logo

Хирургик операция ва унинг турлари. Операциядан олдинги ва кейинги даврларда беморлар парвариши

Yuklangan vaqt:

07.09.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98.4296875 KB
Хирургик операция ва унинг турлари. Операциядан олдинги ва кейинги даврларда беморлар парвариши • ДАРС РЕЖАСИ: • 1 . Операциядан кейинги даврдаги босқичлар. • 2. Оғриқга қарши чора – тадбирлар. • 3. Сийдик ажратиш фаолиятини кузатиш. • 4. Дренажли беморларни парваришлаш. • Операциядан олдинги давр хақида тушунча. • Беморни режали операцияга тайёрлаш усуллари. • Тозолов ҳуқнаси ўтказиш техникаси. • Меъдани ювуш ва сийдик қопини катетирлаш техникаси. • Хирургик операция- беморнинг туқима ва аъзоларни даволаш, ташхис қуйиш орқали механик таъсир курсатишдир. • Операция деб, даволаш ёки диагностик мақсадда тўқималар ва аъзоларга механик таъсир кўрсатилишига (касалланган тўқима, ўсма ва бошқаларни кесиб олиб ташлашга) айтилади. • Хирургик операциялар, одатда, даволаш мақсадида ўтказилади, бироқ диагностик операциялар ҳам қилинади. Диагностик операцияларга биопсия, пункция қилиш (қорин бўшлиғи, плеврал бўшлиқ, орқа мия пункциялари ва б.), эндоскопик текширишлар (цистоскопия, бронхоскопия, эзофагоскопия, гастроскопия, торакоскопия, лапароскопия ва б.), ангиография ва юракни катетеризация қилиш, диагностик торакотомия ва лапаротомия киради. Диагностик операцияларнинг бир қисми, айникса, диагностик торакотомия ёхуд лапаротомия ҳар ҳолда хафлидир, шунинг учун ҳам, текширишнинг бошқабарча имкониятлари тугагандан сўнггина уларни қўллаш лозим. • 1.Операциянинг бажарилиш мудатига кура турлари. • 1. Режали операция: Беморни яхшилаб текширгандан сунг (кон,сийдик ,биохимия, экг текширувллари)уткандан сунг. • 2. Шошилинч операция :Бемор шфохонага келгандан бошлаб зудлик билан операцияга олинади. • Операцияни хусусиятига кура. • 1. Радикал операция – паталогик учок тулиб олиб ташланади. • 2. Поллиатив операция- паталогик учок олиб ташланмайди балки вактинчалик огир кечинмалар йукотилади. • Операцияни бажарилиш турига кура . • 1. Конли усул- тукималарни кесиш, улардан кон окишни тухтатиш ва жарохатга бирламчи чок куйиш. • 2. Консиз усул- синган суякларни ва чикган суякларни уз урнига куйиш ва репозиция килиш. • Операциядан олдинги давр деб – Бемор шфохонага келгандан бошлаб, то операция бўлгунча бўлган даврга айтилади. • Беморни Операцияга тайёрлаш босқичлари. • Руҳан тайёрлаш босқичи. • Жисмоний ( соматик ) тайёрлаш босқичи. • Бадан терисини тайёрлаш. • Рухан тайёрлаш босқичи- тиббиёт ходимилари ва хамширалар булажак операциянинг кечиш жараёнини оғир енгилигига қараб яқин қариндошларига ва ўзига тушинтириб беради. • Жисмоний ( соматик ) тайёрлаш босқичи – Хамроҳ касаликлар олдин даволаниб сунгра асосий касалик даволанади.М-л;Асосий касаллик :Ўткир аппендицит. Хамроҳ касалик: Гипертирмия синдроми. • Бадан терисини тайёрлаш – Бадандаги туклар устара билан яхшилаб тозаланиб , беморни тозалов хонасида ваннада чўмилтирилади.