logo

Хавфсизликни тизимий тахлил килиш ва фаолият хавфсизлигини таьминлашнинг услубий–логик кетма-кетлиги

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68 KB
Хавфсизликни тизимий тахлил килиш ва фаолият хавфсизлигини таьминлашнинг услубий–логик кетма-кетлиги Режа: 1.Хавфсизликни тизимий тахлил килиш. Хавфсизликнинг тизимий тахлили хакида тушунча ва унинг максади. 2. Сабаб ва хавф тизими. 3. Хавфсизликни тахлил килиш услублари. 4. Фаолият хавфсизлигини таьминловчи принциплар, услублар ва воситаларининг умумий таьрифлари. 5. Хавфсизликни таьминловчи принциплар ва уларнинг таклифи. 6. Хавфсизликни таьминлаш услублари ва уларнинг таснифи. Таянч иборалар : Эргатик, хавф дарахти, сабаб дарахти, инкор дарахти, окибат дарахти, системали тахлил, априор, апостериор, меъёрлаш, бўш принциплари, ориентер, таснифлаш принципи, клапан, муфта, гомосфера, нокаосфера. Хавфсизликни тизимий тахлил килиш. Хавфсизликнинг тизимий тахлили хакида тушунча ва унинг максади Системали тахлил – мураккаб муаммолар, жумладан, хавфсизлик системаси бўйича карор тайёрлаш ва уни асослаш учун фойдаланиладиган методологик воситалар мажмуидир. Система– ўзаро бириккан компонентлар мажмуи бўлиб, уларнинг ўзаро таъсири натижасида маълум бир максад амалга оширилади, яъни иш бажарилади. Системанинг компонентлари жумласига материал ва объектлардан ташкари уларнинг ўзаро богланиши хамда улар ўртасидаги муносабатлар хам киради. Хар кандай соз машина техник системага мисол бўла олади. Агар системанинг бир компонентини (элементини) инсон ташкил этса, бундай система «эргатик система» деб аталади. Эргатик системага мисол тарикасида «инсон-машина», «инсон-мухит», «инсон-машина-мухит», кабиларни келтиришимиз мумкин. Системани ташкил этувчи элементларни ўзига хос хусусиятлари бўлиши билан бир каторда унинг ўзини хам ўз хусусияти мавжуд бўлади. Системада вужудга келган хусусият уни ташкил этувчи элементларнинг бирортасида хам бўлмайди. Масалан, ёнувчи модда–кислород–ёнгин манбаси битта системани ташкил этади. Агар ушбу элементлардан бирортаси бўлмаса ёниш жараёни юзага келмайди. Бу ерда ёнувчи модда ёниш хусусиятига, кислород- ёнгинни юзага келтириш шароитини яраташ хусусиятига, манба эса ёнгинни амалга ошириш хусусиятига эга. Албатта, бу системада ушбу элементлардан бирортасининг бўлмаслиги, системани бузилишига олиб келади, натижа, максад (ушбу колатда-ёниш) амалга ошмайди. Хавфсизликни системали таќлилининг асосий максади кўнгилсиз окибатлар (бахтсиз ходисалар) га олиб келувчи сабабларни аниклаш ва шу асосида уларни камайтириш эхтимолини таъминловчи тадбирлар ишлаб чикишдан иборатдир. Сабаб ва хавф тизими «Сабаб ва хавф дарахти» тизим и. Хар кандай хавф маълум бир сабаб ёки сабаблар окибатида юзага келади ва кўнгилсиз окибатларни келтириб чикаради. Сабабсиз реаль хавф бўлмайди. Шу сабабли, хавфни бартараф этиш ёки олдини олиш биринчи навбатда унинг келиб чикиш сабабини ўрганишга боглик бўлади ва бу «сабаб-окибатли» богланиш оркали изохланади. Хавф, айрим сабаб ёки сабабларнинг окибати бўлиб, у ўз вакида бошк бир сабабни келтириб чикрувчи хмдир, яъни, маълум бир сабаб таъсирида юзага келган хавф, бошка бир хавфни келиб чикишига сабаб бўлиши, у хавф яна бошка бир хавфни тугдириш, натижада бу жараён иерархар, занжирли богланиш ёки система кўринишига эга бўлиши мумкин. Бундай богланишнинг график тасвири кўп шахобчали дарахтни эслатади. Шу сабабли, хавфсизликнинг