logo

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастурнинг таҳлили, мақсад, вазифалари, зарур шароитлар ва воситалар

Yuklangan vaqt:

28.12.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

9501.4365234375 KB
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ” ФАНИ, НАМУНАВИЙ ДАСТУРНИНГ ТАҲЛИЛИ, МАҚСАД, ВАЗИФАЛАРИ, ЗАРУР ШАРОИТЛАР ВА ВОСИТАЛАР Режа: 1. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастур ва унинг таҳлили. 2. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фанининг мақсади ва вазифалари. 3. Биринчи тиббий ёрдам тадбирлар гуруҳи. 4. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги зарур шароитлар ва воситалар. 5. Жароҳатлар ва унинг турлари. 6. Турли жароҳатланишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари. Хулоса. Таянч сўз ва иборалар: жароҳатлар, кўз шикастланиши, лат ейиш, эт узилиши, ёпиқ ва очиқ шикастланиш, суяк бутунлигининг бузилиши, суяк чиқиши, қон кетиши, артерия, вена, капиляр, сунъий нафас, заҳарланиш, куйиш, ис гази, боғлов, шина (тахтакач), шок ҳолати, универсал аптечка, боғлов пакети, стерилланган бинт, стерилланган пахта, бактерицид малҳам, резина жгут, термометр. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастур ва унинг таҳлили Биринчи ёрдам -  бахтсиз ҳодиса рўй берганда,  киши шикастланганда ёки  тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ёмон асорат қолдирмаслик учун тиббий хизмат ходими етиб келгунича ёки уни даволаш муассасасига олиб боргунча кўриладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги умумий қоидалар • Воқеа жойини кўздан кечириш. (вазиятни баҳолаш) • Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш ва ҳаёти учун хатарли ҳолатларда зарурий ёрдам кўрсатиш (зарарли таъсирни йўқотиш) • Тез тиббий ёрдамни чақириш. • Жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш. 1.Воқеа жойини кўздан кечириш 1 . Воқеа содир бўлган жой хавф туғдирадими? 2. Қандай ҳодиса рўй берган? 3. Жабрланганлар нечта? 4. Атрофдагилар сизга ёрдам бера оладиларми? 2. Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш  Нафас олишни текшириш  Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини текшириш 2. Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш Томир ва юрак уришини текшириш 3.Тез тиббий ёрдамни чақириш 4. Жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш ва тиббий ёрдам кўрсатишни бошлаш Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастур ва унинг таҳлили Ўз-ўзига кўрсатилиш и Жароҳатини ўзи боғлай олиши Нафас олиши қийинлашган да бўйинбоғларн и бўшата олиши Бошқалар томонидан кўрсатилиш и Ҳушидан кетганда Шок ҳолатида Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастур ва унинг таҳлили Кишининг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳолатда дарҳол кўрсатиладиган тиббий ёрдам биринчи ёрдамнинг қанчалик тўғри кўрсатилганига боғлиқ эканлиги БТЁК намунавий дастури асосида тўлақонли таҳлил қилишга қаратилган. Қон кетганда Заҳарланган да Сувга чўкканда