logo

Экологиянинг предмети ва вазифалари, уларнинг экологик таълим ва тарбия тизимидаги ўрни

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

5975.9912109375 KB
Экологиянинг предмети ва вазифалари, уларнинг экологик таълим ва тарбия тизимидаги ўрни   Режа: 1. Асосий иборалар. 2.Экологик таълим фанининг таърихи ва илмий асослари. 3.Экологиянинг предмети ва вазифаларини экологик таълимда ёритилиши. 4. Экотизимлар ҳақида тушунча ва унинг экологик таълимдаги ахамияти. 5.Экологик таълим ва тарбия орқали билиш керак бўлган асосий экологик омиллар.  1. Асосий иборалар: • Коэволюция – ўзаъро хамкорликда ривожланиш. • Энвайронментализм (ингл. environment – атроф мухит) – мухит устиворлиги ғояси, атроф мухит сифатини яхшилашга қаратилган дунёқараш. • Антропоцентрик қарашлар – жароённинг марказида инсон туриши. • Экоцентрик қарашлар – марказида экос ...   2. Экологик таълим фанининг таърихи ва илмий асослари • XIX асирнинг бошларига келиб ғарб зиёлиларининг ижтимоий онгида янги дунёқараш тенденцияси вжудга кела бошлади, унинг марказида эса инсоннинг ўзини ўраб турган мухит билан ўзаъро таъсири турар эди. • Бу ходисанинг иқтисодий асоси бўлиб, АҚШнинг ва бошқа ғарб мамлакатларнинг ривожланиш таърихига хос бўлган бўш қолган қишлоқ хўжалик ерларини экстенсив ўзлаштиришни секинлашиб қолганлиги сбаб бўлди. • Аммо XIX асирнинг ўрталрига келиб бўш ерлар захиралари қолмади, бу эса АҚШ таърихида биринчи маротаба экологик инқирозга олиб келди. • Натижада инсон билан табиат ўртасидаги ўзаъро муносабатларда янги тизим яратиш масаласи кўндаланг қилиб қўйилди. Қандай тизим ... ? • Бундай шароитда эскирб қолган антропоцентрик қарашлардан воз кечиб янги экоцентрик ижтимоий онгга ўтиш кераклиги аниқ бўлиб қолди. • XIX асирнинг иккинчи ярми ва XX асирнинг бошларига келиб, биринчи экологик инқирозни англаб етилиши натижасида умумназарий ва умумбашарий дунёқарашлар пайдо бўлиб, у америкача инвайронментализм (ингл. environment – атроф мухит) деб ном олди. • Бундай қарашлар атроф муҳит сифатини яхшилашга қаратилган дунёқараш сифатида социология, фалсафа, сиёсий иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, этика, эстетика, шунингдек жамоатчилик экологик харакатлари фаолиятида намоён бўлди (Дж. Пиншо, Б. Фернау ва бошқалар). • Экологик онгни шакилланиши, янги қадриятлар тизими, шахснинг экологик маданияти халаро экологик тшкилотлар фаолиятиниг асосий йўналишига айланди. • XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Экологик таълим ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳалари бўйича турли хил мамлакатларнинг ҳаракатлари ЮНЕСКО тамонидан мувофиқлаштирила бошланди. • Бундай ишлар “экологик таълимнинг глобал тармоғи”ни ташкил қилиш уни умумий таълимга интеграциялаш, аҳолини экологик онгини шакллантириш бўйича ўзининг стратегик вазифаси деб ҳисоблади. • Экологик таълим инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни коэволюцион (ўзаъро хамкорликда, гормоник) ривожланишидаги асосий воситалар қаторига кўтарилди. • 1975 йилнинг бошларига келиб ЮНЕСКО БМТнинг атроф мухит дастури (ЮНЕП) билан хамкорликда атроф мухит сохасидаги тълим халқаро дастурини ишлаб чиқди. • Биринчи бор экологик таълим концепцияси тақдим қилинди, бу эса ўз йўлида 1987 йил Москва шахрида ўтказилган "Тбилиси+10" Халқаъро конгрессида янада ривожини топди. • Ижтимоий онгда экологик муаммоларни хал қилишдаги таълимни ролини ахамиятини ошишида “Инсоннинг яшаш мухити хақида”ги БМТниг Конференцияси Декларацияси мухим рол