logo

Ўрта Осиё халқлари этногенези ва этник тарихнинг назарий ва илмий-методологик асослари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

850.5 KB
OO ’’ zbekiston Respublikasi Xalq Tazbekiston Respublikasi Xalq Ta ’’ limi Vazirligilimi Vazirligi Muqimiy nomidagi Qo’qon Davlat Pedagogika InstitutiMuqimiy nomidagi Qo’qon Davlat Pedagogika Instituti Tarix fakulteti Tarix yo’nalishi 2 «E» guruh Tarix fakulteti Tarix yo’nalishi 2 «E» guruh talabatalaba si si Imomaliyev Otabekning «O’zbek xalqining kelib chiqishi etnogenezi» Imomaliyev Otabekning «O’zbek xalqining kelib chiqishi etnogenezi» fanidan tayyorlaganfanidan tayyorlagan O’qituvchi: Hamroqulov S. WWW.ARXIV.UZ  Ҳар бир халқнинг этногенез ва этник тарихи айнан олинган халқ тарихининг таркибий қисмидир. Шунингдек, ўзбек этногенези ва этник тарихи ҳам Ўзбекистон халқлари тарихининг таркибий қисмини ташкил этади. Ўрта Осиё халқлари этногенези ва этник тарихнинг назарий ва илмий - методологик асослари WWW.ARXIV.UZ Одатда, тарих, биринчи навбатда, халқ тарихи бирламчи манбаларга асосланади. Халқ тарихининг манбалари - моддий маданият ва ёзма манбалар бўлиб, улардан олинган илмий маълумотлар асосида халқ тарихи яратилади. Этногенез ва этник тарихни ўрганмай, яъни айнан олинган халқнинг келиб чиқишини ўрганмай туриб, халқ тарихини тўла қонли яратиш мумкин эмас. Аммо, халқларнинг келиб чиқиши муаммосини фақат ёзма манбалар асосида ўрганиш ҳам етарли эмас. Чунки, ёзма манбалар, айниқса халқ тарихининг этногенез босқичини объектив илмий ўрганишда ҳар доим ҳам тўғри хулосалар чиқаришга имкон беравермайди. Масалан, собиқ совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида ўзбек халқининг келиб чиқиши масаласида муаммо ечимига Ўрта Осиёдаги этносиёсий вазият ҳисобга олинмай, мутлақо туркпарастлик нуқтаи назаридан ёндашилди. Натижада, бундай ёндашувга зидли ўлароқ, фанда “паниранистик” қарашни келиб чиқишига олиб келди. Ўша кезларда, халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги бу ўта мураккаб масала ечимига ислом ақидапарастлари ҳам аралашиб, “бу вақтинчалик дунёда миллий этнослар йўқ, фақат ислом миллати бор. Халқларни миллий тили ва этномаданий ўзига хослигига қараб эмас, балки диний-руҳий дунёсига қараб миллатини белгиламоқ керак,” деган диний концепция пайдо бўлди. Афсуски, фанга зид бундай концепцияларнинг пайдо бўлиши, давр тақозасига кўра, муаммо ечими билан боғлик фан тармоқларининг ривожланиш даражасини заифлигидан далолат берарди. WWW.ARXIV.UZ Дарҳақиқат, Ўрта Осиё халқлари этногенез ва этник тарихи билан бевосита боғлик фанлар-этнология, археология, этнография, антропология, топонимика, тарихий лингвистика каби фан тармоқлари ўша кезларда хали ривожланмаган эди. Шунинг учун Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши масаласида тушунмовчиликлар кўп эди. У ёки бу халқнинг келиб чиқиши масаласида олга сурилган ғоялар фақат тарихий ва афсонавий ривоятлар омихталашган ўрта асрлар даври қўл ёзма асарларига асосланган эди. Бундай холатдан чиқиб кетиш учун Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши масаласида кўхна тарих тақоза этган, илмий асосли концепция яратиш керак эдики, бу муаммо ечими билан ўтмиш тарихимизнинг дарғалари, рус шарқшунос, археолог, этнограф ва антропологлари шуғулландилар. Бунинг учун эса юқорида эслатилган фан йўналишлари бўйича илмий изланишларни ривожлантириш ва масалага комплекс ёндашув асосида тадқиқотлар олиб бориш керак эди ва шундай қилинди. WWW.ARXIV.UZ  XX асрнинг 40 – йиллари арафасида объектив тарихий жараёнлар тақоза этган ва замон талабига хос ва мос илмий концепция ишлаб чиқилди. Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши муаммолари ечимига назарий ва илмий методологик асос берган бу илмий ишланмани “миллий автохтонизм концепцияси”, деб аташ мумкин. Бу янги илмий назариянинг концептуал асосини “Ўрта Осиёнинг ҳар бир халқи ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан азалдан боғлиқдир”. “Ҳозирги замон Ўрта Осиё халқларининг биронтаси ҳам қадимги этник гурухларга бевосита бориб тақалмайди. Аксинча, уларнинг шаклланишида, ерли туб жойли халқлар ва теварак- атрофдан кўчиб келган халқлар ҳар хил нисбатда ўз аксини топган”, деган ғоялар ташкил этади. Демак, Моварауннаҳр ва қадимги Хоразм ҳудудлари азалий ватани бўлган ўзбек халқининг илк аждодлари икки тил-туркий ва эроний тиллар туркумидаги қабила ва элатлар бўлган. Улар узоқ асрлар давомида бир ҳудудда, аралашиб, қўни-қўшни ва қуда-анда бўлиб яшаганлар ва уларнинг қоришуви жараёнида ўзбек халқи шаклланган. Ўзбек халқи икки хил тилларда сўзлашувчи аждодлардан, яъни икки тил соҳиблари-этник бирликлардан таркиб топган. WWW.ARXIV.UZ  Маълумки, этнология фанидаги мана шу илмий концепцияга кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи уч босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда