logo

Этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Этика фанининг фанлараро боғлиқлиги

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2856.337890625 KB
Этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Этика фанининг фанлараро боғлиқлиги. Ахлоқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний, эмпирик ва генетик концепциялар. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари Режа: 1. Этика –ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, ва тараққиёти. 2. Ахлоқнинг уч ахлоқий ходиса – одоб, хулқ ва ахлоқни узвий маънавий босқичлар сифатида ўрганиши. 3. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари 4. Ахлоқнинг глобал муаммолари. 5. Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнида этиканинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. Ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объектив аълоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг хаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ атвор, одоб, хатти – харакат принсип ва нормаларнинг мажмуидир. “ Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё халокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир.” А.Авлоний Жамият тараққиёт давом этар экан, у маънавий, ахлоқий камолот ва таълим – тарбиянинг янги қирраларини келтириб чиқара беради. Ахлоқни такомиллаштиришга эхтиёж сезмаслик таназзуллик белгисидир. Ахлоқ борасида тубанлашиш осон, лекин юксалиш қийин. Ахлоқий бухронларга қарши курашишдан кўра унинг олдини олиш осон. • “ Қалб - доимо ўзгариб туриши сабабли қалб, деб аталган. Гўёки у сахродаги бир шохчага илиниб қолиб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа ағдарилаётган барг кабидир.” (ҳадисдан)  “ Ахлоқ” сўзи арабчадан олинган бўлиб, инсоннинг муомала ва руҳий хусусиятлари мажмуини, феълини, табиатини англатадиган «хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. “Ахлоқ” ибораси икки хил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради. ОДОБ АХЛОҚ ХУЛҚ Одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. Ахлоқ - жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. ЭТИКА ФАНИНИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН АЛОҚАСИҲУҚУҚШУНОС ЛИК ПСИХОЛОГИЯЭСТЕТИКА ПЕДАГОГИКА ДИНШУНОСЛИК САНЪАТШУНОСЛИК47 3E 19 21 19 25 1A012629 АХЛОҚИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ СОМИР ВА БОБИЛ ҚАДИМГИ МИСР ҚАДИМГИ ХИНДИСТОН ВА ХИТОЙ ЎРТА АСРЛАР МУСУЛМОН ШАРҚИ АХЛОҚИ Сомир ва Бобилон. A Сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар. • Сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар. 46 3B 01 46 0F 1F 4D 0F Сомирликлар ва Бобилликларнинг ахлоқий қарашлари Сомир ва Бобилон. Ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда Сомир (Шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган Сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар. Қадимги Мисрдадаги ахлоқий қарашлар Қадимги Мисрда «Маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. «Пхатотеп ўгитлари» «Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин».0304 0F04 010203 0F 01 364E 3631 100F03 0222 Қадимги Мисрдадаги ахлоқий қарашлар • Қадимги Миср . Қадимги Миср «Маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. Мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. Аввал бош маъбуд Осирис олдида у ўзининг гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. Гуноҳларнинг кўпчилиги эса ахлоққа бориб тақалади: одам ўлдириш, ёвузлик қилиш, тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш в.