logo

Бухоро вилояти ва унинг атрофидаги экологик вазият тўғрисида батафсил маълумот

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

463.5 KB
МАВЗУ : Бухоро вилояти ва унинг атрофидаги экологик вазият тўғрисида батафсил маълумот, экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар Бухоро вилояти ва унинг атрофидаги экологик вазият тўғрисида батафсил маълумот, экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар • Бухоро вилояти чўл саҳро минтақасида жойлашган бўлиб, иқлими ўзгарувчандир. Қишнинг соувғи, ёзнинг жазирама иссиғи ва доимий эсиб турадиган шамол тузонлар, иссиқ гармселлар ўсимликларга қолаверса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг устига Орол минтақасидан кўтарилган заҳарли туз, чанг заррачалари вилоятимиз ҳудудидига ҳеч қандай тўсиқсиз кириб келмоқда. • Ўрта Осий гидрометеролгия Илмий текшириш институти олимлари томонидан берилган маълумотларга кўра Орол денгизи атрофидан ва вилоятимиздаги шўрхоқ минтақалардан атмосфера ҳавосига кўтарилган туз, чанг заррачалари 1 гектар майдонга йил давомида 250-400 кг келиб тушмоқда. Бу ҳолат вилоятимизда атмосфера ҳавосининг чанг билан табиий равишда ифлосланишига олиб келмоқда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш • Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги, автотранспорт воситаларидан чиқинди газларини камайтириш, экологик тоза ёқилғи, табиий газга ўтказиш ва саноат корхоналари манбааларига ўрнатилган газ, чанг тозалаш ускуналарини таъмирлаш • Экологик меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, мониторинг назоратини олиб бориш натижасида қўйилган талабларни, белгиланган чора- тадбирларни амалда бажарилишини таъминлаш ўзиннг ижобий натижаларини бормоқда. • Вилоят эхтиёжи учун хар йили 4,2-4,5 млрд кубо метр сув олинади, шундан 98 фоизи Амударёдан олинади, қолган қисми ерости қудуқларидан ва қисман Зарафшон дарёсидан олинади. Зовурларда мелиоратив тозалаш ишларининг вақтида олиб борилмаслиги, юқори сув ўтлари босиши ёки қурғокчилик йилларида зовур сувидан экинларни суғориш пайтида ерларни қўшимча шурланиш эҳтимолдан ҳоли эмас. • Вилоятитмиз ҳудудидаги табиий кўлларга қўшни Самарқанд, Навои, Қашқадарё вилоятларидан ҳам сизот сувлар оқиб келиб, атроф муҳитнинг мувозанатини ўзгаришига сабаб бўлмокда. Хусусан Хадича, Зикри, Девхона кўллари ҳисобига бир неча минг гектар яйловлар сув остида қолиб кетмоқда. • Вилоятимизда мавжуд бўлган 20 дан ортиқ окава сувларни тозалаш иншоотлари хар йили маълум микдорда окава сувларни тозалаб табиий кулларга зовурлар оркали окизмокда. • Бухоро шаҳар оқова сувларни тозалаш иншоотининг ишлаш самарадорлигини - 72 фоизни (2005 йилда 60%), Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи оқова сувларни тозалаш иншооти ишлаш самарадорли - 84 фоизни (2005 йилда 78 %), Когон лакоматив депоси - 71 фоизни (2005 йилда 60%) ва 5-сон бошқармасига қарашли оқава сув тозалаш иншооти 78 фоизни(2005 йилда 65%). • Кўпгина тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор тадбир-чоралар белгиланиб, амалда бажарилмоқда ва қўшимча тозалаш мақсадида юқори сув ўтлардан фойдаланиш услуби жорий қилиниб, биоген моддалардан 80-85 % тозалашга эришилмоқда. • Ҳозирги пайтда вилоятимизда гўза зараркунандаларига қарши курашнинг биологик услуби жорий килиниб ва 44 та биофабрика, биолабораториялар фаолият кўрсатмокда. Бу корхоналарда етиштирилган фойдали ҳашаротлар ёрдамида 2005-2011 йй ҳар йили 1650,0 минг га майдондаги