қўшни, ҳудудий жиҳатдан яқин, турли тил ва лаҳжаларда сўзлашувчи қабила ва элатларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари асосида этномаданий яқинлашиш, аралашиш ва этник қоришув, яъни этногенетик жараёнлар кечади. Бу этногенетик процес ҳар бир халқ тарихида жуда узоқ давом этадиган объектив тарихий жараён бўлиб, унинг якуни айнан олинган халқнинг шаклланишига олиб келади, яъни этногенетик жараён яқунида халқ шаклланади. Демак, халқ бу биологик ҳосила эмас, балки узоқ давом этадиган этногенетик жараёнлар маҳсули ва этник бирликлар йиғиндисидир. Халқ тарихининг этногенез қисми, унинг элат, халқ бўлиб шакллангунига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Этногенезнинг бошлангич нуқтаси, унинг ибтидоси қабиладан бошланади. Агар биз Ўрта Осиёнинг энг қадимги ўтроқ, туб жойли аҳолиси – ўзбек ва тожик халқлари мисолида оладиган бўлсак, у ҳолда ўзбек ва тожик этногенези кишилик жамияти тарихий тараққиётининг ибтидоий жамоа тузими сўнгидан (сўнги бронзадан) бошланиб, то ривожланган феодал жамиятининг XI асригача давом этади. Этногенез якунида этносга хос барча этник белгилар, этник аломатлар бирин-кетин юз бериб, мужассамлашган бўлади. Этник аломатларни эса ҳудудий бирлик, иқтисодий-хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик тип бирлиги, этник ном, ўзликни онглаш, тил бирлиги ва ниҳоят сиёсий уюшма (политическая консолидация) бирлиги ташкил этади. WWW.ARXIV.UZ Иккинчи босқич, бу элат-халқ тарихи, яъни қачонким, халқ этногенези якунлангач, унинг шаклланган халқ тарихи бошланади. Ўзбекларнинг халқ тарихи тўлалигича феодал жамиятининг ижтимоий маҳсулидир. Ўзбек халқи мисолида бу этногенетик жараён XI асргача давом этди ва ниҳоят у Ғарбий Қорахонийлар давлати доирасида XI-XII асрлар давомида ўз ниҳоясига етди. Шундан сўнг ўзбек халқининг этник тарихи бошланди. Ўзбекларнинг этник тарихи унинг этногенези каби узоқ давом этадиган этномаданий жараён бўлиб, бу жараён то XIX асрнинг ўрталаригача давом этади. Халқ тарихи ўз иқтисодий-хўжалик ва этномаданий ривожининг маълум нуқтасига етгач, унинг миллат бўлиб шаклланиш жараёни бошланади, яъни унинг учунчи-миллат тарихи босқичи бошланади. Бу нуқтанинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлиши жамиятда капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг бошланиши билан юз берабошлайди. Шунинг учун миллат капитализмнинг ижтимоий махсули ҳисобланади. Агар мана шу методологик принципга асосланадиган бўлсак ўзбек халқининг миллат тарихи XIX аср охири - XX асрнинг бошларидан бошланади. WWW.ARXIV.UZ Миллатнинг шаклланиши халқнинг таркиб топиши каби узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён бўлиб, миллат этник тарихнинг энг юксак юқори чўққиси, камолат босқичики, бу босқичга кўтарилган халқнинг давлати миллат номи билан юритилади, у суверен давлат сифатида ўзининг ички ва ташки сиёсатини мустақил юритади, умум миллат тили давлат тили мақомини олади, унинг давлат чегаралари қатъий, даҳлсиз бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинади, миллатнинг ўзликни онглаш даражаси юксак, миллий гурур, ватанга фидоийлик, она замин ва халқига содиқлик миллат фуқораларининг ҳаёт мазмунига, кундалик турмуш тарзига айланади, миллатга хос миллий менталитет шаклланади, давлат жамият томонидан бошқарилади, яъни давлат миллатнинг ҳохиш- иродасини бажарувчи жонли механизмга айланади. WWW.ARXIV.UZ  Миллатни тил, территория ва этномаданий жиҳатдан бирлаштирувчи омил иқтисодий негиздир. Миллатнинг иқтисодий - хўжалик бирлиги асосида тил ва территория ҳамда этномаданий бирликлар пайдо бўлади. Миллатнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашиши халқ огзаки тилининг (лаҳжаларининг) яқинлашиши асосида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига олиб келади. Лаҳжалар ўрнини миллий адабий тил эгаллайди. Унинг давлат тили мақоми даражасига кўтарилиши эса миллат номи билан аталган давлатнинг мустақиллик белгиларидан нишонадир. Миллат мустақил давлат белгиси. Давлат пул бирлигининг жаҳон бозоридаги мавкеи, унинг иқтисодий қудратидан нишона. Унинг мустаҳкам замини давлат иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий сиёсатининг барқарорлигига боғлик. Фуқораларнинг ўзликни онглаш даражаси истиқболли иқтисодий сиёсат билан чамбарчас боғликдир. Бундан ўзбек миллати ва давлати ҳам истисно эмас. WWW.ARXIV.UZ  Агарда халқларни келиб чиқиши масаласига доир методологик талаблардан келиб чиқадиган бўлсак, биринчидан, этногенез, этник тарих ва миллат тарихининг ҳар бирини алоҳида олганда, уларнинг бошлангич ва якуний нуқталари бор. Шунинг учун этногенез ва этник тарихни ўрганишда тадқиқотчи биринчи навбатда ўрганаётган халқ этногенезининг қачондан бошланганлигини аниқлаб олмоги керак бўлади. Чунки, этнос фақат кишилик тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлади. Этногенезнинг бошлангич нуқтаси эса этноснинг қадим замонларда яшаган “аждодларига” бориб тақалади. Ўзбек халқининг қадимги аждодлари кимлар эди? Улар Моварауннаҳр ва қадимги Хоразмнинг туркий ва эроний тил лаҳжаларида сўзлашувчи туб жойли ўтроқ ва чорвадор аҳолиси экан, бу икки хил тилда сўзлашувчи қабила ва элатларнинг биринчи бор бир-бирлари билан аралашиш жараёни миллий автохтонизм назариясига кўра, ўзбек этногенезининг бошланиши, дастлабки нуқтаси ҳисобланади. WWW.ARXIV.UZ  Таниқли шарқ манбаларининг чуқур билиндони, проф. А.