logo

Пахтани йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ва териш. Пахтачиликда фан ютуқлари ва илқорлар тажрибасини қўллаш

Yuklangan vaqt:

25.01.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

5981.5 KB
Пахтани йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ва териш. Пахтачиликда фан ютуқлари ва илқорлар тажрибасини қўллаш “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа: 1. Терим олдидан пахта ҳосилини аниқлаш 2. Ғўзани дефолиация ва десикация қилиш 3. Далани теримга тайёрлаш ва териш 4. Ингичка толали пахта етиштириш 5. Пахтачиликда фан ютуқлари ва илғорлар тажрибасини қўллаш Терим олдидан кутилаётган пахта ҳосилини аниқлаб чиқиш хўжаликларда йиғим-терим компаниясига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил қилиш, йил бўйи қилинган меҳнат якунини чамалаб кўриш ва ҳар гектар ердан неча центнердан ҳосил етиштирилганлигини билиш учун жуда муҳимдир. Кутилаётган ҳосилга асосан пахта тайёрлаш пунктлари, пахта тозалаш заводлари, шунингдек, шу махсулотга алоқадор бўлган бошқа корхоналар ўзларининг келгуси йили планларини тузишга киришганларида ҳам бунга катта аҳамият берадилар. Терим олдидан кутилаётган ҳосилни аниклаш учун қуйидаги кўрсаткичларни билиш керак: - ҳар бир гектар ердаги ғўза туплари сони (минг туп ҳисобида); - ҳар бир тупдаги ҳосил берадиган кўсаклар сони; - ҳар бир кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни (г ҳисобида). Ҳосилни аниклашда унга тўғридан-тўғри таъсир этадиган омиллар, масалан, кузнинг қандай келиши, ғўза баргини тўктириш (дефолиация қилиш муддатини тўғри аниқлаш, бунда препаратлар самолётда ёки ерда ишлайдиган аппаратлар ёрдамида сепилишини хисобга олиш керак), гектарлардаги кўчат сони ҳам катта аҳамиятга эга. Кўчат қалинлигини аниқлашда пайкалнинг икки бошидаги қатор ораларини ишлашда трактор буриладиган майдон — карта ичидаги ўқ ариклар, дарахтлар атрофидаги кам ҳосилли ғўзалар, дала ичидан ўтган уват ариқлар ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. Кутилаётган ҳосил ҳар бир дала учун алоҳида-алоҳида аниқланади. Ғўзаларнинг авжига қараб ҳар бир тупдаги кўсаклар сонини аниқ билишда, уларнинг ҳосил бериш хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Чунки асосий майдондаги ҳосил машиналар билан териб олиниши муносабати билан ғўза баргини тўкишда дефолиантларнинг қўлланиш муддати, уларнинг кай даражада таъсир этиши, ғўзанинг биологик хусусияти, кўсак ёши албатта, эътиборга олиниши керак. Ҳисобга олинадиган кўсакларнинг энг кичиги 20—25 кунлик бўлиши лозим. Буни нормал етилган кўсакка таққослаб таҳминан айтиш мумкин. Кўсак морфологик жиҳатдан одатда 30 кунлик бўлганда тўлиқ етилади. Бу маълумотлар хар бир даладан намуналар олиш йўли билан аниқланади. Намуналар олиш сони пайкалнинг катталигига боғлиқ, яъни ҳар гектар ердан биттадан намуна картанинг диагонали бўйича юриб олинади. Ҳар бир намуна катталиги бир гектардаги жами қаторлар умумий узунлигининг мингдан бир қисми ҳисобидан олинади. Бунинг учун олдин ғўза катор ораларининг кенглигини билиш керак. Масалан, 90 см ли ғўза қатор ораларида бир гектар ердаги қаторларнинг умумий узунлиги 11111 м. Демак, намуна олишда буни мингдан бир қисми 11,1 м, 60 см ли қатор ораларида эса қаторларнинг умумий узунлиги 16666 м, демак, намуна узунлиги 16,6 м ҳисобидан олинади. Кўчат қалинлиги ва кўсаклар сонини билиш учун намунадаги ҳамма ўсимлик сони ва шу намуна охиридаги 10 туп ўсимликдаги кўсак сони дафтарга ёзиб борилади. Агар картанинг катталиги 12 га бўлса 12 та намуна олинади. Бир гектар ердаги ўсимлик туп сонини билиш учун картадан нечта намуна олинган бўлса, ўшанча намунадаги ўсимликлар сонини бир- бирига қўшиб, сўнг намуна сонига бўлинади, шунда битта дала бўйича битта намунадаги ўртача ўсимлик сони, бу рақам орқасига 3 та ноль ёзилса, бир гектардаги ўртача кўчат сони келиб чиқади. Энди бир туп ғўзада ўрта ҳисобда нечта кўсак борлиги ҳам худди юқоридаги каби ҳисоблаб чиқарилади, лекин бунда ҳар бир намунада 10 тупдан ўсимлик олинганлиги учун 10 га тақсим қилиб бир тупдаги кўсак сони ёзиб борилади. Демак, бир гектардаги ғўза тупи, ва ҳар тупдаги кўсак сони маълум. Энди битта кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни керак. Бунда ғўзанинг нав хусусияти, қўлланилган агротехника даражаси, тупроқ унумдорлиги, иқлим-шароит кабилар эътиборга олинади. Ўртача толали Тошкент-1 ғўза навида битта кўсакдан чиқадиган пахта кўпинча 3,0-3,5-4,0 г деб ҳисобланади. Тушунча аниқроқ бўлсин учун мисол келтирамиз. Фараз қилайлик, бир гектар ерда 130 минг туп ўсимлик, бир туп ғўзада ўртача 8,7 та кўсак бор, битта кўсакдан чиқадиган пахта вазни 4 г. Бизга кўчат сони маълум, энди бир туп ғўзадаги ҳосил миқдорини билиш учун кўсак сонини битта кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазнига кўпайтирамиз — 8,7X4=34,8 г. Демак, бир туп ғўзада 34,8 г чигитли пахта бор экан. Гектаридан чиқадиган ҳосилни билиш учун ўсимлик сони (130 минг) ни бир тупдаги ҳосил (34,8 г) га кўпайтирсак: 130X34,8 қ 45,42 ц келиб чиқади.  ПАХТА СОРТЛАРИНИНГ СТАНДАРТЛАРИ ВА ЭТАЛОНЛАРИПАХТА СОРТЛАРИНИНГ СТАНДАРТЛАРИ ВА ЭТАЛОНЛАРИ Давлатга топширилаётгаи пахта сифати Давлат стандарти (ГОСТ) бўйича баҳоланади. Пахтани Давлат стандарти бўйича қабул қилишда унинг ташқи кўриниш, етилганлик даражаси, толанинг кўнчиб укпарланиб туриши ва толанинг узилиш кучига қараб чигитли пахта тўртта сортга бўлинади. I сорт — пахтаси к;ўлда сиқиб қўйиб юборилганда, укпарланиб асли шаклига қайтади,толалари яхши етилган, бақувват долька (чаноқ пахта) си кўнчиб туради. Ифлосланиш даражаси 0,5%, намлиги 8%гача. бўлиши мумкин, толасининг узилиш кучи 4,4 гк (граммкуч) ва ундан ортиқ. Ранги ғўза навига ва парваришлаш шароитига қараб о қ ёки оч новвот рангли бўлади. Шудринг ва ёмғир таъсирида тола сиртида майда сариқ доғлар учраши мумкин. II сорт —долькаси I сортникидан кичикроқ, камроқ укпарланиб туради. Толасининг узилиш кучи 3,9—4,2 гк , сув етишмаслиги натижасида тезроқ очилган ёки етилган бўлса ҳам паст температурада — совуқ тушгандан кейин очилган кўсаклардан териб олинган. Ифлосланиш даражаси 1%; намлиги 10% гача боради.Ранги навига ва парваришлаш шароитига қараб ок; ёки оч новвот рангли бўлади. Шудринг ва ёмғир натижасида тола сиртида унча катта бўлмаган сариқ доғлар бўлиши мумкин. III сорт — долькаси II сортникидан кичикроқ ва кам укпарланиб туради, асосан очилган ва чала очилган кўсаклардан териб олинади. III сорт пахтанинг толаси тўлишиб етилмаган, баъзан хом, ифлослик даражаси 1.9%, намлиги 11% гача бўлади, ранги оч хира рангдан оч новвот ранггача товланади. Тола сиртида сийрак доглар бўлади. Толасининг узилиш кучи 3,2—3,8 гк. IV сорт — ГОСТ 667 955 га мувофик;, совуқ уриб ривожланишдан тўхтаган, етилмаган кўсак ва кўраклардан чувиб олинади. Ифлосланиш даражаси 3,6%, намли 13% гача бўлиши мумкин. IV сорт пахта таркибида кўплаб ўлик толалар бўлади. Бу хилдаги пахтанинг ранги оч новвот рангдан тўқ новвот ранггача товланади, тўққўнгир доғлари бўлади. Толасининг узилиш кучи 3,1 гк ва ундан ҳам камроқ. Пахтани қўлда териш.