logo

Turbomаshinаlаrni tаshqi tаrmoq bilаn birgаlikdа ishlаshi. Ish rejimi vа ungа qo’yilаdigаn tаlаblаr

Yuklangan vaqt:

05.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2101.2265625 KB
Turbomаshinаlаrni tаshqi tаrmoq bilаn birgаlikdа ishlаshi. Ish rejimi vа ungа qo’yilаdigаn tаlаblаr РЕЖА: 1. Турбомашиналарнинг кетма-кет уланиб ишлатилиши. 2. Турбомашиналарни параллел улаб ишлатиш.1A13 22 2A13 22 Турбом ашиналарнинг биргаликда ишлатиш Айрим шароитда ташқи тармоққа якка уланган турбомашина ўзининг чегаравий имкониятида ишлатилганда ҳам ун инг зўриқмаси (4.7 а -расм) ёки унумдорлиги (4.7 б -расм) кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш ва кон лаҳимларини шамоллатишга етарли бўлмайди. 4.7 -расм. Турбомашина характеристикасининг ташқи тармоқ характеристикасига мос келмаслик ҳоллари. Бундай шароитл арда икки ва ундан кўп турбомашиналар биргаликда ташқи тармоққа ула б ишлатилади. Турбомашиналарнинг кетма -кет уланиб ишлатилиши . Биргаликда ишлайдиган машиналар бир -бири билан ёнма -ён ёки бир - биридан маълум масофада ўрнатилган бўлиши мумкин. Турбомашиналар ёнма -ён ўрнатилган ҳолларда суюқлик бир машинадан иккинчисига бевосита узатилиши сабабли машиналар оралиғида энергия исрофи соди р бўлмайди. Машиналар ёрдамида суюқликка узатилган умумий нисбий энергия, бир машина орқали узатилган нисбий энергияга нисбатан юқори бўлади ва қуйидаги ифода билан топилади:    2 1 Н Н Н (4.25) Бу ерда: Н 1 ва Н 2 – биринчи ва иккинчи турбомашина зўриқмалари (нисбий энергиялари). Агар айрим эҳ тиё жлар учун турбомашиналар оралиғидан суюқлик олинмаса, уларнинг унумдорлиги ў заро тенг бўлади: 2 1 Q Q  (4.26) Ташқи тармоқ билан кетма -кет улаб ишлатилаётган турбомашиналарнинг умулий зўриқма характеристикаси (4.25) ва (4.26) тенгликлар асосида топилади (4.8 -расм).  4.8 -расм. Турли (а) ва бир хил типдаги (б) ёнма -ён ўрнатилган турбомашиналарнинг ташқи тармоққа кетма -кет уланиб ишлаши. Бунинг учун турбомашина зўриқма характеристикаларининг (1 ва 2 эгри чизиқлар) ординаталари Н 1 ва Н 2 қўшилади (4.8 а -расм). Пайдо бўлган нуқталарни бирлаштириб умумий характеристика (3 -эгри чизиқ) топилади. Бу характеристика билан ташқи тармоқ характеристикаси (4 -эгри чизиқ) кесишган нуқта – “Р” кетма -кет уланган турбомашиналарнинг иш режимини ифодалайди. Қурилманинг и ш режим кўрсаткичлари (унумдорлик – Q р ва зўриқма – Н р) – “Р” нуқтани нг координаталари билан топилади. Тармоққа кетма -кет уланган ҳар бир турбомашинанинг иш режим лар и “Р” нуқтадан ўтказилган тик чизиқ билан турбомашиналарнинг характеристикалари кесишган нуқталар нинг (“Р 1” ва “Р 2”) координаталари орқали топилади. Агар кетма -кет уланган машина турлари, уларнинг иш ғилдирак диаметрлари ва айланиш тезликлари бир хил бўлган ҳолларда, умумий характеристика (4.8 б - расм. 3 -эгри чизиқ) уларнинг зўриқма характеристика ординаталар н и машиналар сонига кўпайтириб топилади. Ташқи тармоқ билан кетма -кет уланган ва маълум масофада ўрнатилган турбомашиналар иш режими бир неча босқичда топилади (4.9 - расм). Биринчи босқичда пастки қаватда ўрнатилган 1 -машина юқори қаватда ўрнатилган 2 -машина ёнига шартли равишда келтирилган деб шартли равишда қаралади ва унинг зўриқма характеристикаси топилади (4.9 б -расм). Бунинг учун , бир хил унумдорликларда, 1 -машина характеристикасидан (1 -эгри чизиқ) ташқи тармоқнинг I -бўлаги характеристиканинг ординаталари айрилади. Ҳосил бўлган 1’ – эгри чизиқ шартли рави шда келтириган 1’ – машина характеристикасини, яъни оқимнинг 2 -турбомашина ўрнатилган жойгача кўтарилгандан кейинги нисбий энергиясини ифодалайди.  4.9 -расм. Бир -биридан маълум масофадан жойлашган турбомашиналарнинг кетма -кет уланиб ишлаши. Иккинчи босқи чда биринчи машинанинг шартли (1’) ва иккинчи машинанинг зўриқма (2 -эгри чизиқ) характеристикаларини, юқорида кўрсатилган усул билан қўшиб, кетма -кет уланган турбомашиналарнинг умумий характеристикаси 1’+2 эгри чизиқ (4.9 в -расм) топилади. Бу характеристик а ташқи тармоқнинг II -бўлаги билан кесишган нуқта (“Р” ) кетма -кет уланган турбомашиналарнинг иш режим деб аталади. Ҳар бир турбомашинанинг иш режими “Р 1” ва “Р 2” нуқталарда бўлади (4.9 б -расм). Турбомашина к етма -кет улаб ишлатил ганда қурилмаларнинг уму м ий иш самардорлиги юқори бўлиши учун улар бир хил турда ёки унумдорликлари ўзаро яқин бўлиши керак ва унинг умумий фойдали иш коэффициенти қуйидаги ифода билан топилади: 2 2. 