logo

Ўсимликларнинг ҳарорат омилига қараб экологик гуруҳларга ажралиши

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

341.34375 KB
Ўсимликларнинг ҳарорат омилига қараб экологик гуруҳларга ажралиши Режа : 1. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ГУРУҲЛАРГА АЖРАЛИШИ 2. ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ОМИЛИГА МОСЛАШИШИ 3. НАМЛИК ОМИЛИНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАР ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ 4. ЎСИМЛИКЛАРНИ НАМЛИК ШАРОИТЛАРИГА МОСЛАШИШЛАРИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ОМИЛИГА ҚАРАБ ЭКОЛОГИК ГУРУҲЛАРГА АЖРАЛИШИ Барча ўсимликларни ҳароратга бўлган муносабатига кўра иккита экологик гуруҳга ажратиш мумкин: юқори ҳарорат таъсирида яхши ўсиб ривожланадиган термофил ўсимликлар ва паст ҳарорат таъсирида яшовчи психрофил ўсимликлар. Ҳар икки гуруҳга мансуб ўсимлик турлари ўзига хос мосланиш хусусиятларига эга. Термофил ўсимликлар ҳужайраси иссиқликка чидамлилиги, органлар юзасининг кичрайиши, тукларнинг яхши ривожланганлиги, эфир мойларига эга бўлиши, ўзидан ортиқча тузларни ажратиб чиқариши, узоқ муддат давомида тиним даврини ўтказиши ва бошқа хусусиятлари билан тавсифланади Психрофил ўсимликлар совуқ шароитни ҳар хил ҳолатларда (яъни тиним ёки вегетация даврида) анотомо- морфологик мосланиш орқали ўтказади. Бундай мослнишларга поясининг ер бағирлаб ўсиши, новданинг ётиқ йўналиши, тўпланиш бўғими ва илдиз бўйнининг ер остида жойланиши, ҳазонрезгилик, пўкак қаватнинг яхши ривожланиши, оқ танага эга бўлиш кабиларни кўрсатиш мумкин. ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ОМИЛИГА МОСЛАШИШИ Ҳайвонларнинг ҳароратга мослашиш йўллари асосан уч хилдир, яъни кимёвий, физик терморегуляция ва хулқ-атвор мосланишларидир. Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқ ажралиши кимёвий терморегуляция дейилади. Бундай мослашишларнинг кўринишлари баъзи бир балиқларда, ҳашаротларда (арилар, капалаклар) учратилади. Танадан иссиқ ажратишнинг ўзгариши, яъни ортиқча бўлса ташқарига чиқариб юбориш ёки уни ушлаб қолиш физик терморегуляция деб қаралади. Бундай йўл билан ҳарорат омилига мослашган ҳайвонларда қуйидаги анатомо-морфологик мослашишлар кузатилади: тананинг жунлар билан қопланиши, пат ёки парларга эга бўлиши, ёғ заҳирасининг жойланиши, тери ёки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш ва ҳоказо. Кўпчилик ҳайвонлар учун тана ҳароратини бошқаришда уларнинг инстинктдан келиб чиқадиган ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Булар гавданинг ҳолатини ўзгартириш, бошпана топиш, мураккаб ер остки уялар (инлар) қуриш, узоқ ва яқин масофаларга кўчиб юришлар (миграциялар) киради. Тана ҳароратини идора этишда ҳайвонларнинг гуруҳли ҳатти- ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. НАМЛИК ОМИЛИНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАР ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ Қуруқликда яшовчи организмларнинг сувга бўлган талаби тупроқ ва атмосфера намлиги ҳисобига қондирилади. Тупроқ ва атмосферадаги намликнинг манбаи атмосфера ёғинлари ҳисобланади. Ер шарида атмосфера ёғинларининг йиллик миқдори бир неча 10 миллиметрдан 3000 миллиметрни ташкил этади. Организмларнинг сув билан таъминланганлигини баҳолаш учун фақат йиллик атмосфера ёғинларининг миқдорини билиш билан кифоянилмайди, чунки ушбу миқдор чўл иқлимини ёки жуда нам иқлимни ифодалаши мумкин. Ер шаридаги турли жойларда атмосфера ёғинлари билан буғланиш нисбати катта аҳамиятга эга. Йиллик буғланиш йиллик ёғингарчилик миқдори йиғиндисидан кам бўлган жойлар арид (қурғоқчил) областлар деб аталади. Бу ерда яшовчи ўсимлик ва ҳайвонлар учун намлик етарли бўлмайди. Аксинча, ёғингарчиликнинг йиллик миқдори буғланишнинг йиллик миқдоридан ортиқ бўлган жойлар гумид (сернам) областлар дейилади. Климодиаграммалар маълум жойдаги атмосфера ёғинлари билан ҳароратнинг ўзгариши нисбатини ифодаловчи эгри чизиқлардир. Агарда ҳарорат эгри чизиғи атмосфера ёғинлари эгри чизиғидан юқорида бўлса қурғоқчил, аксинча ҳолат кузатилса нам ёки ортиқча нам шароит ҳисобланади. Организмларнинг сув билан таъминланишини тавсифлаш учун иқлим шароитларидан ташқари муайян биотопнинг намлик шароитини ҳам билиш керак. Одатда. Ортиқча намлик, намлик, кучсиз намлик, қуруқ ва бошқа яшаш шароитлари деган тушунчалар ишлатилади. ЎСИМЛИКЛАРНИ НАМЛИК ШАРОИТЛАРИГА МОСЛАШИШЛАРИ Организмларнинг сувга бўлган талаби, ҳар хил намлик шароитларда яшаши ҳамда мослашишларига кўра тўрт асосий гуруҳга ажратилади: 1. Сувда яшовчи (ўсимликлар-гидрофитлар, ҳайвонлар-гидрофиллар). 2. Ортиқча намликда яшовчилар (гидрофитлар, гигрофитлар). 3. Ўртача намликда яшовчи (мезофитлар, мезофиллар). 4. Қурғоқчил шароитда яшовчилар (ксерофитлар, ксерофиллар).  Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ёки намлик шароитига мосланишига кўра 5 та экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар. Гидатофитл ар – ҳаёти доимо сувда ўтувчи бу гуруҳга асосан сув ўтлар киради. Гидрофитлар – танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида жойлашган ўсимликлардир. Сув нилуфарлари, ғиччак, найзабарг, ўқбарг ва бошқалар шулар жумласидандир. Гигрофитлар – тупроқда ортиқча миқдорда намлик ёки сув бўлган шароитда яшовчи ўсимликлардир. Улар дарё ва кўл бўйлари, ботқоқликларда, сернам ўрмонлар ва бошқа жойларда ўсадиган ўсимликлардир. Мезофитлар – ўртача намлик шароитида яшовчи ўсимликлар бўлиб, уларга кўпчилик маданий ва ёввойи ҳолдаги ўсимликлар киради. Ксерофитлар – қурғоқчил шароитда яшашга мослашган ўсимликлардир. Дашт, чўл ва чала чўл зоналарида кенг тарқалган бу ўсимликлар ўз навбатида 2 гуруҳга ажратилади: склерофитлар ва суккулентлар. Склерофитлар Ўрта Осиё чўлларида учраса, суккулентлар – танасида сув сақловчи кактуслар ҳисобланади.