logo

Янги дори воситалари яратилишининг асослари. Дори воситаларининг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси

Yuklangan vaqt:

08.05.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

4189.013671875 KB
Умумий фармакология. Янги дори воситалари яратилишининг асослари. Дори воситаларининг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси Вазифалар • Умумий фармакология. • Янги дори воситалари яратилишининг асослари. • Дори воситаларининг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси тўғрисида тушунча • Фармакология лотинча сўз бўлиб, pharmacon - дори,  logos - фан , доришунослик фани деган маънони билдиради. • Фармакология тиббиётнинг асосий фанларидан бири бўлиб, касалликларга қарши курашишда шифокорлар қўлидаги энг асосий манба ҳисобланади. Фармакология турли хил кимёвий бирикмаларнинг тирик организмлар билан (шу жумладан одам ва ҳайвон организмлари билан ҳам) ўзаро таъсирини ўрганади. Фармакология вазифалари Юқори самарали ва хавфсиз дори воситаларини излаб топиш.Дори воситалари оқилона дозасини ишлаб чиқиш .Дори воситаларини қўллаш ва қарши кўрсатмаларни белгилаш.Янги дори воситаларининг ножўя ва токсик таъсирларини ўрганиш.. Дори воситаларининг аъзолар ва тизимларга таъсир қилиш механизмини ўрганиш.  ФАРМАКОЛОГИЯ бир томонда тиббиётнинг асосий назарий фанлари физиология, патологик физиология, биокимё турса, иккинчи томонда амалий фанлар клиник фармакология, терапия, педиатрия, хирургия ва бошқалар туради. Шунингдек, у фармация фанлари - фармацевтик кимё, фармакогнозия, фармацевтик технологиялар билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар орқали эса биокимё, ботаника, технология фанлари билан ҳам боғланади. Фармакологиянинг юксалиши янада фаолроқ ва хавфсизроқ бўлган янги дори воситаларини тўхтовсиз излаш ва яратиш билан характерланади. Янги дори воситаларини яратиш Янги дори воситаларини яратиш одатда кимёгарлар ва фармакологларнинг илмий изланишларидан бошланади ва ижодий ҳамкорликнинг якуни асосида ЯНГИ ДОРИ ВОСИТАСИ “ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ ”. Янги дори воситаларини излаб топиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: I. КИМЁВИЙ СИНТЕЗ УСУЛИ БИЛАН A. Йўналтирилган синтез: - биоген моддаларни қайта ҳосил қилиш; - антиметаболитларни яратиш; -маълум биологик фаолликка эга бўлган бирикмалар молекулаларининг модификацияси Б . Эмпирик йўл: - тасодифий топишлар; - скрининг. II. ПРЕПАРАТЛАРНИ ДОРИ ХОМ-АШЁСИДАН ОЛИШ ВА УЛАРДАН ИНДИВИДУАЛ МОДДАЛАРНИ АЖРАТИШ: - ҳайвонлардан; - ўсимликлардан; - маъданлардан. III. ЗАМБУРУҒЛАР ВА МИКРООРГАНИЗМЛАР ҲАЁТИ ДАВОМИДАГИ МАҲСУЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРАТИШ; БИОТЕХНОЛОГИЯ (ҲУЖАЙРАВИЙ ВА ГЕН ИНЖЕНЕРИЯСИ). Ўтказилган илмий изланишлар натижасида дори препарати сифатида истиқболли деб топилган воситалари тўғрисидаги барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги ФАРМАКОЛОГИК ҚЎМИТАСИГА тақдим этилади. Мазкур қўмита таркибида асосан фармакологлар ва клиницистлардан ташкил топган экспертлар гуруҳи фаолият олиб боради. Фармакологик қўмита ўтказилган тадқиқотлар ўтказиш учун рухсат беради. Бу жуда муҳим босқич бўлиб, дори воситаси тўғрисидаги ҳал