logo

Ўта хавфли инфекциялар - геморрагик иситма. куйдирги. ўлат. вабо эпидемиология, этиология, патогенез ва патологик

Yuklangan vaqt:

30.04.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

10134.021484375 KB
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ 1 “ ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР : ГЕМОРРАГИК ИСИТМА. КУЙДИРГИ. ЎЛАТ. ВАБО эпидемиология, этиология, патогенез ва патологик Геморрагик иситма (Геморрагическая лихоратка) бу – вирусли инфекция бўлиб, геморрагия ва кучли иситма беради. ГИ қўзғатувчи 3-та вируслар гуруҳидан иборат: Bunyavirales, Arenaviridae, Filoviridae . Бунъявируслар – Крим, Рифт иситмаси ва буйрак синдроми беради. Ареновируслар – Ласса, аргентина, бразилия, венесуела, боливия иситмалари. Филовируслар – Эбола, Денге ва сариқ иситмани қўзғатади. Патогенези , қон томирлар девори зарарланиши ва тромбогеморрагик синдром Унинг симптомлари сифатида: кучли интоксикация, юқори иссиқлик, геморрагик тошма, қон қуйилишлар, полиорган етишмовчиликлар пайдо бўлади. Вируслар манбаси одам ва хайвонлар. Юқиш йўллари бўйича: каналар инфекцияси, чивинлар, контакт йўл билан. 100 нм 1мм = 1 000 000 нм • Геморрагик иситманинг патологик анатомияси • Патологик анатомияси – барча ички аъзоларда тўлақонлик, қон қуйилишлар, хатто гипофизда ҳам кучли шиш ва майда қон қуйилишлар топилади. Буйраклар кескин катталашган, кесимида пўстлоқ қават кенгайган, оқарган, мағиз пирамидалари қизарган, кўпинча ташқи пардаси ёрилган ва гематомалар пайдо бўлган. • Микроскопик жиҳатдан : қон томирлар эндотелийси кўчиб тушган, базал мембранаси шишиб, қалинлашган, плазма қуйилган, томирлар ичида сладж-синдром, майда тромблар пайдо бўлган. • Ўткир буйрак етишмовчилиги, гипофиз ва буйрак усти безига қон қуйилишлар аниқланади. • Асоратлари : инфекцион-токсик шок, гиповолемик шик, ДВС- синдром, ўпка шиши, буйракнинг ёрилиши, азотемик уремия, ўткир юрак-томир етишмаслиги ривожланади. Куйдирги –антракс – кўмирдек карбункул – ўта хавфли инфекция Қўзғатувчиси – Bacillus anthracis – спора пайдо қилувчи граммусбат таёқча (1-1,5 мкм) Таёқча экзотоксин ашратади, таёқчанинг ташқи пардаси антифагоцитар фаолликга эга, яъни макрофаг фагоцитозини тўхтатади, 150˚ ўлади. Инфекция манбаи : сигир, от, қўй, эчки, кийик, туя ҳисобланади Патогенез: инфекциянинг асосий кириш йўли шикастланган тери ҳисобланади, кам ҳолларда нафас ва алиментар йўл билан киради. Касаллик чақмоқдек тез, жуда ўткир бошланади. 1,5 мкм 1мм = 1000 мкм Морфологияси: қўзғатувчи кирган жойида серозли-геморрагик, некротик карбункул ва регионар лимфаденит пайдо бўлади. Биринчи даврида лимфа тугунлар катталашади, иккинчи даврида генерализацияланиб, сепсис формасига айланади. Куйдиргининг тери, ўпка ва ичак формалари мавжуд. Тери формаси : 98-99% ташкил қилади. Тананинг очиқ жойларида карбункуллар пайдо бўлади. Бош, бўйин, оғиз ва бурун зарарланса касаллик оғир кечади. Одатда карбункул битта бўлади, баъзида 20-тагача етади. Морфологик жиҳатдан (тугунча) папула , везикула, яра кўринишида намоён бўлади. Дастлаб қизил-кўкиш доғ кейин папулага айланади. 12-24 соатдан кейин папула қонли суюқлик билан тўлган пуфакчага айланади. Пуфакча ёрилиб, тўқ-жигар рангли яра пайдо бўлади, яра юзаси некроз натижасида қора рангли струп, яъни антрахс, ёки қасмоқ ёки қорақўтир айланади. Ичак формасида ёнбош ичакнинг охирида катта геморрагик ўчоқ пайдо бўлади. Ичак тутқичи лимфа тугунлари катталашиб, геморрагик яллиғланишга учрайди, баъзида сепсисга айланади. Ўпка формаси – геморрагик трахеит, бронхит ва серозли-геморрагик қуюлувчан пневмония кўринишида намоён бўлади. Паратрахеал лимфа тугунлар