Ю. Якубовский ана шу илмий принципдан келиб чиқиб, 1941 йилда Тошкентда чоп этилган “Ўзбек халқининг юзага келиши ҳақида” номли асарида ўзбек этногенези Турк хоқонлигидан бошланади, деган эди. Кейинроқ, ўзбек этногенезининг бошланғич нуқтаси антик давргача қадимийлаштирилди, яъни С. П. Толстов қадимги Хоразмда олиб борган кенг кўламли археологик, антропологик ва этнографик материалларнинг ёзма манба маълумотлари билан қиёсий ўрганиб, “Қанғ давлатининг таркибида ва у эгаллаб турган минтақаларда ўзбек халқининг илк аждодлари яшаган, буларнинг этник таркиби ва тили бир хилда бўлмаган”, деган ғояни кўтариб чиқди. Академик Карим Шониёзов эса ўзининг “Қанғ давлати ва қанғлилар” номли ҳамда “Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни” номли охирги фундаментал монографиясида мана шу ғояни қатьий ҳимоя қилиб чиқди. Шунингдек, Қанғ давлати ичида милоддан олдинги II- милодий I асрлар давомида мутлақо янги, туркий тилли халқ-қанғар элати вужудга келади. Бу элат эроний тилли халқлар билан туркий тилли қабилаларнинг аралашиб, қоришиб бориши натижасида ташкил топди, деган хулосага келади. WWW.ARXIV.UZ  Ҳозирги кунда бу сана янада қадимийлаштирилган, яъни сўнгги бронза даври билан белгиланмоқда (академик А.Асқаров нуқтаи назари). Бундай қарашларнинг илмий асосида ўзбекларнинг ўқ томири, бош илдизи икки тилда сўзлашувчи этник қатламларнинг (суғдий ва туркийгўй) қоришув натижаси эканлиги ва унинг дастлабки санаси, уларнинг илк бор қоришабошлаган нуқтаси сўнги бронза давридан бошланганлиги ҳисобга олинган. Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши ҳақидаги миллий автохтонизм концепцияси илмий-методологик жиҳатдан асосли бўлсада, аммо унинг айрим томонлари жиддий тахлил ва қўшимча илмий изланишларни талаб қилади. Масалан, ўзбек халқининг туркий илдизини Ўрта Осиёда илк бор пайдо бўлиши ёки туркийларни фақат кўчманчи халқ сифатида таърифлаш масаласи. Бу ерда замон ва макон масаласи, қадимги халқларнинг табиий-географик шароитга, экологик вазиятга мослашиб хўжалик юритиш анъаналари ҳисобга олинмаган. Натижада фанда баъзи бир онглашилмовчиликлар пайдо бўлдики, бунга кўра, Ўрта Осиёнинг туркийгўй қабилалари “келгинди”, қадимий эрон забон халқига нисбатан “туб жойли” аҳоли деб қараш тасаввури пайдо бўлди. Аслида шундаймиди? Йўқ, ундай эмас. WWW.ARXIV.UZ  Миллий автохтонизм назариясига кўра, “Ўрта Осиё халқларининг барчаси ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан азалдан боғликлиги” таъқидлансада, аммо, ўзбек этногенезининг бошланғич нуқтаси Турк ҳоконлигидан бошланади, деган тезис ўртага ташланиб, ўзбек халқининг туркий илдизини дастлаб илк ўрта асрлар даври билан, кейинроқ эса антик даври билан чегаралаб қўйилди. Натижада фанда, ушбу заминнинг унга қадар тарихи ва бой маданий мероси фақат эрон забон халқларга тегишли, деган хулоса чиқаришга ўрин қолдирилди. Бундан ҳозиргача фойдаланиб келаётганлар орамизда йўқ эмас. Тўғри, назарий қарашларда туркийгўй ўзбекларнинг асосий илдизларидан бири, ўқ томири эронзабон суғдийлар, бохтарийлар, хоразмийлар ва сак қабилалари эканлиги инкор этилмайди. Аммо, ўзбек халқи тарихи, маданий мероси, унинг келиб чиқиши ҳақида битилган илмий мақолалар, рисолалар, фундаментал монография ва асарларда асосий урғу, унинг туркий илдизи билан боғлик ёзма манбаларга кўпроқ қаратиб келинди. Натижада, ўзбек халқининг суғдий негизига беихтиёр соя тушаётганлигига эътибор берилмади. WWW.ARXIV.UZ  Одатда кўчманчи қабила ва элатлар хеч қачон бир жойда муқим яшамайди. Улар доим кўчиб юради. Чунки, уларнинг хўжалик асоси ва турмуш тарзи шуни тақоза этади. Моддий маданият ва ёзма манбаларга кўра, Дашти Қипчоқ ўз табиий-географик шароитига кўра, кўчманчиларнинг азалий ватани бўлсада, у ерларда яшаган хунлар, усунлар, қарлуқ ва чигил, аргун ва тухси, калтатой ва қангли, қирғиз ва уйғур, Олтой турклари ва уларнинг аждодлари ху, ди, рунг ҳамда сак-скиф қабилалари хеч қачон бир жойда муқим яшамаган. Улар нафақат бепаён буюк турк даштида, балки Ўрта Осиёнинг қадимги деҳқон жамоалари томонидан ўзлаштирилмаган дарё ҳавзалари ва чўлларида ҳам ўз чорва молларини яйловларда боқиб кўчиб юрган. Кўчманчиларнинг овам камбағал қисмининг бир бўлаги ҳар сафар бу заминда қолиб кетган ва улар секин-аста ўтроқ ҳаётга, яъни