logo

Шахслараро муносабатлар психологияси. Мулоқот маданияти

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

123.4560546875 KB
МАВЗУ: Шахслараро муносабатлар психологияси. Мулоқот маданияти. Мулоқот жараёнида юзага келадиган тўсиқлар. Тренинг мақсади • Тингловчиларда мулоқот маданиятини шакллантириш. • Мулоқот жараёнида юзага келадиган тўсиқлар билан таништириш. • Ўзаро муносабатларда эшитиб тинглаш қоидаларини такидлаб ўтиш. Психология сўзи грекча сўздан олинган бўлиб, psyuche — жон; logos – илм, фан деган маъноларни англатади Психик процесслар бу - . . . • сезги • идрок • тафаккур • хотира • диққат • ирода • ҳиссиёт Шахснинг хоссалари • Характер • Темперамент • Қобилият • Эҳтиёж Темперамент турлари • сангвиник • холерик • Флегматик • меланхолик Ўйлаб кўрингчи... • Шахс ким? • Шахслараро муносабатлар нима? • Шахслараро муносабатларнинг қандай турларини биласиз? • Шахслараро муносабатларнинг салбий ёки ижобий характерга эга бўлиши нимага боғлиқ? «МУЛОҚОТ», «МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ» 3х3 технологияси МУЛОҚОТ - МУЛОҚОТ - икки ёки ундан ортиқ кишилар орасидаги аффектив баҳоловчи характерда ва билиш бўйича маълумот алмашишдан иборат бўлган ўзаро таъсир этишдир. МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ • Ўз-ўзини билиш ва бошқа одамларни тушуна олиш қобилияти • Одамларнинг хулқи ва ҳолатларига нисбатан мос (адекват) муносабат билдира олиш • Ҳар бир одамнинг индивидуал хусусиятларига энг маъқул келадиган мулоқот шакли, усули ва стилларини танлай билиш “ Самарали мулоқот “ ғоялар тоғи КОМПЛИМЕНТ БУ- инсоннинг ижобий сифатларини бир оз кучайтириб айтиладиган сўзлар билан раҳбар ва ходимлар ўртасидаги хизмат муносабатларида аттракцияни шакллантириш йўлларидан бири Аттракция - ходимларни ўзига мойил қилиш йўллари Комплимент қилишнинг психологик қоидалари • Комплимент инсоннинг фақат ижобий сифатларини акс эттириши лозим. • Комплиментда акс этадиган ижобий сифатлар бироз бурттириброқ курсатилиши керак. • Беъмани иборалар ишлатилмаслиги керак. Акс холда комлимент салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. • Комплимент хеч қандай хазил мазахсиз ишлатилиши керак. Мисол учун: «Сенинг қулларинг олтин, тилинг эса сенинг душманинг». Ўзаро муносабатларда эшитиб тинглаш қоидалари  • Шароит яратинг. • Фаол ҳолатга киринг. • Нигоҳингизни сўзлаётган одамга йўналтиринг. • Тинглаб эшитмоқчи эканлигингизни кўрсатинг. • Сўзлаётган одамларга нисбатан мустаҳкам диққатингизни сақланг. • Эшитиб тинглаш зарур. • Эшитиш жараёнини мантиқий режалаштириб олинг. • Суҳбатдошингизнинг ҳиссий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилинг. • Кузатувчан бўлинг. • Мулоқот учун масъулиятдан қочманг. • Сабр тоқатли бўлинг. Суҳбатдошингизни сўзини бўлмаслик учун етарлича вақт топинг. • Ҳиссиётларингизни жиловланг. • Танқид қилишда эҳтиёт бўлинг, баҳо берманг. • Суҳбатдошингизнинг мақсадини тушунинг. • Салбий одатлар эшитиш жараёнини қийинлаштиради. Психологик тест Сиз тинглашни биласизми? Тест натижалари 55 балгача: Сизнинг тинглай олиш қобилиятингиз ўртача, одамларнинг оилада ва жамиятдаги тутган ўрни, мансабига бефарқ эмассиз. Бу эса сизнинг эътиборли эканлигингиздан далолат беради. 62 балгача: Сиз сухбатдошингиз ким бўлишидан қатъий назар, у киши шахсини хурмат қилган ҳолда сабр- тоқат билан тинглайсиз. Сиз оилада синчков, ахамиятли, эътиборли булишингиз мумкин. Умуман жами балларингиз сони қанча куп булса, сизда тинглаш қобилияти шунчалик ривожланган бўлади. МУЛОҚОТ ЖАРАЁНИДАГИ ТЎСИҚЛАР • ПСИХОЛОГИК ТЎСИҚЛАР • ВАЗИЯТЛИ ТЎСИҚЛАР • МОТИВАЦИОН ТЎСИҚЛАР • МАЗМУНИЙ ТЎСИҚЛАР Психологик тўсиқлар шеригига маъқул тушмай қолиш, тушунилмай қолишдан қўрқиш, у томондан инкор этилиш ва калака қилинишдан ёки кескинликдан қўрқиш, энг эзгу ҳисларини ва ниятларини самимий изҳор этишга жавобан қўполлик билан жавоб берилиши мумкинлигидан ҳавотирланиш кабилар туфайли интеллектга оид, кучга оид шахсий имкониятларини намоён қилиш ва амалга оширишга халақит берувчи, ўзига хос ички психик тормоздир. Вазиятли тўсиқлар суҳбатдошларнинг бир хил вазиятни турлича тушунишлари, унга турлича ёндашишлари билан боғлиқ. Мазмуний тўсиқлар одатда суҳбатдошини тушунмаганлик туфайли, унинг мазкур жумласи қандай маънода айтилгани, у қандай фикрни илгари сураяпти, нимани назарда тутаяпти, нимага олиб боради ва шу каби мулохазаларга бориш туфайли юзага келади. Мотивацион тўсиқлар шундай вазиятларда юзага келадики, бунда гапираётган одам ё ўзи баён қилаётган фикрнинг мотивини етарлича англай олмайди ёки у атайин уларни яширишга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин. ДИҚҚАТИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!