келди. Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: - ваҳҳобийлик вакиллари (янги ҳанбалийлар); - “Мусулмон биродарлар” уюшмалари ва шу каби экстремист оқимлар. 2828 Экстремистик о қ имлар дастлаб салафийлик ва ваҳҳобийликка асосланган бўлсаларда, кейинроқ улардан ҳам илгарилаб кетдилар. Бу тузилмаларнинг ғоявий платформаси “ихвонийлик” ва “жиҳод”га асосланган. Бугунги кунда шароитлари диний-экстремистик ташкилотларнинг ғоявий асоси сифатида фаол қўлланаётган "салафийлик"нинг оқими "Ваҳҳобийлик" тўғрисида алоҳида тўхталиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ваҳҳобийлик – салафийликка асосланган диний, сиёсий, фундаменталистик ва экстремистик оқим бўлиб, XVIII асрда Марказий Арабистоннинг Нажд воҳасида юзага келган. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ибн Сулаймон (1703- 1792) ҳисобланади. Унинг отаси ва катта акаси таниқли дин уламоларидан бўлган. Ваҳҳобийлик оқими вакиллари ўзларини «ваҳҳобий» деб эмас, балки «салафий» номи билан атайдилар. Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб издошларини унинг номи билан "ваҳҳобийлар" деб аташган. Ваҳҳобийлар бевосита дин номидан иш кўрган ва уни "тозалаш" гўёки Пайғамбар ва салафлар давридаги асл ҳолатига қайтариш, барча арабларни яшил байроқ остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурган. Уларнинг фикрига кўра, бутун ислом дунёси тавҳид (якка худоликка) тамойилидан чекинган. Ибн Абдул Ваҳҳоб ўз фаолиятини динни бутпарастликдан халос этиш учун олиб бораётганлигини таъкидлаган. Унинг уқтиришича, сўнгги 600 йил давомида яшаб келган мусулмонлар бутпарастлик ботқоғига ботиб яшаганлар, у эса Исломни қайта тиклаган. Ибн Абдул Ваҳҳобнинг таъкидлашича, Пайғамбаримиз ва авлиё-ю анбиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш ва тавассул қилиш ширк ҳисобланади. Шунингдек, уларнинг эътиқодига кўра марҳумлар руҳига тиловатлар ўқиш, хайри- эҳсон қилиш кабилар ҳам ножоиздир. Ваҳҳобийлар дунёвий маданиятга қатъий қарши туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланиш, бадиий завқ-шавқ олиш кечирилмайдиган гуноҳ деб ҳисоблашади. Қайд этиш жоизки, ваҳҳобийлар ўзлари зулм ўтказган ҳудуддаги барча мусулмон аҳолисига ўз мафкурасини мажбуран сингдира олмаган. Уларнинг ўта 2929 тор мутаассиб таълимоти халқнинг қаттиқ қаршилигига учраган. XVIII аср охири ва XIX асрнинг биринчи чорагида ваҳҳобийлар тарафдорлари қириб ташланганлиги тарихдан маълум. Бу оқимнинг ҳозирги замондаги тарғиботчилари ҳар қандай халқни, давлатни куфрда, ширкда айблаб, унга қарши курашиш учун қулай фурсат излайди. Айниқса, улар кишиларда муросасизлик, ўзгалар фикрлари, манфаатларига ҳурматсизлик руҳини сингдиришга ҳаракат қиладилар. Ҳозирги замон ваҳҳобийлари диний-сиёсий оқим сифатида ислом дини пайдо бўлган пайтдаги ибтидоий шаклга қайтиш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмон аҳоли орасига тарқатиш, "жиҳод", яъни тинч аҳолига қарши очиқдан- очиқ уруш эълон қилиш йўлини танлаб, тарғибот-ташвиқот қилмоқдалар. Шу билан террорнинг юзага келишига сабаб бўлмоқдалар. Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган бу диний-эктремистик оқим аъзолари 1997 йилдан бошлаб асосан Фарғона водийсининг Наманган, Андижон, Қўқон, Марғилон, Қорасув шаҳарларида турли жиноятлар содир этдилар. Кейинчалик бу оқим тарфдорларининг Тошкент шаҳридаги мудҳиш воқеаларда ҳам иштирок этганликлари аниқланган. Воқеалар тафсилоти шуни кўрсатадики, ваҳҳобийлар оқими аъзоларининг асл мақсади, ўзларини қандай ном билан аташмасин жиҳод орқали, яъни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашдир. Бунинг учун улар эъдод, яъни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб тайёргарлик кўриб қайтгандан кейин жиноий фаолиятни давом эттириш йўлини танлаганлар. Оқим тарафдорлари Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишидаги жузъий камчиликлар, баъзи одамларнинг ишсизлиги, жамиятдаги айрим муаммолар ўз вақтида ечимини топмаётганидан фойдаланиб, "ўз ғоясини оммалаштириш"га ҳаракат қиладилар. Ваҳобийлар томонидан илгари сурилаётган жиҳод тушунчасига келсак, унинг замирида инсонларни қўрқитиш, даҳшат, ваҳима уйғотиш, қириб ташлаш, мол-мулкига зиён етказиш, динлараро иғво, нифоқ келтириб чиқариш, охир- оқибатда бегуноҳ инсонларнинг ўлимига олиб келувчи террорчилик каби ўта оғир 3030 жиноятларни содир этиб, фақат сиёсий ҳокимиятга эга бўлишга интилаётгани сезилмоқда. Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак Салафийлар бу ваҳҳобийлик ва жиходчилар бир йўналиш бўлиб, хозирги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакилларини адаштириш мақсадида ўзларини салафийлар деб атасаларда, лекин уларнинг ваҳҳобийликдан фарқи йўқ. Шу боис, бўлса керак 2009 йилнинг январида қўшни Тожикстон Республикасининг Душанбе шаҳар суди “Салафийлар” фаоллиятини диний экстремистик сифатида эътироф этиб, расман тақиқланган. ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТАРИҚАТЧИЛАР УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ДИНИЙ ВАЗИЯТГА ТАЪСИРИ Тариқат, аслият ва воқелик "Ҳар бир янгилик бидъат, ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат жаҳаннамдадир" (Муттафақун алайҳи). Тарихда юртимизда тасаввуфнинг илм сифатида шаклланишига улкан ҳисса қўшган кўплаб уламолар етишиб чиққан ва уларнинг асарлари халқимизнинг маънавий мероси ҳисобланади. Юртимизда кенг тарқалган «нақшбандия» тариқатининг соф таълимотида устоз ва шогирдлар учун илм фарзлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш зарурлиги, оилани унутмаслик ва ислом аҳкомларини мутаассибона талқин қилмаслик борасида ўта жиддий ва масъулиятли талаблар қўйилган. Баъзи сохта тариқатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, уни ислом таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий ҳаётдан узоқлашган ҳолда талқин этилмоқда. Исломда бирор-бир шайхга мурид бўлиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йўқнинг пири шайтон» деган даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кўр-кўрона узун соқол қўйиб, махси-калиш кийиб 3131 юриш ва замонавий либосдаги фуқароларга нисбатан кибрли муносабатда бўлиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади. Тасаввуф атамасининг этимологияси борасида бир неча қарашлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида мазкур атаманинг (жун) сўзидан келиб чиққани қайд этилади. Чунки сўфийлар танларини риёзатда чиниқтириш ҳамда дунёнинг моддий бойликларидан юз ўгирганликларининг исботи сифатида қаттиқ жундан тўқилган либос кийиб юрганлар 2 . Айни вақтда мусулмон дунёсининг деярли барча мамлакатларида турли тасаввуфий тариқатлар вакиллари фаолият юритаётганини кўриш мумкин. Туркия, Миср, Жазоир, Тунис, Ливия, Индонезия, Малайзия, Иордания, Покистон каби мамлакатларда мавжуд тариқатларнинг саноғига етиш ҳам қийин. Шу билан бирга, ушбу сулукларнинг кўпчилиги тасаввуф таълимотининг илк ғояларидан анча узоқлашиб кетган. Шайхлик мақоми маблағ тўплаш манбаи бўлиб қолган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Туркиядаги кўплаб тариқат вакиллари томонидан шайхларини ўта муболаға билан улуғланиши, уларнинг тавоф қилиниши, шайхларнинг ўз тарафдорлари ва муассасалари мавжудлиги фикримиз исботи бўла олади. Покистон ва Ҳиндистон ҳудудларида тарқалган тариқатларнинг урф- одатларига назар солинса, уларда йога, буддавийлик, ҳиндуийлик ва қадимги ҳинд фалсафасининг таъсири катталигини кўриш мумкин. Барлавия, Меҳмандия ва бошқа қатор тариқатларда қадимги ҳинд фалсафасидаги таносух, яъни руҳнинг кўчиб юриши ғояси кенг ўрин олган. Улар намоз ёки зикр вақтида юқоридан бир жойни бўш қўядилар ва унга Муҳаммад пайғамбар руҳи келиб ўрнашади, деб ҳисоблайдилар. Масжидларининг қибла тарафида эса ўз тариқатларининг асосчиси ёки пирларининг қабри жойлашган бўлиб, намоздан аввал ва кейин уни тавоф қиладилар. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп мамлакатларида, Америка Қўшма Штатларидан то Австралия архипелагигача бўлган ҳудудда Баҳоуддин Нақшбанд ва Нақшбандия тариқатини билишади ва ҳурмат қилишади. Нима учун шундай? 2 Хайдархон Йўлдошҳужаев. Тариқатчиликнинг замонавий кўринишлари. Тошкент ислом университети. Тошкент-2010 3232 Чунки Баҳоуддин Нақшбанд, аввало, ислом дини шариати мезонларини маҳкам ушлаган ва уларнинг бузилишига йўл қўймаган. Иккинчидан, у чин инсоний ғоялар ва фазилатларни илгари сурган, жамиятнинг турли вакиллари ўртасида футувват - жавонмардлик ришталари пайдо бўлишига туртки бўлган. Бунинг ортида одамлар бир-бирларига моддий ва маънавий ёрдам бера бошлаганлар, ҳаётдаги қийинчиликни ҳамжиҳатликда енгиб ўтиб, шодликларни ҳам бирга баҳам кўрганлар. Буларнинг барчаси Баҳоуддин Нақшбанд жамиятда барпо қилмоқчи бўлган биродарлик, бирдамликнинг айнан ўзи эди. Унинг "қалбинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг меҳнатда", деган ўгитлари деҳқондарда динга, диндор ва тариқатчи сўфийларга эса меҳнатга нисбатан эътиборда айтилган Бу, ўз навбатида, одамлар турмуш тарзининг кўтарилишига ҳам хизмат қилган. Марказий Осиёда тасаввуф тариқатларининг ривожида ўлкадан етишиб чиққан Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Ахрор каби алломаларнинг хизмати катта бўлган. Уларнинг фаолияти бутун ислом оламига ўз таъсирини ўтказган. Айни вақтда, илдизи Хожагон тариқатига бориб тақаладиган Нақшбандия- Мужаддидия тариқати Марказий Осиёда кенг ёйила бошлади. Тарикат асосчиларидан Аҳмад Сирҳиндий ал-форукий ар-Раббоний Ҳиндистоннинг Сирҳинд шаҳрида туғилиб ўсган. Сирҳиндий ўзининг "Мактубот" номли асарида Накшбандия таълимоти ва амалийтига, хусусан, "зикр", "вавдат", "пир ва мурид одоби" масалаларига кўпгина янгиликлар киритган. Қўқонлик «пир»га эргашган «тариқатчилар»нинг гўёки мазкур шахсга мурид бўлганларнинг қазо бўлган намози ва рўзаси соқит бўлиши ҳақидаги даъвоси ислом қонун-қоидаларига умуман тўғри келмайди. Сўфийликка даъво қилаётган шахсларнинг оиласини ойлаб маблағсиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда «пирнинг» хизматини қилиб юриши ва бировнинг эҳсони билан кун кечириши ижтимоий иллат бўлиб, ислом дини ва соф «нақшбандия» таълимотига зиддир. 3333  Хозирги кунда Самарқанд вилоятида “Шахидия”, “Нақшбандия тариқати”, “Маърифатчилар” Фарғонада “Иброхимийлар”, Тошкент вилоятида “Удумчилар”, “Қора саллалийлар” деган янги диний йўналишлар биринчи навбатда диний тарғибот ҳамда юртимизни исломлаштиришга ҳаракат олиб бораётган ташкилотлар жумласига киради. Биринчи навбатда бу ташкилотлар ислом динини тарғиботи, ва ҳалқ орасида диний удумларни кенгайтиришга қаратилган фаолият билан шуғулланиб, назоратда четга чиқса экстремистик йўналишдаги ташкилотлар туркумига кириши мумкин. Шу боис, тариқатчиларнинг айрим намоёндалари хусусида тўхталиб ўтамиз: Накдшбандия-Мужаддидия-Хусайния тариқати - раҳбари Иброҳим эшон хисобланади. Иброҳим Маматқулов, 1937 йили Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Оққўрғон қипшоғида таваллуд топган. Мир-Араб мадрасасига ўқишга кирган, лекин тугата олмаган. 1950-70-йилларда Жанубий Қозоғистоннинг Туркистон туманида яшаган шайх халифа Абдулвоҳид Сайрамийда таҳсил олган. 1967 йили халифа Абдулвохид 86 ёшда вафот этгач, тариқатга бошчилик қилиш ҳуқуқи Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳаси яқинида истиқомат қилган Абдуллоҳ қорига ўтган. Иброхим Эшон 1976 йилга қадар мазкур шайхга муридлик қипган. Унинг вафотидан сўнг раҳбарлик Иброхим Эшонга ўтди. У 1984 йилга қадар Абдуллоҳ қорининг манзилида яшаб, тариқатчиларга раҳнамолик қилди. У 1985 йилда она қишлоғи Оқкўрғонга кўчиб ўтди ва 2009 йили вафот этди. Иброҳим эшон тарафдорлари Фарғона вилоятининг Бувайда, Ёзёвон, Марғилон, Олтиариқ туманларида кўпчиликни ташкил этарди. Шунингдек, Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари, қўшни Қозоғистоннинг Сайрам вилоятларида ушбу тариқат вакиллари мавжуд. У ўз тариқати шажарасида 32-пир ҳисобланган. Иброҳим Маматқулов ҳудудда бошқа тариқатчиларга нисбатан тарафдорларининг кўплиги, муридларини бир жойга тўплай олиши, таъсир доирасининг катталиги билан фарқланарди. Узининг берган маълумотига кўра, унинг тарафдорлари сони 20 мингдан ортиқ. 3434 Унинг издошларининг мунтазам кўпайиб бориши сабабларидан яна бири шуки, унинг муридлари одатда тарафдорлф йиғиш жараёнида ўз етакчиларини (Иброҳим эшонни) идеал шахс сифатида кўрсатишга эришишмокда. Шунингдек, зикр қилишни ўргатадиган қўлланмаларни ҳали намоз ўқиш қоидаларини мукаммал эгалламаган аҳоли орасида тарқатишмоқца. Ушбу қўлланмага доимий амал қилинса, жаннатга тушиши аниклиги уқтирилади. И.Маматқуловнинг ўз ҳисобидан зиёратгоҳларни таъмирлашда, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилишида ҳамда шу каби ободонлаштириш ишларида иштирок этиши ҳам мусулмон аҳоли орасида унинг обрўси ошишига ва тарафдорлари кўпайишига олиб келган. Иброҳим эшоннинг уйи унинг тараф-дорлари учун асосий марказ ҳисобланган. Эшоннинг хизматида доимий тарзда 20-30 нафар мурид турарди. Турли вилоятларда Иброҳим Эшоннинг ўринбосарлари бор, улар ўз ҳудудларида тариқатчиларга раҳбарлик қиладилар, янги аъзоларни қабул қиладилар. Ҳафтанинг жума кунидан ташқари қолган 6 кун мобайнида беш маҳал намоз олдидан муридларга дастурхон ёзиларди. Ҳар куни соат кундузги 12:30 да 250-300 кишига мўлжаллаб И.Маматқулов хонадонида ош тортилар ва пешин намозидан кейин 15-20 га яқин киши унга байъат қиларди. Сўнг алоҳида уйда аёллар байъати қабул қилинарди. Энди Иброҳим эшон раҳнамолик қилиб келган Нақшбандия-Ҳусайния тариқатида қўлланилаётган расм-русумларнинг имкон қадар тўлиқроқ баёнини келтирамиз. Янги байъат қилганларга қуйида илова қўлланмада белгиланган.вазифаларни буюрарди. Шукри вузуъ - 2 ракаат (таҳорат шукронаси учун ҳар бир олинган таҳоратдан сўнг ўқиладиган намоз). Туҳфаи Расулуллоҳ - 2 ракаат (Шом намозидан сўнг ўқилади). Таҳажжуд - 2 ракаатдан икки марта, жами 4 ракаат (Бомдод намозининг вақти кирмасдан илгари ўқилади). Ишроқ - 2 ракаат (Қуёш чиққандан сўнг ўқилади). 3535 Юқоридагилардан ташқари доимий таҳоратда, маҳси-калишда, чопон ва салла ўраб юриш тавсия этилади. Иброҳим Маматқулов тариқат раҳбарлигини қўлига олгач, муридлари учун қатор янгиликлар жорий қилган. Айни пайтда, у раҳнамолик қилаётган оқим илк тасаввуф асосчилари таълимотидан анча йироқлашган. Уларнинг хатти- ҳаракатларида юртимизда қарийб ўн тўрт асрдан буён амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳаби аҳкомлари ва аҳли сунна эътиқодига зид ғояларни тарғиб қилиш холахлари кузатилмокда. Айни пайтда расмий имомлар Иброҳим эшон фаолиятидаги шариатнинг бузилишига боғлиқ айрим жиҳатларга эътироз билдирмоқдалар. Мисол тариқасида қуйидаги масалаларни келтириш мумкин: - кечаси таҳажжуд намозини ўқиш фарз (ёки вожиб); - шукри вузуъ намозини қайси вақтда бўлса ҳам, яъни макруҳ пайтларда ҳам ўқиб олиш зарур. - пирга қўл берганнинг олдинги гуноҳлари кечирилади, қазо бўлган (қолдирилган) намозни ўқимаса ҳам бўлаверади; - муридидан бошқа кишининг тўй-маракаларига бормаслик; — расмий имомларнинг амримаъруфларини менсимаслик. Бундан ташқари айрим муридлар томонидан ҳам мутаассибона хатти- ҳаракатлар намоён бўлаётгани маълум. Жумладан: — Иброҳим эшоннинг таҳоратидан қолган сувни табаррук деб истеъмол қилишган; - пирнинг уйи томонига оёқ узатиш, қиблага оёқ узатишдек гуноҳ бўлади; - доимий катта салла, узун оқ кўйлак ва маҳси-ковушда гуруҳ-гуруҳ бўлиб юриш. Маълумки, шариат аҳкомларини жорий қилиш Аллоҳ ёки У изн берган пайғамбарларга хос нарса. Бошқа ҳеч ким, бирон-бир сабабга кўра бу ишни амалга ошириши, бандалар устига шаръий амрни жорий қилиши мумкин эмас. Ҳаттоки, Муҳаммад (с.а.в) умматларига доим енгиллик, осонлик, ихчамликни истаб келганлар. Бир ҳадисда айтадиларки: "Агар умматларимга қийин бўлиб қолишидан қўрқмаганимда эди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок қилишни буюрар эдим". Мисвок бутасимон дарахтнинг новдасидан қирқиб, пўстлоғини шилиб ташлаб у билан тиш тозалайдиган, ўзидан тиш учун фойдали моддалар ва хушбўйлик 3636 чиқарадиган нарсадир. Кўплаб мусулмон ўлкаларида ҳозирда ҳам мисвокдан фойдаланилади. Одамлар махсус ғилофларда чўнтакларида олиб юрадилар ва овқатдан аввал ва кейин, намоздан аввал уни олиб оғзиларида бир неча бор у ёқ - бу ёққа айлантирадилар ва тишларини тозалайдилар. Одатда бу ишни қилиш одамга қийинчшгак туғдирмайди ва атиги бир неча сония ёки бир-икки минут кифоя қилади. Модомики, Расулуллоҳ (с.а.в.) шу арзимаган иш мусулмон умматига машаққат бўлишидан қўрқиб буюрмаган бўлсалар, кечаси, туннинг ярмида, уйқунинг энг ширин пайти келганда туриб ибодат қилишни бошқаларга фарз ёки вожиб қилишга кимнинг ҳадди сиғади? Иккинчидан, агар банданинг хохиши ва бошқа ҳолатларига қараб шаръий ҳукмлар ўзгартирилаверса шариатнинг улуғлиги қаерда қолади?! Келтирилган далиллардан келиб чиқадики, аввало тариқат йўлига кирган киши қўлидан келмайдиган ишни бўйнига олмаслиги керак. Иккинчидан, Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтарган ва уламолар макруҳ ва ҳатто ҳаром деб ҳукм чиқарган амалда қандай тақво, қандай савоб бўлиши мумкин?! Шундай экан Аллоҳ ва унинг Расули осон қилиб берган динимизни қийинлаштириш ва бу орқали савоб қиламан деб, маъсиятга ботишда ҳеч қандай манфаат кўринмайди. Иброҳим эшоннинг йирик издошлари ва тариқат вакилларидан бири Саломов Одилхон қори) 1928 йили Андижон шаҳрида туғилган ва 2009 йили вафот этган. Ҳозирги кунда бу сулукка наманганлик сартарош-уста Абдураҳмонов Абду Боқи раҳбарлик қиляпти. Одилхон қори ўз тариқати шажарасида 36-пир ҳисобланади. У Нақшбандия тариқатининг жаҳрий зикрга асосланган шохобчасига раҳбарлик қилган. Бу тариқат тарафдорлари ҳар пайшанба куни пирнинг ҳовлисида, мавлид ойларида ёки бошқа каттароқ тадбирларда Фарғона водийсининг турли жойларида жамланиб, меҳмондорчилик ва зикр маросимлари ўтказиб турадилар. Вилоят имомлари ва маҳаллий аҳолиси билан бўлган суҳбатлардан О.