дон, ғўза зараркунандаларига қарши билогик усулда ишлов берилиб, экин ер майдонларига заҳарли кимёвий воситалардан ишлов бериш йилдан - йилга камайтирилишига эришилмоқда. • Дала деҳкончилигида юқори технологиялар, илмий амалий услублар жорий килиниши, яъни далага куп микдорда махаллий угит, фикал, биогумус киритилиш минерал угитлар микдорини камайтиришга ва экологик соф кишлок хужалик махсулотлари етиштиришга эришилмокда. • Вилоятда 14 та ташкиллаштирилган ахлатхоналар мавжуд булиб, хар йили 170,0 минг тн ахлат чикарилиб жойлаштирилмокда. Хориждан кириб келаётган махсулотларнинг идишлари, ўрама материаллари ҳам ўзига хос чиқинди хисобланиб, атроф муҳитга маълум даражада таъсир кўрсатмокда. • Бунинг олдини олиш мақсадида пластмас идишлардан ва полиэтилен плёнкаларини кайта ишлаб, улардан курилиш материалларини ишлаб чикариш хомашёси сифатида фойдаланилади. • Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича «Пайкент-Файз» МЧЖ томонидан полиэтилен махсулотлари,баклашка ва шунга ўхшаш чиқиндилардан гранула хом ашёси тайёрланмокда, «МААН» корхонаси томонидан полиэтилен ва пласмасса чиқиндилари • дан қурилиш маҳсулоти черипица ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Т.К. « Ситора» лабараторияси барча турдаги симобли лампаларни зарарсизлантирмоқда. • 2005-2011йй 1-ярим йил давомида 6186 та автотранспорт воситаси тоза газ ёқилғисига ўтказилиб, атмасфера ҳавосига чиқарилаган чиқиндилар – 2463,6 тоннага камайтирилиб, унга – 31122,0 млн сўм маблағ ажратилган. • “ Мубарекнефтегаз” УШК ва “Газлинефтгаз ишлаб чикариш” корхоналарига қарашли нефт, газ ва конденсат конлари ва Навоий кон металлургия комбинатига карашли 5-сон кон бошкармасининг уран кони мавжуд. “Мубарекнефтегаз” УШК, “Газлинефтгаз ишлаб чикариш” корхоналарига қарашли нефт, газ ва конденсат конлари ва Навоий кон металлургия комбинатига карашли 5-сон кон бошкармасига карашли уран конлари тўғрисида маълумотлар махфийлиги сабабли қўмитада бу тўғрисида маълумот мавжуд эмас. • 2011 йилни 6-ойида режалаширилган 412 та тадбирлар бўйича – 2657,465 млн сўмлик маблағ режалаштирилиб, ҳақиқатда тадбирлар тўлиқ бажарилиб, унга – 2793,965 млн сўм сарфланган. Бунинг натижасида атмасфера ҳавосига 76,0 тн чиқиндилар кам ташланган, 5645 метр қувурлар алмаштирилган, 7218 дона хар хил дарахт ва гуллар экилган, 58 гектар бузилган ерлар ўз ҳолатига келтирилган. Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан атроф муҳитни қўриқлаш ва назорат қилиш хизмати, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, “Ўзбекистон экологик ҳаракати”, “Экосан” фонди ва бошқа давлат органлари, жамоат ташкилотлари томонидан атроф табиий муҳитни қўриқлаш, экологик вазиятни яхшилаш (аниқ йўналишдаги экологик муаммолар бўйича маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, нодавлат нотижорат бирлашмалар томонидан олиб борилган тадбирлар) борасидаги минтақада амалга оширилган ишлар. • Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва уни қуйи тизимлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳаcида давлат назоратини вилоят ҳокимлиги ва бошқа назорат органлари билан ўзаро келишилган ҳолда амалга ошириб келмокда.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8- бандига асосан табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятларни мувофиқлаштириб келмоқда. • Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан,Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноатда ишларнинг бехатир оли борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси,Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларнинг қўшма буйруқлари билан тасдиқланган «Тоза ҳаво» тадбирларининг 1-2чи боскичлари ҳар йили ўтказилиб борилмоқда.