logo

Шахс ва фаолиятнинг эмоционал-иродавий таърифланиши

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

7493.0478515625 KB
Шахс ва фаолиятнинг эмоционал- иродавий таърифланиши Режа: 1. Шахс тўғрисида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик 2. Шахс хусусиятларини муваффақиятли шакллантириш шарт-шароитлари 3. Асосий ҳиссий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси 4. Ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари 5. Ҳис-туйғуларни бошдан кечириш шакллари Шахс тушунчасига таъриф беришимиздан аввал биз, инсоннинг шахс булиб етишмаганлидан аввалги жараённи кузатиб ундаги ҳали тўлиқ ёки бўлмаса мутлақо ҳали шаклланмаган томонларини, сифат ва хусусиятларини назарда тутишимиз мумкин. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи одам шахс– воқеликни билувчи ҳамда актив ўзгартирувчи субъектига айланган. Шахс тушунчасини тўла билиш учун авваламбор, «Индивид», «Шахс» ва «Индивидуаллик» тушунчаларини кўриб чиқамиз. Шахс тўғрисида тушунча. 04 0C 16 0F 1005 2C28 0B 19 21 01 0405 2E 08 Индивид – бу биологик, физиологик, ижтимоий, психологик хусусиятлари бирлигида алоҳида олинган инсондир. Индивид бўлиб дунёга келган инсонни шахс бўлиб шаклланиши учун бир қанча шартлар зарур бўлади. Индивид – Ижтимоийлик – индивид ижтимоий шароитда, яъни кишилик жамиятида шахс бўлиб шаклланади. Онгга эга бўлиши – теварак – атроф тўғрисида билимга эга бўлиш, ўзликни англаш, билиш фаолият мақсадларини шаклланиши. Активлиги, фаолият мақсадларига эришишга йўналтирилганлиги Эҳтиёжларининг шаклланиши авваламбор маънавий, маданий, ўз-ўзини мукаммаллаштирадиган эҳтиёжларни ривожланиши.Булар қуйидагилар:12 160C 31 27 1A 1F 20 33 19 19 0B Шахс ижтимоий муносабатларнинг субъекти ва объекти тарзида кўрилади. Ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётда фаол қатнашувчи одамгина шахс ҳисобланади . Шахс – ижтимоий ва шахслараро муносабларнинг маҳсули, онгли фаолиятининг субъекти бўлмиш индивиддир. Ҳар бир кишининг шахси унинг индивидуаллигини вужудга келтирадиган ҳислатлар ва фазилатларнинг фақат унга хос бирикувидан таркиб топгандир . Индивидуаллик – кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик темперамент ва характер хусуссиятларда, одатларда, устун даражадаги қизиқишларда, билиш жараёнларига оид фазилатлар (идрок, хотира, тафаккур, тасаввур) да қобилиятларда, фаолиятнинг шахсга хос услубда ва ҳоказоларда намоён бўлади. Индивидуаллик Муайян социал бирлик учун етакчи фаолиятга кўпроқ даражада «жалб қилинган» индивидуал фазилатларгина шахснинг хусусан ўзига хос фазилатлари сифатида юзага чиқади. Индивидуал- типик хусусият шахс яшаётган ва шақлланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифодаси ҳисобланган фаолиятнинг характери, қадриятлари ва мақсадларига боғлиқ тарзда жиддий равишда турли хил кўринишда намоён бўлади. Шахс – ижтимоий ва шахслараро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир . Шахсга таълуқли бўлган энг муҳим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. Шахс - ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра уларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. Шахс04 0F 19 1D 07 0C 02 04 27 060E 2A 0C 19 27 05 0C 100C 21 27 04 0C 08 13 1B 0E 07 1609 Инсон шахс сифатида шаклланишининг асоси - унинг фаолиятидир. Актив фаолият орқали эҳтиёжни қондириш янги, янада юксакроқ даражадаги эҳтиёжни юзага келтиради. Шахс ривожланиб борар экан, атроф-муҳитдаги воқеликни ўзгартиришга қаратилган турли–туман фаолиятларда актив намоён бўлади.12 0F 1A05 1F 32 18 32 0405 32 13 1B 1A 27 шахснинг индивидуаллиги , унинг шахслараро муносабатлар тизимида гавдаланиши шахснинг индивидлараро, ижтимоий алоқалар ва муносабатлар субъекти сифатида мавжуд бўлиши Хар уччала таркибий қисмларнинг бирлиги шахс обрў- эътиборида намоён бўлади. Инсон шахсининг тузилиши учта таркибий қисмдан иборат: С. Л.Рубинштейн бўйича шахс қуйидаги тузилишга эга: 1. Йўналганлик – эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеаллар, эътиқодлар, фаолият ва хулқнинг устивор мотивлари ва дунёқарашларда ифодаланади. 2. Билимлар, кўникмалар, малакалар – ҳаёт ва фаолият жараёнида эгалланади. 3. Индивидуал-типологик хусусиятлар – темперамент, характер, қобилиятларда акс этади. Э. Эриксон концепцияси бўйича шахс ривожланишининг босқичлари 1. Илк гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача) 2. Гўдаклик (1-3 ёшгача) 3. Илк болалик (3-5 ёшгача) 4. Ўрта болалик (5-11 ёшгача)5. Ўспиринлик (11-20 ёшгача)6. Илк етуклик (20-45 ёшгача) 7. Ўрта етуклик (45-60 ёшгача) 8. Кечки етуклик (60 ёшдан юқори)01 2209 34 2B 17 2B 1E 34 23 34 26 34 3E 34 3F 34 40 28 2B  Э.Эриксон концепциясига кўра шахс шаклланишида ушбу босқичларини бирма–бир босиб ўтади ва ҳар бир босқичда инсоннинг ички дунёсида сифат ўзгаришлар, атрофдаги кишиларга бўлган муносабатларида эса радикал (кескин) ўзгаришлар рўй беради. Э.Эриксон концепцияси Шахсни гуруҳдаги муносабатларида уни шу гуруҳдаги статуси (ўрни) аниқланади. Шахсни гуруҳда муносабатга киришиши шахслараро муносабат дейилади. Кишиларни ўзаро бир– бирларини тушунишлари, ҳамкорлик қилишлари психологик мослик дейилади. Гуруҳий фаолиятда юзага келган ижтимоий психологик гуруҳ характеристикаси психологик муҳит дейилади. Шахслараро зиддият - гуруҳдаги кишилар ўртасида юзага келган чуқур ҳис этиш бўлиб тушкунликка тушиш, мақсадларни йўқотиш каби ҳолатдир. Шахс хусусиятларини қуйидаги шарт-шароитларга амал қилинган ҳолда муваффақиятли шакллантириш мумкин. 1. Шахснинг эмоционал муҳитига кўрсатиладиган унинг бутун субъектив оламига таъсир этилиши керак. 2. Ўқувчининг фаоллиги ва мустақиллиг и. 3. Ривожлани- ши ва фаолият принципи. 