logo

Гепатоз. Гепатит. Вирусли гепатитлар. Сурункали гепатит. Жигар циррози. Патоморфологияси

Yuklangan vaqt:

07.09.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

361.734375 KB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ АНАТОМИЯ, ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ ГЕПАТОЗ. ГЕПАТИТ. ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР. СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТ. ЖИГАР ЦИРРОЗИ. ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ ГЕПАТОЗ   ГЕПАТОЗ  (юн. hepar - жигар ва osis - касаллик) - бир қатор жигар касалликларининг умумий номи; яллиғланиш аломатлари озгина бўлгани ёки умуман бўлмагани ҳолда жигар паренхимасининг дистрофик ўзгариши билан ифодаланади. Ёғли, пигментли ва холестатик хиллари бор. Ёғли Гепатозда жигарни ёғ босади, бу - овқатланиш тарзи бузилганда, жигар тўқимасига заҳарли, айниқса спиртли моддалар таъсир этганда, шунингдек гипоксия ва эндокрин бузилишлар, хусусан кандли диабетда кузатилади. Пигмент алмашинуви бузилганда пигментли Гепатоз рўй беради. Холестрин ва ўт кислотаси алмашинувининг бузилиши натижасида жигар ичида ўт туриб қолганда ёки айрим дори моддалари, мас, аминазин, гормоналкортикостероид препаратлар суиистеъмол қилинганда холестати к Г. пайдо бўлади. Даво ҳамда касалликнинг олдини олишда энг муҳими Гепатозга сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Гепатознинг ҳамма хилларида овқатланиш тартиби, парҳезга риоя қилиш, агар касаллик бирор дори қабул қилинганида рўй берса, уни дарҳол тухтатиш керак.  Гепатоз - Гепатоцитларнинг некрози дистрофияси билан характерланадиган жигар касаллиги. Жигарнинг токсик дистрофияси - жигарнинг массив некрози билан характерланади. Жигар катталашган, зич, шалпайган, оч сарик рангда. Кейин жигар прогрессивланган тарзда кичраяди, шалпаяди, капсула бужмаяди, кесилганда кулранг рангда. Микроскопик: 1 кунларда гепатоцитларнинг 1гли дистрофияси кузатилади, кейинчалик некроз ва аутолизга утади. Ёғли гепатоз - гепатоцитларда куплаб микдорда ёгнинг тупланиши билан характерланади. Жигар каттьалашган, сарик ёки кизгиш- жигар рангда, силлик. Ёғланиш кичик ва йирик томчили булиб, гепатоциларнинг некробиози ва структур узгаришлар билан намоён булади. Гепатит. Вирусли гепатитда бир канча шакллар фаркланади. Жигарнинг циклик сариклик шаклида - жигар катталашган, зич, кизил рангда, капсуласи таранглашган кейин тук- сарик рангга киради. Микроскопик: Дастлаб жигар тукимасининг шиши ва тулаконлилиги булиб, юлдузсимон ретикулоэндотелиоцитларнинг пролиферацияси кечади. Кейин гепатоцитларнинг балонли дистрофияси коагуляцион некрози ривожланади, Каунсильман таначалари пайдо булади. Порталлар трактда ва синусоидларда гистиолимфоцитлар инфильтрация кучаяди. Сариксиз шаклли - жигарнинг тулаконлилиги ва тукима шиши кузатилади. Хавфли шаклда жигарнинг массив некрози кечади. Жигарнинг улчамлари тез кичраяди, тукима оч-сарик рангда, капсуласи бужмайган булади. Гистологик - гепатоцитларда сакланган оксилли дистрофия кечади. Сурункали актив - гепатитга жигар стромасининг хужайра инфильтрацияси характерли. Гепатоцитларнинг некрози ва дистрофияси ривожланади. Нарвонсимон некроз пайдо булади. Жигар тукимасини узгариши ва склероз ривожланади. Сурункали персистирловчи гепатитда - склерозланган портал майдоннинг учокли инфильтрацияси характерли. Юкори булмаган гепатоцитлар дистрофияси камрок некроз аникланади. Жигар дастлаб катталашган, зичлашган, кирраси уткир, юзаси силлик окиш кулранг («катта ок жигар»). Кейинчалик у кичиклашиб, жигар ранг фонда кизил сохалар пайдо булади («атта ола-була жигар». Кейин жигар зичлашиб юзасида майда кизил тугунлар аникланади(«катта тугунли жигар»). Уткир алкоголь гепатитда жигар зичлашган, окарган кизил, чандикли сохалар аникланади. Микроскопик: гепатоцитлар некрози, некрозланган зоналар, перипортал тракт нейтрофиллар билан инфильтрациялашган, катта микдорда алкоголь гиалини (Маллори таначалари) аникланади. Сурункали алкоголь гепатитда - гепатитларнинг ёгланиши, портал строманинг склерози ва инфильтрацияси. ЖИГАР ЦИРРОЗИ Жигар циррози: Жигарнинг структур узгариши ва чандикли бужмайиши асосида юзага келадиган жигар етишмовчилиги билан характерланадиган сурункали касаллик хисобланади. Характерли узгаришлар булиб гепатоцитларнинг некрозли дистрофияси, айниган регенерация, органларнинг диффуз склерози, структур узгариши, деформацияси билан характерланади. Жигар - зичлашган, ғадир-будир, ўлчамлари кичрайган. ЦИРРОЗ КЛАССИФИКАЦИЯСИ I.ЭТИОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА: 1) Инфекционли (кўпинча вируслар) 2) Токсик (кўпинча алкаголли) токсико-аллергик 3) Билиарли (холангит, холестаз) 4) Алмашинув-алиментарли 5) Циркуляторли (мускатли) 6) Криптогенли (ноаниқ табиатли) II. ТУГУНЛАРНИ ҲАЖМИ ВА ХАРАТЕРИГА ҚАРАБ: -майда тугунли (1 см) -йирик тугунли (5 см) -аралаш. III. МОРФОЛОГИК ТИПГА АЖРАТИЛАДИ: -постнекротик -портал -билиар -аралаш IV. МИКРОСКОПИК: -монолобуляр (тугунлар битта бўлакни қамраб олган бўлса) -мультилобуляр (тугунлар бир нечта бўлакни қамраб олган) Циррозни ҳамма формалари гепатоцеллюляр етишмовчиликка олиб келади, бу ифодаланади: а) Сариқлик (кўпинча аралаш типи) б) Гипоальбуминемия в) Ивитувчи омилларни дефицити г) Гиперэстрогенемия Кўпинча жигар циррозида портал гипертензия ривожланади ва қуйидагича ифодаланади: а) Қизил ўнгачни веналарини ошқозони ва геморроидал веналарини кенгайиши. б) Спленомегалия в) Асцит Кўпинча гепатоцеллюляр етишмовчилиги ва порталли гипертензия ифодаланади: а) Шиш, гидроторакс, асцит б) Энцефалопатия в) Неврологик бузилишлар Патогенези ва морфогенези Хар хил омиллар таъсирида гепатоцитларни дистрофия ва некрози уларни регенерациясини кучайиши ва регенератор тугунларини ва соҳта бўлакларни ҳосил бўлиши, синусоидларни капилляризацияга олиб келади. Бириктирувчи тўқима пайдо бўлиши жигарни ички портоковал шунтлар пайдо бўлишига олиб келади. Соҳта бўлакларда тўқима гипоксияси гепотоцитларни дистрофия ва некрози сабаб бўлади. Кейинчалик фиброз жигардан ташқари портоковал анастозлар ҳосил бўлишига олиб келади. Жигарни тўқимасини структурасини қайта қурилиши, қон билан гепатоцитлар орасини блоклайди ва гепатоцитларни ҳалок бўлишига олиб келади. Морфогенетик типлари. Постнекротик цирроз. 1)Некроз майдонларида кенг фиброзли майдонлар ҳосил бўлади. 2)Триадалар ва марказий веналарни яқинлашуви ҳарактерли бўлади. 3)Соҳта бўлакчалар асосан янги ҳосил бўлган жигар тўқимасидан иборат бўлади. 4)Регенератор тугунлар кўп ядроли жигар ҳужайраларидан ташкил топган. 5)Гепатоцитларни дистрофия, некрози ва липидлар бўлмаслиги ҳарактерли. Макроскопик жигар кичрайган, жуда деформацияланган йирик регенератор тугунлари билан аниқланади. Кўпинча жигарни токсик дистрофияси, хавфли вирусли гепатити оқибатида ривожланади. -Эрта жигар ҳужайра етишмовчилиги ва кеч портал гипертензия ривожланиши ҳарактерли. Портал цирроз. 1) Кенг ва склерозланган портал ва перипортал майдонлардан фиброзли септаларни жигар бўлакчаси ичига кириб бориши натижасида шакилланади. Микроскопик бир текис майда соҳта бўлаклардан ташкил топган бўлади. 2) Одатда сурункали гепатит, ёғли гепатоз оқибатида ривожланади 3) Секин ривожланади сурункали алкоголизмда, алмашинув – алиментар бузилишларда натижасида кузатилади 4) Портал гипертензия эрта пайдо бўлиши жигарни – ҳужайра етишмовчилиги кечроқ ривожланади. Макроскопик жигарнинг кичрайганлиги ёки катталашганлиги, юзаси майда донали ёки силлиқ бўлади. Билиар цирроз. Бирламчи биллиар цирроз асосида йирингсиз деструктив холангит ва холангиолит ётади. Макроскопик жигар катталашган, яшил рангли зич, юзаси силлиқ ёки кўпинча майда донали, кесилганда тўқ яшиллиги ҳарактерли бўлади. Иккиламчи биллиар цирроз жигардан ташқари ўт йўллари (тош ўсма) холестазга олиб келувчи инфекция ёки ўт йўлларини бактериал йирингли холангити ва холангиолити натижасида ривожланади. Жигар кесим юзаси, яшил рангли бўлиб кўринади, кесилган юзасида кенгайган йирик ва майда ўт йўллари яшил ўт билан тўлганлиги кўрамиз. Аралаш цирроз. Постнекротик ва портал цирроз белгилари аниқланади. Жигардан ташқари ўзгаришлар: 1) Сариқлик ва геморрагик синдром 2) Дарвоза венасини склерози 3) Портоковал аностомозларни бўшлиғини кенгайиши ва деворни ингичкалашиши 4) Асцит 5) Спленомегалия 6) Гепаторенал синдром 7) Оҳакли метазтазлар АСОРАТЛАРИ: Жигар коммаси қизил ўнгачни ва ошқозонни кенгайган веналаридан қон кетиши, асцит – асцит перитонитга ўтиши. Дарвоза венасини тромбози, ракни ривожланиши. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!