қилувчи сўзни фақат клиницистларгина айта олишади ЎЗБЕКИСТОНДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА АМАЛИЁТГА ТАДБИҚ ҚИЛИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ Tayyor dori shakllari laboratoriyasi O’zR SSV farmakologik qo’mitasi Klinik sinovlar O’zR SSV ning yangi dori vositalarini tadbiq qilish bilan shug’illanuvchi boshqarmasi Kimyo-farmatsevtika sanoati Tibbiyot amaliyotiga tadbiq etish Farmakologik labaratoriya Kimyoviy laboratoriya ФАРМАКОЛОГИЯ ҚУЙИДАГИ БЎЛИМЛАРГА БЎЛИНАДИ УМУМИЙ РЕЦЕПТУРА – унда турли дори воситаларига ҳар хил шаклларда рецепт ёзишнинг умумий қонун- қоидалари ўрганилади. РЕЦЕПТ –тиббий,юридик ва ҳисоб ҳужжати бўлиб, шифокорнинг фармацевтга ёзма мурожаатидир. УМУМИЙ ФАРМАКОЛОГИЯ – унда дори воситаларининг тирик организмдаги фармакокинетикаси ва фармакодинамикасининг умумий қонуниятлари ўрганилади. ХУСУСИЙ ФАРМАКОЛОГИЯ – унда ҳар бир гуруҳ дори воситасининг ва ушбу гуруҳдаги ҳар битта препаратнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикаси алоҳида, кенг қамровли ўрганилади. Aсосий дори воситаларининг қўлланилиши учун кўрсатмалар ва кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтириб ўтилади. ДОРИ ВОСИТАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА ЮБОРИШ ЙЎЛЛАРИ ФАРМАКОКИНЕТИКА - дори воситаларини организмга юбориш, уларнинг сўрилиши, тақсимланиши, ўзгариши-метаболизми ва организмдан чиқиш жараёнини; ФАРМАКОДИНАМИКА - дори моддаларининг кўрсатадиган таъсирини ва таъсир кучини ҳамда таъсир механизмини ўргатади. Дориларнинг таъсир қилиш тезлиги, кучи ва муддати уларни организмга юбориш йўлларига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу билан бирга бу йўлларнинг ҳар бири ўз хусусияти билан ажралиб туради. Дориларни организмга юборишнинг барча йўллари асосан – гурухга бўлинади: . Энтерал йўл (меъда – ичак йўли орқали) Парэнтерал йўл (меъда – ичак йўлини четлаб) ЭНТЕРАЛ ЙЎЛЛАР оғиз орқали тил остига 12-бармоқ ичак орқалиТўғри ичак орқали Оғиз орқали юбориш – энг кўп тарқалган,осон ва қулай усул. Тиббиёт ходими талаб қилмайди. Бу йўл билан юбориладиган дори моддалар асосан ингичка ичакда, баъзилари меъдада сўрилади.Таъсири 15-30 дақиқа. дан кейин бошланади, дорилар хар хил ўзгаришларга учрайди, жигар орқали ўтади. Тил остига қўйиш – бунда дори модда тез сўрилади, таъсири тез бошланади. Дори моддалар жигарни четлаб ўтади. Бу йўлдан кам фойдаланилади, бу усул билан фаол моддалар кичик дозаларда ишлатилади (масалан, нитроглицерин. Дори воситаларини ўн икки бармоқ ичак орқали киритишда асосан дори препарати махсус зонд ёрдамида ўн икки бармоқ ичак бўшлиғига киритилади. Бунда киритилган препарат жароҳатларни (яра касаллигида) даволайди ёки жигар ҳамда ўт йўллари касалликларини ташҳислаш ва баъзан даволаш мақсадида ҳам қўлланилади. Тўғри ичак орқали киритиш - дорили шамча ёки клизма ёрдамида киритилади. Дорилар тез сўрилиб анча кучли таъсир кўрсатади. Бунда ҳам жигар четлаб ўтилади. ПАРЭНТЕРАЛ ЙЎЛЛАР – буларга тери остига, мускуллар орасига, венага,артерияга, арахноидал бўшлиқларга, бўғим, қорин бўшликларига юбориш киради. Бу усуллар дори моддаларини қон айланиш доирасига тез ва тўлиқ тушишини таъминлайди, айниқса венага