тахлилига багишланган айрим адабиётларда кўпинча «Сабаб дарахти», «Инкор дарахти», «Хавф дарахти», «Окибат дарахти» каби иборалар учрайди. Албатта, бундай график ифодаларда, яъни «дарахтларда» сабаблар шохчалари ва окибат шохчалари мавжуд бўлиб, улар «сабаб-окибати» богланишнинг тўлик диалектик характерини кўрсатади. Шунинг учун, тахлил натижаси асосида тузилган бундай график ифодани «Сабаблар ва окибатлар дарахти» деб номлаш максадга мувофик хисобланади. Бундай «дарахт» ларни кўриш хар хил кўнгаилсиз ходисалар сабабларини аниклашнинг асосий боскичларидан юкори хисобланади. «Дарахт» шохланишини тузиш кўп боскичли чексиз жараён бўлганлиги сабабли, маълум бир чекланишлар кабул килинишини талаб этади. Бу чекланишлар тадкикотларнинг максадига боглик бўлиб, улар мантикий жихатдан асосланган бўлиши лозим. Хавфсизликни тахлил килиш услублари Хавфсизлик системасини икки хил, яъни априор ва апостириор усубларда таќлил килиш мумкин. Иккала холатда хам фойдаланиладиган услуб тўгри ёки тескари тартибда амалга оширилиши мумкин. Априор услуб. Бу услубда тадкикотчи тахлил килинадиган система учун потенциаль мумкин бўлган хавфни (кўнгилсиз ходисани) танлаб олади ва ушбу хавф таъсирида юзага келадиган бошка хавфлар кетма кетлигини ўрганади ёки ушбу кўнгилсиз ходисага олиб келувчи холтлар, сабаблар турини аниклайди. Ушбу услуб фаолият амалга ошмасдан олдин мантикий тахлил килиш оркали бажарилади. Апостериор услуб. Ушбу услуб фаолият амалга ошгач, яъни, ходиса содир бўлгач бажарилади. Бунда ушбу кўнгилсиз ходисанинг изи асосида унинг сабаблари аникланади ва тахлил натижалари бўйича келажакда бажарилиши лозим бўлган ишларга тавфсияномалар ишлаб чикилади. Бу иккала услуб мос холда тўгри ва тескари услуб хам деб юритилади. Тўгри услубда кўнгилсиз ходисаларга олиб келувчи сабаблар ва хавф турлари ўрганилиб, содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ходисалар олдиндан тахлил килинади. Тескари услубда эса содир бўлган кўнгилсиз ходисалар, яъни, бахтсиз ходисалар ўрганилиб, унинг сабаблари аникланади. Хавфсизликни тахлил килишдаги асосий муаммолардан бири унинг асосий кўрсаткичларини («параметр» ларини) ва системанинг чегарасини тўгри белгилашдан иборатдир. Агар система жуда киска тарзда тахлил килинса, айрим хавфли холатлар эътибордан четда колиши ва натижада турли хил бахтсиз ходисалар келиб чикиши мумкин. Шунингдек, агар система жуда кенг кабул килинса, тахлил натижасида ноаникликлар, чалкашликлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли, тахлил чегарасини аниклашдан олдин тахлилнинг аник максади белгиланиши зарур. Умумий килиб айтганда, тахлил асосида ишлаб чикилган иктисодий, техник, ташкилий, санитар-гигиеник ва бошка турдаги барча тадбирлар ушбу системада юз бериши мумкин бўлган хавфларни тўлик олдини олиш, яъни бахтсиз ходисаларни келиб чикишини бартараф этилишини таъминланиши зарур. Фаолият хавфсизлигини таьминловчи принциплар, услублар ва воситаларининг умумий таьрифлари Хавфсизликнинг умумий назарияси таркибида принцип ва услублар эвристик ва услубий («методологик») роль уйнайди. Француз философи Гельвеций (1715-1771 йй.) хавфсизлик принципларининг ахамияти тўгрисида куйидагича ёзади: «Айрим принциплар тўгрисида билимлар, осонлик билан баъзи факторларни билмасликнинг ўрнини тўлдиради». («Об уме», 1758 й). Хуш принцип, услуб ва техник воситаларнинг асосий маъноси нима? Принцип – бу