logo

Атом тузилиши, даврий қонун ва даврий система, даврий хоссалар, кимёвий боғланиш

Yuklangan vaqt:

09.04.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

5415.3251953125 KB
1АТОМ ТУЗИЛИШИ, ДАВРИЙ ҚОНУН ВА ДАВРИЙ СИСТЕМА, ДАВРИЙ ХОССАЛАР, КИМЁВИЙ БОҒЛАНИШИлмни фурсат бўлганда ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди. 2Режа:  Атом тузилиши ва квант сонлари.  Д.И.Менделеевнинг ҳаёти ва ижоди.  Даврий қонун ва даврий система.  Ядровий жараёнлар.  Даврий хоссалар.  Кимёвий боғланиш, молекулалар тузилиши  Кристалл панжаралар 3Атом тузилиши – Атом ядросида протонлар ва нейтронлар жойлашган бўлиб, ядро майдонида электронлар тўхтовсиз айланма ҳаракатда бўлади. Электронлар ядро майдонидаги электрон поғоналарда ҳаракатланади. Поғоналар лотинча бош ҳарфлар билан белгиланган ва улар электрон поғоначалардан ташкил топган бўлади. Электрон поғоначалар эса орбиталлардан ҳосил бўлган бўлиб, ҳар бир орбиталда 2 та электрон жойлашади. Элемент атомларида электронлар поғоначаларда қуйидаги тартибда тўлиб боради: 1s 2 2s 2 2p 6 3s 2 3p 6 4s 2 3d 10 4p 6 5s 2 4d 10 5p 6 6s 2 4f 14 5d 10 6p 6 7s 2 5f 14 6d 10 7p 6 ва ҳ.з. 4 Ядро заряди 5d – орбиталларS - орбитал p – орбиталлар f - орбитал 6 7 8 9Атомнинг таркибидаги элементар заррачалар: Ядро протон ва нейтрондан иборатлигини 1932 йил исботлаган – Д.Иваненко, Н.Гапон, Гейзенберглар Атомнинг таркибини ўрганиш: 1910 йил Резерфорд ва шогирдлари: Атомнинг планетар модели 101913 йил Нильс Бор: Борнинг биринчи постулати: Электронлар ядро атрофида орбита бўйича айланма ҳаракат қилганда энергия ютмайди ҳам ажратмайди ҳам Борнинг иккинчи постулати: Электронлар бир орбитадан бошқа орбитага ўтганда энергия ютади ёки ажратади.Математик ифодаси m – электрон массаси ν – электроннинг чизиқли айланиш тезлиги r – орбита радиуси n – электроннинг бош квант сони h – Планк доимийси (6,625 · 10 -34 Дж/с) Электроннинг орбитадаги энергиясини аниқлаш формуласи 11тенглама , биринчи бор Гейзенбург томонидан топилган бўлиб, ноаниқлик муносабатлари дейилади. Бу квант механикасининг асосий принципи хисобланади. Вернер Гейзенбург (1901-1976 йиллар).Квант назариясининнг тасаввурига биноан зарра фазонинг исталган нуқтасида бўла олади, лекин уни ҳар бир нуқтада қайд қилиниши ўз эҳтимоллиги билан характерланади. Шунинг учун электрон, фотон ва бошқа микрозаррачаларнинг ҳаракатини траектория тушунчаси билан тасвирлаш мумкин эмас, квант эга. Масалан, Жисмларнинг координаталари ва тезлигининг қийматлари хар қандай момент учун аниқ бўлса, улар троекторияга эга дейилади. Макросистемалар учун бу троекторияни ҳар доим аниқлаш мумкин. Лекин электрон (ва микрозаррачалар) тўлқин хоссаларига эга бўлгани учун унга троектория тушунчасини қўллаб бўлмайди. тенгламадан хисобга олиб1    t  h E v  h t E    12 13 14Атом ядроси билан электронлар орасида икки хил энергия мавжуд: Электрон билан ядронинг боғланиш энергияси 1s2s2p3s3p4s3d4p камайиб боради Электрон хусусий (ички) энергияси 1s2s2p3s3p4s3d4p ортиб боради Электроннинг хусусий энергиясини квант сонларда ифодаланиши Квант сони (n) – электроннинг ядро атрофидаги ҳолатини билдиради n = 1,2,3,4,5 ... 1913 йил Н.Бор фанга киритган. 