logo

Ўзбекистонда саёҳатбоп совға учун миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2487.5 KB
Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими ВазирлигиЎзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон Давлат Педагогика ИнститутиМуқимий номидаги Қўқон Давлат Педагогика Институти ФилологияФилология факультети факультети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 1 «1 « ББ » » гуруҳ талабаси Акрамова Х., гуруҳ талабаси Акрамова Х., Аширматзода Э.ларнинг “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИСТИК Аширматзода Э.ларнинг “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИСТИК ОБЪЕКТЛАРИ” фанидан тайёрлаганОБЪЕКТЛАРИ” фанидан тайёрлаган Ўқитувчи : Абдуназарова Х. Қўқон– 2013 WWW.ARXIV.UZ Режа: • 1. Миллий хунармандчилик тарихи • 2. Миллий ҳунармандчилик турлари • 3. Миллий ҳунармандчиликнинг туризм соҳасидаги аҳамияти • 4. Хулоса • 5. Фойдаланилган адабиётлар Мавзу : Ўзбекистонда саёҳатбоп совға учун миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Ўзбек халқининг қадимий амалий санъати деганимизда биз албатта халқ ҳунармандчилигининг асосини ташкил этиб келган амалий санъат ҳақида тушунамиз ва фикр юрит амиз . Чунки халқ амалий санъати халқ ҳунармандчилигининг асосини ташкил этиб келган. Зероки, ўзбек халқи ҳунармандчилигининг тарихий илдизлари халқ амалий санъати асосида тараққий этиб жуда қадимги, мумтоз хамда бузруквор асрий тажрибаларга таяниб узининг серунум хамда сержило, шу билан бир вактда хар бир инсонни хайратга солиб келган маданий меросдир. Одамзотнинг маданиятга булган илк қадами ибтидоий даврдан бошланганлигини қайд этишимиз керак. Барча далилий ашёлар милоддан аввалги сўнгги минг йиллик бошларида, аниқроғи VIII - VII асрларда аждодларимизнинг Ватанимиз ҳудудларида Хоразм ва Бақтирия номи билан машҳур бўлган дастлабки давлатларни барпо этганидан, бу давлатлар ўзига хос ривожланиш жараёнини босиб ўтганлигидан гувоҳлик беради. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудида миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ҳам айнан шу асрларга тўғри келади. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Турмуш, тирикчилик хамда уй-рўзғор такозоси талаблари билан вужудга келган буюмлар, кундалик зарурат учун керакли булган асбоб- анжоблар ясаш хамда уларни хар хил куриниш ва шаклларда ижод этиш хар бир даврнинг мажбуриятига айланиб колган. Бу буюмлар турмушда фойдаланишга қулай, содда хамда катта куч талаб қилмаслигига карамай йиллар утиши билан уларнинг замон талабаларига мосланиши, янгича нусха хамда куринишларида ижод этилиши уз даврининг мохир усталаридан ижодий изланиш ва сафарбарлик талаб этиб келган. Маданий меросимиз хисобланмиш махобатли меъморий обидалар, ноёб ва гузалликни узида тураннум этган зебу-зийнатлар, хар хил рўзғор анжонлари, ип ва ипакдан тикилган матолар, лой ва ганчдан ясалган сопол хамда чинни идишлар, хум ва хумдонлар, кулолчилик санъатига мансуб булган буюмлар барчаси халқимизнинг моддий хамда маданий мероси булиб келмокда. Шу боисда халқ усталари яратган ноёб асарларга эътиборимиз янада кучаймокда. Усто бобокалонларимизнинг хаётий хамда ижодий йулини урганиш, уларнинг сермахсул анъаналарини билиш, улар яратган услуб ва йулларни янада такомиллаштириш, гузалликка булган интилишларини чукур хис этиш давримиз талаби такозоси булиб колмокда. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Қадимшунос ва тарихчи олимларимизнинг тадқиқотларидан куриниб турибдики, Ўзбекистон жабхасида қадимдан хар воханинг амалий ҳунармандчилиги марказлари вужудга келган ва асрлар давомида шаклланиб борган. Бу марказларда, юкорида таъкидлаганимиздек, халқ эхтиёжи учун керакли булган буюмлар ишлаб чикарилган ва бозорларда сотилган. Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон, Намангон вилоятининг Чуст, Андижон вилоятида Шахрихон, Бухоро вилоятида Гиждувон, Бухоро шахри, Кашкадарё вилоятида Карши, Самарканд вилоятида Ургут, Сурхондарё вилоятида Бойсун ана шу марказлардандир. Бу шахарларда ҳунармандлар алохида-алохида ёки туп-туп булиб яшаши натижасида хар бир махалла муайян касбий ҳунар номи билан аталиб келинган. Булар мисгарлик, кудунгарлик, тукимачилик, пустиндузлик, йурмадузлик, пичокчилик, заргарлик, кунчилар, махсигарлар, дуппидузлик, тандирчилар, ва унлаб бошка турдаги ҳунар номларини мисол килиш мумкин Бобокалонимиз сохибкирон Амир Темур ҳам чет эл юришларидан кейин Самаркандга 150000 дан зиёд турли касб эгалари ва ҳунармандларни олиб келиб улар учун шахарларда ва айрим кишлокларда ҳунармандлар махалларини ташкил килган эканлар. Бундай харакат ва узокни кура билиш албатта Моварауннахрнинг моддий-маданий тараққиётини янада юксалтиришга каратилган режа буган. Бундай анъана хозирги кунимизда хам давом этиб янгидан-янги касб-ҳунар билимгохлари фаолият курсатиб уз самарасини бермокда. Албатта бундай жамоатчилик анъаналарига таяниш, махсус махалларда яшаб бир-бирлари билан якиндан касбий- ижодий алокада булиш узи ва хамкасбининг шахсий манфаатини куллаб-куватлаш, керак булса уни кези келганда куриклаш максадини хам олга сурган. WWW.ARXIV.UZ •        Утмишда республикамизнинг баъзи бир туманларининг тарихий ва этник ривожланиш шароитлари узларининг худудий хусусиятларига эга булиб келганлигини курамиз ва бу халқ санъати хамда ҳунармандчилигида бир катор узига хос булган махаллий мактабларнинг вужудга келишига олиб келган. Бунга мисоллар талайгина. Масалан, утмишда, хозирда хам бундан холи булмасак керак, бошидаги дупписининг гули ёки устидаги кийимига, куп холларда кийган тунига хам караб уткинчининг кайси ерлик эканлигини, ёки булмаса бирор уйга кириб колганимизда хонадонларни безашда, деворларга осилган кашта, сузана, хаттоки сочиклардаги безак гулларга караб эса хонадон сохибасининг ёки шу хонадонда истикомат килаётган аёлларнинг каерли ва каердан келиб чикканлигини билиб олишимиз мумкин. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Қуйида келтириладиган Самарканд, Қўқон каштачи ва дуппидузларининг махсулотларидан намуналар т шулар жумласидандир . Бундай махаллий-худудий хусусиятлар хозирда хам сакланиб келаётганлигининг гувохи буламиз. Бу намуналар халқимизнинг турмуш тарзи, одатлари ва миллий анъаналарини акс эттиришга каратилган ижод махсулидир. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Куйидаги миниатюра тасвирида биз Ш. Мухаммаджоновнинг Фирдовсийнинг "Шохнома" достонига багишлаб тошкогозга чизилган лавхаларидаги кахрамонлар образига эътибор каратамиз. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Махаллий хусусиятлардаги афсонавий кахрамонларнинг тасвири, мусикий охангларнинг тараннуми, бадиий шеърият хамда ракснамо харакатларнинг тасвири, халқимизнинг тавсилотига хослик, унинг эстетик дунёкараши, диди ва нафосатга интилувчанлиги, табиат ва гузалликка булган карашлари уз аксини топган. Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тур ва шакллари ҳақида хам айрим маълумотларга эга булиш биз учун заруратдир. Тарихчиларнинг берган маълумотларига караганда, камида 32 хил ҳунармандчилик касби билан машгул булган ахоли яшайдиган худудларни шахар типига киритганлар. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Бизнинг давримизга келиб катта-катта шахарлардаги ахолининг купчилик кисмини ҳунармандлар ташкил этмокда. "Ҳунар- ҳунардан унар" кабилида ёшларимиз учун махсус касб-ҳунар коллежлари ва бошка турдаги укув юртларининг ташкилланиши хам асосий омиллардан бирига айланиб келмокда. Бу маслада давлатимиз олиб бораётган ижтимоий-маиший турмуш тарзимизни юксалтришга каратилган ишларнинг мохиятини бахолаш анча кувонарли холдир. Хозирда ҳунармандлар шахрига айланган Марғилон, Қўқон, Риштон, Самарканд, Ургут, Карши, Термиз, Бойсун, Бухоро, Гиждувон, Шахрихон, Наманган ва бошка ў нлаб туман ва кишлок марказларининг ишлаб чикараётган махсулотлари узининг ноёблиги, чидамлилиги ва бошка сифатлари билан халқимизнинг маиший турмуш маданиятига сармокли хисса кушмокда. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Бизнинг давримизга келиб юкорида қайд этгинимиздек, ўзбек халқи ҳунармандчилиги миллий маданиятимизнинг таркибий кисми хисобланиб узига хос булган хусусиятларга эгадир. Утган замонларда утрок ўзбек халқи нафакат кушни элат ёки мамлакатларнинг махсулотларини истемол, яъни харид килиб келган, балки улар учун хам заруратга айланган ҳунармандчилик махсулотларини етказиб беришга уз имкониятларини сафарбар килганлар. Шунинг учун хам махаллий усталар куплаб тери ва жундан, егоч ва металдан, пахта ва ипакдан тайёрланган ноёб тур ва сифатларга эга булган махсулотларни, ташки бозорларда толалардан бичилган буюм хамда матолардан тикилган кийим-кечак махсулотларини сотиб келганлар. Албатта бундай манфаатли савдо-сотик алокалари махаллий ҳунарманд-косибларнинг моддий хамда касбий салохиятини оширишда етакчи омил булиб хизмат килиши билан бирга узга юрт ва элатларнинг маданий-маиший турмуш маданиятини урганишга, керакли холаларда улардан хам узлари учун зарурат булган анъана хамда амалий санъат намунаридан фойдаланганлар. Ташки ва ички бозор муносабатларини узлаштириш шароити махаллий ҳунармандларнинг самарали мехнатини такомиллаштиришга катта ёрдам бериб келган. Ҳунармандлар уз ишлаб чикарган махсулотларини бозорларда накд пулга сотибгина колмай, балки галла ёки узига зарурат молга алмаштириб-бартер усулида хам айирбошлаб турмуш маданиятини юксалтиришга харакат килганлар. Бундай усуллардан купинча уй ҳунармандлари-ип йигирувчилар, тукувчилар, кигиз босувчилар, айникса гилам хамда полос тукувчилар купрок фойдаланганлар. WWW.ARXIV.UZ • Бундай усулларни куллаш ва ундан унумли фойдаланиш Туркистон улкасининг купчилик шахар ва кишлокларида янгидан-янги бозорларнинг ташкилланишига, ташки савдо алокаларининг янада кучайшига олиб келган. Айникса бундай шароитлар хонликлар бошкаруви даврида ҳунармандчилик моллари карвонлар воситасида узок улкаларга жунатилиб турилган. Русия. Хиндистон, Хитой, Афгонистон ва бошка улкаларга юборилиб турилган моллар уз вактида сотилиб уларнинг урнига бу улкалардан хам махаллий халқ эхтиёжи учун зарурат булган моллар олиб келинган. Бундай халқлар аро савдо муносабатлари, юкорида хам таъкидлаган эдик, махаллий ҳунармандларнинг касбий даражасини янада такоимллаштиришга, янгидан-янги услуб ва шаклларда, ноёб нусхаларда махсулот тайёрлашга ва нихоят ракобатчилик асосларининг таркиб топишига олиб келган шу билан бирга махсулотларнинг сифат даражасини янада мукаммаллаштирган. Куриниб турибдики, бундай савдо-сотик алокалари халқлар аро моддий-маданий якунлашувга асос булган. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Х у н а р м а н д ч и л и к - бу соха ва у оддий мехнат куроллари ёрдамида хом ашедан турли махсулотлар ишлаб чикариш касбидир. Тарихимиздан маълумки, йирик саноат ишлаб чикариши вужудга келгунга кадар кенг таркалган, айрим сохалари хозирда хам сакланган булиб, у давр утиши билан такомиллаша бориб, турли ихтисосликларга ажралиб келган. Масалан, кулоллик, дурадгорлик, темирчилик, мискарлик, бинокорлик, тоштарошлик, уймакорлик, каштадузлик, кунчилик, заргарлик, дегрезллик, рихтагарлик, зардузлик, буекчилик, булутчилик, кемасозлик, тунукасозлик ва унлаб бошкаларни курсатишимиз мумкин. Албатта халқимизнинг буюк тарихида, бутун жахон халқлари амалий санъати ва маданий тараққиётида бу халқ ижодига мансуб булган меросни хозирда хам эъзозлаб келмокда. Бу мумтоз мерос халқимиз абадий булгани каби абадийдир. • Х у н а р м а н д иборасининг туб маъносини очадиган булсак, уни икки амалда куллашликка ва таърифлашга тугри келади. 1. Уйда еки уз касбий дуконида бирор махсулот ишлаб чикариш билан машгул булган косиб. 2. Бирор ҳунарни яхши эгалланган устадир. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Халқ ҳунармандларининг иш куролларининг оддийлиги, техникавий жихатдан тулалигича таъминланмаганлигига карамай миллий ҳунармандчиликнинг купчилик сохалари нихоятда юксак санъат намуналарини яратиб ноёб амалий касб-ҳунар сифатида эътиборли булиб келган. Шубхасиз, хар бир ҳунармандчилик сохаси узининг махсулот сифати даражаси билан махаллий хамда ташки бозор муносабатларида уз самарасини белгилаган. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Бундай буюмлардан қадимги даврлардан бошлаб уйларда амалий ва манзарали буюм сифатида фойдаланганлар. Бу буюмлар узига хос шакллари, ясалиш ва бадиий услублари билан алохида олинган жойнинг миллий белгиларини узида тараннум этиб келадилар. Шу билан бирга Самарканд, Бухоро, Қўқон, Хива, Тошкент услублари бир- биридан уз фарки билан ажралиб туради. Куйидаги наъмуналарга эътиборимизни бир каратайлик. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Қадимдан хозирги кунимизгача халқ амалий санъатининг ислимий услубидаги ясси-кабарик тасвир анъанавий шаклдаги буюмлар булмиш пантис, чойнак, куза, пиелалар, офтоба ва обдасталарда куллланиб келинмокда.        Халқимиз санъаткор халқ ва у бу мумтоз меросни қадимдан узига ижод махсули этиб келган. Шу боисдан халқ санъатида бадиий накш алохида уринни эгаллайди. Санъатнинг бу қадимги тури ахолининг хаёт тарзи талабларидан келиб чиккан холда ривожланиб уй-ховли, хона ичларини хамда жамоат, маъмурий биноларни безашда фойдаланиб келинган. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Халқимиз турмуш маданиятида егоч уймакорлиги санъати эътибор козонган. Егоч уймакорлиги меъморчиликдаги безаклар унсури сифатида кенг таркалган амалий санъат туридир. Егоч уймакорлиги - токи тусинлар, наволар, эшиклар, дарвозалар, устунлар, ва бошкаларга безак бериш, шохона тасвирларни куллаш утмишдан бизгача етиб келган маданият намунасидир.     Турар жойни безашда меъморчилик унсурлари билан бир каторда миллий каштачилик санъати хам тараққиёт йулини босиб келди. Юз йиллар давомида бу сохада хам махаллий бадиий услублар таркиб топибгина колмай, балки унлаб, мумкин юзлаб йирик марказлар юзага келди. Бухоро, Самарканд, Ургут, Фарғона, Шахрисабз, Наманган ва бошка марказларнинг ижодий самараси диккатлидир. Каранг, каштадузлик тасвирлари атрофимизни ураб олган табиатнинг гузал манзараларини шоирона образларда тараннум этади. Монументал-катта манзарали буюмларнинг композицияларидаги очилган гул буталари, доиралар, тупбарггул, нозик шохчалари, гунча баргли новдалар, куш ва хайвонлар тасвири билан хамоханг равишда тасвирланган асарларни бир куздан кечирсангиз бадиий оламнинг, маънавий дунёнинг мусикий куй янграётган табиатини хис этамиз! Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Мазкур асарлар сирасига сузана, палак, гулкупра, парда, тахмон, токчаларни беркитиб турувчи жойпуш, кирпеч каби буюмлар моддий-маданий меросимизнинг таркибини ташкил этади • Урта Осиёда XIV-XVI аслардан бошланган тош когозга чизиш санъати - миниатюра шаклланиб келди . Бу борада буюк алломалар хамда бадиий ижод ахли уз санъати ва иктидорини янада такомиллиштиришга каратилган анъаналарга буйсуниб келдилар . Биргина Камолитдин Бехзод ва унинг Хирот миниатюра мактабини мисол келтиришнинг узи хам кифоя булса керак . Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ •        Шундай килиб узининг келиб чикиши билан узок утмишга таалукли булган қадимий халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати хозирги кунимизга келиб кенг кулоч ёйиб ривожланмокда . Бу ижодий - маданий мерос уз тараққиёти давомида қадимий гаройиб шакллардан бошлаб урта аср ренессанси XIV-XVI асрлар / нинг ёркин ривожланган даврлари ажоийботлари йулини босиб утди , узида бутун жахонга халқ усталари томонидан махорат билан безалган махобатли ёдгорликлар куринишидаги шохкор асарларни колдириб келди . • Шу боисдан хам халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат унсурлари ўзбек халқи этномаданиятининг ажралмас кисмига айланиб бутун жахон маданий тараққиётининг гуллаб яшнашига узининг салмокли хиссасини