ўйнади. • Таълимнинг глобал экологик муаммоларни хал қилишдаги чексиз имкониятлари ғояси, экологик таълимнинг узлуксизлиги принципини яратган машхур Рим клубининг маърузаларида ўз ифодасини топди. • 1992 йил Рио-де-Жанейрода БМТнинг Атроф мухит ва ривожланиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференция экологик таълимнинг ривожланиш таърихида катта бурулиш ясади. • Кишилик жамиятининг ривожланишини асоси сифатида конференцияннг якуний хужжатида қабул қилинган, барқарор тараққиёт учун концепцияси ижтимоий, иқтисодий ва экологик принцпларни уз ичига олган харакат дастури билан тасдиқланди. • 2002 йилда Йоханнесбургда бўлиб ўтган, Барқарор тараққиётга бағишланган давлат бошлиқларининг саммити мисол бўлади. Юқорда айтилган халқаро анжуманлар экологик таълимнинг ривожланишида янги босқични бошлаб берди. • Экологик таълим тизимини турли хил мамлакатларда шакилланши ва ривожланишида кўп жихатдан Халқаро давлат ва нодавлат экологик ташкилотларининг муофиқлаштириш роли катта бўлди. • Шу даврларда секин аста ўқув материалларини мазмуни шакиллана бошлади, экологик таълимни тузилиши ва методлари танланиб олинди, шу жумладан миллий ва минтақавий ўзига хослиги ва педогогик ананалари хисобга олинди. • 1996- 2000 йиллар давомида педагогларнинг халқаро экологик харакати тамонидан дунёнинг ривожланган мамлакатлари тамонидан тан олинган Экологик таълим методикаси ишлаб чиқилди: “Экошунослик” (Эковедение) дастури, “Мўжизаларни хис қилиш”, ЮНЕСКО-ЮНЕП (1996) дастури , шунингдек узлуксиз экологик таълим дастури (Мауры О'Коннор 1993) • XIX асирнинг 90 – йилларидан бошлаб Ғарб мамлакатларининг таълим тизимида экологик таълимни ўрни ўзининг учта мухим дастурлари билан юқори даражада ушлаб турилди : “тоза ҳавода ўқитиш” табиатшнослик дастури, “табиатни мухофаза қилиш дастури” унинг асосида ўқувчиларда атроф мухитга мақсадли равишда ғамхўрлик қилиш ётарди. • “ Махсуслаштирилган экологик таълим” дастури, аммо бу дастурни амалга оширишда ўзининг ривожланишининг бошларидаёқ кўплаб муаммолар пайдо бўла бошлади натижада янги педогогик йўлларни топишга туртки бўлди. • 30 йилларга келиб Ғарбда, асосан АҚШда , инсоннинг атроф мухитга таъсирини кучайиб бориши натижасида экологик таълим янги ривожланиш даврини бошлади. • АҚШнинг бир қатор штатларида табиатни мухофаза қилишга қаратилган фанларни олий тълим тизимида ўрганиш бўйича қонунлар қабул қилинди (Теннесси, Флорида, Джорджия штатлари). • Экологик таълимга янги қизиқиш ғарб педгогикасида 1962 йилда янда кучлироқ бўлди, айниқса ДДТнинг салбий экологик таъсирига бағишланган Р. Карсоннинг "Унсиз баҳор" номли китобини чоп этилиши билан боғлиқ бўлди. Ушбу китобнинг таъсирида экологик таълим модели экологик этика ва таълимнинг гуманистик йўналишларга қаратилган ғоя асосида ривожланишига сабаб бўлди. • Дунёда экологик тълимнинг ривожланишини хозирги даври, хорижий мамлакатлар олимлари Ю. Одум, Дж.М. Андерсен, Э. Пианка, Р. Риклефс, М. Бигон, А. Швейцер, Дж. Харпер, Р. Уиттекер, Н. Борлауг, Т. Миллер, Б. Не бел и бошқалар номлари билан боғлиқдир. • 3. Экологиянинг предмети ва вазифаларини экологик таълимда ёритилиши. • Умумий экологиянинг асосий йўналишлари, принциплари ва категориал аппарати, предмети хамда вазифаларини ўрганмай туриб, экологик таълим ва тарбиядан чуқур билимга эга бўлиш мумкин эмас. • «Экология атамаси юнонча «ойкос» (уй, яшаш жойи) ва «логос» (таълимот, фан) сўзларидан ясалган. • Э. Геккель экология деганда табиат экономикасига (иктисодиётига) тааллуқли