Саломовнинг диний билими етарлича эмаслиги, шариат қоидаларини мукаммал 3737 билмаслиги аниқланди. Муридлари билан бўлган суҳбатларда ҳам уларнинг диний билим даражаси пастлиги, шариат қоидаларига тўлиқ риоя қилмасликлари маълум бўлди. Одилхон қорининг 30 йилдан буён маслакдошлари бўлиб келаётган муридларидан иккитаси шариатнинг айрим қоидаларини (ғусл қилиш нияти, баъзи намоз ўқиш қоидаларини) билмаслигини маълум қилишган. О.Саломов муридликка 30 ёшдан ошган кишиларни қабул қилади. Одилхон қорининг 10 дан ортиқ муридлари доимий унинг хизматида туради. Унинг муридларидан бири Сойибжон қорининг маълум қилишича, О.Саломовнинг фақат жойлардаги халфалари Андижон эски шаҳри Олтинсой кўчаси 117-хонадонда (О.Саломокнинг аввалги ҳовлисида) ҳар пайшанба «аср» намозидан кейин доира шаклида рақс усулида баланд овозда зикр тушишади (араб. - ёдга олиш, эслаш, яъни тасаввуфда худони ёдга олиш билан боғлиқ маросим). Халфалардан бошқа барча муридлар 5- 10 киши бўлиб, бир-бирларининг уйларида зикр тушишади. Улар ҳанафий мазҳабида ибодат қилишади ва ҳозирги кунда уларнинг сафи беш юздан ортиқ кишини ташкил этади. Андижон ва Фарғона вилоятлари расмий имомлари орасида Одилхон қори тарафдорлари йўқ. Ўзи кексайиб, анчагина кучдан қолганлиги сабабли Андижон вилоятидан Абду Қуддус, Иззатилло қори, Сойибжон кори ва Наманган вилоятидан Абду Боки каби муридларига иршод берган. О.Саломовнинг тариқатдаги шажараси И.Маматқуловники билан деярли бир бўлса-да, бироқ бу шохобчада нимагадир жаҳрий зикр йўли танланган деган савол туғилиши табиий. Маълум бўлишича, О.Саломов Тожикистонлик Муҳаммад Шариф Ҳисорийдан ҳам иршод олган ва ушбу пир унга жаҳрий усулида ибодат қилишга ижозат берган. Чунки Нақшбандия-Мужаддидия-Ҳусайния тариқатининг асосчиси бўлган Муҳаммад Ҳусайн хафий зикр билан бир қаторда жаҳрий зикрни ҳам амалда қўллаб келган. Бу нарса унинг замондош уламоларининг танқидига учрашига сабаб бўлган. Ўз навбатидан Муҳаммад Ҳусайн шогирдларига зикрнинг мазкур икки туридан хохдаган бирини танлаш ҳуқуқини берган. Жиззах вилоятида ўзини тариқатнинг янги кўринишининг асосчиси деб биладиган, Бахмал туманида тугилган Сафар Қушаров томонидан «Нурсафардия» 3838 тариқати тарқала бошлаганини кузатиш мумкин. Бу тариқат вакилларининг, Тошкент ва Жиззах шахарларида бир неча "Сўфий табобати" тиббий, бундан ташқари, С.Қушаров "Сўфий жанг санъати" номи билан туркум рисолалар чоп эттирган Нурсафардия тариқатига оид китобларнинг тахлили 1. Сўфий (мусулмон) жанг санъати усуллари. Китоб муаллифи Шайх Сўфий -Табиб Нурсафардий (Сафар Кушаров). 2006 йилда Тошкентда кирилл ва лотин алифбосида нашр этилган. Нашриёти кўрсатилмаган. Саҳифаларининг сони - 80 та. Адади - 999 та. Юқорида айтилганидек, Шарқ жанг санъати усуллари ҳақида сўз бориб, уларни мусулмонлар номи билан боғлашга ҳаракат қилинган. Жумладан китобда: "Сўфий жанг санъати асоси ҳозирги Хитой ҳудудида Уйғур мухтор вилояти, Ниндзя ва Тансу вилоятларида аҳоли ўртасида сақланиб қолган ва у ҳозирги ушу, сини, шаолин мактабларига катта озуқа ва туганмас бой ахборот олиб кирган", - дейилади. Ваҳоланки, ислом дини XIV асрдан буён дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалган, бу дин таълимоти, амалиёти ва маросимлари ҳақида минг-минг томли китоблар ёзилган бўлса, уларнинг бирортасида ҳам мусулмонларнинг жанг қилиш санъати деган гап айтилмаган. Иккинчидан, ислом тинчлик ва осойишталик дини. Унда одамларнинг ўзаро осойишта ҳаёт кечиришлари, ўз юртларини обод қилишлари тараннум этилади. Шунинг учун исломда алоҳида урушиш услуби бўлгани ҳақида гапириш ўринсиз. Бундан ташқари, сўфийлар мусулмонлар орасидаги энг хоксор, дунё бойликлари-ю бошқа манфаатлардан юз ўгириб, фақат охиратни ўйлайдиганлар ҳисобланадилар. Бир неча босқичдан иборат жанг усулини айнан сўфийларга боғлаш ҳам ўта мантиқсизликдир. Агар Хитой ҳудудларида яшаган мусулмонлар ўша ерлик аҳолига хос тарзда ушу, кунфу, каратэ каби жанг санъатларини ўзлаштирган бўлсалар буни дин билан боғлаш нотўғри бўлади. Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. У ҳам бўлса, ислом уламолари ислом динини маърифий жиҳатларини тарғиб қилиб турган бир пайтда, қандайдир жанг қилиш усулини ҳам бу динга олиб келиб боғлаш ёшларимизнинг маънавий 3939 тарбиясига салбий таъсир этади. Юртимизда ўнлаб шарқона кураш турлари ривожланиб бормоқда. Ватанимиз фарзандлари улар бўйича жаҳоннинг турли майдонларида мусобақаларда қатнашмокдалар, бироқ уларнинг ҳеч бири қайсидир дин билан боғланаётгани йўқ-ку! Шундай экан, мазкур оқим Ўзбекистондаги динлараро бағрикенглик тамойилларига ҳам мос келмайди. 2."Сўфий жанг тизимлари" китобининг муаллифи - Ахмуратов Шуҳрат. 2007 йилда Тошкентда кирилл ва лотин алифбосида нашр этилган. Нашриёти кўрсатилмаган. Саҳифаларининг сони - 80 та. Адади - 999 дона. Бу китобда ҳам юқоридагига ўхшаш Қадимги Хитойда мавжуд бўлган шарқ яккакураши мактабларининг усуллари гўёки мусулмонлардан ўтган деган маъно ётади ва уларни қайта ўзлаштириш таклиф этилади. Шунингдек, бир неча фотосуратлар орқали ўрганиш усуллари баён этилади. Ушбу китобга ҳам "Сўфий (мусулмон) жанг санъати усуллари" китобига берилган каби тақриз бериш мумкин. Ҳар бир нарсани ўз номи билан атаган маъқул. Исломни жанг санъати билан алоқаси борлиги бу диннинг асосий манбалари Қуръони карим ва ҳадислар у ёқда турсин, кейинги асрларда битилган адабиётларда ҳам учрамаган ҳолдир. Республика Ушу федерациясининг оғзаки маълумотига кўра, Шарқда бирон-бир мусулмон жанг санъати ҳақида на тарихий, на замонавий маълумот йўқ. 3. Нурсафардия мактаби нима? Китобнинг нашр жойи ва вақти кўрсатилмаган. 104 бет, адади маълум эмас. Кирилл ва лотин алифбосида. Унда Нурсафардия йўналишининг мақсадлари, ғоявий ва амалий асослари баён қилинган. Агар мавзудан ташқарига чиқиб, тафаккур қилиб кўрсак, тасаввуф тариқатлари ўз-ўзидан, кимнингдир ихтиёри билан ташкил этиладиган (фирма очишга ўхшаган) иш эмас. Биринчидан, бутун ислом оламига донг таратган Нақшбандия тариқати мисолида кўрадиган бўлсак, унинг вужудга келиш ва шаклланиш даври Абдухолиқ Ғиждувонийдан (1103-1179) Баҳоуддин Нақшбандгача (1318-1389) деярли уч юз йилга чўзилган. Бундан ташқари, Нақшбандия тариқатининг шаклланишига хизмат қилганларнинг барчаси ислом илмларидан бохабар етук уламолар бўлган. Шариат 4040 илмларини тўла ўрганмаган, ёки етарли бохабар бўлмаган Сафарбой Кушаров янги тариқат - Нурсафардияни эълон қилиши тушуниб бўлмайдиган ҳолдир!? Нурсафардия Шарқ якка кураши турларидан ушу, кунфу, каратэ кабиларнинг унсурларини ўзлаштириб "Сўфий жанг санъати"ни ёхуд, Шарқ табобати сирларини ўзлаштириб "сўфий табобати" деб эълон қилади. Бу жуда қизиқ! Лекин бир нарсани тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бу йўналиш ҳеч қачон ислом динидан хабардор бўлган мусулмонлар, уламолар томонидан қабул қилинмайди. Тилга олинган китобнинг 18-саҳифасида "Айни дамда Сафарбой отанинг ушбу йўналишда йигирма беш мингдан зиёд шогирди бор", - дейилади. 25 минг нафар жанг санъатини пухта эгаллаган одам ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан катта салоҳиятга эга бўлган куч эканини ҳам унутмаслик керак. Чунки "Муршид-мурид муносабатлари" китобининг 14-саҳифасида: "Мурид (шогирд) муршид (устоз) белгилаган вақтда, белгиланган жойда ҳозир бўлиши, топширилган юмушларни оғишмай адо этиши лозим", дейилган. Бу ҳозирда исломни жангарилик ва террорчилик дини эканини исботлашга уринаётган кучларга қўл келиб қолмасмикин? Бир неча йил Ғарб мамлакатларида истиқомат қилган С.Кушаровнинг асл мақсади ўзи нима? Иккинчидан, тариқат шартларидан бири унинг давомийлигидир ва бу давомийлик силсила (занжир) тарзида етиб келаётган рухсатнома билан тасдиқланади. Кимнингдир тариқат раҳбарлигини олиши учун унинг устозлардан олган йўлланмасЪ бўлиши керак ва муайян тан олинган тариқатлардан бирортасига мансуб бўлиши керак. Нурсафардиянинг бундай асослари йўқ. Қиёслаб кўрадиган бўлсак, қадимдан ислом билан бир қаторда христианликнинг православ ва несториан каби йўналишлари тарқалган Ўзбекистонда миссионерлик фаолиятини олиб бораётганлар билан Нурсафардиянинг фарқи йўқ. "Нурсафардия мактаби нима?" китоби-нинг 31-33-саҳифаларида Нурсафардия ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратаётгани, бир неча етим қолган болаларни ўз тарбиясига олгани ҳақида гапирилади. Аммо жангарилик руҳида тарбия олган болалардан келажакда нима кутиш мумкин?! 4141 4. "Мукаммаллик сари ўн тўрт қадам". Бу китоб 2005 йили Тошкентда кирилл ва лотин алифбосида чоп этилган. Нашриёти кўрсатилмаган, адади - 999 дона. Китобда Нурсафардиянинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинган. Мукаммаллик сари 14 та босқич белгилаб берилган. Улар Сўфий фалсафаси, сўфий ҳаёт тарзи, сўфий гимнастикаси, сўфий хореографияси, сўфий жанг санъати, сўфий нафасиёти, сўфий хаттотлик санъати, сўфий зикр тизими, сўфий мусиқаси, сўфий адабиёти ва шеърияти, сўфий табобати, сўфийликда Қуръони карим, сўфийлик каромати ва махфий илм, сўфийлик пардози каби босқичлар деб белгиланган. Унда ислом шариатига ва тарихий сўфий анъаналарига мос келмайдиган бир неча жиҳатлари мавжуд. Дейлик, ундаги сўфий гимнастикаси, сўфий пардози, сўфий хореографияси хусусидаги фикрлар исломда ўз асосига эга бўлмаган, одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун ўйлаб топилгандир. "Сўфийликда Қуръони карим" деб номланган бўлимда эса ислом тарихида ҳеч кимда кузатилмаган ҳолат акс этган. Маълумки, Қуръони каримда бир неча сура оддий ҳеч қандай маънони англатмайдиган ҳарфлар билан бошланади (Нун, Қоф, Ёсин каби). Уларни тафсирчилар "ал-ҳуруф ал-муқаттаот ан-маъно", яъни маънодан узиб қўйилган ҳарфлар дейишган. 4. "Мукаммаллик сари ўн тўрт қадам" китобининг 54-саҳифасида эса шундай ёзилади: "Нурсафардия йўналиши ҳам Қуръони каримнинг ҳали инсониятга маълум бўлмаган қирраларини очишга ҳаракат қилади. Бунга яққол мисол қилиб айрим сураларнинг ҳарфлар билан бошланадиган оятларини олиш мумкин. Бу ҳарфлар замирида ётган маъноларнинг ўзи бир оламдир", - дейилади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, ислом илмларидан тўла хабардор бўлмаган шахслар ўтмишдаги улуғ уламолар ва ҳатто Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) қўл урмаган ишни бошлаб, Қуръон оятларини ҳеч ким билмаган тарзда тафсир қиламиз, деб чиқса. Улар бу оятларни қандай тафсир қилади-ю, уламолар ва бошқа мусулмонлар буни қандай қабул қиладилар? Бундан янги ихтилоф (фирқаланиш) юзага келмасмикин!? 4242 5. Муршид - Мурид муносабатлари. Бу китоб 2006 йили Тошкентда кирилл ва лотин алифбосида чоп этилган. Иашриёти кўрсатилмаган, саҳифаларинингсони- 71та, адади - 999 дона. Китобда сўфийлик йўлини тутганлар учун 25 босқичдан иборат ўқув жараёни кўрсатиб берилган. Китобда келтирилганларнинг таҳлили Нурсафардия йўналиши "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг диний таълим олиш хусусида бандини қўпол равишда бузилаётганини кўрсатади. Қонунда айтиладики: "Диний ташкилотларнинг марказий бошкарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади... Диний ўкув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлишлари ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг рухсати билан амалга оширишлари лозим. Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади». Нурсафардиянинг марказларида сўфийликни ўргатаётганларнинг махсус лицензияси ва диний таълим олганлиги ҳақидаги маълумотномаси йўқлиги аниқ. 6. "Жемчужинь! Нурсафардия". Бу китоб 2006 йили Тошкентда кирилл ва лотин алифбосида нашр этилган. Нашриёти кўрсатилмаган. 39 бет, адади - 999 дона. Китоб Сўфи табибнинг "Московские новости" газетаси ва "Белла Терра" журналининг мухбирлари саволларига берган жавоблари асосида тузилган деб сарлавҳа қўйилган. Бироқ китобнинг ичидаги маълумотлар таҳлили, бу суҳбат сценарийси С.Кушаровни реклама қилиш учун уюштирилганини кўрсатади. Чунки ундаги саволлар фақат Нурсафардияни мақташ ва идеаллаштиришга йўналтирилган. Нурсафардия сўфий йўналиши томонидан тақдим этилган китобларнинг таҳлили йўналишнинг диний жиҳатдан асосга эга эмаслигини кўрсатади. Уларнинг тарқатаётган ғоялари ислом дини, сўфийликнинг тарихий манбаларига мос 4343 келмайди. Диний таълим борасида олиб бораётган фаолиятлари Узбекистон Республикаси қонунчилиги асосида кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Шунингдек, Сўфий жанг санъати марказларининг фаолияти Республика Шарқ якка курашлари Федерацияси билан мувофиқлаштирилса яхши бўларди. Масаланинг яна бир томони бор. Ёшларнинг ёки умуман фуқароларимизнинг англаб-англамай, кўр-кўрона тариқатларга кириши, айниқса, Нурсафардия каби диний асосга эга бўлмаган ташкилотлар фаолиятига кўшилиши Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида мавжуд бўлган экстремистик кучлар, Ватанимиз тинчлигини кўра олмаганлар учун қўл келиши шубҳасиз. Сурхондарё вило яти худудида ҳам тариқатчилар фаолияти сезиларли кузатилмоқда. Унинг етакчиларидан бири Дўстмуҳаммад Турсунов (Шайх Дўстмуҳаммад Турсун) 1935 йили Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. 2003 йилга қадар имомлик қилган. У бошланғич диний таълимни бобоси мулла Абдуллоҳ Охундан олган. Кейинчалик нуроталик қори Махдум, қози домла Абдурашид Фарғоний, Муҳаммад Шариф Мавлавий-Ҳиндистонийдан Қуръон ва фиқҳ илмларини, шайх Муҳаммад Шариф Ҳисорий-Нақшбандий ва шайх Абдусалом Ғийлонийга мурид бўлиб тариқат илмларини ўрганган. Мазкур Ғийлонийдан тариқатга муршидлик қилиш учун ижозат олган. Туркистон (Қозоғистон) шаҳрида «Туркистон Бобо» ёки «Ҳазрат Қозоқ Махдум» Абдулҳай, Тошкент шаҳрида домла Сирожиддин Лазгинлардан шариат илмларини ўрганган. Вилоятнинг жанубий-шарқий туманлари (Шўрчи, Узун, Денов, Сариосиё, Ангор туманлари), Қашқадарё вилояти ҳамда Фарғона водийси (Андижон шаҳри) уламолари орасида ва бошқа вилоятлар аҳолиси орасидан ўз тарафдорларига эга. Барча тариқатчиларга хос бўлган ҳолат, Д.Турсуновнинг муридлари орасида тадбиркорлар, фермерлар, вилоятдаги катта-катта идораларнинг мутасадди раҳбарларини кўриш мумкин. Муридларининг таъкидлашича, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган бошқа тариқатчиларга нисбатан Д.Турсунов диний билимларни мукаммал билади. Унинг издошлари "Шайхул ислом", “Шайх” тахаллуслари билан атайдилар. Шунингдек 2004 йилда Д.Турсуновнинг «Мерос» 4444 рисоласи («Адолат» нашриётида) чоп этилган. Сўнгги йилларда Дўстмуҳаммад домла тариқат муршиди сифатида кўзга кўринди. Бу, аввало, унинг диний билим савиясининг юқорилиги ҳамда муридлардан тушаётган маблағ эвазига саховатли бўлганлиги билан боғлиқ. Шунинг учун вилоят мусулмонлари ва диний уламолари орасида катта обрўга эга. Иккинчи ва асосий сабаблардан бири шуки, Иброҳим эшон Фарғона водийси ҳудудида кенг фаолият олиб борганидан сўнг ўзи ва издошлари томонидан анъанавий ҳанафий мазҳаби тамойилларидан бир нечасининг бузилаётгани намоён бўлди. Буни кўрган бир қатор уламолар, жумладан Андижон вилоятида кўзга кўринган дин арбоблари Иброҳим эшон билан мулоқотга киришиб, унинг хато-камчиликларини фиқҳий манбалар асосида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар. Бу уринишлардан натижа чиқмагач, улар мазкур Дўстмуҳаммад Турсуновни ҳар тарафлама қўлланса, Иброҳим эшонга яхши рақобатчи бўлиши мумкинлигини тушуниб етдилар. Натижада унинг ҳар қандай тўй-маъракасида андижонлик уламолар қатнашадиган бўлдилар. Албатта, бу унинг халқ орасидаги обрўсини янада ошишига олиб келди. Д.Турсунов ўзини Нақшбандия тариқатининг пири муршиди деб билади ва муридларни қабул қилиб, уларга тариқат одоблари бўйича вазифалар беради. Бу вазифалар асосан нафл ибодатлари ва зикр хусусида бўлади Шариат илмларидан ўзининг маълум даражадаги малакасига қарамай Д.Турсунов домланинг ҳам анъанавий имомлар билан бир неча масалаларда келишаолмайдиган тарафлари ҳам мавжуд. Булар: 1. Эҳтиёти пешин намозини ўқишни қаттиқ ҳимоя қилади; 2. Ўлган кишига давра қилиш лозимлигига фатво берган; 3. Ўзидан бошқа тариқатчилар - Иброҳим эшон, Исҳоқ эшон кабиларни ошкора танқид қилиб, уларнинг адашганликларини айтади. Қуйида мазкур масалалар бўйича батафсилроқ тўхталишга ҳаракат қиламиз: 1. Бу тариқат вакиллари эҳтиёти пешин ўқилиши шарт, деб биладилар ва бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идорасига шу масалада фатво чиқарилишини сўраб мурожаат қилганлар. Буни қуйидагича тушуниш лозим: 4545 Аллоҳ таоло бандаларига жума намозини фарз қилган. Аммо жума ўқилиши учун бир неча шартлар топилиши лозимдир. Шуларни далил қилиб, Д.Турсунов бизнинг диёрларда ҳам эҳтиёти пешин намози ўқиш лозимлигини таъкидлаб келади. Маълумотларга қараганда, Д.Турсунов ва унинг шогирдларидан бўлган бир неча имомлар, ҳатто Умра ва Ҳаж зиёратлари вақтида ҳам зиёратчиларни эҳтиёти пешин ўқишга даъват қилиб келганлар. Мусулмон дунёсининг етук илм марказларидан бири Мисрдаги ал-Азҳар мажмуасининг 734-сонли "Жума намозидан кейин пешин ўқилиши ҳақида"ги фатвоси айнан ушбу масала хусусидадир. Унда жумладан шундай дейилади: "Жойнинг тор бўлиб қолиши ёки эски масжиднинг таъмирталаб ҳолатга келиши сабабли ёки шаҳарда икки душман тоифанинг вужудга келиши ва уларни бир масжидда бирлашиши фитнага сабаб бўлиши мумкин бўлганда бир шаҳар аҳолиси бошқа масжидда жума ўқишлари мумкин. Бундан кейин эҳтиётан пешин ўқилиши ҳақидаги гапнинг на Китоб ва на суннатдан далили йўқцир. Ишончли (саҳиҳ) гап шуки, зарурат ва эҳтиёж бўлса бир шаҳарда бир неча жума ўқиладиган масжид бўлиши мумкин. Бу барча фуқаҳолар иттифоқ қилган ва шариат рухдга мос келадиган гапдир. Сурхондарё вилояти ҳудудида шайхлик даъвосини қилиб юрганлардан яна бири Абдураззоқ халфадир. У бир пайтлар шайхлик даъвоси билан ўз атрофига бир қанча издошларни тўплашга эришган марҳум Тожи халфанинг ўглидир. Абдураззоқ 1974 йили Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. Диний соҳада ёки тариқат одоблари бўйича махсус таълим олмаган. Лекин нотиқлиги ҳамда мусулмонларни ўзига жалб қилиш қобилияти туфайли туманда катта обрў- эътиборга эга. Абдураззоқ халфа уйида масжид қурган ва шу ерда ўз издошлари билан ибодат қилади. Туманда мазкур тариқат тарафдорларининг 60 фоиздан кўпроғи уста Тожи халфа муридлари ҳисобланади. 