logo

Эстетик қадриятларнинг қадрсизланишига олиб келувчи омиллар

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

898.5 KB
Э стетик қадриятлар нинг қадрсизланишига олиб келувчи омиллар Аҳлоқий ва эстетик қадриятлар жамиятдаги ўзгаришлар • Аҳлоқий ва эстетик қадриятлар жамиятдаги ўзгаришлар, инсонларнинг тарихга ҳозирги ҳаётга бўлган муносабатлари билан бирга шакилланади. Айни пайтда қадриятлар ўз тараққиётида замонавий шахсни шакллантиришнинг мақсадли йўналтирилган жараёни, илғор жамият муносабатлари орқали янги ижтимоий қадриятларни, умуман ижтимоий иқлимни яратади. 23.09.19 2http://aida.ucoz.ru Инсоният тарихида, унинг ривожланишда юзага келган қарашлар • Инсоният тарихида, унинг ривожланиш босқичида юзага келган фалсафий қарашлар жамиятда комил инсонни шакллантиришга, унинг маънавий олами дунёқараши ривожланишига катта таъсир кўрсатувчи олий қадриятлар тушунчасини яратди. Миллий дастур ғояси ва низоми одатдаги педагогик талқин доирасидан анча фарқланади ҳамда таълимнинг чуқур, ижтимоий, шахсга йўналтирилган таълим қадриятларини очиб беради. Жамиятни ривожлантиришнинг зарурий эҳтиёжи муаммоларни тадқиқ этиш • Жамиятни ривожлантиришнинг зарурий эҳтиёжи аксиологик муаммоларни тадқиқ этиш, аҳлоқий ва эстетик миллий ва умуминсоний қадриятларга, шахснинг маънавий муаммоларига мурожат қилиш саналади. Чунки айнан қадриятларгина ўтмиш ва келажакни бирлаштирувчи, боғловчи бўғин эканлиги ҳаётда ўз тасдиғини топган. • Аҳлоқий ва эстетик қадрият шахснинг касбий соҳасини янада чуқур ўзлаштиришига, субъект- шахс фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. ЯНГИ ҚАДРИЯТЛАРНИ ЯРАТИШ ВА МАДАНИЙ МЕРОСНИ БИР АВЛОДДАН ИККИНЧИСИГА УЗАТИШ . • Фалсафий нуқтаи назардан қадрият муносабатлари объектлари даражасидаги қадриятлар сифатида инсон фаолияти предметлари, ижтимоий муносабатлар ва улар доирасига кирган табиат ҳодисалари намоён бўлади. Улар эзгулик ва ёвузлик, ҳақиқат ва ноҳақлик, гўзаллик ва хунуклик, руҳсат этилганлик ёки ман қилинган, адолатли ва адолатсизлик жиҳатидан баҳоланиши мумкин. • Жамиятда узлуксиз ва бир-бирига параллел ҳолда иккита муҳим жараён юз беради. Булар — янги қадриятларни яратиш ва маданий меросни бир авлоддан иккинчисига узатиш. Маданий меросни узатиш муаммоси шуниси билан мураккабки, жамият фаолияти кўлами қанча кенг бўлса, тўпланган маданий бойликлар ҳажми шунча кўп бўлади. МУСТАҚИЛЛИК ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН МАЪНАВИЙ, ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ • Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик шароитида Ўзбекистон маънавий, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хусусан ёш авлодни тарбиялаш борасида ўз мустақил йўлини танлаш имкониятига эга бўлди ва бу йўл халқнинг бой, маданий- тарихий анъаналарига, умуминсоний қадриятларга таянади. • • Бугунги кунда ўзини ўзи тушуниш маданиятда шахснинг табиий тикланиш натижаси бўлмай қолди. У ўзини шахснинг ижодий куч-имконияти, мавжуд бўлишнинг кучайтирилиши натижаси сифатида, ижтимоий-маданий инқироз шароитида яширин манипуляциядан ҳимояланиш сифатида кўради. Янгиланаётган жамият да, янги муносабатларни шаклланти риш • Янгиланаётган жамият ўз аъзолари ўртасида биргаликда ҳаракатланиш, ҳамкорлик, бағрикенглик, ўзаро ёрдамга асосланган янги муносабатларни шакллантиради. Ижтимоий муносабатларнинг бу қадриятлари баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида ўз ифодасини топиши зарур. Шу боис авторитар педагогикада ўзаро таъсир, яъни биргаликдаги ҳамкорлик педагогнинг ўқувчига нисбатан ўзаро таъсири, сифатида, хусусан, катталарнинг фаол хатти-ҳаракати орқали келажак авлодга мансуб ёшлар хулқини яратиш долзарб, муҳим масала саналади. • Ёш авлоднинг қобилиятлари ва истеъдодларини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилганлик, миллий ва умуминсоний идеалларни қондириш, шахс, жамият ва атроф-муҳит муносабатларини уйғунлаштириш, анъанавий “Устоз-шогирд” асосида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги иззат-ҳурмат муносабатлари —булар, таълим жараёни субъектларининг ўзаро тушунишлари, ҳамкорлигини таъминловчи таълимни инсонпарварлаштиришнинг асосий йўналишларидир . МАМЛАКАТДА ЎТИШ ДАВРИНИНГ МУРАККАБ ШАРОИТИДА КЎМАККА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИНИ ҲИМОЯЛАШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ • Ўзбекистон Президенти И.Каримов томонидан кучли ижтимоий сиёсат тамойилига берилган таърифга мувофиқ, мамлакатда ўтиш даврининг мураккаб шароитида кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, жамиятда кўп асрлик халқ анъаналари ва урф-одатларига асосланган меҳрибонлик, ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, муҳтожларни ҳимоялаш, кўмаклашиш қадриятлари юзага келади ҳамда ривожланади. • Бу қадриятлар тизимини ташкил этиш ва унинг мазмунига, катта ва ёш авлоднинг ўзаро тушуниш тамойиллари асосига сингдирилиши лозим. Айни ҳолат педагогнинг қийин вазиятларда мушкул аҳволда қолган ўқувчига ёрдамга келишга тайёргарлигида ва шунга қодирлигида акс этиши лозим. Бу, уни юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий танглик ёки руҳий тушкунликдан маънавий муҳофаза қилиш ва турли салбий таъсирларга мустақил қарши туриш учун шароит яратиш демакдир.