Шок ҳолатида Ток урганда Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фани, намунавий дастур ва унинг таҳлили • Масалан, суяк очиқ синганда боғлов ва шина (тахтакач)нинг тез ҳамда тўғри қўйилиши кўпинча шок ҳолатларини, тери ва юмшоқ тўқималарни, ички органларни шикастланиши каби оғир жароҳатланишларни олдини олишга, шикастланиб ҳушини йўқотган кишини ёнбоши билан ётқизиш трахея ва бронхларга қусуқ массаси ҳамда қон кетиб қолмаслигига ёрдам беради. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фанининг мақсади ва вазифалари • Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли билим ва малакага эга бўлиш ни ошириб бориш лозим. Биринчи тиббий ёрдам тадбирлар гуруҳи 1 • Ташқи шикастловчи омиллар таъсирини дарҳол бартараф этиш • шикастланган кишини ноқулай шароитдан ҳоли қилиш 2 • Шикастланиш характерига қараб биринчи ёрдам кўрсатиш 3 • Яқин атрофдаги касалхона, поликлиника, фельдшерлик пункти, ҳатто дорихонага дарҳол мурожаат қилиш Биринчи тиббий ёрдам тадбирлар 1 гуруҳи Ташқи шикастловчи омиллар таъсирини дарҳол бартараф этиш электр токи босиб қолган оғир нарсаларни олиб ташлаш шикастланган кишини ноқулай шароитдан ҳоли қилиш сувдан ўт тушган жойдан олиб чиқиш Биринчи тиббий ёрдам тадбирлар 2 гуруҳи Шикастланиш характерига қараб биринчи ёрдам кўрсатиш суяк чиқиши заҳарлани ш хушдан кетиш суяк синиши куйиш Биринчи тиббий ёрдам тадбирлар 3 гуруҳи касалхона поликлиник а фельдшерли к пункти дорихона Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги зарур шароитлар ва воситалар Аптечка - биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда асосан ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам беришда ишлатиладиган дори- дармонлар комплекти. Аптечка ишлатилиш шароитига ва қандай мақсадда ишлатилишига қараб бир неча турларга бўлинади. Аптечка ишлатилиш шароитига ва қандай мақсадда ишлатилишига қараб бир неча турларга бўлинади оналар ва болалар аптечкаси индивидуал аптечка универсал аптечка косманавтл ар аптечкаси Биринчи ёрдам кўрсатиш универсал аптечкас и корхона транспо рт поход уйда қурилиш Биринчи ёрдам кўрсатиш универсал аптечкас и оғриқ қолдирувчи дорилар амидопирин анальгин ацетилсалицил ат кислотаяллиғланишга қарши дорилар Биринчи ёрдам кўрсатиш универсал аптечкас и тинчлантирувчи дорилар (валериана настойкаси) меъда-ичак касалликлари дорилари (натрий бикарбонат - ичимлик содаси, ичакда тўпланган елни шимувчи активлаштирилган кумир)балгам кўчирувчи дорилар (йўталга қарши таблетка) Биринчи ёрдам кўрсатиш универсал аптечкас и юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлганда ичиладиган • Валидол таблеткаси ҳушдан кетганда ҳидлатиладиг ан • аммиак эритмас и (нашати р спирт) яраларни ювиш учун • (калий перманганатнинг • пушти рангли эритмаси) Биринчи ёрдам кўрсатиш универсал аптечкас и оғиз ва томоқ шиллиқ пардаси зарарланганда чайиш учун • 1 стакан сувга 1 чойқошиқ борат кислота қўшиб тайёрланган борат кислота эритмаси ва калий перманганатнинг пушти рангли