Беморларнинг тирноқлари олиниб 3 %ли лизол эритмаси билан ишлов берилади. • Операциядан Олдинги Давр НИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ: • Диагноз қўйиш. • Ўтказилажак операциянинг характерини белгилаш. • Беморни операцияга тайёрлаш. • Беморни шошилинч операцияга тайёрлаш • Бемор операцияга жуда қисқа вақт ичида тайёрланади. Врач кўрсатмаси асосида дори-дармонларни венага, мушак орасига, тери остига юборилиб, қоннинг умумий таҳлили, унинг ивиш вақти, гуруҳи, резус омили текширилади. Сийдик, биохимик таҳлиллар, коагулограмма текширилади. Гавданинг ифлосланган соҳалари ювиш ёки артиш йўли билан тозаланади, душ ёки ванна қабул қилиш мумкин эмас. Зарур бўлса меъдани зонд орқали ювилади, операция ўтказиладиган соҳани врач билан келишилган ҳолда кенг кўламда жун ва туклардан қуруқ усулда хавфсиз устара билан қириб тозаланади. Агар жароҳат олдиндан мавжуд бўлса, уни стерилланган салфетка билан ёпиб, четлари тиббиёт бензини ёки спирт билан артиб тозаланади, жунлар жароҳатдан четга қараб қирилади. • БЕМОРНИ РЕЖАЛИ ОПЕРАЦИЯГА ТАЙЁРЛАШ. • Одатда режали операцияларга амбулатор босқичда тайёргарлик кўрилади. Бемордаги мавжуд хасталик, унинг ёши, жисмоний ва руҳий ҳолати алоҳида эътибор билан ўрганилади. Айниқса стационарга ётқизилган беморнинг руҳий ҳолати, юриш-туриши, ва феъл-атвори фақатгина касалликнинг қандай кечаётганига эмас, балки жарроҳлик бўлимидаги муҳитнинг, муомаланинг, тиббий маданиятнинг, иш ташкил қилинишининг ҳолатига ҳам узвий боғлиқдир. Бемордаги соғайишга бўлган ишонч ва умидни шакллантиришда барча шифохона ходимлари масъулдирлар. Бемордаги тушкунлик ҳолати, асабининг таранглашуви, ташқи таъсиротларга ўта сезувчанлиги, айниқса оғриқ тўғрисидаги қайғуси диққат марказида бўлиши керак. Беморни руҳан тайёрлашда тиббиёт ҳамшираси қуйидагиларга амал қилиши керак: • Қабулхонага келтирилган беморга, унинг яқин қариндошлари ва кузатиб келганлар билан суҳбатлашишга имкон яратиш. • Юксак муомала маданиятини қўллаб, беморга эстетик дид билан кийинган ҳолатда ширинсуҳанлик билан унинг исмини ёки фамилиясини айтиб мурожаат этиш. • Диагноз тўғрисида фақат врач руҳсати билангина ошкора гапириш. • Касаллик тарихи ва ундаги текширув натижаларини ўта эҳтиёткорлик билан сақлаш, токи бемор ундаги ахборотларни билмасин. • Кундалик режимнинг қатъий тартибини назорат остига олиш. • Бемор кўнглига ғулғула солувчи барча таъсирловчиларни бартараф этиш. • Ҳамшира врач тайинлаган муолажаларни бажара бориб, барча зарур таҳлилларни, жумладан қоннинг умумий таҳлилини, унинг ивиш вақтини, тромбоцитлар сонини, қон гуруҳини ва резус омилини тайёрлаб қўйиши керак. Шунингдек қоннинг биохимик таҳлилларини ва коагулограммани олиши зарур. • ҚУЙИДА ҚОННИНГ АЙРИМ ТАҲЛИЛЛАРГА ОЛИНИШ МИҚДОРИ ҲАҚИДА КЎРСАТМА БЕРИЛГАН: • Таҳлиллар наҳорда қуруқ стерилланган пробиркаларга олинади! • -АлТ, АсТ - 5,0 мл • -Билирубин- 5,0 мл • -Тимол синамаси- 5,0 мл • -қондаги умумий оқсил- 3,0 мл • -қондаги оқсил фракциялари - 3,0 мл • -Холестерин миқдори - 2,0 мл • -Диастаза - 5,0 мл • -Эркин гемоглобин - 5,0 мл • -қондаги креатинин - 3,0 мл • -Плазмадаги кальций - 4,0 мл • -Ревмопробалар (серомукоид, сиал, формол) - 5,0 мл • -Мочевина - 4,0мл қон -3,0 мл ТХУК-трихлоруксус кислотаси бор пробиркага олинади. • -ПТИ (протромбин индекси)- 2,0 мл қон -0,2 мл цитрат натрий эритмаси бор пробиркага олиниб аралаштирилади • -Коагулограмма- 5,0 мл қон- 0,5 мл цитрат натрий эритмаси бор пробиркага олиниб аралаштирилади • -Тромбоэластограмма- 3,0 мл қон- 0,3мл цитрат натрий эритмаси бор пробиркага олиниб аралаштирилади • -қондаги злектролитларни аниқлаш учун - аввал шприцга тўла гепарин олиниб, венага юборилади, тагида 1- 2 томчи қолгач, шприцга 5,0 мл қон сўриб олинади. • Изоҳ: Ҳозирда мочевинага текшириш учун қон қуруқ пробиркага олинади, имкониятга қараб замонавий текшириш аппаратлари ёрдамида 5,0 мл қон олиниб барча турдаги биохимик таҳлиллар аниқланиши мумкин! • Заруратда RW, ОИТС, HbsАg (вирусли гепатит) га текширилади. • Сийдикнинг умумий таҳлили ва ундаги қолдиқ азотни, қанд миқдорини зарур бўлса текширилади. • Сийдик таҳлили беморни текширишда маълумотнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Сийдик йиғишдан олдин беморнинг гениталий соҳаси ювилади, хайз кўриш чоғида сийдик таҳлили зарур бўлса катетер ёрдамида олинади. Сийдик эрталаб 100-200 мл миқдорда тоза ва қуруқ шиша идишга олиниб, беморнинг исми шарифи, олинган вақти, текшириш мақсади аниқ ёзиб қўйилади. • Кекса беморларни тайёрлашда улардаги ҳамрох касалликлар ва инволютив процесслар тўғрисида ҳамшира хабардор бўлмоғи керак. қариялар қон йўқотилишига, оғриққа, ҳаракатсиз ётишга жуда сезгирдирлар. Шу туфайли уларда асоратлар кўпроқ кузатилади. Буларнинг барчаси ҳамширадан врач тайинлаган даво чораларини ўз вақтида ихлос билан бажарилишини талаб этади. • Болаларни операцияга тайёрлашда уларни овқатланишдан чеклаш ярамайди чунки бу ацидозга олиб келади. Фақат охирги овқат операциядан 3-4 соат олдин берилади. Бола танаси нозик бўлганлиги учун барча муолажалар жуда эҳтиёткорлик билан бажарилиши керак. • БЕМОРНИ ГИГИЕНИК ТАЙЁРЛАШ. • Беморни ҳолатига қараб ванна, душ ёрдамида ёки қисман артиш, ювинтириш орқали гигиеник тайёрланади. Ваннани ишлатишдан олдин ҳамшира қўлқоп кийиб 0,5%ли дезэритма ёрдамида ваннани зарарсизлантиради, илиқ сув билан чайади, сўнгра 35- 37 0 Сли илиқ сув билан тўлдириб, беморни қулай вазиятда ўтказади. қўлқопларни алмаштириб мочалка ёрдамида бош соҳасидан бошлаб, совунлаб 20- 25 минут давомида ювинтиради. Танаси артилиб тоза кийим кийдирилади. Ванна қайта зарарсизлантирилади. • қисман артиш эса намланган латта ёрдамида амалга оширилади сўнгра чойшабга ўраб қўйилади. Тоза кийим кийдирилади. • ТОЗАЛОВ ХУҚНАСИ. • Операцияга тайёрлаш, йўғон ичакни эндоскопия қилиш, рентгенологик текширувларга тайёрлаш чоғида бажарилади. Зарур ашёлар: Эсмарх кружкаси, вазелин, учлик (наконечник), тоғора, кушетка, клеёнка, тувак, штатив, термометр, қўлқоплар. Хона ҳароратидаги сув, ромашка дамламаси олиниб, Эсмарх кружкасига 1,5 литр қуйилади, кружкани юқорига кўтарилиб учликни патга туширилади, жўмраги очилиб ичидаги ҳаво чиқарилади. Беморни кушетка четига клеёнка тўшалгач чап ёнбоши билан оёқлари букилган ҳолда ётқизилади. Учликка вазелин суртаб, чап қўл билан бемор думбалари керилиб, орқа чиқарув тешигига охиста айланма ҳаракат билан киритилади. Эсмарх кружкаси 1 метр юқорига кўтарилиб сув тугагунча ушлаб турилади ва учлик айланма ҳаракат билан аста суғуриб олинади. Асбоблар зарарсизлантирилади. Айрим ҳолларда аҳлат йиғиндиси