logo

Организмларнинг тузилиши ва хусусиятларини билиш бизнинг теварак-атрофимиздаги табиатда содир буладиган жараёнларни тушуниш учун жуда фойдалидир.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

37 KB
Организмларнинг тузилиши ва хусусиятларини билиш бизнинг теварак-атрофимиздаги табиатда содир буладиган жараёнларни тушуниш учун жуда фойдалидир. Бирок бу билимлар биологик турларнинг узгариши кай тарзда ва кандай содир булади, нима учун баъзи усимликлар ва хайвонлар камайиб кетади, бошкалари эса купаяди, инсоннинг хужалик фаолияти атроф-мухитга кандай таъсир курсатади каби саволларга жавоб бериш учун етарли эмас. Бу саволларга жавоб бериш учун факат айрим организмларниг эмас, балки улар гурухларининг хусусиятлари хакида яна кенгрок билимларга эхтиёж сезади. Популяциялар экологияси тузилмаларининг шаклланиш шароитини ва бир турнинг айрим гурухлари популяциясини динамик нуктаи назардан урганади. Бошкача айтганда, популяцион экология хар хил турлар микдоридаги узгаришларни урганиб, унинг сабабларини аниклайди. Турларнинг популяцион экологиясини билмай туриб, табиат ва унинг ресурсларидан илмий асосда фойдаланиб булмайди. Популяция тугрисидаги таълимот асосида табиатдаги купгина мураккаб хаётий жараёнларни, яъни биогеоценозларни урганишга имконият яратилади. Табиатда турлар, одатда, бир-бирларидан маълум тарзда химояланган популяциялар тупламидан иборатдир. Экологик нуктаи назардан популяция тирик организмлар хар кандай туркумининг асосий элементи тарзида каралади. Хайвон ва усимликлар турларининг баркарор мавжуд булиши маълум экологик шарт-шароитлар ва ресурсларни талаб этади. Организмлар бир жойдан бошкасига кучганда у ердаги шарт-шароитлар ва ресурслар бошкача булиши ва хатто уларга мувофик келмаслиги хам мумкин. Айрим омиллар бир текис узгариши (масалан, жанубдан шимолга силжиганда харорат), эхтимол узгармаслиги (масалан, хаводаги карбонат ангидрид гази микдори) ёки кескин узгариши (масалан, тупрок тузилиши ва таркиби) мумкин. Буларнинг барчаси турлар учун мос келадиган яшаш жойи фазода гуё алохида «оролча»лар тарзида шаклланади. Турлар бу оролчаларни уз популяциялари билан коплаб олади. Бинобарин, биологик турлар популяциялар куринишида мавжуд булади. Биология фанида хар кандай индивидлар йигиндиси популяция (лотинча « populus »-халк сузидан келиб чиккан) деб тушунилади. Экологик нуктаи назардан эса, маълум яшаш жойида уз мавжудлигини чекланмаган узок муддат давомида таъминлай олиш ва эркин чатишиш кобилиятига эга булган турларнинг индивидлари гурухига популяция дейилади. Популяциянинг мухим хусусияти уз-узидан купайишидир. Популяциялар гарчанд фазовий ажралган булишса-да, маълум яшаш жойида узок муддат хаёт кечириш кобилиятига эга. Популяциянинг асосий хусусиятларидан бири унинг ирсий жихатдан бирлигидир. Улар бир ур индивидлари гурухи тарзда фазо ва вактда баркарор хисобланади. Популяциялар алохида ажралган холда яшамайдилар. Бир тур популяциялари бошкалари билан узаро таъсирлашади, яъни улар билан биотик туркумлар-яхлит тизмларни хосил килади. Хар бир туркумда кандайдир популяция мухим роль уйнайди. У маълум экологик ниша ташкил этади ва бошка турларнинг популяциялари билан хамкорликда унинг баркарор хаётий фаолиятини таъминлайди. Популяцияларнинг узаро таъсири тирик тузилмаларнинг янада юкори даражаси-биотик жамоалар ёки биоценозлар характерини белгилайди. Муайян ташки мухит ёки фазо ва вактда жамоа булиб яшайдиган турли турлар (усимликлар, хайвонлар, замбуруглар ва микроорганизмлар)нинг популяциялари мажмуасидан иборат биологик тизим биоценоз (лотинча биос -хаёт, ценоз -умумий, умумий хаёт маъносини англатади) дейилади. Биоценозларни урганишдан максад уларнинг баркарор хаёти кандай таъминланишини, туркумларнинг узгаришига биотик узаро таъсирлар ва яшаш мухити кандай таъсир курсатишини ойдинлаштиришдир.