деҳқончилик ва хунармандчилик хўжалиги билан шуғулланишга ўтабошлайдилар. Бу жараённинг бир неча асрлар давомида мунтазам давом этиши ва унинг узликсиз такрорланиши натижасида Ўрта Осиёнинг Амударёгача бўлган ҳудудларини бронза давридан бошлаб туркийгўй қабилаларни Турон заминнинг туб жойли аҳолига айланиб кетишига олиб келган. WWW.ARXIV.UZ  Ўрта Осиё саклари (Авестода турлар, уларнинг аслзодалари- орийлар) ўз навбатида буюк турк чўлининг марказий ва шарқий Козокистон, Тоғли Олтой, Ўрол, Енисей ва Орхон дарёлари ҳавзаларигача кириб борганлар ва у жойларнинг хукмрон туркий тил муҳити таъсирида туркийлашганлар. Демак, қадимги сак-скиф қабилаларига хос икки тиллилик жуда кенг турко-суғдий этномайдонда юз берган иқтисодий ва сиёсий ҳамда маданий жараёнлар маҳсули эканлиги ҳақиқатга яқиндир, яъни Ўзбекистон деб аталмиш она заминимиз халқининг ҳар икки этник қатлами ҳам турко-суғдий этномайдонда жуда қадим-қадим замонлардан бирга яшаб, таркиб топган тағли-туғли, туб жойли аҳолисидир. WWW.ARXIV.UZ  Собиқ совет даври тарихий лингвистика тадқиқотлари ва унинг таъсирида бўлган тарих фанида Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари тили масаласида, уларни эроний тилли халқ сифатида талқин қилиб келинди. Чунки Авесто ва Веда каби энг қадимги ёзма манбалар тили Оврупа халқларининг қадимий тиллари билан қариндош эканлиги аён бўлгач, бу минтақанинг туб аҳолисини барчаси халиги ёзма манбалар тилидан келиб чиққан ҳолда эронзабон деб қабул қилиниб, бу заминда қадим замонлардан улар билан бирга қон-қардош, қўни- қўшни ва қуда-анда бўлиб яшаб келган туркчиликка хеч қандай ўрин қолдирилмади. Аслида эса, қадимги шимолий хитой кичик подшоликларининг “ши”ларини (йилномачиларини) Хитойдан шимолда, шимолий-шарқ ва шимолий-ғарбда яшаган чорвадор қабилалари ҳақидаги маълумотларининг тахлилига қараганда, Дашти Қипчоқда, ҳозирда “Евразия” деб номланган минтақаларда бронза ва илк темир ҳамда ундан кейинги тарихий даврларда қадимги туркий тилнинг турли лаҳжаларида сўзлашувчи қабилалар яшаган (бу ҳақда ушбу кўлланманинг бундан кейинги тегишли бобларида сўз боради). WWW.ARXIV.UZ  Ҳали бу янги малумотлар кенг оммалашмаган кезларда, хатто эроншунос олимлар Хинду-Овпупа назариясидан келиб чиққан ҳолда, Ўрта Осиёдан то Байкалгача бўлган минтақаларда эроний тил мухити хукмрон эди, деган асоссиз қарашни илмий жамоатчилик онгига сингдириб юбарган. Масалага жиддийроқ ёндашилса, туркий халқлар этногенезини мутлақо туркчиликдан ёки турк давлатчилигининг илк маконларидан келиб чиқиб ечиб бўлмайди. Масалан, Хун давлати ва Турк ҳоконлиги шаклланган ҳудудлар Ўрта Осиёдан шарқда бўлган. Аммо, негадир, ҳар иккала давлат тарихида Турон ўлкаларини ўз тасарруфига қўшиб олиш масаласи бежиз қўтарилмаган. Чунки, Турон ўлкалари Марказий Осиёнинг аҳолиси жиҳатидан ҳам таркибий қисми бўлиб, бу ўлкалар милоддан аввалги I-минг йиллик ўрталаридан бошлаб Эрон аҳамонийлари тасарруфига ўтган эди. Таниқли авестошунос олим М. Исҳаков табири билан айтганда, “бу ўлкада (қадимги Туронда) аҳамонийларнинг сиёсий хукмронлиги ўрнатилиб, унинг таркибига кирган эроний ва туркий халқларнинг барига буюк Эрон давлати фуқораси сифатида қараш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Халқларнинг ўз тилларидан қатъий назар умум эроний расмий тил қонуний тил қилиб қўйилди. Натижада давлат махкамачилиги доирасида Туроннинг туркий тил мавкеи сунъий равишда бекор қилинди”. WWW.ARXIV.UZ  Шу шароитда Аҳамонийлар давлатининг таъсиридан ташқарида қолган туркий халқлар дунёсида давлатчиликнинг янги тўлқини вужудга келди, яъни хунлар империяси пайдо бўлди. Бу давлат ўзининг ички сиёсатида туркчилик руҳида иш тутиб, ташки сиёсатда ўз назарини биринчи навбатда Турон ва турк дунёсини бирлаштиришга қаратди. Чунки, бу ўлкаларда тил, аҳолининг турмуш тарзи бир- бирларига яқин бўлган ҳамда сиёсий жиҳатдан Эрон анъанавий давлатчилигидан ажралиб чиқиш кайфиятида бўлган туркий халқлар яшарди. Кейинчалик, Турк ҳоконлиги ва Қорахонийлар давлати ҳам айнан шу қудратли ишончга таяниб иш кўрганлар. WWW.ARXIV.UZ  Афсуски, ҳозиргача мураккаб тарихий жараёнларнинг бундай сиёсий жиҳатлари тахлил қилинмай, минтақанинг туб жойли аҳолиси нафақат эроний тилли халқлар бўлган, деган тасаввурда, улар билан биргаликда, ягона ҳудудий кенгликда туркий қавмлар ҳам яшаганлиги ҳисобга олинмай, қадимги Турондаги туркий этносни инкор этиш даражасигача олиб келинди. Бундай қарашни собиқ совет даври тарих фанининг дарғалари А.Ю. Якубовский, С.П.Толстов, ака-ука Дьяконовлар, В.А. Лившиц, турколог С.Г.Кляшторний, Б.А.Литвинский, Ю.Я.Ставиский, Б.Ғ.Ғофуров, В.М.