logo

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш ҳамда ўзбекистонда кичик бизнес

Yuklangan vaqt:

28.10.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

97.7236328125 KB
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ Ўрганиладиган масалалар 1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили 2. Экспортёр корхоналарга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар 3. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили Экспорт – хорижга товар (хизмат)лар ва капитал чиқариш жараёни. Экспортнинг миллий иқтисодиёт учун афзаллиги:  Миллий иқтисодиётнинг халқаро бозор тизимида эркин ҳаракатини таъминлайди, имиджини оширади;  Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро рақобат муҳитида рақобатбардошлигини оширади;  Ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотлари реализациясининг бозор таркиби ва кўламини кенгайтиради;  Мамлакат валюта заҳирасини кўпайтиради, миллий валютанинг тўлов ҳамда алмашинув қобилиятини оширади;  Мамлакат тўлов балансига ижобий таъсир кўрсатади, молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатади ва бошқ. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили Экспорт сиёсатидаги асосий ёндашувлар:  Экспорт диверсификацияси – экспорт қилинаётган товар ва хизматлар номенклатурасини, таркибини кенгайтириш, хилма- хиллаштириш;  Экспорт географиясини кенгайтириш – экспорт қилинаётган мамлакат ва минтақалар сони ҳамда уларга йўналтирилаётган экспорт ҳажми, таркибини кенгайтириб бориш;  Экспорт таркибини такомиллаштириш – 1) хом ашё ва ресурслар экспортидан тайёр, рақобатбардош маҳсулот ҳамда хизматлар экспортига ўтиш; 2) анъанавий истеъмол товарларидан инновацион товарлар экспортига ўтиш; 3) капитал экспортини ривожлантириш;  Миллий (иқтисодий) хавфсизлик – геосиёсий, иқтисодий манфаатларни ҳимоялаш, миллий бойликни асраб-авайлаш, молиявий-иқтисодий мустақилликни таъминлаш ва бошқ. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси динамикаси, млн. АҚШ долларида 21209,6 21197,3 15719,6 11171,4 9500,1 8669 21844 25537,1 0 5000 10000 15000 20000 25000 30000 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2005-2011 йилларда Ўзбекистон экспорти ҳажми, млн. АҚШ доллари 3267,6 4853 11493,3 11771,3 13044,5 15027,2 0200040006000800010000120001400016000 2000 2005 2008 2009 2010 2011 Ўзбекистон экспортининг товар таркиби, % Кўрсаткичлар 2000 й 2005 й 2008 й 2009 й 2010 й 2011 й Экспорт жами 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 Пахта толаси 27,5 19,1 9,3 8,6 11,3 9,0 Кимё 2,9 5,3 5,6 5,0 5,1 5,6 Қора ва рангли металлар 6,6 9,2 7,0 5,0 6,8 7,4 Машина ва ускуналар 3,4 8,4 7,6 2,9 5,5 6,7 Озиқ-овқат 5,4 3,8 4,5 6,0 9,7 13,2 Энергия 10,3 11,1 24,7 34,2 24,8 18,5 Хизматлар 13,7 12,2 10,4 8,8 9,1 11,8 Бошқалар 30,2 30,5 30,9 29,5 27,7 27,8 Экспортёр корхоналарга яратилган шарт- шароитлар ва имтиёзлар Ташқи савдо айланмасининг товар ва географик таркибини такомиллаштириш орқали рақобатбардошликни ошириш Хом ашё экспортини қисқартириб, қўшилган қиймат ҳиссаси юқори бўлган тайёр маҳсулотлар экспортини кўпайтириш Маҳсулот таннархини пасайтириш орқали уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш Янги маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишИқтисодиётнинг тармоқ таркибини такомиллаштириш Ташқи савдога хизмат қилувчи инфратузилмани янада ривожлантириш Иқтисодиётни техник-технологик қайта қуроллантириш асосида тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш Экспортёр корхоналарга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар Экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб- қувватлашнинг асосий йўналишлари:  Трансакцион харажатларни камайтириш;  Экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулот тайёрлаш ва сотиш харажатларини камайтиришда кўмаклашиш;  Экспортёрларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, истиқболли бозорлар, рақобатчилар тўғрисида олиб борилган тадқиқотлар натижалари билан таништириш;  Транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш;  янги транспорт йўлакларини очиш орқали транспорт харажатларини камайтириш ва ҳ.к. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини қамраб олувчи Ўзбекистон Республикасида 2021-2026 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини янада ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Дастур мақсади қуйидаги умумий шароитлар таъминланишини кўзда тутади :  миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш негизида уни барқарор ривожланишини таъминлаш;  иқтисодиётда рақобат муҳитининг шаклланишини таъминлаш;  кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб – қувватлаш тизимини, унинг механизмларини такомиллаштириш асосида ривожлантириб бориш;  кичик бизнесга хизмат кўрсатувчи инфртузулмаларнинг самарали ҳаракат қилишини таъминлаш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес фаолиятини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:  кичик бизнесни ҳуқуқий-меёрий ва ташкилий асосларини иқтисодиётда турли омиллар таъсирида руй бераётган ўзгаришларга мос равишда узлуксиз такомиллаштириб бориш;  давлат томонидан кичик бизнес ва ҳуқуқий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш механизмларини самарадорлигини ошириш, бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасидаги янги механизмларни мавжуд шароитларга мослаштирган ҳолда амалиётга қўллаш;  кичик бизнесни инновация негизида ривожланишини таъминлаш борасида чора – тадбирларни ишлаб чиқиш; Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари  кичик бизнесни молиявий жиҳатдан таъминлаш мавжуд механизмларни самарадорлиги ошириш ва молиялаштириштиришнинг янги манбаларини ҳаракатга келтириш негизида қулай инвестиция муҳитини яратиш;  кичик бизнесда ишлаб чиқаришни ташкил этишни моддий таъминотини такомиллаштириш;  кичик бизнесни ташқи иқтисодий фаолият механизмларини такомиллаштириш;  кичик бизнес саоҳаси учун малакали рақаобатбардош кадрларни тайёрлаш;  кичик бизнесда кооперацияни чуқурлаштириш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Дастурда қуйидаги йўналишларда комплекс чора- тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади:  тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва фаолият юритишнинг ҳуқуқий меъёрий базасини такомиллаштириш.  