кушиб келмокда десак хеч бир муболага булмаса керак Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Милий ҳунармандчилик хамда амалий санъатини янада тараққий эттириш борасида Ўзбекистон Республикаси хукумати , мухтарам Президентимиз Ислом Каримов доимий гамхурлик килиб келмокдалар . Бу борада бирканча давлат манфаатига молик булган Фармон ва Карорлар жорий этилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 27 сентябр 1996 йилдаги "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази хузуридаги "Олтин мерос" халқаро хайрия жамгармасини куллаб-куватлаш тугрисида"ги Карорида "...утмиш маданиятимизга оид қадимий кулёзмалар, тарихий хужжатлар, халқ ҳунармандчилиги, амалий санъат намуналари ва тарихий, маданий кимматга молик бошка ёдгорликларни мамлакатимизда, хорижда излаб топиш ва урганиш, улардан улкан меросимизнинг узвий кисми сифатида фойдаланиш" каби курсатмалар берилган. Шундай экан хозирги кун вазифаларидан бири - миллий ҳунармандчилик, амалий санъат сохасидаги ижодиетни янада такомиллаштириш, уни жахон халқларининг эътиборига молик равишда тараққий эттиришдир. •   Мустакиллик йиллари республикамизнинг деярли барча амалий санъат марказлари, янгидан ташкил этилган фирма хамда кушма корхоналарнинг ижодкор косиб ва ҳунарманд усталари томонидан халқ санъатнинг каштадузлик, гиламчилик, ганч уймакорлиги, загарлик каби унлаб турлари ривожланиб келмокда. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ •        Ўзбекистон хозирда халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, халқ бадиий ижоди миллий анъаналарининг ривожланиши асосида, бутун Шарк мутараққий санъати меросидан бахраманд булгани холда ривожланиб бормокда. Бундай ижодий самаранинг шакилланишида "Мусаввир" республика фирмасининг мехнат фаолияти диккатлидир. Бу фирмада 400 га якин халқ усталари мехнат килиб келмокдалар. Фирма ижодий жамоасининг санъати ва беъминнат хизмати халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маиший турмуш тарзини, одатлари ва миллий анъаналарини ёшларнинг дунёни маънавий жихатдан хис этиб, инсон шахсиятини улуглаб уни шоирона кабул килишларига даъват этиб келмокдалар.        Ўзбек халқининг қадимий амалий санъати ва миллий ҳунармадчилиги миллий этномаданиятимизнинг таркибий кисми булиб у жамиятимизда истиклол маданиятини таркиб топтиришда узининг салмокли урнини эгаллашига ишонч билдириб коламиз. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Юртимиз қадим-қадимдан маънавият ва маданият ўчоғи ҳисобланиб, бутун дунё аҳлида афсонавий Шарқ тимсолида катта қизиқиш уйғотган. Мустақиллик йилларида бошқа турли соҳалар каби миллий ҳунармандчилигимиз, тарихий ёдгорликларимиз ҳамда миллий туризмга эътибор анчайин кучайтирилди. Бунга сабаб: тарихимиз, миллий ҳунармадчилик ҳамда анъаналаримизни асл ҳлича тиклаб, ёш авлод онгига сингдириш бўлса, иккинчи томондан юртимизга чет эл сайёҳларини кўпроқ жалб қилиш бўлди. Туризмни ривожлантириш эса, мамлакатимиз иқтисодиётининг кўтарилишида муҳим рол ўйнамоқда. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ • Юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар фақатгина тарихий ҳамда манзарали объектларни томоша қилибгина қолмасдан балки, ўз юртларига эсдалик учун совғалар ҳам олиб кетишлари табиий ҳол. Чет элликларни эса ўзимизнинг қўл меҳнати орқали яралган санъат асарлари, миллий ҳунармандчилик намуналари кўпроқ қизиқтиради. Шундай экан юртимиздан совға сифатида сайёҳларни эътиборини жалб қилаёган миллий ҳунармандчилик намуналарини нафақат ишлаб чиқариш балки ҳар бир униб- ўсиб келаётган ёш авлод учун унинг тарихи аҳамиятга моликдир. Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ Фойдаланилган адабиётлар: • 1. И. Жабборов. "Ўзбек халқи этнографияси". • 2. З . Хайдаров, A. Исокбоев – “Ўзбекистон тарихи” маърузалар матни – Наманган 2006 й. • 3. Мирзаев М. А., Алиева М. Т. “Туризм асослари” – Тошкент 2007 й. • 4. http://www.fdu.uz/ Ziyo KelajakWWW.ARXIV.UZ