logo

Саноат корхоналаридан атроф муҳитга чиқадиган ифлосликларни назорат қилиш ва нормалаш. Экологик муҳитни жорий этиш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1547.8837890625 KB
Sanoat iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida korxona moddiy va mehnat resurslarini normallashtirish РЕЖА  Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари  Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш  Нормаллаштириладиган айланма маблағлар Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари  Ижтимоий ишлаб чиқариш ва унинг асосий бўғини бўлган корхона фаолияти самарадорлигини оширишда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Моддий ресурслардан фойдаланишнинг жуда кўп йўллари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:  моддий ресурслардан комплекс (ҳар тарафлама) фойдаланиш;  чиқиндилардан ёки иккиламчи хомашё ва материаллардан фойдаланиш. Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари  Хомашё ва бошқа айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш учун даставвал фан ва техника тараққиётини жадаллаштириш керак. Эски техникани янги техника билан алмаштириш, айниқса, ҳозирги замонда ривожланган хорижий мамлакатлар технологиясини жорий этиш зарур. Бу борада ҳозирги пайтда республикада анчагина ишлар амалга оширилмоқда. АҚШ, Олмония, Япония, Франция, Жанубий Корея, Туркия, Италия ва бошқа бир қатор давлатлар билан ҳамкорликда саноат корхоналари техник ва технологик жиҳатдан яхшиланмоқда. Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнини компьютерлаштириш кучаймоқда. Баъзи бир машина-механизмлар модернизация қилинмоқда. Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари  Ишлаб чиқариш жараёнлари такомиллашмоқда. Бу эса, корхоналарда ишловчиларнинг малакаси ошишига таъсир кўрсатмоқда, оқибатда ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланаётган меҳнат буюми камаймоқда. Хомашё, ёқилғи, энергетика ресурслари, яъни айланма фондларнинг яхши ишлатилиши туфайли катта самара олиш борасида фақат техникавий омилларгина катта ўрин тутмасдан, ижтимоий- иқтисодий омиллар ҳам етарли рол ўйнайди. Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш  Айланма фондлардан режали фойдаланишни ташкил қилишда уларнинг айрим турларини маҳсулот бирлигига сарф этишни илмий асосда нормаллаштириш катта аҳамият касб этади. Бу ишни бажариш ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини ошириш, моддий техника таъминотини ташкил этиш, техника ва технологияларни такомиллаштиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Барча нормалар илмий жиҳатдан асосланган ва ўз хусусиятлари бўйича давр талабига жавоб берадиган бўлишлар зарур. Моддий ресурсларни сарфлаш нормалари турлича бўлиши мумкин 1. Фойдаланиш муддатига кўра нормалар: а) истиқболли; б) йиллик ва оператив нормалар. 2. Қўлланиш миқёси бўйича нормалар икки хил: шахсий нормалар ва расмийлашган нормалар. 3.Нормаллаштирилаётган маблағнинг деталлаштирилиш даражаси тайёр маҳсулот ёки унинг айрим қисмлари бўйича ажратилиши мумкин. 4.Материалларни деталлаштирилиш бўйича йиғма нормалар, материал сарфи бўйича йириклашган нормалар бўлиши мумкин. Моддий ресурсларни тўғри, оқилона сарфлашни нормаллаштириш учун уларнинг таркибини белгилаш катта аҳамиятга эга.  Нормалар таркибида қуйидагилар эътиборга олинади:  - маҳсулот бирлигига сарфланадиган фойдали хомашё ва материалнинг миқдори.  - зарурий техник чиқинди ва бошқалар.  Нормалар тажриба, лаборатория, техникавий, аналитик, статистик усуллар билан тузилади. Нормаллаштириладиган айланма маблағлар  Ташкил этилиш усулига қараб айланма маблағлар нормаллаш-тириладиган ва нормаллаштирилмайдиган маблағларга бўлинади.  Нормаллаштириладиган айланма маблағлар корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун керак бўлган маблағларнинг минимал миқдоридир. Айланма маблағларнинг айланиш даври 3 қисмдан иборат бўлади:  Маблағларнинг ишлаб чиқаришдаги жамғарма шакли;  Ишлаб чиқариш жараёнидаги шакли;  Тайёр маҳсулот ёки ҳисоб-китоб счётидаги шакли. Нормаллаштиришнинг асосий вазифаси  Нормаллаштиришнинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш жамғармаларини, тугулланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини, тайёр маҳсулот қолдиғини аниқлашдан иборат.  Нормаларга биноан ишлаб чиқариш жамғармалари режалаштирилади. Уларнинг миқдори корхоналарда камроқ, лекин ишлаб чиқариш жараёнига етарли бўлиши керак.  Ҳар бир корхона айланма маблағларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишни ва уларнинг айланишини тезлаштиришни таъминлаши керак. Фақат шундагина у самарали ишлаган бўлади. Айланма маблағларнинг иқтисодий самарадорлиги уларнинг доиравий шаклда айланиши тезлашишидир. Бунга эришилганда ортиқча маблағларнинг бўшашига ва улар бошқа мақсадларда қўлланишига шароит яратилади.Ҳар бир корхона айланма маблағларни сақлаш Қисқача хулосалар  Саноат ишлаб чиқаришида асосий фондлар билан бир вақтнинг ўзида меҳнат буюмлари ҳам ҳаракатда бўлади. Шу сабабли уларни айланма фондлар деб атайдилар. Айланма фондларнинг ашёвий мазмунини асосий ва ёрдамчи материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, яримфабрикатлар, эҳтиёт қисмлар, кам баҳоли ҳамда тез тўзийдиган буюм ва инвентарлар, турли идишлар (таралар) ташкил этади. Айланма фондларга тайёр маҳсулот, йўлдаги маҳсулот ва ҳисобдаги пуллар ҳам киради.  Айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш мавжуд хомашё ва материаллар билан ишлаб чиқариш кўламини юқори даражага кўтариш, тармоқлар ўртасида юқори тежамли нисбатларни (пропорцияларни) белгилаш, ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга имкон яратади. Ишлаб чиқаришни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш хомашё ва материаллардан, ёқилғи ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишни талаб этади. Қисқача хулосалар  Моддий ресурсларни тежаш мақсадида кўп омиллардан фойдаланиш мумкин. Ресурсларни тежашнинг асосий ишлаб чиқариш – техник омилларига ишлаб чиқаришнинг техник даражасини узлуксиз ошириш, технологик жараёнларни мукаммаллаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни яхшилаш, тежамкорликни рағбатлантирувчи дастак ва стимуллардан кенг фойдаланиш киради.  Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш жуда катта халқ хўжалиги аҳамиятига эга. Чунки у пул маблағларини бўшатишга имконият яратади. Айланма маблағлар айланишини тезлаштиришнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат:  ишлаб чиқариш циклининг давомийлигини, узоқлигини қисқартириш; – нормативдан ташқари ва ошиқча заҳираларни йўқотиш;  тайёр маҳсулотларни сотишни тезлаштириш ва ҳ.к.лар