logo

Биотехнология фанининг предмети вазифалари ва тадкикот усуллари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

525.1806640625 KB
Биотехнология фанининг предмети вазифалари ва тадкикот усуллари Режа: 1. Биотехнология. 2. Биотехнология ва уни бошка фанлар билан алокаси. 3. Биотехнология халк хужалигидаги ахамияти. 4. Биотехнологиянинг булимлари. 4.Фойдаланилган адабиётлар Биотехнология фани энг кари бир вактни узида энг ёш фанлардан биридир, колаверса фан даражасидан бевосита саноат сохаларининг бир булимига айланди. Биотехнология деганда тирик организмлар ёки биологик жараёнларни ишлаб чикаришга куллаш тушунилади. Одамзод нон ишлаб чикариш, сур - пишлок, вино, сирка тайёрлаш сингари сохалардан узок вактлардан бери фойдаланиб хаётга куллаб келади. "Биотехнология" сузи 70 йиллар охирлари 80 йилларнинг бошларида кириб келди ва генетик инженерия биоинженерия фанлари пайдо булиши билан иккинчи марта тугилди. Хозирги вактда биотехнология жараёнлари кимматли биологик актив моддалар - антибиотиклар, ферментлар, гормонлар ва бошка моддалар ишлаб чикаришда, атроф мухит ифлосланишини йукотишда, усимликларни зараркунанда ва касалликлардан химоя килишда, чорва хайвонлари озукасига кушиши учун катта масштабда оксиллар ва аминокислоталар хосил килишда кишлок хужалик махсулотларини кайта ишлаш, саклаш сингари жуда куп бошка сохаларда кенг кулланилмокда. Генетик ва хужайра инжериясининг ривожланиши аввал иложи булмаган биринчи навбатда доривор моддалар - интерферон, одам инсулини ва бошкаларни олиш имкониятларини яратди. Генетик инженериянинг хамма имкониятларини тулалигича амалга ошиши учун унинг ишлаш усулларини лаборатория пробиркалари даражасида саноат реакторлари даражасига утказиш керак. Боитехнология хозирги вактда жуда тез ривожланаётган даврда турибди, хаётни урганиш сохасидаги фундаментал ва назарий тадкикотлар сохасида мисли курилмаган ютуклар олинган натижаларни амалда куллашдан анчагина илгарилаб кетилиши биотехнология фанини ривожига туртки булди. Биотехнология фанининг юзага келиши ва ривожланишида катор фанлар - биохимия, микробиология, биофизика, молекуляр биология фанларининг ютуклари, тадкикот усуллари катта роль уйнайди. Юкоридаги фанлар билан бир каторда биотехнология фани технологик жараёнлар ва техник воситаларсиз ривожини хеч куз олдимизга келтиришимиз кийин. Бу фан мисли куринмаган тезликди ривожланаётганлиги туфайли катор мустакил сохаларга эга булиб бу сохалар уз навбатида алохида фан даражасига етмокда. Биотехнология фанлари сохаларига биринчи навбатда ген инженерияси - рекомбинант ДНК олиш: уларни клонлаштирилиши, олиган ген асосида биопрепаратлар олиш, инженер энзимология - фермент препаратлари олиш, уларни стабиллаш, ферментлардан ишлаб чикаришнинг турли сохаларида куллаш, иммобилизация килинган ферментлар, уларнинг ишлаб чикаришда кулланилиши, фермент электродлар, уларнинг ахамияти, техник биоэнергетика, табиатда энергия олмашинуви ва аккумуляцияси, биологик жароёнларнинг энергия таъминоти, сувнинг биофотолизи, водород олиш, биогаз олиш, биоэнергетик жароёнлар муаммолари ва истикболлари, хужайра инженерияси, азотнинг биологик богланиши, усимликлар геномига ёт генлар киритиши, усимлик хужайраларида мутагенез ва селекция хайвон хужайраларини культураларини биотехнологияда фойдаланиш, иммунобиотехнология ва унинг усулларидан тиббиётда кулланиши, молекуляр биоэлектроника, биодатчиклар, биологик элементли кампютерлар олиш, бионика биотехнологияни мухим асосий булимларига киради.  Биотехнология катор биологик, тиббий ва техник фанлар уртаси ва уларнинг туташуви натижасида дунёга келган фан булганлиги учун узининг мустакил тадкикот ишлари билан бир каторда химия, физика, математика, биоорганик, биокимё, ген ва хужайра инженерияси фанларининг тадкикот усулларида фойдаланади.