logo

Табиий газни узатишда магистрал газ қувурлари ва компрессор станцияларини лойиҳалаш ҳамда ишлатиш

Yuklangan vaqt:

02.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1480.263671875 KB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ИЛМИЙ РАҲБАР : ________________________ “ Нефть ва газ” факультети “ Нефть ва газ объектларини лойиҳалаш” кафедраси _______________гуруҳ талабаси __________________ Битирув малакавий иш мавзуси: Табиий газни узатишда магистрал газ қувурлари ва компрессор станцияларини лойиҳалаш ҳамда ишлатиш   Ўзбекистонда нефть ва газ саноати  Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси нефть ва газ саноатида нефт, табиий газ ва нефт маҳсулотларини ташиш ҳамда узатишда инвестициялар асосида энг замонавий илғор техника ва технологиялар, қурилмалар, жиҳозлар ва агрегатларни жалб қилинган ҳолда ишлар амалга оширилмоқда. Улар асосида янги насос-компрессор станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда ишлатиш мақсадлари қўйилган. Бу эса саноатнинг ривожланишига, иқтисодиётнинг ўсишига хизмат қилмоқда. Битирув малакавий ишни бажаришдан мақсад – ҳозирги вақтда самарали т абиий газни узатишда магистрал газ қувурлари ва компрессор станцияларини лойиҳалаш ҳамда ишлатиш тўғрисида маълумот беришдан иборат. Табиий газларни асосий турлари ва хоссалари Газлар ҳозирги замонда шаҳар ва қишлоқларнинг асосий ёқилғи хом ашёси ҳисобланиб, табиий газлар олинишига кўра уч гуруҳга бўлинади:  1. Газ конларидан олинган газлар (қуруқ газлар ); Таркиби 98 фоизгача метан (СН 4 ) дан иборат;  2. Газоконденцат конларидан олинган газлар; Таркиби-қуруқ газ ва конденсат аралашмаси (бензин, лигроин, керосин) дан иборат;  3. Нефт конларидан нефт билан бирга олинадиган йўлдош газлар; Таркибида бензин гази бўлган газли аралашма ва пропан-бутанли фракциялардан иборат.  Газлар қазиб олинишига ва физик-кимёвий хоссаларига қараб икки турга бўлинади: табиий ва сунъий газлар .  Кўп ҳолларда табиий газлар таркибида, уларнинг сифатини бузувчи аралашмалар бўлади, булар: углекислота, олтингугурт водороди, азот ва сув буғларидир.  Сунъий газлар суюқ ва қаттиқ турдаги ёқилғиларга термик ишлов бериш йўли билан, ҳамда кўмирни ер остида газлантириш йўли билан ҳосил қилинади. Бундай газларнинг таркиби асосан- углерод , водород ва азотдан иборат. Нефт ва табиий газларни транспорт қилишнинг усуллари Нефт, нефт маҳсулотлари ва табиий газларни транспорт қилишнинг асосан 4 хил усули мавжуд:  1. Сув транспорти (баржа ва танкерларда ташиш);  2. Т емир йўл транспорти (темир йўл систерналарида ташиш);  3. Қувур транспорти (магистрал қувур узатгичлар орқали ташш);  4. Автомобиль транспорти . Табиий газни магистрал қувурлар орқали узатишнинг афзалликлари Магистрал қувурлар орқали эса катта миқдордаги нефт, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган нефт-газ маҳсулотлари ва табиий газларни бир йўналишда ташиш учун хизмат қилади. Қувур узатгичларнинг бошқа усуллардан афзаллик томонлари қуйидагилардан иборат:  Қувур узатгичлар трассасининг узунлиги бошқа ташиш усуллариникига қараганда камроқ, бундан ташқари қувурлар қуруқликдаги исталган иккита пункт орасида, улар орасидаги масофанинг узунлигидан қатъий назар ётқизилиши мумкин;  Қувур узатгичларнинг бошқа ташиш усуллардан фарқи унинг узлуксизлигидадир, бу эса ўз ўрнида маҳсулот етказиб берувчиларнинг иш самарадорлигини оширади ва уни исътемол қилувчилар таъминотини тўхтовсиз амалга ошириш учун замин бўлади. Бундан ташқари ташишнинг бошланғич ва охирги нуқталарда маҳсулотларни тўплаш учун катта ҳажмдаги сиғимларга эҳтиёж йўқолади.  Нефт ва нефт маҳсулотларининг йўқотилиши қувур узатгичларда бошқа усулларга нисбатан камроқ бўлади.  Қувур узатгичлар кўпроқ механизацияланган бўлиб, уларни автоматлаштиришни тезроқ амалга ошириш мумкин. Магистрал газ қувури таркиби ва таснифланиши  Магистрал газ қувурлари ишчи босимига қараб икки синфга бўлинади.  