logo

Асосий юқумсиз касалликлар бўйича клиник протоколлар билан таништириш

Yuklangan vaqt:

07.09.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

388.2568359375 KB
Асосий юқумсиз касалликлар бўйича клиник протоколлар билан таништириш Асосий юқумсиз касалликлар ҳақида маълумот  Юрак қон-томир, нафас тизими, баъзи эндокрин ва бошқа юқумсиз касалликлар бутун дунё бўйича касалланиш ва ўлим ҳолатларининг асосий сабабчиси ҳисобланади 2  Саломатлик ва тиббий статистика институтининг маълумотларига кўра, кейинги йилларда умумий касалланиш кўрсаткичларида нафас олиш, қон ва қон ишлаб чиқариш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, эндокрин ва қон айланиш тизимлари касалликлари етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 3 Дунё олимларининг тахминларига кўра 2030 йилга келиб ЮҚТК, саратон касалликлари, сурункали респиратор касалликлар ва қандли диабетдан ўлим кўрсаткичи даражасининг бирмунча ошиши, шу билан бирга, перинатал ўлим, сил, безгак, ОИВ/ОИТС касаликкаларидан келиб чиқадиган ўлим кўрсаткичлари эса нисбатан пасайиши кузатилар экан. 4  Асосий юқумсиз касалликларга : I. Нафас олиш аъзолари тизими касалликлари;  Ўткир бронхит  Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)  Ўткир зотилжам (пневмония)  Чўзилувчан зотилжам  Бронхиал астма (кўксов)  Астманинг зўрайиши 5 II. Юрак қон - томир тизими касалликлари:  Юрак ишемик касаллиги (ЮИК)  Миокард инфаркти  Артериал гипертония  III.Эндокрин тизими касалликлари:  Қандли диабет  Гипертиреоз  Гипотериоз 6  IV. Асаб тизими касалликлари  Инсульт  Бош мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши ёки транзитор ишемик ҳужум  Периферик нейропатия 7  V. Овқат хазм қилиш тизими касалликлари  Ошқозон яра касаллиги  Гастрит  Ўн икки бармоқ ичакнинг яллиғланиши  Ярали колит  Сурункали гепатит  Жигар циррози  Сурункали холецистит  Сурункали панкреатит 8 VI. Сийдик чиқариш тизими касалликлари  Ўткир ва сурункали пиелонефрит  Гломерулонефрит  Цистит  Сийдик тош касаллиги 9  Асосий юқумсиз касалликларни асоратини олдини олиш, врач кўрсатмасига асосан муолажаларни бажариш, парваришлаш, касалланиш ва ногиронликни ҳамда ўлимни олдини олиш мақсадида ҳамширалар ушбу йўналиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари шартлигини инобатга олиб ушбу клиник протокол ишлаб чиқилган . 10  Ҳамшира, мижоз ва унинг эҳтиёжларига яқин бўлиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини мижоз ва унинг оиласи билан муҳокама қилишга ёрдам беради. Даволаш бўйича врач кўрсатмаларини амалга оширади, парвариш олиб боради ва керакли маслаҳатларни беради. 11  Мижоз ва унинг оила аъзоларига касалликнинг келиб чиқиши, даволаниш режаси бўйича маълумот беради ҳамда биргаликда касалликдан тезроқ соғайиш чораларини ишлаб чиқади.  Ҳамшира асосий юқумсиз касалликлар билан касалланган мижознинг аҳволини кузатиб боради ва кузатиш ҳолатидаги ўзгаришларни қайд қилади. 13  Мижоз билан суҳбатлар ўтказади, уни эшитади, саволларига жавоб бериб, ҳиссиётларини бошқаришда, муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради. Бошқа сўзлар билан айтганда, мижознинг тезроқ тузалишига ёрдам берадиган муҳит яратилишида иштирок этади . 14  Протоколда асосий юқумсиз касалликлар билан касалланган беморларда терапия ҳамшираси бажарадиган муолажалар, касалликларда қўлланиладиган текшириш усулларини бажариши, парвариш қилиш ва бемор ҳамда унинг оила аъзоларига тавсиялар бериши касалликларнинг асоратларини олдини олишга қаратилган . 15  Асосий юқумсиз касалликлар бўйича клиник протокол бирламчи тиббий- санитария ёрдами тизимида фаолият кўрсатаётган терапия бўлими ҳамшираларининг иш сифатини яхшилаш мақсадида қўлланилади 16