logo

Мулкчилик муносабатлари- жамият иқтисодий тараққиётининг асостй воситаларидан бири сифатида

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

297 KB
МулкчиликМулкчилик муносабатларимуносабатлари - - жамиятжамият иқтисодийиқтисодий тараққитараққи ёё тинингтининг асостйасостй воситалариданвоситаларидан бирибири сифатидасифатида РЕЖА : • K ИРИШ • I БОБ. Мулкчилик муносабатларининг мазмуни ва иқтисодий моҳияти. • 1.1. Мулкчилик муносабатларининг мазмуни таркибий тузилиши. • 1.2. Мулк объектлари ва субъектлари. M улк шакллари. • 1.3. M улкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий нормалари. • II БОБ. Узбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари. • 2.1. Узбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг узига хос хусусиятлари. • 2.2. Da влат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари. • X УЛОСА . • АДА БИ Ё ТЛАР РУЙХАТИ . Мулкчилик муносабатларининг мазмуни ва и қ тисодий моҳияти. • Мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосий муносабатларидан бирини ташкил қилиб, инсоният тараққиётининг маҳсули ҳисобланади. • Мулкчилик муносабатлари моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади. • Шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир. Мулкчилик муносабатлари ва улардан келиб чиқувчи ҳуқуқий ваколатларнинг моҳияти Ҳолатлар Тасарруф этиш Эгалик қилиш Фойдаланиш Ишлаб чиқариш натижасини ўзлаштириш Биринчи Заминдор Заминдор Заминдор Заминдор Иккинчи Заминдор Заминдор Ишчи Заминдор Учинчи Заминдор Ижарачи Ижарачи Заминдор- ижарачи Тўртинчи Заминдор Ижарачи Ишчи Заминдор- ижарачи Мулкчилик муносабатлари ва ҳуқуқий ваколатларнинг тақсимланиши. • Бунда мулкчилик муносабатларидан келиб чиқувчи ҳуқуқий ваколатларни муайян ер майдонига мулкчилик шароитидаги 4 та ҳолат орқали кўриб чиқамиз. • Биринчи ҳолат. Ернинг мулкий эгаси заминдор бўлиб, ерда унинг ўзи меҳнат қилади ва табиийки, ишлаб чиқариш натижасини ҳам ўзи ўзлаштиради. • Иккинчи ҳолат. Заминдорнинг ерда ишлаш учун вақти етарли бўлмаганидан ёлланма ишчи меҳнатини қўллай бошлади. Натижада ердан фойдаланиш, яъни унинг истеъмол хусусиятларидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқи ишчига ўтди. Бунда заминдор ишчининг меҳнати учун маълум иш ҳақи тўлайди, бироқ, ишлаб чиқариш натижасини ўзлаштиришни ўз ихтиёрида сақлаб қолади. • Учинчи ҳолат. Заминдор ернинг ҳолатини ва ёлланма ишчи устидан назорат учун ҳам вақт топа олмай, ерни узоқ муддатга ижарачига топширди. Ижарачи ерга эгалик қилувчи ва, унда шахсан ўзи ишлагани учун, ернинг фойдаланувчисига айланди. Ишлаб чиқариш натижасини заминдор (ижара ҳақи кўринишида) ва ижарачи биргаликда ўзлаштиради. • Тўртинчи ҳолат. Энди ижарачининг ўзи ҳам ерда меҳнат қилмай, ёлланма ишчидан фойдалана бошлади. Натижада ер бўйича мулкий ҳуқуқларнинг янада табақаланиши рўй берди: ердан фойдаланувчи – ишчи, унинг эгаси – ижарачи (ижара шартномаси муддати давомида), тасарруф этувчиси – заминдор. Ишлаб чиқариш натижаси ижарачи ва заминдор ўртасида тақсимланиб, ишчи учун иш ҳақи тўланади. Мулк объектлари ва субъектлари. M улк шакллари. • Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир . Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти - ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин - бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни. • Бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўлишини талаб қилади, чунки товар муайян мулк объекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам: «Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади», деб таъкидланади. • Жамият ривожининг ҳозирги босқичида бу мулк ўз ичига давлат мулкидан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни олади. Ў збекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари. • Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур. • Давлат мулки - мулк давлатга тегишли бўлганда мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади: • 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш; • 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари. • Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади» [1] деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «ҳеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларининг шаклланишига олиб келди. • [1] Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3., - Т.: Ўзбекистон, 1996, 202-б. • Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир. • Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. [1] • [1] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида/Ўзбекистон Республикаси: қонунлар ва фармонлар. – Т.: Ўзбекистон, 1992, 65-б. • Хулоса қилиб айтганда, бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эр-кин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлати-мизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин. • Бу моделнинг асосий тамойиллари — яъни, иқтисоднинг сиёсатдан холи экани, давлатнинг бош исло-ҳотчи бўлиши, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, ислоҳотларни тадрижий асосда босқичма- босқич амалга ошириш принциплари барчамизга яхши аён.