гоя, фикр, умумий тушунчалар ва умумий коидалардир. Услуб (метод) – бу умумий коидалардан келиб чикадиган ва максадга олиб борадиган йўл, максадга эришишнинг усулидир. Хавфсизликни таъминловчи воситалар – бу хавфсизлик принциплари ва услубларини амалга оширишдаги конструктив, ташкилий ва материал мужассамликдир. Принцип, услуб ва восита – бу хавфсизликни таъминловчи мантикий боскичдир. Уларни танлаш фаолиятнинг аник шарт-шароитларига, хавф даражасига, иктисодий кўрсаткичларга ва шу каби бир канча мезонларга боглик бўлади. Хавфсизликни таъминловчи принциплар ва уларнинг таснифи Хавфсизликни таъминловчи принциплар турли хил бўлиб, уларни ориентерловчи, техник, ташкилий, бошкариш каби гурухларга ажратиш мумкин. Куйида айрим принципларни маъноси билан танишиб чикамиз. Меъёрлаш принципи – инсонни турли хил хавфлардан химоялаш максадида, стандарт асосида хавфли ва зарарли факторларнинг рухсат этилган микдорларини ўрнатиш демакдир. Масалан, РЭМ, РЭД, кўлда кўтариш юк меъёри, иш вакти меъёри ва бошкалар. Бўш заиф (звено) принципи. Техник ситеманинг хавфсиз ишлашини таъминлаш максадида унга заиф элемент ўрнатилади, яъни белгиланган кўрсаткич меъёридан ошгач биринчи навбатда тўхтайди ванатижада хавф бартараф этилади. Буларга саклаш клапанларини, электр саклагичларини («предохранитель») ва муфталарни мисол келтириш мумкин. Маълумот бериш принципи. Ишчига иш даврида хавфсизликни таъминлаш бўйича йўл-йўриклар, кўрсатмалар беришга асосланган. Бунга курс ўкишлари, йўрикномалар («инструктаж») ўтиш, хавфсизлик белгилар, огохлантирувчи белгилар ва бошкалар киради. Таснифлаш принципида объктларни хавфлилик даражасига боглик холда синфларга ёки катигорияларга ажратиш тушинилади. Масалан, санитар-химоя зоналари (5-синифга ажратилган), портлаш-ёниш хавфлилиги бўйича ишлаб чикариш биноларининг категориялри (А,Б,В,Г,Д,Е), ёнгин зоналари ва бошкалар. Хавфсизликни таъминлаш услублари ва уларнинг таснифи Хавфсизликни таъминловчи услубларни ўрганишдан олдин ишчи зона ва хавф зонаси каби ибораларга тушунча берамиз. Фаолият даврида ишчи турадиган ёки харакат киладиган жой, ишчи зона– гомосфера деб аталади. Доимий ёки даврий равшда хавф содир бўладиган зона– нокосфера деб аталади. Фаолият даврида хавфсизликни таъминлаш услубларини кўйидаги 3 турга ажратиш мумкин: 1.Гомосфера ва нокосферани фазовий ва (ёки) вакт бўйича ажратишга асосланган услуб. бу асосан дистанцион бошкариш, автоматлаштириш, роботлаштириш ва бошка ташкилий тадбирлар оркали амалга оширилади. 2.Хавфни бартараф этиш оркали ноксосферани меъёрлаштириш услуби. Бунга инсонни шовкин, газлар, чанглар таъсирида химоя килишга каратилган тадбирлар мажмуи ва коллектив химоя воситалари киради. 3. Маълум мухитда инсонни химоялаш даражасини оширишга каратилган усуллар ва воситалар мажмуи. Бу услуб ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича ўкитиш, ШХВ дан фойдаланиш, психологик таъсир этиш ва бошка шу каби тадбирлар оркали амалга оширилади. Фойдаланилган адабиётлар : 1. Луковников А.В. «Мехнат мухофазаси» Тошкент,Ўқитувчи.1984. 2. Беляков Г.И. Охрана руда, М.: ВО Агропромиздат,1990. 3. Охрана труда в электроустановке./ Под ред. А.Б.КнязевскогоМ: «Энергоатомиздат», 1983. 4. Акимов Н.И., Ильин В.Г. Кишлок хужалик ишлаб чикариш объектларида граждан мудофааси. Тошкент, «Мехнат», 1989. 5. Акимов Н.И., Ильин В.Г. Гражданск.оборона на объектах сельскохозяйствен.произ-ства. М.:Колос, 1984