4646 Шу билан бирга, вилоятнинг Денов туманида Нақшбандия тариқатининг жаҳрий усулда (овоз чиқариб ибодат қилиш) ибодат қилувчилар сони кўпайиб бормоқда. Андижон вилояти ҳудудида ҳам Нақшбандия тариқатининг айрим вакиллари фаолияти кузатилмоқда. Улардан бири Зуҳриддин қори ”Нақшбандий- Шаҳрихоний, 1927 йилда, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. У ўз тариқати силсиласида-43-шайх.З.Эшонов бошланғич диний таълимни 1950 йилларда Хўжаназар ҳожи Шаҳрихоний Деҳқон ҳожи ўғлидан олган. Сўнг Андижон вилояти Марҳамат туманидан бўлмиш Мавлавий шайх Кўҳистоний, Абул Аббос Ғойибий, шайх Муҳаммад Шариф Ҳисорий каби Нақшбандия тариқати пирларидан таҳсил олган. Шайх Мухаммад Шариф Ҳисорий унга «дилшод» унвонини берган («дилшод» унвони пирликни орзу қилувчи маъносини англатади). З.Эшонов 1991, 1999, 2005-йилларда Макка шаҳрида ҳаж сафарида бўлган. 1993 йил Қашғар вилоятида (Хитой) 35 кун бўлиб, у ерда Ёсун, Турди, Қодир исмли халфалари билан учрашган. 1997 йили Туркияда 23 кун бўлганда Нақшбандия тариқати раҳнамоларидан бири бўлмиш Маҳмуд Асъад Жўшан билан учрашган. З.Эшонов фаолиятига бағишлаб матбуот нашрларида бир неча мақолалар чоп этилган. Жумладан, Бухорода нашр этиладиган «Нақшбандия» илмий-маърифий газетаси (1998), «Ислом нури» (2004), «Андижоннома» ва Душанбе шаҳрида (Тожикистон) чоп этиладиган «Замондош» ҳафтаномаларида эшон фаолиятига бағишлаб мақолалар чоп этилган. Унинг сўзларига кўра, «Ислом нури» газетасида чоп этилган мақоласи турк тариқатчилари томонидан араб тилига таржима қилиб, Туркияга олиб кетишган. Шунингдек, Андижон вилояти Шаҳрихон туман ҳокимлиги муассислигида чоп этиладиган «Янги ҳаёт» газетасининг 2008 йил 10 июлдаги сонида «Саодатли давр шарофати: Зуҳриддин Эшон - академик ва шайх» сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу мақола вилоятнинг кўплаб расмий имомлари эътирозларига сабаб бўлди. З.Эшоновнинг «Хожагон-Нақшбандия тариқатида хуфия зикр одоблари» 4747 номли рисоласи «Мовароуннаҳр» нашриётида (2005) чоп этилди. Мазкур рисолани нашрга тайёрловчи Рустам Хамроқулов унинг шогирди ҳисобланади. Ўзининг айтишига қараганда, ҳозирда З.Эшонов Тошкент, Бухоро ва Фарғона, Қирғизистоннинг Ўш, Ўзган, Жалолобод, Хитойнинг Қашғар вилоятларида ва Тожикистонда 3 мингга яқин муридларига эга. Маълум бўлишича, З.Эшонов табиати жуда оғир шахс ҳисобланади. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тариқатчилар орасида Нақшбандия тариқатига пир-муршидлик қилишга ўзини бошқалардан муносиброқ, деб ҳисоблайди. Балки ўзининг табиати, ёки қарилик таъсириданми у киши ҳурмат талаб, тезда асабийлашадиган, ўзи ҳақида гапиришни яхши кўрадиган бўлиб қолган. Шу сабабларга кўра, кейинги йилларда қўни-қўшнилар, муридлар ва тариқатчилар олдидаги мавқеи анча пасайган. Бундан ташқари, Зуҳриддин эшоннинг фаолиятида ҳам асл Нақшбандия асосларидан узоқлашиш ҳолатларини кўриш мумкин. Жумладан:-Таҳажжуд намози ҳақида Зуҳриддин эшон шундай дейди: "Ушбу намоз туннинг учдан бир қисми қолгандан то субҳи содиқгача ўқилиши мумкин. Ракаатларнинг такрорланиш тартиби қуйидагича: биринчи ракаатида 12 маротаба, иккинчисида 11 маротаба «Ихлос» сураси зам қилинади. Демак, ҳар бир ракаатда биттадан сура камайтириб борилади ва охиргиси ўтирган ҳолда ўқилади (12 ракаат тик, 2 ракаат ўтирган ҳолда. Охирги икки ракаати ўтирган ҳолда адо қилинганлиги учун зоҳирий кўриниши 14 ракаатдир, ботиний кўриниши эса 13 ракаатдир).Таҳажжудни 12 ракаат ўқишга имкони бўлмаса, озроқ ўқиса ҳам бўлаверади. Уламолар фикрича Имом Раббоний ўзининг юқорида зикр қилинган "Мактубот" китобида "Хожа Муҳаммад Қосим Хожагий Имканагийга Нашбандия тариқатининг мадҳи ва унга бидъатларни киритганларнинг танқиди" номли мактубида таҳажжуд намози ҳақида шундай ёзади: "Улар (бидъатчилар) таҳажжуд намозини 13 ракаат дейдилар, ундан ўн икки ракаатини туриб ва охирги икки ракаатини ўтириб ўқийдилар. Ўзларининг ўтириб ўқилган икки ракаат намознинг 4848 савоби тик туриб ўқилган бир ракаат намозга тенг бўлади деган даъволари билан ўқиган таҳажжудларини зоҳиран ўн тўрт ракаат, ботинан 13 ракаат дейдилар. Бу ишлари суннатга зиддир. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳажжуднинг уч ракаатлик витр билан 13 ракаат ўқиганлар (10 ракаат таҳажжуд ва 3 ракаат витр). Анави бидъатчилар даъво қилганларидек эмас" 3 .Кўриниб турибдики, З.Эшонов ҳозирда тарғиб қилаётган тариқатни бундан уч аср аввал Аҳмад Сирҳиндий танқид қилиб "бидъатчи тариқат" деб атаган. Агар Зуҳриддин эшон ўзининг «Хожагон- Нақшбандия тариқатида хуфия зикр одоблари» номли рисоласида келтирган силсилага қарайдиган бўлсак, унда 23-тартиб рақам билан Аҳмад Форуқ ас- Сарҳиндий турганини кўрамиз. Бундан келиб чиқадики, замонавий тасаввуф ўзининг анъанавий илдизларидан анча узоқлашиб кетган. Бошқача қилиб айтганда, Нақшбандия тариқати Баҳоуддин Нақшбанд асос солган, Имом Раббоний ислоҳ қилган асосларидан анча узоқлашган ва унга кўплаб бидъатлар киритилган Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, республикада борган сари диний йўналишдаги экспансия борган сари кучайиб бормоқда. Динда чуқурлашишиш залолатга, залолат эса бидъатга олиб келади дейилган буюк хадисларда. «Маърифатчилар», «Шоҳидийлар» Кейинги йилларда республикамизда пайдо булган, анъанавий ҳанафийлик мазҳаби ва умуман, ислом аҳкомларига зид даъволар билан чиқаётган норасмий диний жамоалар мусулмонлар ичида келишмовчиликларга олиб келиши, яқин келажакда оила ва маҳаллада можаровий ҳолатлар юзага келтириши мумкин. Бундай жамоалар жумласига Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ва Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида фаолият кўрсатаётган «Маърифатчилар» ва Андижон шаҳри ва Андижон туманида мавжуд «Шоҳидийлар» киради. Уларнинг ўхшаш жиҳатлари шундан иборатки, улар ҳадисларни ислом манбаси эканини инкор этади, имом ва масжидларнинг фаолиятини гуёки Қуръонда кўрсатилмаган деб тан олмайди, намоз вақти ва тартибини эътиборга олмайди, шунингдек, Муҳаммад пайғамбарнинг ислом динини тарқалишидаги ўрни ва аҳамиятини тан олмайди, уни фақат ваҳий олишдаги «воситачи» деб ҳисоблайди. 3 Аҳмад Сирҳиндий. Мактубот. 356-бет 4949 Бундан ташқари, «Маърифатчилар» Қуръон оятлари ва намозни ўзбек тилида ўқиб, араб тилида уқиганларни мусулмон эмас, деб ҳисоблайди, наша чекишни тақиқламайди. «Шоҳидийлар» жамоаси ақидасига кўра: а) исталган вақтда икки ракат намоз ўқийди, солиҳ амаллар намоз ҳисобига ўтади, б) ароқ ичишни ҳаром ҳисобланмайди, в) фақат Маккадаги «Масжиди ҳарам» мавжуд бошқа масжидлар мавжуд бўлиши мумкин эмас, г) жума намози фақат Макка аҳлига фарз этилгай, д) маййитни кафанлаш ва «жаноза» ўқишни исломда йуқ амаллар деб ҳисоблайди. Маълумки, исломда ҳаром қилинган амал ёки нарсани ҳалол ҳисоблаш эътиқодий ширк ҳисобланади. «Маърифатчилар» ва «Шоҳидийлар» жамоасига аъзо бўлган шахслар шариат ҳукмига кўра диндан чиққан ҳисобланади. Айни чоғда, уларнинг бошқа фуқароларни ва умуман жамиятни нотўғри эътиқодда, деб ҳисоблаши, ўз ғояларини мутаассибона тарғиб қилиши жамоат хавфсизлигига хавф туғдиради. Мазкур ҳолатни юқорида келтирилган жамоа аъзолари, уларнинг оиласи ҳамда маҳалласида холислик билан тушунтириш, бошқаларнинг ушбу адашган фирқаларга кириб қолишини олдини олишимиз лозим бўлади. Шу каби бидъатга берилиш холлари Қарши шаҳри, Чироқчи, Нишон, Қарши туманларида кўплаб кузатилаётган "Қора саллалилар", "Қора соқоллилар", "Девоналар", "Пирга қўл берганлар" каби норасмий гуруҳлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилади. "Қора саллалилар", "Қора соқоллилар", "Девоналар", "Пирга қўл берганлар" каби норасмий гуруҳларнинг эътиқоди ва қарашлари бир-бирига жуда ўхшаш, "пир" ва "мурид" муносабатларининг бузилган шакли бўлиб (бунинг асосида кўпроқ моддий манфаатлар ётади), тариқатни нотўғри талқин қилишнинг оқибатидир (улар ҳақидаги хулосалар илова қилинмоқда). Уларнинг фаолияти Республикамизда кечаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга бевосита хавф солмасада, диндорлар орасида турли низолар чиқишига сабаб бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу каби ғайриқонуний гуруҳларнинг ислом динига эътиқод қилувчи фуқароларга салбий таъсирини 5050 олдини олиш мақсадида махсус фатвоси чиқарилиб, Республика барча жомэ масжидларида имом-хатиблар томонидан жума намози маърузаларида намозхонларга тўлиқ ва батафсил тушунтиришларига қарамай,Қашқадарё вилояти Қарши, Нишон ва Косон туманларида "Исоқ домла"га (Исоқ Умаров – Самарқанд вилояти, Оқтош туманида истиқомат қилади) ҳамда Чироқчи туманида "Иброҳим эшон"га (Иброҳим Маматқулов) мурид бўлаётган "тариқатчилар"нинг сони ортиб бораётгани кузатилмоқда. Уларнинг оила аъзолари билан ижтимоий ҳаётдан четлашаётгани воқеликка салбий таъсир ўтказмоқда. Юртимизда кенг тарқалган «Нақшбандия» тариқатининг соф таълимотида устоз ва шогирдлар учун илм фарзлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш зарурлиги, оилани унутмаслик ва ислом аҳкомларини мутаассибона талқин қилмаслик борасида ўта жиддий ва масъулиятли талаблар қўйилган. Лекин, баъзи сохта тариқатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, уни ислом таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий ҳаётдан узоқлашган ҳолда талқин этилмоқда. Исломда бирор-бир шайхга мурид бўлиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йўқнинг пири шайтон» деган даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кўр-кўрона узун соқол қўйиб, махси-калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фуқароларга нисбатан кибрли муносабатда бўлиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади. Сўфийликка даъво қилаётган шахсларнинг оиласини ойлаб маблағсиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда «пирнинг» хизматини қилиб юриши ва бировнинг эҳсони билан кун кечириши ижтимоий иллат бўлиб, ислом дини ва соф «нақшбандия» таълимотига зиддир. "Қорасаллалилар" жамоаси аъзоларининг ясама тишли имом орқасидан намоз ўқимаслиги, намоздан кейин Қуръон тиловатини макруҳ, қўлни ювгандан кейин артиш мумкин эмас, чап қўл билан синдирилган нонни ейиш мумкин эмас деб асоссиз даъво қилишлари мусулмонлар ичида ихтилоф ва келишмовчиликларга сабаб бўлмокда. Ўзларини «тариқатчи» деб кўрсатаётганларнинг жамоа тадбирларида иштирок этмаслиги, фарзандларини мактабда дунёвий илм олишига монелик 5151 қилиши жаҳолатга қайтиш бўлиб, бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб қолиши мумкин. Айни пайтда, уларнинг бошқа фуқароларни ва умуман жамиятни нотўғри эътиқодда, деб ҳисоблаши, ўз ғояларини мутаассибона тарғиб қилиши ижтимоий хавфни кучайтиради. Шунинг учун тасаввуф илмини чуқур ўрганмасдан туриб, ўзини «пир» ҳисоблайдиганларга эргашувчи шахсларга тариқат номи билан содир этилаётган ижтимоий ва шаръий хатоларни англаб етишларига кўмаклашиш зарур. Бу борада фуқаролар йиғини раислари, имомлар ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари кенг кўламда уйғун ҳолда иш олиб боришлари лозим бўлади. "Қорасаллалийлар", "Пирга қўл берганлар" ва бошқалар "Қорасаллалилар" жамоаси аъзоларининг ясама тишли имом орқасидан намоз ўқимаслиги, намоздан кейин Қуръон тиловатини макруҳ, қўлни ювгандан кейин артиш мумкин эмас, чап қўл билан синдирилган нонни ейиш мумкин эмас деб асоссиз даъво қилишлари мусулмонлар ичида ихтилоф ва келишмовчиликларга сабаб бўлмокда. «Тариқатчи»ларнинг жамоа тадбирларида иштирок этмаслиги, фарзандларини мактабда дунёвий илм олишига монелик қилиши жаҳолатга қайтиш бўлиб, бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб қолади. Тасаввуф илмини чуқур ўрганмасдан туриб, ўзини «пир» ҳисоблайдиганларга эргашувчи шахсларга тариқат номи билан содир этилаётган ижтимоий ва шаръий хатоларни англаб етишларига кўмаклашиш зарур. Бу борада фуқаролар йиғини раислари, имомлар ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари кенг кўламда ва уйғунликда иш олиб боришлари даркор. Айни чоғда, уларнинг бошқа фуқароларни ва умуман жамиятни нотўғри эътиқодда, деб ҳисоблаши, ўз ғояларини мутаассибона тарғиб қилиши ижтимоий хавфини кучайтиради. Мазкур ҳолатни юқорида келтирилган жамоа аъзолари, 5252 уларнинг оиласи ҳамда маҳалласида холислик билан кенг тушунтириш, бошқаларнинг улар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш керак. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Марказий Осиёнинг жаҳон геосиёсий тизимидаги аҳамияти ортиб бораётган бир пайтда, минтақада том маънода марказий ўрин эгаллаган юртимизни диний шиорларни ниқоб қилиб олган кимсалардан ҳимоя қилиш, асл динга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириши учун зарур шароитларни яратиб бериш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, қадимий муштарак анъаналарни ривожлантириш долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда. Дунёнинг турли чеккалари - АҚШ, Fарбий Европа мамлакатлари, Россия, Афғонистон, Жазоир, Ироқ, Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалар тарқоқлик хусусиятига эга кўринсалар-да, уларни чуқур таҳлил қилиш, ҳаттоки «ижобий» шиорлар билан чиқаётган айрим диний ташкилотлар фаолиятининг мазмуни ва мақсад йўналишлари жиддий ўрганилса, уларни бир-бирига боғлаб турувчи занжир қонуниятини англаш имконини беради. Бўлиб ўтаётган, содир этилаётган ҳодисаларнинг барчасини эса глобал миқёсда умумлаштириш, бир "қолип"га тушириш мумкин бўлади. "Диний экстремизм"ни фавқулодда ҳодиса сифатида қаровчи жиддий тадқиқотчилар ушбу глобал миқёсдаги "қолип"нинг ўзига хос "мияси", ташкилий ядровий маркази мавжуддир, деган фикрий хулосага мойиллик билдирадилар. Ва бу ядро сифатида "халқаро ташкилот" туси "халқаро ўргимчак уяси" номини олган “ал-қоида” ташкилоти эътироф этилади. 1990-йилларда “ал-қоида” ташкилоти “Афғон жиҳоди энциклопедияси”ни чоп этди (СД кўринишида ҳам мавжуд). Унда бузғунчилик ҳаракатлари ва партизан урушини олиб бориш методлари ҳамда қуролдан фойдаланиш, портловчи моддаларни тайёрлаш усуллари, разведкани ташкил қилиш ва шу каби мавзулар ёритиб берилган. 5353 Шундай қилиб, “Ал-қоида” қатор қуролли тўқнашувлар уюштиришни МДҲ давлатларида бошлайди. Боку шаҳрида ўзининг ваколатхонасини очиб, Марказий Осиёдаги диний-сиёсий гуруҳлар, “Ҳизбут таҳрир” ва “Ал-ихвон ал-муслимун” ташкилотлари билан алоқа ўрнатишга киришди. Худди шу даврга келиб “Ўзбекистон исломий ҳаракати” вужудга келди ва унга Афғон уруши қатнашчиси Т.Йўлдошев ва Саудия Арабистонида таҳсил олган Абдул Аҳад асос солдилар. “Ал-қоида” ҳар томонлама ЎИҲ ни қўллаб- қувватлашни бошлади. Натижада ЎИҲ томонидан Ўрта Осиё ҳудудида ташкил топган мустақил республикаларда бир қатор террорчи хуружлар содир бўлади ҳамда 1999 йилда Тошкент шаҳрида бир неча портлашлар ташкил этилди. Ўзбекистон ва унинг атрофида ҳаракатда бўлган диний-экстремистик гуруҳ ва кучларни қайта саралаш, гуруҳларга бўлиш, фаолиятнинг янги шаклларини излаш, уларнинг раҳбарларини алмаштириш жараёни бошланди. Илгарилари мавжуд бўлмаган, сиёсийлаштирилган диний тузилмалар пайдо бўлиб, диний- экстремистик гуруҳлар тўдаларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида 2004 йилнинг март-апрель ва июль ойларида Тошкент шаҳрида, Тошкент ва Бухоро вилоятларида, 2005 йилнинг бахорида Андижонда, 2009 йил Андижонда ва Тошкент шаҳридаги қатор террорчилик ҳаракатлари амалга оширилди. Бундан дин ниқобидаги содир этилаётган жиноятлар натижасида пайдо бўлаётган таҳдидга қарши зарур чоралар кўрилмас экан, тез кунларда унинг салбий натижаларга олиб келиши муқаррардир. Диний экстремизм ғояларининг Ўзбекистонда пайдо бўлиши ва тарқалиши сабабларини дунё ҳамда минтақада рўй берган ҳодисалардан ажратиб олинган ҳолда ўрганиш ҳеч қандай муваффақиятга олиб келмаслиги исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат - аксиомадир. Ўзбекистонда диний экстремизмнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига сабаб бўлган бир қанча ташқи ва ички омилларни қайд этиш мумкин. - бир неча ўн йиллар мобайнида олиб борилган ва ўзини оқламаган атеистик сиёсат оқибатлари; - маънавий соҳадаги чалғитиш, бир тизимдаги қадриятларнинг йўқолиши ва 5454 янгиларининг одамлар онгида шаклланиши ҳамда мустаҳкамланиши тугалланмагани, демократик жамият қурилиши жараёнида вақтинчалик ҳосил бўлган бўшлиқ ўрнига дин ниқоби остида экстремизм ғояларини аҳолининг асосий қисмини ташкил этадиган илмга чанқоқ ёшлар онгига сингдириш орқали омма ўртасида зиддият келтириб чиқариш имконияти мавжудлиги ; - ўтиш даврига хос айрим қийинчиликлардан фойдаланган ҳолда, экстремистик куч ларга хорижий мамлакатлардаги “доҳий”лари томонидан кучли молиявий, сиёсий ва мафкуравий ёрдам берилаётгани. Бундай кўмак беришни диний ташкилотлар миссионерлари фаолиятини кучайтириш, масжидлар қурилишига маблағ ажратиш, конституциявий тузумни куч билан ағдаришга уринишни маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантирувчи диний адабиётлар нашр этиш ва тарқатишда кузатиш мумкин; - диний экстремизм ғоясининг глобаллашуви ва унга асосланган ҳамда Ўзбекистонни ўз домига тортувчи халқаро терроризмнинг турлари; - Ўзбекистон ташқи чегараларида узоқ давом этаётган диний тусдаги қуролли тўқнашувлар (Афғонистон, Тожикистон); - халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан Ўзбекистондаги айрим диний ташкилотларнинг инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиш шиори остида рағбатлантириб турилиши (масалан, "Хизб ут-таҳрир" ташкилоти ва унинг сўл оқими «Акромийлар»). Мазкур ички ва ташқи омиллар мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг муқобил вариантлари, жумладан, исломнинг жамиятда тутган ўрнини ошириш, унинг сиёсат, маънавий ҳ аёт, иқтисодга таъсири кучайишига имкон беради. Бу эса, диний экстремистлар фикрича, жамиятни янада мукаммал қилади. Ушбу ғояларнинг хаёлийлиги ҳаммага равшан. Лекин ушбу омиллар республикамиздаги барқарор вазиятга салбий таъсир этибгина қолмай, айрим маънавий қашшоқ фуқароларимиз, айниқса, дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган ёшларимизнинг ушбу оқимлар таъсирига тушиб қолишлари ҳамда ўз халқи, ота-онаси, ёру- биродарларига нисбатан хоинона йўл тутишларига олиб келди. 