logo

IX-XI асрларда шарқ олимларининг дунё илмий тараққиётига қўшган хиссаси

Yuklangan vaqt:

02.05.2025

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

93.2578125 KB
IX-XI асрларда шарқ олимларининг дунё илмий тараққиётига қўшган хиссаси Режа: Марказий Осиеда илм-фанга асос солиниши Бухоро ва Хоразм маданият маркази IX-XII асрлардаги Марказий Осие илм- фанининг дуне мамлакатларига таъсири. Маъмун академияси Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: комусий олимлар, Абу Райхон Беруний, Мухаммад Мусо Хоразмий,Ибн Сино, Фаробий, ал Бухорий, ренессанс.  Жамият ва унинг ижтимоий тараккиети тарих фани асосини ташкил этиб, шу фаннинг объектидир. Тарих фанининг предмети эса утмишда руй берган вокеа ходисалар булиб, улар узининг бетакрорлиги билан алохида хусусиятга эга. Тарихий вокеа-ходисаларни илмий, холис урганишнинг аник йулини Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 1998 йил 26 июнда мамлакатимиз тарихчи олимлари, шоир ва журналистларбилан булган учрашувда курсатиб берди. Узбекистон Республикаси вазирлар Махкамаси 1998 йил 27 июнда "УзР ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тугрисида" карор кабул килди. Ушбу карорнинг кабул килиниши узбек тарихчилари олдига янги давр мустакиллик шароити такозосига жавоб берадиган тарих яратиш, бой утмишимизда юз берган барча вокеаларни одилона бахолаш, узбек халкининг жахон цивилизациясига илм-фан нуктаи-назаридан кушган салмокли хиссалари эътироф этиш каби ута жиддий ва масъулиятли вазифаларни куйди.Сабаби ренессанс, яьни уйғониш фақат Европа ходисаси эмас. Дунё маданиятини яхлит олиб ўрганган олимларнинг ишлари шуни кўрсатадики , Осиё марказда жойлашган Мовароуннахр, Хуросон ва Эронда Италияга қараганда бир неча аср олдин (9-12асрлар) улкан маданий кўтарилиш юз берган, илм-фан фалсафа, адабиёт кучли ривожланиб, илғор инсонпарварлик ғоялари жамият фикрини банд этган. Ақлий ва ижодий фаоллик гуркираган. Бу давр дунё илмида “Мусулмон Ренассанси ” ноии билан аталиб келинмоқда . Шарқ уйғониш даврида Европа уйғониш даврининг асосий белгилари мужассам : жўшқин ижодий фаолият ,улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилгани , ақлни хайратга солувчи бемисл асарларнинг яратилгани шундан далолат беради .Шарқ уйғониш даври хам улуғ алломалар ,қомусий билим сохиблари , машхур мутафаккирларни етиштирди. Аниқ фанлар сохасида М.Хоразмий,Абу Бакр Розий, А.Беруний, А.Фарғоний жахоншумул кашфиётларни қилдилар . Наср Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рушд , Мухаммад Ғазолийларнинг фалсафий асарлари тафаккур хазинасини бойитди, олам, одам ва жамият яхлитликда тадқиқ этилиб , янги қонуниятлар очилди , ақлий билим уфқлари кенгайди, фозил жамият ва комил инсон назарияси чуқур ишлаб чиқилди. 704 йилда Хуросонга ноиб Кутайба ибн Муслим тайинланиб, унга топширилган вазифа Мовароуннахрни мутлок босиб олиш эди. Аммо бу вилоятларни мутлак буйсундириш учун бир неча 10-йилликлар керак булди. Ислом динини Марказий Осиеда жорий этиш хам осонлик билан булмади. Хуросон ва Мовароуннахр ахолиси араблар хукмронлигига, огир соликларга, айникса инсон хукукининг поймол этилишига куника олмадилар. Абу Муслим, Муканна каби ватанпарварлар бошлик куплаб кузголонлар халифаликни анча мунча заифлаштирди. 