logo

Ички Ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси

Yuklangan vaqt:

25.11.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2855.9404296875 KB
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАДАНИЯТ ВА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ КОДЕКСИ КОДЕКСНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ Ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар этиб тарбиялаш, ва бу орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш Ички ишлар органлари ходимларида, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш Ички ишлар органларида, содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш , ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмасликдан иборатдир ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАДАНИЯТ ВА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ КОДЕКСИ 0 2 Ходимларнинг хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятидаги одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талабларни белгилайди Бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатларини, шунингдек ходимларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини тартибга солади 0 1 ХОДИМЛАР КАСБИЙ МАДАНИЯТ ҚОИДАЛАРИНИНГ ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШГА МАЖБУРДИР Фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала , камтар ва босиқ бўлиши, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг камситилишига, уларга асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслиги Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ , холисона ва ўз вақтида қонуний кўриб чиқиши Ўз хизмат бурчини бажаришда фуқароларда шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатдан тийилиши , ички ишлар органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслиги Хизмат мажбуриятларини бажаришда бирон-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга дахлдор бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиши Гуруҳбозлик, маҳаллийчилик , таниш-билишчилик кўринишларига йўл қўймаслиги Оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, белгиланган тартибда ишончли маълумотларни олишларига ёрдам бериш Ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш , расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик0 1 0 2 0 3 0 4 0 5 0 7 0 60 8 ХОДИМЛАРГА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚИҚЛАНАДИ Жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб, хизмат ваколатини бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай кўринишдаги совғалар ёки моддий бойликларни олиш Хизмат вақтида ёки хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш Ходимлар мансаб ваколатларини сиёсий партиялар , жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириш Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш Ходимлар хизмат вазифаларини бажариш вақтида ташқи кўриниши тоза, санитария гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда белгиланган тартибда ораста кийинган бўлиши зарур Ходимлар чет эл ва республика ҳудудларига хизмат сафарлари давомида белгиланган тартиб- қоидаларга риоя қилган ҳолда зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши лозим0 1 0 2 0 3 0 4 ХОДИМЛАР ХИЗМАТДАН ТАШҚАРИ ВАҚТДА ҚУЙИДАГИЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШИ ШАРТ Жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига амал қилиши, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши Хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни оила аъзолари, таниш-билишлари ёки хизматга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслиги Ички ишлар органларининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиши Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслиги Ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этмаслиги шарт ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ҲАР БИР ХОДИМ ЗИММАСИГА ҚУЙИДАГИ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ЮКЛАЙДИ Ички ишлар органи ходимининг қасамёдига содиқ бўлиш , фақат ва фақат халқ ва давлат манфаатларига хизмат қилишдан иборат бўлган ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш Ўзига юклатилган хизмат вазифалари ва функционал мажбуриятларини самарали амалга ошириш Ишониб топширилган табель қуроли , мол-мулк ва техникани асраб-авайлаш Ҳушёр бўлиш, давлат ва хизмат сирини қатъий сақлашМураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш Ходимлар ўртасида ўзаро муносабатларга оид қоидаларга амал қилиш, бошлиқлар ва ҳамкасбларни ҳурмат қилиш Доимий равишда ўз билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш, малака ва ҳуқуқий маданиятини ошириш Хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини муносиб равишда тутиш, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишда намуна бўлиш ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА БОШЛИҚЛАР ВА ХОДИМЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ CONTENT S TITLEХодим хизмат вазифасини бажариш пайтида бевосита ва тўғридан- тўғри бошлиққа бўйсунади Бошлиқ қўл остидаги ходимлардан уларнинг хизмат мажбуриятлари доирасидан чиқувчи топшириқларни беришга ҳақли эмас Ходим ғайриқонуний буйруқ ва топшириқларни бажаришдан бош тортишга ҳақли Ходим қонунга яққол зид бўлган буйруқ ёки топшириқ олганда зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки шахсий хавфсизлик бўлинмасига хабар беради Бошлиқнинг буйруқ ва топшириқлари (қонунга зид буйруқ ва топшириқлардан ташқари) сўзсиз, аниқ ва ўз вақтида бажарилиши шарт Бошлиқ хизмат интизомига риоя этилиши, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади Буйруқ ва топшириқларни муҳокама этишга, шунингдек, уларни танқид қилишга йўл қўйилмайди Бошлиқ ходимларни қариндош- уруғчилик, маҳаллийчилик, таниш- билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚУЙИДАГИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН Танбеҳ Ҳайфсан Қаттиқ ҳайфсан Лавозим маошининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима Махсус унвонини бир поғона пасайтириш Эгаллаб турган лавозимидан озод этиш Гауптвахтад а ҳибсда ушлаб туриш Ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚУЙИДАГИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ Миннатдорлик эълон қилиш Қимматбаҳо ёки эсдал ик совғаси ёхуд пул мукофоти билан тақдирлаш Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш Идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш Муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш Эгаллаб турган лавозими билан назарда тутилгандан бир поғона юқори махсус унвон бериш ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