Тадбирлар давомида 13598 та автотранспортлар кўригдан ўтказилиб, шундан 1007 таси эконосозлиги аникланиб жойида уни батараф қилиш чоралари кўрилган. Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг қонунчилик ва меъёрий - услубий асосини такомил-лаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси « Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексни 96-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси « Фавқулотда экологик вазиятлар ва экологик фалокат худудлари тўғрисида» ги қонун лойихаси 5 та таклиф берилган. Бундан ташқари атроф муҳитга таълуқли қонун ҳужжатларни амалиётда тўғри қўллаш ва уларга қўшимчаларни ўрганиб бориш мақсадида, қўмита ходимлари ва давлат инспекторлари иштирогида ҳар ой ўқув машғулотлар ташкил этилган. • “ Ўзбекистон экологик ҳаракати” ва “Экосан” фонди томонидан атроф табиий муҳитни қўриқлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида давра суҳбатлари, йиғилишлар олиб борилиб, тарғибот ишлари ташкил қилинган. • Бундан ташкари вилоят мактаблари орасида «Экология ва транспорт» йўналишида машғулот тематикасида конкурслар ўтказил келинган. Конкурсда ғолиб чиқган ғолибларга қимматбахо совғалар билан тақдирланган. Вилоят худудида сув, ер ресурслари ва ҳаво атмосферасининг ҳолати бўйича 2005-2011 йиллардаги сифат кўрсатгичларини белгиловчи маълумотлар • Вилоятда сув ресурсларини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича экология жиҳатидан зарарли бўлган ва назоратга олинган 20 та оқава сувларни тозалаш иншоотлари мавжуд бўлиб, шунинг 19 таси саноат корхоналари ҳисобидаги ва 1 таси марказлашган тартибдаги «Узкоммунхизмат» агентлиги тизимидаги Вилоят «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли Бухоро шаҳар оқава сувларни тозалаш иншоотлари. Тозалаш иншоотларининг 17 таси оқаваларни биологик усулда, 3 таси эса механик усулда тозалашга мослаштирилган. Саноат корхоналарининг 4 таси, яъни Жондор туманидаги «Петроконцентрат» қўшма корхонаси, Гиждувон туманидаги «А.Гиждувоний» ҳиссадорлик жамияти, Вобкент туманидаги ип-йигирув фабрикаси ва Қоракул туманидаги «Қоракултекс» қўшма корхонаси банкротлик ҳолатига учраганлиги сабабли иш фаолияти тўхтатилган. Фаолият кўрсатаётган 16 та саноат корхоналари ва ташкилотлар ҳисобидаги оқава сувларни тозалаш иншоотларининг лойиха бўйича қуввати бир суткада 129200 куб метр оқаваларни тозалашга мулжалланган бўлиб, ҳақиқатда бир суткада тозалаш иншоотларига қабул қилинадиган оқава сувлар микдори 60-62 минг куб метрни ташкил қилади. Фаолият кўрсатаётган 16 та оқава сувларни тозалаш иншоотларининг 9 тасидан тозаланган оқава сувлар ер усти сув манбалари (зовурларга) га ва 7 та тозалаш иншоотидан эса шимирилиш (поля филтрация) майдонларига ташланади Корхона ва ташкилотлар томонидан ҳ исобидаги мавжуд о қ ава сувларни тозалаш иншоотларининг ишлаш самарадорлигини ошириш ма қ садида тозалаш иншоотларини таъмирлаш, керакли мосламалар билан жи ҳ озлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб 200 5-2011 йй ишлар амалга оширилган . • Мавжуд оқава сувларни тозалаш иншоотларининг ишлаш самарадорлигини назорат қилиш мақсадида 2011 йилни 6-ойида қумитанинг Вилоят аналитик назоратга ихтисослашган инспекцияси (АНИИ) томонидан тозалаш иншоотлари, ер ости сувлари ва очиқ сув ҳавзаларидан жами 126 та сув намуналари олиниб, 1537 та кимёвий таҳлиллар ўтказилган. Шундан Мониторинг дастури асосида 24 та о қ ава сув намуналари олиниб, 480 та та ҳ лиллар ў тказилган. • Очик сув ҳавзалари канал ва коллекторларнинг сувини ифлосланишдан муҳофаза қилиш максадида Вазирлар Махкамасининг 07.04.1992 йилдаги 174-сонли қарорининг 49,50- бандларида кўрсатиб ўтилган талабларнинг бажарилишини доимий назорат қилиш учун вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги, вилоятлараро «Сувназорат» инспекцияси билан биргаликдаги 2005-2011 йиллар учун Қўшма иш режаси ишлаб чиқилган ва вилоят ҳокимлигидан тасдиқланган. Қўшма иш режаси асосида очиқ сув ҳавзалари канал ва коллекторлар бўйларида ўтказилган рейдлар натижасида 732 та шахсга 12752,0 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.  Вилоят атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 2005-2011 йй 7173404,9 минг сўмлик чора-тадбирлар режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 7134461,7 минг сўм чора тадбирларни бажаришга сарфланди ва атмосфера ҳавосига 487,911 тонна чиқиндиларнинг кам ташланига эришилган. • Вилоятдаги барча пахта тозалаш заводларида ўрнатилган чанг тозалаш ускуналарини герметиклигини таъминлаш, ишга яроқсиз винтеляторларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш учун 81380,0 минг сўмга чора тадбирларни бажариш режалаштирилган бўлиб, 81380,0 минг сўмга чора тадбирлар бажарилди, натижада атмосфера ҳавосига 71,34 тонна чиқиндилар кам ташланди. • Узавтойўлга қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводлари томонидан 2005-2011 йй атроф муҳитни мухофаза қилишга доир чора тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу чора тадбирларни бажаришга 118637,0 минг сўм маблаг сарфланиши режалаштирилган ва чанг тозалагич иншоотларини гермитиклигини таъминлаш ва чанг ушлагич самарадорлигини ошириш учун 119800,0 минг сўм маблағ сарфланган ва натижада атмосфера хавосига 22,89 тонна чиқиндилар атмосфера ҳавосига кам ташланган. • 2005-2011 йй давомида вилоят бўйича жами 6186 та автотранспорт воситалари газ ёқилғисига ўтказилган. Шундан СПГ- 2548 та, СНГ- 3638 та автотранспорт воситаларидир. Йиллар давомида атмосфера ҳавосига 2463,6 тонна чиқиндилар кам ташланишига эришилган. . 2005-2011 йилларда саноат (асфальт-бетон, ғишт заводлари, ёғ-мой экстрация, пахта тозалаш, нефт-газ корхоналари ва б.) автотранспорт (йўловчи, юк ташиш ва б.) қишлоқ хўжалиги (минерал ўғитлар, ер ости сувларининг кўтарилиши ва б.) корхоналари фаолиятининг минтақадаги экологик вазиятга таъсири ва бу борада атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар самарадорлиги тўғрисида маълумот • Вилоятда хозирги кунда чул зоналарида табиий холда усадиган усимликлар ва доривор усимликлар камайиб бормокда, чунки бунга асосий сабаб Орол денгизининг сув сатхи камайиши натижасида вилоятда шурланиш даражаси юкори булмокда • Хозирги кунда вилоятимиздаги экологик холатни баркарорлаштириш учун ободонлаштириш, кукаламзорлаштитириш ишлари амалга оширилмокда, антропоген таъсирни вужудга келтираётган корхоналарни ахоли турар жойларидан четга чикариш (масалан, пахта заводлари, гишт ишлаб чикариш цехлари ва х.к.з), транспорт воситаларини тоза экологик ёкилги турига (табиий газ, дизель ёкилгиси) утказиш, айланма йулларни барпо килиш, ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун чидамли сув кувурлари утказиш ва х.