5555 Динлар, жумладан соф ислом таълимотида акс эттирилган ғоя ва талабларни таҳлил қилинганида у, амалдадаги Жиноят қонунчилиги нормаларига зид келмаслиги аниқланди. Бу эса, диний тус берилиб содир этилаётган жиноятларнинг вужудга келишига қуйидаги омиллар сабаб бўлаётганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради: Биринчи ва энг асосий сабаблардан бири, бу дин ниқоби остида ҳокимияни қўлга олишга интилиш. Иккинчидан, ушбу жиноятларни содир этаётган шахсларнинг диний таълимотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етмаслиги, уларнинг онгига айрим кимсалар томонидан умуман динга ёд бўлган ғоялар сингдирилиши. Учинчидан, ўтиш даврида ҳар бир давлатда мавжуд бўладиган турли хил объектив ва субъектив омилларни келтириб ўтиш мумкин. Зотан, улар ушбу иллатларни пайдо бўлишига тўғридан-тўғри сабаб бўлмасада, лекин вужудга келган иллатнинг ривожланиши ва олдига қўйган мақсадларига эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда охирги 10 йил ичида содир этилган (1999, 2004, 2005, 2009 йилларда) диний ақидапарастлар томонидан содир этилган жиноятлар билан диний эътиқод ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, диний эътиқоди мустаҳкам бўлган инсон доимо изланишда бўлади ва ўзининг билими, одоби, ахлоқи билан эзгулик таратади, атрофидагиларни покликка ундайди, тинчликни ўзи учун энг азиз неъмат деб билади. Диний экстремистик гуруҳлар минтақамиз давлатларида демократик ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолининг диний қадриятларга муносабатидаги ўзига хосликлардан фойдаланиб, айрим мамлакатларни «плацдарм», баъзиларни эса амалий ҳаракатлар «полигони» сифатида танладилар. Шу боис, экстремистик кучлар амалиётидаги баъзи жиҳатларни қайд этиш жоиз: - диний экстремистик гуруҳлар ўз сафларига етарли ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни тобора кўпроқ жалб қилмоқдалар; 5656 - ақидапарастларнинг фаолият жуғрофияси янада кенгаймоқда; - минтақада жиноий ҳаракат олиб бораётган мутаассиб гуруҳларнинг фаолияти тобора радикаллашиб, асосий террорчилик усули сифатида ўз жонига қасд қилишдан фойдаланиш ва мумкин қадар кўпроқ қурбонлар бўлиши назарда тутилган жангарилик ҳаракатлари амалга оширилмоқда; - экстремистик гуруҳлар фаолиятида сиёсий қанотни шакллантириш ва хайрия ишларига эътибор берилмоқда; - уларнинг шиорлари, қўпорувчилик учун нишон танлаш ва услублари халқаро террорчилик тизимига қўшилганларидан далолат бермоқда. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳозирги кунда барча турдаги диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ўзларининг ҳаракатларини ягона мақсад сари бирлаштириб, ислом давлати (ислом халифалиги, амирлик)ни тузиш ғоясини илгари сурмоқда. Марказий Осиёнинг жаҳон геосиёсий тизимидаги аҳамияти ортиб бораётган бир пайтда юртимизни динни ниқоб қилиб олган ғаламислардан ҳимоя қилиш, соф ислом таълимотига мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, қадимий муштарак анъаналарни ривожлантириш долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда, ёшлар онгини заҳарлаб, зомбига айлантириб, улардан террорчилар тайёрлаш бўйича конвейер ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли хом-хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак”. Диний экстремистик ҳаракатларнинг ўзига хос хусусиятлари Маълумки, диннинг қандайдир бир йўналишини бузиб талқин этган ҳолда сиёсий мақсад қўювчи ҳаракат диний экстремизмга олиб келади. Диний экстремизм қандай номланмасин ёки қандай кўринишга эга бўлмасин, унинг асосий мақсади жангари гуруҳларни шакллантириш орқали ҳокимиятни қўлга киритишдир. 5757 Умуман, «фундаментализм», «фанатизм» «экстремизм», «терроризм», каби сўзлар том маънода ҳокимият учун курашувчи ижтимоий-сиёсий гуруҳ ва оқимларга тегишли бўлиб, жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга мос келмайдиган, уларга зид бўлган ҳаракатларни ифодалайди. Ўз мақсадларига эришиш учун барча экстремистлар зўравонлик, яъни террорчилик ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан омма ичида қўрқув пайдо қилиш ва ўзларининг кучларини кўрсатиш орқали ҳукуматга босим ва тазйиқ ўтказишга интиладилар. Бу борада иқтисодни турли йўллар билан (диверсия, қишлоқ хўжалиги ва саноат манбаларини издан чиқариш) таназзулга учратиш орқали ҳукуматни кучсизлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилади. Айни пайтда, турли ташкилот ва оммавий ахборот воситаларининг имконияти ва «беғараз» ёрдамида гўё «мамлакатда фуқароларнинг виждон эркинлиги борасидаги ҳуқуқлари бузилмоқда ва диний эътиқод поймол этилмоқда» каби иддаолар билан ҳукуматни обрўсизлантириш ва аҳолининг унга бўлган ишончини йўқотишга интилиш ҳам диний экстремистик ҳаракатларга хос хусусиятлардандир. Шу билан бирга, оз сонлик диний ташкилотларга қарши ҳужум уюштириб, ҳатто, улардан баъзиларини намойишкорона, жисмонан йўқ қилиш йўли билан содир бўладиган динлараро ва миллатлараро низо оқибатида беқарор вазиятни вужудга келтириш йўлидаги ҳаракатларни ҳам улардаги умумийликни кўрсатувчи ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Аниқ мақсадни қўзлаган ҳолда маърифий-тарбиявий ишларни ташкил этиш йўли билан жамиятни зимдан исломлаштиришга ҳаракат қилиш орқали ижтимоий онгни керакли вақтда ўз мақсадларини амалга ошириш учун осон йўналтириб юбориш йўлидаги ҳаракатлар уларни бирлаштириб туришини ва бундай хусусият очиқ террорчилик хуружларидан ҳам хавфлилиги билан ажралиб туришини таъкидлаш зарур. Шу боис, республикамизда айрим диний мутаасиблик рухидаги ташкилотларнинг ривожланишига қандай омиллар хизмат қилади, нима сабабдан 5858 бу ташкилотларга кириб кетаётирлар, бунинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратишимиз лозим деган жўяли савол туғилади. Бу масалага жавоб топиш учун куйидагиларга эътиборингизни қаратамиз. Диний экстремистик ҳаракатлар нима учун асосий эътиборни ёшларга қаратмоқдалар? Республикамизда эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча шароитлар яратиб берилган бир шароитда, маккор ва қўпорувчи кучлар, диний мутаассиб гуруҳлар ўз қабиҳ режаларини амалга ошириш йўлида халқ ичида бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқдалар. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, экстремистлар ўз мақсадлари учун асосан ёш йигит ва қизларни танлайдилар. Нега айнан ёшлар ва аёллар? Чунки айнан ана улар Ватанимиз келажаги, миллатимиз эртанги куни, тараққиётини белгилаб беради. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «ХХI асрда қайси давлат қудратли, қайси кучли бўлади? Бу саволга, аҳолиси интеллектуал нуқтаи назардан баркамол, ёшлари билимли, ор- номусли, ватанпарвар бўлиб, униб-ўсаётган давлат, деб жавоб қайтариш мумкин». Шу ерда аниқ рақамларга мурожаат қилайлик. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24 ни ташкил этади. Шунингдек, 26 миллиондан ортиқ аҳолининг 60 фоизи (15,6 млн.) 28 ёшгача бўлган ўсмирлардан иборат. Ўзбекистонда 1–6 ёшдагилар 3,63 млн., 7–14 ёшдагилар 5,17 млн., 14–28 ёшдагилар 6,8 млн. кишини ташкил этади. Шу ўринда ўсмирлар ташқи таъсирларга кўпроқ мойил бўлишини алоҳида қайд этиш лозим. Муайян ҳолларда ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил эришиш ҳаракатларининг ҳамма вақт ҳам амалга ошавермаслиги оқибатида ёшларда инфантиллик (ўзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш)дек хусусият шаклланиши кузатилади. Бундай вазиятда уларда "олий мақсадларга интилаётган мен каби кишилар ёки жамоа мавжуд”, – деган тасаввур пайдо бўлишига замин яратилади. 5959 Шунда улар ўзларининг мақсад ва интилишларини тушунадиган кишиларни излай бошлайдилар. Айни пайтда, жиддий масъулиятдан озод бўлган ўсмирлар учун шахсий тажрибанинг етишмаслиги хосдир. У соддадиллик ва хаёлпарастлик билан ёнма-ён келади. Шу билан бирга, ёшлар наздида атрофда кузатилаётган адолатсизлик натижасида юзага келадиган зўриқишни йўқотишда фақат биргина йўл – «буюк ғоя»ни ўзида мужассамлаштирган етакчи билан ҳаммаслак бўлишни танлашга мойиллик юзага келади. Бу йўл ўсмирни диний мутаассиб оқимларнинг домига тортилишига олиб келиши мумкин. Яна аниқ далилларга қайтамиз. Тахлилларга кўра , 200 9 йил январь-сентябрь ойларида диний экстремистик ташкилотлар таркибида конституциявий тузумга қарши жиноят содир этган ларнинг 53% ни 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ушбу рақамлар ҳам диний экстремистик ҳаракатларнинг ёшларнинг руҳий хусусиятларини инобатга олиб, уларга ўзларининг ғ араз мақсадларига эришиш йўлида алоҳида эътибор билан қараётганликларини кўрсатади. Диний экстремистик ҳаракат га жалб қилиш Ҳар қандай диний мутаассиб оқим «ўлжа»сининг ҳаётий муҳим эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ўз таълимотини жозибадор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Одамларнинг бундай оқимлар таъсирига тушиб қолиши, шунингдек, одатдаги ахборот доирасидан ташқарига чиқадиган турли шов- шувларга ортиқча эътибори билан ҳам белгиланади. Бундай эътиборни бугунги кунда кенг тарқалаётган ғайритабиий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлиги ҳақидаги ахборотлар озиқлантириб туради. Турли ахборот манбаларининг доимий таъсири остида бўлган бир пайтда инсон ғайриилмий, сохта диний ғояларни қабул қилишга мойил бўлиб қолади. Экстремистик гуруҳларнинг асосий мақсадлари зўравонлик ва алдаш усуллари билан сиёсий ҳокимиятга эришиш бўлиб, бу йўлда гуруҳ етакчилари оддий аъзоларни бемалол қурбон қилиб юбормоқдалар. Мутаассиб ғоялар домига 6060 тушиб қолган шахслар оиласидан, жамиятдаги ўрнидан, ҳатто ҳаётидан ажрамоқдалар. Бундай шахсларни ҳар қандай топшириқни ҳеч иккиланишсиз бажариш даражасига олиб келиш учун эса синалган услублардан фойдаланмоқдалар. Жумладан, «оз-оздан» технологиясида фақат биргаликда намозга бориш, дам олиш кунларини бирга ўтказиш, фақат бир ҳафта кечқурунлари бирга диний адабиёт ўқиш, жамоанинг йиғинларида қатнашиш, фақат бир марта варақа тарқатиш каби кичик илтимослар орқали ёлланаётган шахсни жиддий ёнбосишга мажбур қилиш йўлидан борилади. Шунингдек, доимий «мия ювиш» воситасида жамоанинг ғояларини амалга ошириш ёлланаётган кишининг шахсий қийинчиликлари ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг энг мақбул йўли, деган қараш тинмай уқтириб борилади. Сўнгра «гуруҳий таъсир этиш» услуби қўлланилади. Бунда жамоанинг барча аъзолари янги аъзони турли томондан ягона ғояга йўналтирилган фикрлар билан «кўмиб» ташлайди. Айни пайтда, ёлланаётган шахсга бетиним янгидан-янги маълумотлар бериш ва ўз фикрлари билан ёлғиз қолишига йўл қўймаслик орқали унда эътироз билдириш ёки баҳслашишга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилинади ва бир пайтнинг ўзида унга нисбатан жамоа томонидан фақат ширин сўзлар гапирилиб, у ҳақда ғамхўрлик, аксарият ҳолларда моддий ёрдам ҳам кўрсатилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, киши «ўзимни назорат қила оламан ва хоҳлаган вақтимда жамоадан четлаша оламан», – деган хаёлдан узоқ бўлиш лозим. Чунки кўпчилик мутаассиб оқимлар янги тарафдорларни ёллашда руҳий таъсирнинг юқоридаги каби усулларидан фаол фойдаланадилар ва ортга қайтишга деярли имкон қолдирмайдилар. Диний билимларни ўрганиш ниятида бўлганлар диний экстремистик ҳаракатга аралашиб қолмасликлари учун нималарга эътибор беришлари керак? 6161 Фараз қилайлик, юқоридаги каби ҳолатларда номаълум ёки яхши таниш бўлмаган шахс мурожаат қилди. Ушбу кимса суҳбат бошида ислом асосларини ўрганишга қаратилган ҳаракатларга рағбат бериб, асл мусулмоннинг бурч ва жавобгарлиги каби мавзуларда сўз юритади. Сўнгра, билвосита саволлар билан унга тааллуқли маълумотлар, хусусан диний ва сиёсий қарашлар билан қизиқади. Суҳбатнинг охирида эса, ўзининг исломга қизиқиши беҳад экани ва яқин биродарлари билан диний билимларини пухта эгаллаётганини айтиб, «ўлжа»га ҳам шуни таклиф этади. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай суҳбатлар бир мулоқотда бўлиб ўтиши ёки бир неча учрашувга чўзилиши мумкин. Албатта, ислом ақидаларини биргаликда ўрганиш ҳақида таклиф қилганларнинг барчаси ҳам ўз олдига кишини экстремистик ғоялар билан заҳарлаш ва ноқонуний фаолиятга жалб қилишни мақсад қилиб қўймайди. Бироқ шахснинг қандай жамоага жалб қилинаётгани ҳақида тўла маълумотга эга бўлишга интилиш келажакда ўзи ва оиласини жиддий кўнгилсизликлардан сақлайди. Масалан, «Исломга доир билимларни кимдан ва қайси асарлар орқали чуқур ва мукаммал ўрганиш мумкин?» деган саволга «суҳбатдош» умумий жавоб, яъни «Қуръони карим ва ҳадислардан», дейиш билан чегараланса, ундан кенгроқ жавоб олишга ҳаракат қилиш зарур. Агар суҳбатдош анъанавий, расмий усулларни рад этса ёки уларнинг саёзлигини таъкидласа ёҳуд нашр қилинган жойи кўрсатилмаган, норасмий адабиётлар масалан, Тақийуддин Набаҳоний қаламига мансуб «Ислом низоми», «Исломий оламга қайноқ нидолар», Юсуф ас- Саботиннинг «Иззат ва шараф сари», Абдулқадим Заллумга тегишли «Халифаликнинг тугатилиши» ҳамда муаллифи кўрсатилмаган «Имонга йўл», «Ширин жон қиссаси» каби китобларни тилга олса ёки номлари зикр қилинган шахсларнинг ислом дунёсидаги ўрни ҳақида ижобий сўзласа, унинг мутаассиб Қоялар тарафдори эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳамма вақт ҳам диний мутассиб оқимлар аъзолари илк суҳбатданоқ норасмий адабиётлар ва шахслар ҳақида батафсил сўзламайди. Улар ўз жамоаларига жалб қилиш мақсадида расман тан олинган диний адабиётлар 6262 орқали сабоқ олишни тавсия этиши ҳамда бошланғич илмларни ўрганиш учун ўз жамоасига таклиф қилиши мумкин. Буларнинг бари қанчалик жозибадор ва тўғри бўлиб кўринмасин, диний маълумоти ва аниқ мақсадларини билмаган одамдан диний билимларни ўрганишга ҳаракат қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Диний билимларга бўлган эҳтиёжни Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида таъминлаш тўҚри бўлади. Диний таълим олиш учун қаерга ва кимга мурожаат қилган маъқул? Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган бўлиб, ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. Диний фанлар фақатгина диний ташкилотлар тасарруфидаги ўқув юртларида ўқитилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига кўра, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, диний таълим бериш ҳақида лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Олий ва ўрта махсус диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар умумий мажбурий ўрта таълим олгандан кейин қабул қилинади. Ҳ озирги кунда республикамизда Тошкент ислом институти, 10 та ўрта махсус ислом билим юрти ва 2 та христиан семинарияси фаолият кўрсатмоқда. Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади ҳамда бу тартибни бузган шахслар Маъмурий (241-модда) ва Жиноят (229–2-модда) кодексларига мувофиқ жазоланади. Диний таълим ҳақида гап кетар экан, сўнгги йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилгани, Давлат таълим стандартлари билан мувофиқлаштирилган ўқув дастурлари тузилгани ва ижроси таъминланганини таъкидлаш зарур. 6363 Жумладан, шартнома асосида талабалар қабул қилиш ҳисобига диний таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчи ҳамда талабаларининг ойлик маоши, стипендияларини давлат меъёрларига яқинлаштиришга эришилди. Иқтидорли талабаларни ра ғ батлантириш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус стипендиялари таъсис этилди. Дин асослари ва дунёвий фанлар билан бир қаторда, талабаларнинг бирор касб-ҳунарни (сартарошлик, дурадгорлик, ошпазлик, тикувчилик, зардўзлик, каштачилик ва ҳ.к.) ўрганиши йўлга қўйилганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Ўқув режасида кўрсатилган жисмоний тарбия дарс соатларини тўлиқ ҳажмда ўтказиш билан бирга, спорт-соғломлаштириш тўгараклари ишига ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Ўқув юртларида «Баркамол авлод» спорт мусобақалари дастури асосида спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда республикамизда фуқароларнинг диний билимларга бўлган эҳтиёжини тўла қондира оладиган ва давр талабига жавоб берадиган таълим тизими фаолият кўрсатмоқда, дейиш мумкин. Киши фарзанди ёки бирор яқин одами диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолганини қандай билса бўлади? Бирор диний экстремистик ҳаракат таъсирига тушиб қолган одамни унинг белгилари, гуруҳнинг тузилиши ҳақидаги маълумотлар орқали аниқлаш мумкин. Бундай кишининг ташқи аломатлари – хулқ-атвори, юриш-туриши, кийиниши, сўзлашув луғати ва қизиқишларининг ўзгариши, одатдан ташқари ва такрорланувчан далилларни кўпроқ келтириши, оиласи, дўсти, касби ёки ўқишига қизиқишининг йўқолиши, овқатланиш тартибининг ўзгариши кузатилиши мумкин. Бу қандай оқим ёки гуруҳ эканини аниқлашда унинг раҳбари ўзини қандай намоён қилиши, гуруҳ тузилишида қатъий иерархия (табақаланиш) мавжудлиги, ундаги ҳукмронлик қандай тақсимланиши ва ким томонидан бошқарилишига 6464 алоҳида эътибор қаратиш муҳим. Шунингдек, ушбу гуруҳда янги аъзоларни жалб қилиш учун қандай услублар (ҳаққонийлик ёки ёлғон орқали) қўлланилиши, молиявий маблағлар қаердан олиниши, қандай тақсимланиши ва қайси мақсадларга ишлатилиши ҳақида маълумотга эга бўлиш зарур. Инсон яқин кишисининг диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолганини аниқлашда овқатланиш, ухлаш тартиблари, яқин кишилари билан мулоқоти, умуман шахсий ҳаётидаги ўзгаришлар қай даражада экани жиддий эътибор қилиш ва тўғри таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда мутасадди идоралар ёки масъул шахслар бамаслаҳат ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Киши фарзанди ёки бирор яқин одами диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолганини билса нима қилиши зарур Фарзанди ёки бирор яқин одами диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолганини билган киши, аввало, ўзини йўқотмаслиги, таҳликага тушмаслиги, энди бирор нарсани ўзгартириб бўлмайди деган хаёлга бормаслиги зарур. Аксинча, бирор оқим таъсирига тушиб қолган одам билан яхши муносабатни сақлаш, унга нисбатан ижобий кайфиятда бўлиш, суҳбатлашганда вазмин, самимий гаплашиш керак бўлади. Ҳеч қачон тўғридан тўғри (ҳатто, ҳазиллашиб ҳам) унинг эътиқодига тажовуз қилмаслик, баҳолаш ёки танқид қилиш учун эмас, соғлом фикр нуқтаи назаридан уни тушуниш учун кўпроқ саволлар бериш зарур. Ўртадаги келишмовчилик ва қарама-қаршиликларни ошкор этиш унинг оқимга янада қаттиқроқ боғланиб қолишига олиб келиши мумкин. Балоғат ёшига етган ва нима қилишни ўзи билади, деб уни қутқариш фикридан воз кечмаслик, соғлом фикр уни қилаётган ишларидан қайтаради, деб ишониб қолмаслик керак. Ўзи буни таъкидлаган ҳолда ҳам, унинг ҳамма нарсани тўғри ҳал қила олиши исботланмаган. 