Массон ва бошқалар фанга олиб кирдилар. Бу қараш бутун бир авлод илмий жамоатчилиги онгига сингдирилди. Археология ва палеоантропология материаллари анализи ва тахлили ҳам мана шу қарашга бўйсундирилди. Бундай қарашни фанда хукмрон бўлишида Ўрта Осиёдан топилган ёзма ёдгорликлар тили асос бўлди. Яқингача Ўрта Осиёдан топилган қадимги ёзувлар фақат хоразмий, бохтарий, суғдий тилларда битилган, демак, туб жойли аҳоли эроний тилли бўлган, деган хулоса қилиб келинди. Хатто туркийда ёзилган ёзма ёдгорликларни ҳам ўз номи билан аташни исташмай, уларни “номаълум ёзув” деб эълон қилинди. WWW.ARXIV.UZ  Аммо этногенез муаммосини фақат ёзма ёдгорликлар тили билан ечиш илмий чалкашликларга олиб келишини ҳисобга олинмади. Масалан, эроний тилли аҳамонийлар давлат махкамачилигида орамий тили ҳукмрон бўлгани ҳолда жонли халқ тили Эронда қадимги форсийда эди. Хатто подшолик сулолалари кетма-кет туркий халқлардан чиққан вақтларда ҳам расмий хужжат тили форсийда давом этган. Турк ҳоконлигининг илк даврида суғд ёзуви ва тили расмий документларда ишлатилгани маълум. Чунки суғд тили илк ўрта асрларда жуда кенг географик доирада буюк ипак йўли билан боғлик ҳолда, жаҳон савдо тили даражасига кўтарилган эди. Моварауннаҳрда араб ҳалифалиги истилосидан кейин расмий махкамачилик, илмий ижодий тил арабча, ҳаётда эса эроний ва туркийча эди. Демак, ёзма ёдгорликлар тили этногенез муаммосини ҳал этишда асосий омил бўлаолмайди, аксинча кўп ҳолларда чалкашликларга олиб келиши мумкин. WWW.ARXIV.UZ  Аммо, бу билан ёзма ёдгорликлар тилини этногенез муаммоси ечимида ўрни йўқ, деган маъно чиқмайди. Қадимги сиёсий уюшмалар ва давлатлардаги расмият ва махкамалар тили хеч қачон шу уюшмалар ҳудудида яшаган ҳар хил этник қатламлар тилини, уларнинг этник таркибини тўлиқ ифода этаолмайди. Ўрта Осиёдаги икки тилли халқларнинг аралашиб яшаши, улар орасидаги бир- бирларига яқинлашиш ва интегация жараёнлари турли этник қатламлар яратган муштарак маданият, фан ва маъновият ҳамда сиёсий хокимият охир оқибатда икки қардош ўзбек ва тажик халқларининг деярли бир вақтда шаклланишига олиб келган. Шундай қилиб, халқларнинг келиб чиқиши масаласидаги бундай илмий қараш, қачонким, муаммо ечимини комплекс ёндашув асосида ўрганишга ўтилгач, этнология фанида ўз ўрнини топди. WWW.ARXIV.UZ  Таъқидлаш жоизки, XX асрнинг 70-80 йилларида Ўрта Осиё республикалари ҳудудларида, Қозрқистон даштлари, Тоғли Олтой, Жанубий-Шарқий Ўрол тоғ олди минтақалари ва Жанубий Сибирда катта масштабда археологик ва антропологик тадқиқотлар олиб борилди. Мутахасис олимлар қўлида бой фактик материаллар тўпланди. Бироқ, бу ҳудудларнинг қадимда яшаган аҳолисининг тили масаласида чиқарилган хулосалар объективлик, тарихийлик ва холислик тамойилларидан келиб чиқмади. Собиқ совет даври тарихшунослиги эронпараст лингвистлар таъсирида (улар совет даври тарихи ва тилшунослигида нуфузли мавкега эга эдилар) Қора денгизнинг шимолий-шарқий соҳилларидан то Байкалгача чўзилган чўлларда қадимда эрон забон аҳоли яшаган, бу географик кенгликнинг фақат Тоғли Олтой қисмидагина турк қабилалари яшарди, деган нотўғри тасаввур фанда ўрнашиб қолган эди Бундай тасаввур ҳозир ҳам нафақат Россия ва Тожикистон олимлари, балки мустақил Ўзбекистон археолог ва тарихчилари орасида учраб туради. WWW.ARXIV.UZ  Совет даврида тўпланган археологик ва антропологик материалларни қайта кўриб чиқиш, улар тахлилига холислик асосида янгича ёндашиш, мустақиллик берган ғоявий эркинликдан фойдаланган холда ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, ўзбек халқи этногенезининг бошлангич нуқтаси роса минг йилга қадимийлаштирилди. Ўзбек халқи тарихи 3 минг йилдан кам эмас, дейилди. Ўзбекларнинг икки хил тилда сўзлашувчи илк аждодларининг нафақат иқтисодий ва маданий, балки этник жиҳатдан ҳам бир-бирига яқинлашиш, аралашиш, қоришиш жараёни сўнги бронза давридан бошланди, деган хулосага келинди Иккинчидан, ҳеч қачон этнос аждодларининг антропологик типи ва тили этнос тили ва типм билан бир вақтда юз бермайди. Чунки, этногенез тарихининг илк босқичларида этник бирликлар, айниқса уларнинг тили ва типи ҳали шаклланмаган. Тил, тип ва этник бирлик тушунчалари ҳар хил давр воқийлиги бўлиб, уларнинг шаклланиш жараёни бир даврда содир бўлмайди WWW.ARXIV.UZ Учунчидан, этнос бу биологик ҳосила эмас, балки ижтимоий борлик - дир. У кишилик тараққиёти маълум бир босқичининг ҳосиласидир. Этнос ўзининг шаклланиш жараёнида, яъни этногенез босқичида ва ундан кейин ҳам ҳар хил тарихий сабабларга кўра, унинг таркибига янгидан-янги этник қатламлар қўшилиб боради. Бу табиий хол. Дунёда хеч бир халқ йўқки, у ўз шаклланиш жараёнининг илк босқичларидан то миллат даражасига кўтарилгунича бошқа этник бирликлар аралашмаларисиз ривожланган бўлса. Демак, ер юзининг барча халқлари келиб чиқиши жиҳатидан кўп этник компонентлидир. Ўзбек халқининг келиб чиқиши бунга ёрқин мисол бўлаолади. Дарҳақиқат, ўзбек халқи этногенезининг илк босқичларидан то халқ сифатида шаклланиб бўлгунига қадар, унинг асосий таркибини ташкил этган автохтон суғду-хоразмий ва қадимги