1 1. 2. 1.    р р р р Н Н Н Н    (4.27) Бу ерда: 1  , 2  - машиналарнинг иш режимидаги фойдали иш коэффициентлар; 1.р Н , 2.р Н - машиналарнинг иш режимидаги зўриқмалари. Насосларни кетма-кет улаб ишлатиш Турбомашиналарни параллел улаб ишлатиш. Турбомашиналар параллел ташқи тармоққа улаб ишлатилганда тармоқ даги умумий сарф уларнинг унумдорликлари ни суммасига тенг бўлади, яъни: 2 1 Q Q Q   (4.28) Бу ерда : Q 1 ва Q 2 – мос равишда биринчи ва иккинчи турбомашина унумдорлиги. Маълумки , турбомашина зўриқмаси ташқи тармоқнинг кириш ва чиқиш кеисмлардан суюқл ик оқимнинг нисбий энергияларининг айирмаси билан топилади (4.10 а -расм). Ташқи тармоқнинг суюқлик кирадиган кесими “А” ва чиқадиган кесимини “В” ҳарфлар билан белгиласак, биринчи ҳамда иккинчи турбомашина зўриқмаларини қуйидагича ёзиш мумкин: A B H H H   1 ; A B H H H   2 (4.29) Бу ерда: Н А ва Н В – суюқлик оқимининг ташқи тармоққа кириш ва чиқиш кесимидаги нисбий энергия. Агар ҳар бир турбомашина билан тармоқнинг умумий бўлаги оралиғидаги энергия йўқотишларни ҳисобга олинмаса юқорида ги ( 4.29) тенгликдан: 2 1 H H  (4.30)  4.10 -расм. Ёнма -ён ўрнатилган (а) турбомашиналарнинг параллел уланиб ишлаши (б) Насосларни параллел улаб ишлатиш Юқоридаги (4.29) ва (4.30) тенгликларга биноан параллел уланган турбомашиналарнинг умумий характеристикасини топиш учун зўр иқманинг бир хил қийматларида биринчи ҳамда иккинчи турбомашина унумдорликлари (1,2 -эгри чизиқлар), яъни абциссалари қўшилади (4.10 б - расм. 1,2 -эгри чизиқ). Ҳосил бўлган умумий характеристика (3 -эгри чизиқ) билан ташқи тармоқ характеристикаси (4 -эгри чизиқ ) кесишган нуқта (“Р” ) параллел уланган турбомашиналарнинг иш режимини беради. Агар параллел уланган турбомашина тури, иш ғилдиракнинг диаметрлари ва айланиш тезликлари бир хил бўлса, умумий характеристика машиналар характеристикаси кўрсатилган чизманинг у нумдорлик масштабини машиналар сонига кўпайтириб топилади. Ҳар бир машинанинг иш режими, “Р” нуқтадан ўтказилган горизонтал чизиқ билан, уларнинг характеристикалари кесишган “Р1 ” ва “Р 2 ” нуқталарда бўлади (4.10 б -расм). Кон сувларини ер сатҳига чиқаришда в а конларни шамоллатишда , сув чиқариш ва вентилятор қурилмалар кон майдонининг турли жойларида ўрнатилиш мумкин. Бундай ҳолларда қурилмаларнинг ташқи тармоғи ҳар бир машиналарга тегишли бўлган ВС; BD ва улар учун умумий бўлган АВ бўлакларда н таш ки л топади ( 4.11 а -расм).  4.11 -расм. Бир -биридан маълум масофада (а) ўрнатилган турбомашиналарнинг параллел уланиб ишлаши . Бундай ҳолларда қурилма иш режимини аниқлаш учун турбомашиналар (1 ва 2) ташқи тармоқнинг оқим тақсимланадиган жойга шартли равишда кўчирил га н деб қаралади. Кейин ҳар бир машинанинг зўриқма характеристика сидан (4.11 б -расм. 1,2 -эгри чизиқлар) уларга тегишли тармоқ бўлаги (ВС ва BD ) характеристикалари айрилади. Ҳосил бўлган 1 ’ ва 2 ’ эгри чизиқлар шартли равишда кўчирилган машиналарнинг характери стикасини ифодалайди . Бу характеристикаларни олдинги усул билан қўшиб умумий келтирилган характеристика (1 ’+2’ – эгри чизиқ) топилади. Унинг ташқи тармоқнинг умумий АВ бўлаги характеристикаси билан кесишган нуқта “Р” параллел уланган турбомашиналарнинг иш режимини кўрсатади. Ҳар бир машинанинг иш режими мос равишда “Р 1” ва “Р 2” нуқталарда бўлади. Параллел уланган турбомашинларнинг фойдали иш коэффициенти қуйидаги ифода билан топилади: 2 2 1 1 2 1    Q Q Q Q    (4.31) Бу ерда: Q 1 ва Q 2 – мос равишда биринчи ва иккинчи турбомашиналарнинг унумдорлиги. 1  ва 2  - Q 1 ва Q 2 унумдорликларга мос келувчи фойдали иш коэффициенти. Рис. Характеристика параллельной работы в один трубопровод двух насосов, установленных на значительном расстоянии один от другого   Характеристики совместной работы насосов: а - при параллельном соединении; б — при последовательном соединении  Эътиборингиз учун рахмат!