6565 Муаммолар билан яккаланиб қолмасдан, мазкур масалани маҳалла оқсоқоли, масжид имоми, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан бамаслаҳат ҳал қилиш зарур. Ниҳоят, оқим таъсирига тушиб қолган киши яна илгаригидек бўлиб қолади, деб ўйламаслик, ҳаётий тажрибадан тўғри хулоса чиқариш, ҳушёрликни бир лаҳза ҳам йўқотмаслик, уни ёш ниҳолдек асраш керак бўлади. Диний экстремистик ҳаракатлар таркибида жиноят содир этган фуқароларга нисбатан қандай жазолар қўлланади? Диний экстремистик ҳаракатлар таркибида жиноят содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155 («Терроризм»), 156 («Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш»), 159 («Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»), 216 («Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш»), 216-1 («ўайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш»), 244-1 («Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш»), 244-2 («Диний экстремистик, сепаратистик, фундамен- талистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш») моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, судлар томонидан белгиланган тартибда жазо қўлланилади. Шу билан бирга, айбига иқрор бўлиб, адашганини тан олиб, ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга келиб, жиноятнинг очилишига ёрдам берган шахслар жазодан озод этилиши Жиноят кодекси (157-модда, 3-қисм; 159- модда, 5-қисм; 160-модда, 3-қисм; 244-2-модда, 2-қисм)да кафолатланган. Баъзи бир ёшларимиз ғайриқонуний диний оқимларга расмий равишда аъзо бўлмасаларда, уларга хайрихоҳлик билдириб, билиб-билмай юқорида санаб ўтилган жиноятларга бевосита ёки билвосита алоқадор бўлиб қолган ҳолатлар 6666 учраб турибди. Бунда улар амалдаги қонун талабаларига кўра, жиноятга иштирокчи деб ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддасига биноан иштирокчи деганда, бевосита жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам тушунилади. Булар ҳам жиноий шерик сифатида, жиноятни содир этган шахс билан бир қаторда, Жиноят кодексининг юқорида қайд этилган моддалари билан жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 290-моддасида мол-мулкни хатлаш бобига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятларини содир этиш учун фойдаланилган тақдирда бу жойлар суд ҳукмига кўра мусодара этилиши кўрсатилган. Айтиб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда айрим юртдошларимиз турли шахсларга уйларини ижарага бериш ҳоллари учрайди. Аксарият ҳолларда турли диний экстремистик, террористик ташкилот аъзолари ўз фаолиятларини шундай хонадонларда юргизишга ҳаракат қиладилар. Бунда бу хонадон жиноятни содир этиш учун фойдаланиладиган жойга айланади ва 290-моддада қайд этилганидек давлат ҳисобига мусодара этишга асос бўлиб қолиши мумкин. Экстремистик ҳаракатларга қўшилиб қолган ёшларнинг авф этилиши Диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолган ёшларнинг авф этилиши ўзбекона бағрикенглик, инсонпарварлик ва адолатпарварликнинг нишонаси бўлиб, ёшларни нотўғри йўлдан қайтариш, улар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, Ватанига, ота-онаси, оиласи бағрига қайтариш, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган бу тоифа шахсларга яна бир бор имкон бериш, беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик каби мақсадларга қаратилган. Аслида бундай адашган ёшлар фақат ижрочи ёки «қўғирчоқ» бўлиб, панада турган, террорнинг ҳақиқий ижодкорларига қарши кураш биринчи навбатдаги 6767 масала эканини англаш лозим. Шу билан бирга, адашиб, алданиб, билиб-билмай бундай разил йўлларга кириб қолган ёшларни яна ҳаётга қайтариш уларни тўғри йўлга чорлаш, фуқароларнинг омон-эсон ўз оиласи қучоғида яшаши жамиятда олиҳиммат фазилатларни юзага келтирувчи омиллардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 6 сентябрдаги «Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида» ҳамда «Амнистия тўғрисида»ги қатор фармонларига биноан конституциявий тузумга қарши жиноят содир этган кўплаб фуқароларимиз жиноий жавобгарликдан озод этилдилар. Диний экстремистик ташкилотларнинг авф туфайли озодликка чиққан собиқ аъзолари жамиятда ўз ўринларини топиб олишлари учун қандай ёрдам берилади Муқаддам диний экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб чиққан ёки афв этилган фуқаролар жамиятда ўз ўринларини топиб олишлари учун ҳукуматимиз томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган бу тоифа шахсларга жойлардаги «Ижтимоий кўникма» марказлари томонидан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ҳамкорлигида уларнинг паспорт олиш, яшаш жойида рўйхатда туриш ҳамда ишга жойлашишларида ҳам ёрдам бериб келинмоқда. Шунингдек, диний экстремистик ташкилотлар таркибида жиноят содир этиб, амнистия туфайли озодликка чиққан фуқароларни жамиятдан ажратиб қўймаслик, уларга ёрдам бериш мақсадида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу тоифа фуқаролар яшаш ва иш жойларида кўникма ҳосил қилишлари, атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатишлари учун улар ҳар томонлама маънавий қўллаб-қувватланмоқда. 6868 Амнистия туфайли озодликка чиққан фуқароларни жойлардаги имом- хатибларга бириктириб қўйиб, уларнинг оилаларидаги ижтимоий вазиятни чуқур ўрганиб чиқиш, яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш, эҳтиёжларини (ишга жойлашиш, нафақа пулларини вақтида олиш ва ҳ.к.) инобатга олган ҳолда масжид ҳисобидан уларга ёрдам кўрсатиш амалиёти ҳам йўлга қўйилганини таъкидлаш зарур. Уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалманд ва ногиронларни алоҳида эътиборга олиш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш бўйича ҳам муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Ёшларимизни диний мутаассиб оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, фарзандларимизда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш учун нималарга эътибор қаратиш зарур Президентимиз Ислом Каримов фарзанд тарбиясининг аҳамиятига тўхталиб, «Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш, болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади», – деб таъкидлаган эдилар. Ҳозирги кунда фарзандларимиз дунёнинг энг ўткир, фаол, уддабурон, ватанпарвар ёшларига айланиши, уларни фидойилик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварлик, садоқатга ўргатиш кўп жиҳатдан ота-оналарга боғлиқ. «Қуш уясида кўрганини қилади». Бу борада, албатта, ота-онага ёрдам беришда бутун жамоатчилик – маҳалла оқсоқоли, диний маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, имом, профилактика нозири, «Маънавият ва маърифат» маркази, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Камолот» каби ижтимоий ташкилотларнинг жойлардаги масъуллари биргаликда фаол ишлашлари керак. Ёшларга ушбу офатнинг салбий жиҳатлари ва зарарли оқибатларини кенгроқ тушунтиришда ижобий таъсир қилишнинг барча восита ва услубларини 6969 қўллаш керак. Баландпарвоз шиорларни такрорлаш ўрнига, фикрни ҳаётий мисоллар орқали етказиш маъқулроқ. «Бекорчидан Худо безор», – дейди доно халқимиз. Ёшларимиз турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, касб-ҳунар, фойдали меҳнатга ўргатиш, турли тўгараклар фаолиятини жонлантириш, спорт клубларида қулай имкониятлар яратиб бериш муҳимдир. Беғамлик лоқайдликнинг онасидир. Ҳ ар қандай фазилат ҳаддан ошса, иллатга: тавозе – лаганбардорлик, андиша – кўрқоқлик, ибо – мутелик, уялиш – журъатсизликка айланади. Ер бузилса – деҳқон, бола бузилса – ота-она уялади. Яхши фазилат экиб, парвариш қилинмаса, ёмон сифатлар унади. Фарзанд кўриб, қаровсиз қолдирилса, у фидойи, ватанпарвар бўлмайди, гиёҳванд, жиноятчи ёки риёкор бўлади. Юртбошимизнинг самимий, миллат ва унинг келажагини ўйлаб айтган фикрларидан яна бирига диққат қилайлик: «Давлатимиз шиддат билан янгиланмоқда, фарзандларимиз ҳам кўз ўнгимизда улғайиб камол топмоқда. Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бу жараён давом этаверади. Кишини ўйлантирадиган жиҳати шуки, фарзандларимиз биз истаган, биз интилган, ўз олдимизга мақсад қилиб кўйган даражада ўзгаряптими? Бугун умид билан қараётган ниҳолларимиз эртага кутилганидек мева берадими?» Ўта жиддий савол. Агар биз ёшларимиз онги ва руҳиятини заҳарли мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилсак, ҳар қандай ғаразгўй кучлар мамлакат мустақиллиги ва унинг порлоқ келажагига рахна сола олмайди. Бу жамиятимиз, шу юрт, шу Ватанни муқаддас деб билган ҳар бир фуқаро олдида турган асосий вазифадир. МИССИОНЕРЛИК: МОҲИЯТ ВА МАҚСАДЛАР 4 4 Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга -юз жавоб) Тошкент ислом университети 2009 . 7070 Асрлар давомида юртимизда меҳр-мурувват ва оқибат, эзгулик ва яхшилик, тинчлик ва дўстлик ғ ояларига асосланадиган, уларни тарғиб этадиган турли динларга эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келган. Хусусан, қадимдан диёримизда ислом, насронийлик, иудаизм каби динлар ёнма-ён яшаб келган. Йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагогалар фаолият кўрсатгани, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида ҳам улар ўртасида келишмовчилик ва можаролар бўлмагани ҳам бунинг тасдиғидир. Бугун ҳам мамлакатимизда турли конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда, фуқароларимиз ўз диний амалларини эркин адо этиб келмоқдалар. Диний ташкилотлар ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган. Ана шу асослар мамлакатимиздаги барча дин вакилларининг ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб, улуғ ва муштарак ғоялар йўлида ҳаракат қилиши учун имкон яратади. Истиқлол йилларида дин соҳасида содир бўлган ўзгаришларни аниқ мисолларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, 200 9 йилнинг 1 сентябр ь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами 18 0 тa ноисломий диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улар қаторида Рус Православ черкови (36), Рим-кaтолик черкови (5), Евангель христиан-баптистлар черкови (23), Тўлиқ инжилчи христианлар черкови (21), Еттинчи кун христиан-адвентистлар черкови (10), Новоапостол черкови (4), Немис Евангель-лютеранлар черкови (3), Арман Апостоллик черкови ( 1 ), «Иегов гувоҳлари» черкови (1), « Г олос Божий» черкови (1), Корейс протестант черковлари (58), яҳудийлар диний жамоалари (8), Бaҳоийлар диний жамоалари (6), Буддавийлар ибодатхонаси (1), Кришнани англаш жамияти (1), Библия китоб жамияти (1) ни санаш мумкин. Шу билан бирга мустақиллик йилларида Православ ва Протестант семинариялари ҳам фаолият кўрсата бошлаганини қайд этиш зарур. 2006–2007 7171 ўқув йилида Православ семинариясида 47 нафар ва Протестант семинариясида 33 нафар талаба таълим ол ган . Қайд этилган далиллар ҳам ўтган йилларда содир бўлган ўзгаришлар кенг кўламли эканини, юртимизда диний бағрикенглик (толерантлик), конфессиялараро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойиллардан бирига айланганини кўрсатади. Илмий манбалар Ўзбекистон илк диний қараш ва тасаввурлар юзага келган энг қадимий ўлкалардан бири эканидан далолат беради. Ўлкамизда қадим замонларданоқ зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, насронийлик каби динлар вакиллари тинч-тотув фаолият олиб борганлар. Бу ҳақда Республикамиз Президенти Ислом Каримов шундай дейди: «Мусулмонлар ва христианларнинг Ўзбекистон заминида биргаликда ҳамнафас бўлиб яшаши диний-маънавий тотувликнинг нодир тимсоли ва барча дин вакилларига нисбатан бағрикенгликнинг энг яхши намунаси деб ҳисобланишига арзигуликдир». Мамлакатимизда ўтказиб келинаётган нуфузли халқаро анжуманлар иштирокчилари ҳам Ўзбекистонда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бошқа давлатларга намуна бўла оладиган диний бағрикенгликни эътироф этган ҳолда ҳукуматимиз сиёсати, Ўзбекистонда барча дин вакилларига яратилган эркинликлар ва диний соҳадаги катта ўзгаришлардан зўр таассурот олганларини ҳам таъкидлаб келмоқдалар. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик соҳасидаги давлат сиёсати бошқаларга намуна бўла оладиган даражада десак муболаға бўлмайди. Республикамизда ЮНЕСКО рахнамолигида «Жаҳон динлари – тинчлик маданияти йўлида» мавзуида динлараро мулоқот халқаро Конгресси, мусулмон ва христиан илоҳиётчилари иштирокида «Бир само остида» халқаро христиан-мусулмон конференцияси ўтказилгани, Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 ва 130 йиллиги, Евангель- Лютеран жамоаси, Рим-католик черкови ва Арман апостоллик черковларининг 100 йиллиги нишонлангани ҳам буни тасдиқлайди. 7272 Миссионерликнинг асл моҳияти Миссионерлик тўғрисида гапирганда, биринчи навбатда, унинг келиб чиқиш и ва ривожига тўхталиш лозим. Миссионерлик энг умумий маънода бирор дингa эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни англатади. Миссионерлик, асосан, христианликка хосдир. Бундай ҳаракат христианлик Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинган пайтдан бери олиб борилмоқда. Христиан руҳонийлари дастлаб миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка тарҚиб қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа IV асрда пайдо бўлган христиан миссионерлиги XIII–XVI асрларда Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черковида миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (XIII–XVI асрлар) кучайди. Миссионерлик Рим империясига янги ерларни ўз таъсири остига олишда катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда Диний тар ғ ибот конгрегациясини таъсис этди. Миссионерлик XIX асрда янгидан фаоллашди, айниқса, христиан миссионерлари Африкада фаолиятларини кучайтирдилар ва ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар. Юқоридаги маълумотлар ҳам миссионерлик ўз тарихига эга эканини кўрсатади. Шундай бўлсада, христиан диний ташкилотлари томонидан олиб борилаётган миссионерлик ҳаракати бугунги кунгача кўпдан-кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда. Зеро, ҳозирги даврда жаҳон aҳолисининг мутлақ кўпчилиги ўз динига, аксарият ҳолларда яккахудоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» салбий бир ҳолатга айланиб қолганини таъкидлаш зарур. Айни пайтда, «миссионерлик» тушунчасининг ўзи турлича талқин этилаётганини ҳам қайд этиш лозим. Хусусан, протестант диний ташкилотлари «миссионерлик» сўзини инкор этадилар ва ўз фаолиятларини «евангеллаштириш» тушунчаси билан изоҳлашга ҳаракат қиладилар. Буни улар Библиянинг таркибий қисми бўлган авлиё Маркдан келган Евангелиядаги христианлар учун жаҳон узра 7373 ўз динларини барча халқларга етказиш зарурлиги тў ғ рисидаги кўрсатманинг бажарилиши сифатида тақдим этадилар. Шу ўринда бир ҳолатга эътибор қаратиш зарур. Библиянинг муқаддас китоблигини ҳеч ким инкор этмайди. Шу билан бирга, унда қайд этилган юқоридагига ўхшаш фикрларнинг айнан Библия ёзилган давр учун тўғри келишлигини айрим христиан диний ташкилотлари тушунишни хоҳламаётганликларини ва улар олиб бораётган ҳаракатлар ҳақли норозиликларни келтириб чиқараётганини таъкидлаш зарур. Қайд этилган ҳолатлар ҳам миссионерлик бугунги кунда мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлаётганини кўрсатади. П РОЗЕЛИТИЗМ Прозелитизм бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдир. Прозелитизм келтириб чиқараётган салбий оқибатларни айрим ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, бизга қўшни бўлган айрим давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Маййитнинг мусулмон ота- оналари ўз фарзандларини хрис тиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Шунингдек, христиан динини қабул қилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламагани, унинг отаси эса, ўз набирасини мусулмон урф- одатларига кўра хатна қилдиришни истагани туфайли ота-бола ўртасида жанжаллар келиб чиққани ҳам маълум. Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб 7474 миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамда ислом динига мансуб аҳолида христианликнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқаришига замин яратиши мумкинлигини яққол тасаввур қилиш имконини беради. Шу билан бирга, дин миллий маънавият ва маданиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири эканини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динларга ёки диний йўналишларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички миллий бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин. М иссионерлик ва прозелитизм нинг шакллар и XXI аср бошида миссионерлик ҳақиқатан ҳам ўзига хос хусусиятлар касб этмоқда. Энг аввало, миссионерлар конкрет мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ўзларининг ғ аразли мақсадларига эришишда унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганликларини таъкидлаш зарур. Бунда боқувчисини йўқотган болалар, қаровчисиз қолган қариялар ҳамда ногиронларнинг муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотлар ва муассасаларга хaйрия ёрдамларини кўрсатиш, аҳолининг ночор қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш ва муҳтожларни озиқ- овқaт билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдамни ташкил этиш орқали ўз қарашлари ва ҳаракатларига хайрихоҳликни уй ғ отишга интилмоқдалар. Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган амалиёти таҳлили христианликни тар ғ иб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеокассеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва 7575 бепул тарқатиш, масиҳийликка даъват ғоялари билан суғорилган махсус газета ва журналларни нашр қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. Айни пайтда, спорт тўгараклари ташкил қилиш ва мусобақалар уюштириш, уларнинг иштирокчиларига христианликни тар ғ иб қилувчи махсус буклетлар тарқатиш ва сов ғ алар бериш ҳамда аҳолининг турли қатламлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва таъсир ўтказиш доирасини кенгайтириш мақсадида тиббиёт, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи- мураббий ва ш.к.) йўли билан «таянч нуқтани» ташкил этиш ва унга суянган ҳолда миссионерликни кучайтиришга интилиш ҳам мавжудлигини таъкидлаш жоиз. Эркин тарғибот олиб бориш ва фаолият доирасини кескин кенгайтириш мақсадида айрим миссионерлик ташкилотларининг ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида амалга оширишга интилаётгани ҳам ҳозирги даврдаги миссионерликнинг муҳим хусусиятларидан биридир. Бундай интилиш ортида ўзига хос мантиқ бор, албатта. Тажриба бундай мақом миссионерлик фаолияти ҳақли эътирозларни келтириб чиқарганда уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини рўкач қилишига ва унинг ҳимоя механизмларидан фойдаланишга уринишларига, ўз ҳаракатларини хас-пўшлашга ва жавобгарликдан қочишга интилишларига замин яратишини кўрсатади. Миссионерлар замонавий техника ва технология, оммавий ахборот ва коммуникация воситалари имкониятларидан ҳам самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Турли давлатлар ва минтақаларда иш юритаётган миссионерлар интернет тармоғи орқали ўз фаолиятларини мувофиқлаштираётгани, молиявий маблағларни бемалол у мамлакатдан бу мамлакатга ўтказаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш учун асос бўлади. Бундай йўл билан миссионерлар вa уларнинг ҳомийлари у ёки бу давлатдаги диний мувозанатни издан чиқариш, сохта инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш баҳонасида ўз таъсир доираларини кенгайтиришга интилмоқдалар. Миссионерликнинг республикамиз даги фаолияти 7676 Аввало, замонавий миссионерликка хос хусусиятлар бундай ҳаракатларни республикамизда амалга оширишга интилаётган ташкилотларга ҳам у ёки бу даражада хослигини қайд этиш лозим. Шу билан бирга, мамлакатимиздаги барқарор ижтимоий-иқтисодий вазият, олиб борилаётган кучли ва тизимли ижтимоий муҳофаза сиёсати, миллий ғоя концепциясининг ишлаб чиқилгани ва унга асосланган ҳолда олиб борилаётган ғ оявий тарбия ва маънавий-маърифий тарғибот ишлари, халқимизнинг ўз эътиқодида мустаҳкамлиги миссионерлик ҳаракатлари йўлида жиддий тўсиқ бўлиб хизмат қилаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Бизга қўшни бўлган айрим давлатлардан фарқли равишда, меҳрибонлик ва қариялар уйлари, ногиронлар уюшмаларининг давлат қарамоғида ва ҳимоясида экани, ёш авлодни жисмонан бақувват ва маънавий баркамол қилиб тарбиялаш йўлида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳам бундай ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Шундай бўлса-да, миссионерлар мамлакатимиздаги вазиятга мослашган ҳолда ўз ҳаракатларини ташкил қилишга уринаётганликларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Жумладан, христиан диний ташкилотларида ибодатларни ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориш, махсус диний адабиётларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш йўлидаги ҳаракатлар батамом тўхтади, деб бўлмайди. Хусусан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, биринчи галда «Иегов гувоҳлари» диний ташкилоти вакиллари ўз миссионерлик фаолиятларини шу тарзда олиб боришни давом эттиришга уринмоқдалар. Масалан, 2006 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан черковнинг энг асосий нашрларидан бири бўлган «Сторожевая башня» журнали «Қўриқчи минораси» номи остида илк марта ўзбек тилида босмадан чиқди ва турли ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб киришга ҳаракат қилинмоқда. Айни пайтда, улар уйма-уй юриб, очиқдан-очиқ ўз динларига даъват қилишга, гўёки фақат уларнинг динлари ҳақиқийлиги, бошқа динлар эса ботил экани ҳақидаги ғояни сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар. 7777 Миссионерлар асосий эътиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аъзолари, илгари ҳеч бир динга эътиқод қилмаган, оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга қаратмоқдалар. Шунингдек, кар-соқовлар, ногиронлар орасида фаол иш олиб боришга ҳаракат қилиш ҳам тез-тез кузатилмоқда. Шу билан бирга, зиёлиларнинг турли қатламлари вакиллари – ўқитувчилар, врачлар, санъаткорлар орасида тарғиботни кучайтиришга интилиши ҳам мавжудлигини таъкидлаш зарур. Афсуски, бундай тарғиботга эргашаётган ва келиб чиқиши мусулмон бўлган фуқаролар ҳам кам бўлсада борлигини қайд этиш лозим. Шундай экан, миссионерлик республикамиз аҳолиси тинчлиги ва осойишталиги учун таҳдид эканини чуқур англаш, унинг олдини олиш ҳамда қарши кураш бўйича тизимли ва тадрижий ишларни олиб бориш ҳар бир фуқаронинг миллат ва Ватан олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади. Миссионерлик билан шу ғ уллан аётган диний ташкилотлар Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, унинг ҳудуди кўпгина христиан йўналишлари учун гўёки «очилмаган қўриқ»ни англатди ва улар бизнинг юртимизда биринчилардан бўлиб ўрнашиб олишга ҳаракат қила бошладилар. Шу тариқа юқорида номи тилга олинган «Иегов гувоҳлари» диний ташкилоти вакиллари Ўзбекистонда жойлашиб олиб, ўз фаолият доирасини кенгайтириш ҳаракатига тушди. «Иегов гувоҳлари» черкови 1870 йилда Чарльз Расселл томонидан ташкил этилган. 2007 йилнинг 1 январь кунидаги ҳолатга кўра, дунё бўйича иеговочиларнинг миқдори тахминан 6,7 миллион кишини ташкил этади, деб ҳисобланади. Ташкилот аъзолари худони Иегов номи билан атайдилар. Уларнинг таълимотига кўра, Иегов одамлар орасидан энг яхшиларини танлаб олиб, уларни ўзининг содиқ одамлари, деб номлар экан. 7878 Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда биринчи иеговочилар 1950-йилларнинг охири – 1960-йилларнинг бошларида пайдо бўлган. 1972 йилдa Aнгрен вa Чирчиқ шаҳaрларида уларнинг илк жамоалари пайдо бўлган. Кейинчалик бошқа шаҳарларда ҳам иеговочилар пайдо бўлган. Тошкент шаҳрида биринчи иеговочилар 1960-йилларда пайдо бўлган. Бугунги кунда республика бўйича фақат битта «Иегов гувоҳлари» черкови – Чирчиқ шаҳрида расмий фаолият олиб бормоқда. «Иегов гувоҳлари» черковининг МДҲдаги марказий бошқарув органи Санкт-Петербург шаҳрида, Марказий Осиё бўйича минтақавий маркази эса Алматида жойлашган. Маълумотларга кўра, диний ташкилотнинг республикамиз ҳудудидаги жамоаларига 3000 га яқин иеговочилар бириккан. "Иегов гувоҳлари” жамоалари томонидан зўр бериб миссионерлик даъватини амалга ошириш ҳолатлари учраб турибди. Мутасадди ташкилотлар томондан бундай ҳолатларга барҳам бериш чоралари кўрилмоқда. Масалан, 200 8 йилнинг ўзида диний ташкилотнинг Самарқанд ва Қарши шаҳридаги 1 3 нафар аъзоси маъмурий, 3 нафар аъзоси эса жиноий жавобгарликка тортилди. Миссионерлик фаолиятидаги “Тўлиқ инжилчи христианлар” ва “Евангель христиан-баптистлар” черковлари Ҳақиқатан ҳам, ҳозирда миссионерликда энг кўп фош бўлаётган ташкилотлар қаторида Тўлиқ инжил христианлари черковига мансуб ташкилотларни ҳам кўрсатиш мумкин. Инжилчи протестант-масиҳий диний ташкилотлари мақсадли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишни устомонларча ташкил қилиш йўли билан католиклик ва православликка эътиқод қиладиган фуқароларни, айрим ҳолларда келиб чиқиши мусулмон бўлганларни ўз томонларига оғдириб олиш йўлидаги ҳаракатларни олиб бормоқдалар. 7979 Маълумотларга кўра, бугунги кунда жаҳонда тахминан 120 миллионга яқин тўлиқ инжилчилар мавжуд. Диний йўналишга расман 1901 йилнинг 1 январида АҚШнинг Канзас штатидаги Топеке шаҳрида Чарльз Пархем томонидан асос солинган. Бугунги кунда черков Шимолий Америка, Скандинавия, Италия, Бразилияда катта жамоаларига эга. АҚШдаги энг йирик жамоа «Худо Ассамблеяси» деб номланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур йўналишга тааллуқли биринчи ташкилот 1985 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган (кейинчалик у марказга айланган). Бугунги кунда республика бўйича Тўлиқ инжилчи христианлар черковлари маркази таркибида жами 21 та диний ташкилот мавжуд. Тўлиқ инжилчи христианлар черковлари маркази назоратдан қочиш мақсадида ўзининг фаолиятини мамлакат пойтахти Тошкент шаҳридан анча йироқда жойлашган ҳудудларда олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда, Тошкент ва Андижон шаҳарларидаги рўйхатдан ўтмаган гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Ҳозирги кунда расмий фаолият кўрсатаётган Тўлиқ инжил христианлари черкови фаоллари айрим жойларда маҳаллий миллат вакилларини жалб этган ҳолда алоҳида диний гуруҳлар ташкил этишга уринаётгани, диний адабиётларнинг тарқатилиши ҳоллари учраётгани ҳақидаги ахборотлар бор. Маълумотларга кўра, мазкур адабиётларнинг кўпчилиги бизга қўшни бўлган айрим давлатлар ҳудудидан олиб кирилмоқда. Евангель христиан-баптистлар черковлари Кенгашига тааллуқли диний ташкилотлар ҳақида гап кетар экан, улар республика ҳудудида рўйхатдан ўтган Евангель христиан-баптистлар черковлари Уюшмасига алоқаси бўлмаган диний ташкилотлар гуруҳи ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Евангель христиан- баптистлар Кенгашига мансуб ташкилотлар ўз диний қарашларига таянган ҳолда онгли равишда Адлия идораларида рўйхатдан ўтишдан бош тортиб келмоқдалар. Шу билан бирга, улар турли хил диний маросимларни қонунга хилоф равишда ўтказишга ҳаракат қилиб келмоқдалар ва бу билан ҳуқуқ-тарғибот идораларининг асосли хатти-ҳаракатларини келтириб чиқармоқдалар. 8080 Турли хорижий мамлакатларда айнан юқоридаги икки гуруҳ фаолияти юзасидан кўплаб норозиликлар келиб чиқмоқда. Улар ўзларининг муаммоларини хорижий мамлакатлардаги рахнамолари ва ҳомийлари ёрдамида ҳал қилишга интилишлари билан ажралиб туришларини ҳам қайд этиш лозим. Кришнани англаш жамияти Кришнаизм қадимги ҳинд муқаддас китоблари – Ведаларга асосланган, янги пайдо бўлган диний бирлашмалардан биридир. Дунё бўйича Кришначиларнинг умумий сони аниқ эмас. Кришначиларнинг таъкидлашича, дунёнинг турли бурчакларида уларнинг 150 дан ортиқ ибодатхоналари бор. Жамият 1966 йилда АҚШда пайдо бўлган. Асосчиси – А.Ч.Бхактиведанта Свами Прабхупада. 1970-йиллардан эътиборан кришнаизм турли мамлакатга тарқала бошлаган. 1971 йил июнда Шрила Прабхупада Москвага келган. Шу вақтдан бошлаб кришначиларнинг собиқ Шўро мамлакатидаги ривожланиши бошланган. Кришначилар ўз фаолиятида Шрила Прабхупаданинг асарларига асосланадилар. 1990-йилларнинг ўрталарида Тошкент шаҳрида жойлашган Кришнани англаш жамияти вакиллари шаҳарнинг турли бурчакларида ибодат кийимларида юриб, турли адабиётлар сотиш билан шуғулланганлар. Улар билан олиб борилган тадбирлар натижасида кришначиларнинг бу турдаги фаолиятига барҳам берилди. Миссионерлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу ҳам миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари конституциявий тамойилларга бутунлай зид эканини кўрсатади. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда юқоридаги конституциявий тамойил янада конкретлаштирилганини кўришимиз 8181 мумкин. Жумладан, ушбу Қонуннинг 5-моддасида «Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар», деган қоида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлаш зарур. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 216-2 моддасининг 2 қисмида «Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» масаласига ба ғ ишланган моддасида «Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади», деб белгилаб қўйилганини ҳам таъкидлаш зарур. 8282 Республикамизда миссионерликнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ҳаракатлар Миссионерликнинг асл моҳиятини очиб ташлаш, унинг олдини олиш бўйича қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Биринчи галда республикамизда фаолият олиб бораётган барча диний конфессиялар вакилларининг учрашувлари, давра суҳбатлари ва бошқа шакллардаги мулоқотларини ўтказишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Учрашувларда туб аҳолини масиҳий мазҳабларига жалб этмаслик, диний миссионерлик фаолияти билан шуғулланмаслик, ўзбек тилида диний адабиётларни чоп этмаслик ва тарқатмаслик юзасидан чора-тадбирлар белгиланмоқда. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролараро ва миллатлараро тотувликка рахна солиш эҳтимоли бўлган диний ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишлари, уларнинг даъват руҳидаги диний адабиётлар тарқатишларининг олди олинмоқда. Жумладан, диний материаллар ўрганиб чиқилиб, миссионерлик йўлида фойдаланиш мумкин бўлган адабиётларларнинг республика ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган. Адлия вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ҳамда диний ташкилотларнинг раҳбарлари ва аъзолари томонидан амалдаги қонунчиликни чуқур ўрганиш ва унга оҚишмай амал қилишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Шу билан бирга, аҳоли орасида диний билимларни, хусусан, ёт ва зарарли диний оқимлар ҳамда фирқалар ҳақидаги холис маълумотларни тарқатиш, диндан, диний қадриятлардан маънавий-маърифий мақсадларда фойдаланишни кучайтириш чоралари кўрилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли республикамизда конфессиялараро тотувлик ва бағрикенглик устуворлик қилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳар бир фуқаромизнинг миссионерликнинг моҳиятини чуқур англаб етиши, бефарқлик ва лоқайдликка йўл қўймаган ҳолда унинг олдини 8383 олиш бўйича ишларда фаол иштирок этиши ана шу барқарорлик муҳитини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлашнинг кафолати эканини қайд этиш лозим. ҚУРЪОНИ КАРИМДА ФИРҚАЛАР ҲАҚИДА (оятларга замонавий ҳуқуқий талқин). (Қуръони каримнинг маъноли таржимаси А. Мансур 200 5 й. ) “Кимда ким қасддан бир мўминнни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай” (Нисо сураси 93-оят). Мазкур оятда фикримизча биринчи навбатда инсон оллоҳ яратган инсон ҳаётига қасд қилмаслиги, агар у қай тарзда бўлишидан қатьий назар ўлдирса жаҳаннамда абадий содир этган ҳаракати учун жазонинг муқаррарлигини қайд этилади. Шундай экан, бирон бир инсон ўзганинг жонига қасддан тажовуз қилмаслиги муқаддас ояти каримада тагидланганлигининг гувохи бўламиз. Замонавий мазкур оятга талқин берар эканмиз, жумладан; Ўзбекистон Республикаси асосий қомуси Конституциянинг “ инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари бобида ги 24 моддасида ўз аксини топган яшаш ҳуқуқи, 25 моддасида эркинлик ва шаҳсий даҳлсизлик кафолатланган. Шу кафолатлардан келиб чиқиб амалдаги Ўзбекистоят республикаси ЖКнинг 97 моддасида қайд этилишича Қасддан одам ўлдириш Қасддан одам ўлдириш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини; д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; е) оммавий тартибсизликлар жараёнида; 8484 ж) ўта шафқатсизлик билан; з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда; и) тамагирлик ниятида; к) миллий ёки ирқий адоват замирида; л) безорилик оқибатида; м) диний таассублар замирида; н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши - ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазола ри белгиланган. “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки аллоҳ бузғунчиларни суймас” (Қасас сураси 77-оят ). Бу ояти каримада ,хам инсон биринчи навбатда яратиш комиллик сари интилиши, шу билан бирга. Ўзидан кейинги авлодларга халол меҳнати орқали ортирган обру ва эътибори, қолдирган маънавий ва моддий бойликлари, фарзандлари яхши амаллари билан ном қолдирилиши. Бир вақтнинг ўзида инсон ўзи истиқомат қилган юртда бузғунчлик қилмаслиги , жумладан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156, 159 моддаларида акс эттирилган фитна, 216, 242, 244, 8585 246 давлат ва жамиятга қаратилган жиноятларни содир этилиши ва бу харакатлар учун уч йилдан 20 йилгача озодликдан махрум этилиши қайд этилган . 10. Одамлар орасида шундай кимсалар (ҳам) борки, ўзлари: «Аллоҳга имон келтирдик», - дейдида, сўнг Аллоҳ (йўлида озорланса, одамларнинг (бу) фитналарини Аллоҳнинг азобидек билур. Қасамки, агар Раббингиз (томони)дан ғалаба келса, шубҳасиз улар: «Албатта, бизлар сизлар билан бирга эдик», - дерлар. Ахир, Аллоҳ (барча) одамларнинг дилларидаги нарсаларни яхши билувчи эмасми?! 12 Кофир бўлганлар имон келтирганларга: «Сизлар бизларнинг йўлимизга эргашингиз, гуноҳларингизни биз кўтарурмиз», - дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларинидан бирор нарсани кўтара олувчи эмасдирлар. Албатта улар ёлғончидурлар. 13. Албатта улар ўзларининг юк (гуноҳ) ларини ҳам, у юклари билан бирга (бошқа) юкларни ҳам кўтарурлар ва албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган (ёлғон)лари тўғрисида сўралурлар. (Анкабут сураси 10, 12, 13-оятлар). Қуръони Каримнинг ушбу оятларига дунёвий қонунчилик назаридан қарайдиган бўлсак, биринчи навбатда, жавобгарликка тортилган ақидапарастлар ўз ҳаракатларини оқлаш масадида «Аллоҳга имон келтирдик», дейишсада амалга ошираётган ҳаракатлари бузғунчиликдан иборат бўлиб фақат фитна фасоддан иборат бўлишиб,юртимиздаги осоишталикка рахна солиш дан иборатди. Албатда бу ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилганларида биз аллох йўлида озорландик даб қилган ғайриқонуний ҳаракатларини беркитишга уринадилар, аммо бу ҳаракатлар ва ёлғонлари учун қиёматда яратган ҳузуридаги жавобгарликларида хеч қачон қочиб қутилмасликлари бу инкор этиб бўлмайдиган хақиқатдир. 