шунчалик қаттиқ бўладики, хуқна билан чиқмайди, уни 2 қават қўлқоплар кийилиб вазелинда мойлангач бармоқлар билан тозаланади. Тозалов хуқнаси наф бермаса сифон клизмаси бажарилади. • Ҳуқна • Хуқна деб, турли суюқликлар ёрдамида йўғон ичакнинг пастки қисмини ахлат массаларидан тозалашга айтилади. Ичакни ахлат ва газлардан тозалаш учун ишлатилади. • Бемор чап ёнбошга ётқизилиб, оёқлар тизза бўғимида букилган ҳолда, думба чап қўлнинг 1 ва 2 бармоқлари билан икки томонга сурилгач, орқа тешик антисептик эритма ҳўлланган тампон билан тозаланиб, вазелин суртилади ва хуқна трубкаси орқа тешикка эҳтиёткорлик билан киритилади. Хуқна учун тайёрланган суюқлик 38°-40°С гача қиздирилган бўлиши керак. • Ҳуқнанинг турлари: тозаловчи ҳуқна, даволовчи (дори моддалари тўғри ичак орқали киритилади), томчили мойли эмульцион гипертоник ва сифонли ҳуқналар (тозаловчи ҳуқналар таъсир кам бўлган ҳолларда қўлланилади) бўлади. • Кўрсатмалар: ич келмай қотиб қолиши, ичакни тозалаш, рентген, операция, махсус текширувларга тайёрлаш ва айрим касалликларда қўлланилади. • ГАЗ (ЕЛ) ҲАЙДОВЧИ НАЙЧА КИРИТИШ. • Зарур ашёлар: қўлқоплар, ел ҳайдовчи найча, тувак, клёнка, вазелин, салфетка. Бемор чалқанча, ёнбошлаб ётган ҳолатда оёқлари тиззадан букилади, тагига тўрт букланган оқлик солиниб, найчанинг юмалоқланган учига вазелин сурталади, майин айланма ҳаракат билан орқа чиқарув тешигига 20- 40 см киритилади. Найчанинг ташқи учи тувакка солинади. Найча бемор елдан халос бўлгунча, то бемор енгиллик сезгунча 40-60 минут давомида туради, кейин оҳиста чиқарилади, орқа чиқарув тешиги нам дока билан артилиб вазелин суртаб қўйилади. • МЕЪДАНИ ЮВИШ. • Керакли ашёлар: йўғон зонд, воронка, сочиқ, 10 литр сув, тоғора, фартук, кўза ёки чўмич. • Беморнинг аҳволига қараб ўтирган ёки ётган ҳолатда бўлиши керак, оғзида ясама тишлари бўлса олиб қўйилади, олдига клеёнка фартук ёки сочиқ тўшалади, оёқ орасига ёки тиззасига тоғора қўйилади. Ҳамшира беморнинг ўнг томонида туриб, стерил зонднинг учига мой суртайди ва беморга бурундан чуқур нафас олган ҳолда оғзини катта очиб «а-а-а» деб тилини чиқариш буюрилади. Ҳамшира ўнг қўли билан зонднинг учини беморнинг тилчасига теккизмасдан томоғига киритади ва беморга оғзини юмиб зондни тишламай ютишини айтади. Зондни муайян белгигача киритилгач учига воронка ўрнатилиб тизза сатҳига туширилади, воронка тўлгунча сув қуйилади, сўнгра воронка юқорига кўтарилиб сув тўла кириб кетгунча ушлаб турилади, кейин воронкани яна тизза сатҳигача пасайтириб сув қайтиб чиққунча ушлаб турилади, тўлгач тўкиб ташланади. Шу ҳолат бир неча бор, то тоза сув чиққунча қайтарилади. Сўнггида зондни чаққон ҳаракат билан суғуриб олиб, зарарсизлантирилади, қайнатилади. • СИЙДИК ҚОПИНИ КАТЕТЕРЛАШ. • Ҳамширалар учун қулайи резина катетер қўйишдир. Беморни ёши, жинси, ҳолати ҳисобга олиниб катетер танланади. • Керакли ашёлар : қўлқоплар, юмшоқ катетер, вазелин, пинцет, стерил пахта, лоток, антисептик эритма. • Муолажа асептика ва антисептикага қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилади. Аввал аёлнинг ости ювилиб, чап қўлнинг I ва II бармоғи билан жинсий лаблар керилиб, ўнг қўл билан гениталий соҳаси антисептик эритма билан юқоридан пастга қараб ювилади, стерил пахта билан қуритилади ва вазелин сурталган катетер эҳтиётлик билан сийдик чиқариш тешигига киритилади. • Эркакларга катетер киритиш бироз мураккаб, чунки уларда сийдик канали 20- 25 см.