logo

Чиқиндилар, хавфли ва радиоактив ашёлар билан муомала қилишни ҳуқуқий тартибга солиш, Хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида атроф муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш

Yuklangan vaqt:

14.05.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

297.10546875 KB
Чиқиндилар, хавфли ва радиоактив ашёлар билан муомала қилишни ҳуқуқий тартибга солиш, Хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида атроф муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш Хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва чиқиндилардан фойдаланиш жараёнида атроф муҳитни муҳофаза қилиш  Хўжалик фаолияти ва чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсири қандай?  Хўжалик фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги вазифалари нималардан иборат? Ишлаб чиқариш чиқиндилари Маҳсулот, энергия ишлаб чиқариш, хизматларни бажариш жараёнида ҳосил бўладиган ҳамда ўзининг истеъмол хусусиятини тўла ёки қисман йўқотган хом-ашё қолдиқлари, материаллар, яримфабрикатлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишга яроқсиз йўл-йўлакай қайта ҳосил бўладиган моддалар, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнида ҳосил бўладиган, қишлоқ хўжалик чиқиндиларидир. Ёдда тутинг! Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 100 млн. тоннадан ортиқ саноат чиқиндилари ҳосил бўлади, улардан 14 % атрофидаги токсик (заҳарли) тоифага мансуб ҳисобланади. Чиқиндиларнинг кўп қисми тоғ-кон қазиб олиш ва тоғ-кон қайта ишлаш саноат корхоналари жойлашган Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳосил бўлади. Ҳосил бўладиган қаттиқ саноат чиқиндиларнинг жами 0,2 % гина иккиламчи ҳом ашё сифатида фойдаланилади, қолган қисми чиқинди тўпланадиган жойларга йиғилади. Республикада саноат чиқиндилари тўпланадиган чиқиндихоналар 10 минг гектарга яқин ерни банд қилган. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариш ҳуқуқининг вужудга келиш асослари:  Ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариш ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилар: а) чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини эксплуатация қилиш; б) фаолияти чиқинди чиқариш билан боғлиқ бўлган юридик шахсни ёки хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш; в) давлат ёки бошқа шахслар эгалигидаги чиқиндилардан фойдаланиш, уларни ижарага ёки мулк қилиб бериш; г) чиқиндиларни олди- сотди, айирбошлаш, ижарага бериш, ҳадя қилиш ва ҳоказо. Хавфли чиқиндилар Таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш  Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этадилар;  аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашадилар;  чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширадилар. Хўжалик фаолияти  1) қазиб олувчи саноат (металлургия мақсадларида тоғ-кимё, қора ва рангли металл ва норуда хом-ашёни, нометалл руда, нефт, газ, кзмир, торф, туз, норуда қурилиш материалларини қазиб олиш, гидроэлектростанциялар, сув қувур ташкилотлари, ёғоч етиштирувчи, балиқ ва денгиз маҳсулотларини овловчи ташкилотлар);  2) қайта ишловчи саноат (машинасозлик, қора ва рангли металл, кимёвий ва нефт маҳсулотлари, ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш, целлюзо-қоғоз саноати, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, енгил ва озиқ-овқат саноати, иссиқлик электростанциялари, кино саноати). Хўжалик фаолиятини амалга оширишда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни ҳуқуқий тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, 1996 йил 27 декабрдаги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун нормаларига риоя этиш талаб этилади. Саноат теграларида табиий ресурсларнинг ҳар биридан фойдаланиш даражаси ва уларни ифлослантириш меъёрлари Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида сувнинг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектлар қуриладиган жойларни белгилаш (13-модда), ушбу объектларни қуриш лойиҳаларини келишиб олиш (14-модда), уларни ишга туширишни тақиқлаш (15- модда) тартиби белгиланган. Фойдаланиш учун адабиётлар  1.Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021йилларда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” gov.uz /uz/ documen t/2  2.Ўзбекистон Республикасининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар- эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир.//Халқ сўзи,2017 йил 1 июль  3.Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши,ислоҳатларни ташаббускор ва асосий ижрочиси бўлиши керак.// Халқ сўзи,2017 йил 13 июль Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар  1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,”Ўзбекистон”,2016  2.Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1993.- № 1.-37-модда.  3.Ўзбекистон Республикасининг«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1993.-№5.-221- модда.  4.Ўзбекистон Республикасининг«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.-1997.- №2.- 52- модда.  5.Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси 19.09.2016 й. “Халқ сўзи” газетасининг 2016 йил 20 сентябрдаги 185 (6620)  6. Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси 21.09.2016 й. “Халқ сўзи” газетасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 187 (6622)  7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони.// "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",2017 йил 10 май, 18- сон, 317-модда.  8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2916-сонли қарори.//«Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 22 апрелдаги 80 (6774)  9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935- сонли қарори.//«Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 29 апрель  10.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони.// «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 13 майдаги 95 (6789)-сони  11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган,”Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Тавсия этиладиган адабиётлар.  1.Холмўминов Ж.Т.,Нарзуллаев О.Х.”Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига шарҳ.-Тошкент, 2014.-124-бет.  2.Экология ҳуқуқи: Дарслик//Ж.Т.Холмўминов, Н.Б.Шоимов, О.А.Камалов, О.Ж.Холмўминов. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014  3.Холмўминов Ж.Т.Экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашда экологик-ҳуқуқий таълим-тарбия. Монография.Тошкент:ТДЮУ, 2015.-326-бет.  4.Холмўминов Ж.Т., Шодиметов Ю.Ш. Экологик ҳуқуқ.Олий таълим муассасалари учун дарслик-Тошкент, Чинор-ЭНК,Фан ва технология нашри, 2015.-512-бет.  5.Холмўминов Ж.Т. Экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳуқуқий муаммоларининг илмий-назарий таҳлили. Монография.Тошкент:ТДЮУ, 2016.-344-бет. Мустақил тайёрланиш учун топшириқ Фуқаро М. турар жойи атрофида барпо этилаётган алоқа стансиясининг фуқароларнинг соғлиғига ва атроф- муҳитга салбий таъсир этиш даражасини аниқлаш мақсадида ушбу хўжалик фаолияти устидан мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда жамоат экологик назоратини ўтказиш мақсадида тегишли маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилди. Фуқаро йиғини раиси қонунчиликда жамоат экологик назоратини ўтказиш тартиби аниқ белгиланмаганлиги боис, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун туман ҳокимиятига мурожаат этишни маслаҳат берди. Мазкур ҳолат бўйича ёзма кўрсатма беринг. Эътиборингиз учун рахмат!