эритмаси чақаланган, тирналган жойларга ва яралар атрофига суртиш учун ишлатиладиган антисептик моддалар • йоднинг спиртдаги эритмаси терини дезинфекциял аш ва юмш атиш учун қўлланиладига н • бор вазелин и Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги зарур шароитлар ва воситалар Бундан ташқари, қуйидаги боғлов воситалари - боғлов пакети, стерилланган бинт, стерилланган пахта, бактерицид малҳам, қон кетишини вақтида тўхтатиб туриш учун ишлатиладиган резина жгут, қўл-оёқ суяги синганда ва чиққанда қўйиладиган шина, тана ҳароратини ўлчаш учун термометр, дори ичиладиган стаканча, кўзни ювиш учун тутиладиган ваннача ҳам бўлади. Оналар ва болалар аптечкаси • Оналар ва болалар аптечкасида эмадиган болаларни парвариш қилиш учун керак бўладиган нарсалар: сўрғич, сўрғич - пуститка, клизма учун ишлатиладиган юмшоқ учли спринцовка, кўз пипеткаси, сув ҳарорати ўлчанадиган термометр, тана ҳарорати ўлчанадиган термометр, губка, полиэтилен плёнка, дока, болалар совуни, антисептик моддалар (йоднинг спиртдаги эритмаси, калий перманганат порошоги, борат кислота порошоги ), боглов материаллари (стерилланган бинт, стерилланган пахта, бактерицид малҳам), шунингдек, вазелин мойи (юмшатувчи дори), болалар креми, тери бурмаларига сепиладиган болалар присипкаси бўлади. Индивидуал аптечка • Индивидуал аптечка ядро ва кимёвий куроллардан шикастланганда шикастловчи факторлар таъсиридан сақлаш ёки таъсирини камайтиришда, шунингдек, юқумли касалликларнинг олдини олишда, ўз-ўзига ва бир-бирига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. • Индивидуал аптечка махсус сиқмалар ва панелларга солиб, пластмасса қутича хоначаларига жойланган турли дори - дармонлар (оғриқ қолдирадиган, радиациядан, кимёвий ва бактериологик қуроллардан ҳимоя қиладиган ва бошқалар) комплектидан иборат. Жароҳатлар ва унинг турлари Ж а р о ҳ а т ёки жароҳатланиш - тўқималарнинг шикастланиши (тери, шиллиқ парда, кўпинча мускул, нерв, йирик томир, суяк, бўғим, ички орган ва гавда бўшлиқларининг бутунлигига путур етиши). Жароҳатлар ва унинг турлари • Кесилган • Чопилган • Йиртилган • Санчилган • Тишланган • Ўқотар қурол таъсирида олинган чуқур • Қўлни тилиб олиш • Шилиниш • Устарадан кейинги юздаги енгил жароҳатлар • Тишни ювгандан кейинги қонашюза Жароҳатлар ва унинг турлари • Жароҳатловчи восита қорин бўшлиғи, калла суяги ва шунга ўхшаш органларни шикастлаши, бундай шикастланишларда ички органлар ҳам жароҳатланиши мумкин. • Оғриқ, қон кетиши, тўқиманинг очилиб қолиши жароҳатнинг асосий белгисидир. Ҳар қандай жароҳат, айниқса, йирик қон томирларидан қон кетиши, ички органларнинг яраланиши ва шокка сабаб бўладиган қаттиқ оғриқда жароҳатлар хавфли. • Бошқа ҳолларда эса жароҳатнинг хавфли томони унга микроб тушиши, айниқса, қоқшол ва қутуриш каби юқумли касалликларга сабаб бўлишидир. Жароҳатлар ва унинг турлари • Агар жароҳатланган кишига яхши ва тўғри биринчи ёрдам берилмаса, жароҳатдаги микробларнинг ривожланиши (жароҳатнинг микроблар билан қайта