туркий забон этник қатламлардан ташқари турли даврларда ҳар хил миқдорда маҳаллий ва теварак-атрофдан келиб қўшилган этник гурухларни ўзига сингдириб борди WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ  Тўртинчидан, ҳар бир халқнинг этник тарихини ўрганиш этник бирликнинг шаклланиш жараёнини илк босқичдан бошлашни тақоза этади. Этник бирликнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг этносга айланиши жуда қадим-қадим замонлардан бошланиб, то унинг халқ бўлиб шакллангунига қадар давом этадиган бутун бир тарихий жараёндир. Этнос тарихининг муҳим босқичларидан бири эса унинг узил-кесил шаклланиш жараёнини ниҳоясига етишидир. Агар этнос шаклланиши ниҳоясига етган бўлса, унга кейинроқ қўшилган этник компонентлар шаклланган этнос таркибини ўзгартириб юбараолмайди, балки унинг таркибида этнографик гурухлар сифатида узоқ вақтлар яшаб, маълум бир тарихий воқийлик таъсиридан сўнг этнос таркибига сингиб кетади. Масалан шундай холат ўзбек халқининг этник тарихида юз берган. XI-XII аср биринчи ярмида узил- кесил шаклланган ўзбек халқи таркибини XIII аср биринчи чорагидан бошлаб, мўғул истилолари туфайли, бу заминга кириб келган турко- монғул қабилалари ва XVI аср бошларида Ўрта Осиёда 92 кўчманчи шайбоний уруғларининг пайдо бўлиши ўзбек халқи этник таркибининг асосини ўзгартириб юбара олмади, аксинча улар жанубий сибир антропологик типининг вакиллари сифатида Зарафшон водийси, Сурхондарё ва Қашқадарёнинг тоғ олди ва чўл минтақаларида, шимолий Хоразмда узоқ вақт алоҳида этнографик гурухлар бўлиб яшай бердилар. Уларнинг бадавлат аслзода табақаси шаҳарларга ўрнашиб, Ўрта Осиё ўзбек хонликларини бошқарсалар ҳам, уларнинг маҳаллий туб жойли аҳолиси таркибига сингиши жуда секин кечди WWW.ARXIV.UZ Бешинчидан, ҳар бир халқнинг этник тарихи билан шуғулланганда нафақат эник бирликнинг бошланғич жараёнини, балки унинг кейинги даврларини, унга хос этник белги ва аломатларни аниқлаб, ўрганиб боишлик талаб этилади. Чунки юқорида таъқидлаб ўтганимиздек, этник бирлик белгилари бир вақтда пайдо бўлмайди, балки этногенез жараёни давомида босқичма-босқич таркиб топиб боради. Этнос белгилари орасида тил бирлиги, этномаданий бирлик ва ўзликни англаш бирлиги алоҳида аҳамият касб этади. Кўтарилган масалалар бўйича этнос шаклланишининг назарий асослари билан шуғулланганқатор олимлар ўз фикр-мулохазаларини билдирганлар. Масалан, археолог В.Ф Генинг этник белгиларни этноснинг уюштирувчи омиллардан фарқ қилиб, этник белгиларнинг муҳим томони шундаки, улар доим этник маъно ва мазмун касб этади, дейди. Этносни уюштирувчи объектив омилларга у ҳудудий бирлик, иқтисодий хўжалик бирлигини киритиб, булар этник муносабатлар ва этник онгни туғилишига асос беради, дейди. Этнограф Л.П.Лощук ва П.К.Козловлар тил этник бирлик шаклланишининг муҳим шартидир, тил нафақат этник омил, балки этник белги ҳамдир, дейдилар. Аммо этногенез масалалари билан шуғулланувчи қатор олимлар тилни этник омилга киритмайдилар, тил фақат этник белгидир, дейдилар. Этник белгилар ичида ўзликни англаш бирлиги ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида этнографлар алоҳида таъқидлайдилар. Этнограф В.В.Мавродин тил ва ўзликни англаш бирлиги элатни халқ сифатида бирлаштирувчи муҳим омилдир , дейди.WWW.ARXIV.UZ  Шундай қилиб, этногенез ва унинг этник ривожланишини ўрганишда этник белгилар ва этник омилларнинг таркиб топиш жараёнини кузатиб бориш этногенетик илмий тадқиқотларнинг тўғри йўналишда эканлигини таъминлайди. Этник омиллар таркибини ҳудудий бирлик, иқтисодий хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик тип бирлиги ва сиёсий уюшма бирлиги, яъни этноснинг маълум бир давлат доирасида уюшқоқлиги ташкил этади. Этник белгиларга эса тил бирлиги, этник ном ва ўзликни англаш бирлиги, яъни тарихий қисматнинг умумийлиги киради. Юқорида таъқидлаганимиздек, уларнинг таркиб топиши бир даврда юз бермайди, балки улар узоқ давом этган тарихий жараёнда бирин-кетин шаклланиб боради. Қачонким, уларнинг асосий қисми таркиб топгач, элат халқ сифатида шаклланади, этногенетик жараён яқун топиб, этник тарих, халқ тарихи бошланади WWW.ARXIV.UZ Олтинчидан, этногенетик жараённи ўрганишда масалага комплекс ёндашиш, яъни этногенезга алоқадор фан ютуқларидан фойдаланиш муаммо ечимига илмийлик бағишлайди. Этногенез муаммоларини ҳал этишда фойдаланаётган бирламчи манбаъларнинг нисбати ва хусусиятини билиш муҳимдир. У бирламчи манбаъларни этнография, антропология, археология, топонимика, тарихий лингвистика, ёзма ёдғорликлар, нумизматика, эпиграфика ва бошқалар ташкил этади. Уларнинг ҳар бири этногенез ва этник тарих учун қимматли маълумот беради. Еттинчидан, Этногенетик жараённи ўрганишда учта масалага ойдинлик киритиб олиш зарур. 1). Ўрганилаётган этнос туб жойлими ёки келгинди? 2). Ўрганилаётган этнос асоси бир компонентлими ёки кўп компонентли? 