logo

Абонент кириш тармоғини қуришни умумий тамойиллари. Замонавий модемларнинг таснифи ва имкониятлари

Yuklangan vaqt:

06.12.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

938.2861328125 KB
Абонент кириш тармоғини қуришни умумий тамойиллари. Замонавий модемларнинг таснифи ва имкониятлари РЕЖА 1. Абонент кириш тармоғини қуришни умумий тамойиллари. 1.1. Мухит орқали узатишни кенгполосали абонент кираолиш технологиясининг классификацияси. 1.2. Мавжуд абонент кираолиш тармоғини такомиллаштиришнинг умумий схемаси 2. Замонавий модемларнинг таснифи ва имкониятлари . 2.1. xDSLга кенгполосали кираолиш 2.2. Интернет тармоғига уланишни тузилиш схемаси 2.3. ADSL қурилмасига уланиш схемаси 2.4. Замонавий хDSL стандартлари 2.5. Замонавий модемларнинг таснифи 2.6. Модемларнинг туркумланиши ва турлари Кенг полосали кираолиш технологиялари қуйидагиларга ажратилади: – мухит орқали узатиш; – ўтказувчанлик қобилияти; – максимал узоқлик харакати (майдонни эгаллаши); – типом модуляции сигнала; модуляция сигналлари турлари; – қўлланилиш сохаси бўйича; – бошқа хар – хил характеристикалар орқали. Абонент кириш тармоғини қуришни умумий тамойиллари Мухит орқали узатишни кенгполосали абонент кираолиш технологиясининг классификациясиСреда передачи Т е х н о л о гии вы с о кос ко рос тн о го або н е н тс кого дос тупа П ро во дн ая Б е с про во дн а я Опти ка Wi M A X Wi -F i x DS L P L C P O N A OE H H F C М е та л л Г ибри д L T E F T T H F T T x Home run Active star APONBPONEPONGPON FTTBFTTCFTTNFTTR ADSL ADSL 2+ VDSL VDSL 2 SHDSL 802 .11a 802 .11b 802 .11g 802 .16-2004 802 .16e Абонентга кираолиш юқори тезликли технологиялар Узатиш мухити Симли узатиш Симсиз узатиш Мавжуд абонент кириш тармоқларини модернизация қилишнинг умумий схемаси Симли абонентга кириш тармоғининг умумий архитектураси FTTN ( Fiber To The Node - тугунгача тола) FTTB (Fiber To The Building - binogacha tola) FTTH (Fiber To The Home - uygacha tola) Интернетга кириш имкониятлари қуйидагича:  коммутацияланган телефон линияси бўйича кириш;  ижарага олинган линияга кириш;  xDSL технологияларидан фойдаланган ҳолда кириш;  кабелли модемга кириш (кабел телевидениеси тармоқлари);  симсиз уланиш технологияларидан фойдаланиб кириш. Симсиз технологияларнинг 2 тури мавжуд: а) мобил - 2 G , 2.5 G , 3 G , 4 G технологиялари; б) стационар - Wi - Fi ва WiM а x технологиялари; • Сунъий йўлдош орқали кириш; • Электр занжирлари ёрдамида кириш.  Модем - компьютер сигналларини телефон сигналларига айлантирувчи ва аксинча телефон сигналларини компьютер сигналларига айлантиришни таъминловчи махсус қурилма. Модем компьютерда ўзгармас ток орқали ҳосил қилинган сигналларни турли частотали товуш сигналларининг комбинациясига айлантиради ва шу жараённи тескари тартибда ҳам бажаради. Модем бу модулятор ва демодулятор деб аталувчи икки қурилма йиғиндисидан иборатдир. Модемлар икки фактор билан характерланади:  Ахборотларни узатиш тезлиги билан.  