к.з. экологик холатни бирмунча яхшилашга олиб келди. Шунга кўра атмосфера ҳавосини ифлослантириш индекси кўрсатгичи 1,33 дан (2005 йил) 13 гача (2011 йил) эришилди, экологик тадбирларни бажарилиши натижасида атмосфера ҳавосида олтингугурт диоксиди 0,34 кўрсатгичидан (2005 йил), 0,32 гача (2011 йил), азот диоксиди 0,8 дан (2011 йил), 0,69 гача (2011 йил), фенол 0,59 дан (2011 йил), 0,54 гача (2011 йил) камайтиришга эришилди. • Вилоят ҳудудида заҳарли кимёвий воситалар ва улардан бўшаган идишларни кўмиш қабристони мавжуд бўлиб, бу қабристон Лоша туманлараро Қишлоқхўжаликкимё филиали тасарруфида. Қабристон учун Бухоро туман ижроя қўмитасининг 21.02.1986 йилдаги №70/3-сонли қарори асосида жами 75 гектар ер майдон Лоша туманлараро Қишлоқхўжаликкимё филиалига ажратиб берилган. Ҳозирги кунда қабристоннинг жами ажратилган 75 гектар ер майдонидан 2 гектар ер майдонида эскирган, яроқсиз ҳолга келган кимёвий воситалар ва улардан бўшаган идишларни кўмиш учун 3 та хандак қилинган ва бундай кимёвий воситалар ва улардан бўшаган идишлар шу хандакларга навбатма-навбат жойлаштирилган. Аҳоли яшаш пунктидан 25 км масофадаги узоқликда жойлашган. Қабристоннинг атрофи сим тўр билан ўралган, дарвоза қурилган киришни таъқиқлаш учун огоҳлантирувчи ёзувлар ва белгилар ўрнатилган, буйруқ асосида алоҳида жавобгар шахс тайинланган. • Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан мониторинг дастурига киритилган ва доимий мониторинг ишлар олиб борилади. Ҳар доим йилнинг баҳор ва куз фаслларида қабристон атрофларидан тупроқ намуналари олиниб қўмитанинг Аналитик назоратга ихтисослашган лабараторияси томонидан доимий таҳлиллар ўтказилиб борилмоқда ва таҳлиллар натижаларида қабристондан атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи, яъни ифлослантириш ҳолатлар аниқланмаган. • 2009 йилнинг охирига келиб заҳарли кимёвий воситалар ва улардан бўшаган идишларни кўмиш қабристони навбатдаги 3 хандаги тўлганлиги сабабли чиқиндиларни қабул қилиш имконияти йўқ. Ҳозирги кунда яроқсиз кимёвий воситалар ва улардан бўшаган идишларни ушбу қабристонга жойлаштириш тўхтатилган. 4 хандакни қуриш учун 150-200 миллион сўм маблағ талаб этилади. Аммо Лоша туманлараро “Қишлоқхўжаликимё” филиалида шунча маблағ ажратиш имкониятини топиб билмаяпти. • 2011 йилнинг 6 ойида эса 14 та коллекторларнинг 771,7 км тозаланган, 32 дона тик дренаж кудуклари таъмирланган, 6 та коллекторларда реконструкция ва куриш ишлари бажарилган, 5 та тик дренаж ва 60 та кузатув кудуклари курилган. Ушбу тадбирларни бажаришда «Мелиорация жамгармаси» хисобидан жами 7845,37 млн сум маблаг сарфланган. 10700 гектар ер майдонининг мелиоратив холати яхшиланган. • Бухоро шаҳар аҳолисининг 100 %, Когон шаҳри аҳолисининг эса 97,9% тоза ичимлик суви билан таъминланган. Туманлар бўйича ичимлик сув таъминотига эса Когон туманида 52,9%, Бухоро туманида 72,7%, Вобкент туманида 41,6%, Жондор туманида 42,5%, Олот туманида 24,1%, Пешку туманида 44,2%, Ромитан туманида 69,8%, Шофиркон туманида 42,3%, Қоракўл туманида 14,8%, Ғиждувон туманида 21,3% ва Қоровулбозор шахрида 100% ташкил қилади. • Бухоро вилоятидаги 57 та ичимлик сув манбасидан вилоят аҳолисининг 52,8 фоизи ва халқ хўжалиги тармоқлари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Шу жумладан, Бухоро шаҳри, Олот тумани очиқ сув ҳавзаси Амударё сувидан ва қолган барча ҳудудлар ер ости сув манбаларидан, чунончи Бухоро