logo

Қувурларни гидравлик хисоби. Қувур тўйнугини хисоби. Қувурларни мустахкамлаш.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

45 KB
Қувурларни гидравлик хисоби. Қувур тўйнугини хисоби. Қувурларни мустахкамлаш. Режа: 1. Қувурларни гидравлик хисоби. 2. Қувур тўйнугини хисоби. 3. Қувур узунлигини хисоблаш. 4. Қувурларни мустахкамлаш. Таянч сўзлари ва иборалари: -Қувур, тўйнук, кўндаланг кесим, гидравлик хисоб, оқим тарзи, қувур узунлиги, мустахкамлаш. Автомобил йўлларини кичик сув оқимларидан кесиб ўтган жойларида қувурлар лойхалаш кенг қулланилади. Қувурлар қуйидаги асосий элементларидан ташкил топади : Пойдевор, қувур узунлигини ташкил қилувчи звенолар, кирувчи ва чиқувчи каллаглар. Туйнукнинг шакли жихатдан автомобил йўлларида доиравий ва туцри тўртбурчакли қувурлар қўлланилади. Қувур туйниги деб, қувурнинг ички кўнадаланг кесими энг катта ўлчамига d ёки вх h га айтилади. Қувурларнинг қуйидаги туйнук ўлчамлари мавжуд. Доиравий d = 0.50 , 0.75 , 1.0 , 1.25 , 1.50 , 2.0 м Тўртбурчакли Вх h = 1.5 х 2.0; 2.0х2.0; 3.0х2.0; 2.0х3.0; 3.0х3.0; 4.0х3.0; 5.0х3.0; 6.0х3.0 м. Доиравий қувур кичик туйнуклиси тезда тўлиб қолади, шунинг учун d =0.5 м қувурларни паст даражали йўллардаги съездлар қўлланилади d =0.75 м қувур 1 V - V даражали йўлларда қувур узунлиги 15 м дан ошмаганда қўллаш мумкин . Қувурлар d = 1.0 бўлганда, II - V даражали йўлларда l к =20м дан ошмаганда қўлланилади. Қувурлар узунлиги катта бўлган холларда камида d = 1.25 м бўлгани қўлланилади. Қувурлар каллаги 2 хил бўлади : портал ва раструб . Портал каллаглар фақат d =0.5 ва 0.75 м бўлган туйнукли қувурларда қўлланилади. Қувурлар гидравлик хисоби, унинг туйнугини ўлчамини аниқлаш учун олиб борилади ва шу асосда қувурдан оқиб ўтадиган оқим шароити аниқланади. Қувурларда уч хил оқим тарзи кузатилади. - Босимсиз Н  1.2 h вх - -Ярим босимли Н  h вх - -Босимли Н  h вх Қувур иш тарзи 9.7 рам [1]. Қувурлар энг катта тарқалган сув ўтказувчи иншоотлардан хисобланиб, уларда харакат шароити бузилмайди, Шунинг учун кўприклардан устунлиги бор. Қувурларни хар хил холатларда жойлаштириш мумкин. Қувурлар қурилиш бахоси бўйича кўприклардан кам харажатли. Бир кўзли доиравий қувурлар 13 м 3 /с гача, тўртбурчаклиси 63 м 3 / с гача сув сарфини ўтказишга эқодир. Қувурларни сув ўтказувчанлик қобилятини ошириш учун уларни сонини ошириш назарда тутилади. Қувурларда хам гидравлик хисоб ишлари ёмцир ва қор сувлари максимал сарфини аниқлашдан бошланади ва шу асосда энг катта қийматга асосан хисобий сув сарфини аниқланилади. Бу хисоб ишлари кичик куприкларда бажарган хисоб ишларини ўзи бўлади. ( Кичик кўприк хисобига қаралсин ) 11 Қувур туйнугининг хисоблаш Хисобий сувлар сарфи аниқлангач, иқлим шароитига боцлиқ равишда, сарф миқдоридан ва иқтисодий тахлилдан келиб чиқиб қувур тури танланади. Бу қувур гидравлик тавсифларидан келиб чиқиб жадвалдан аниқланилади. Жадвалдан қувур туйнуги, қувур олдидаги сув чуқурлиги ва қувурдан чиқишда сув тезлиги аниқланади. ( d , H ,V  x ). Шундан сўнг қувур баландлиги ( диаметри ) га h Т қувур олди сув чуқурлигини ( Н ) солиштириб қувурда сув оқиб ўтиш тарзи аниқланади . Агар чуқурлик ( Н ) қувур баландлигидан ( h Т ) кичик бўлса, еки 20 % кам миқдорга ошса ( Н < 1.2 h Т ) у холда босимсиз тарз юзага келади. Агар Н > 1.2 h Т бўлса ярим босимли тарз бўлади. Босимли оқим тарзи Н > 1.4 h Т бўлганда содир бўлади. Қувурлар устидаги энг кичик кўтарма баландлигини Н min = Н отм + h Т +  +  формуладан аниқланилади. Н отм сой белгиси ; h Т қувур баландлиги ;  - қувур қалинлиги ;  = 0.6 минимал кўтарма ; (бу йўл тўшамаси қалинлигидан кам бўлмаслиги керак) Қувур узунлиги Н кўтар < 6.0 м бўлганда қуйидагича аниқланилади. 0.5 H + m (H k - d) 0.5 H + m (H k -d) 1 L кўт =[-------------------- + ------------------- + n] -------- 1+1.5 i қ 1-0.5 i қ sin  В - йўл пойи кенглиги ; м , Н к кўтарма баландлиги , d диаметр , i – қувурнинг n= 0.35 – каллак девори қалинлиги , m- ен қиялик . L = L қ + 2 M М Қувур каллаги узунлиги Н кўт > 6.0 м бўлганда қувур узунлиги 0.5 B – 1.5 + 1.75 ( H k - h Т ) 0.5 B – 1.5 +1.75( H k - h Т ) 1 L қ =[-------------------------- + -------------------------- +n]----- 1 + 1.75 i қ 1 - 1.75 i қ sin  АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».