logo

Транспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи узел ва тизимларни техник диагностикалаш воситалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1170 KB
Транспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи узел ва тизимларни техник диагностикалаш воситалари Режа ; 1. Тормоз тизимини диагностикалаш 2. Рул бошқармасини диагностикалаш 3. Шина, \илдирак, юриш қисми ва осмаларни диагностикалаш 4. Кузов ташқи асбоблари, олдинги ойна, ойна тозалагич, ойна ювгичлар техник ҳолатини диагностикалаш Эксплуатациядаги транспорт воситалари техник ҳолатига ҳаракат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган меъёрий талаблар ГОСТ 25478-91 да келтирилган. Ундан ташқари ЕЭК ООН (БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси) қоидаси, Евро қоидаси, ИСО стандартлари каби халқаро миқёсдаги меъёрлар ҳам мавжуд. Тормоз тизимини диагностикалаш Статистик маълумотларга қараганда техник сабабларга кўра содир бўладиган фалокатларнинг 40...45 фоизи транспорт воситалари тормоз тизимининг носозликлари натижасида келиб чиқар экан. Тормоз тизими бўйича вужудга келадиган носозликлар асосан диагностикалаш орқали аниқланади. Тормоз тизимини диагностикалаш жараёни эксплуатация шароитлари ва характерли носозликлар рўйхати асосида амалга оширилади, унга тегишли равишда диагностик параметрлар танланади, меъёрий кўрсаткичлар аниқланади, диагностикалаш технологияси ишлаб чиқилади. Диагностик параметрлар тормоз тизимининг носозликлари рўйхати асосида тузилган тузилмавий - сабабий шаклларни таҳлил қилиш билан аниқланади. Диагностик-меъёрий кўрсаткичлар эса, эксплуатация шароитларидан қаътий назар, тормоз тизимининг бузилмасдан ишлаши, берилган тормозланиш йўли ва транспорт воситаси секинлашишини таъминлаши керак. Транспорт воситаларининг тормоз тизимига қуйидаги асосий эксплуатацион талаблар қўйилади: - берилган тезликдаги энг қисқа тормозланиш йўли; - тормознинг ҳамма \илдиракларда бир вақтда ишлаши; - тормоз тизими юритмасининг қисқа вақтда ишга тушиши; - чап ва ўнг \илдираклардаги тормоз кучларининг тенглиги. Носозликларнинг келиб чиқиши ва тузилмавий параметр кўрсаткичларига асосланган ҳолда тормоз тизимининг диагностик параметрларини икки турга бўлиш мумкин: умумий ва элементар диагностик параметрлар. Умумий диагностик параметрларга транспорт воситасининг тормозланиш йўли ва секинлашиши, тормоз кучлари ва уларнинг \ илдираклардаги қийматлари фарқи киради. Элементар диагностик параметрларга тепкини босиш кучи, тормоз кучининг ошиши ёки камайиши, тормоз механизмининг ишга тушиш вақти, тормоз камера штогининг йўли, тепкининг эркин йўли, компрессорнинг иш унумдорлиги ва бошқалар киради. Тормоз тизимининг диагностик параметрлари қуйидаги ҳолларда ўлчанади: - транспорт воситасининг ҳаракати жараёнида; - транспорт воситасига доимий ўрнатилган диагностик воситалар ёрдамида; - қўз\алмас шароитда- тормоз стендлари ёрдамида. Транспорт воситаси эксплуатацион хусусиятларининг тормоз тизими бўйича асосий диагностик параметрлари қуйидагилар: S т - тормозланиш йўли, м; Р т - тормоз кучлари, Н; S с - секинлашиш йўли, м ;t с - секинлашиш вақти, с; j с - секинлашиш миқдори, м  с 2 . Транспорт воситаси техник ҳолатини баҳолашда унинг ҳаракат хавфсизлигига бевосита ёки билвосита таъсир этувчи агрегат ва механизмлар техник ҳолатини аниқлаш асосий тадбирлардан хисобланади. Транспорт воситаси тормоз тизимининг техник ҳолати ва унинг ишлаш самарадорлиги ГОСТ 25478-91 бўйича харакатда синаш ва стендда синаш усуллари билан аниқланади. Ҳаракатда синаш. Транспорт воситасини ҳаракатда синаш асосан тормоз тизими сифатини умумий баҳолаш учун қўлланилади. Тормоз тизимини диагностикалаш текис, қуруқ, горизонтал ва транспорт ҳаракатидан холи бўлган йўлда ўтказилади. Илашиш