Пахтани қўлда териш. Пахта терими бошланиши олдидан ғўза тупларида камида 2—3 тадан тўлиқ пишган кўсак бўлиши керак. Пахта теришда биринчи навбатда тўлиқ пишган, касалланмаган, соглом кўсакларда очилган лўппак пахталар териб олинади, касалланган, тупи ерга ётиб қолиб шикастланган кўсакларда очилган пахталар алоҳида терилиб, этакдаги кичик чўнтакка солиб алоҳида топширилади. Теримда пахтага хар хил хас-чўплар, қуриган барг, чаноқ ва бошфа ифлос нарсалар, шунингдек, хом пахта аралашиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда унинг сорти бузилади ва бу хўжаликка катта иқтисодий зарар келтириши мумкин. Бундан ташкари ифлос пахтадан тўқилган газмоллар унчалик сифатли бўлмайди. Етиштирилган ҳосилни мавсумда кўп деганда 4 мартагача териб олиш тавсия қилинади. Юқорида айтилганидек биринчи теримга тахминан 20— 25% (2—3 та) кўсак очилганда, иккинчи теримга қолган ҳосилнинг 35—40% очилганда киришилади ва у совуқ тушгунча тугалланади. Учинчи терим иккинчидан кейин тахминан (куз ҳавосини келишига қараб) 10—15 кун оралатиб совуқ тушгунча ёки совуқ тугаши биланоқ бошланади ва тезда тамомланади. Шундай қилиб, биринчи ва иккинчи теримдаги пахталар I сортга топширилади. Учинчи терим кўпинча I сортга, баъзан етилмаган кўсак пахталар аралашиб қолиши ҳисобига II сортга қабул килинади. Тўртинчи теримда кўсак ва кўрак пахтанинг чиқишига қараб у III ёки IV сортга ўтади. Дефолиация ва ДесикацияДефолиация ва Десикация Ғўза парваришидаги ва йиғим-теримга тайёргарлик кўришдаги агротехникавий тадбирлар ичида баргларни тўктириш (дефолиация) ва ўсимликни қуритиш (десикация) нинг аҳамияти катта. Пахта терими олдидан, айниқса ҳосили машиналарда теришга ажратилган участкаларда, ғўзаларнинг барги химиявий препаратлар ёрдамида тўктирилса экин қатор ораларидан шамол ўтиши яхшиланади, пайкалларда ҳавонинг нисбий намлиги камаяди. Натижада ғўза тупларининг орасида, айниқса ўрта ярусидаги шохлардан то ер бетигача бўлган оралиқда ҳаво ҳарорати юқори бўлиб, у кўсакларнинг барвақт етилишига фойдали таъсир этади. Бу даврда поянинг пастки қисмидаги қариган баргларнинг қуриб секин- аста тўкилавериши ҳам кўсакларни очилишини анча тезлаштиради. Барглари тўкилмаган ғўзалардаги пахта машинада терилганида ифлосланади, толаларига барг ширалари юқиб саргайиб қолади, терим машиналарининг иш уну-ми кескин камаяди. Мана шундай ҳолларни олдини олиш учун ғўза баргларини тўктириш, яъни дефолиация қилиш керак. Ғўзага химиявий дорилар сепилганда барглари узоғи билан 10—12 кунда қуриб тўкилади. Дефолиация қилишнинг дастлабки пайтларида кальций цианамид кейинроқ кальций хлорат-хлорид, энг сўнгги муддатларда эса кучли таъсир этувчи магний хлорат сепиш тавсия килинади. Кейинги иккала препарат фақат дефолиант сифатида эмас, шу билан бирга десикант сифатида ҳам хизмат қилади. Бу препаратлар ғўзанинг ҳолатига қараб куйидаги нормада ишлатилади Ингичка толали ғўза навлари учун магний хлорат — 13- 15 кальций хлорат-хлорид — 28-30. Бутилкаптакс билаи магний хлорат аралашмаси (ҳар биридап 5 кг дан) —10 кг. Ғўзани десикация қилишда магний хлорат, кальций хлорат-хлорид қуйидаги нормада сепилади. Дефолиация қилинган майдонларда баъзан 8-10 кундан кейин ҳам баргларнинг 75% дан камроги тўкилади ва такрорий дефолиация қилишга тўғри келади. Дефолиант ва десикантлар сепишда Т-28Х-4 ва