4. Мустахкам- лаб қўйиш. Шахснинг фаоллиятини йўналтириб турадиган ва мавжуд вазиятларга нисбатан боғлиқ бўлмаган барқарор мотивлар мажмуйи киши шахсининг йўналтирилганлиги деб аталади. Шахс нимагадир ёки кимгадир зарурат мавжудлиги ҳолатини ифодалайдиган эҳтиёжнинг моҳиятини тушунсак, у ҳолда бундай фаоллик нимани эвазига юз беришини аниқлаш, унинг йўналиши нима билан белгиланишини, у қаёққа ва нимага қаратилганлигини таҳлил қилишимиз мумкин. Шахснинг йўналтирилганлигида англанилган мотивлар асосий роль ўйнайди. Киши эҳтиёж объектини мақсад деб англаган ҳолда ўзининг шахсий мақсадларини ўзи кирган жамоанинг мақсадлари билан боғлайди ва ўз мақсадларини тегишли равишда ўзгартиради, мазмунга тузатишлар киритади. Инсон мақсадига эришиш йўлида реал тарзда бартараф этиб бўлмайди деб ҳисобланган ёки шундай деб идрок этиладиган тўсқинликларга, ғовларга дуч келади. Бу холат фрустрация , яъни шахс - мақсадга эришиш ёки муаммоларини хал этиш йўлида пайдо бўладиган объектив жихатдан енгиб бўлмайдиган қийинчиликлар томонидан вужудга келтириладиган кечинма ва хулқ атворга хос бўлган холатдир.Фрустрациянинг юз бериши шахснинг ҳулқ- атворида ва унинг ўзини англашида турли хил ўзгаришларга олиб келади. Қизиқишлар – бирон бир соҳада тўғри мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, воқеликни анча тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивлар. Қизиқишлар билишнинг доимий қўзғатувчи механизми сифатида намоён бўлади. Улар мазмунига, мақсадига, миқиёси ва барқарорлигига кўра тасниф қилинади. Қизиқишлар – шахс фаолиятини асослашнинг муҳим жиҳатиларидан биридир. Шахс шаклланишида қизиқишлар ва эътиқод. Эътиқод – шахсни ўз қарашларига, принципларига, дунёқарашига мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган мотивлар тизимидир. Эътиқод шаклида намоён бўладиган эҳтиёжларнинг мазмуни – бу табиат, теварак-атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар ва уларнинг муайян тарздаги тушунилиши демакдир.  Шахс шаклланиши ўзи яшайдиган одамлар гуруҳида ва жамоасида, турли одамлар билан бўладиган мулоқотда, фикр алмашувда, биргаликдаги фаолиятда ё тезлашади ёки сусаяди. Жамиятда яшаётган кишида таълим-тарбия бериш ишлари тўғри йўлга қўйилган тақдирда ижтимоий фойдали фаолиятда шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжининг шаклланиши ва қондирилиши учун зарур барча шарт-шароитлар таркиб топади. Асосий ҳиссий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси Ҳис-туйғуларда субъектнинг ўзига хос эҳтиёжлари билан қўшилиб, ўзи билиб олаётган ва ўзгартираётган нарсаларга ва воқелик ҳодисаларига нисбатан унинг муносабати акс этади. Ҳис-туйғуларнинг кечиши субъект алоҳида ҳис этаётган психик ҳолатдир. Киши сезги, идрок қилган, хотирасида қолган таъсиротларга ҳеч қачон бефарқ қарамайди. Инсонга берилган ҳар қандай таъсир ижобий ёки салбий, ёқимли ёки ёқимсиз ҳиссиётни қўзғотади, фаолиятга ундайди, ёки фаолиятдан тўхтатади. Киши ташқи ёки ички таъсир туфайли фаоллашади ёки фаолиятдан тўхтайди, жасурланади ёки қўрқади, шубҳаланади ва ҳ.