коэффициенти 0.6 дан кам бўлмаган қуруқ асфалт йўлда, транспорт воситаси тезлигини 40 км  соатга етказиб, сўнг тормозланади ва тормозланиш йўли ҳамда секинлашишни аниқлаш билан ўтказилади. Секинлашиш деселерометр асбоби ёрдамида аниқланади. Бу оддий усул бўлиб, асосан дастлабки ахборот учун қулай. Тормозланиш йўли қуйидагича аниқланади:g V K S a э Т     26 2 , (118) бу ерда: S т - тормозланиш йўли, м ; К э – эксплуатацион шароитни эътиборга олувчи коэффициент (енгил автомобиллар учун -1.4; юк автомобиллари ва автобуслар учун -2...2.44); V a – транспорт воситаси тезлиги, км  соат;  - шинанинг йўл билан илашиш коэффициенти; g - эркин тушиш тезланиши, м  сек 2 . Секинлашишни эса қуйидаги ифода билан аниқлаш мумкин: т 2a max S 26 V J  , (119) Транспорт воситасининг тезлиги V a  30 км  соат бўлганда енгил автомобилларнинг тормозланиш йўли 7.2 м, юк автомобиллари ва автобуслар учун эса 9.5...11.0 метрни ташкил этади. Енгил транспорт воситалари учун секинлашиш j  5.8 м  сек 2 , юк транспорт воситалари учун 5.0 м  сек 2 дан ва автобуслар учун 4,2 м  сек 2 дан кам бўлмаслиги керак. Доимий қўз\алмас шароитда тормоз тизимини диагностикалаш орқали унинг техник ҳолати тў\рисида тўлиқ ахборот олинади (43-расм). Тормоз тизимини диагностикалаш усуллари Ҳаракатда синаш (йўл синовлари) Стендларда синаш Майдончали стендда Ролик (барабан)ли стендда Инерция механизмли Куч механизмли 43-расм. Тормоз тизимини диагностикалаш усуллари Автотранспорт корхоналари ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида, диагностикалаш асосан стендларда бажарилади. Стенд шундай қурилмаки, унда транспорт воситасининг йўлдаги ҳаракати шакллантирилади (тақлид (имитация) қилинади). Майдончали инерцион тормоз стенди: Майдончали инерцион тормоз стендида (44-расм) транспорт воситасининг тезлиги 6-12 км  соатга етказилиб, сўнг майдончанинг устида бирдан тормоз берилади ва тормозланиш йўли аниқланади. 44-расм. Майдончали тормоз стендининг шартли тасвири 1- майдончалар; 2- датчик; 3- роликлар; 4- транспорт воситаси \ илдираги; 5- қайтарилувчан пружина. Бу стенд тормоз тизимининг экспресс-диагностикасида ишлатилади. Тормозланиш жараёнида юзага келадиган транспорт воситасининг инерция кучлари ҳамда шиналар билан майдонча орасида пайдо бўладиган ишқаланиш кучлари платформаларнинг силжишига олиб келади, у эса датчиклар ёрдамида қабул қилинади. Силжиш тормоз кучига пропорционалдир. Бунда пайдо бўладиган инерция кучлари транспорт воситасининг тормоз кучларига тў\ри келади. Агар тормоз самарасиз бўлса, у ҳолда транспорт воситаси \илдираги стенд майдони бўйича айланиб кетаверади ва майдончалар силжимайди. Тормоз самарали бўлса, \илдирак майдонда тўхтайди, инерция ва ишқаланиш кучлари таъсирида транспорт воситаси ва у билан бирга майдончалар олдинга қараб ҳаракатланади. Ҳар бир майдоннинг силжиш миқдорини датчик ёрдамида ўлчов асбоби ёзиб боради. Бундай стенднинг афзалликлари: тезкорлиги; тайёрланаётганда ва ишлатишда кам металл ва энергия сарфи; тормозга умумий баҳо беришнинг қулайлиги. Камчилиги: \илдираклар билан майдончалар орасидаги илашиш коэффициентининг ўзгариши сабабли кўрсаткичлар паст тур\унликка эга. Ундан ташқари транспорт воситаси тормозланаётганда майдонча устида қийшиқ туриб қолиши мумкин. Шунинг учун бундай стендлар кенг қўлланмай қолган. Юқоридаги камчиликлар роликли (барабанли) стендларда йўқ. Инерция туридаги тормоз стенди . Бу стенд икки жуфт барабанлар, занжир узатмалари, 55…90 кВтли электр двигатели, редуктор, инерцион маховиклардан иборат (45-расм). 45-расм. Барабанли инерцион тормоз стендининг шартли тасвири. 