шаҳри, Бухоро, Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари марказлари хамда айрим қишлоқ аҳоли пунктлари «Дамхўжа» сув манбасидан ҳам таъминланган бўлиб, вилоятнинг умумий ичимлик сув сарфининг 25-30 % ни ташкил этади. • Вилоятдаги барча ша ҳ ар ва туманларда ҳ амда қ ишло қ а ҳ оли яшаш пунктларидаги ичимлик суви қ увурларининг умумий узунлиги 2083,8 км бўлиб, шундан «Сувоқава» тизимида 1803 км ни ташкил қ илади. Тармо қ лар 1929 -2009 йилларда қ урилган. Хизмат муддати ўтган ичимлик суви қувурларининг умумий узунлиги 1200 км ни ташкил этади. Ҳозирги кунда таъмир талаб сув тармоқларининг узунлиги 520 км атрофида. • Бухоро шаҳрида яроқсиз ҳолга келган 110 км магистрал ва тарқатувчи сув қувурлари Жаҳон банки томонидан ажратилган кредит маблағлари (25,91 млн АҚШ доллари) ҳисобига 2009 йилда тулик реконструкция қилинди. • Бундан ташқари Бухоро шаҳри ва шаҳар атрофидаги 120 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш максадида 2010 йилнинг январ ойидан бошлаб «Шохруд» ва “Зарафшон” сув тозалаш иншоотларида Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2002 йилдаги 435-сонли ва вилоят ҳокимининг 03.07.2009 йилдаги 183-сонли қарори билан пудратчи “Gowharrud” IEPS корхонаси томонидан ICB-33-B(r) контракти асосида қайта таъмирлаш ишлари бажарилган. Қайта қуриш ишлари Жаҳон тараққиёт банкининг имтиёзли кредити асосида амалга оширилиб, жами 2912051,19 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Бунинг натижасида тунги ёритиш ускуналари ва 4 та назорат ускуналари (вишка) янгидан ўрнатилган, реагент хўжалиги тўлиқ мукаммал таъмирлашдан чиқарилган, 2 та сув тиндиргичлари лойиҳа асосида таъмирланган ва коагулянт қўшиш ҳамда қабул қилиш камералари қайтадан қурилган, диаметри 1000 мм бўлган қувурлар янгисига алмаштирилган ва 12 дона диаметри 1000 мм бўлган янги задвишкалар ўрнатилиб, камералар янгидан қурилган. Минтақада трансчегарали экологик муаммоларнинг таъсирини камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот. • Бухоро вилояти билан қўшни мамлакатлар билан трансчегаравий экологик муаммоларнинг мавжуд эмас. • Аммо вилоят худудини атроф муҳитини муҳоффаза қилиш ва ҳар хил омилларни таъсирини камайтириш борасида олиб атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги олиб борилмоқда. Атроф табиий муҳитни қўриқлаш борасида минтақада олиб борилаётган ишларни самарали ташкил этишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар. • Орол минтақасида рўй берган экологик ҳолат вилоятимиз ерларига, яйловларию, ўсимлик, ҳайвонот дунёсига ҳам ўз таъсирини ўтказмокда. Яйловларнинг чуллашуви, ноёб ўсимлик, ҳайвон турларини купайишига , ривожланишига таъсир қилмоқда. Яйловларни чуллашувини олдини олиш мақсадида саксовул, черкез, юлгун, шувоқ каби ўсимликларни экиб, кўчатларини ўтказиш ҳисобига чўл ҳосилдорлиги, қум кўчиш, эррозия, гармсел каби офатларнинг олди олинмоқда. Вилоятнинг чўл ҳудудининг шимолий-ғарбий қисмидан ўтувчи узунлиги 197 км, эни 10 км келадиган “Яшил қалқон” ташкил қилинмоқда. Бу белбоғ Ғиждувон туманидан бошланиб, Олот туман ҳудудида тугайди. “Яшил қалқон” нинг ташкилий ишлари вилоят ҳокимининг 2001 йил 11 июлдаги 88-сонли фармоишидан сўнг бошланиб ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунга келиб вилоят ўрмон хўжаликлари ва вилоят қўмитаси билан 55 минг 78 гектар чўл майдонларида саксовул кўчат ва уруғидан экилган. • Қизилқум, Жайрон экоцентр, Коракир, Денгизкул каби буюртма қўрикхоналарни ташкил