26 “У (фирқаларга) ёрдам берган, аҳли китобдан иборат кимсаларни (Аллоҳ) ўз қалъаларидан туширди ва дилларга қўрқув солди. (Улардан) бир гуруҳни ўлдирурсиз, бир гуруҳни асир олурсиз” (Аҳзоб сураси 26-оят). Бу оятда фирқаларга ёрдам берган , бу бузғунчилик ташкилотларга аъзо бўлган шахслар содир этган жиноятлари учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан амалдаги қонунчилик (Виждон эркинлиги тўғрисидаги, Жиноий ва 8686 маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунлар) асосида таъқиб остига олинишлари, уларни қидириб топилиши,суд хукмига кўра жиногят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланиб озодликдан махрум этилишлари, айрим холларда таъқиб жараёнида кўрсатган қаршиликлари учун жиноят жойида уларни отиб ўлдирилиши хеч кимга сир эмас. “Мўмин ва мўминларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар” (Аҳзоб сураси 58- оят). Ақидапарастлар содир этаётган жиноятлари учун жавобгарликка тортилар эканлар жамоатчиликни, расмий имом хатибларни ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакилларини қоралаш мақсадида турли фисқу-фасодлар тарқатиб инсон ҳуқуқлари поймол этилаётир, виждон эркинлиги таъминланмаётир ва бизни қийноққа солинаяпди деган ноҳақ айбловларни тарқатишмоқда. Бу тухматлар албатта нотўғри эканлигини аслият исботашига қарамай, бу бўҳтонларни четдан туриб уюштираётган ва қўллаб қувватлаётганлар бу дунёда қонун асосида жавобгарликка тортилишлари муқаррар бўлса, охират куни тегишли жавобини берадилар. 8787 “Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида бузуқлик бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тийилмасалар, албатта, Биз Сизни уларга қарши қўзғатурмиз, сўнгра улар (Мадинада) озчиликдан бошқаси Сиз билан ёнма-ён тура олма қолурлар” (Аҳзоб сураси 60-оят). “Лаънатга дучор бўлган ҳолларида. (У пайтда) улар қаерда топилсалар, ушланурлар ва қириб ташланурлар” (Аҳзоб сураси 61-оят). Мазкур оятда бевосита тарихий пайғамбаримиз давридаги бузғунчилик акс этирилишига қарамай,бугунги кунда хам бу ҳаракатлар давом этмоқда. Жумладан ақидапарст бузғунчилар турли миш-миш тарқатиб юрувчилар ўз ҳаракатлари учун жамиятда инкор этиладитлар ва улар билан биз содир этган жиноятлари учун ёнма ён тура олмаймиз ва амалдаги қонунчилик асосида улар ушланиб айрим холларда қириб ташланурлар. “Айтинг: “Биз қилган гуноҳ тўғрисида сизлар масъул бўлмассиз ва сизлар қилаётган амаллар тўғрисида бизлар масъул бўлмасмиз” Сабаъ сураси 25-оят) . Хар бир ақли расо инсон ўзи содир этаётган ҳаракатларини ақлан тушуниб содир этади. Ўзбекистон Республикаси конститутциясида кафолатланган ҳуқуқимизга кўра, хар бир шахс аниқ содир этган ғайриқонуний ҳаракати учун жазони муқаррарлиги суд ҳукмига кўра таъминланади. Хеч ким нохақ айбланиши учун йўл қўйилмайди. Суд адолат принципларига асосланиб, гувохларнинг кўргазмалари ва аниқ далиллар асосида хукм чиқаради.Бу чиқарилган хукмни асослилиги назорат тартибида ва аппеляция тартибида юқори суд инстанциялари томонидан кўриб чиқилади. Шу билан бирга бир шахс содир этган жиноятга бошқа шахс унинг яқинлари агар албатта жиноятга алоқадор бўлмаса содир этилган ҳаракатга масьул бўлмайди ва жавобгарликдан озод этилади. Юқорида келтирилган фикрлар юридик жихатдан асослантирилди, лекин барча масалларга диний мавзуда албатта диний уламолар ва бу йўналишдаги олиму-уламоларнинг фикрларини ақида асосида асосламасак фикримиз адолатдан 8888 йироқ бўлишини назарда тутган холда, юқорида келтирилган мукаддас калималарга олимларимиз фикрини келтирамиз. Муқаддас матнлар, фатволар ҳамда етакчи уламоларнинг асарларида ақидапарастлик ва зўравонликнинг қораланиши 5 Ақидапарастлик, терроризм, экстремизм каби иборалар Қуръон ва ҳадислар тилида “фасод”-“бузғунчилик”, “ғулу”-“чуқур кетиш”, “ъунф”-“зўравонлик” сифатида аталади. Ушбу барча ҳолатлар ислом таълимотига кўра ҳаром, оғир гуноҳ тарзида қаттиқ қораланган. Лекин ушбу салбий ҳолатлар ҳозирги даврда “жиҳод” сўзи билан гўё мусулмонларнинг ғайридинларга қарши урушлари сифатида тушунча берилмоқда. Аслида исломда мусулмонларнинг ғайридинларга муносабатларида уруш ёки исломни қабул қилдиришдан бошқа йўл йўқ деб тушунтириш берилиши ислом дини таълимотига мутлақо мос келмайди. Чунки, исломда бошқа дин вакиллари билан тинчликда муносабатда бўлиш, ёки ташқи давлатлар билан аҳдлашув (муоҳада) муносабатида бўлиш, бунда ғайридинларнинг ҳаққига риоя этиш Қуръон ва ҳадисларда ўз аксини топганлиги ислом динининг бу масалага катта эътибор қаратишини кўрсатади. Барча фақиҳлар аҳдлашув асосида яшаётган ва мусулмонлар юртига келиб, улар билан биргаликда ишлаётган, яшаётган ғайридинларга жиҳод қилиш мумкин эмаслигига иттифоқ қилганлар. Қуръон оятлари ва ҳадисларда ҳозирги кунимизда кенг истеъмол этилаётган экстремизм ва терроризм каби иллатлар Қуръон ва ҳадислар тилида зўравонлик, бузғунчилик, ғулуга кетиш, ҳаддан ошиш каби иборалар билан ифода этилади. Демак, ислом дини таълимотларида бу борада муносабат белгиланган. Динда ўртача йўл тутиш тамойилидан четга чиқиш юқоридаги номлар билан аталиб, диндан оғиш сифатида қаралади. Қуръонда “фасод”-“бузғунчилик” қораланади: Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши жанг қиладиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси ўлдирилиш ё чормихланиш ёки 5 Тошкент Ислом университети декани т.ф.н Абдурашит Ғанижонович Абдуллаевнинг, диний мутаасиблик хусусидаги шархлари (муаллиф илтимоси асосида) 8989 оёқ қўлларининг қарама қарши томондан кесилиши ёхуд ердан (ватандан) қувғин қилиниш. Ана шу (жазо) улар учун бу дунёда шармандалик, охиратда эса, улар учун улкан азоб ҳам бордир 6 . “Кимки бир нафс жонни беҳудага ёки ерда бузғунчилик қилиб ўлдирса, у гўё барча инсонларни ўлдирган кабидир. Агар бир кишини ўлимдан сақласа, у гўё барча инсонларни ҳаётини сақлаб қолган кабидир” 7 . “Албатта Аллоҳ мени зўравон қилиб юбормаган” 8 . “Албатта Аллоҳ зўравонлик учун меҳрибонлик учун ато этадиган неъматини бермагай” 9 . Бу ва бошқа ҳадисларда мусулмон киши учун зўравонлик қилиш ёт одат экани баён этилмоқда. “Ғулу” - “чуқур кетиш” ҳолати яна “таъсир”-“қийинлаштириш”, “ташдид”-“оғирлаштириш”, “танаттуъ”-“ўртачаликдан четлашиш” каби иборалар билан ҳадисларда ифода этилган: Муслимнинг ривоятига кўра, Пайғамбар (с.а.в.) “Ўртачалик чегарасидан чиққанлар ҳалокатга учрабдилар” деб уч марта айтган эканлар 10 . “Аллоҳ сизларга енгилликни истар ва қийинликни истамас” 11 . “Албатта дин енгилдир. Кимки, динни оғирлаштирса дин унга ғолиб келади. Осонлаштиринг, яқинлаштиринг ва хушхабар беринг”. 12 “Динда чуқур кетишдан сақланинг. Сизлардан олдингилар динда чуқур кетишдан ҳалок бўлганлар” 13 . “Мусулмон учун ўз биродарини қўрқитиши ҳалол эмас” 14 . “Ким ўз биродарига темир нарса билан ўқталиб ишора қилса уни фаришталар лаънатлайдилар” 15 . 6 Моида: 33 7 Моида: 32. 8 Аҳмад ибн Ҳанбал. Муснад. 9 Муслим. Саҳиҳ. Китобул бирр. Аҳмад ибн Ҳанбал. Муснад. 10 Муслим. Саҳиҳ. 11 Бақара: 185. 12 Бухорий. Саҳиҳ. Китобул иймон. Муслим. Саҳиҳ. Китобул мунофиқин. 13 Аҳмад ибн Ҳанбал. Муснад. 14 Абу Довуд Сунан. Китобул одоб. 15 Мусл и м. Саҳиҳ. Китобул бирр. 9090 Охирзамонда тишлари янги (яъни ёшлар) хаёллари жоҳилона (онги бузуқ) одамлар чиқади. Улар яхши сўзларни сўзлайдилар, Қуръонни ўқийдилар лекин кўкракларидан ўтмайди (яъни оғизларидагина ўқийдилар, тушуниб етмайдилар) диндан худди камондан ўқ отилгандек чиқиб кетадилар. Қаерда кўрсангиз уларни ўлдиринг. Уларни қатл этган учун Қиёмат кунида ажр бордир. Ҳозирги кунимизда ушбу зўравонлик, ақидапарастлик каби тушунчалар терроризм ва экастремизм сифатида аталади. Ислом ташкилотлари ушбу иборага таъриф бериб, Қуръон каримда зикр этилган бузғунчиликларнинг мазкур иборага мос эканлигини кўрсатмоқда: Ислом олами уюшмасининг Ислом фиқҳи кенгашининг Макка баёнотида терроризм қуйидагича таърифланади: “Терроризм бу кишилар, жамоатлар ёки давлатларнинг инсон дини, жони, онги, моли, номусига бузғунчилик билан душманлик қилишидир. Унинг доирасига қўрқитиш, азият бериш, таҳдид солиш, ноҳақ ўлдириш, мол мулкни тортиб олиш, йўлларда қўрқитиш, йўлтўсарлик қилиш, зўравонлик, таҳдиднинг барча турлари билан якка, ёки жамоавий тарзда жиноятчилик режасини амалга ошириш киради. Ушбу ҳаракатларнинг мақсади кишилар орасида қўрқув, таҳлика солиш, азият бериб қўрқитиш, ёки ҳаётлари, эркинликлари, омонликлари, мол мулкларини хавф хатарга қўйишдир. Шу каби бунга яна атроф муҳитга зарар етказиш, хусусий ёки оммавий мулкка, юрт ва табиий бойликларни хавф хатарга қўйиш киради. Буларнинг барчаси Ер юзида фасод иши бўлиб, Аллоҳ Қуръон каримда мусулмонларни бу ишдан қайтарган “Ер юзида фасод (бузғунчилик)ни истаманг. Албатта Аллоҳ фасодни ёқтирмас” 16 . Миср Ислом тадқиқотлари кенгашининг таърифига кўра, терроризм бу “бегуноҳ кишиларни қўрқитиш, уларни, ҳаётлари учун зарур нарсаларни бузиш, моллари, эркинликлари, инсонийлик номусларини Ер юзида фасод қилиш билан бузишдир. 16 Ислом онги журнали. №437. Апрель. 2002 й. 9191 Юсуф Қарзовий шундай дейди: Ислом бегуноҳ кишиларнинг жони, мулки ва номусига нисбатан зулм ишлатишни ман этади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) видошлашув ҳажида қилган ваъзларида одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз, деб эълон қилганлар. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишлидир. Исломда “мақсад воситани оқлайди” деган тамойил йўқ. Шайх Тантовий шундай дейди: Терроризм ва диний экстремизм иносниятнинг жони ва мулкига қасд қилишдир. Ислом таълимотларида нафақат юқоридаги зўравонлик, бузғунчилик ҳолатлари шунингдек, ҳатто унданда енгилроқ бўлган динни тушуниш ва амал қилишда оғирлаштириш, қийинлаштириш ҳамда ўртачаликдан четлашиш ҳам қораланади. Қуръон ва ҳадисларда аксинча, осонлаштириш, енгиллаштириш йўли тутилади. Кишиларнинг дунёда ўзлари учун йўлни тор олишларидан қайтарилиб, дунё ҳаётидаги ўз эҳтиёжларини амалга оширишларига ҳам кўрсатма берилади: Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингизни (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, енглар, ичинглар, (лекин) исроф қилмангиз. Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай. Айтинг: “Бандалари учун чиқарган Аллоҳнинг зийнатини ва (у берган) пок ҳалол ризқларни ким ҳаромга чиқарди 17 . “Эй, имон келтирганлар Аллоҳ сизларга ҳалол қилган нарсаларни ҳаромга чиқарманг ва ҳаддан ошманг. Албатта Аллоҳ ҳаддан ошганларни ёқтирмас” 18 . “Тўғри йўлда туринг, йўлдан оғманг, имкониятингиз етганча яхши амаллар қилинг” 19 . “Агар роббингиз хоҳласа эди, Ер юзидаги барча инсонлар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Сиз улар мўмин бўлмагунларича ёмон кўрасизми” 20 . “Имон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир бирингизни яхши кўрмагунингизча имон келтирмайсиз. Сизларга бир бирингизни яхши кўришингиз учун қилинадиган ишни айтайми: Орангизда салом беришни тарқатинг” 21 . 17 Аъроф: 31, 32. 18 Моида: 87. 19 Ибн Можа. Китобуз зуҳд. 20 Юнус: 99 21 Муслим. Саҳиҳ. Китобул иймон. 9292  “Улар ўз диёрларидан фақатгина “Раббимиз Аллоҳдир” деганлари учун ноҳақ қувилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф этиб турмас экан албатта, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларда) узлатгоҳлар, (насронийларда) бутхоналар, (яҳудийларда) ибодатхоналар ва (мусулмонларда) масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ ўзига (динига) ёрдам берадиганларга ёрдам берур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва қудратлидир” 22 . Ушбу оятда ғайридинларнинг ибодатхоналарига ҳам худди масжидлар каби эътибор қилиниши диққатга сазовордир. “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар” 23 “Аҳдлашувдаги ғайридинга зулм қилган, ёки унинг ҳаққига хиёнат қилган, ёки унга тоқатидан ортиқ нарсани юклаган, ёки ундан бирор нарсани ноҳақ олган киши зарарига мен қиёмат кунида зиддига ҳужжатдирман” “(Биз билан аҳдлашган ва ўз динида қолган) Нажрон ва унинг атрофида яшовчилар моллари, халқи, савдо сотиқлари ва қўл остидагилар Аллоҳнинг қўшнилари ва Муҳаммад Пайғамбар зиммасидадир”. “Бидъатчиликдан қайтинг, чуқур кетишдан қайтинг, ҳаддан ошишдан қайтинг, қадимий динга боғланинг” 24 . Юқоридаги келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, ислом манбаларида зўравонлик бузғунчиликка эмас балки инсонпарварлик, осонлик, енгиллик яратишга аҳамият қаратади. Ушбу ислом динига оид қадриятларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, уларни тушунишда йўлдан адашиш кишиларнинг ўзларининг масъулиятлари экани ёрқин кўриниб турибди. Акадапастлик, бузғунчилик бугунги кунда пайдо бўлган долзарб масала эмас, бу муаммога нисбатан тарихан буюк алломалар хам кўп мурожат этиб, унинг салбий оқибатлари ва улар хусусида ҳуқуқий ва фикхий жихатдан бахо бериб 22 Ҳаж. 39, 40. 23 Мумтаҳана: 8. 24 Иъломул муваққиъин. Ж.4. 150. 9393 келинган. Шу ўринда буюк аждодларимиздан бўлган жиззахлик Устуршаний Мухаммад ибн Махмуд ўзининг милодий 1228 (Хижрий 625)йилда ёзган “Китоб ал фусул” асарида боғийлар-яъни бузғунчи давлат ва жамиятга қарши чиққанлар хусусида кенг фикр юритган. Мазкур фикрларни хозирги кунда илмий жихатдан тадқиқ этаётган ёш олим Муслим Атаев “ Мавсуатил фикҳия” энцеклопедик луғатини таржимаси қилиш билан бирга, ўзининг номзодлик диссертациясида “Маждуддин ал Уструшанийнинг Мовораннахр фикх илми тарихида тутган ўрни” мавзусида ёритади. Қуйида ушбу асар ва изланишлар фикримизнинг далили сифатида келтирамиз: Б О Ғ И Й Л А Р Ҳ А Қ И Д А 25 Боғийлар - бу, ҳақли подшоҳга ноҳақ қарши чиққан тўда кишиларидир. Мусулмонлар ҳақли равишда ҳукмдорлик қилаётган подшоҳ қўл остида тинч ва осойишта яшаб турганларида ўзлари ичидан унга қарши бош кўтарган кишилар тоифаси боғийларидир. Одамлар бундай вазиятда подшоҳ тарафига ўтиб, боғийлар га ёрдам бермасликлари лозим. Чунки бу зулм ишига ёрдам бериш ҳисобланади. Шунингдек, подшоҳга қарши чиққанларга ҳам ёрдам бермасликлари лозим. Зеро, бу подшоҳга қарши чиқишга ёрдам бўлиб қолади. Борди-ю, бу боғий тоифанинг хуружи зулм сабабли эмас, балки ўзларини ҳақ, подшоҳни ноҳақ деб билиш , ҳокимият талашиш мақсадида бўлса, бундай тўдага қарши подшоҳга ёрдам беришга ҳар бир имкониятли киши ҳаракат қилиши зарур. Чунки бундай тоифани шариатимизнинг эгаси Муҳаммад (а. с.) лаънатлаганлар. Айтганларки, фитна ухлаб ётган бир нарсадир. Кимки уни уйғотиб юборса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Агар боғийлар подшоҳдан норозиликлари тўғрисида шов-шув тарқатган бўлсалар-у , лекин исён кўтаришга азму қарор қилиб, хуружга киришмаган бўлсалар, уларга қарши подшоҳ куч ишлатиши жоиз эмас. Зеро жиноятга 25 . Устуршаний Мухаммад ибн Махмуд. Китоб ал фусул. Муслим Атаев таржимаси 26.. Муслим Атаев “ Мавсуатил фикҳия” энцеклопедик луғатидан таржимаси ва ўзининг Имом Маждуддин ал Уструшанийнинг Мовораннахрда фикх илми тарихида тутган» ўрни мавзусидаги диссертацияси. 9494 қаратилган азму қарорлари ҳали рўёбга чиққанича йўқ. Бу гаплар Ломишийнинг «Воқеот» китобидан олинади. «Таҳзиб» китобининг муаллифи ёзишига кўра , машойихларимиз сўзига биноан агар Ҳазрат Али (рз.) бўлмаганларида фитначилар билан қандай жанг қилишини билмаган бўлур эдик. У зот ўз тарафдорлари билан боғийларга қарши қандай кураш олиб борганликлари биз учун сабоқдир. Жанг қилаётган боғий аёлнинг ҳукми: Ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий фуқаҳоларнинг иттифоқига кўра, боғий аёл агар жанг қилса, қамаб қўйилади, ўлдирилмайди. Лекин, жанг қилаётган пайтида ўлдириш мумкин. Гуноҳкорлиги ва ёмонлик ҳамда фитнани қўзғаганлиги учун қамаб қўйилади. Моликий фақиҳларнинг айтишича, агар жангчиларни илҳомлантириш ва тош отиб жанг қилган бўлса, ўлдирилмайди. Боғийларнинг мол-мулкини ўлжага олиш ва унга талофат етказиш ҳамда уни тўлашнинг ҳукми: Боғийларнинг мулки талон-тарож қилинмаслигига, тақсимланмаслигига ва талофат етказиш ножоизлигига иттифоқ қилишган. Боғийларнинг мулкини ўзларига қайтариб бериш вожибдир. Лекин, бошлиқ (давлат раҳбари) уларнинг мол-мулкларини ёмонликларини даф қилиш учун ва уларнинг шуҳратини пасайтириш учун то тавба қилгунларича бермай туриши, сўнг заруруа туғилганда уларга қайтариб бериши зарур. Чунки уларнинг мол-мулки ғанимат ҳисобланмайди. Агар боғийларнинг мулкида от ва шунга ўхшаш сақлашда сарф- харажатга эҳтиёж сезиладиган нарсалар бўлса, уни сотиб, пулини сақлаш афзалроқ. Боғийларнинг мулкига етказилган талофатни тўлаш тўғрисида эса қуйидаги фикрлар билдирилган: Агар адолат тарафдори жанг сабабидан боғийнинг ўзига жанг пайтида ёки унинг мулкига талофат етказган бўлса, ҳеч нарса тўламайди. Агар боғийларнинг мулкига, масалан, отига зарар етказмасдан уларни ўлдиришнинг имкони бўлмаса, уларнинг миниб жанг қилаётган уловларини ҳалок қилиш жоиз. Лекин, жанг бўлмаган пайтда узрсиз боғийларнинг турар жойларига ўт қўйиш, дарахтларини кесиш мумкин эмас. Чунки бошлиқ агар боғийларнинг устидан ғалаба қозониб, уларнинг мулкини қўлга киритса, то ўзларига қайтариб бергунича сақлаб туради, уларнинг мулкини ўзиники қилиб олмайди. Чунки бу 9595 моллар уларнинг мероси ҳисобланади. Улар бидъатни келтириб чиқарганлари учунгина ўлдириладилар, холос. Агар жангдан ташқарида ўч олиш ва интиқом учун талофат етказилган бўлса, тўланади. Лекин, боғийларни заифлаштириш ва уларни енгиш учун талофат етказилса, тўланмайди. Аз-Зайлаъий р.а. ва Ибн Обидин р.а.лар айтадилар: Агар боғийлар давлат бошлиғига қарши чиқишларидан ва тил бириктиришларидан олдин ёки улар енгилиб, тарқаб кетганларидан сўнг уларнинг мулкига талофат етказилган бўлса, тўланади. Адолат тарафдорларининг боғийларга етказган талофатларининг ҳукми: Аз-Зайлаъий р.