1-инерцион маховик; 2-барабан; 3-занжирли узатма; 4-электр магнитли илашув; 5-редуктор; 6-электр двигатели. Бу стендда тормоз самарадорлигини текширишнинг физик моҳияти қуйидагича: агар ҳақиқий йўлда тормоз механизми ёрдамида тў\ри ҳара- катланаётган транспорт воситасининг кинетик энергияси сўндирилса, стенд шароитида эса транспорт воситаси қўз\алмас бўлиб, тормоз таъсири остида маховик массаси ва барабанлар айланишининг энергияси сўндирилади. Ҳақиқий йўл шароитларини сунъий таъминлаш учун маховик массаси шундай танланиши керакки, унинг ва барабанларнинг инерция моменти транспорт воситаси юргандагига ўхшаш кинетик энергия билан таъминлансин. Диагностикалаш технологияси : стендга транспорт воситаси ўрнатилганидан сўнг \илдирак тезлиги 50 ... 70 км  соатга етказилади ва бирдан тормозланади, стенддаги ҳамма муфталар узилади. Бунда \илдирак билан барабанлар ўртасида тормоз кучларига қарши инерция кучи пайдо бўлиб, бироз вақтдан кейин барабанлар ва \илдираклар айланишдан тўхтайди. Тормозланиш йўли барабанлар айланиши сони ёки уларнинг айланиш давомийлиги бўйича, секинлашиш эса бурчак деселерометри билан ўлчанади. Деселерометр – секинлашишни ўлчаш асбоби. Асбобнинг ишлаш принципи ундаги кўчма инерция массасининг корпусга нисбатан силжишини қайд этишга асосланган. Бу силжиш инерция кучи таъсири остида рўй беради ва транспорт воситаси секинланишига пропорционалдир. Инерцион тормоз стендининг афзалликлари: юқори даражадаги аниқлик; транспорт воситаларининг тормоз тизимини умумий баҳолашга қулай. Камчиликлари: кўп энергия сарф қилади, катта металл ҳажмли. Куч туридаги тормоз стенди . Худди инерция туридагига ўхшаб, ушбу стенд икки жуфт роликлар (барабанлар), занжир узатмаларидан иборат (46- расм). Ҳар бир жуфт ўзининг мотор-редукторига эга (4 ... 13кВт). Редукторлар планетар типида бўлганлигидан узатмалар нисбати 32...34, тормозлар синовида роликларнинг айланиши транспорт воситасининг 2...4 км  соат тезлигига тў\ри келади. 46-расм. Куч туридаги роликли тормоз стендининг шартли тасвири. 1-рама; 2-ролик; 3-занжирли узатма; 4-вал; 5-мотор-редуктор; 6-бирлаштирувчи ролик; 7-транспорт воситасининг \илдираги; 8-босим датчиги. Стенднинг тормоз тепкиси кучайтиргич датчиги билан жиҳозланган. Бу максимал тормоз кучини ва тормоз юритмасининг ишлаб кетиш вақтини аниқлаш имконини беради. Бундай стендлар транспорт воситаси ҳаракатини тақлид тақлид (имитация) қилади ва тормоз самарадорлиги параметрларини ўлчайди. Технологияси: транспорт воситасининг бир ўқидаги \илдираклари роликларга қўйилиб, двигател юритилади ва аста-секин тормоз тепкисига босилади. Бунда пайдо бўладиган тормоз кучлари (Рт) электр двигатели статоридаги реактив моментлар миқдори бўйича ўлчанади. Р т нинг тепкига тушаётган босим кучига бо\лиқлиги, тормоз механизмларининг ишлаб кетиш вақти ва ҳ.к. лар ҳам ўлчанади. Ўлчанган диагностик параметрлар меъёрий миқдорлар билан таққосланади. Афзалликлари: юқори даражадаги аниқлик; тормозларни синаш вақтида барабанларнинг кичик тезликларда айланиши стенднинг юқори технологик мойиллигини таъминлайди. Камчиликлари: кўп металл ва энергия ҳажмлилиги. Бу стендлар назорат операциясида ишлатишга қўл келади, масалан, тормоз самарадорлигини ўлчагандан сўнг, керак бўлса созлаш ишлари олиб борилиб, кейин бажарилган ишлар сифатини қайтадан назорат қилишга қулайдир. Тормоз тизимини диагностикалаш усуллари, воситалари ва ўтказиладиган жойлари қуйидагича таснифланади (47-расм): 15.3. Рул бошқармасини диагностикалаш Рул бошқармаси транспорт воситасининг ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тизимлардан биридир. Шунинг учун унинг техник ҳолатини диагностикалаш кундалик, биринчи ва иккинчи техник хизмат кўрсатиш жараёнларида ўтказилади. Рул бошқармаси бўйича вужудга келадиган айрим бузилиш ва носозликларга мос диагностик ташқи белгилар ва параметрлар 11-жадвалда келтирилган. 1 1 -Жадвал Рул бошқармаси бўйича айрим диагностик кўрсаткичлар Т.