logo

Sovuq olish, kuyish, va ularning turlari. Desmurgiya. Bog’lamlarning turlari

Yuklangan vaqt:

08.09.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

97.3427734375 KB
Sovuq olish, kuyish, va ularning tur-lari. Desmurgiya. Bog’lamlarning turlari Режа:  Термик куйишнинг белгилари, БТЁ  Кимёвий куйиш, БТЁ  Электр токи ва нур таъсирида куйиш  Совуқ уриш, даражалари, БТЁ. ИЗОХ Куйиш деб тўқималарни юқори харорат, кимёвий омиллар, ну рва электр токи таъсирида шикастланишига айтилади. Термик куйишлар  Термик куйишлар умумий куйишларни 90-95 % ини ташкил этади. Термик куйишларга аланга, қайноқ суюқликлар, буғ, иссиқ буюмлар сабабчи бўлиши мумкин. Куйишга жавобан танада руй берадиган патологик холат куйиш касаллиги дейилади: Унинг қуйидаги даврлари фарқланади: 1) куйиш шоки, 2) ўткир куйиш токсемияси, 3) ўткир септикотоксемия, 4) реконвалесценция.  Куйиш касаллигини оғирлиги куйган майдоннинг хажмига ва тўқималарни қанчалик чуқур куйганига боғлиқ. Куйиш даражалари Мис бирикмаларидан заҳарланиш.  1-даражали куйишда тўқималарни қизариши ва шиши ачишиш кузатилади. Тўқималар ҳалок бўлмайди.  2-даражали куйишда тиниқ суюқлик (плазма) билан тулган пўфаклар хосил бўлади. Пуфаклар атрофида қизарган сохалар аниқланади, ачишиш бўлади.  3 А даражали куйишда ёрилган ёки сариқ суюқлик билан тўлган пўфаклар аниқланади. Ёрилган пўфак ўрнида нам некроз кузатилади, оғриқ сезгиси пасайган.  3 Б даражали куйиш-кенг геморрагик суюқлик билан тўлган пўфаклар кузатилади. Пўфаклар ёрилган жойда зич, қуруқ, қўнғир рангли пўслоқ кузатилади. Бу қуруқ некроз, тери томирлари тромбози натижасидир.  4 –даражали куйиш-теридан чуқурда ётган мушаклар ва суяклар ҳам некрозга учрайди. КУЙИШ ШОКИ  Куйиш шоки -тананинг 20 % и 2- ва 3 А даражада ёки 10 % и 3 Б ва 4-даражада куйганда кузатилади.  I даражали куйиш шокида беморнинг ҳолати ўртача бўлиб, эс-хуши сақланган, титраш, тери оқариши, пульс ва артериал босимнинг ўзгариши, кексаларда қўзғалиш, болаларда апатия, тормозланиш кузатилади.  II даражада беморнинг аҳволи оғир, эс-хуши сақланган, ҳаракат қўзғалиши тормозланишга ўтади, чанқоқлик, кўнгил айниш, қусиш, тери қуриши, оқариши, пульс тезлашиши, артериал босим пасайиши, нафас олишнинг юзакилашиши, тезлашиши кузатилади.  III даражада беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлиб, эс-хуши хиралашади, эс-хуши хиралашади, чанқоқлик, кофе қуйқаси каби қусиш, тери оқариши, пульс ипсимон бўлиши, артериал босим ва тана ҳарорати пасайиши кузатилади  Ўткир куйиш токсемияси-куйиш касаллигининг кейинги даври бўлиб, 2-3 кундан икки хафтагача давом этади. Бу даврда захарланиш белгилари устун бўлади: тана харорати 38-400 С, тахикардия, нафасни тезлашиши, камқонлик, оқсил алмашинуви бузилиши, жигар ва бўйрак фаолиятининг издан чиқиши.  Септикотоксемия-10-15 кунларда бошланиб, инфекция ривожланади. Кўпинча инфекцияга стафилакокклар, кўк йиринг таёқчаси, ичак таёқчаси, протейлар сабабчи бўлади.