Узатиш муҳити характеристкалари билан. Модемларнинг мураккаблиги ва унинг қиймати унинг ахборот узатиш ва қабул қилиш тезлиги билан аниқланади. Модемларнинг асосий вазифаси компьютер боғланишларини ўрнатишдир. У ўзининг коммуникацион дастурларига ега бўлиб, бу дастурлар ёрдамида маълумотларни узоқ масофаларга узатиш ва қабул қилиши мумкин. Модем деб ахборот сигналларни модуляция ва демодуляция қила олувчи қурилмаларга айтамиз. Модуляторнинг вазифаси компьютердан келаётган битлар оқимини телефон тармоқлари орқали узатиш мумкин бўлган сигналларга айлантиришдан иборат Замонавий модемларнинг таснифи Бир – биридан узоқда жойлашган абонентлар орасида ахборот алмашиш тизимида, маълумотларни узатишни амалга оширувчи техник воситалар катта аҳамиятга эгадир. Маълумотларни узатиш хизмати, фойдаланувчиларга хужжатли ахборот билан алмашиш имкониятини беради, узоқда жойлашган фойдаланувчиларни маълумотлар банки ва базаларига кириш имконияти билан таъминлайди, электрон почтадан фойдаланиш имкониятини беради. Компьютерга эга фойдаланувчиларга шу хизматлардан фойдаланиш имкониятини берувчи қурилма модемдир. Замонавий модемлар қуйидаги функцияларни бажаради:  модуляция / демодуляция функцияларини;  хатолардан сақланиш функцияларини;  старт - стоп синхрон ўзгартиришни;  такт ва цикллар бўйича синхронизациялашни;  бирлик элементларни рўйҳатдан ўтказишни;  маълумотлар чиқиш функцияларини бажаради. Модемнинг бажарадиган асосий иши, рақамли сигналлар кўринишидаги маълумотларни керакли тезлик ва аниқлик билан узатишдан иборатдир. Бу масаланинг ечими, узатиш ва модуляциянинг ҳар-хил усуллардан фойдаланган ҳолда топиш мумкин. Усуллардан керакли бир қатор омиллар билан аниқланадики, улардан энг муҳими – алоқа каналининг тури, шовқинларнинг тавсилотлари ва узатиш тезлигидир . Юқоридигилар билан бир вақтда модемлар:  рақамли ёзиш;  товуш чиқариш;  шартли қўнғироқларни таниб олиш (ажратиш);  чақираётган абонент рақамини аниқлаш;  масофадан конфигурациялаш;  рухсат этилмаган киришдан ҳимоялаш;  узатиш шароитларига мослаш;  адаптациялаш ва ҳ.к. ларни таъминлайди. Модемлар ахборот манбасидан, алоқа каналининг параметрларига эга бўлган ва берилган тузилишга эга бўлган сигналларни мувофиқлаштириш учун хизмат қилади. Мувофиқлаштиришнинг қуйидаги масалалари мавжуд:  маълумотга эга сигнал спектрини каналнинг ўтказиш полосаси билан мувофиқлаштириш;  маълумотга эга сигнал даражасини алоқа канали билан мувофиқлаштириш;  маълумотни киритиш-чиқариш тезлигини мувофиқлаштириш. Замонавий модемларнинг таснифи Маълумотлар узатишни наъмунавий тизими Рақамли канал Аналог каналКанал орқали узатишда рақамли ва аналог сигналларни кўриниши Аналог ва рақамли каналлар. Алоқа канали деганда С1 туридаги иккита канал интерфейси ёки стеклари ўртасида тарқалиш воситаси ва техник узатиш воситалари тўплами тушунилади. Шу сабабли, С1 ўтиш жойи кўпинча канал стеки деб аталади. Ўтказилаётган сигналларнинг турига қараб, алоқа каналларининг иккита катта синфга ажратилади: рақамли ва аналог. Рақамли канал - бу каналнинг кириш ва чиқишида рақамли (импульс) сигналга эга бўлган бит тракти. Аналог канал нинг киришида узлуксиз сигнал қабул қилинади ва унинг чиқишидан узлуксиз сигнал ҳам олинади. МОДЕМЛАРНИ ТУРКУМЛАНИШИ Модемларни шартли равишда туркумлаш имкониятини берувчи бир қатор белгилар мавжуд:  қўлланиш соҳаси;  функционал тайинланиши;  фойдаланиладиган канал тури;  тузилиши бўйича бажарилиши;  модуляция протоколларини, хатоларни тузатиш ва маълумотларни сиқиш имкониятини қўллаб қувватлаш. Тадбиқ этиш соҳаси бўйича модемлар бир қатор гурухларга бўлинади:  коммутацияланувчи телефон каналлари учун;  ажратилган (арендага берилган) телефон каналлари учун;  қуйи даражадаги модемлар (чизиқли драйверлар) ёки қисқа масофалар учун модемлар (Short Range mode);  асосий полоса модемлари;  узатишнинг рақамли