logo

Глобаллашув ҳамда иқтисодий интеграцияллашувнинг кучайиб боришида инвестиция жараёнлари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

3605.5 KB
Глобаллашув ҳамда иқтисодий интеграцияллашувнинг кучайиб боришида инвестиция жараёнлари РЕЖА:1C 3.1. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашувида хорижий инвестицияларнинг ўрни Глобаллашув жараёнига қўшилиш - бу дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликда бўлиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳадаги давлат сиёсатининг ўзаро манфаатли асосда бу давлатлар сиёсатига мос келишидир. Ўзбекистон иқтисодиётида чуқур иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар амалга оширилар экан, хорижий инвестициялар ривожисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хорижий инвестициялар иқтисодий жараёнлар ҳисобланиб, жаҳон бозори билан ўзаро яқин ва тўлиқ боғлиқликда бўлади. Шу нуқтаи назардан у кўпгина иқтисодий жараёнларни ўзида қамраб олади. Хорижий инвестициялар бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатлар иқтисодиётини таркибий қайта қуриш суръатларини тезлаштириш имконини беради. Ўзбекистон бугунги кунда йирик хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакатлар қаторига кириш учун барча иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асосларга эга. Лекин бу дегани Ўзбекистонда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун барча ишлар қилиб бўлинди, дегани эмас. Эндиги навбатда бу асосларга таянган ҳолда инвестициялар жалб этишнинг механизмларини такомиллаштириш масалалари туради. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг тутган ўрни, салмоғи мазкур давлатдаги инвестицион муҳитнинг қанчалик қулайлигини белгилайди. Бу муҳит кўп жиҳатдан хорижий инвестицияларга нисбатан давлат олиб бораётган сиёсатини ва ташқи иқтисодий фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг хусусиятлари билан баҳоланади. 3.2. Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун асос яратади. Киото Протоколи - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясига (ИЎҲК) 1997 йил 11 декабрда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси томонидан 1999 йил 20 августда ратификация қилинган ва 2005 йил 16 февралдан бошлаб кучга кирган бўлиб, “парник эффекти”ни ҳосил қилувчи газларни атмосферага чиқаришни қисқартириш механизмларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига мувофиқ Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича (МРМ) Идоралараро кенгаш ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Миллий орган ҳисобланади. Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади. Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускори томонидан МРМ Миллий органига ёзма ариза киритилади, аризага МРМ бўйича назарда тутилаётган инвестиция лойиҳаси тўғрисидаги умумий ахборот илова қилинади. Лойиҳа бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилади. Зарурат бўлганда, лойиҳа бўйича буюртманомага киритиш учун МРМ Миллий органи томонидан лойиҳа бўйича қўшимча ахборот ва ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин. МРМ Миллий органи лойиҳа бўйича буюртманома тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳани МРМ доирасида барқарор ривожланиш миллий мезонларига мувофиқ амалга ошириш мумкинлигини кўриб чиқади. Иккинчи босқичда ташаббускор томонидан МРМ Миллий органига ёзма ариза киритилади, унга қуйидагилар илова қилинади:  Экологик мезонлар Ижтимоий мезонла р И қ тисодий мезонлар Барқарор ривожланиш миллий мез онлари -тайёр маҳсулот бирлиги ҳисобига энергия ва хом ашё сарфини камайтириш; -замонавий технология- ларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш самарадорлигини ёки табиий ресурслардан фойдаланиш самарадор-лигини ошириш; - Ўзбекистон Республикасида бозорнинг хусусий секторини ривожлантиришга кўмаклашиш. -а троф-муҳитнинг сақла- нишига ва ёмонлашиши-нинг олдини олишга кўмаклашиш; - табиий хом ашё сарфини ва ишлаб чиқариш чиқит-ларини камайтириш; - хом ашёдан такрорий фойдаланишга ва тикла- наётган табиий ресурс- лардан фойдаланишга йўналтирилган техноло- гияларни жорий этиш; - атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш. - аҳолининг иш билан бандлигининг ўсишига ва ҳақиқий даромадларининг ошишига кўмаклашиш; - лойиҳани амалга оширишга жалб этилган ходимларнинг ва лойиҳа амалга оширила-ётган ҳудудда яшайдиган аҳолининг соғлиғини яхшилаш; - аҳолининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларидан хабардорлигини ошириш. 3.3. Ўзбекистон Республикасида и нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш   Инвестиция лойиҳаси (лойиҳа) - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида инвестициялар киритган ҳолда олдиндан белгиланган муддат мобайнида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар комплексидир. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш схемаси 1-вариант 2-вариант 3-вариант                             Инвестиция лойиҳалари бўйича, 2 ва 3-вариантлар бўйича амалга ошириладиган лойиҳалардан ташқари Якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда "бошқа тармоқлар" ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича Намунавий лойиҳани ишлаб чиқишда "бошқа тармоқлар" ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича ДТИА ДТИҲ ИЛ Танлов ҳужжатларини тайёрлаш/молиялаштири ш манбалари ва шартларини келишиш Танлов ҳужжатларини тайёрлаш/молиялаштири ш манбалари ва шартларини келишиш Танлов ҳужжатларини тайёрлаш ТИА ТИҲ Ишчи ҳужжатлар Ишчи ҳужжатлар Ваколатли экспертиза органлари Ваколатли экспертиза органлари Хулоса натижаси (тавсия этилди/ рад этилди) Иқтисодиёт вазирлиги   Ташқи иқтисодий алоқалар, и нвестициялар ва савдо вазирлиги   "Давархитектқурилиш" қўмитаси   Молия вазирлиги   Ваколатли банк (банклар)   Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)нинг намунавий таркиби № Мазмуни 1 Лойиҳа мақсади (резюме). 2 Лойиҳа буюртмачиси . 3 Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва шарт-шароитлари). 4 Маркетинг таҳлили (б озор ни ўрганиш, маркетинг концепцияси). 5 Моддий ресурслар . 6 Объектнинг жойлашган жойи . 7 Лойиҳалаштириш ва технология . 8 Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар . 9 Меҳнат ресурслари . 10 Лойиҳани амалга ошириш схемалари . 11 Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш . 12     Хулосалар ( Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари, қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари, ноаниқлик таваккалчиликлари ва жиҳатлари, лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш). 13     Миллий ва хорижий валютада (харажатлар алоҳида акс эттирилган ҳолда) молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар акс эттирилиши керак, уларнинг схема кўринишлари мавжуд бўлиши керак. 14     Тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак: -юридик ҳужжатлар; -контракт ҳужжатлари; -смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар; -э ксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ; -т айёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.  3.4. И нвестиция ларнинг экспорт и ва импорти Тобора кенгайиб бораётган капиталлар бозорининг байналмилаллашув жараёни бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар ўртасидаги капитал оқими ҳажмининг ортиб бориши билан ажралиб туради. Халқаро капиталлар оқими - бу ишлаб чиқариш омилларидан бирининг ҳаракатидир. Халқаро капиталлар миграцияси халқаро иқтисодий муносабатларда етакчи ўринлардан бирини эгаллар экан, у ўз навбатида жаҳон хўжалиги ривожига сезиларли таъсир ўтказади. Бу таъсир, авваломбор, капиталлар миграциясининг жаҳон иқтисодиётини ўсиш суръатларида ўз аксини топади. Капитал ишлаб чиқаришнинг кулай инвестиция муҳити мавжуд соҳаларни излаб, чегараларни кесиб ўтади.