15d – орбиталларp – орбиталлар f - орбиталS - орбитал . Спин квант сони (m s ) – ҳарфи билан белгиланади ва электроннинг ўз ўқи атрофида айланишини билдиради. Электрон ўз ўқи атрофида тўғри спинли +½ қиймат қабул қилиб ↑ билан белгиланади, тескари спинли – ½ қиймат қабул қилиб ↓ билан белгиланади. 1926 йил Уленбек ва Голдсмит фанга киритган. 16Паули принципи (1925 йил Паули): Битта атомда тўрттала квант сонлари қиймати бир хил бўлган икки ва ундан ортиқ электрон бўлиши мумкин эмас. Гунд қоидаси (Гунд): Кўп орбиталли поғоначалар аввал бир хил спинли электронлар билан, кейин қарама-қарши спинли электронлар билан тўлиб боради. Клечковскийнинг биринчи қоидаси: Атом орбиталлар электрон билан тўлишда аввал бош ва орбитал квант сонлар йиғиндиси кичик бўлган поғонача электронлар билан тўлиб боради. Клечковскийнинг иккинчи қоидаси: Атом орбиталлар электрон билан тўлишда бош ва орбитал квант сонлар йиғиндиси тенг бўлса, аввал бош квант сони кичик бўлган поғонача электронлар билан тўлиб боради. 1s  2s  2p  3s  3p  4s  3d  4p  5s  4d  5p  6s  4f  5d  6p  7s  5f  6d  7p 17Д.И.МЕНДЕЛЕЕВНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ Дмитрий Иванович Менделеев 1834 йил 7 январь куни Тобольск шахридаги гимназия директори И.П.Менделеев оиласида 14 фарзанд бўлиб туғилди. 1850 йилда С.Петербургдаги Бош педагогика институтига ўқишга қабул қилинди. 1855 йил у институтни қизил диплом билан тугатиб, аввал Симферополь кейин Қрим гимназияларида ўқитувчилик қилди. 1857 йилдан С.Петербургга қайтиб университетда илмий-педагогик фаолиятини давом эттирди. Университетда у умумий кимё, кейин органик кимёдан маъруза ўқиди. 1859- 60 йй. Гейдельбергда командировкада бўлиб, Бунзен, Кирхгоф, Кони каби буюк кимёгарлар билан танишиб, тажриба оширди. 1861 йил Петербургга қайтиб, “Органик кимё” китобини нашр қилди. Унга 1864 йилда профессор унвони берилди. 1865 йилда “Спиртнинг сув билан бирикмалари” номли илмий ишини эълон қилди. 1868 – 1871 йиллар Дмитрий Иванович даврий қонун ва даврий система устида ишлаган. 1871 – 1875 йилларда у газ қонунлари, метеорология ва ҳаво шарлари устида кўп ишлар қилди (1887 йилда қуёш тутилишини кузатиш учун у ҳаво шарида парвоз қилади). 1890 йилдан бошлаб ҳарбийларнинг закази билан тутунсиз порох яратиш устида иш бошлайди. Димитрий Иванович Менделеев 20 январь 1907 йилда оламдан ўтади. 18ДАВРИЙ ҚОНУН ВА ДАВРИЙ СИСТЕМА А.Лавуазье – 1789 йил Берцелиус – 1812 йил Деберейнер – 1817 йил Гмелин – 1843 йил Петтенкофер – 1850 йил Дюма – 1850 йил Мейер – 1869 йил элементлар системасини таклиф қилишган Чуқур илмий башорат ва таққослашлар асосида Д.И.Менделеев 1869 йил декабр ойида табиатнинг муҳим қонуни – кимёвий элементларнинг даврий қонунини эълон қилади. Қонуннинг Менделеев таърифлаган қоидаси: “оддий моддаларнинг (элементларнинг) хоссалари, шунингдек, элементлар бирикмаларининг хоссалари элементларнинг атом массаларига даврий равишда боғлиқ бўлади”. Қонуннинг ҳозирги замон қоидаси: “кимёвий элементлар ва улар бирикмаларининг хосса ва тузилишлари элемент атомлари ядро зарядларига даврий равишда боғлиқдир”. Элементларнинг даврий системадаги жойлашган ўрнига асосланиб уларнинг хоссалари қўшни элементлар хоссаларининг ўртачаси деб қаралиши мумкин ( юқоридаги расмга қаранг ) . 19ДАВРИЙ ХОССАЛАР 1) Атом радиуси – r ҳарфи билан белгиланади. Ядродан охирги электронгача бўлган масофа атомнинг радиуси дейилади. Радиуси энг кичик элемент водород, энг катта элемент франций. Атомнинг радиуси нм – нанометр ёки Å – ангстремларда ўлчанади. а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг радиуси ортиб боради. 