logo

Нефт ва газ хом-ашёларини қайта ишлашда гидрирлаш, дегидрирлаш, алкиллаш, циклизация, изомераланиш, нитролаш, сулфолаш ва оксидлаш жараёнлари

Yuklangan vaqt:

27.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1164.814453125 KB
НЕФТ ВА ГАЗ ХОМ-АШЁЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА ГИДРИРЛАШ, ДЕГИДРИРЛАШ, АЛКИЛЛАШ, ЦИКЛИЗАЦИЯ, ИЗОМЕРАЛАНИШ, НИТРОЛАШ, СУЛФОЛАШ ВА ОКСИДЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ. НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА ГИДРОГЕНЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ • Нефтни қайта ишлашда ва нефт кимёсида гидрогенлаш жараёнлари кенг қўлланилади. Барқарор юқори октанли бензинларни олишда; дизел ва қозонхона ёқилғилари ҳамда сурков мойларининг сифатини яхшилашда бу жараёнлардан фойдаланилади. Нефт кимёси саноатида гидрогенлаш реакциялари ёрдамида циклогексан ва унинг ҳосилалари, кўпгина аминлар, спиртлар ҳамда бир қатор мономерлар олинади. • Охирги йилларда гидрогенлаш жараёнларининг тез ривожланиши товар маҳсулотларининг сифатига талабларнинг ошиши, водород ишлаб чиқаришнинг нархи анча пасайиши ва юқори таъсирли катализаторларнинг кашф этилиши билан тушунтирилади. Нефтни қайта ишлаш саноатида гидрогенлаш жараёнларини қайта ишланадиган нефт фракцияларининг углеводородли ва фракцион таркибини тартиблаштириш учун, улардан олтингугурт ва азот сақлаган бирикмаларни ажратиб чиқариш учун, нефт ёқилғилари, мойлари ҳамда нефт кимёси хомашёсининг фойдаланиш характеристикаларини яхшилаш учун қўллайдилар. АСОСИЙ ГИДРОГЕНЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДИР: • 1. Маҳсулотларниг сифатини яхшилаш ёки уни кейинги қайтаишлашга тайёрлаш мақсадида нефт фракцияларини олтиггугурт, азот ва кислород сақлаган бирикмалардан гидротозалаш; • 2. Нефт фракцияларида алкен ва аренларни гидрогенлаш; • 3. Нефт фракцияларининг гидрокрекинги. НЕФТ ВА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИГИДРОТОЗАЛАШ • Гидротозалаш – бу нефт маҳсулотларидан гетероатомли, тўйинмаган бирикмалар ва қисман полициклик аренларни катализаторларда водород муҳитида чиқариб юбориш жараёнидир. ГИДРОТОЗАЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ. • Гетероатомларнинг чиқариб юборилиши С–S, C–N ва С–О боғларнинг узилиши ва ҳосил бўлган парчаларнинг тўйиниши натижасида ҳосил бўлади, бунда олтингугурт, азот ва кислород тегишли равишда H 2 S, NH 3 ва Н 2 О ҳолида ажралиб чиқади. Алкенлар қўшбоғ ҳисобига водородни бириктиради. Полициклик аренлар қисман гидрогенланади. ОЛТИНГУГУРТ САҚЛАГАН БИРИКМАЛАРНИ ЎЗГАРИШИ. • Меркаптанлар углеводород ва водород сульфидига айланади: • Сульфидлар меркаптанлар ҳосил бўлиш босқичи орқали гидрогенланади: • Дисульфидлар водород сульфид ва тегишли углеводородгача ҳам меркаптанлар ҳосил бўлиш босқичи орқали гидрогенланади: АЗОТ САҚЛАГАН БИРИКМАЛАРНИ ЎЗГАРИШИ. • Нефт маҳсулотларида азот асосан гетероциклда пиррол ва пиридиннинг ҳосилалари ҳолида • сақланади. • C–N боғнинг гидрогенолизи С–S боғиникига қараганда қийинроқ амалга ошади, шунинг учун гидротозалаш жараёнларида олтингугуртга қараганда азотни йўқотиш қийинроқ бўлди. Аминлар энг осон гидрогенланади: АЗОТ САҚЛАГАН БИРИКМАЛАРНИ ЎЗГАРИШИ. • Амин гуруҳни ароматик ҳалқада сақлаган анилин анча қийинроқ гидрогенланади: • Гидротозалашнинг одатдаги катализаторлари иштирокида азот сақлаган бирикмаларнинг деярли тўлиқ гидрогенланишига эришилади. КИСЛОРОД САҚЛАГАН ВА МЕТАЛЛОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ. • Нефт маҳсулотларининг ўрта дистиллятли фракцияларида кислород: спиртлар, эфирлар, феноллар ва нафтен кислоталар ҳолида учрайди. Юқори ҳароратда қайнайдиган фракциялардаги кислород асосан кўприкчали боғларда ва молекулаларнинг ҳалқаларида