қилиш, ноёб йўқолиб бораётган ўсимлик, ҳайвон турларини асраб қолиш имкониятини яратмоқда Вилоятдаги мавжуд камчиликлар • Вилоятдаги мавжуд камчиликлардан булар, асосан ахлатларни жойлаштириш ва уларни зарарсизлантириш, туманларда талаб даражасига жавоб берадиган замонавий ахлатхоналар жорий этиш, канализация тизимни такомиллаштириш ва ичимлик сувини чет эл андозалари талабларига тула жавоб берадиган тозалаш иншооти ускуналари билан жихозлаш, корхоналарнинг экологизациялаштириш масалаларидан иборатдир. • Ундан ташкари хужалик юритувчи субъектлардаги атмасфера хавосига чикариладиган мосламаларни ва окава сувларни тозалаш иншоотларни ишлаш самарадорлиги ошириш масалалани хал этишдан иборатдир. • Вилоятитмиз худудидаги табиий кўлларга қўшни Самарканд, Навои, Кашкадарё вилоятларидан ҳам сизот сувлар оқиб келиб, атроф муҳитнинг мувозанатини ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Хусусан Хадича, Зикри, Девхона кўллари ҳисобига бир неча минг гектар яйловлар сув остида қолиб кетмоқда. • Орол минтақасида рўй берган экологик ҳолат вилоятимиз ерларига, яйловларию, ўсимлик, ҳайвонот дунёсига ҳам ўз таъсирини ўтказмокда. Яйловларнинг чуллашуви, ноёб ўсимлик, ҳайвон турларини купайишига , ривожланишига таъсир қилмоқда. Атроф табиий муҳитни қўриқлаш борасида минтақада олиб борилаётган ишларни самарали ташкил этишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар • Орол минтақасида рўй берган экологик ҳолат вилоятимиз ерларига, яйловларию, ўсимлик, ҳайвонот дунёсига ҳам ўз таъсирини ўтказмокда. Яйловларнинг чуллашуви, ноёб ўсимлик, ҳайвон турларини купайишига , ривожланишига таъсир қилмоқда. Яйловларни чуллашувини олдини олиш мақсадида саксовул, черкез, юлгун, шувоқ каби ўсимликларни экиб, кўчатларини ўтказиш ҳисобига чўл ҳосилдорлиги, қум кўчиш, эррозия, гармсел каби офатларнинг олди олинмоқда. Вилоятнинг чўл ҳудудининг шимолий-ғарбий қисмидан ўтувчи узунлиги 197 км, эни 10 км келадиган “Яшил қалқон” ташкил қилинмоқда. Бу белбоғ Ғиждувон туманидан бошланиб, Олот туман ҳудудида тугайди. “Яшил қалқон” нинг ташкилий ишлари вилоят ҳокимининг 2001 йил 11 июлдаги 88-сонли фармоишидан сўнг бошланиб ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунга келиб вилоят ўрмон хўжаликлари ва вилоят қўмитаси билан 55 минг 78 гектар чўл майдонларида саксовул кўчат ва уруғидан экилган. • Қизилқум, Жайрон экоцентр, Коракир, Денгизкул каби буюртма қўрикхоналарни ташкил қилиш, ноёб йўқолиб бораётган ўсимлик, ҳайвон турларини асраб қолиш имкониятини яратмоқда Минтақада экологик хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни самарали ташкил этиш юзасидан экспертлар ва соҳа мутахассисларининг фикрлари ва тавсиялари. • Юкорида кайд килинган муаммоларни бартараф килиш учун куйидагиларни амалга ошириш лозим. • 1.Хозирги кунда вилоятимиздаги экологик холатни баркарорлаштириш максадида, Вилоятимизнинг шимолий минтакасида узунлиги 197 км, эни 10 км булган «Яшил калкон» барпо килиш ишлари давом эттирилмокда, лекин бу ишларни тезрок амалга ошириш чоралариникўриш зарур. • 2.Самарканд, Навои вилоятидан Зарафшон дарёсига оқиб тушадиган оқава, сузот сувларини чап қирғоқ зовури орқали Огитма табиий кўлига оқизиш лоиҳа ҳужжатларини тасдиқлашни кўриб чиқиш. • 3.Бухоро шаҳрида ахлатларни зарарсизлантириш ва жойлаштириш янги майдонини барпо қилишни кўриб чиқиш. • 4.Атроф муҳитни флора ва фаунага таъсири ҳамда унинг оқибатларини ўрганиш учун уларни кадастирларини ишлаб чиқиш.