logo

БМТ ва Жаҳон туризм ташкилоти томонидан туризм соҳасининг ривожланишига берилаётган аҳамият

Yuklangan vaqt:

24.11.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2003.1591796875 KB
БМТ ва Жаҳон туризм ташкилоти томонидан туризм соҳасининг ривожланишига берилаётган аҳамият Кўплаб давлатларнинг ташки сиёсий ва ташки иқтисодий фаолиятида хорижий туризмни аҳамиятининг ошиши БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари томонидан ушбу халқаро хамкорликнинг тез ривожланаётган соҳасига эътиборнинг ошишига олиб келди. 1963 йилда Рим шахрида БМТнинг туризм ва саёҳатлар буйича биринчи конференцияси утказилди. Унда туризм билан боғлиқ бўлган бир катор муаммолар кўриб чиқилди ва унинг ривожланиши буйича маслахатлар ишлаб чиқилди.  Рим конференциясининг таклифи билан 1968 йилда Бернда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши ривожланаётган давлатларда туризм муаммолари буйича махсус минтақалараро семинар утказди. Халқаро туризм масалалари БМТнинг савдо ва ривожланиш буйича конференцияси фаолияти доирасига хам киради. Масалан, унинг 1972 йилда бўлиб ўтган III сессиясида “Туризмнинг ривожланиши” резолюцияси қабул килинди. Унда халқаро туризм статистикасининг умумий тамойиллари масалалари кўриб чиқилди.  Бундан ташқари БМТ доирасида фаолият кўрсатадиган барча БМТ минтақавий иқтисодий комиссиялари туризмнинг ривожланиши масалаларига катта эътибор қаратиб келишмокда. 1969 йилда БМТ Бош ассамблеясининг резолюциясига мувофиқ МСОТО Хукуматлараро Жахон туризм ташкилотига (ЖТТ) айланди. Бу факт халқаро туризмнинг хам иқтисодий, хам сиёсий аҳамиятга эгалигини курсатади. ЖТТ юридик жихатдан 1970 йил 28 сентябрда МСОТО боҳ ассамблеясининг фавкулодда сессиясида Жахон туризм ташкилотининг Низомини қабул қилиниши, ҳамда унинг 1975 йил 2 январдан 51 давлат томонидан ратификация килиниши билан кучга кириши оркали расмийлаштирилди. ЖТТ - махсус халқаро ташкилот бўлиб, Низомининг 1 бандига мувофик хукуматлараро ташкилотлар которига киради. ЖТТнинг асосий максади туризмни ривожлантириш ва рагбатлантириш оркали иқтисодий ривожланиш, халқаро тинчлик, тараккиёт, инсон хукукларига ҳамда ирки, жинси, тили ва динидан катъий назар барча учун асосий эркинликларга риоя қилишга ўз хиссасини кушишдан иборат. Ташкилот очик бўлиб, уч хил аъзолар бўлишини назарда тутади: хакикий аъзолар, ассоциялашган аъзолар ва кушилган аъзолар.  Хар кандай суверен давлат хакикий аъзо бўлиши мумкин. Ассоциялашган аъзо статусини ўз ташки муносабатларини олиб бориш хукукига эга булмаган худудлар олиши мумкин. Туризмда узининг кизикишлари бўлган хукуматлараро ва нохукумат ташкилотлари, максадлари ЖТТда кузда тутилган максадларга мос келувчи тижорат ташкилотлари кушилган аъзо бўлишлари мумкин. ЖТТ Низомига мувофик унинг бошқарув органлари бўлиб Бош ассамблея, Ижроия кенгаши ва котибият ҳисобланади.Бош ассамблея - ЖТТнинг олий органи бўлиб, хакикий аъзоларнинг вакили бўлган делегатлардан иборат булади.