юбориш. Тери остига Мушак орасига • Субарахноидал йўл – гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтолмайдиган моддалар шу йўл билан юборилади. Бу йўл билан кўпинча микробларга қарши воситалар турли юқумли касалликларда юборилади. • Нафас орқали юбориш- бу йўл билан хар-хил газсимон учувчан, буғсимон моддалар, хамда аэрозоллар киритилади. Бунда қон айланиш доирасига тез тушади. Дори моддаларининг ошқозон-ичак системасига тушиб, мураккаб биологик мембранадан қон ёки лимфага ўтиши “ СЎРИЛИШ” деб аталади. Сўрилиш жараёни суст диффузияланиш, фильтрация, фаол транспорт, пиноцитоз  Суст диффузияланиш -ушбу йўл билан липофил моддалар, яъни қутбланмайдиган моддалар сўрилади. • Пиноцитоз- дори моддаларининг бу йўл билан сўрилишида ҳужайра мембранасида пуфакчалар ҳосил бўлади. Ушбу пуфакчаларга суюқлик ва дори моддалари кириб олади. Пуфакчалар билан бирга дори моддаси ҳам ҳужайраларнинг ички томонидан ҳаракат қилади ва етиб олганидан сўнг модда пуфакчалардан чиқади, ажралади . • Фильтрация – орқали сўрилиш. Ичак эпителийси мембраналари тешиклари орқали ( 0 0,4 н м 1, или 4 А ) . Бу усул билан майда молекулали гидрофил моддалар сўрилади (мочевина). • Фаол транспорт -моддаларнинг ушбу йўл билан сўрилишида транспорт системаси иштирок этади. Фаол транспорт йўли билан сўрилишда модда қонцентрация градиентига қарши, яъни концентрация камдан кўп томонга йўналган бўлиб, жараён энергия сарфи билан кечади. В12, оқсиллар, аминокислота, қандлар ушбу усулда сўрилади. ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ. БИОЛОГИК ТЎСИҚЛАР • Дори моддалари сўрилгани сайин организмнинг сувли муҳитига тез тарқалади. Одатда қонга сўрилган дори моддаси ЭРКИН ҲОЛДА ҳамда ОҚСИЛЛАР, АЛБУМИНЛАР БИЛАН БОҒЛАНГАН ҳолда бўлади. Дори моддаларнинг тақсимланишига тарқалиш йўлларида жойлашган бир қанча тибиий тўсиқлар ўз таъсирини кўрсатади. Буларга капилляр томирланинг деворлари, хужайралар пардалари, гематоэнцефалик, йўлдош тўсиқлари киради. • Моддаларнинг орнанизмга тўпланиши уларнинг оқсиллари билан хосил қилинадиган бирикмаларининг мустахкамлигига боғлиқдир. Одатда майда тешикчали (2 нмгача ўлчамли) капиллярлар девори орқали кўпчилик бирикмалар осон ўтади. Фақат оқсиллар ва улар билан бириккан препаратлар мазкур тўсиқ орқали ўта олишмайди. • Гидрофил бирикмалар капиллярлар девори орқали осон ўтади ва интерстициал суюқлиққа тушади, аммо улар ҳужайралар мембранаси орқали ўта олишмайди. . Кўпчилик дори моддалари организмда ўзгариш-биотрансформацияга учрайди. Дори моддалари икки йўл билан: метаболик трансформация ва коньюгация йўли билан ўзгаради. Метаболик трансформацияда моддалар асосан қайтарилиш, гидролизланиш ва оқсидланиш ҳисобига ўзгаришга учрайди. Қоньюгация жараёнида дори модда ёки унинг метаболитлари бошқа кимёвий гуруҳлар билан бирикади, натижада организмдан осон чиқадиган моддалар ҳосил бўлади. Бунда дори воситалари метилланиш, ацетилланиш ёки глюкурон кислотаси, сулфатлар, глутатион, аминокислоталар кабилар билан бирикиши орқали биотранформацияга учрайди. Ҳосил бўлган парчаланиш маҳсулотларига конъюгатлар дейилади ва улар бошқа кимёвий жараёнларга учрамасдан, организмдан чиқариб юборилади. Биологик биотрансформация жараёнига учраган дори воситалари ўзларининг биологик самарадорлигини йўқотади. ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ОРГАНИЗМДА ЎЗГАРИШИ Киритилган кўпчилик дори воситалари организмда био- трансформацияга учрайди. Фақат айрим бирикмаларгина ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилиши мумкин. Буларга асосан юқори гидрофил ионизацияланган бирикмалар киради.Липофил бирикмалардан эса фақат ингаляцион наркоз воситаларигина организмда кимёвий реакцияларга киришмаганликлари туфайли нафас йўллари орқали ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади. Дори воситаларининг парчаланиши катта кўпчилик ҳолатларда жигарда унинг микросомал ферментлари таъсирида амалга оширилади. Элиминация • Дори моддаларининг тўқималарда биологик фаолиятининг йўқолиши ва организмдан чиқиб кетиши экскреция ёки элиминация деб аталади. Элиминацияни аниқлаш учун модданинг ярим ҳаётини, яъни юборилган модданинг 50% организмдан элиминация қилиниш вақти “элиминация коэффициенти” ёки “квотаси” - суткада бир марта юборилган дори миқдорининг қанча фоизи ажралиб чиқиши ўрганилади. • Дори моддалар, уларнинг метаболитлари ва коньюгантлари сийдик ва ўт орқали организмидан чиқиб кетади. • Газсимон, буғсимон ва учувчан моддалар ва бирикмалар нафас йўллари орқали чиқилади. Баъзи моддалар сўлак, тер, сут безалари орқали хам чиқарилади Дори моддаларининг таъсир турлари Маҳаллий таъсир – дорининг шифобахш таъсири у қаерда қўйилган ёки ишлатилган бўлса тўғридан-тўғри ўша жойда юзага чиқади. Масалан буруштирадиган, ўраб олувчи, махаллий оғриқсизлантириш ва бошқалар. 2. Резорбтив таъсир – дори моддаларининг қонга сўрилгандан кейинги таъсири. Маҳаллий ҳамда резорбтив таъсир орқали дори моддалари тўғридан-тўғри, бевосита ҳамда билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Дори тўғридан-тўғри хаста аъзога шифобахш таъсир кўрсатадиган бўлса - бевосита таъсир деб аталади. Модданинг бирон аъзога бевосита таъсири туфайли бошқа аъзоларнинг фаолияти яхшиланса билвосита таъсир дейилади. Юрак гликозидлари (ЮГ) таъсирида юрак ишини ошиши- бевосита ва ЮГ нинг диуретик таъсир билвосита таъсир 3. Рефлектор таъсир - дори моддалари тери, шиллиқ қаватлар ҳамда бошқа йўллар билан ишлатилганда тўқималардаги нерв рецепторлари, яъни сезувчи нерв охирлари қўзғалиши натижасида пайдо бўлади. 4. Асосий таъсир дейилганда - бирор моддани қўллаганда биринчи навбатда рўёбга чиқадиган таъсир тушунилади . 6. Танлаб таъсир кўрсатиш - бунда дори моддалари аниқ жойда жойлашган рецепторларга танлаб таъсир қилади. М: Бетта 1 адреноремиметикларнинг юракка таъсири 7 . Аслига қайтувчи ва аслига қайтмас таъсир - агар дори моддалари қисқа муддат таъсир этса, таъсири кучли бўлмаса, аъзо ва тўқималарда деярли катта ўзгаришлар рўй бермаган бўлса, орадан бир мунча вақт ўтгач аъзолар ёки тўқималар ҳолати тиклана бошлайди - дори моддасининг таъсири қайтиб йўқолади. Бу “аслига қайтар таъсир” деб аталади. 8. Баъзи дорилар беморга кўп миқдорда берилганда тўқималар ҳолати жиддий ўзгаришларга учрайди, яъни уларнинг бундан кейинги фаолияти тўхтаб қолади - қайтмас таъсир кўрсатади. 9. Заҳарли таъсир - баъзи бир дори моддалари физиологик жараёнларни бузиб, орган ва системаларни зарарлайди - заҳарли таъсир кўрсатади. 