тизимлари учун (CSU/DSU);  уяли алоқа тизимлари учун;  пакетли радиотармоқлар учун;  локал радиотармоқлар учун. МОДЕМЛАРНИ ТУЗИЛИШИ Узатиш усули бўйича синхрон ва асинхронга бўлинади. Модем компьютер билан асинхрон ҳолатда, ва масофадаги модем билан синхрон ҳолатда ишлаши мумкин ва аксинча. Бу ҳолатда, одатда модем синхрон-асинхрон дейилади, ёки синхрон- асинхрон холатда ишлайди дейилади. Модемлар тузилиши бўйича қуйидагича ажратилади: • ташқи модем; • ички модем; • портатив модем; • гурухли модем. Ташқи модем – компьютер ёки бошқа терминларга уланадиган автоном қурилмадан иборатдир. Ички модем - компьютернинг тегишли жойига уланадиган кенгайтириш платасидан иборат. Модемларнинг турлари Портатив модем – Notebook туркумига мансуб компьютерлар билан жиҳозланган мобил фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Улар кичик ўлчамли бўлиб қиммат нархи билан ажралиб туради, уларнинг функционал имкониятлари тўлиқ функцияли модем имкониятидан қолишмайди.  Ахборот оқимининг ўсиши, компанияларнинг ва хусусий фойдаланувчиларнинг Интернет тармоғи орқали узатадиган, ҳамда корпоратив тармоқларга бўлган талаб, юқори тезликда маълумотларни рақамли телефон линияси орқали узатишларни талаб қила бошлади. Шунинг учун DSL технологияси мис жуфтли телефон симларини модернизация қилмасдан телефон линияси орқали маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун хизмат қилади. DSL (Digital Subscriber Line - рақамли ажратилган линия). DSL 5,4 км масофагача ишлаб турган мис телефон симлари ёрдамида турли усулларда маълумотларни ISDN узатиш тезликларидан юқорироқ тезликларда узатиш учун мўлжалланган. ISDN (Яхлитланган (интеграллаштирилган) алоқа хизматларини ташкил этувчи тармоқ). х- харфи ўрнида ҳал қилувчи кўрсаткичлар, масалан A,H,S,V а бошқалар бўлиши мумкин. DSL МОДЕМЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА  DSL МОДЕМЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА Бошларида DSL технологиялар интерактив ТВ, видео талаби учун ишлаб чиқарилганди. Рақамли ахборотларни юқори тезликларда узатиш бўйича талабга жавоб берадиган технологияларидан бири хDSL технологияси бўлиб чиқди. Шунинг учун ҳам бу технологияга телекоммуникация фирмаларининг талаби ўсиб бормоқда. Бунга мисол Интернет ва Интернет – телефониядир. Шуни эътиборга олиш керакки, DSL технология линиясини ташкил қилиш учун хозирги пайтдаги телефон линияларидан фойдаланилади. Фойдали томони шундан иборатки, қўшимча телефон каналларини талаб қилмайди. Натижада кечаю-кундуз Интернет тармоғига уланиб, телефон алоқаси сақланиб қолган ҳолда ишлайди. DSL технологияси турларига қараб фойдаланувчи 32 Кбит/с дан 50 Мбит/с гача бўлган тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. Бундан ташқари бу технология кенг полосали телефон линиясидан, сўров бўйича видео ва масофавий ўқитишлар олиб бориш мумкин. Замонавий DSL технологияси корхона, ташкилот ёки фойдаланувчиларга интернетдан фойдаланиш учун мис кабелларга қараганда юқори тезликларда хизмат кўрсатмоқда.  DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради: 1. АDSL (Аsymmetric Digital Subscriber Line) ассимметрик рақамли абонент линияси. Бу технология ассимметрик ҳисобланади, фойдаланувчи тармоқ орқали маълумот узатишига қараганда, тармоқ орқали фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги юқоридир. Бир жуфт симлар бўйича АDSL технологияси 5,5 км масофагача 1,54 Мбит/с тезликда маълумотларни узата олади. 