ни ташкил этади, икки жойда физиологик торайиш ҳосил қилиб катетернинг ўтишига тўсқинлик қилади. • Керакли ашёлар: қўлқоплар, юмшоқ катетер, вазелин, пинцет, стерил салфеткалар, лоток, антисептик эритма, тувак, клеёнка таглик. Бемор оёқларини тиззадан бироз букиб, чотларини кериб ётади. Тагига клеёнка тўшалади. Чап қўл III ва IV бармоқлари билан жинсий олат ушланиб, I ва II бармоқлар билан сийдик чиқариш тешиги керилади. Ўнг қўл билан антисептик эритмага ҳўлланган салфетка олиниб, жинсий олат бошчаси артилади, қуруқ салфетка билан қуритилади. қўлқоп янгиланади. Ўнг қўл I ва II бармоқлари билан вазелинга ботирилган катетер учидан ушланиб, қолган қисми IV ва V бармоқлар билан кафтга босиб турилади. Аста сийдик чиқариш каналига киритилади. Сийдик пайдо бўлиши катетернинг қовуқда эканидан дарак беради. Мабодо қовуқни ювиш керак бўлса фурациллин, калий перманганат, 2% ли борат кислотаси эритмалари қўлланилади. • Операциядан кейинги давр деб – Беморни операциядан кейинги даврда парваришлаш ёток яраларни олдини олиш то беморнинг яраси битиб, мехнат қобиляти тиклангунча бўлган даврга айтилади. • Операциядан кейинги давр 3 боскичга булинади ; • 1. Боскич – Эрта боскич; операциядан кейинги даврда 3 - 5 суткани ўз ичига олади. • 2. Боскич – Кечки боскич; Операциядан кейинги 2 – 3 ҳафтадан иборат , купинча бемор касалхонадан чикиб кетгунча давом этади. • 3. Боскич – Келажак боскичи ; Беморнинг иш қобиляти тиклангунча ёки ишга чикганча. • Операция тамом бўлгандан то беморнинг меҳнат қобилияти тиклангунча ёки аҳволи барқарорлашгунча ўтган вақтни операциядан кейинги давр дейилади. Операциядан кейинги даврнинг чекланган муддати йўқ, айрим беморлар учун у бир неча кун бўлса, айримларда бу давр йиллаб давом этиши мумкин ёки бемор мураккаб оператив аралашувлардан сўнг ногиронлик ҳолатига ўтказилади. • Операциядан кейинги даврнинг маъсулияти, ўтказилган операциядан муҳимроқ бўлсада, ундан кам эмас. • Операциядан кейинги давр (ОКД) уч фазага бўлинади: • Дастлабки фаза - айрим беморлар учун бир неча соатни ташкил қилса, жиддий операцияни бошдан кечирганларда 3-5 кун давом этади ва бемор интенсив даволаш палаталарида индивидуал кузатувни талаб қилади. • Кечки фаза - операциядан кейинги 2-3 ҳафтани ўз ичига олади, бу давр амбулатор бемор учун жароҳат битгунча бўлса, стационардаги бемор шифохонадан чиқиб кетгунча бўлган вақтни ўз ичига олади. • Реабилитация даври. Беморнинг иш қобилияти тиклангунча ёки бошқа натижа аниқлангунча бўлган даврни ўз ичига олади. • Операция бемор учун ҳам руҳий, ҳам жисмоний травма бўлиб, шифокорнинг ва беморнинг лоқайдлиги регенератив процессларнинг бузилишига сабаб бўлади. ОКД - силлиқ (текис) яъни ҳеч қандай асоратларсиз ёки асоратлар билан кечиши мумкин. Операциядан кейин бемор ҳолатига қараб, наркоз турига кўра наркоздан кейинги интенсив палатага ёки бўлимнинг алоҳида палатасига врач ёки малакали ҳамшира назоратида замбилда ёки каталкада