Бу даврда захарланиш, камқонлик, оқсиллар етишмовчилиги белгилари кузатилади.  Реконвалесценция даврида аъзо ва тўқималарнинг фаолияти тиклана бошлайди. Куйган сохани аниқлаш. Куйган одамга тўғри тиббий ёрдам кўрсатиш учун куйган сохани аниқлаш лозим. Кафт билан ўлчаш-катта ёшли одамда кафтнинг ички юзаси бутун бадан юзасининг 1-2 % ини ташкил этади. Куйган сохага стерилланган салфетка ёпиб ўлчанади ва шу сон 1 ёки 1, 2 га кўпайтирилади. Тўққизлар қоидасига мувофиқ ўлчаш- бош, бўйин юзаси жами баданнинг 9 % ини, бир қўл юзаси 9 % ни, тана 36 % ни, ҳар бир оёқ юзаси 18 % ни, оралиқ ва жинсий аъзолар 1 % ни ташкил этади. Шу рақамлардан фойдаланиб куйган юзани тахминан аниқлаш мумкин. БТЁ  БТЁ. Агар бемор олов таъсирида куйган бўлса, биринчи навбатда эхтиёткорлик билан унинг кийимини ечиш керак. баданга ёпишиб қолган кийимлар қайчи билан эхтиёт бўлиб қийилади. Одатда куйган сохага қуруқ асептик пахта-дока боғлам қуйишдан иборат бўлади. Шу мақсадда махсус куйишга қарши боғламлардан фойдаланган маъқул. Оёқ-қўлнинг кўп жойи куйганда транспорт шинаси қуйиш шарт. Бадан сатхининг кўп жойи куйганда бемор стерилланган чойшабга ўралади. Агар стерил материал топилмаса тоза газмолдан фойдаланиш мумкин. Куйган юзага малхамлар, глицерин, бўёқ эритмалари суртиш ман этилади, чунки бу ярани ювиш ва унинг чуқурлигини аниқлашни қийинлаштиради.  Куйган жойнинг ўзида кўриладиган чор-тадбирлар: шикастловчи омилни таъсирини тўхтатиш, тана ва куйган жойни совутиш, оғриқни камайтириш, химояловчи боғлам қуйиш, ишқорий ичимликлар ичиришдан иборат. Касалхонага жўнатиш олдидан эса анальгетиклар, нейролептиклар, гистаминга қарши воситалар юборилади. Оғриқни қолдириш учун наркотик анальгетиклар-промедол, омнопон, морфин; гистаминга қарши воситалар сифатида димедрол, тавегил, супрастин ва б. ишлатилиши мумкин. Шифохонада анестезия қилинади, кардиотоник воситалар юборилади, плазма ўрнини босувчи ва электролитлар эритмалари (полиглюкин, желатиноль, полифер, реополиглюкин, «Дисоль», «Трисоль») томчилаб венага юборилади. Совуқ олган кишига қоқшолга қарши зардоб юборилади.  Махаллий даволаш-ёпиқ ёки очиқ усулда бўлиши мумкин. Боғламлар қуйиш иложи бўлмаганда, яъни юз, оралиқ. жинсий аъзолар сохаси куйганда ишлатилади. Бунда куйган жой кунига 3-4 марта антисептиклар ва антибиотиклар билан қайта ишланади. Калий перманганат 1:5000 эритмаси билан 3-4 марта ювиш мумкин. Хозирги вақтда айрим касалхоналарда куйганларни очиқ даволаш учун абактериал герметик палаталар ташкил этилган.  Ёпиқ усулда боғламлардан фойдаланилади. 2-даражали куйишда ярани бирламчи ювгандан сўнг бактерицид ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга малхамлар (5-10 % синтомицин; 0, 5 % фурацилин, 10 % анестезин) суриб боғлаб қуйилади. Йиринглаш кузатилмаса боғлам бир неча кундан сўнг алмаштирилади. БТЁ  3 А даражали куйишда йирингли-демаркацион яллиғланиш ривожланади, шунинг учун қуруқ пустлоқ хосил бўлишига ёрдам бериш керак. Бунинг учун антисептиклар (0, 02 % фурацилин, 3 % бор кислота; 0, 5 % кумуш нитрат) ишлатилиши мумкин. Малхамлар тавсия этилмайди. Эпителий янги хосил бўла бошлагач Вишневский малхами ишлатилиши мумкин. Боғламларни алмаштиришда 1-3 % водород пероксидга намланган салфеткалар билан яра ювилади.  