logo

Маънавиятнинг таркибий қисмлари, ўзаро муносабатлари ва ривожланиш хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

29.11.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1723.7763671875 KB
Маънавиятнинг таркибий қисмлари, ўзаро муносабатлари ва ривожланиш хусусиятлари  Маданият – энг умумий тарзда инсон ва жамиятнинг ўзгарувчанлик фаолиятининг барча турлари ҳамда шу фаолият натижаларининг мажмуидир. Маданият жамият ва инсон тараққиётининг муайян бир даражаси, кишилар ҳаёти ва фаолиятининг турли кўринишларида, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларда ифодаланади. Маданият тушунчаси муайян тарихий даврлар, ижтимоий-иқтисодий тузумлар, муайян жамиятлар, элат ва миллатлар тараққиёти, моддий ва маънавий ҳаёт даражасини, инсон фаолияти ёки турмушини изоҳлаш учун қўлланилади. Маънавий маданиятнинг қамрови беҳад кенг бўлиб, у инсонлар томонидан яратилган маънавий бойликларни, ижтимоий онгнинг илмий, бадиий, ҳуқуқий, диний, ахлоқий, фалсафий ва бошқа шаклларини, тафаккурнинг барча шакллари ва дунёқарашнинг бутун соҳасини, жамиятдаги ғоялар ва таълимотларни, бадиий асарлар, эстетик қарашларни ҳам қамраб олади.  Маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг қадимий босқичларига бориб тақалади. Маданият инсоннинг келиб чиқиши билан узвий боғлиқдир. Маданият тарихи жамият тарихининг ажралмас бир қисмидир. Шунинг учун ҳам вужудга келиши ва ривожланиши жамият тарихидан, жамият ижтимоий-иқтисодий муносабатларидан, моддий бойликлар ва ишлаб чиқариш усулидан ажратиб олиш мумкин эмас. Маданий тараққиётнинг умумий қонуниятларидан бири – унинг тўхтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборатдир. Маданият тараққиётида моддий ишлаб чиқаришнинг ривожи асос бўлади. Ижтимоий- иқтисодий тузумларнинг ишлаб чиқариш усулларининг алмашинувига қараб маданият ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб боради. Жамиятнинг тараққий этиши маданиятнинг ўзгаришини талаб қилади, маданиятнинг янгиланиши эса ўз навбатида жамиятнинг тараққий қилишига сабаб бўлади.  Маданият шахс камолотига моддий (техник, ишлаб чиқариш тажрибаси, моддий бойликлар) ва маънавий (фан адабиёт, санъат, маориф, дин, умуминсоний ва миллий маънавий- руҳий қадриятлар) жиҳатдан таъсир этади. Моддий ва маънавий маданиятнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири натижасида ақлан етук, ахлоқан баркамол, жисмонан соғлом, дунёқараши кенг, яхлит шаклланган шахс таркиб топади. Жамиятнинг моддий маданияти унинг маънавий маданияти таъсирисиз, инсон онги ва фаолиятидан ташқарида яратилмайди. Инсон бирор моддий бойлик яратар экан, аввало унинг қурилиши, ишлаб чиқариш жараёни ва таълим-тарбиявий натижасини ўз онгига тасввур этади, амалий аҳамиятини олдиндан кўра билади. Шу жараён маънавий манбаларни яратишга ҳам тегишли.  Файласуф олимларнинг фикрларича, шахс маънавий маданиятини шаклалнтиришга таъсир этувчи манбалар: фан адабиёт санъат маориф ва дин бўлиб улар ўзаро алоқадорликда унинг онги ва фаолиятига таъсир этади. Демак, маънавий маданиятни шаклантириш манбалари: 1) Фан 2) адабиёт 3) Санъат 4) Маориф 5) Дин 6) Маърифат 7) Ижод 8) Маънавий-руҳий қадриятлар.