жойлашган. Кислород сақлаган бирикмаларнинг энг кўп миқдори смола ва асфальтенларда тўпланади. • Кислород сақлаган бирикмаларнинг гидрогенланишидан тегишли углеводородлар ва сув ҳосил бўлади. • Нефт фракцияларида мавжуд бўлган металлорганик бирикмалар фаол катализаторларда парчаланиб каталитик заҳар бўлган эркин метални ҳосил қилади. Гидротозалаш натижасида металлорганик бирикмаларнинг анча кўп қисимни яъни (75–95 %) ни чиқариб юборишга имкон беради УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ. • Гидротозалаш жараёни шароитида алкан ва циклоалканлар реакцияга киришмайди. Алкен, алкадиен ва қисман полициклик аренлар гидрогенлашга дучор бўлади. Гидротозалаш катализаторлари иштирокида алкандиенлар алканларгача 300–350 0 С ҳароратда водороднинг босими 0,5–2 МПа бўлганда гидрогенланади. Алкенларнинг қаттиқроқ шароитда яъни ҳарорат 350–400 0 С, босим 2–3 МПа бўлганда гидрогенланади. • Полициклик аренлар алкен гидрогенланадиган ҳароратда аммо юқорироқ босим 3–7 МПа гача бўлганда гидрогенланади: ГИДРОТОЗАЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ КАТАЛИЗАТОРЛАРИ. • Гидротозалаш жарёнида турли заҳарлар билан заҳарланишга қарши турадиган катализаторлар, ўзгарувчан валентликка эга бўлган Ni, Co, Mo, W каби металларнинг оксид ва сульфидлари шунингдек, бошқа қўшимчалар қўшилган алюминий оксиди ишлатилади Ҳозирги замон гидротозалаш жараёнларининг кўпчилигида алюмокобальтмолибденли (АКМ) ёки алюмоникельмолибденли (АНМ) катализаторларни қўллайдилар. Бу катализаторлар 10–14 % MoO 3 ни ва фаол –Al 2 O 3 да 2–3 % промотор (СоО ёки NiO) ни сақлайдилар. Бошланғич операциялар босқичида ёки хомашё (занжири)нинг бошида гидротозалаш катализаторларни H 2 S ва Н 2 оқимида олтингугуртлашга дучор қиладилар: бунда катализаторнинг фаоллиги ошади. САНОАТДА ГИДРОТОЗАЛАШ. • Саноатда нефт фракцияларининг гидротозаланиши 380–420 0 С ҳароратда босим 2,5–4 МПа бўлганда АКМ (ёки АНМ) катализаторлари иштирокида амалга оширадилар. Водород: хомашё м 3 даги нисбати одатда (300–600):1 ни ташкил қилади. Бу шароитда гетероатомлар, металларнинг тўлиқ чиқариб юборилиши ва алкенларнинг гидрогенланиши содир бўлади; оғир фракцияларда полициклик аренлар қисман гидрогенланади. Барча фракцияларни ҳамда нефт қолдиқларини гидротозалашга дучор қилинади. БЕНЗИНЛИ ФРАКЦИЯЛАРНИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Бензинларнинг гидротозалашини асосан хомашёни риформинг жараёни учун тайёрлаш мақсадида ўтказилади. Риформинг катализатори гетероатомли бирикмалар билан заҳарлангани учун тозалаш жуда чуқур ўтказилиши керак: риформинг хомашёсида олтингугуртнинг қолдиқли миқдори платина катализаторда 4–5 млн.–1 (мг/кг) дан юқори, биметалли катализаторларда 1 млн.–1 (мг/кг) дан юқори бўлиши мумкин эмас. Бензинларни гетероатомли ва металлорганик бирикмалардан тозалашда одатда нефтни тўғри ҳайдаш 320–360 0С ҳароратда 3–5 МПа босим остида, хом-ашё водород сақлаган газининг (айланиши) 200–500 м 3 /м 3 ва ҳажмий тезлиги 5–10 соат–1 бўлганда амалга ошади. Келиб чиқиши иккиламчи бўлган бензинларни (каталитик крекинг, термик жараёнлар) тозалашда гетероатомларни чиқариб юборишдан ташқари аренларни сақлаб қолган ҳолда алкенларни танлаб гидрогенлаш масаласи қўйилади. Буни амалга ошириш учун жараённи кичикроқ ҳажмий тезлик (0,5–5 соат–1) билан водороднинг хомашёга нисбатан катта (400–600 м 3 Н 2 /м 3 хомашёга) бўлганда ўтказилади. КЕРОСИНЛИ ФРАКЦИЯНИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Жараённинг мақсади, кам олтингугуртли реактив ёқилғини, ёритувчи керосинни ёки эритувчини ажратиб олиш ҳисобланади. Жараённи тўғри ҳайдалган бензинни гидротозалаш шароитидаги шароитда олиб борилади. Товар реактив ёқилғида олтингугуртнинг миқдори 0,1 %, ёритувчи керосинларда эса 