3 Б даражадаги куйишда куйган соха пластик жаррохлик амалиёти учун тайёрланади. Чуқур куйишларни 3 босқичда жаррохлик усули билан даволанади: 1) некротомия-некроз сохасини кесиш, 2) некроэктомия-некроз сохасини олиб ташлаш, 3) тери пластикаси.  Кимёвий куйиш  Кимёвий куйишлар кислота, ишқорлар ва б. кимёвий моддалар таъсирида келиб чиқади. Кимёвий куйишларда асосий тадбир терининг оқар сувда камида 15 дақиқа ювиш хисобланади, бу фақат охак билан куйганда тавсия этилмайди. Кислоталар билан куйганда кучсиз ишқорлар (натрий гидрокарбонат), ишқорлар билан куйганда эса кучсиз кислоталар (0, 01 % хлорид кислота, 1-2 % чумоли кислота) билан ювиш тавсия этилади. Агар кимёвий модда кийимга шимилган бўлса, уни тезда ечиб олиш лозим.  Кислоталар билан куйганда оқсиллар парчаланади, кислотали протеинатлар комплекси хосил бўлади, тўқималар қуриб, коагуляцион (қуруқ) некроз ривожланади. Ишқорлар билан куйганда ишқорий протеинатлар хосил бўлади, ёғлар совунланади ва колликвацион (нам) некроз ривожланади.  Айрим моддалар билан куйганда умумий ўзгаришлар кузатилади. Масалан, фосфор ва пикрин кислота нефротоксик. танин кислота гепатотоксик таъсига эга ва хак. Электр токи ва нурдан куйиш  Электр токи ва нурдан куйиш.  Электр токидан куйиш ток манбаи билан бевосита алоқада бўлган жойда кузатилади. Тиббий ёрдам ва махаллий даволаш тадбирлари термик куйишдаги каби.  Нурдан куйиш- ядро портлаганда кузатилади. Радиоактив моддалар танага ютилиб, тўқималарни ўзгаришига олиб келади. танани маълум бир қисми нурланганда нурдан куйиш, бутун тана нурланиш олганда эса нур касаллиги дейилади. Тиббий ёрдам тадбирлари асептик боғлам қуйиш, музли халтача ёки совуқ сувга намланган боғлам қуйиш, некрозга учраган тўқималарни олиб ташлаш ва хак. дан иборат. 1-2 даражали куйишда малхам қуйиб боғлаш тавсия этилади. Венага 0, 5 % новокаин эритмаси юборилиши мумкин. Нур касаллигида эса бемор махсус касалхонада узоқ вақт даволанади. Совуқ олиш  Тўқималарни паст харорат таъсирида шикастланиши совуқ олиш дейилади. Кўпроқ Сибир ва Узоқ Шарқ минтақаларида учрайди. Совуқ олишда хаво харорати, кийим, намлик, шамол, кишининг шахсий мослашув хусусиятлари рол ўйнайди. Масалан, совуқ минтақада яшовчилар анча мослашган бўлади. Алкогол қон томирларни кенгайтиради ва иссиқликни йўқолишига олиб келиб, совуқ олишни кучайтиради.  Совуқ олишнинг реактив олди ва реактив даври фарқланади. Реактив олди даври бир неча соатдан 1 кунгача давом этиб, терининг оқарганлиги, цианоз, совуқлиги, кам сезувчанлиги билан тавсифланади. Совуқ урган сохада ачишиш ва парестезия сезилади, оғриқ бўлиши мумкин. Шикастланган сохада харорат меъёрига келиши билан реактив босқич бошланади.  