билимлар мажмуини тушунган. (Экономология) • Мажму ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: тирик организмларнинг хам органик, хам ноорганик атроф-муҳит билан бўлган барча ўзаро муносабатларини, аввало — организмнинг бошқа хайвон ва ўсимликлар билан тўғридан тўғри ёки айланма контактда бўлиши. • Хозирги замон экологиясига янада яхшироқ биологик ташкил топиш даражалари қонцепцияси асосида қуйдагича таъриф бериш мумкин, бу ўзига хос “биологик занжир” ташкил қилади. (Ю. Одум, 1986 й.), булар қуйдаги расмда кўрсатилган. (Расм-1). • Биотик ком- Генлар. Ҳужайра- Аъзолар. Орга- Популя- Туркум- Понентлар лар низм циялар лар • лар. • ________________________________________________________________ • Қўшув • Абиотик • Компо- Модда Энергия • Нентлар • Тенг _______________________________________________________________ • Биотизими- Генетик Ҳужайра Организм- Популя- Экоти- • га тизим- тизимлари лар тизими ция ти- зимлар • лар зимлари • Иерархия – бу “қадамма-қадам юқори босқичларга кўтарилиш”. Ҳар бир даражага кўтарилиш (пилла почадан) атроф физик муҳити (энергия ва модда) таъсирида функционал тизимга хос хусусият пайдо бўлади. Тизим деганда биз “ягона бирликни хосил қилувчи, ўзаъро таъсир қилувчи ва ўзаъро боғлиқ бўлган батартиб компонентларни” тушунамиз. • Бошқача нуқтаи назарда “тизим – реал ва концептуал бирликни идентификациялашга имкон берувчи ўзаро боғлиқликлар тўплами” (Ласло, 1972). • Юқорида келтирилган изохлар асосида хозирги замон экологиясининг асосий вазифаларини қуйидагича таърифлаш мумкин: • Ҳаётнинг ташкил топиши қонуниятларини, шу жумладан табиат тизимлари ва умуман бисферага антропоген таъсир муносабати билан боғлиқ бўлган қонуниятларни тадқиқ этиш; • Биологик бойликлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини яратиш, инсон хўжалик фаолияти таъсири остида табиатда рўй берадиган ўзгаришларни олдиндан билиш, биосфе- рада кечадиган жараёнларни бошқариш ва инсон яшайдиган муҳитни сақлаб қолиш; • Популяциялар миқдорини тартибга солиш; • Экологик онг ва экологик маданятни яратиш, антропоэкологик таълим тизимини шакллантириш ва оммавий ахборот воситалари ишини фаоллаштириш; • Барқарор тараққиёт учун таълим тизимини барча фанларга интеграциялаш, барқарор тараққиёт принципларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва бошқалар. • Умумлаштириб айтганда “Экология- барча тирик организмларнинг бир-бирлари ва атроф табиий муҳит билан бўлган муносабатларини, шу муносабатлар асосида келиб чиқадиган қонуниятларни ўрганадиган фандир ” (Ю.Ш.Шадиметов, 1992 й.). • Демак экологик таълим (билим) юқорида келтирилган экология ҳақидаги умумий маълумотлардан бошланади. • Тирик организмларнинг ташкийлийлик даражасига қараб экология, аутэкология ва синэкологияга бўлинади. Аутэкология алохида олинган (аут-ташқари, бошқалардан ташқари деган маънода) организмларни ва уларнинг атроф муҳит билан индивидуал боғлиқлигини, ҳаётий алмашувларини ва фъел-атворини тизимнинг бошқа компонентларидан мустсно холатда ўрганиш ҳисобланади. • Айрим пайтларда аутэкология янада кенгироқ маъно берилиб алохида олинган турларни ўрганиш деб хам ҳисобланади. • Синэкология- (син-биргаликда ) организмлар гурухларини, уларнинг диалектик бирлигида ва ўзаро алоқада ҳар томонлама ўрганиш мавзусидир. • Экология, шунингдек, тадқиқотнинг аниқ объектлари ва муҳитлари бўйича хам таснифланади. • Масалан, одам ва хайвонлар экологияси, ўсимликлар экологияси. микроорганизмлар экологиясига ажратилади. Ўз навбатида, бу гурухларнинг барчаси зотлар даражасида, популяциялар даражасида тадқиқ қилиш мумкин. Тадқиқотни сувда, тупроқда, атмосферада, фазовий бўшлиқда ўтказиш хам мумкин. 