ифлосланиши) давом этаверади. • Жароҳатга тушган микроблар ҳаддан ташқари кўп бўлса, йиринг пайдо қилади, нисбатан кам бўлса, улар яшайдиган озиқ моддаси кўп бўлган такдирдагина тез кўпайиши мумкин. • Жароҳатдаги ҳаёт фаолияти бузилган ёки бутунлай ўлган тўқималар микроблар учун озиқ муҳити ҳисобланади. • Микроблар жароҳат ичидаги қуюлиб қолган кунда тез кўпаяди. • Микробларнинг ривожланишига имкон берилмаса, улар ҳалок бўлади ёки жароҳат битгунича унга таъсир қилмай тураверади. Жароҳатлар ва унинг турлари • Санчилган, кесилган ва мажақланган жароҳатлар кам йиринг бойлайди. Жароҳатловчи восита теккан тўқималаргина ўз ҳаёт фаолиятини йўқотган бўлади. • Шунинг учун бундай жароҳатлар атрофидаги тўқималари кам шикастланган жароҳатлар ҳисобланади. • Яраловчи қурол қанча ўткир бўлса, жароҳат ҳам шунча кичик бўлади, шу боисдан хирургияда ишлатиладиган скальпел жуда ўткир қилиб чархланади. • Кесилган ва чопилган жароҳатлардан қон оқиб туради. • Санчилган жароҳатлардан деярли қон кетмайди ва унча ифосланмаган бўлади. • Тўқималар (масалан, юз тўқималари ) қон билан яхши таъминлангани туфайли ундаги жароҳатда инфекция туғдирувчи микроблар унчалик ривожлана олмайди. Жароҳатлар ва унинг турлари • Йиртилган, лат еган, тишланган ва ўқ теккан жароҳатлар катта жароҳатга киради. Йиртилган (юлинган) жароҳатда тери таги билан кўчиб кетиши, тери ости клетчаткалари қаттиқ шикастланиши мумкин. • Катта жароҳатда кўп тўқималар ҳаёт фаолиятини йўқотиши (шикастланган, эзилган, мажақланган бўлиши) мумкин. Жароҳат деворидаги майда қон томирлар йиртилган ёки қон қуюлиб бекилиб қолган бўлади. Бундай жароҳатнинг кўриниши мураккаб бўлиб, ундаги ёпиқ чуқурчаларга қон йиғилиб қуюлиб қолади. Буларнинг ҳаммаси оғир асоратли анаэроб инфекция вужудга келишига ва йирингли жароҳатлар ҳосил бўлишига олиб келади. • Бундай йирингли инфекция ҳам анча хавфли бўлиб, жароҳатда йиғилган йиринг қўшни тўқималарга ўтиб, уларни зарарлайди, йирингли касалликлар, флегмоналар пайдо бўлиб, йиринг кенг тарқалиб кетиши мумкин. Жароҳатлар ва унинг турлари • Ҳар қандай жароҳатланишда бериладиган биринчи ёрдам жароҳатни ифлосланишдан сақлашдан иборат, бунинг учун жароҳат атрофи спиртли йод эритмаси билан артилиб, асептика қоидасига риоя қилган ҳолда стерилланган бинт билан боғлаб қўйилади. • Бунда жароҳат юзасига асло қўл тегмаслиги зарур. Йиртилган жароҳатларда кесилиб кетган тери аъзодан тамоман ажралиб тушмайди, бундай ҳолларда уни четга тортиб, йод суриб, сўнг боғлаш лозим. • Агар жароҳатдан кўп қон оқаётган бўлса, биринчи ёрдамни қон оқишини вақтинча тўхтатишдан бошлаш керак. • Оғир жароҳатланган қўл ёки оёқни тахтакачлаб қўйиш лозим. Жароҳатланган беморни даволаш учун врач- хирургга олиб бориш керак. Жароҳатга боғлам қўйишда маълум қоидаларга амал қилиш керак: • чунки унга йиринглатувчи микроблар тушиши мумкинжароҳатни ювиш ярамайди • тушганда ҳам фақат унинг юзасида турган бўлса), уларни қўл билан олиб ташлаш мумкинАгар жароҳатга ёғоч бўлаклари, кийим парчалари, тупроқ ва бошқалар тушиб қолсагина Жароҳатга боғлам қўйишда маълум қоидаларга амал қилиш керак: • Ёрдам берадиган киши боғлам қўйишдан аввал кўйлакни енгларини тирсакдан юқорироқда шимариб қуйиши, тирноқларини олиб, қўлларини совунлаб ювиши ва тоза сочиққа артиши, жадалликни талаб қиладиган ҳолларда эса қўлларини спирт билан артиб олиши керак. • Жароҳатга стерил дока парчаси ёпиб қўйилади, водород пероксид ёки спирт (ароқ, атир)га ҳўлланган пахта билан жароҳат атрофидаги тери обдон тозалапади, бунда теридан ювилиб чиқадиган ифлос жароҳатга тушмаслиги учун терини жароҳатдан ташқарига қараб артиш лозим. Шундан кейин жароҳатнинг ўзига тегмай, терига йод суртиб • қўйилади. Агар ҳеч иложи бўлмаса, терига йод суртиш билан кифояланиш мумкин. • Вақтинча куйилган дока салфетка олиниб, жароҳатга бир неча қават стерил дока яхшилаб ёпилади. • Пинцет бўлмаса, дока салфеткаларни бурчакларидан ушлаш керак. Қон кетишида биринчи тиббий ёрдам Бирламчи. ИккиламчиҚон кетиш турлари: Капилляр Веноз Артериал Аралаш Ички Ташқи Тўқима орасига (паренхиматоз) 1. Венадан қон кетиши қоннинг нисбатан секин чиқиши қоннинг тўқ ранглилиги 2. Артериядан қон кетиши: тез ва кўп қон оқиши қоннинг отилиб чиқиши жароҳатланган жойда оғриқнинг кучлилиги беҳоллик қоннинг оч қизил рангли бўлиши Қон кетишида биринчи ёрдам  Жароҳатни босиб турувчи боғлам қўйиб сиқиб боғлаш Қон кетишида биринчи ёрдам • Шикастланган қўл ёки оёқни баланд кўтариш • Жабрланувчини орқаси билан ётқизиш Қон кетишида биринчи ёрдам • Артериал қон томирини босиб қонни тўхтатиш • Шокка қарши чора қўллаш Боғлам (жгут) қўйиш • Боғлам жароҳатдан 5 см юқоридан қўйилади • Боғлам сифатида арқон ўрнига газламадан фойдаланилади • Боғламни бир марта бойлаб устидан қаттиқ жисм қўйиб иккинчи марта боғланади • Боғлам қўйилган вақт ёзиб қўйилади. Ички қон кетиши • Терининг қонталашиб қолиши • Зарарланган жойнинг оғриб шишиши ва қаттиқ бўлиши. • Жабрланувчининг безовталаниши • Томирнинг тез лекин суст уриши • Нафас олишнинг тезлашиши • Тери ранги ўчиб ушлаганда совуқ ва терчил бўлиши • Кўнгил айниши ёки қайт қилиш • Қондириб бўлмайдиган ташналик ҳисси • Оғиз, бурун ва ҳоказолардан қон оқиши Қорин бўшлиғи аъзоларидан қон кетиши • Жабрланувчини эҳтиётлик билан орқасига ётқизиш • Жароҳат атрофидаги кийимни ечиш • Жароҳатга намланган латта боғлаш • Жароҳатни босмаслик • Ташқарига чиқиб қолган аъзоларни ичкарига жойламаслик Ички аъзолардан қон кетиши Санчилган жароҳатда биринчи ёрдам Кўкрак қафасининг тешилиши • Қийналиб нафас олиш ва огриқ • Жароҳатдан қон оқиши • Нафас олганда жароҳатдан сўриш каби товуш чиқиши • Кўкрак қафасининг деформацияси • Қон туфлаш • Лабларнинг кўкариши Ўпка тешилиши. Пневмоторакс Кўкрак қафаси жароҳатида биринчи ёрдам • Жабрланувчидан чуқур нафас олишни сўраш • Жароҳатни ҳаво ўтказмайдиган боғлам билан ёпиш • Боғлам атрофини лейкопластир билан маҳкамлаб, бир чеккасини очиқ қолдириш • Жароҳатнинг қарама-қарши томонини назоратдан ўтказиш Ўпка тешилганда биринчи