к. Ҳис-туйғулар кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан турли шаклда билдирадиган ички муносабатидир. Ҳис-туйғулар албатта икки қутбли - ижобий ёки салбий, яъни ёқимли ва ёқимсиз бўлади. Эмоционал ҳолатларнин г регулятив (бир хил тарзда тартибга солиб турадиган) функцияси уларнинг энг муҳим белгиси ҳисобланади . Бу функция кишида пайдо бўладиган кечинмалар, унда эҳтиёжларинин г қондирилиш жараёни қай тарзда бораётгани, у қандай тўсиқларга дуч келаётгани, нималарга эътиборни қаратиш лозимлиги, нималар ҳақида мулохаза қилиши кераклиги, нималарни ўзгартириш зарурлиги ҳақида ахборот берувчи сигналлар ролини бажаради. 33 21 2203 34 0805 0805 07 080E 1A 0E 19 27 21 02 3A 160C 27 16 0E 32 2203 2A 0805 27 1B 0809 16 100C 32 1B 15 100C 21 19 1B 16 100C 09 25 21 05 27 07 0B 27 Ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари Барча психик жараёнлар каби эмоционал ҳолатлар, ҳис-туйғуларнинг кечиши ҳам мия фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Ҳис-туйғулар кечишига хос физиологик жараёнлар мураккаб шартсиз ва шартли рефлекслар билан боғлиқдир. Ҳис-туйғуларнинг кечиши мия қобиғи ва қобиқ ости марказларининг биргаликдаги фаолияти натижаси ҳисобланади. Мия катта ярим шарлар қобиғининг пастроқдаги бўлимларида организм физиологик фаолиятининг ҳар хил марказлари: нафас олиш, юрак-қон томирлари, овқатни ҳазм қилиш, ички секреция безларини ишлатиш марказлари жойлашган. Қобиқ ости марказларининг қўзғатилиши бир қанча аъзолар фаолиятининг кучайиб кетишига олиб келади. Шу боисдан ҳам ҳис- туйғуларнинг кечиши нафас олиш маромининг ва юрак иш фаолиятининг ўзгаришига, юрак уришнинг тезлашиши ёки сустлашишига, организмнинг айрим қисмларига қон келиши ўзгариб, секреция безларининг иши бузилишига олиб келади. Катта ярим шарларнинг қобиғи табиий шароитларда қобиқ ости марказларига тормозлантирувчи таъсир кўрсатади ва ҳис- туйғуларнинг ташқи ифодалари юзага чиқарилмасдан сақланиб қолади. Агар мия қобиғи ғоят кучли қўзғатувчилар таъсири остида, ортиқча чарчаш ва маст бўлиш оқибатида меъёридан ортиқча қўзғатилган бўлса, бу ҳолда иррадация натижасида қобиқдан пастдаги марказлар ҳам қайта қўзғалади, оқибатда одатдаги вазминлик йўқолади. Агар тескари индукция юз берган тақдирда ярим шарларнинг қобиқ ости йўлларида ва оралиқ мияда кенг тормозланиш жараёни ёйиладиган бўлса, рўҳан эзилиш, мушаклар ҳаракатида сусайиш ёки қисилиш, юрак-қон томир фаолияти ва нафас олишда заифлашиш кузатилади. Инсон ҳис- туйғуларни бошдан кечираётганда, эмоционал ҳолатларга тушиб қолганда, ҳаёт ва фаолиятининг турли жиҳатлари жадаллиги ҳам ошиб, ҳам сусайиб туриши кузатилади. Ҳиссиёт ҳақида етарли билимга эга бўлиш ишлаб чиқариш ташкилотчиси, раҳбар, педагог ва хар бир инсон учун жуда муҳимдир. Ўз ишидан қониқиш ҳиссини пайдо қилиш, зўр кўтаринки руҳ билан ишлаш қулай психологик муҳит яратилиши билан боғлиқ. Бу эса жамоа олдида турган вазифаларни унинг ҳар бир аъзоси эҳтиёжи билан мустаҳкамлашига боғлиқ. Ҳис-туйғуларнинг кечиши ўз ривожланишига эга бўлган, жорий ва ўзгариб турадиган психик жараёндир. Уларнинг шақллари: эмоция, кайфият, аффект, кучли ҳаяжонланиш, стресс, эҳтирос, тор маънодаги ҳис-туйғулар шахснинг эмоционал соҳасини ташкил этадики, улар киши хулқ атворини тартибга солиб туради, билишнинг жонли манбаи, одамлар ўртасидаги