821 йили Хуросон ноиби Тохирий уз юртини мустакил давлат сифатида эълон килди. 873 йили Сомонийлар уз мустакиллигига эришадилар, расмий жихатдан эса халифаликка тобе буладилар. Марказий Осиеда маданий марказ факат Бухорода эмас, Хоразмда хам булган. Беруний Хоразмни араблар ута золимлик билан босиб олгач, китобларни куйдирдилар, натижада хоразмликлар саводсиз булиб колдилар ва керак нарсаларни хотирада сакладилар, деб таъкидлайди. Хоразмда илм-фаннинг жадаллик билан ривожланиши натижасида худудда бир канча дунега донги кетган олимлар етишиб чикди. Шулардан бири Мухаммад Мусо Хоразмийдир. Олим кадимий Хоразмда анъанавий тусга кирган математика, астрономия ва жугрофия билан мукаммал шугулланди, ушбу фанларни урта асрга олиб кирди ва янги давр илми пойдеворини яратди. У жуда куплаб асарлар яратди. Алгоритм сузининг келиб чикиши хам ал-Хоразмий номи билан боглик. Олимнинг арифметика ва алгебрага оид асарлари математика тарихининг янги сахифасини очди.Хоразмий астрономия сохасида хам буюк хизматини кушиб, уз "Зиж"ини яратди. Хоразмийнинг шогирдлари унинг ишини давом эттирганлар. 1Х-Х асрларда Бухоро Марказий Осиенинг сиесий ва маданий марказига айланган, шахарда жуда куплаб мактаб, кутубхона, мадрасалар, масжидлар ташкил этилган, бинолар, саройлар, истехкомлар курилган эди. Ушбу даврда Бухорода форс тили шунчалик ривож этадики, бу тил халигача адабий форс тили сифатида кулланилмокда.  Мусо Хоразмийнинг "Зижи ал-Хоразмий", "Ал китоб ал- мухтасар фи хисоб ал-жабр ва-л мукобила" ва "Ал-жам ва тафрик би-хисоб ал-хинд" асарлари ХП асрдаек чет эл олимлари томонидан урганилиб, лотин тилига таржима килинган. Улар 3 асрдан сунг Оврупода астрономия, математика, жугрофия, медицина фанларини таркалишига олиб келди. Олим асарлари Европада кенг таркалган булиб, дарслик сифатида фойдаланган. Рим папаси Сильвестр 11 буйруги билан Хоразмий ракамлари Оврупада жорий килинди, аммо унинг кенг таркалиши XIII асрга тааллуклидир. Оврупаликлар илк бор танишган олимлардан яна бири ал-Фаргонийдир. Уни дунёга танитган асари "Астрономия негизлари" асаридир. Фаргоний илми нужумга оид билимларни тартибга солди, узининг Маъмун обсерваториясида олиб борган кузатишларининг натижалари билан бойитиб борди. Фаргоний хаёти ва ижоди халигича илмий тадкик этилмай келинмокда. Ижтимоий фанлар тараккиётини белгилаб берган олимлардан бири Абу Наср Форобий эди. Профессор Б.Д.Петровнинг ёзишича: Европани Аристотел таълимоти билан таништириш хизмати Форобийга тааллукли … "Форобий улкан бой мерос колдирган. Форобий асарларида фалсафа фанининг асосий тамойиллари, билиш назарияси, мантик, психология, табиат ва инсонларнинг узаро муносабатлари масалалари уз ечимини топган. Унинг асарлари Оврупада машхур булган. Форобий "ал-муаллим ал-соний" деб номланган эди. Жаҳон фани ва маданиятининг яратилишида барча халқларнинг ҳиссалари бор. Ўрта Осиё ҳам башарият цивилизацияси ривожига улкан улуш қўшган. Ўрта асрларда ушбу худуддан кўплаб алломаларнинг етишиб чиққанлиги ҳамда бир неча илмий мактаб, марказ ва академияларнинг фаолият юритгани мамлакатимизнинг башарият фани ривожидаги фаол иштирокидан далолат беради. XI асрда асос солинган Хоразм Маъмун академияси мана шундай марказлардан бири эди. 2006 йил 2 ноябрда Хоразм Маъмун Академиясиннг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президентимиз И.