ёрдам Шок ҳолати • Терининг ранги ўчиб совиб кетиши ва нам бўлиши • Беҳоллик • Безовталик • Оғиз қуриши, ташналик • Нафас олишнинг тезлашиши • Миянинг чалғиши • Ҳушсизлик Шок ҳолатида биринчи ёрдам • Жабрланувчини орқаси билан ётқизиш ва тана ҳароратини сақлаш • Оёқни 30 см. юқорига кўтариш • Сабабига қарши курашиш • Жабрланувчига тасалли бериш Шок ҳолатида биринчи ёрдам Бош ва умуртқа поғонасининг шикастланиши • Ҳуш даражасининг ўзгариши: уйқу босиши, мия чалғиши, ҳушдан кетиш • Бош ва бўйинда оғриқ • Қўл ва оёқ бармоқларининг санчиб оғриши ёки ишламай қолиши • Тана бирор қисмининг ҳаракатсиз бўлиб қолиши • Бошда ёки умуртқа поғонасида ғайриоддий ғадир-будирлар пайдо бўлиши • Қулоқ ёки бурундан қон ёки орқа мия суюқлиги оқиши • Бош ёки бўйиндан қон кетиши • Тортишиш • Нафас қийинлашиши • Кўришнинг ёмонлашиши • Кўнгил айниш ёки қайт қилиш • Бошнинг бир текис оғриши • Кўз қорачиқларининг бир хил эмаслиги • Мувозанатнинг йўқолиши • Бошда кўз ва қулоқлар атрофида кўкаришларнинг пайдо бўлиши Бош ва умуртқа поғонаси шикастланишида биринчи ёрдам • Бош ва умуртқа поғонасини қўзғалмас ҳолатга келтириш • Нафас йўлларини ҳаво ўтадиган ҳолатда тутиб туриш • Ҳушини ва нафасини кузатиш • Зарурат бўлса қон кетишларни тўхтатиш • Нормал тана ҳароратини сақлаш Бош ва умуртқа поғонасини қўзғалмас ҳолатга келтириш Бош мия чайқалиши • Кўз хиралашиб, мувозанатнинг бузилиши • Қисқа муддатга хотиранинг йўқолиши • Кўнгил айниши ёки қайт қилиш • Қорачиқнинг бир хил катталикда эмаслиги • Уйқу тортиши • Ҳушсизлик Бош мия чайқалишида биринчи ёрдам • Бош ва умуртқа поғонаси шикастлангандаги каби ёрдам кўрсатилади. Таянч-ҳаракат аппарати шикастланишининг белги ва аломатлари • Оғриқ ва шиш • Одатдаги ҳаракатларни бажара олмаслик • Тери рангининг ўзгариши • Шакл бузилиши — деформация • Ташқи қон кетиши • Шикастланган пайтда қисирлаган товушнинг эшитилиши Таянч-ҳаракат аппаратининг шикастланиши Таянч-ҳаракат аппарати шикастланганда биринчи ёрдам • Ҳаракатсизлантириш • Совуқ нарса қўйиш • Шикастланган жойни бир оз кўтариб қўйиш Таянч-ҳаракат аппарати шикастланганда биринчи ёрдам қоидалари • Чиқиб турган суякни жойига солишга ҳаракат қилмаслик • Аъзони тўғрилашга ҳаракат қилмаслик • Жароҳатнинг паст ва юқорисидаги икки бўғиннинг ҳаракатсизлигини таъминлаш Бармоқлар шикастланганда биринчи ёрдам Билак шикастланганда Билак шикастланганда Билак шикастланганда Ўмров суяги шикастланганда Болдир-панжа бўғими шикастланганда Болдир шикастланганда Тос суяги шикастланганда Эзилган жароҳатда биринчи ёрдам кўрсатиш • Жабрланувчини босиб турган жисмдан халос қилиш. • (Босилган жойдан юқорироқдан боғлам қўйилади) • Қаттиқ қон кетишини тўхтатиш • Шокка қарши чора кўриш • Синган жойни ҳаракатсизлантириш Эзилган жароҳат Куйиш турлари Термик — иссиқлик таъсирида Кимёвий — заҳарли моддалар таъсирида Электр токи таъсирида Куйиш даражалари 1 даража • тери юза қисмининг куйиши • қизариш, оғриқ, шиш 2 даража • тери қатламининг куйиши • қизариш, оғриқ, шиш + сувли пуфакча 3 даража • тери остки қатлами мускул ва суяклар куйиши • терининг к ў мир сингари қ орайиб қ олиши 1-2-даражали куйишда биринчи ёрдам • Куйган жойни совутиш • Куйган жойга муз босмаслик • Пуфакчаларни ёрмаслик • Ёрилган пуфакчаларни совунда ювиб тоза бинт билан боғлаш 3-даражали куйишда биринчи ёрдам • Нафас йўли куймаганлигини текшириш • Жароҳатни совутиш учун унга ҳўлланган сочиқ босиб устидан намлаб туриш • Кўп жой куйган бўлса ҳамма жойни совутишга ҳаракат қилмаслик • Куйган жойга ёпишган кийимни кўчирмаслик • Жароҳатни ювмаслик Кимёвий куйишда биринчи ёрдам • Терини кимёвий моддадан тозалаш • Камида 20 дақиқа совуқ сув билан ювиш • Заҳарли модда теккан кийимларни ечиш • Жабрланувчининг кўзини эътибордан қолдирмаслик. • 20 дақ. давомида совуқ сув билан ювиш Иссиқ уриши • Тана ҳароратининг 41 С гача кўтарилиш • Тери ва шиллиқ қаватларнинг қуриб кетиши • Тез ва юза нафас олиш • Жиззакилик • Ҳушдан кетиш Иссиқ уришида биринчи ёрдам • Жабрланувчини салқин жойга кўчириш • Совуқ нарса ичириб кийимларини ечиш • Қўлтиқ ва чотларга совуқ компресс қўйиш • Баданга спирт суртмаслик • Совуқ сувли ваннага туширмаслик Совуқ уриши • Титраш • Ҳаракатнинг номувофиқлиги • Тана ҳароратининг 35 С.дан паст бўлиши Совуқ уришида биринчи ёрдам • Иссиқ жойга ўтказиш • Қўлтиқ ва чот орасига иссиқ грелка қўйиш • Иссиқ ичимлик ичириш • Танани ҳаддан ташқари тез иситиб юбормаслик Электр токи уриши • I даража - мушаклар тортишиши • II даража - мушаклар тортишиши+ ҳушдан кетиш • III даража - ҳушдан кетиш ва юрак фаолияти ва нафас олиш тизимида бузилишлар IV даражали шикастланишда клиник ўлим ҳолати намоён бўлади. Ток урганда биринчи ёрдам • Жабрланувчини электр токи тасиридан озод қилиш • Очиқ қўл билан жабрланувчи баданига тегмаслик • Ҳушидан кетган ҳолларда сунъий нафас олдириш ва юракни массаж қилиш Чўкканларга биринчи ёрдам • Нафас йўлларидан сувни чиқариш • Сунъий нафас олдириш • Юракни уқалаш • Баданини иситиш • чораларини кўриш Заҳарланишлар 1. буғувчи ЗМ –хлор ва фосфор бирикмалари, хлорпикрин, оксихлорид фосфор, фосген, гидразин, оксихлорид фосфор 2. умумий заҳарловчи – углерод оксид, синил кислота, динитрофенол, динитроортокрезол, этиленхлоргидрин, акролеин 3. буғувчи ва умумий заҳарловчи – азот оксидлари, акрилонитрил, водороднинг олтингугуртли бирикмалари Заҳарланишлар 4. асаб тизимига таъсир кўрсатувчи – этилен оксид, углероднинг олтингугуртли бирикмалари 5. бўғувчи ва асаб тизимига таъсир кўрсатувчи – аммиак, ацетонитрил, бромли метил, хлорли метил 6. моддалар алмашинувини издан чиқарувчи – диметил сульфат, диоксин, формальдегид Заҳарланишларда биринчи ёрдам • Заҳарнинг организмга тушишини тўхтатиш (газ ниқоб кийдириш, заҳарли ҳудуддан олиб чиқиш) • Заҳар организмга тери ёки ташқи шиллиқ пардалар орқали кирган бўлса, уни кўп миқдордаги суюқлик – физиологик эритма, ичимлик содаси ёки лимон кислотаси қўшилган эритма билан ювиш орқали БТЁ кўрсатилади. • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!