10. Ножўя таъсир - дори моддалари асосий таъсир кўрсатиши билан бирга бошқа аъзо ва тўқималарга кўрсатган таъсири ҳисобланади. 11. Канцероген таъсир – дори моддаси таъсирида хавфли ўсмалар пайдо бўлиши. 12. Тератоген таъсир – дори моддасини ҳомиладорлик пайтида қабул қилиниши оқибатида унинг ҳомилага нисбатан салбий таъсири туфайли боланинг турли аномалиялар билан майиб-мажруҳ бўлиб туғилишидир. 13.Мутаген таъсир – бу дори моддаси таъсирида эмбрионнинг ҳужайраларини ҳамда генетик аппаратини кучли даражада издан чиқариб ташлаши натижасида унинг ўзидан кейинги насли генотипининг ҳам ўзгаришларига сабаб бўлишидир. 14. Эмбриотоксик таъсир - дори моддасини ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасигача бўлган даврда қабул қилинганда юзага чиқадиган токсик ёки заҳарли таъсирига айтилади. 15. Фетотоксик таъсир – дори моддасининг ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан бошлаб у туғилганига қадар қабул қилиганида юзага чиқадиган токсик ёки заҳарли таъсиридир.  ДОРИ МОДДАЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАТИЛИШИ • Баъзи дори моддалари организмга қайта (такрор) киритилганда уларнинг таъсири ўзгариши мумкин. Тасирининг кучайиши моддаларнинг организмда тўпланиши икки хил бўлиши мумкин. • 1. МОДДИЙ КУМУЛЯЦИЯ – бунда организмда дори моддасининг ўзи тўпланиб қолади. Бу узоқ вақт давомида таъсир қилувчи кўпчилик препаратлар учун хос бўлиб, бундай бирикмалар қон зардобидаги оқсиллар билан кучли бирикади ва организмда узоқ вақт мобайнида айланиб юради. Масалан, ангишвонагул препаратларидан дигитоксин. Моддий кумуляцияланадиган препаратларни мунтазам равишда қўллаш натижасида кўпинча препратлар билан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқиши мумкин. • 2. Функционал кумуляция – бунда организмда дори моддасининг таъсир самараси тўпланиб қолади, модданинг ўзи эса қонда умуман аниқланмайди. Масалан, алкоголизмда МНС томонидан зўрайиб борувчи ўзгаришлар оқ алаҳлашга олиб келади. аммо қонда етил спирти аниқланмайди, Чунки у организмда тезда оксидланади ва чиқариб юборилади. Толерантлик - д ори моддаларини организмга қайта киритганда улар самарасининг пасайишига ўрганиб қолиш. Ўрганиб қолиш моддалар сўрилишининг камайиши, парчаланишинг ошиши ёки чиқарилишининг тезлашиши ҳисобига содир бўлиши мумкин. Тахифилакция - дориларни қисқа вақт оралатиб такрор киритилганда организмни унга тез ўрганиб қолишдир. Қарамлик - айрим дори моддалар организмга қайта киритилганда уларга нисбатан пайдо бўлади. Мазкур ҳолат бемор томонидан вақти- вақти билан ўзининг кайфиятини кўтариш, ноҳуш кечинмаларини бартараф этиш ва бошқа мақсадларда дори моддасини қайердан, қандай қилиб бўлса ҳам топиб, қабул қилишга интилиш ҳисси орқали намоён бўлади. Икки хил тури фарқланади: руҳий ва жисмоний . Руҳий қарамликда дори моддасининг бемор организмига вақтида тушмаслиги унда фақат эмоционал дискомфорт келтириб чиқаради холос. Бундай дори воситаларига кофеин, никотин, кокаин, Ҳиндистон кандири (марихуана, гашиш), ЛСД-25 (лизергин кислотасининг диэтиламиди) каби моддалар киради. Жисмоний қарамлик ўзига хос оғир даражада кечади. Унда беморга киритилаётган модда