ҳ. Маййит: «Мен покизаман, мен покизаман, мен покизаман!» деган такрор билан ўз «ҳисоботи»ни тугатади. «Маййитлар китоби»  Қадимги Миср «Маййитлар китоби»да келтирилишича ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. Аввал бош маъбуд Осирис олдида у ўзининг гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. Гуноҳларнинг кўпчилиги эса ахлоққа бориб тақалади:  Мен ёвузлик қилмадим!  Мен ўғирлик қилмадим!  Мен ҳеч кимга ҳасад қилмадим!  Мен ҳеч кимни тунамадим!  Мен ҳеч кимни ўлдирмадим!  Мен тарозидан урмадим!  Мен Худосизлик қилмадим!  Мен мунофиқлик қилмадим!  Мен ёлғон гапирмадим!  Мен зино қилмадим!  Мен ҳеч кимга ғазаб қилмадим!  Мен ҳеч кимни ҳақорат қилмадим!  Мен ҳеч кимга қўполлик қилмадим!  Мен кибрли бўлмадим!  Мен ўзимни бошқалардан устун қўймадим!.. «Пхатотеп ўгитлари» • Икки ярим минг йил аввал бешинчи сулола фиръавни Жадкара Исесининг вазири Пхатотеп ўғлига атаб ўттиз этти насиҳатдан иборат мазкур пандномани ёзади. Унда ўша давр ахлоқий қонун- қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса ҳикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади.  «Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин».  • Милодгача бўлган XV асрдаги ахлоқий қонун - қоидалар, фазилат ва иллатлар бугунги кунда ҳам асосан ўша-ўша эканини кўрасиз: фақат ҳозир улар иккала - ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга бўлинган. ҚАДИМГИ ХИНДИСТОНДАГИ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАР Қадимги Хиндистонда ахлоқий қарашлар қуйидаги оқимлардан ташкил топганВЕДАЧИЛ ИК ЁГА ЖАЙНЧИЛИК БУДДАЧИЛИК БХАВАДГИТА АРТХАШАСТРА31 3C 05 0F 100F 02 4B 40 2D 2E012F 31 31 012C БУДДҲАЧИЛИК Буддҳачилик «худоси йўқ» дин. Унинг пайғамбари Буддҳа маърифат эгаси номи билан машҳур Сидҳарта Гаутама (милоддан аввалги 567-487 ) таълимотига кўра, дунё изтиробга тўла ва энг муҳим муаммо ана шу изтироблардан қутулишнинг йўлини топиш. БУДДҲАЧИЛИК ИЗТИРОБЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЙЎЛЛАР МАВЖУД. ТЎҒРИ ҚАРАШЛАР ТЎҒРИ ЖУРЪАТ ТЎҒРИ ХАТТИ - ХАРАКАТ ТЎҒРИ НУТҚ ТЎҒРИ ХАЁТ ТАРЗИ ТЎҒРИ ЖАХД- ЖАДАЛ ФИКРНИ ТЎҒРИ ЙЎНАЛТИРИШ ДИҚҚАТНИ ТЎҒРИ ҚАРАТМОҚ3839 40 3B 12 03 22 2E 12 1A 1A 22 2628 171819 1C 17 22 2E01 2E01 3B 2F 1D 12 0317 Қадимги хитой ахлоқи Икки йўналишда тараққий топган ДАОЧИЛИК КОНФУТСИЙЧИЛИ К 31 05 40 0205 3A 4139 4108 Қадимги Хитой ахлоқи • Даочилик ахлоқшунослигидаги асосий мақсад - одамларнинг табиат кўрсатган йўлдан боришига эришиш; тамойили - фаолиятсизлик; халқнинг бахти - унинг уруғчилик, қабилачилик муносабатларидаги тенглик ва соддаликка қайтишида; донишмандларнинг бахти эса мўтадиллик, хотиржамлик, табиатга яқинликдадир. Конфутсийчилик. • Конфутсийчиликнинг ахлоқий идеали - зюн-зи, ҳимматли жўмард. Унинг юксак фазилатлари - фидойилик, софдиллик, садоқат, адолат. У муомала бобида мулойим, юксак мартабалиларга ҳурмат билан мурожаат қилади, халққа нисбатан эса ҳимматли, адолатли муносабатда бўлади. Конфутсий таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий ахлоқий тушунча - жен (инсонийлик). «Лун юй» («Ҳикматлар») китобида шундай дейилади: «Кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик қилмайди». «Ўзингга эп кўрмаган нарсани ўзгага муносиб кўрма, шунда давлатда ҳам, оилада ҳам ўзингга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан. Ўрта асрлар мусулмон шарқи • Ўрта асрлар мусулмон шарқи ахлоқи уч йўналишда тараққий топган ДИНИЙ- ҲАДИСИЙ ТАСАВВУФ МАШШОИЙЮНЛИК3F 04 1A 1D 21 22 09 Абу Наср ал-Форобий э згулик ва ёвузлик, улар табиий ёки ижтимоий хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўз ҳолича мавжуддир. Табиий эзгуликнинг манбаи Аллоҳ, лекин эзгулик ёвузлик билан ёнма-ён келади. Чунончи, олов фойда келтириши баробарида, ўрмонга ўт кетса, ҳайвонлар ва ўт-ўланларни ҳалок этиш хусусиятига эга. Гарчанд оловни Худо яратган бўлса ҳам, унинг бу хусусиятини ўзгартира олмайди, худди шунингдек, рангни яратган Худо унга эшитишимиз мумкин бўладиган хусусият ато эта олмайди.