0,05–0,1 % дан кўп бўлмаслиги керак. • Реактив ёқилғиларнинг бошқа яна бир муҳим характеристикаси бўлиб аренларни миқдори ҳисобланади, бу миқдор Т–6 ёқилғиси учун 10–16 % дан ва Т–1, Т–2, Т–8 ва РТ ёқилғилари учун 18–22 % дан ошмаслиги керак. Тўғри ҳайдаш керосинларда аренларнинг миқдори 14– 30 % ни, каталитик крекингнинг енгил газойлида 60–70 % ни ташкил қилади. Айниқса би– ва полициклик аренларнинг қўшимчалари борлиги мақсадга мувофиқ эмас. Агар аренларнинг концентрациясини пасайтириш вазифаси қўйилса, жараённи фаолроқ катализатор устида босим 7 МПа гача бўлган шароитда олиб борилади. ДИЗЕЛ ЁҚИЛҒИЛАРИНИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Охирги йилларда ўрта дистиллятларни гидротозалаш жараёнларининг ривожланишига ошиб бораётган қизиқиш олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефтларни қайта ишлаш ҳажмини ошиши билан ҳам транспорт воситаларининг кенг дизеллаштирилиши билан ҳам боғлиқдир. МДҲда ҳозирги вақтда дизел фракцияларининг 80 % дан ортиғини гидротозаланади. • Бунда олтингугуртнинг миқдори 0,2–0,5 % ни сақлаган дизел ёқилғиларини ишлаб чиқариш тахминан 90 % ни ташкил қилади. Тўғри ҳайдаладиган дизел фракцияларини АКМ катализаторларида 350–400 0 С ҳароратда 3–4 МПа босим остида, хомашёни етказиб бериш ҳажмий тезлиги 2–5 соат–1 ва хомашё водород сақлаган газининг айланиши 300–600 м 3 /м 3 бўлганда уларнинг гуруҳли ва фракцион таркиби деярли ўзгармаган ҳолда гидротозалашга дучор қиладилар. Гидролтингугуртсизлантириш даражаси 85–95 % ни ташкил қилади. ВАКУУМЛИ ДИСТИЛЛЯТЛАРНИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Вакуумли дистиллятлар (вакуумли газойллар) каталитик крекинг, гидрокрекинг, электродли кокс олиш жараёнларида хомашё бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнлар натижасида чиқадиган маҳсулотларининг унумини ошириш ва сифатларини яхшилаш ҳамда атроф–муҳитни олтингугурт оксидлари билан ифлослантиришни камайтириш учун ишлаб чиқарилаётган вакуумли газойлларнинг кўп қисми гидротозаланади. МОЙ ВА ПАРАФИНЛАРНИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Мойли фракцияларни гидротозалаш гетероатомли полициклик ва смолали моддаларни чиқариб юбориш йўли билан барқарорлик, ранг, коксланиш каби хоссаларни яхшилаш учун хизмат қилади. Сульфат кислотали ва контактли тозалаш олди жараёнига нибатан бу жараённинг технологиклиги юқорироқдир. • Мойли фракцияларнинг гидротоза–ланиши 300–325 0 С ҳароратда, 4 МПа да АКМ ва АНМ катализаторларида ўтказадилар. Промоторли алюмотемирмолибденли катализатор истиқболли катализатор бўлиб ҳисобланади, бу катализаторларда мойларни гидротозалаш 225–250 0 С ҳароратда 2,7–3,0 МПа босим остида муваффақиятли ўтади. НЕФТ ҚОЛДИҚЛАРИ ГИДРОТОЗАЛАШ • Нефт қолдиқлари (мазут, гудрон)нинг нефтга ҳисоблаганда чиқиши 45–55 % га етади. Нефтни чуқур қайта ишлашнинг ва очиқ рангли нефт маҳсулотларини ажратиб олишни ошириш йўлларидан бири бўлиб нефт қолдиқларини каталитик қайта ишлаш ҳисобланади. Дистиллятли хомашёга нисбатан қолдиқлар олтингугуртли, азотли ва металлорганик бирикмалар, смолалар, асфальтенлар, кул миқдорининг анча кўплиги билан характерланади. Нефт қолдиқларини қайта ишлашга тайёрлаш учун бир қатор тўғридан–тўғри бўлмаган гидроолтингугуртсизлантириш усуллари таклиф қилинган. Бу усулларнинг моҳияти мазутни вакуумли ҳайдаш ва ажралиб чиққан гудронни деасфальтенлаб кейинчалик вакуумли газойл ва деасфальтизатни гидротозалашдан иборатдир. Агар тозаланган маҳсулотлар деасфальтенлаш қолдиғи билан аралашмаса, унда қозонхона ёқилғисида олтингугуртнинг миқдори анча пасаяди (0,2–0,3 % гача). Тозаланган маҳсулотлар қолдиқ билан аралаштирилганда ёқилғидаги олтингугуртнинг миқдори 0,4–1,4 % ни ташкил қилади. СПАСИБО ЗА ВНИМАНИЕ! PROVERKA@EXAMPLE.COM