унинг организмига ўз вақтида тушмаса ёки препаратни киритиш бирданига бекор қилинса, у ҳолда ўта оғир кечувчи бекор қилиш – абстиненция синдроми юзага чиқади. Бунда беморнинг умумий аҳволи ўта оғир, кучли руҳий бузилишлар, кўпчилик аъзо ва тизимлар фаолиятининг кескин издан чиқиши билан кечувчи ҳар хилдаги ва жиддий соматик бузилишлар ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Жисмоний қарамлик кўпинча наркотик аналгетиклар (морфин, кодеин, промедол ва б.), гераин, қорадори (афюн), наркотик турдаги ухлатувчи воситалар (фенобарбитал, барбитал, барбамил ва б.) каби моддалар таъсирида тез юзага чиқади. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРЛАРИ: I. Фармакологик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгандан кейинги ўзаро таъсири): 1. Дори воситаларининг фармакокинетикасидаги ўзгаришларга асосланган ўзаро таъсир ёки фармакокинетик ўзаро таъсир; 2. Дори воситаларининг фармакодинамикасидаги ўзгаришларга асосланган ўзаро таъсир ёки фармакодинамик ўзаро таъсир; 3. Дори воситаларининг кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига асосланган ўзаро таъсир. II. Фармацевтик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгунига қадар бўладиган ўзаро таъсири ). Фармакологик номутаносиблик – дори воситаси таъсир самарасининг пасайиши, тўлиқ юзага чиқмаслиги ёки фармакотерапевтик самаранинг мутлақо бошқачага ўзгариб ёҳуд ножўя ва токсик таъсирларининг ортиб кетиши. Бир вақтнинг ўзида иккита ёки ундан кўпроқ препаратларни қўллаш оқибатида юзага чиқиши мумкин. Фармацевтик номутаносиблик – дори воситаларини тайёрлаш, сақлаш ва транпортировка қилиш жараёнларида юзага чиқиши Дори моддалари тўқималарнинг алоҳида рецепторлари билан ҳам боғланади. Дори моддалари таъсирини юзага чиқарадиган рецепторлар “специфик ”, яъни шу моддага хос рецепторлар деб аталади. Дори моддалари ўзига хос рецепторлар билан ўзаро боғланиб, уларда ўзига хос ўзгаришлар пайдо қилиб, кўпинча рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Шу моддалар “АГОНИСТ” деб аталади. Агонист моддалар таъсирини камайтириб юборадиган ёки йўқотадиган моддалар “АНТАГОНИСТ” деб аталади. Назорат учун саволлар 1. Умумий фармакология, фармакология таърифи нима? 2. Дори воситаларнинг организмга юбориш йўллари, дори воситаларини энтерал ва парэнтерал юбориш йўлларининг ўзига хослиги нимада? 3. Дори воситаларнинг организмда сўрилиши ва тарқалиши нималардан иборат? 4. Дори воситалари таъсирининг турлари қандай? 5. .Дори воситаларни такрор ишлатилганда кузатиладиган организмдаги жавоб реакцияси қандай? 1. Xarkevich D.A. Farmakologiya. Uchebnik- 2021, Moskva «Meditsina»– 750 s. 2. Allayeva M.J., Xakhimov Z.Z., Ismailov S.R., Aminov S.S., Mustanov B.T. Farmakologia. Darslik– 2018, T. – 650 b. 3. Manuchair Ebadi. Pharmacology. Textbook. 3- edition,Boston New York Toronto London, 1996.-p.357. 4. Azizova S.S. Farmakologiya elektron darslik. 2005 y. 5. Vidal. Lekarstvennыe preparatы v Uzbekistane. Spravochnik. 2010, M.: AstraFarmServis,. – 672 s. 6. Karen Whalen. Pharmacology. Textbook. 6- edition. «Lippincott illustrated reviews». 2015.- p. 637. Foydalanilgan adabiyotlar ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!