3). Ўрганилаётган халқ этник уюшмасининг ўзаги дастлаб қаерда таркиб топган? Тадқиқотчи ўз олдигашу саволларни қўяр экан, доима бир нарсани ёдда тутиш керакки, хеч қачон этник уюшманинг “моногенези” бўлмайди. Дунёда бирор халқ йўқки, у кўп компонентли бўлмаса. WWW.ARXIV.UZ Ўзбек халқининг этногенез ва этник тарихини назарий масалалари билан таниқли элшунос олим, академик К.Ш.Шониёзов ҳам шуғулланган. У ушбу масалада 1998 йилда “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналида “Ўзбек халқининг этногенезига оид баъзи назарий масалалар” номли мақола эълон қилди. Мана шу мақолани тўлдирилган вариантини 2001 йилда чоп этилган “Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни” китобида қайта чоп этди. Ушбу асарда ўзбек этногенези ва этник тарихига доир қатор атамаларга, жумладан этнос, этник бирлик, қабила, қабила иттифоқи, элат, халқ, этнографик гурух (субэтнос) ва этник гурухларга таъриф берилган ва уларнинг мазмун ва моҳияти мисолларда яхши очиб берилган. Ушбу асар талабаларга мўлжалланган ўқув қўлланмаси сифатида тавсия этилаётгани боис, этногенез ва этник тарихга тегишли атамалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишни лозим топдик. WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ Халқларнинг келиб чиқиш тарихини ўрганишда ижтимоий-гуманитар фанларида “этник бирлик” ва “этнос” атамалари ишлатилади. “Этник бирлик” маълум бир ижтимоий тузимда, табиий-тарихий тараққиёт жараёнида вужудга келган ижтимоий ва этник уюшмадир. Унинг синоними “этнос” бўлиб, у юнонча “халқ” демакдир. Аммо, “этник бирлик” (русчада этническая общность) “халқ” атамасига нисбатан маъно жиҳатидан аниқ тушунчадир. Этнос атамаси, яъни халқ жуда кенг ва тор маънода ишлатилади. Масалан, кенг маънода: Россия халқи, Ўзбекистон халқи, дунё халқи; тор маънода: ўзбек халқи, қирғиз халқи, тожик халқи. Кичик бир гурух кишиларига нисбатан ҳам “халқ” ибораси қўлланилади. Фанда этник бирликнинг уч босқичи, яъни уч тури мавжуд: қабила, элат (халқ) ва миллат. Кетма-кет алмашиб келган бу атамалар турли даврларда вужудга келган, улар ўз даврларига хос хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқ қиладилар. “Элат” атамаси туркий ва форсий тилли аҳоли ўртасида қабила, қабила иттифоқи, давлат ёки маълум ҳудуд фуқораларига нисбатан “халқ” атамаси ўрнида ишлатилиб келинган. Шунинг учун “элат” туркий ва форсий тил мухити хукмрон доирада яратилган оғзаки ва ёзма манбаъларда учрайди. “Халқ” атамасини “эл”, “элат” ўрнида, анча вақтлардан буён ўтроқ ҳаёт кундалик турмуш тарзига айланган этник бирликлар уюшмасига нисбатан ишлатилиб келинмоқда. WWW.ARXIV.UZ  Қабила-ибтидоий жамоа тузимининг сўнги босқичига хос этник бирлик. Қабила уруғларга бўлиниш хусусиятлари билан кейинги босқичдаги этник бирликдан (элатдан) фарқ қилади. Қабиланинг ўзига хос тили (лаҳжаси), ҳудуди, қабила номининг (этнонимининг) бўлиши ва ўзига хос қабила анъаналарини, унинг аъзолари томонидан билиши билан бошқа қабилалардан ажралиб туради. Қабила уруғ жамоалари сардорларидан ташкил топган “оқсоқоллар кенгаши” томонидан бошқарилган, қабила жамоасига тегишли барча ишлар демократик принциплар асосида кўрилиб, ҳал этилган. WWW.ARXIV.UZ  Кишилик жамиятининг тараққий этиб бориши ва синфий жамиятнинг пайдо бўлиши билан ибтидоий босқичга хос этник бирлик-туб маънодаги қабила уюшмаси ўз аҳамиятини йўқатади. Аммо, қабила атамаси ва унга тааллуқли бўлган баъзи хусусиятлар қолдиқ (русчада пережиток) сифатида барча синфий жамиятларда ҳам, уларга мослашган холда, сақланиб қолган. Тарихда ибтидоий жамоа тузими билан биринчи синфий жамиятнинг оралигини таниқли элшунос олим Л.Г.Морган ўзининг “Қадимги жамият” (1877 йил) асарида “Ҳарбий демократия даври” номи билан биринчи бор фанга киритган. Бу даврда қабилалар орасидаги этник, иқтисодий хўжалик ва маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бориши ва маълум тарихий воқийликлар сабабли бир қанча қабилалар бирлашадилар. Қабилаларнинг бирлашиш жараёнида этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу этник бирлик маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий хўжалик, тил ва этномаданий умумийлик асосида шаклланади. Қадимий даврда (яъни ҳарбий демократия даврида) вужудга келган бу янги этник бирликни ифодалаш учун, деб ёзади элшунос олим К Шониёзов, “элат” атамасини қабул қилиш ўринли бўлса керак. (“Элат” атамасини ўзбек тилида ёзилган илмий адабиётларда “народность” (“халқ”) сўзи ўрнида ишлатилиб келинмоқда). WWW.ARXIV.UZ  Этнография фанида “этнографик гуруҳ” (субэтнос) атамаси ҳам кўпроқ қўлланилади. Этнографик гуруҳ-маълум бир этноснинг яъни элат- халқнинг ажралмас қисми, унинг таркибидаги бўлинмалардан бири бўлиб, ўзига хос тил лаҳжаси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзининг баъзи бир томонлари билан муайян элатдан фарқ қилади. Этнографик