logo

Дарсларни технологик ёндашув асосида ташкил этиш, ўқув қўлланмалари ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

333 KB
Дарсларни технологик ёндашув асосида ташкил этиш, ўқув қўлланмалари ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш www.arxiv.uz Режа: 1 .Дарсларни лойиҳалаштириш. 2. Технологик паспорт. 3. Технологик харита. 4. Ўқув қўлланма ва уни яратишга қўйиладиган талаблар. 5. Методик қўлланма ва уни яратишга қўйиладиган талаблар. 6. Ўқув-методик мажмуа ва уни яратиш. www.arxiv.uz Таянч тушунча ва иборалар: дарс, технологик ёндашув, лойиҳа, лойиҳалаштириш, дарсни лойиҳалаштириш, технологик ёндашув, технологик паспорт, технологик харита, ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-методик мажмуа, ўқув манбаларини яратиш www.arxiv.uz Лойиҳа (лотинча projectus   – олдиндан ишлаб чиқилган, арабча – рўйхат, низом, қоида, режа, дастур) – муайян фаолиятни ташкил этишнинг олдиндан режалаштирилган ихчам дастури www.arxiv.uz Лойиҳалаш (ёки лойиҳалаштириш) – алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш, олдиндан режалаштириш жараёни www.arxiv.uz Дарснинг лойиҳаси – муайян мавзу асосида ташкил этиладиган ўқув машғулотининг ихчамлаштирилган дастури www.arxiv.uz Дарс лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидагилар керак бўлади: компьютер; м ультимедийный проекто р; ўқув дастури, визуал ёзувларни ифодаловчи дисклар, плакатлар ва бошқалар; дарс қораламаси (конспекти); ўқувчилар фаолиятини рағбатлантириш учун мукофот ва совринлар; кўргазма ташкил этиш учун стендлар www.arxiv.uz Ўқитувчининг лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш қуйидагиларга эътиборни қаратиши зарур бўлади: 1 . Лойиҳанинг мазмунан ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани расмийлаштириш www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 1-босқич. Мавзуни ва уни ўрганиш муддатларини белгилаш (бу босқичда мавзуни аниқлаб олинг, режани ишлаб чиқинг; танланган муаммонинг ўқувчилар ёш, психологик хусусиятларига мос келиши ва энг муҳими уларни қизиқтира олишига эътибор қаратинг; шунингдек, лойиҳани расмийлаштириш, яъни безатишни ҳам аниқлаб олинг; лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этишда ҳар қандай лойиҳанинг икки қисмдан таркиб топишига эътибор қаратинг. Улар: назарий ва амалий қисмлардир. Лойиҳанинг амалий қисми ҳар бир дарсда муҳим аҳамиятга эга. Назарий қисмида лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган манбаларни кўрсатинг; амалий фаолиятни ташкил этишда илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланишга эътибор қаратинг) www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 2-босқич. Мавзуни ёритиш учун зарур бўладиган дидактик воситалар ва ўқув жиҳозларини танланг (бунда мавзуга доир дарслик, қўлланмалар, машқ ёки масалалар тўпламлари, луғатлар, атласлар, хариталар, плакатлар, кўрсатмали қуролларни тўғри танлашга эътибор беринг; слайдлар яратишингиз, турли мусиқа, ўқув хариталари, оммавий ахборот воситаларининг материаллари, реклама роликлари ва бошқа)дан фойдаланишингиз мумкин) www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 3-босқич. Дарснинг шакл ва методларини танлаш (бунда дарсларни конференция, экскурсия, кеча ва бошқа шаклларда ҳам ташкил этиш мумкин) www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 4-босқич. Лойиҳа устида ишлаш ( агар лойиҳада гуруҳнинг иштирок этиши назарда тутилса, у ҳолда ўқувчилар ёки ўқувчилар гуруҳларига бериладиган топшириқларни аниқлаб олинг) www.arxiv.uz Лойиҳада қуйидаги бўлимларнинг бўлишини таъминланг • лойиҳанинг долзарблиги; дарс қораламаси, ўқувчилар ўқув фаолиятининг турлари, хулоса ва методик тавсиялар); • ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган таянч тушунча ва иборалар, кўникмалар; • ўқитувчи фаолиятининг кўринишлари: мақсадга эришиш йўлидаги ҳаракатлари, дарсни тўғри ташкил этиш учун танлаган усуллари, методик кўрсатма ва йўл-йриқларни бера олиши www.arxiv.uz