МТЗ-50Х маркали чопиқ тракторларига ўрнатилган ОВХ-14М чанглагич-пуркагич кўплаб ишлаб чиқарилмоқда. ОВХ-14 ва ОВХ-14М чанглагич-пуркагич билан бир кунда 25-30 га е рдаги ғўзани бемалол дефолиация қилиш мумкин Бу аппаратларга аэрозоль мосламаси ўрнатилса (бу мослама билан гектарига 100-150 л эритма сепилади) иш унуми янада ошади, лекин дофолиантларнинг нормаси оширилмайди. ОВХ- 14 ва ОВХ-14М аппаратлари ғўза қатор ораси 60 см ли пайкалларни ишлашда 20 та, 90 см ли пайкалларда аса 12 та қаторни қамраб олади. Дефолиация ва десикация қилишда Дефолиация ва десикация қилишда эҳтиёт чоралариэҳтиёт чоралари Ғўзани дефолиация ва десикация қилишда ишлатиладиган препаратлар заҳарли бўлгани учун қатнашадиган шахслар сигналчилар, заправшиклар, техниклар, тракторчилар, аэродромда ишловчилар ва бошқалар медицина кўригидан ўтишлари шарт. Дорилашда қатнашадиган ҳамма кишилар Ф-46 маркали респиратор, резинка қўл-қоплар, ҳимоя кўзойнаклар, комбинезон, шунингдек, бошқа керакли буюмлар билан тўла таъминланиши ва улардан тўғри фойдаланишлари шарт, албатта. Ҳар галги дорилашдан кейин иш кийимлари ва буюмлар махсус ажратилган жойларда сақланиш керак. Химиявий препаратлар билан ишлаётган ҳар бир кишига ишдан бир соат олдин қоидага кўра, 0,5 л қайнатилган ёгли сут бепул берилади. Дорилаш пайтларида қўшни карталарда ҳар кандай иш тўхтатилади. Дори сепилган пайкалларга ёнма-ён участкаларга камида 3 кундан кейин киришга рухсат этилади. Химикатлар сепишдан олдин маҳаллий аҳоли, айниқса мактаб ва мактабгача бўлган болалар муассасалари қатъий огоҳлантирилади. Иш жойларида медицина ходимлари навбатчилик қиладилар. Далани машина теримига тайёрлаш.Далани машина теримига тайёрлаш. Дефолиация қилиш бошланишидан бир неча кун илгари пахтаси машинада териладиган далаларнинг икки бошида 8-10 м кенгликда трактор буриладиган жой ажратилади ва ғўзалари десикация қилинади. Бурилиш майдончалари умумий пахта даласининг 8-10% ини ташкил қилади, бу албатта кўп. Бурилиш майдончаларидаги очилган пахталар машина теримига 3-4 кун қолганда териб олиниб, ғўза туплари кўсаклари билан қўлда ўриб олинади ва дала четига чиқариб йиғиб қўйилади, улар тўлиқ очилгандан сўнг териб олинади. Терим машиналаринииг иш унуми юкори бўлиши ва пахта сорти бузилмаслиги, шунингдек, йирим-теримнинг тугалланиши учун энг кулай усул куйидагичадир: - пахтани машинада асосан 2 марта териб олиш. Бунда биринчи терим юкорида айтилганидек 55-60% кўсаклар очилганда, иккинчисини биринчи теримдан 10-15 кун кейин бошлаш; - тупларда колган пахта ва кўсакларни кўрак терадиган машинада териб олиш; - ерга тўкилган пахтани подборшик ёрдамида 2 марта териш; Об-ҳаво куруқ келган йилларда подборшик билан бир марта терилганда ерга тўкилган пахтанинг 60-70%, иккинчи марта терганда эса биринчисини ҳам қўшиб ҳисобланганда 90% ини териб олади, шунда ерда терилмай қолган пахта гектар бошига 20-40 кг ни ташкил қилади. Подборшиклар бир иш кунида 12-16 кишп кунини тежайди. ПХ-1,2 подборшикнинг иш унуми соатига 0,58-0,79 га, ПХП-1,8 ники эса 1,27 га гача. УПХ-1,5А ва УПХ-1,5Б кўрак чувиш машиналари пахта тернш машиналарининг пневматик подборшиклари, механик подборшиклар ёрдамида ерга тўкилган пахтани тозалаб беради. Бундан ташкари машина, кўлда терилган кўсак-кўракнн чувиб тозалайди, шунингдек, пахтани коп-канорсиз ташишда уни тележкаларга ортади, куритилган пахтани, нам кўсакларни такрорий равишда тозалайди  Эътиборингиз Эътиборингиз учун рахматучун рахмат