Реактив босқичда терининг қизариши, қизиши, оғриқ ачишиш кузатилади. Тери шишган, ранги ҳар хил бўлади. Шиш ва терининг ранги шикастланишнинг чуқурлигини билдирмайди. Совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади  Совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади:  1-даражали совуқ олганда қон томирлари торайиб кетиши натижасида совуқ олган сохадаги тери оқариб ёки кўкариб кетади ва хеч нарсани сезмайди. даволаш натижасида бир неча кундан кейин бу ўзгаришлар йўқолади.  2-даражали совуқ олишда тиниқ суюқликка тўлган пўфакчалар хосил бўлади. Терини ўсувчи қавати шикастланмагани учун у 1-2 хафтада тикланади.  3-даражали совуқ олишда қонли суюқлик билан тўлган пўфаклар хосил бўлади. Тўқималар чуқур шикастланган учун у тикланмайди, агар тери кучириб утказилмаса, чандиқ хосил бўлади. Шикастланган сохада сезги йўқолади. Нам некроз кузатилади.  4-даражали совуқ олишда (мумиёланиш) бўғимлар ва суяклар ҳам шикастланади. Совуқ урган соха қорайиб, қурий бошлайди. Оғриқ ва захарланиш натижасида бемор халок бўлади. БТЁ  БТЁ. Совуқ олган одамни иссиқ хонага олиб кириш, нам кийимларни ечиб ташлаш, баданни совуқ урган жойини иситиш, қон айланишини тиклаш учун массаж қилиш зарур. Совуқ урган одамни илиқ ваннага киритиб, сув харорати аста-секин 360С гача оширилади.Кейин бемор иссиққа уралиб, баданни шикастланган жойига асептик боғлам қуйилади. Совуқ урган сохага ёғ ва мазлар суртиш мумкин эмас. Беморга иссиқ чой, кофе ичирилади, сўнгра шифохонага юборилади. Оғир холларда анальгетиклар қилинади, юрак-қон томир ва нафас фаолиятини тиклашга ҳаракат қилинади. Терига инфекция тушишини олдини олиш, органзмни тиклаш учун витаминли овқатланиш зарур. Совуқ олган кишига қоқшолга қарши зардоб юборилади ДАЛА ШАРОИТИДА  Дала шароитида  Нам оёқ кийим, қўлқоп, пайпоқ ечилади.  Иссиқ қўл билан тананинг совуқ олган жойлари иситилади.  Иссиқ ичимлик берилади.  Боғлом қўйилади.  Шифохонага юборилади.  Уй шароитида  Нам оёқ ва уст кийимлари ечилади.  Бемор 17-180 С ли ваннага киритилиб, сув харорати 360 С гача аста-секин кўтарилади.  Иссиқ чой ёки кофе ичириб, иссиқ жойга ётқизиб, ўраб қўйилади. Desmurgiya  Desmurgiya (grekcha "desmos" aloqa, bog‘lam, qiyiqcha, harakat, ish ma’nosini bildiradi, sinonimi desmologiya) umumiy xirurgiyaning asosiy bo‘limlaridan biri bo‘lib, bog‘lamlar turi va bog‘lam qo‘yish qoidalari to‘g‘risidagi ta’limotdir.  Bog‘lam deganda bemor tanasiga davo maqsadida mahkam o‘rab bog‘langan  bog‘lov materiali tushuniladi. Jarohatga yoki tananing boshqa qismlariga davo maqsadida qo‘yiladigan bog‘lov materiali, bog‘lamni almashtirishga esa qayta bog‘lash deyiladi.  Materialning qo‘llanilishiga ko‘ra bog‘lamlar ikki guruhga yumshoq (platsirli, kleolli, kolloidli, ro‘molli, leykoplatsirli va bintli) va qattiq (deksrinli, kraxmalli, gipsli) bog‘lamlarga bo‘linadi.  YUmshoq bog‘lam turlari.  