2. R - ADSL ( R – адаптив тезликли улаш, рақамли абонент линияси) технологияси ҳам АDSL технологиясига ўхшаб бир хил тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. R - ADSL технологиясидан фойдаланганда ҳар хил телефон линиялари орқали маълумотларни узатишда ҳар хил тезликларга эга бўлади. 3. IDSL ( рақамли абонент линияси ) IDSL технологияси 144 Кбит/с тезликда маълумотларни дуплекс усулда узатишни таъминлайди. IDSL технологиясини АDSL дан фарқи маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN линиясидан фарқи IDSL маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN қурилмаларни улашни талаб қилганда, IDSL линияси ҳар доим уланган холда бўлади  DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради: 4. НDSL (юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология маълумотларни узатишда симметрик линия асосида кўриб чиқади, яъни тармоқ орқали фойдаланувчига ва тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги тенгдир. НDSL технологияси 3,5 – 4,5 км гача маълумотларни узатиши мумкин. 5. SDSL (бир линияли рақамли абонент линияси) бу технология ҳам НDSL технологияга ўхшаб маълумотларни симметрик узатиш имкониятига эга. SDSL технологияси бошқа технологиялардан 2 та ҳусусияти билан фарқ қилади: 1. Бир жуфтлик ўралган симлардан фойдаланилади. 2. Максимал маълумотларни узатиш оралиғи 3 км гача. Бу оралиқларда видеоконференция тизимини ишлашини, 2 та йўналишда ҳам маълумотлар оқимини керак пайтда қўллайди. 6. VDSL (ўта юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология ХDSL технологиясига қараганда тез (юқори) ҳисобланади.  DSL модемлари афзаллиги VDSL технологияси бир жуфт ўралган телефон симларидан чиқишдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 13 дан 52Мбит/с гача, киришдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 1,5 дан 2,3 Мбит/с гача узатиши мумкин. Лекин, бу технологияни максимал узатиш оралиғи 300 метрдан 1300 метргача бўлади. VDSL технологияни АDSL дан фарқи видео учун сўровни ва юқори частотали ТВ сигналларини узатишни таъминлайди. DSL технологияси, овозли узатишни, кабел тармоқларида берилганларни ва видеосигналларни, ўралган телефон симларидан ташкил этувчи, фойдаланувчи юқори тезликларда маълумотларни узатишни талаб этади. Биринчидан, DSL технологияси юқори тезликларда маълумотларни узатишни таъминлайди. DSL технологиянинг хар хил вариантлари маълумотларни хар хил тезликларда узатишни таъминлайди, ҳар ҳолда аналог модемга қараганда узатиш қобилияти юқорироқдир. Иккинчидан, DSL технологияси фойдаланувчига оддий телефон алоқасидан ва интернетдан фойдаланиш имконини беради. Интернет тармоғига уланишни тузилиш схемаси Абонент хонаси Частота бўлувчи Кираолиш тугуниЧастота бўлувчи УфТТ Интернет тармоғига уланишнинг тузилиш схемаси  ADSL қурилмасига уланиш схемаси Замонавий хDSL стандартлари Технология ITU-T Номи Ишлаб чиқилган йили Максималь узатиш тезлиги ADSL G. 992.1 G.dmt 1999 7 Мбит/с паст, 800 кбит/с юқори ADSL2 G. 992.3 G.dmt.bis 2002 8 Мбит/с паст, 1 Мбит/с юқори ADSL2 + G.992.5 ADSL2plus 2003 24 Мбит/с паст, 1 Мбит/с юқори ADSL2-RE G. 992.3 Reach Extended 2003 8 Мбит/с паст, 1 Мбит/с юқори SHDSL G.991.2 G. SHDSL 2001 5,6Мбит/с юқори/паст VDSL G. 993.1 Very-high-data-rate DSL 2004 55 Мбит/с паст, 15 Мбит/с юқори VDSL2 G 993 2 Very-high-data-rate DSL 2 2005 100 Мбит/с юқори/паст