20б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга), электрон қобиқнинг сиқилиши кузатилади ва атомларнинг радиуси камайиб боради. в) Бир элементнинг мусбат ионларида ион заряди ортиши билан радиус камаяди. 212) Ионланиш энергияси (ионланиш потенциали) – I (и) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги электронини узиб олиш учун сарфланган энергия ионланиш энергияси дейилади. а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), поғоналар сони ортиши билан атомларнинг ионланиш энергияси камайиб боради. б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг ионланиш энергияси ортиб боради. 3) Электронга мойиллик энегрияси – Е (е) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги поғонасига битта электрон кирганда ажралган энергия ионланиш энергияси дейилади. а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг электронга мойиллик энергияси камайиб боради. б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг электронга мойиллик энергияси ортиб боради. 224) Электроманфийлик энергияси – Х (икс) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг ионланиш энергияси ва электронга мойиллик энергиялари йиғиндиси электроманфийлик дейилади. Электроманфийликнинг 2 бор Нобель мукофоти лауреати Л.Полинг шкаласи бўйича литий электроманфийлигига нисбатан олинган қиймати нисбий электроманфийлик дейилади. Литийнинг Полинг шкаласи бўйича нисбий электроманфийлик қиймати бирга тенг деб олинган. Х Li = 1; Х F = 4,1; Х O = 3,5; Х N = 3,0; Х H = 2,1; Х Al = 1,5; Х Fe = 1,8 235) Атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) ортиб боради. Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси ўзгармайди. 247) Металмас хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади. а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг металмас хоссаси камайиб боради. б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металлмас хоссаси ортиб боради. 6) Металл хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади. а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), поғоналар сони ортиши билан атомларнинг металл хоссаси ортиб боради. б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металл хоссаси камайиб боради. 25КИМЁВИЙ БОҒЛАНИШ Умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш ўзаро бирикувчи атомлар ташқи ва ташқаридан олдинги электрон қаватдаги бир ёки бир неча электрон булутларининг ядролар ўртасида қайта тақсимланиши (ўзаро қопланиши)дир. Кимёвий моддалар атомлар ва уларнинг бирикишидан ҳосил бўлган кристаллар, молекулалар, ионлардан ташкил топган материядир. Бунда атомлар бир-бири билан маълум турдаги боғланишлар (кучлар) воситасида бирикади. Бу боғланишлар юзага келиш механизми, табиати ва уларда иштирок этувчи заррачаларнинг турларига кўра бир неча хил бўлади. Кимёвий боғланиш ҳосил бўлишида иштирок этувчи асосий восита электронлар ва электрон булутлардир. Электрон булут – электроннинг ядро атрофидаги айланиш траекторияси. 26 27Натижада ҳосил бўлувчи кўп ядроли ва кўп электронли система молекула ёки кристалл бўлади. Кимёвий боғланиш ҳосил бўлиш табиатига қараб 3 та асосий турга бўлинади. 1. Ковалент боғланиш 2. Ион боғланиш 3. Металл боғланиш Водород боғланиш (боғланишнинг ўзига хос тури) Атомлар орасида кимёвий боғланиш натижасида 3 турдаги боғ пайдо бўлади σ - боғ δ - боғπ - боғ 28электрон булутларининг ўзаро қопланиши натижасида ҳосил бўлган боғланиш. Ковалент боғланиш – боғ ҳосил бўлишида қатнашаётган атомларнинг ҳаммаси тоқ электронлар билан қатнашади. Алмашиниш механизми бўйича ковалент боғланиш икки хил бўлади. Ковалент боғланиш икки хил механизм асосида ҳосил бўлади. а) Алмашиниш механизми: 1) Қутбсиз ковалент боғланиш – электроманфийлиги бир хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш. Масалан: H 2 , O 2 , N 2 , NCl 3 , CS 2 , Cl 2 , Br 2 , O 3 , P 4 , I 2 ва ҳ.к. Н · + · Н = Н : Н (H 2 ) 29 302) Қутбли ковалент боғланиш – электроманфийлиги ҳар хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш. Масалан: HCl, H 2 O, NH 3 , CO 2 , P 2 O 5 ва ҳ.к. боғ ҳосил бўлишида атомларнинг бири бўлинмаган (тақсимланмаган) жуфт электрони билан (донор) иккинчиси бўш орбитали билан (акцептор) қатнашса, донор-акцептор боғланиш дейилади. б) Донор-акцептор механизми: СО – ис гази (битта), NH 4 + – аммоний иони (битта), H 3 О + – гидроксоний иони (битта) Барча комплекс бирикмаларда ҳосил бўлади. 31 32Атом орбиталларнинг гибридланиши Кўриниши ва энергияси ҳар хил бўлган атом орбиталларнинг ўзаро қўшилиб, кўриниши ва энергияси бир хил бўлган янги электрон орбиталларнинг ҳосил бўлиши атом орбиталларнинг гибридланиши дейилади. Атомлардаги электрон поғоналарнинг охиргиси (ташқи қават) электронлари орбиталари ўзаро қўшилиб, ҳар хил кўринишдаги янгича электрон орбитал ҳосил қилади. Кўриниши ва энергияси ҳар хил бўлган s p d f атом орбиталлари ўзаро қўшилиб sp, sp 2 , sp 3 , sp 3 d, sp 3 d 2 , sp 3 d 3 каби гибрид орбиталларни ҳосил қилиши мумкин. 33Ион боғланиш асосан типик металлар билан типик металмаслар орасида ҳосил бўлади. Типик металлар – биринчи ва иккинчи бош группача металлари ( Li, Na, K, Rb, Cs, Fr, Be, Mg, Ca, Sr, Ba, Ra ), типик металмаслар – олтинчи ва еттинчи бош группача металмаслари ( F, Cl, Br, I, O, S, Se, Te ). Ион боғланиш – қарама-қарши зарядланган ионларнинг электростатик тортиши кучлари натижасида ҳосил бўлган боғланишга ион боғланиш дейилади. Ион боғланиш йўналувчанлик ва тўйинувчанлик ка эга эмас. Ионлар шар симон тузилишга эга бўлиб, уларда заряд бир хил тарқалади, шунинг учун иккита ион ўзаро тортилиши учун фазода аниқ бир йўналишда бўлиши шарт эмас ва шунинг учун боғланиш йўналиш га эга бўлмайди. Шарсимон кўринишдаги ионлар чекланмаган сондаги қарама-қарши зарядли ион билан тортилиши мумкин, бу тўйинувчанлик хоссаси йўқлигидан далолат беради. 34 35Асосан металлар ва қотишмаларда металл боғланиш кузатилади. Металларнинг барча хоссалари металл боғланиш ва металнинг атом тузилишига боғлиқ. Металларнинг суюқланиш, қайнаш ҳароратлари юқорилиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлигининг яхшилиги, болғаланувчанлиги металларга хос металл боғланиш эвазигадир.Метал боғланиш – металл ионлари ва умумий электрон булути ҳисобидан ҳосил бўлади. 36ВОДОРОД БОҒЛАНИШ – Электроманфийлиги катта бўлган атомларнинг (F, O, N, Cl, Br, S, I) водород билан бирикмасида водород қисман мусбатланади ва қўшни манфий атом билан ўзаро боғ ҳосил қилади, бу водород боғланиш дейилади. Водород боғланиш энг кучсиз боғланишдир, лекин у Ван-дер-Вальс кучларидан барқарорроқдир. 