а. Ал-Марғинонийдан шундай нақл қилади: Агар адолат тарафдори боғийнинг ўзига ёки мулкига талофат етказган бўлса, ҳеч нарса тўламайди ва гуноҳкор ҳам бўлмайди. Чунки у боғийларнинг ёмонлигини даф қилиш учун уларга қарши жанг қилишга буюрилгандир. Боғийларнинг адолат тарафдорларига етказган талофатларининг ҳукми: Боғийлар адолат тарафдорларига талофат етказган бўлсалар, улар ҳеч нарса тўламайдилар. Чунки улар таъвил қилинган тоифадирлар, адолат тарафдорлари сингари улар ҳам ҳеч нарса тўламайдилар. Чунки уларни тўлашга мажбурлаш уларни итоат қилишдан нафратлантиришга олиб келади. Абдураззо р.а. Аз-Зуҳрий р.а.дан шундай ривоят қилади: Сулаймон ибн Ҳишом р.а. Аз-Зуҳрий р.а.дан эрининг ҳузуридан қочиб, ўз қавмининг олдига бориб, ширк келтирган ва Ҳарурога бориб, ўша ерда турмушга чиққан сўнг тавба қилиб, ўз оиласига қайтган аёл ҳақида фатво сўраб хат ёзди. Аз-Зуҳрий унга қуйидагиларни ёзиб жўнатди: Ҳамду санодан сўнг айтадиган гапим шуки, аввалги фитна яна қўзғалибди. Бадрда қатнашган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари кўпчиликни ташкил этади. Улар Қуръон таъвили билан ўзлари ҳалол санаган никоҳни деб ҳеч кимга ҳадд белгиламасликка, Қуръон таъвили билан ўзлари ҳалол деб ҳисоблаган тўкилган қонга ҳеч қандай қасос белгиламасликка, ва Қуръон таъвили билан ўзлари ҳалол деб ҳисоблаган йўқотиб юборилган молни қайтариб бермасликка, борди-ю, ўша молнинг айни ўзи топилиб қолса, эгасига қайтариб беришга ижмоъ қилганлар. Бундан шу хулосага келдимки, мазкур аёл ўз эрига қайтариб берилади ва у аёлга туҳмат қилганларга ҳадд урилади. 9696  Шоффеъий р.а.нинг гапларига кўра эса, боғийлар тўлайдилар. У Абу Бакрнинг қуйидаги гапини далил қилиб олган: Бизлардан ўлдирилганларга дия (хун) тўлайсизлар. Сизлардан ўлдирилганларга биз ҳеч қандай дия тўламаймиз. Чунки улар ноҳақ талофат етказилган жонлар ва моллардир. Шундай экан уруш бўлмаган пайтда талофат етказилган молни тўлаш вожиб бўлганидек, буни ҳам тўлаш вожибдир. Агар боғийлар тавба қилиб, қайтиб келсалар, уларнинг қўлидаги адолат тарафдорларининг мулки қайтариб олиниди. Йўқотиб юборганларини эса, гарчи боғийлар бой бўлсалар ҳам, улардан тўлаш талаб қилинмайди. Агар боғий адолат тарафдорларидан бирини жанг майдонидан ташқарида ўлдирган бўлса, у ҳам ўлдирилади. Чунки у худди қароқчилардек қилич ялнғочлаб, ношаръий ишни қилган бўлади. Яна айтилишича, уни ўлдириш вожиб эмас. Бу ҳанбалий уламоларининг гапидир. Улар Али р.а.нинг қуйидаги гапларини далил қилиб оладилар: Агар ҳоҳласанг, авф қиласан. Агар ҳоҳласанг уни қотилликда айблаб ўлдирасан. Боғийларнинг ўлигини тахқирлаш (маълум бир аъзосини кесиб олиб ҳаммага намойиш қилиш). Ҳанафий мазҳабида боғийларнинг ўлигини тахқирлаш макруҳи таҳримадир. Моликий мазҳабида эса ҳаромдир. Боғийларнинг бошини узиб олиш ҳақида эса ҳанафий мазҳабида уларнинг бошини узиб олиб, тепага кўтариб айлантириш макруҳдир. Чунки бу тахқирлашдир. Баъзи ҳананфий уламолар, агар бу иш билан адолат тарафдорларининг қалблари таскин топса ёки боғийларнинг шуҳратини пасайтириш мақсадида қилинса, жоиз деб айтганлар. Моликий мазҳаби уламолари эса боғийларнинг бошларини ўлган жойларида тепага кўтаришни жоиз деб биладилар. Асирга тушган боғийларнинг ҳукми. Асирга олинган боғиийларга ўзига хос муомала қилинади. Чунки улар билан жанг қилинишининг асосий сабаби уларнинг ёмонлигин даф қилишдир, холос. Жангни тўхтатишдан бошқа мақсадда уларнинг қонини тўкиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам агар уларнинг ўзаро тил бириктирган гуруҳлари бўлмаса, олдинги сабаб билан уларни ўлдириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам улар ҳоҳ тил бириктирган гуноҳи бўсин, ҳоҳ бўлмасин, мутлақо қул қилиб олинмайди. Чунки улар ҳур мусулмонлар ҳисобланади. Уларнинг 9797 хотинлари ва болалари асирга олинмайди. Агар боғийларнинг ўзаро тил бириктирган гуруҳлари бўлса, бунга моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, улар ҳам ўлдирилмайди. Лекин, моликий мазҳаби уламоси Абдулмалик шундай дейди: Агар улардан бирортаси уруш тугаганидан сўнг асирга тушса, у ўлдирилмайди. Агар уруш ҳали тугамаган бўлса, бошлиқ уни, агар у бирор-бир зарар етказиши хавфи бўлса, ўлдириши керак. Баъзи моликий китобларида ёзилишича, боғий асирга тушганидан сўнг тавба қилишга чақирилади. Агар у тавба қилмаса, ўлдирилади. Баъзиларнинг айтишича, ўлдирилмайди, балки ахлоқи тузатилади . Шофеъий мазҳабида айтилишича, агар у ўлдириб қўйилса, дия (хун) тўланади. Чунки у асир бўлиши билан қонининг эвазига дия тўланувчилар қаторига кириб қолади. Баъзилар, бу ҳолатда қасос олинади, дейишган. Бошқалар эса, қасос олинмайди, дейишган. Чунки Абу Ҳанифа р.а. уни ўлдиришни жоиз санаганлар. Шунинг учун ҳам бу масала шубҳали бўлиб қолган. Агар балоғатга етган итоат қилса, қўйиб юборилади. Агар итоат қилмаса, то уруш тугамагунча ушлаб турилади. Агар боғий қул ёки гўдак бўлса, ҳибсга олинмайди. Чунки улар жанг қилаётган боғийлар қаторига кирмайдилар. Шофеъий уламоларнинг айтишича, улар ҳам ҳибсга олинади. Чунки уларни ҳибсга олиш боғийларнинг ғалабага бўлган ишончини сусайтиради. Бу гапга ҳанбалийлар ҳам қўшилишган. Ҳанафий уламоларнинг фикрича эса, агар асирнинг тил бириктирган гуруҳи бўлса, бошлиқда ихтиёр бўлади. Ҳоҳласа, ўлдиради, ҳоҳласа, боғийларнинг ёмонлигини даф қилиш учун имкони борича ҳибсда ушлаб туради. Бошлиқ боғийларнинг шуҳратини пасайтиришда қайси усулни яхши деб ҳисобласа, шу ишни қилади. Боғийлар билан сулҳ тузиш. Фуқаҳоларнинг иттифоқига кўра, боғийлар билан бирор-бир мол эвазига сулҳ тузиш жоиз эмас. Агар бошлиқ улар билан бирор-бир мол эвазига сулҳ тузган бўлса, бу сулҳ бекор ҳисобланади. Агар боғийлар ҳеч қандай молни эваз қилмай, уруш қилмасликка сулҳ тузишни сўрасалар, агар бунда яхшилик бўлса, қабул қилинади. Агар бошлиққа боғийларнинг сулҳ тузишдан асосий мақсади итоат қилиш ва ҳақиқатни тан олиш эканлиги аён бўлса, бошлиқ уларга муҳлат беради. Ибн ал-Мунзир шундай дейди: Бу гапга мен ҳадис ёдлаган аҳли илмларнинг барчаси ижмоъ қилишган. Агар 9898 сулҳдан боғийларнинг мақсади жангга ҳозирлик кўриш ва пайт пойлаш бўлса ёки бошлиқни алдаш бўлса, уларга муҳлат берилмайди. Агар сулҳ тузилиб, ҳар икки тараф бир-бирига гаров берса ва ким хиёнат қилса мазкур гаров ўлдирилиши шарт қилинса, шунда боғийлар хиёнат йўлига ўтиб, гаровдаги одамни ўлдирсалар, адолат тарафдорларига ўзлари ушлаб турган гаровдаги одамни ўлдиришлари ҳаромдир. Балки боғийлар тамоман енгилгунларича ёки тавба қилгунларича ҳибс да ушлаб турадилар. Чунки гаровдагилар сулҳ туфайли ёки биз уларни гаров сифатида ушлаб, омонлик берганимиз туфайли омонатга айланиб қоладилар. Бошқаларнинг хиёнати туфайли улар азобланмайдилдар. Лекин, улар ўз қавларининг олдига бориб, уларга ёрдам бериши ва ўз қавмини жангга чорлаши хавфи борлиги сабабидан улар ҳибсга олинадилар. Агар боғийлар адолат тарафдорларига муддатни чўзиш эвазига гаров юборсалар, гаровни олиш жоиз эмас. Чунки гаровдагиларни бошқаларнинг хиёнати туфайли ўлдириш ножоиздир. Агар боғийларнинг қўлида адолат тарафдорлардан асирлар бўлса ва бунинг эвазига гаров юборсалар, бошлиқ қабул қилади ва адолат аҳлини сақлаб қолиш пайида бўлади. Агар боғийлар асирларни озод қилсалар, адолат тарафдорлари ҳам гаровдагиларни озод қиладилар. Агар боғийлар асирларни ўлдирсалар, адолат тарафдорлари гаровдагиларни ўлдириши ножоиздир. Чунки улар бошқаларнинг ўлими туфайли ўлдирилмайдилар. Чунки гаровдагилар омонатга айлани улгурганлар. Уруш тугаганидан сўнг асирлар билан бир қаторда гаровдагилар ҳам озод қилинади. Ўлдирилиши жоиз бўлмаган боғийлар. Фуқаҳолар қуйидаги асл қоидага иттифоқ қилишган: Аёллар, қарилар, гўдаклар ва кўрлар каби кофирларни ўлдириш жоиз эмас. Худди шунингдек, боғийлардан аёллар, қарилар, гўдаклар ва кўрлар модомики жанг қилмас экан, ўлдирилмайди. Чунки боғийлар билан жанг қилишдан асосий мақсад уларнинг жанггини тўхтатиш ва ёмонликларини даф қилишдир. Демак, фақат жангга қодирлар билангина жанг қилинади. Юқоридагилар эса одатда жанг қилишга қодир бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам улар ўлдирилмайдилар. Агар уруш пайтида жангчиларни маънавий жиҳатдан илҳомлантириб жанг қилсалар, уларни ўлдириш мумкин. Лекин, гўдаклар ва ногиронларни ўлдириш мумкин эмас. 9999 Чунки аслида улар жанг қилиш ниятида бўлмайдилар. Агар улар ҳақиқатан ёки маънавий жиҳатдан урушсалар, уруш пайтида уларни ўлдириш ҳалолдир. Ҳанафий мазҳабида эса, бошлиқ ихтиёрлидир. Ҳоҳласа, боғий асирларни ўлдиради, ҳоҳласа, ҳибсга олади. Ҳанафий уламолар жанг қилаётган ёки маънан қўллаб-қувватлаб турган қариялар ва шу каби ожизларни ҳам ўлдириш жоиз. Уларни уруш вақтида ёки урушдан кейин ўлдириш мумкин. Лекин, гўдаклар ва ногиронлар урушдан сўнг ўлдирилмайди. Чунки урушдан сўнг ўлдириш ва асирга олиш жазо ҳисобланади. Гўдаклар ва ногиронлар эса жазоланадиганлар қаторига кирмайди. Уларни уруш пайтида ўлдиришнинг жоизлигининг сабаби эса уларнинг ҳужум қилаётган одамнинг ёмонлиги каби ёмонлигини даф қилиш учундир, деган фикрдалар. Ҳанбалий уламоларнинг фикрига кўра эса, агар боғийларнинг ичида қуллар, аёллар ва гўдаклар бўлса, ҳужмга ташлансалар, ўлдириладилар. Қочсалар, ўлдирилмайдилар. Балоғатга етган эркак ва ҳур боғийлар ҳам ўлдирилмайди. Чунки улар билан жанг қилишдан асосий мақсад уларнинг ёмонлигини даф қилишдир. Агар булардан бирортаси бирор-бир инсонни ўлдирмоқчи бўлса, у билан жанг қилиш ва унинг зарарини даф қилиш жоиздир. Моликий мазҳабига оид матнларда келишича, агар боғийлар фарзандларини қалқон қилиб ҳимоялансалар, улар билан жанг қилинмайди. Лекин, уларни бу ҳолатда қолдириш мусулмонларга катта талофат етишининг хавфи бўлса, улар билан жанг қилинади. Жанг қилишга қодир бўла туриб, жанг қилмаган боғийларнинг ҳукми. Агар боғийлар билан бирга жанг қилишга қодир бўла туриб, жанг қилмаганлар ҳам бўлса, уларни ўлдириш жоиз эмас. Чунки боғийлар билан жанг қилишдан мақсад уларни тўхтатишдир. Жанг қилмаган одам эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги: “Ва кимки бирор-бир мўъминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси Жаҳаннамдир” , деган сўзига риоя қилган ҳолда ўзини жанг қилишдан тийиб турганлар сирасидандир. Ушбу оятга кўра ҳар қандай мўъминни ўлдириш ҳаромдир. Юқорида келтирилган асосларга кўра завонавий конунчилик, тарихий манбааларга уйғунлашган холда республикамизнинг амалдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноий қонунчилигида ақидапарастлик, диний экстремизм ва 100100 терроризм, диний ниқоб остида содир этилган жиноятлари учун қуйидагилар белгиланган. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС 184-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш - материалларни ҳамда уларни тайёрлаш ва тарқатишнинг тегишли воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса -юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 184-1-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 184-2-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, - материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни 101101 мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 184-3-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, - материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 202-1-модда. Ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти- ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти - 102102 энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ 145-модда. Виждон эркинлигини бузиш Диний ташкилотнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни ўтказишга тўсқинлик қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний 103103 фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, - энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 154-модда. Ёлланиш Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш - етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 155-модда. Терроризм Терроризм - халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик 104104 ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият - саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади. Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади. 156-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 105105 Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, - беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда; б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда; в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда; г) масъул мансабдор шахс томонидан; д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади; Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар 157-модда. Давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл давлати ёки ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган давлатга зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўзининг бундай ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда арз қилса, 106106 унинг фаолияти эса республика манфаатларига зарар етказмаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Башарти, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, ўз қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилиб, жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. 158-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига қасддан шикаст етказиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш - энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари 107107 билан алмаштиришга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик - энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. 190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш: а) хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - 108108 энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 216-модда. Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 216 - 1-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 216 - 2-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,- энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти- ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,- 109109 энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 223-модда. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш - энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар. 229 - 2-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 241-модда. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш 110110 Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 244 - 1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 111111 Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, - энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар: а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан; б) хизмат мавқеидан фойдаланиб; в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 244 - 2-модда. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш - беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар - оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади. 112112 244 - 3-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсга нисбатан; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса; в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 246-модда. Контрабанда Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний 113113 экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда контрабанда қилиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. АДАБИЁТЛАР 114114 1.И.Каримов «Биз дан озод ва обод ватан қолсин, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» маърузалар тўплами Тошкент 2005. 2.А.Мансур,Қуръони Каримнинг маъноли таржимаси 2005 йил Тошкент Ислом Университети. 3. Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга -юз жавоб) Тошкент ислом университети 2009 . 4 . Ҳ.Йўлдошхўжаев . Тариқатчиликнинг замонавий кўринишлари ,Тошкент ислом университети. Тошкент-2010 5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 6.Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. 7.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 8. Устуршаний Мухаммад ибн Махмуд. Китоб ал фусул 9. Муслим Атаев “ Мавсуатил фикҳия энцеклопедик луғатидан таржимаси ва маждуддин ал уструшанийнинг мовораннахр фикх илми тарихида тутган ўрни мавзусида ёритади 10 . Муҳаммад Сулаймои Абдуллоҳ ал-Ашкар. Зубдат ат-тафсип Ал-Кувейт 1988. 11.Тафсир Қуръани-л-азийм. 2-жилд. 12. Бабаджанов Б. Возрожденне деятельностн суфийских групп. Суфизм в Центральной Азии. Санкт-Петербург. 1999. 115115 Закурлаев Абдумутал Каримович Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият. Ўқув услубий қўлланма Тошкент 2010 Ўзбекистон Республикаси ИИВ босмаҳонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг № сонли тавсиясига кўра Босишга рухсат этилди бичими шартли босма табоғи 8.4. нашрий табоғи адади 2000 буюртма № нарх и шартнома асосида 116116 Муаллиф ҳақида. Закурлаев Абдумутал Каримович 1958 йилда Тошкент шахрида туғилган. 1979-2009 йилларда ички ишлар вазирлиги тизими тергов идораларида оддий ходимдан рахбар лавозимгача ишлаган, истеъфодаги полковник, юридик фанлар номзоди, доцент. 2005 йилда «жиноий уюшмалар томонидан содир этиладиган жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини таниқли олима юридик фанлар доктори, профессор Зумрад Патхуллаевна Иноғомжонова бошчилигида ҳимоя қилган. 2007 йилдан бошлаб юридик фанлар доктори, Россия фанлар академиясининг фахрий академиги, профессор Юрий Сайфиевич Пулатов рахбарлигида “Терроризмга қарши кураш; назария ва амалиёт“ (криминалистик жихатлар) мавзусида илмий тадқиқодлар олиб бормоқда. Хозирда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг “Ислом ҳуқуқи” кафедраси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг жиноят процесси кафедраларида фаолият кўрсатмоқда. 100дан ортиқ диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ мавзудаги илмий мақола, ўқув- услубий ва амалий қўлланма хамда рисоллар муаллифи. 117117 118118