Бахт - ҳар бир инсон интиладиган мақсад , зеро , у муайян комиллик ҳисобланади   Яратганга муҳаббат одамни инсон зоти қобил бўлган комиллик даражасига олиб чиқади. Яъни руҳнинг қуйи кучлари ва қисмлари унинг улуғвор ва олижаноб кучлари ҳамда интилишлари билан яқинликда бўлиб, улар таъсирига тушиши натижасида фазилат касб этади. Абу Али ибн Сино Ибн Рушд ТАСАВВУФИЙ АХЛОҚИЙ ТАЪЛИМОТ • Муҳаббат - билишнинг маҳсули.  Инсон ниманики билса, ўшанигина севиши мумкин.  Муҳаббатнинг бешта тури мавжуд:  инсоннинг ўзига, ўз камолоти ва соғ- омонлигига муҳаббати;  инсоннинг ўз ҳаётини давом эттиришини таъминловчи, уни асровчи, ундан турли муҳликотларни (ҳалок этувчиларни) нари тутувчи валинеъматларига муҳаббати;  инсоннинг, гарчанд шахсан ўзига яхшилик қилмаган бўлса ҳам, бошқа инсонларга хизмат кўрсатган, яхшилик қилган зотларга муҳаббати;  инсоннинг ташқи ёки ички қиёфадаги барча гўзалликка муҳаббати;  инсоннинг ўзи билан ботиний (ички), яширин ўхшашлиги бор бўлган зотларга муҳаббати.Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий Гедонизм Роҳатланиш «нафс қулига айланиш», «бойлик, шухрат кетидан қувиш» ҳузурбахшлик таълимоти3402 0B 36 05 1D 0F 3D0E 0D Евдемонизм Бахтга эришувга интилиш и. ҳузурбахшл ик Бахт51 3B 1F 03 03 1E 03 3B Э ТИКАНИНГ ГЛОБАЛ МУАММОЛАРИ  ХХ ва XXI асрда эришилган фан- техника ютуқлари (совуқ уруш хавфи, уруш қуроллари)ни ишлаб чиқариш корхоналари ва синов майдонлари экологик буҳронларнинг манбаидир;  техникавий муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (етосферани) барқарор этиш ;    биологик этика, экологик ахлоқ, ўлим жазосини бекор қилиш муаммолари ҳам глобал табиатга эга   • 1 . Инсон билимлари технологик имкониятларининг ўсишида. Масалан, генЭтика вужудга келган пайтдан бошлаб илгари инсоният олдида ҳеч қачон туғилмаган саволлар пайдо бўлди: сунъий усулда туққан маъқулми? Жамият ирсий инженерия воситалари ёрдамида ҳайвонлар ва одамларни яратишга ҳаракат қилиши керакми? • 2. Компютер технологиялари пайдо бўлиши билан ишчилар ўрнига роботлардан фойдаланиш ҳамда роботларга одамларнинг муносабати муаммолари кўндаланг бўлди. Шунингдек жаҳон озиқ-овқат ва хом ашё ресурсларини тақсимлаш, аҳолининг ўсиши сингари муаммолар ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам этикага бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. • 3. Табиий муҳитга инсоннинг аралашиши натижасида глобал ҳалокатлар хавфининг кучайиши. Мазкур муаммо ноанънавий эчимлар топишни талаб қилади. Янги муаммолар, муаммоларнинг янги кўлами янгича эчимларни тақозо этади. МУАММОЛАРНИНГ САБАБЛАРИ:  – АХЛОҚИЙ МУҲИТ эТОСФЕРА  Сайёрамизда этосфера - ахлоқий муҳит даврини яратиш замон талабига айланмоқда.  Юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик биологик олам сифатида катта биологик олам ичида, унинг бир парчаси, жонли организмлар подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми сифатида яшаб келди.  ХIХ асрнинг охиридан бошлаб, айниқса ХХ асрда у ўз тафаккур қуввати билан, илмий-техникавий юксалишлар туфайли ана шу биосфера ичида ноосферани - техникавий муҳитни яратди. В .И.Вернадский  Сайёрамиз юзи - биосфера инсон томонидан онгли ва асосан онгсиз равишда кескин кимёвий ўзгаришларга дучор этилмоқда. Инсон қуруқликнинг физикавий ва кимёвий ҳаво қобиғини, унинг барча табиий сувларини ўзгартирмоқда... Ҳозир биз биосферадаги янги геологик эволюсион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз. Биз ноосферага кириб боряпмиз. «Тафаккур энергиянинг шакли эмас. У қандай қилиб моддий жараёнларни ўзгартира олади? Бу масала ҳанузгача илмий жиҳатдан эчилиши топган эмас» Ёппасига ва тез ёйилиб бораётган жонли табиатга бегоналашиш ҳодисаси учун асосан цивилизатциямиз кишисидаги эстетик ва ахлоқий тўпослик айбдордир.