Kleolli bog‘lam . Kleol qarag‘ay elimining baravar miqdorda olingan spirt va efirdagi eritmasidir. Jarohat bog‘lam bilan bekitiladi. Salfetkaning chetlari teriga mahkam bosiladi. Dokaning yopishmay qolgan ortiqcha qismi qaychi bilan kesib tashlanadi. Kamchiligi – bog‘lam turli darajada qattiq yopishmaydi va teri qotib qolgan kleoldan ifloslanib qoladi.  Kolloidli bog‘lamning oldingi bog‘lamdan farqi shundaki, bunda doka teriga kleol bilan emas, balki kollodiy (spirt va efir aralashgan nitrokletchatka eritmasi) bilan yopishtiriladi. Bog‘lam qo‘yish texnikasi: bog‘lamga salfetka yopiladi va salfetka chetlariga kollodiy surtiladi.  Kollodiy qotgandan keyin salfetkaning ortiqcha qismi qirqib tashlanadi. Kollodiyni shpatel bilan surtish tavsiya etiladi. Bunday bog‘lam 7-8 kungacha tushib ketmaydi. Bog‘lamning qayishqoqligi kamligi va terini ta’sirlashi uning kamchiligidir. Xuddi shu maqsadda rezina elim (efir va benzin aralashgan rezina eritmasi), BF-6 elimidan foydalanish mumkin. Ro‘molli bog‘lamlar.  Bu maqsad uchun uchburchak shaklidagi birorta bog‘lov materiali (doka, surp, bo‘z va h.k) parchasi ishlatiladi. Bunday bog‘lamning eng uzun tomoni ro‘mol (kosinka) ning asosi, uning ro‘parasidagi burchak- tepasi, qolgan ikkita burchagi-uchlari deyiladi. Ro‘mol ko‘pincha qo‘l yoki o‘mrov suyagi shikaslanganda qo‘lni osib qo‘yish uchun qo‘llaniladi (1-rasm,a,b,v,g). Uning o‘rtasi to‘g‘ri burchak hosil qilib bukilgan qismi bilakka qo‘yiladi, tepasi tirsakka yo‘naltiriladi, uchlari esa bo‘yinga bog‘lanadi. Ro‘molning tepasi tirsak atrofida orqadan oldinga tomon bukib tekislanadi va tirsakning old tomonidan bog‘lamga qadab qo‘yiladi. Ko‘krak bezini ro‘mol bilan bog‘lashda (2-rasm, a) uning asosi sut bezi ostiga joylashitiriladi, tepasi kasal tomog‘i orqali orqadan elka utsiga, bir uchi ikkinchi elka utsiga oldingi tomonidan yo‘naltiriladi, ikkinchi uchi esa kasal tomondagi qo‘ltiqqa tushiriladi. Ro‘molning ikkala uchi va tepasi orqadan bog‘lanadi.  Elastik to‘rsimon bog‘lam. ("retelats") fabrikalar 7 raqamda (0 dan-6 gacha) ishlab chiqariladi. U katta yoshdagi bemorlarda tananing turli joyiga qo‘yilgan bog‘lamlar bolalarda juda keng foydalaniladi  Leykoplastirli bog‘lam. Jarohatga qo‘yilgan bog‘lov materiali bir necha yo‘nalishda yopishqoq leykoplatsir bilan bemor terisining tuksiz joylariga yopishtiriladi. Leykoplatsirli bog‘lamning kamchiligi shuki, uning ostidagi teri matseratsiyalanadi (shilinadi) va ayniqsa bukkanda keraklicha mahkam ushlab turmaydi.  Bintli bog‘lamlar. Bu bog‘lamlar bintning bir parchasidan bitta butin bintdan yoki bintning bir necha o‘ramlari yordamida bog‘lanadi.  