мураккаб ва кўп қиррали муносабатларининг ифодаси бўлиб, ҳисобланади.24 0B 3C 1B 3A 19 24 080E 46 32 32 19 0C “ Ҳиссиёт” (“эмоция”) ва “ҳис-туйғу” деган сўзлар кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. Торроқ маънода олганда, ҳиссиёт бу қандайдир бир доимийроқ ҳис- туйғуларнинг бевосита ва вақтинча бошдан кечирилишидан иборатдир. «Эмоция» сўзини ўзбек тилига аниқ таржима қилинганда у руҳий ҳаяжонланиш, руҳий ҳаракатланиш деган маънони англатади. Баъзи ҳолатларда эмоциялар таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Улар ҳатти-ҳаракатларга, фикр- мулоҳазалар билдиришга туртки берадиган куч бўлади. Эмоция лар47 240C 16 49 1B 080E 16 2E33191D360C 1B 05 0B 21 3A 080529 46 19 2728 СТЕНИК ЭМОЦИЯ – куч-ғайратни ошириб юборадиган эмоция. АСТЕНИК ЭМОЦИЯ – ҳис-туйғуларнинг сустлиги ёки лоқайдлиги билан ажралиб турадиган эмоция.Эмоцияларнинг икки тури мавжуд: Аффектл ар Кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараёнлар аффектлар (эмиссий портлашлар) деб аталади. Аффектлар бирданига катта куч сарф қилинишига сабаб бўлгани учун ҳам қисқа муддатли бўлади: улар ҳис- туйғуларнинг бамисоли бирдан лов этиб ёниб кетишига, портлашига ўхшайди. Агар оддий ҳиссиёт фақат руҳий ҳаяжонланишини ифода этса, у ҳолда аффект бўрондир. Ҳиссий портлаш рўй берган тақдирда, унинг кейинги босқичларида киши ўзини тута олмасдан қолади, қилаётган ишининг оқибатини ўйламайди ва ақл ҳушини йўқотиб қўяди, баъзан худди тушида рўй бергани каби эсга олади. Тормозланиш миянинг қобиғини эгаллаб олади ва кишининг тажрибаси, унинг маданий ва маънавий негизлари мустаҳкамланган муваққат боғланишларнинг таркиб топган тизимини ишлатмай қўяди. Кайфиятлар анча вақт давомида кишининг бутун ҳатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади. Кайфият шоду-хуррамлик ёки қайғули, тетиклик ёки ланжлик, ҳаяжонли ёки маъюслик, жиддий ёки енгилтаклик, жиззакилик ёки мулойимлик ва ҳоказо тарзда бўлади. Кайфияти ёмон киши ўртоғининг хазилига ёки танбехига, кайфияти чоғ вақтидагига қараганда тамомила бошқача муносабат билдиради. Кайфият лар  Кайфият жуда хилма-хил, яқин ва узоқ турувчи манбаларга эга бўлиши мумкин. Турмушда, ишда, оилада, мактабда муносабатларнинг қандай йўлга қўйилганлигидан, пайдо бўлаётган ҳар қанақа зиддиятлар қай тарзда бартараф этилишидан қаноат ҳосил қилиш ёки қаноатланмаслик кайфиятларнинг асосий манбалари ҳисобланади. Кишининг узоқ вақт ёмон ёки ланж кайфият билан юриши, унинг ҳаётида бирон нарсанинг кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатади. Шунингдек, кишининг умумий кайфиятига баъзи бир хасталиклар ҳам кучли таъсир қилиши мумкин. Кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолатлари Кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолати - тазйиқ кўрсатиш, зўриқиш ёки ҳиссий зўриқишдир. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, тахлика остида қолиб кетган ва шу каби вазиятларда рўй беради. Кишининг кучли ҳаяжонланиш вақтидаги ҳолати, ҳатти-ҳаракат ва нутқнинг бир хил вазиятларда бетартиб тарздаги фаоллиги намоён бўладиган бошқа бир пайтда эса қатъият билан ҳаракат қилиниши керак бўлган ҳолатларда сусткашликка, фаолиятсизликка эрк бериладиган даражада издан чиқиши билан белгиланади. Эҳтирослар кишидаги барқарор ҳис-туйғуларнинг алоҳида турини ташкил этади. Кишининг фикрлари ва ҳатти- ҳаракатлари йўналишини белгилайдиган барқарор, чуқур ва кучли ҳис-туйғу эҳтирос деб айтилади. Эхтирослар мазмунига кўра ижобий ва салбий бўлади. Энг олийжаноб, юксак ҳис-туйғу, ватанга муҳаббат, халқига хизмат қилиш сифатида бўлган туйғулар, спортга, фанга меҳр-муҳаббат, ўртоқлик ва дўстлик ҳам баъзи ҳолларда эҳтиросга айланиши мумкин.Эҳтирослар. Эҳтирос - жасоратларнинг, кўп йиллик тинимсиз меҳнатнинг. кашфиётларнинг ижодий ютуқларнинг манбаидир. Лекин эҳтирос шахснинг ривожланиш шартларида ва индивидуал хусусиятларида ўзига замин топа олса, бошқа ҳар қандай ҳис-туйғуга айланиб қолиши ҳам мумкин. Агар эҳтирос маънавий жиҳатдан қораланиши лозим бўлса , тубан эҳтирослар ҳақида, кишининг эҳтирос таъсири остида тубанлашиб кетгани, аҳлоқий жиҳатдан ўзгариб қолгани ҳақида гапирилади. Муҳаббат- инсонга хос энг муҳим барқарор ҳис- туйғулардан биридир. «Муҳаббат» тушунчаси психологияда икки хил маънода ишлатилади. Муҳаббат . Кенг маънодаги ва тор маънодаги муҳаббатдир. Она Ватанга, ўз касбига, ўз хунарига бўлган муҳаббат ва ота-онага, фарзандига, бирор инсонга нисбатан бўлган муҳаббат. Севги- муҳуббат – бу шундай туйғуки у қалблар яқинлашувининг муҳим аломати. Бу нафақат хиссиёт, балки бошқаларга мехр- муҳаббат улаша олиш қобилияти хамда севимли бўла олишдир. Асосий ҳиссий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси Ҳис-туйғуларнинг эмоциялар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланшп тарзида бошдан кечирилишида маълум даражада сезиладиган ташқи белгилар кузатилади. М., юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, оханг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ёки торайиши. Бу ифодали ҳаракатлар бир хил ҳолатда ўзига ўзи ҳисоб бермаган тарзда юз берса, бошқа бир ҳолатда онгнинг назорати остида содир бўлади. Ҳис-туйғулар ва шахс Ҳис-туйғулар киши шахсининг ёрқин кўринишларидан бири бўлиб, у билиш жараёнлари ва хулқ-атвор ҳамда фолиятни иродавий бошқариш билан биргаликла намоён бўлади.Шахс ўзи билиб олаётган ва бажараётган нарсага унинг барқарор муносаоати ҳис- туйғуларнинг мазмунини ташкил этади. Шахсни таърифлаш дегани кўп жиҳатдан муайян конкрет киши умуман нимани севади, нимани ёмон кўради, нимадан нафратланади, нима билан фахрланади, нимадан хурсанд бўлади, нега уялади, нимага хавас қилади ва ҳоказолар деган маънони англатади. Индивиднинг барқарор ҳис-туйғулари предмети , уларнинг жадаллиги, кечинмаларнинг хусусияти ва ҳиссиётлари, аффектлар, кучли ҳаяжонланиш ҳолатлари ва кайфиятлари шаклида тез-тез намоён бўлиши кузатувчи кўз ўнгида кишининг ҳиссий дунёсини, унинг ҳис туйғуларини ва шу аснода унинг индивидуаллигини намоён этади. Эътиборингиз учун раҳмат!