Конрад Лоренс БИОЭТИКА  Этиканинг йўналиши бўлиб, унинг бош мақсади туғилмоқ, ҳаёт ва ўлим, инсониятнинг келажагини давом эттириш каби масалаларга фаннинг аралашувини таҳлил қилиш, оқибатларини баҳолаш ва ушбу жараёнларнинг ахлоқий қоидаларини ишлаб чиқишдан иборатдир.  Ҳозирги замон этикасининг муҳим йўналишларидан бири-инсон ҳаётининг энг олий ахлоқий қадрият сифатида қарайди. Шу билан бирга, инсон ҳаётини сақлаб қолиш муаммосини яхшилик ва ёмонликни фарқлашнинг муҳим мезони, деб ҳисоблайди. Ҳозирги зомон фанида Биоэтика этика тирик мавжудотлар, шу билан бирга, инсонга ҳам бўлган муносабатларнинг ахлоқий регулятиви, деб қаралади.  Ҳар қандай мамлакатда трансплантатсия, реаниматсия, сунъий уруғлантириш, ирсий даволаш замонавий врач амалиётининг муайян йўналишлари ҳисобланади.  Бугунги кунда врач ва патсиент муносабатларининг ахлоқий жиҳатларига, эвтаназия ва ўлимни аниқлаш, инсон аъзоларини трансплантатсия қилиш, ҳомила тушириш (аборт), клонлаш, ирсий инженерия масалаларига алоҳида эътиборни қаратмоқда.  Биоэтика этиканинг энг ривожланган ва ишлаб чиқилган қисмига айланди. Боз устига, биоэтика мустақил фан мақомига ҳам даъвогар бўлиши мумкин, деган фикр ҳам илгари сурилмоқда. •    Э втоназия • (юнонча – яхши ўлим), яъни азоб- уқубатларсиз, яхши, осон ва энгил ўлим атамасини муомалага киритди. • тотли ўлим - эвтоназия ҳам биоэтиканинг глобал муаммоларидан. Бедаво дардга чалинган беморни азоб-уқубатлардан қутқариш учун унинг ўлимини қасддан тезлаштиришга муносабат юзасидан тиббиётчилар, юристлар, сотсиологлар ва психологлар орасида кўп сонли баҳслар ҳануз давом этмоқда. •  Худонинг ихтиёридан ташқари ўлимни ихтиёр қилган киши диний нуқтаи назардан кечирилмайди. Чунки сабрли, бардошли бўлиш, бу дунё изтиробларини тоқат билан бошдан кечириш инсоннинг вазифаси.  муайян инсон, бемор ўз кунларининг саноқли эканини, лекин бу кунлар саноқсиз азоблар ичида ўтишини билади. Шу боис у ўзининг ана шу ҳолатини жуда яхши биладиган бошқа бир одам - шифокордан азобларига чек қўйишни сўрайди. Унинг илтимоси ва шу илтимосни бажариш учун шифокор томонидан қилинган хатти- ҳаракатларни қандай, баҳолаш мумкин? • Инглиз файласуфи Френсис Бекон (1561-1626) • . Хатти- ҳаракатларни инсонийлик ва инсонпарварликнинг кўриниши сифатида қабул қилиш тўғрими? Умуман, эвтаназия ахлоқийликми, ахлоқсизликми? Аборт.  Этиканинг анчадан буён кўпчиликка маълум муаммоси, бу – аборт.  Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада дастлабки юрак уриши пайдо бўлади.  Саккизинчи ҳафтанинг охирида эса мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш мумкин.  Демак, ҳар қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш, тирик организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир.  Хўш, абортни ахлоқсизлик тарзида баҳолаш керакми ё йўқми? ХУЛОСА  келажакда инсон ўзини ва ўз сайёрасини муқаррар ҳалокатдан қутқараман деса - ХХI асрдан бошлаб этосфера даврига ўтиши керак;  ахлоқийлик ҳар биримиз учун ҳар қадамда бугунги техникавий муҳит каби заруратга айлангандагина бунга эришиш мумкин;  замонамизнинг глобал жараёнлари инсоният олдига унинг мавжудлиги ва келажагини довом эттириши учун янгидан- янги маънавий, ахлоқий талаб ва маъсулиятлар қўймоқда. Бу эса шахс ахлоқий камолотига катта таъсир қилмоқда. Тақдимотни тайёрлади: этика ва эстЭтика кафедраси дотценти Л.А.Муҳаммаджонова