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, маъмурий тўсиқлар тизимини пасайтириб бориш;  йирик корхоналарни таркибий ўзгартириш натижасида бўшаб қолган нотураржой бинолар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини кичик корхоналарга бериш;  йирик саноат корхоналарида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун импортга мўлжалланган эҳтиёт қисмлар, деталлар ва керакли ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича Дастурни амалга ошириш;  кичик бизнес учун мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва сифатини ошириш Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:  кичик бизнесни бир маромда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;  тадбиркорлик фаолиятининг бошланиши билан боғлиқ меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни соддалаштириш;  тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш ва ижобий фаол тардбиркорлик муҳитини яратиш;  хусусий тадбиркорларга халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган янги махсулот турларини ишлаб чиқариш учун меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашадиган инфратузилмани шакллантириш;  тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ноқонуний ва асоссиз аралашув ҳолатларига чек қўйиш;  микро ва кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисоботларини юритиш тартибини, ушнингдек солиқ ва статистика органларига ҳисоботларни тайёрлаш ва етказишни такомиллаштириш, соддалаштириш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Кичик бизнес тадбиркорлик фаолиятини оширишда давлат томонидан қўллаб қувватлашни самарасини ошириш мақсадида дастурда ушбу йўналиш қуйидагиларни амалга ошириши лозим:  давлат органлари, тадбиркорларнинг жамоат ташкилотлари ва тижорат тузилмалари билан ҳамкорлигини таъминловчи механизмни такомиллаштириш;  рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллий хом- ашё ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, қўшимча ишчи ўринларни ташкил этишга кўмаклашиш;  доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма ва технологик ускуналар, мини технологиялар ярмаркаларини ташкил этиш;  кичик бизнес субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яратиш;  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Кичик бизнесни иннновация асосида ривожланишини таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:  технологик жараёнларни янгилаб бориш асосида маҳсулот сифатини ошириш ва ресурсларни тежалишига олиб келувчи иновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш мезанизмини такомиллаштириш;  яратилган инновацияларни танлов асосида имтиёзли равишда кичик корхоналарга сотиш;  инновацион ишланмаларни давлат томонидан ишлаб чиқарувчиларни жалб этган ҳолда молиялаштиришни ташкил этиш;  иновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Кичик бизнесни молиявий ресурслар билан таъминлаш йўналишда Дастурда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган:  молиялаштириш ва суғурта лойиҳаларини амалга киритишни кенгайтириш, кафолат бериш ва механизмини такомиллаштириш;  лизинг. Кичик бизнес субъектларига лизинг асосида ускуналар сотиб олишни маблағлар билан таъминлаш;  бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига имтиёзли кредитлаш ва микрокредитлаш;  тижорат банклари томонидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва айланма маблағларни тўлдириш, хизматлар кўрсатиш ҳажмини оширишга қаратилган кредитлар бериш механизмларини такомиллаштириш;  маҳаллий хом ашёдан чет эл ва миллий кредит линияларини жалб этган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган миниускуналар яратиш амалиёти давом эттириш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Кичик тадбиркорлик субъектларини ахборот-консалтинг хизматлари билан қўллаб қувватлаш қуйидагилар орқали таъминланади:  вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлимлари фаолиятини ислоҳ қилиш;  Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорликнинг бошқа жамоат ташкилотлари ахборот-маслаҳат бўлимлари, хусусий консалтинг, аудитор, адвокатлик фирмалари ва солиқ маслаҳатлари орқали;  махсус газета ва журналлар;  тадбиркорларга стандартлаштириш техник-иқтисодий маълумотларини, кодлаш ва классификация бериш масалалари бўйича услубий ва амалий ёрдамларни кенгайтириш;  кичик бизнеснинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботларини юритишда, мижозларга ўз бюджетларини режалаштиришда ҳуқуқий ва консалтинг маълумотларни олишда ривожланган даражадаги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб бориш имкониятларини яратиш. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари Дастурнинг республика ҳудудий кесимларида амал қилиши шартлари:  кичик тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини минтақа хусусиятига мос равишда ишлаб чиқиш;  ҳудудий-соҳавий хусусиятига кўра ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш;  маъмуриятчиликни кескин чеклаш;  институционал асосларни янада кенгайтириш;  йирик корхоналар билан кичик корхоналар интеграциясига эришиш;  корхоналарнинг ишлаб чиқариш гуруҳларини ташкил этиш;  мониторинг тизимини тўлиқ шакллантириб бориш эвазига жаҳонга чиқиш;  инновацион фаолликни ошириш. Меҳнат иннновацияси ва меҳнат менежменти муносабатларини такомиллаштириш орқали сифат кўрсаткичига эришиш.