I – синф – 1,2 МПа дан 2,5 МПа гача;  II - синф – 2,5 МПа дан 10,0 МПа гача.  Магистрал газ қувурлари шартли диаметрга қараб 4 та синфга ажратилади.  I -синф – диаметри 1000 мм дан – 1400 мм гача;  II -синф – диаметри 500 мм дан – 1000 мм гача;  III -синф – диаметри 300 мм дан – 500 мм гача;  IV -синф – диаметри 300 мм дан кичик бўлган қувурлар. Магистрал газ қувури таркиби Магистрал газ қувурларининг таркибига:  - бош курилмалар;  - бош компрессор станцияси (БКС);  - электрокимё ҳимоя воситалари (ЭКҲВ);  - газни тақсимловчи станциялар (ГТС);  - ер ости газ омборлари (ЕОГО);  - таъмирлаш устахоналари;  - қатнов учун автомобиль йўллари;  - бошқарув қурилмалари ва бошқалар ишчи воситалар киради. 1- газ қудуқлари; 2- газ қувурлари; 3- газ йиғиш ҳажми; 4- газ йиғиш магистрали; 5- газ коллектори; 6- бош газ қурилмаси, 7- магистрал газ қувури, 8- газ компрессор станцияси; 9- газ тақсимлаш станцияси; 10-шаҳар газ тармоқлари; 11-тўсиқлар, дарё, магистрал қатнов йўллар.  Бош газ қурилмаларда газлар жўнатишга тайёрланади. Тайёрлашда газ таркибидаги сув, қаттиқ заррачалар, механик аралашмалар, Н 2 S, СО 2 , инерт газ (гелий, аргон, неон, ксенон ва криптон) лар ва бошқа қўшимчалар ажратиб олинади.  Газ йиғиш магистрали бош компрессор станцияси (БКС) дан газни тақсимловчи станциялар (ГТС) гача бўлган қувур узунлиги киради. Бош компрессор станцияси ҳайдалган газни истеъмолчига етказиш учун хизмат қилади. Лойиҳалашда ва ишлатишда магистрал газ қувурларининг диаметри 720; 820; 1020; 1200 ва 1420 мм.гача бўлади.  Тўсиқдан ўтиш бўлимининг асосий вазифаси қувур орқали оқиб келаётган газларни ерости ва устидан ҳамда сув ости ва устидан ўтказишга хизмат килади.  Оралиқ компрессор станциялари (ОКС)нинг асосий вазифаларига гидравлик қаршиликлар натижасида камайган газ босимини бошланғич босимга кўтариб, газни яна магистрал қувурига ҳайдаш учун хизмат қилади. Ҳар бир оралиқ компрессор станцияси (ОКС) ларида 3 та технологик жараён бажарилади: - газни қаттиқ заррача ва механик бирикмалардан тозалаш; - газни босимини ошириш учун компрессор станцияси қуриш; - босими оширилган газни 40 0 С – 60 0 С гача совутиб яна магистрал қувурга ҳайдаш.  Электрокимёвий ҳимоя воситаларининг асосий вазифаси ерости магистрал қувурларини занглашдан ҳимоя қилишдир. Ҳимоя воситалари вазифасида турли қувватга эга бўлган катод станцияларидан фойдаланилади.  Ер ости газ омборларининг вазифаси мавсумий газга эҳтиёжни қондиришдир. Ёзда ортиқча газларни ер ости омборига ҳайдалади, қишда эса ундан олиб, истеъмолчига узатилади.  Газ тақсимлаш станцияларининг асосий вазифаси қувурлар орқали юқори босимда келаётган газларни керакли паст босимгача пасайтириб истеъмолчиларга узатиш ва етказиб беришдан иборат. ГТС да газ босими 3,6 атм. дан ва 12 атм. босимгача камайтирилиб истеъмолчиларга юборилади.  Ҳозирги вақтда магистрал қувурларда газни узатишда ва хўжалик ишларида ишлатиладиган табиий газ таркибига ҳид бериш мақсадида одарон моддаси 1000 м 3 га 16 грамм ҳисобига қўшилиб, сўнгра истеъмолчиларга етказилади. Бу орқали табиий газдан фойдаланишда хафвсизлик қоидаларини амалга ошириш ва риоя қилиш ишларини қатъий тартибга солиш мумкин бўлади. Магистрал қувурларни (магистрал газ қувурлари, нефт ва нефт маҳсулотлари қувурлари) трасса бўйлаб 3 хил усулда ётқизиш 1- Нефт ёки газ конлари; 2- Нефт тўплаш пунктлари; 3- Бош насос ёки компрессор станциялари; 4, 12- Газ тарқатиш станцияси (ГТС); 5- МҚ нинг темир йўлидан ўтувчи бўлими; 6-МҚ нинг автомобил йўлидан ўтувчи бўлими; 7- Оралиқ насос ёки компрессор станциялари; 8- МҚни табиий тўсиқлардан ўтказиш бўлими; 9- МҚнинг жарликдан ўтиш бўлими; 10-Ер ости газ омборлари; 11-МҚ нинг электрокимёвий ҳимоя станцияси; 13-Газ тарқатиш пунктлари (ГТП). Эътиборингиз учун рахмат !