Лойиҳани компьютер ёрдамида ишлаб чиқиш шартлари • лойиҳани Word дастурида, 14 шрифтда расмийлаштиринг; • биринчи слайднинг ўртасида дарс лойиҳанинг номини, 16- 18 ёки 20 шрифтда ёзинг; • мавзу, сарлавҳанинг остида, чап томонда фаннинг номини, синфни кўрсатинг; • мавзу, сарлавҳанинг остида, ўнг томонда дарснинг тури, лойиҳа муаллифининг номини қайд этинг; • сўнгра слайднинг ўртасида лойиҳа яратилган йилни кўрсатинг; • навбатдаги слайдларда эса тартиб билан дарс режасини ва мавзу моҳиятини очиб берувчи маълумотларни муайян кетма-кетликда бериб боринг www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 5-босқич. Лойиҳа асосида бевосита фаолиятни ташкил этиш (бу босқичда ўқувчиларга маслаҳатлар беринг, уларни зарур ахборотларни излаб топишга йўналтиринг ва ўқувчилар фаолиятини назорат қилиб боринг) www.arxiv.uz Ўқитувчи лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш босқичлари • 6-босқич. Лойиҳа асосида ташкил этилган дарсни якунлаш (дарснинг ташкилий жиҳатдан тўғри ташкил этилиши, ўқувчиларнинг фаолликлари, мақсадга эришилганлик юзасидан фикр билдиринг; дарсда алоҳида фаоллик кўрсатган ўқувчиларнинг номларини қайд этишни ва уларни рағбатлантиришни унутманг) www.arxiv.uz Технологик паспорт (педагогикада) – таълим ёки маънавий-маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари, уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат www.arxiv.uz Умумий ўрта ёки ЎМКҲТМда ташкил этиладиган дарсларнинг технологик паспорти тузилмаси 1) дарс (машғулот) учун ажратилган вақт; 2) ўқувчилар сони; 3) дарснинг тури; 4) дарснинг тузилиши; 5) дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад; б) тарбиявий мақсад; в) ривожлантирувчи мақсад; 6) дидактик ва тарбиявий вазифалар; 7) дарс самараси (натижаси); 8) дарсда қўлланиладиган таълим методлари; 9) дарснинг ташкилий шакли ; 10) дидактик воситалар ; 11) дарсни ташкил этиш шароити; 12) ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш шакли www.arxiv.uz Умумий ўрта ва ЎМКҲТМда ташкил этиладиган ўқув машғулотининг технологик паспорти Дарс мавзуси Дарс (машғулот) учун ажратилган вақт Ўқувчилар сони Дарс нинг тури Дарс нинг тузилиши Дарснинг мақсади : таълимий; тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадлар Дидактик ва тарбиявий вазифалар: Дарс самараси (натижаси): Дарсда қўлланиладиган таълим методлари Дарснинг ташкилий шакли Дидактик воситалар Дарсни ташкил этиш шароити Ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш шакли www.arxiv.uz Умумий ўрта, ЎМКҲТМда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг технологик паспортлари 1) тадбир мавзуси; 2) тадбирнинг ўтказилиш санаси; 3) тадбирни ўтказиш учун белгиланган масъул шахс; 4) тадбир иштирокчиларнинг ёш кўрсаткичлари; 5) тадбир иштирокчиларнинг тахминий сони; 6) тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад; 7) тадбирнинг ўтказилиш босқичлари; 8) тадбир жараёнида ҳал этиладиган вазифалар; 9) тадбирнинг ташкилий шакли; 10) тадбирнинг таркибий тузилиши (режаси); 11) тадбирда қўлланиладиган тарбия методлари; 12) тарбиявий воситалар; 13) тадбирнинг ташкил этиш шароити; 14) тадбир натижаси; 15) тадбир жараёнида иштирокчилар фаоллигининг таҳлили www.arxiv.uz Умумий ўрта, ЎМКҲТМда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирнинг технологик паспорти Тадбир мавзуси Тадбирнинг ўтказилиш санаси: Ўқувчилар сони : Дарс нинг тури : Тадбирни ўтказиш учун белгиланган масъул шахс: Тадбир жараёнига қамраб олинадиган иштирокчиларнинг ёш кўрсаткичлари: Тадбир иштирокчиларнинг тахминий сони: Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад: Тадбирнинг ўтказилиш босқичлари: Тадбир жараёнида ҳал этиладиган вазифалар: Тадбирнинг ташкилий шакли): Тадбирнинг таркибий тузилиши (режаси) Тадбирда қўлланиладиган тарбия методлари: Тарбиявий воситалар: Тадбирнинг ташкил этиш шароити: Тадбир натижаси: Тадбир жараёнида иштирокчилар фаоллигининг таҳлили www.arxiv.uz Технологик харита (педагогикада) – педагогик (таълим ва тарбия) жараённи бажарувчи ёки маълум объектга техник хизмат кўрсатувчи ўқитувчиларга тақдим этиладиган барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат www.arxiv.uz Технологик харита қуйидаги саволларга жавоб бера олиши лозим: – белгиланган мақсадни амалга оширишга қаратилган педагогик фаолият қандай босқичларни ўз ичига олади? – ҳар бир босқичда аниқ қандай вазифаларни бажариш зарур? – ҳар бир босқич вазифаларини бажаришда ўқитувчи (педагог) ва ўқувчи (талаба)нинг фаолият мазмуни нимадан иборат бўлади? – вазифалар қандай изчилликда бажарилиши керак? – муайян вазифа айнан қайси вақтда бажарилиши зарур? – ҳар бир вазифани бажариш учун қанча вақт талаб этилади? – ҳар бир бажарилган вазифанинг аниқ натижаси қандай? – вазифаларни бажариш учун зарур қандай асбоб-ускуналар, материаллар ёки воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? www.arxiv.uz Таълим муассасаларида ташкил этиладиган дарсларининг технологик харитаси Иш босқичлари ва вақти Фаолият мазмуни Ўқитувчи Ўқувчи 1 - босқич. Бошланғич қисм – ўқув машғулотининг ташкилий-тайёргарлик босқичи (10 дақиқа) 1. Дарс мавзусини белгилаш. 2. Дарс босқичларини ва фаолият шаклларини кўрсатиш. 3. Ўқувчилар учун топшириқларни айтиш. 4. Ўқувчилар эътибор қаратишлари зарур бўлган ўринларни кўрсатиш 1. Дарснинг мақсади, босқичлари, шакллари билан танишиш. 2. Топшириқларни бажаришда ташкил этишлари зарур бўлган ҳаракатлардан хабардор бўлиш www.arxiv.uz Таълим муассасаларида ташкил этиладиган дарсларининг технологик харитаси 2-босқич. Асосий қисм – билимлар ни мустаҳка млаш босқичи (30 дақиқа) 1. Мавзу доир асосий маълумотларни қисқача баён этиш. 2. Ўқувчиларга уларни фаолликка ундовчи топшириқларни бериш. 3. Ўқувчиларнинг алоҳида ёки гуруҳ, жамоа бўлиб топшириқларни бажаришларини назорат қилиб бориш. 4. Топшириқларнинг ечимлари юзасидан ўқувчиларнинг ахборотларини тинглаш. 5. Топшириқларнинг бажарилиши юзасидан таҳлил (мунозара)ни ташкил этиш 1. Ўқитувчининг нутқини тинглаш. 2. Топшириқлар билан танишиш. 3. Алоҳида ёки гуруҳ, жамоа бўлиб фаолиятни ташкил этиш. 4. Топшириқларнинг ечими тўғрисида ахборот бериш. 5. Топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ташкил этилган таҳлил (мунозара)да фаол иштирок этиш www.arxiv.uz Таълим муассасаларида ташкил этиладиган дарсларининг технологик харитаси 3-босқич. Уй вазифал арини бериш 1. Уй вазифаларини бажариш юзасидан кўрсатмалар бериш. 2. Уй вазифаларни бажаришда эътибор қаратиш зарур бўлган ўринларни кўрсатиш 1. Уй вазифаларини ёзиб олиш. 2. Уй вазифаларини бажариш юзасидан берилган кўрсатмаларни тинглаш. 3. Уй вазифаларни бажаришда эътибор қаратиш зарур бўлган ўринларни эслаб қолиш www.arxiv.uz Таълим муассасаларида ташкил этиладиган дарсларининг технологик харитаси 4-босқич. Якуний қисм (5 дақиқа) Синф ва алоҳида ўқувчиларнин г фаолиятини баҳолаш Дарсда қандай яхши нарсаларни ўргандим? Саволига жавоб бериш www.arxiv.uz Ўқув қўлланма – муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлари тўғрисидаги қўшимча назарий маълумотларни берувчи дарсликка қўшимча манба бўлиб, у мазмуни, тузилишига кўра ўқув дастурига мос келади www.arxiv.uz Методик қўлланма – муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлари тўғрисидаги қўшимча амалий маълумотларни берувчи ёрдамчи манба бўлиб, у мазмуни, тузилишига кўра ўқув дастурига мос келмаслиги ҳам мумкин www.arxiv.uz Ўқув-методик мажмуа – муайян ўқув фани бўйича ўқув-методик ҳужжатлар, ўқув дастури ва маъруза матнларини ўз ичига олиб, фан бўйича умумий маълумотларни тўлиқ бера оладиган манбанинг стандарт номи www.arxiv.uz Ўқув-методик мажмуа мундарижаси 1. Ўқув фанининг дастури. 2. Фани бўйича яратилган маърузалар матни ёки дарс ишланмалари (қораламалари). 3. Маъруза машғулотларининг таълим технологияси. 4. Семинар машғулотларининг таълим технологияси. 5. Лаборатория машғулотларининг таълим технологияси. 6. Глоссарий. 7. Плакатлар. 8. Тестлар www.arxiv.uz