Oyoq, qo‘l panjasi barmoqlarini bog‘lash uchun kambar bintlar (3-5-7sm); bosh, panja, bilak boldirini bog‘lash uchun eni o‘rtacha (10-12 sm) bintlar; ko‘krak qafasi, sut bezi va sonni bog‘lash uchun serbar (14- 18 sm) bintlar ishlatiladi. Bintlar fabrikada tayyorlanadi yoki ular o‘sha joyning o‘zida dokada kesib tayyorlanadi. Bintning o‘ralgan qismi boshchasi, erkin uchi esa dum qismi deyiladi. Bog‘lam yaxshi bog‘lanishi uchun u qo‘yidagi talablar asosida aniq bajarilishi shart: a) bog‘lam gavdaning kasal qismini bekitib turishi; b) limfa va qon aylanishini buzmasligi; v) bemorga xalaqit bermasligi; g) toza bo‘lishi; d) gavdaga zich yopishib turishi kerak.  Bintlash qoidalari va bog‘lamlarning turlari.  Bintlashda bintni to‘g‘ri o‘rab bog‘lashga yordam beradigan qator qoidalariga rioya qilish zarur.  Bemor bintlanadigan qism uchun qulay vaziyatda (tik turgan yoki o‘tirgan) bo‘lishi lozim. Gavdaning tegishli sohasiga berilgan vaziyat bintlashdan keyin saqlanib qolishi kerak. SHu maqsadda turli xil bolishlar, tirgakli yoki maxsus sollardan foydalaniladi.  Bintlanadigan soha bint bog‘layotgan kishi ko‘ksi to‘g‘risida bo‘lishi kerak. Bintlash aksariyat chetdan markazga tomon, biroq qator hollarda bog‘lam teskari yo‘nalishda bog‘lanadi.  Bintning mahkamlaydigan o‘ramdan keyin uning har bir keyingi o‘rami oldingi o‘ramning yarmini yopib borishi lozim.  Bint boshchasini bintlanadigan yuzadan uzoqlashtirmaslik va bir me’yorda toritish kerak. Gavdaning qonus shaklidagi qismi (son, boldir, bilak) ni bintlashda bint zich yopishib turishi uchun 1-2 marta aylantirilgandan so‘ng u qayirib bog‘lanadi.  Bintlash oxirida u tikib mahkamlanadi, to‘g‘nag‘ich bilan to‘qnab qo‘yiladi. Bintni jarohat sohasi utsida mahkamlash tavsiya qilinmaydi, balki uni chetroqqa surib mahkamlamoq ma’qul.  Bog‘lamlarning qo‘yidagi turlari bir-biridan farqlanadi:  1. Sopqonsimon bog‘lam. Bintning bir parchasidan tayyorlanadi. Bintning ikkala uchi o‘rtasiga yo’naltirilgan holda o‘zinasiga kesilib, uning o‘rtasi kesmay qoldiriladi. (7-rasm a,b,v,g) da burun, iyak, ensa va peshonaga sopqonsimon bog‘lamni bog‘lash joylari ko‘rsatilgan.  2. T-simon bog‘lam. O‘rtasiga boshqa bint tikilgan yoki uning uchi tashlab qo‘yilgan bint parchasidan iborat bo‘ladi. Undan ko‘proq oraliq sohani bog‘lashda foydalaniladi: gorizantal qismi esa belbog‘dan oraliq orqali o‘tkaziladi va o‘sha belbog‘ga tananing boshqa tomonidan bog‘lanadi. (8-rasm).  3. Aylana bog‘lam . Bint gir aylantirib o‘raladi, bintning navbatdagi o‘rami avvalgi o‘ramni tamomila bekitiladi. (9 rasm)  4. Spiralsimon bog‘lam . Bintning navbatdagi har bir o‘rami avvalgi o‘ramning yarmini yoki bundan kattaroq qismini bekitiladi (10 –rasm).  Bog‘lamning bu turi ikki xil: yuqoriga ko‘tariluvchi bintlash-pastdan yuqoriga, pastga tushuvchi bintlash esa buning aksicha bo‘ladi.  5. O‘rmalovchi bog‘lam spiralsimon bog‘lam kabidir, lekin o‘ramlari bir-biriga duch kelmaydi. Odatda, bintlashning boshida murakkab bog‘lam elementi sifatida tanaga qayilgan salfetkalarni tutib turish uchun qo‘llaniladi  6. Sakkizsimon bog‘lam . Bog‘lamning bu turida bint o‘ramlari bir-biri bilan kesishtiriladi  7. Boshoqsimon bog‘lam . Sakkizsimon bog‘lamning boshqa bir turi bo‘lib, bint o‘rami bir chiziq