ўтказилади. Ўрин ёстиқсиз, тоза оқликлар солинган, иссиқ бўлиши керак. Наркоздан сўнг бемор тана ҳарорати пасайишини ҳисобга олиб унга қўшимча иситиш муолажалари бажарилади. Интенсив палатада шошилинч ёрдам учун барча асбоб ускуналар ва дори-дармонларнинг бўлиши шарт. Палатада индивидуал ҳамшира назорати ташкил қилинади ва интенсив даволаш варақаси юритилади. Ҳамшира ҳамширалик жараёни асосида интенсив даволаш варақасида врач тайинлаган дори-дармонларни кўрсатилган вақтдан кечикмай ижро этиши, шунингдек белгиланган вақт оралиғида беморнинг пульсини, нафас олиш сонини, артериал қон босимини, тана ҳароратини варақага қайд этиши, ичилган суюқлик ва ажралган сийдик миқдорини, дренажлардан ажралган суюқлик миқдорини ёзиб қўйиши керак. Кейинги кунларда беморнинг овқатланиши ва нажас келиши қайд этиб борилади. • Операциядан кейинги невротик бузилишлар кўпинча оғриқ, уйқусизлик, руҳий касалликлар, парестезиялар, фалажлар туфайли пайдо бўлади. • ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ЧОРАЛАР. • У ёки бу даражадаги оғриқ ҳар қандай операциядан кейин кузатилиши муқаррар. Оғриқнинг тури ва интенсивлиги операция кўламига, шунингдек тўқималарнинг шикастланиш даражасига ва беморнинг асаблари қай даражада қўзғалишига боғлиқ. Оғриқ ҳиссиёти беморнинг тўғри ҳолатда ётиши, эркин ва бир маромда нафас олиши билан пасаяди. Оғриқсизлантирувчи восита сифатида 50%ли анальгин, 1-2%ли промедол, омнопон ёки морфин, 0,005%ли фентанил 1-2 мл.дан, шунингдек нейролептиклар 0,25%ли дроперидол, 0,5%ли галоперидол қўлланилди. Уйқунинг бузилиш ҳолларида барбитуратлар бериш мақсадга мувофиқ. • Озиқлантириш ва ҳазм аъзоларини парвариш қилиш. • Таянч-ҳаракат системаси, кўкрак қафаси операцияларидан сўнг беморларга биринчи куниёқ иссиқ, калорияли, енгил ҳазм бўлувчи овқатлар берилиши мумкин. қорин бўшлиғи операцияларидан кейин икки кунгача овқат берилмайди, балки парентерал йўл билан озиқлантирилади. Кейинги кунларда эса 1А, 1Б парҳез столи тайинланади. (Кўкрак ёшидаги болалар бундан мустасно.) Тилнинг қуруқшаши бемор организмининг сувсизланишидан дарак берса, тилнинг оқ караш қоплаши ҳазм жараёни бузилишидан, тилнинг қўнғир караш қоплаши эса меъда ичак йўллари парезидан ёки перитонитдан дарак беради. • Оғиз қуриганда, оғиз бўшлиғида ёриқлар пайдо бўлганда сода эритмаси билан (бир стакан сувга 1 чой қошиқ чой содаси солинади), 2% ли борат кислота эритмаси, водород пероксид (1 стакан сувга 2 чой қошиқ) ва 1:5000 нисбатдаги калий перманганат эритмаси билан оғизни чайиш ва артиш, глицерин сурташ тавсия қилинади. Оғизнинг қуруқ бўлиши беморда стоматит ёки паротитни келтириб чиқради. Буни олдини олиш ва сўлак ажралишини кучайтириш мақсадида беморга чойга лимон қўшиб берилади. • Кўнгил айниши ва қусиш наркоздан кейин, ичак тутилиши, перитонит оқибатида, организмнинг заҳарланиши натижасида юзага келади. қусишда беморнинг боши четга бурилиб, бош соҳасига клеёнка ёки сочиқ тўшалади, оғзига тоғорача яқин қилиб қўйилади, жароҳат кафтлар билан енгил босиб турилади. қайт қилгандан сўнг бемор оғзи илиқ сув билан чайилиши, дармонсиз, хушсиз бўлса антисептик эритмалар билан санация қилиниши керак. Айрим ҳолларда меъдани ингичка