гуруҳ одатда бир қабила ёки элатнинг бошқа ерга бориб, иккинчи бир халқ таркибига кириб яшаётган, аммо унинг таркибига мутлақо сингиб кетмай, у билан бирга яшаб келаётган этник бирликка айтилади. Масалан, собиқ совет ҳокимиятига қадар ўзбек халқи таркибидаги қипчоқлар, қурамалар, умуман олганда кўчманчи туркий қабилалар этнографик гуруҳ ҳисобланган. Баъзи холларда этнографик гуруҳ ўз элидан, халқидан ажралиб, бошқа бир этнос таркибига қўшилиши туфайли ҳам пайдо бўлади. Бу хилдаги этносларнинг катта қисми асрлар давомида маҳаллий халқнинг ичида яшаб, уларнинг урф-одатлари ва маданиятини қабул қилиб, унинг таркибига сингиб кетган (масалан арабларнинг саид ва хўжа таифаси). Аммо, уларнинг маълум қисми ўз тилини ва урф-одатларини, антропологик қиёфасини баъзи хусусиятларини яқингача сақлаб келганлар (масалан эронийлар). Ҳозирги кунда на қипчоқ, на қурама, на кўнғирот, на эроний, на араблар ўзбек миллати таркибидаги этнографик гуруҳлар бўла олади. Чунки халқ ўзининг энг юксак камолат чуққиси-миллат даражасига кўтарилганда, миллат таркибида этнографик гуруҳларни бўлишини тарихий тараққиёт тақоза этмайди. WWW.ARXIV.UZ  Этник гуруҳ муайян бир халқнинг парчаланиб, алоҳида қисмларга бўлиниб кетиши натижасида вужудга келади. Этнографик гуруҳдан этник гуруҳнинг фарқи шундаки, парчаланган халқ таркибидан ажралиб чиққан этник гуруҳ бошқа халқ таркибида узоқ муддат яшаб, шу халқнинг тили, хўжалик фаолияти, маданияти, урф-одатлари ва турмуш тарзини қабул қилиб, уларни ўзига сингдириб, ўзларини унинг номи билан атайдиган бўлиб қолади. Аммо, шу билан бирга, бу гуруҳ ўтмишдаги ўз этник номини эслай оладилар. Масалан, қипчоқлар XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида ўзбек халқининг таркибида этнографик гуруҳ бўлган бўлсалар, аммо қозоқ, қирғиз, қорақолпоқ, туркман, бошқирд ва бошқа халқлар таркибида этник гуруҳ ҳисобланган. Айрим этник гуруҳлар бошқа этник бирлик таркибига кириб, унга аралашиб сингиб кетган бўлсаларда, ўз этник номларини асрлар мобайнида сақлаб қоладилар. Масалан, Қашқадарёнинг ўрта оқимларида ҳозиргача мажар номи билан аталувчи этник гуруҳ яшайди. Маълумки, мажарлар Венгрия давлатининг асосий халқидир. Буларнинг илк аждодлари бир замонлар Сирдарё кўйи оқимларидаги чўлларда ва Ўрал тоғ олди районларида яшаган. Милодий IX асрда мажарларнинг катта қисми хазарлар сиқувига бардош бера олмай ғарбга силжиб, ҳозирги Венгрия ҳудудига бориб ўрнашганлар. Бу ерда улар славянлашиб, элат ва кейин миллат бўлиб шаклланадилар. Қадимги она юртларида қолганлари татар, бошқирд ва ўзбеклар таркибига қўшилиб, сингиб кетишларига қарамасдан қадимги этник (мажар этнонимини) номларини ҳозиргача сақлаб келадилар Энди “этник жараён” иборасига келсак, этник бирликлар таркибига кирган этник гуруҳлар ўртасидаги этник, иқтисодий хўжалик ва маданий алоқаларнинг узлуксиз ривожланиб боришига “этник жараён” дейилади. WWW.ARXIV.UZ  Тадқиқотчилар этник жараёнларни иккига яъни бўниниб кетишга ва бирлашишга мойил жараёларга бўладилар. Бўлиниб кетишга мойил жараёнлар кўпроқ кўчманчи чорвадор қабиллар ҳаётига кўзга ташланади. Масалан, бир қабила иттифоқи ёки элатни маълум бир тарихий сабабларга кўра, бўлиниш жараёнларини “хунн”, “қанғар”, “турк”, “кўчманчи дашти қипчоқ ўзбеклари” мисолида кўриш мумкин, яъни ўз даврида элат бўлиб шаклланган бу ижтимоий – сиёсий уюшмалар этник жараёнларнинг бўлиниш тамойилига кўра, ўзларининг дастлабки этнос холатларини йўқатадилар. Этник жараёнларнинг бирлашиш тамойилига кўра эса, кейинчалик парчаланган бу элат уруғларининг иштироқида янги этник бирликлар вужудга келади. Масалан, ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман, қорақолпоқ, уйғур ва бошқалар. WWW.ARXIV.UZ  Ўзбек халқи этногенетик жараёнларининг жадал кечган вақт милоддан аввалги III – милодий V асрлар давомида Қанғ давлати доирасида юз берди. Бу даврда турли тилли этник гуруҳларнинг бир-бирларига яқинлашиш, қўшилиш жараёнлари жадал кечди. Этник гуруҳларнинг ташқи қиёфаси, тили, моддий ва маъновий маданиятида яқинлашиш, феъл-атворида умумийлик ҳосил бўлди. Милоддан аввалги II- милодий I-II асрларда Тангритоғ шимолий-шарқий ҳудудларидан усунларнинг катта гуруҳи, Хитойнинг шимолий-ғарбий минтақаларидан ва жанубий Сибирда яшаган ху, ди, динлин, теле, хун ва бошқа туркий тилли кўчманчи этносларнинг катта гурухи Қанғ давлати ҳудудига келиб ўрнашадилар. Мана шу даврда юз берган этногенетик жараёнлар, яъни Моварауннаҳр ва унга туташ минтақаларда уларнинг суғдийлар, хоразмийлар, бохтарий ва Фарғона ва Чочнинг ўтроқ аҳолиси билан қоришуви натижасида туркий тилли қанғар элати шаклланади. Бу этнос ўзбек элатининг шаклланишига асос солган энг қадимги йирик туркий қатламни ташкил этган Шундай қилиб, этногенез ва этник тарихга тегишли атамаларнинг қисқача тавсифи ва моҳияти шулардан иборат. WWW.ARXIV.UZ