bo‘yicha kesishtiriladi, bu boshoqni eslatadi  8. Toshbaqasimon bog‘lam aksariyat bo‘g‘imlar aksariyat bo‘g‘imlarning bukilgan sohasiga qo‘llaniladi. Uning ikkita-tarqaluvchi va to‘planuvchi turlari farqlanadi. Tarqaluvchi bog‘lam tizza bo‘g‘imi sohasiga yopiladi, bunda bint bo‘g‘imning o‘rtasidan, «tizza ko‘zidan» aylantirib olinadi. Keyingi o‘ramlar avvlagisining goh pastidan, goh yuqorisidan galma-gal yurgiziladi. Bint o‘ramlari taqimda kesishadi va birinchi o‘ramdan ikki tomonga tarqalib, atsa-sekin bo‘g‘im sohasini yopadi  qaytuvchi bog‘lam. Bunday bog‘lam aksariyat oyoq-qo‘lning kesib tashlangan (amputatsiya) dan qolgan qismi (cho‘ltog‘i) ga ishlatiladi. Bintni mahkamlash uchun u bir necha marta aylantirib o‘raladi. So‘ngra uni barmoqlar bilan tutib turib, 90 gradusli burchak ostida qayriladi va cho‘ltoq orqali uzinasiga o‘ramlar bilan mahkamlanadi va bint bilan tamomila bekitulguncha qadar o‘ram davom ettiriladi. Bog‘lamlarning aytib o‘tilgan turlaridan gavdaning itsalgan sohasini bintlashda foydalanish mumkin. SHuning uchun qo‘llaniladigan bog‘lamlarning ayrim turlari utsida to‘xtalib o‘tamiz.  Bosh va yuz sohasini bog‘lash.  Vazifasiga ko‘ra bog‘lamlarning bir necha turi qo‘llaniladi. Boshdagi qaytuvchi bog‘lam. Bunda boshning old va orqa tomonidan hamma sohani qoplaguncha bintni bir necha bor qaytarib, keyin uning atrofida uch marta o‘rab mutsahkamlanadi .  Gippokrat qalpog‘i. Bog‘lam bog‘lash uchun ikki boshchali bint yoki ikkita bint qo‘llaniladi. O‘ng qo‘ldagi bint boshchasi bilan sirkulyar o‘ramlar qilinadi va bintlanayotgan o‘ramlar mahkamlanadi. Ular tarqalib yoki to‘planib, atsa-sekin kalla gumbazini bekitadi .  qalpoqchali shaklida bog‘lash. Taxminan 1 m uzunlikdagi bint parchasi bosh tepasiga ko‘ndalang yo`nalishda qo‘yiladi, ikki uchini esa quloq suprasining oldidan pastga tushiriladi va tarang qilib tortib turiladi (yordamchi yoki bemorning o‘zi). Bint bilan bosh atrofidan birinchi sirkulyar o‘ram qilinadi. Keyingi o‘ram bog‘iga etgach, bintni shu bog‘ atrofida aylantiriladi va biroz qiyshiq yo‘nalishda ensani berkitib yurgiziladi. Ikkinchi tomonda bintni bosh atrofida qarama-qarshi tomonga aylantiriladi va qiyshiqroq yo‘nalishda boshning peshona qismiga olib boriladi. Bintning keyingi o‘rami bilan ensa sohasi bekitiladi. SHu tariqa bosh bir tekisda bintlanadi. Bintning uchi boshga bog‘lanadi, keyin bog‘ uchlari jag‘ ostida bog‘lanadi .  Bir ko‘zni boglash.  O‘ng ko‘zni bog‘lashda bint chapdan o‘nga qarab yurgiziladi. CHap ko‘zni bog‘lashda esa buning aksi qilinadi. Bint sirkulyar yo‘nalishda bosh atrofidan aylantirib mahkamlanadi, so‘ngra orqadan pastga ensaga tushiriladi va quloq ostidan qiyshiq holda yuqoriga ko‘tarilib, bemorning ko‘zi bekitiladi. qiyshiq o‘ram doira o‘ram bilan mahkamlanadi. So‘ngra avvalgi o‘ramning yuqorisidan qiyshiq o‘ram qilinadi. SHunday qilib o‘ramlarni qiyshiq o‘ramlar bilan navbatlab, butun ko‘z sohasi bekitiladi.