зонд ёрдамида ювиш тавсия қилинади. Дорилардан атропин, новокаин, аминазин, церукал, аэрон, альмагел, пипольфен кабиларни қўллаш мумкин. • Ҳиқичоқ диафрагма ёки адашган нерв таъсирланишидан юзага келади, буни атропин, димедрол, аминазин юбориш ёрдамида бартараф қилинади. • Метеоризм (қориннинг дам бўлиши) асосан операциядан сўнг ичакларнинг парези туфайли юзага келади. Олдини олиш учун беморни барвақт ҳаракатлантириш лозим. Метеоризм ҳолатида тўғри ичакка газ ҳайдайдиган найча қўйиш, тозалов, гипертоник, атом хуқналари қўлланилади. Гипертоник хуқна учун 1-10%ли натрий хлор эритмаси 50-500 мл миқдорда тўғри ичакка юборилади. Огнев усулида атом клизмаси учун 10-50 мл.дан 3%ли водород пероксиди, 10%ли натрий хлор эритмаси, глицерин ва 1 литргача сув олинади ва тўғри ичакка киритилади, врач кўрсатмасига кўра 10%ли натрий хлор эритмаси венага юборилади, прозериннинг 0,05%ли эритмаси 0,5 мл.дан ҳар 15 минутда тери остига юборилади. Оғир ҳолларда сифон клизмаси бажарилади. Паранефрал блокада қилинади. • Қабзият. Операциядан сўнг беморнинг кам овқатланиши, кам ҳаракатланиши ва дефекация учун ноқулай вазият ичнинг қотиб қолишига сабаб бўлади. Эрта фаол ҳаракат, клетчаткага бой овқатлар, мўл-кўл суюқликлар бериш, сенадексин, глаценна, гутталакс, кафиол каби ични юмшатувчи дориларни бериш тавсия қилинади. • Терини кузатиш ва парвариш қилиш. Операциядан сўнг беморнинг териси оқаринқираган бўлса, эртасига нормал рангга киради. Тери ва шиллиқ қаватларнинг оқариши қон кетишидан ҳабар берса, сарғайиши жигар ва ўт йўлларидаги димланишдан дарак беради. Юзнинг қизариши иситмалаш белгисидир. Бир ҳил вазиятда узоқ ётиш думғаза, курак, товон, тирсак соҳаларида ётоқ яраларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ётоқ яралар пайдо бўлишига терини ёмон парвариши, тўшакнинг ноқулай бўлиши асосий омиллардир. Ётоқ яраларни олдини олиш тиббиёт ҳамширасининг масъул вазифаларидан бўлиб у қуйидагиларга риоя қилиши керак: • Биринчи суткадаёқ бемор тўшагини бир неча бор текислаш, унинг қуруқ ва иссиқ бўлишини таъминлаш. • Монеликлар бўлмаса беморни бир неча бор вазиятини ўзгартириш. • Иккинчи суткадан бошлаб ўтиргизиш, даво гимнастикасини ўтказиш, 3-5 суткаларда фаол юргизиш зарур. Нафас гимнастикасини ҳар 30-40 минутда 3-4 бора чуқур нафас олиш, зарур бўлса балғамни туфлаш орқали бажарилса, қўл-оёқ кафтларини ҳаракатли машқлар билан чиниқтирилади. 5-7- суткадан бошлаб қорин диафрагма мушакларини чиниқтириш ишлари амалга оширилади. • Озиб кетган, камқувват беморлар учун шубҳали соҳаларга резина чамбарак қўйиб қўйилади. • Бичилиши мумкин тери соҳаларига, масалан қўлтиқ остига, чов соҳасига тальк кукуни сепиб қўйилади. • Гавда орқасини, думғаза соҳасини ҳар куни камфора, меновазин, 50%ли вино спирти билан артиб туриш яхши наф беради. • Сийдик ажратиш фаолиятини кузатиш. Одам нормада соатига 50-75 мл, суткасига эса 1200-1800 мл сийдик ажратади. Беморлар учун сутка мобайнида юборилган суюқлиқ ва ажралган сийдик миқдори юрак фаолияти инобатга олиниб ҳисобланади. Одатда операция ўтказилгач 6-8 соатдан кейингина сийиш хоҳиши туғилади, шунда ҳам горизонтал ҳолатда ётиш, ўзини сийдик билан булғаб қўйиш каби фикрлар беморга ноқулайлик келтириб чиқаради. Монелик бўлмаган тақдирда беморни ўтиргизиб, қовуғини бўшатиб олишига шароит яратиш маъқулдир. қўшимча сув крани жўмрагини очиб қўйиш, қов соҳасига иссиқ грелка қўйиш, тери остига 1 мл.