р. Бузилиш ва носозликлар Ташқи белгилар Диагностик параметрлар 1. Рул чамбараги эркин йўлининг ошиши (червяк- втулка жуфтлигининг ейилиши) Рул чамбараги люфтининг ошиши Люфт 2. Рул чамбарагининг қийин айланиши Рул чамбарагининг қийин айланиши Айлантириш кучи 3. Рул колонкасининг кўндаланг силжиши (подшипникларнинг ейилиши) Рул колонкасининг вертикал ўқ бўйича силжиши (подшипникларнинг ейилиши) Тирқиш Рул чамбарагидаги люфт қийматлари қуйидагича меъёрланади: енгил автомобиллар учун 10 0 гача, автобуслар учун 20 0 гача ва юк автомобиллари учун 25 0 гача. Рул чамбараги бир маромда ва силтанмасдан бурилиши керак. Тормозларни диагностикалаш усуллари ва воситалари Умумий диагностикалаш Элементлар бўйича диагностикалаш Махсус постларда Йўл шар- оитларида ТХК ва ЖТ ишлари билан биргаликда Тезкор стендларда Кўчма асбоблар ёрдамида Созлов ишларини таъминлайдиган стендлар Кўчма асбоблар Куч стендлари /илдирак илашув кучларидан фойдаланган ҳолда /илдирак илашув кучларидан фойдаланма-ган ҳолда Инерцияли, платформали стендлар Доимий ўрнатилган асбоблар Куч стенди Инерция стенди Куч стенди Чопқир барабанлар билан Инерция стенди /илди- раклар осилган ҳолда /илдираклар барабанга таянган ҳолда чопқир барабанлар билан тасмали таянч билан 47-расм. Тормозларни диагностикалаш усуллари ва воситалари 15.4. Кузов ташқи асбоблари, олдинги ойна, ойна тозалагич, ойна ювгичлар техник ҳолатини диагностикалаш Кузовнинг ташқи асбоблари ГОСТ 87091- 92 бўйича уларнинг сони, жойлашуви ва кўриш бурчаклари орқали назоратланади. Транспорт воситаси фаралари нурларининг тарқалишини назоратлаш ва созлаш учун махсус экранлар ёки кўчма асбоблар қўлланилади. Масалан, фараларни текшириш ва созлаш асбоби – К-310 ёрдамида фара ёру\лиги оқимининг йўналиши ва кучи аниқланади. Бунда ёру\лик кучи бир жуфт фарада бир бирига нисбатан 2 мартадан кўпроқ ошиб кетмаслиги керак. Кузов ён томонларидаги бурилишни кўрсатувчи кичик фараларни универсал ўлчаш асбоблари орқали текширилади. Транспорт воситалари ойна тозалагич ва ойна ювиш жиҳозлари билан таъминлаши лозим. Ойна юзасини тозалаш автобуслар учун тозалагичнинг минутига 10 мартали юришида, бошқа транспорт воситалари учун 5 марта юришида таъминланиши зарур. Олдинги ойна дарз кетмаган бўлиши, кўриш юзасини камайтирувчи қўшимча жисмлар бўлмаслиги керак. Уларнинг ёру\ лик ўтказиш хусусиятларини аниқлаш учун люксометрлар қўлланилади. 15.5. Шина, \илдирак, юриш қисми ва осмаларни диагностикалаш Транспорт воситасининг ҳаракат хавфсизлигига шина ва \ илдиракларнинг таъсири каттадир. Шинадаги босимнинг миқдори меъёрий миқдорлардан кам бўлмаслиги ва ошиб ҳам кетмаслиги шарт. Шина протекторининг қолдиқ баландликлари қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак: енгил автомобилларда – 1.6 мм; юк автомобилларда– 1.0 мм; автобусларда -2.0 мм. Йиртилган, кордлари чиқиб қолган ва протекторлари қатламларга ажралган шиналарни эксплуатация қилиш ҳамда транспорт воситасининг бир ўқига (кўпригига) ҳар хил турдаги шиналарни қўйиш қатъиян ман этилади. Осмаларнинг техник ҳолатини диагностикалаш учун майдончали стендлар қўлланилади, улар диагностикалаш объектига ўз таъсирини кўрсатади. Осмаларнинг техник ҳолати уларнинг тебраниши бўйича тест таъсирида аниқланади. Осма деталларининг ейилиши бошқарув \ илдираклари ўрнатилиш бурчагининг ўзгаришига олиб келади. Бунинг натижасида транспорт воситасини бошқариш қийинлашади, шиналарнинг ейилиши жадаллашади, ёнил\и сарфи ўсади. Бундай салбий омилларни бартараф этиш учун бошқарув \илдиракларининг ўрнатилиш бурчаги стендларда текширилади. Бу стендлар статик ва динамик турларга бўлинади. Статик стендлар ўз навбатида оптик, электрик ва механик турларга, динамик стендлар эса роликли ва майдончали турларга бўлинади.