катталашган, қон қуюлишлар пайдо бўлган, кўпинча сопсисга айланади. Бирламчи сепсис формаси – маҳаллий ўзгаришсиз кучли интоксикация билан бошланади, талоқ қизил-қора рангли септик ҳолатда, геморрагик менингоэнцефалит ривожланади Ўлим сабаблари : сепсис, мезентериал томирлар тромбози, йирингли менинго- энцефалит, бош мия шиши, ўпка шиши, оёқ гангренаси, ички аъзоларга қон қуйилишлар, бронхоспазм Ўлат – тоун - чума Ўлат – ўткир инфекцион зооноз касаллик бўлиб, кучли интоксикация, тери ва лимфа тугунлар ва ўпка зарарланиши билан давом этадиган касаллик ҳисобланади. Қўзғатувчиси – Yersinia pestis 1894 й. Франсуз Александр Йерсен томонидан очилган. Манбаси – юмронқозиқ, каламуш ва сичқонлар. Инкубацион даври 2-6 кун. Улардан бурга орқали одамга ўтади. Ўлат формалари: бубон, ўпка ва септик формаси фарқ қилинади. Бубон формаси энг кўп учрайди. Бурга чаққан жойда ўлат қўзғатувчиси кўпайиб, лимфа тугунларга тарқалади ва бубон пайдо қилади. Кейин бубонлар очиқ йирингли яраларга айланади. Бубонлар, одатда товук тухумидек ёки ўртача олмадек бўлади. Хамир сингари юмшоқ, бубон устидаги тери таранг, ялтироқ кўринишда. Ўпка формаси – оғир, вирулентли, хаво-томчи орқали тез тарқаладиган формаси ҳисобланади. Нафасни бўғади, йўтал, кўкракда оғриқ, хансираш, пневмония ривожланади. Ўпкада плевра ости соҳасида қон қуйилишлар ва некрозалар пайдо бўлади. Ўпканинг бир ёки бир-неча бўлаги зарарланади, крупоз пневмонияга ўхшаб, қўнғир-қизил ранга киради. Септик формаси – бубон формаси асорати бўлиб, мушаклар оғриғи, тери ва ички аъзолардан қон кетиши, шикастланган тўқималарнинг некрозланиб қорайиши кузатилади. ВАБО Choul ran – беҳуд касаллик , ёки юнончада chole - ўт-сафро ва rheo – оқиш дегани, 1854 й.италиялик олим Филиппо Пачини очган ва 1883 й. Роберт Кох вибрионни ажратиб олган.   Вабо – бу ошқозон ва ингичка ичакнинг зарарланиши билан кечадиган ў та ҳавфли инфекцион касаллик б ў либ, фақат одамда учрайди, яъни антропоноз . Этиологияси . Осиё вабоси Кох вибриони (1884) ва Эль-Тор вибриони (1906). Вибрион – бу грамманфий, аэроб, жуда харакатчан, 0,6Х1,5 мкм га тенг эгилган к ў ринишдаги таёқча хисобланади. У сувда, хаттоки музда ҳам узоқ сақланади. Патогенези . Организмга сув билан тушади. Яширин даври 3-5 кун. Вибрион ошқозоннинг кислотали муҳитидан ў тиб, ингичка ичакда к ў паяди ва экзотоксин ( холероген ) чиқазади. У шиллиқ парда ҳужайраларида « натрийли насосни » бузади ва ичакдан к ў п миқдорда изотоник суюқлик ажралиб чиқишига олиб келади ва диарея ривожл. Диарея организмнинг к ў п сув ва электролитлар (Na+, K+ ва бикарбонатлар) й ў қотишига, сувсизланишига, гиповалемик шок, ацидоз, қоннинг қуюлиши ва гипоксияга, ҳамда олигурияга ва тана хароратининг тушиб кетишига (algor – совуқ) сабабчи б ў лади. 1-даври . Вабо Энтерит – серозли ёки серозли-геморрагик экссудатли турда ривожланади. Шиллиқ парда шишган, гиперемияланган, қон қуйилган ва қадоқсимон ҳужайраларда гиперсекреция.Ичакда к ў п миқдорда экссудат. 2-даври . Гастроэнтерит – серозли ёки серозли-геморрагик экссудатли яллиғланиш ошқозонга к ў тарилади. Диареяга қусиш ҳам қ ў шилади. 3-даври . Алгид даври – бунда ичак ч ў зилиб, кескин кенгайган, ичида к ў п миқдорда (3-5 л) рангсиз, хидсиз, гуруч сувини эслатувчи суюқлик т ў планган. Ичак сероз пардаси қуруқ, хиралашган, бинафша-сарғич рангга б ў ялган, қон қуйилишлар пайдо б ў лган. Бу даврда мурданинг тез қотиши, эксикоз, мушакларнинг контрактураланиб қотиши (« гладиатор қиёфаси »), қ ў л терисининг қуриб, бужмайиб қолиши (« кир ювувчининг қўли » ), ў т пуфагининг кенгайиб оқиш сафро билан т ў лиши кузатилади. В А Б О Катарал энтерит Десквоматив энтерит