Каримов нутқ сўзлаб, унда жумладан шундай деди: «Бундан минг йил аввал Хоразм заминида «Дорул-ҳикма» деб аталган Хоразм Маъмун академиясининг пайдо бўлиши бу кўҳна воҳада неча-неча асрлар мобайнида кечган буюк тарихий, иқтисодий ва маданий жараёнларнинг қонуний ҳосиласи ва натижаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”. Чиндан ҳам, Хоразм Маъмун академияси умумбашарий цивилизация ривожидаги ўрни ва аҳамияти жиҳатидан қадимий Афинага Платон академияси, Мисрдаги Александрия кутубхонаси, Шарқ оламида «Байтул-ҳикма» номи билан шуҳрат қозонган Бағдод академияси каби машхур илмий марказлар билан бир қаторда туриб, Шарқ мусулмон Ренессанси-Уйғониш даврининг ёрқин намоёни сифатида тарихимиз зарҳал саҳифаларини ташкил этади. 992 йили Гурганчда ҳокимиятга янги амир – Абу Али Маъмун келади. У ва унинг ўғли Абу-л-Ҳасан Али б. Маъмун (999-1009)ларнинг саройида кўплаб олимлар фаолият олиб боради. Али б. Маъмуннинг вафотидан сўнг Хоразм тахтига ўтирган Абу-л-Аббос Маъмун б. Маъмун хоразмшоҳлар саройидаги илмий анъаналарни давом эттириб, замонасининг олимларига эътибор билан қарайдива илмий тадқиқотларга кенг имкониятлар яратиб беради. Сарой вазири Абу-л- Ҳусайн Аҳмад б.Муҳаммад ас-Саҳлийнинг илмли, адабиёт, шеърият ва умуман, илму фанни қадрловчи шоиртабиат инсон эканлиги хоразмшоҳлар саройидаги илмий тўгаракнинг янада кенгайиши ва самарали фаолиятига сабаб бўлди. Натижада хоразмшоҳлар саройида XX аср олимлари Маъмун академияси деб атаган илмий муассаса вужудга келди. Манбаларда Маъмун саройида олимларнинг катта гуруҳи тўпланганлиги ва хоразмшоҳ уларга ҳомийлик қилганлиги эътироф этилса-да, бу илм масканини қачон ташкил топгани ҳақида аниқ маълумотлар учрамайди. Лекин илмий адабиётларда Абу Райҳон Беруний ва Ибн Синонинг Гурганчга келган 1004 йил академиянинг ташкил топган йили деб қабул қилинди. Шу билан бир қаторда Беруний ва Ибн Синоларга қадар ҳам хоразмшоҳлар саройида илмий муҳит ва олимларнинг бўлганлигини назарга олсак, Хоразм Маъмун академиясини кўрсатилган санадан илгарироқ ҳам мавжуд эканлигини инкор этиб бўлмайди. Маъмун академияси қисқа бир муддат, яъни 1017 йилгача фаолият юритган бўлса-да, бу ерда астрономия, математика, табобат, кимё, география, минерология каби табиий фанлар билан бир қаторда тарих, фалсафа, адабиёт, тил, ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий фанлар ҳам ривож топди. Асосий хулосалар Маъмун академияси қисқа бир муддат, яъни 1017 йилгача фаолият кўрсатган бўлса-да, бу ерда дунёвий илмлар, хусусан математика, кимё, геодезия, минерология, тиббиёт, доришунослик, тарих, сиёсат, тил ва адабиёт, фалсафа, мантиқ, худуд каби фанлар юксак босқичга кўтарилди.