гача 0,1%ли атропин, 1мл. 1%ли пилокарпин ёки 1мл. 0,5%ли прозерин эритмаси юбориш, венага эса 10 мл 40%ли уротропин жўнатилади. Булар ёрдам бермаган тақдирдагина сийдик пуфаги катетерланади ёки пункция қилинади. • Дренажи бор беморлар парвариши. Дренажлаш - жароҳатдаги ажралмаларни, йирингларни, тўқималар чириш маҳсулотларини ташқарига чиқариш усули бўлиб бунинг учун диаметри 3-20 ммли резина, силикон, полиэтилен найчалар ва микроирригаторлар, гигроскопик докалар, резина бўлакчалари қўлланилади. Микроирригаторлар полимердан тайёрланган ингичка найчалардир, улар орқали жароҳат антисептик моддалар билан ювилади, антибиотиклар киритилади. Дренажлар очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Ёпиқ дренажлар кўкрак қафаси операцияларида герметик муҳитни сақлаш учун қўлланилади ва учи қайириб тугиб қўйилади, очиқ дренажлар учи ажралмани йиғиш учун идишларга солиб қўйилади ёки Потен аппаратига улаб қўйилади. Дренажлаш асептика ва антисептиканинг барча қоидаларига риоя қилиниб операция ва йирингли боғлов хонасида амалга оширилади. Ҳамшира етарли миқдорда стерилланган дренажлар, асбоблар, иплар, боғлов материаллари, қўлқоплар, стерилланган антибактериал эритмалар, актив аспирация учун аппаратура ва бошқа зарур анжомларни тайёрлаб қўйиши зарур. Дренажлаш жараёнида ҳамшира врачга фаол ёрдам беради. • Дренажни тушиб кетмаслиги учун у ипак иплар ёрдамида терига чоклаб қўйилади. Дренажнинг чиқарилган қисми антисептик эритмали банкага шундай тушириладики, бунда у букилмасин, идиш деворига ёки тубига тиралиб қолмасин, идишни эса анча пастга тушириб қўйилади. Ҳамшира доимо дренаж найчани ишлаётгани, ундан чиқаётган ажралмани эркин оқиши ёки тиқилиб қолганлигини назорат остига олиб, вақти-вақти билан ажралма миқдорини варақага қайд этиб қўяди. Йиғилган ажралма миқдори, ранги, макроскопик таркиби врач томонидан ўрганилади ва тўкишга рухсат этилади. Тўкилгач идиш янгисига алмаштирилади, эскиси зарарсизлантирилади. Дренаж қўйилган соҳани боғлаш умумий қоидалар асосида олиб борилади. Одатда дренажлар 7-14-кундан кейин олиб ташланади. Олингач шу соҳа терисига маҳаллий анестезия билан чок солинади ва асептик боғлам қўйилади. • Боғламни кузатиш. Ҳамшира биринчи кунданоқ боғламнинг ҳолатига алоҳида эътибор билан қараши зарур. Боғлам қуруқ ва тоза бўлган тақдирда операциянинг учинчи кунида контрол боғлов ўтказилади. Катта ҳажмли боғловда аввалдан оғриқ қолдирувчи дориларни қўллаш зарур. Йиринглаш асоратлари бўлмаган тақдирда теридаги чоклар 7-10- кунлари олинса, кексаларда 12-куни олинади. Торакотомия, лапаротомия амалиётидан сўнг чоклар 8-10-кунларда оралатиб олинади. Боғламнинг янги қон билан намланиши, айниқса ҳўл бўлиб кетиши дарҳол врачни огоҳлантиришга ундайди. Ҳолатга қараб маҳаллий музли халтача қўйиш ёки маҳаллий оғриқсизлантирилиб, чоклар олиб ташланиши, жароҳат ревизия қилиниши, керак бўлса қайта томирлар тикилиши, чоклар солинишимумкин. Эътиборингиз учун рахмат.