5.Экотизимлар ҳақида тушунча ва унинг экологик таълимдаги ахамияти. • Экологик таълим ва тарбияда экотизимлар ҳақида тушунча мухим ўринни эгаллайди. • Экологиянинг ўргниш объекти бўлган эктизимларнии билмасдан туриб экологик таълимга эга бўлиш тўлиқ бўлмайди.  Экотизим— бу ўзаро хамкорликда яшовчи турли хил орга низмларнинг бир- бирлари билан, атроф муҳит билан бўлган муносабатларини, уларнинг яшаш шароитларини, модда алмашувини, трофик холатини, энергия алмашувини ва функциясини ҳарактерловчи тизим ҳисобланади.    • “ Биогеоценоз» — бу Ер юзасининг маълум масофасидаги бир-бирига ўхшаш табиий ходисалар (атмосфера, тоғ жинслари, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва микроорганизмлар ходисалари) мажмуидир. • Бу мажмуа уни ташкил этувчи таркибий қисмлар ўзаро таъсирининг ўзига хос алохида хусусиятга хамда таркибий қисмлар ўртасидаги ва ички диалектик бирликда, доимий ҳаракат ва ривожланишда    • 3. Экологик таълим ва тарбия орқали билиш керак бўлган асосий экологик омиллар. • Экологик таълим ва тарбияда атроф мухитнинг физик, кимёвий, биологик ва радиоактив таъсирларини, ёки экологик омилларини билиш ва уларни бартараф қилиш йўлларин ўрганиш устивор масалалардан хисобланади. • Экотизимнинг барча элементлари хам биотик, хам абиотик омиллар таъсиридадир. Бу жараёнлар муайян муҳит шароитларида рўй беради. • Экологик омил — бу тирик организмларга, жуда булмаса уларнинг алохида ривожланиш даврининг бирида бевосита ёки билвосита таъсир ўтказишга қодир бўлган исталган муҳит шароитларидир. • Ўз навбатида организм махсус мослашиш — мувофиқлашиш орқали экологик омилга таъсир кўрсатади. • Ҳар бир организм боғлиқ бўлган муҳитнинг экологик омиллари икки туркумга бўлинади: 1) жонсиз (абиотик) табиат омиллари; 2) тирик (биотик) табиат омиллари. • Муҳитнинг экологик омилларини таснифлаш . • (Н.Понамарёва бўйича, 1975 й.) • 1. Абиотик омиллар. • Иқлимий: ёруғлик, ҳарорат, нам лик, хаво ҳаракати, босим; • Эдафоген: («эдафос» — тупроқ) механиқ таркиб, намлик сиғими, хаво ўтказувчанлиги, зичлик; • О р о г р а ф и к: рельеф, денгиз сат хидан баландлиги, қиялик экспозицияси; • К и м ё в и й: хавонинг газли таркиби, сувнинг туз таркиби, тупроқ эритмаларининг қуюқлашуви, ишқорлийлиги ва таркиби; • Ф и з и к: қуёш энергияси, электромагнит тўлқинлар, радиация. • 2. Биотик омиллар. • Ф и т о г е н: ўсимлик организмлари; • З о о г е н: ҳайвонот дунёси; • М и к р о б о г е н: вируслар, оддий хужайралилар, бактериялар, риккетсиялар; • А н т р о п о г е н: инсоннинг жўжалик фаолиятининг таъсири. • 3.Антропоген омиллар. Бундай омиллар мухим ўринни эгаллагани учун алохида ўрганилади, чунки инсоннинг хўжалик фаолияти натижалари таъсири экотизимларга юқори даражада бўлади. • 4. Трансчегаравий омиллар. Турли хил зарарли таъсирларни бир мамалакат чегарасидан бошқа бир мамлакат ҳудудиги кириб бориши билан боғлиқ бўлган экологик омиллар       • Экологик макон (ойкумена) тўғрисидаги тушунча • Ҳар бир тирик организм атроф-муҳитнинг муайян шароитларига мослашган (адаптациялашган) холда. • Улар параметрларинпнг ўзгариши, уларнинг толерантлик чегараларидан бироз чиқиши организмларнинг ҳаёт фаолиятии беқор қилади ва уларни ўлимига олиб келиши мумкин. Озуқа муҳитнинг мухим омилидир. Унинг миқдори ва сифати организмлар ҳаёт фаолияти рисоладагидек (нормал) бўлишини белгилайди