logo

Ахборот тизимлари. Жавобларни чоп этиш, акслантириш (чиқариш тизими), фойдаланувчи учун қулай кўринишда сўровга кўра жавобни таъминлаш тизимини яратиш

Yuklangan vaqt:

21.07.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1031.609375 KB
А хборот тизимлари. Жавобларни чоп этиш, акслантириш (чиқариш тизими), фойдаланувчи учун қулай кўринишда сўровга кўра жавобни таъминлаш тизимини яратиш. • Режа: 1. Paradox форматидаги ягона жадвалдан ташкил топган «Кундалик» локал МБ 2. Tools -> Alias Manager. 3. МБ га мурожаат 4. Маълумотларни тасвирлаш 5. Маълумотларни ўзгартириш • Paradox форматидаги ягона жадвалдан ташкил топган «Кундалик» локал МБ ташкил этамиз. Бунинг учун C++ Builderдаги Database Desktop утилитасидан фойдаланамиз. • C++ Builderдаги менюдан Tools утилитасидан Database Desktop командасини ишга туширамиз. (ёки Windows-> Пуск - > Программы -> C++BuiIder ->Database Desktop ). • МБ ташкил этиш жараёни: - МБнинг тахаллуси ( Alias ) яратилади - Жадвал яратилади (умумий ҳолда -бир нечта жадвал). Тахаллус ( Alias ) МБ жадвалини жойлашишини аниқлайди ва унга мурожаат учун қўлланади.  Тахаллус яратиш учун: • Tools -> Alias Manager. • Пайдо бўлган Alias Manager дарчасида Newни танлаш. • Database alias майдонида ташкил этилаётган МБнинг тахаллусини – масалан, organizer ни киритиш. • Path майдонида МБ жадвалларига бўлган йўлни кўрсатиш. • Keep New тугмасини босиш.  Жадвални ташкил этиш учун: 1. Database Desktop ->File-> New -> Table 2. Ҳосил бўлган Create Table диалог дарчасида жадвал тоифаси кўрсатилади.   Юқорида келтирилган харакатлар бажарилгандан сўнг маълумотлар базаси майдонлари номлари, уларнинг тоифаси ва ўлчами аниқлаштириш орқали жадвал тузилмаси (структураси) белгиланади.  • «Кундалик» МБнинг ёзувлари икки майдондан ташкил топади: Task_F ва Date_F . Task_F майдони (символ тоифасида) масала номидан ташкил топади, Date_F майдони ( Date тоифасида) – қўйилган масала бажарилиш муддатини белгиловчи санадан ташкил топган. • Майдонлар номи Field Name устунида, тоифаси – Type устунида келтирилади. Майдон номида лотин алифбосининг харфлар ва рақамлар ишлатилиши мумкин. Майдон тоифасини аниқловчи константа клавиатурадан ёки сичқончанинг ўнг тугмасини босишда пайдо бўладиган рўйҳатдан аниқлаш орқали киритилиши мумкин. • Alpha А символлар сатри • Number N сонлар • Money $ пул форматидаги сон • Short S -32767 дан 32767 оралиқдаги сон • Long Integer I ( -2147483648 дан 2147483647 оралиғидаги сон) • Date D Сана  Барча майдонлар аниқлангандан сўнг Save As тугмаси босилиши лозим. Экранда Save Table As диалог дарчаси очилади. Унда ( Alias рўйҳатида) Мбнинг тахаллуси келтирилиб, сақланаётган жадвал унинг элементи ҳисобланади. Ундаги Файл номи майдонида жадвал файли номи киритилади ва Display table ўрнатилиб, «Сохранить» тугмаси босилади.   МБ га мурожаат МБга мурожаатни Database , Table , Query ва DataSource компоненталари таъминлайди. Ушбу компоненталарнинг белгилари Data Access ва BDE киритмаларида жойлашган.  Маълумотларни тасвирлаш Фойдаланувчи МБни форма ёки жадвал кўринишида кўздан кечириши мумкин. Форма кўринишида битта ёзувни кўриш мумкин бўлган ҳолда, жадвал ҳолатида бир нечта ёзувни бир вақтнинг ўзида кўриш мумкин. Ҳолатларни бирлаштирган ҳолда, жадвал кўринишида фақат айрим майдонларни чопэтиш ва аксинча форма ҳолатида барча майдонларни кўриш ҳам мумкин.  МБ ёзувлари майдонларини тасвирлаш ва тахрирлаш компоненталари Data Controls киритмаларида жойлашган  Маълумотларни ўзгартириш • Фойдаланувчи МБ таркибини фақатгини кўриш эмас ( DBGrid ), балки тахрирлаш имкониятига ҳам эга бўлмоғи лозим. Бунинг учун формага Data Controls киритмасидаги DBNavigator компонентасини жойлаштириш лозим.  DBNavigator компонентаси қўшилгандан сўнг форма қуйидаги кўринишга эга бўлади: