logo

Органик кимёга кириш. Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси. Алканлар. Циклоалканлар

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1181.9658203125 KB
Органик кимёга кириш. Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси. Алканлар. Циклоалканлар Режа: • Органик кимё фанининг ривожланиш тарихи. • Органик бирикмаларнинг хусусиятлари. • Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси. • Алканлар. Олиниши, физикавий ва кимёвий хоссалари, ишлатилиши. • Циклоалканлар. Олиниши, физикавий ва кимёвий хоссалари.  Илгари органик моддаларнинг манбалари ўсимликлар ҳисобланган, ўсимликларни сув буғи билан ҳайдаб эфир мойлари олинган, майдаланган ўсимликларни эктраксия қилиниб алколоидлар ажратиб олинган масаслан ментол- жасмин усимлигидан ажратиб олинган эфир мойи, цис- жасмон- жасминнинг гулбаргларидан ажратиб олинадиган хушбўй ҳидли модда. Органик кимёнинг ривожланиши тарихи Ўн туққизинчи асрга келиб кўмир кимёгарларнинг асосий тадқиқот обьектларидан бирига айланди. Кўмирни қуруқ ҳайдашдан олинган смола ароматик углеводородларга бой бўлиб унинг таркибидан бензол, пиридин, фенол, анилин, тиофен ажратиб олинди Органик моддаларнинг хусусиятлари Органик моддалар ўзига хос рангга эга бўлиб улардан бўёқ сифатида фойдаланилади. Қуйидаги жадвалда моддалар ва уларнинг ўзига хос ранглари бериб ўтилган • Ранг моддаларнинг ягона хусусияти эмас, моддалар хусусиятларидан яна бири бу уларнинг ҳиди ҳисобланади. Атрофимизда бир қанча бадбуй ҳидли органик моддалар учрайди масалан: сассиқ қўзаннинг бадбўй ҳидини тиоллар беради . 1889 йилда Германиянинг Фрайбург шаҳрида аҳолини эвакуация қилинишига тиоацетон билан олиб борилаётган тадқиқотлар сабаб бўлди. Шундан сўнг тадқиқотлар тўхтатилди. • Органик бўёқлар пластик материалларни, матоларни, қоғозларни бўяшда кенг фойдаланилади. Индиго асосан кўк ранг берувчи бўёқ полиэфир матолар бўёғи сифатида ишлатилади. Бензофўранозани ICl билан ишлов берилиб синтетик матолар учун бўёқ, металларнинг фталцианат комплекслари типик кўк- яшил ранг берувчи бўёқ сифатида ишлатилади, қизил ранг ерувчи пигмент сифатида 1,4-дикетопирроло[3,4-с] пирролидин қўлланилади. • Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси • Рус олими А.М. Бутлеровнинг кимёвий тузилиш назарияси органик кимёнинг асосий назариясидир. У органик кимёнинг барча назарий тушунчалари асосида ётади. Назариянинг икки хил таърифи мавжуд: А.М. Бутлеров таърифи ва ҳозирги замон таърифи • А.М. Бутлеров таърифи • Мураккаб заррачаларнинг кимёвий табиати унинг таркибига кирувчи элементлар заррачаларининг табиатига, уларнинг миқдорига ва кимёвий тузилишига боғлиқ. • Ҳозирги замон таърифи • Органик бирикмаларнинг физик ва кимёвий хоссалари унинг таркибига ҳамда кимёвий, электрон ва фазовий тузилишига боғлиқ Углеводородлар деб углерод ва водороддан ташкил топган органик бирикмаларга айтилади. Углерод-углерод орасидаги боғланишнинг характери ва углерод билан водородлар миқдорий нисбатига қараб улар тўйинган ва тўйинмаган углеводородларга бўлинади. • Тўйинган углеводородлар – АЛКАНЛАР С n H 2n+2 - умумий формуласи Молекуласидаги углерод атомлари ўзаро оддий боғ билан боғланган, қолган валентликлари водород атомлари билан тўйинган углеводородлар алканлар дейилади. Гомологик қатор – Битта умумий формулага