1) Молекулалараро – иккита молекула орасида ҳосил бўлади, 2) Ички молекуляр – битта молекуладаги иккита функционал гуруҳ орасида ҳосил бўлади. Водород боғланиш тушунчасини 1880 йил M.А.Ильинский ва Н.И.Бекетовлар фанга киритишган 37 38 392) Кристалл ҳолат – қаттиқ модда майдаланганда дастлабки шаклини сақлаб қолади ва қирралари текис бўлади шу билан бирга заррачалар тартибли бўлиб, фазода аниқ бир панжарага эга бўлади, бу эса кристалл панжара дейилади ва моддага аниқ шакл беради. Масалан: тузлар, оксидлар, бинар моддалар, паст массали органик моддалар ва ҳ.к. Қаттиқ моддалар икки хил ҳолатга эга. 1) Аморф ҳолат – қаттиқ модда майдаланганда дастлабки шаклини йўқотади ва бўлаклар қирралари қавариқ ёки ботиқ (ўткир) бўлади шу билан заррачалар бетартиб бўлиб, аниқ фазовий шаклга эга бўлмайди. Масалан: крахмал, шиша, синтетик полимерлар, тупроқ ва ҳ.к. 40Кристалл панжаралар тугунлардаги заррачаларнинг тури ва табиатига қараб 4 хил бўлади. 1) Молекуляр кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида молекулалар ётади. Масалан: Муз, қуруқ муз (СО 2 ), водород, кислород, аммиак, хлор, бром, йод, кўпчилик газ моддалар, деярли барча органик моддалар ва ҳ.к. Бундай моддалар паст ҳароратда суюқланади, иссиқлик ва электр токини ўтказмайди, юмшоқ бўлади, сувда ёмон эрийди, органик эритувчиларда яхши эрийди. 412) Атом кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида атомлар ётади. Масалан: бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, мишьяк, германий, кремний (IV) оксиди, титан оксидлари ва инерт газлар ва ҳ.к. Бундай моддалар жуда қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини деярли ўтказмайди, сувда ва органик эритувчиларда эримайди. 3) Ион кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида ионлар ётади. Масалан: тузлар, типик металларнинг гидридлари, оксидлари, гидроксидлари ва ҳ.к. Бундай моддалар қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини қаттиқ ҳолатда ўтказмайди, суюқ ҳолатда эса ўтказади, сувда яхши эрийди, органик эритувчиларда ёмон эрийди. 424) Металл кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида металл катионлари ётади. Масалан: барча металлар, уларнинг қотишмалари ва ҳ.к. Бундай моддалар ўта қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, жуда юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини ўтказади, сувда ва бошқа эритувчиларда эримайди. Моддалар ҳосил бўлган заррачалари турига қараб молекуляр ва номолекуляр тузилишли моддаларга ажралади. Молекуляр ва номолекуляр тузилишли моддалар 43Номолекуляр тузилишли моддалар – молекулалардан эмас балки бошқа зарралар (атом, ион, металл катионлари)дан ҳосил бўлган моддалар (атом, ион, металл кристалл панжарали моддалар). Масалан: бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, мишьяк, германий, кремний (IV) оксиди, титан оксидлари ва инерт газлар, тузлар, типик металларнинг гидридлари, оксидлари, гидроксидлари, барча металлар, уларнинг қотишмалари ва ҳ.к. Молекуляр тузилишли моддалар – молекулалардан ҳосил бўлган моддалар (молекуляр кристалл панжарали моддалар). Масалан: Сув, қуруқ муз (СО 2 ), водород, кислород, аммиак, хлор, бром, йод, кўпчилик газ моддалар, деярли барча органик моддалар ва ҳ.к.