мувофиқ келадиган органик моддалар қаторига гомологик қатор дейилади ва улар бир-бирига гомолог ҳисобланади. СН 4 – метан СН 4 С 2 Н 6 – этан СН 3 – СН 3 С 3 Н 8 – пропан СН 3 – СН 2 – СН 3 С 4 Н 10 – бутан СН 3 – СН 2 – СН 2 – СН 3 С 5 Н 12 – пентан СН 3 – СН 2 – СН 2 – СН 2 – СН 3 С 6 Н 14 – гексан СН 3 – (СН 2 ) 4 – СН 3 С 7 Н 16 – гептан СН 3 – (СН 2 ) 5 – СН 3 С 8 Н 18 – октан СН 3 – (СН 2 ) 6 – СН 3 С 9 Н 20 – нонан СН 3 – (СН 2 ) 7 – СН 3 С 10 Н 22 – декан СН 3 – (СН 2 ) 8 – СН 3 С 11 Н 24 – ундекан СН 3 – (СН 2 ) 9 – СН 3 С 12 Н 26 – додекан СН 3 – (СН 2 ) 10 – СН 3 С 15 Н 32 – пентадекан ва х.к. Изомерия ҳодисаси   Бутан   Изобутан, 2-метилпропан     Пентан изопентан, 2-метилбутан 2,2-диметилпропан Алканларнинг номланиши • Рационал номлаш: • Систематик номлаш: • Радикаллар ва уларнинг номланиши Пропан пропил изопропил Бутан Бирламчи бутил Иккиламчи бутил Изобутан Изобутил Учламчи бутил Изопентил Неопентил Учламчи пентил Алканларнинг олиниши • Фишер-Тропш усули. • Карбидлардан олиш. • Аl 4 C 3 + 12CH 2 О  3CH 4 + 4Аl(ОH) 3 • Вюрц (1855 й.) реакцияси бўйича галогеналканлардан олиш: • 2CH 3 CH 2 CH 2 CH 2 Вr + 2Nа  C 8 Н 18 + 2NаBr Алканларнинг олиниши • Кори-Хаус реакцияси асосида олиш • CH 3 Х + 2Li  CH 3 Li + LiХ • 2CH 3 Li + CuI  Cu(CH 3 ) 2 Li + LiI • (CH 3 ) 2 LiCu + C 5 H 11 I  C 6 H 14 + CuI + LiI • Органик бирикмаларни қайтариб олиш: Метан молекуласининг тузилиши • Метан молекуласи тетраэдр кўринишида бўлиб, унинг учларида водород атомлари жойлашган ва бурчак 109 о 28′ га тенг. Алканларнинг кимёвий хоссалари • Галогенлаш • Нитролаш. R-H+ HNО 3  R-NО 2 + H 2 О • Сульфохлорлаш. R-H + SО 2 + Cl 2  RSО 2 Cl + HCl • Сульфооксидлаш. 2R-H + 2SО 2 + О 2  2RSО 2 ОH • Оксидлаш Циклоалканлар. Aлициклик углeвoдoрoдлaр дeб- углeрoд aтoмлaри oддий бoғ билaн бoғлaнгaн, 3,4,5,6 вa ҳ.к. aъзoли циклик углeвoдoрoдлaргa aйтилaди. Циклопропан Циклобутан Циклопентан Циклогексан Циклоалканларда фазовий изомерия Циклоалканларда тузилиш изомериясидан ташқари циклоалкан ҳалқасига ётган текисликка нисбатан ўринбосарларнинг ҳолати бўйича цис- ва транс изомерия ҳам мавжуд. Aлициклик углeвoдoрoдлaрни oлишнинг умумий усули Циклик углeвoдoрoдлaрдa ҳaлқaдaги углeрoд aтoмлaри бир тeкисликдa ётaoлмaйди, шунинг учун улaр турли кoнфoрмaциялaрдa бўлaди. Циклобутан,циклопентан ва циклогексаннинг фазовий тузилиши. Циклоалканларнинг кимёвий хоссалари • Циклопропан бирикиш реакцияларига осон киришади. • Циклогексан эса алмашиниш реакциясига осон киришади.+ B r2 B r + H B r hv Ишлатилиши Алканлар арзон ёқилғи ва кимё саноатида кўп тонналаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун хом ашёдир. Нефтни қайта ишлаб, мотор ва реактив ёқилғи олинади. Нефтни каталитик ва термик крекинг қилиш орқали октан сони оширилади. Алканлардан алкенлар- этилен, пропилен, бутенлар синтез қилинади. Циклопропан тиббиётда ингаляцион наркоз сифатида қўлланилади. Циклогксан эритувчи сифатида лабораторияда кенг ишлатилади. Таркибида циклоалкан ҳосилалари тутган моддалар биологик фаол моддалар сифатида дори препаратлар, фунгицид ва инсектицид сифатида қўлланилади. Адабиётлар: • 1. William H. Brown Thomas Poon. Introduction to Organic Chemistry, USA, 5 edition. • 2. John McMurry Organic Chemistry with Biological Applications, Third Edition. USA. 2015. Р1309