logo

Кўприкли ўтишларни лойихалаш. Сув оқимларидан кесиб ўтишни лойихалаш хақида тушунча. Ўзбекистон дарёлариннг ўзига хос ҳусусиятлари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43 KB
Кўприкли ўтишларни лойихалаш. Сув оқимларидан кесиб ўтишни лойихалаш хақида тушунча. Ўзбекистон дарёлариннг ўзига хос ҳусусиятлари. Режа: 1. Кўприкли ўтишларни лойихалаш. 2. Сув оқимларидан кесиб ўтишни лойихалаш хақида тушунча. 3. Ўзбекистон дарёлариннг ўзига хос ҳусусиятлари . Таянч сўзлари ва иборалари: -Кўприк, сув оқимлари, сунъий иншоот, тоннел, паром, гидравлик хисоб, ёмцир, қор, дарё узани, тўйиниш, Ўзбекистон дарёлари. Йўллар кўп сонли дарёларни, доимий сув оқимларини, суцориш каналларини кесиб ўтади. Бу сув тўсиқларини ошиб ўтиш учун сув оқимларини кесиб ўтувчи иншоотлар тизими қурилади. Бу тизим таркибига сунъий иншоотлар, сунъий иншоотларга туташишлар, туташиш ён қияликлари киради. Сунъий иншоотлар ва уларга туташишлар сув оқимидан кесиб ўтувчи асосий транспорт иншоотлари ҳисобланади. Сувни изига солувчи ва ҳимояловчи иншоотлар ёрдамчи иншоотлар ҳисобланади. Аммо уларсиз асосий иншоотни ишончлигини ёки меъёрий ишлашини таъминлаш мумкин эмас. Сув оқимини кесиб ўтувчи сунъий иншоотлар турлари бўйича таснифланади: - кўприк - сув тўсиқ устидан йўлни ўтказувчи иншоот. - тоннел - сув тўсиқ остидан йўлни ўтказувчи иншоот. - паром - сув тўсиқдан автомобил ёки вагонларни олиб ўтувчи ҳаракатланувчи қурилма. Сунъий иншоотлар сифатида кўприкларни қўллаш кенг тарқалган. Шунинг учун кўприкли ўтиш сув оқимидан кесиб ўтиш учун асосий тур ҳисобланади. 18.1-расм [2] кўприкли ўтиш режаси. 18.2-расм [2] кўприкли утиш бўйлама кесими. Узунлиги бўйича кўприклар 3та гуруҳга бўлинади. 1) Узунлиги 25 м.гача бўлган кичик кўприклар. 2) Узунлиги 25-100 м.гача бўлган ўртача куприклар . 3) Узунлиги 100 м.дан катта бўлган катта кўприклар . Йўлларда кичик сув оқимларини қуриш учун кўп сонли кичик кўприклар ва қувурлар ва бошқа сунъий иншоотлар қурилади. Ҳар қандай катта кичик сунъий иншоотлар лойиҳаси гидравлик ҳисоб ишлари асосида бажарилади. Кўприкли ўтиш йўл таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун уни лойиҳалашда аввалам бор, йўлдаги ҳаракатга яхши хизмат кўрсатиш ҳисобга олиниши лозим. Кўприкли ўтиш мураккаб ва қиммат бўлган иншоотлар комплексидан иборат бўлиб, бу дарёни кесиб ўтиш жойига мухим боцлиқ. Кўприкли ўтиш жойининг энг қулай вариантини танлашда иншоотнинг қурилиш баҳосига ва ундан фойдаланишга таъсир қилувчи ҳарактерларни ҳисобга олишимиз керак. Бу шарт шароитларга: геологик шаротлар, тапографик шаротлар, гидрологик шароитлар, ва бошқалар киради. Кўприкли ўтиш шундай қурилган ва лойиҳаланган бўлиши керакки, ҳар қандай шароитда ўз функциясини бажариши керак. Кўприк қурилишида, кўприк нархидан кўприкка тушиш жойининг нархи паст бўлади. Шунинг учун кўприкни қисқароқ қилиб, дарёни бўциб туташиш жойини узунроқ бўлишини таъминлаш керак. Кўприкли ўтишни лойиҳалашда, кўприк остидан ва устидан ўтказувчанлик қобилиятини етарли даражада таъминлаш керак. Ёмцир ва қор сувлари ер устки юзасининг қиялик жойларидан йицилиб устки юза сувларини ҳосил қилади. Бу сувлар ирмоқларни ташкил қилади, бу ирмоқлар йицилиб катта ирмоқни кейин катта сув оқимини ҳосил қилади. Дарёга сув оқимини ҳосил қилувчи ҳудуд дарё ҳавзаси дейилади. Кетма-кет қўйилувчи дарёлар каттароқ, йирик сув оқимини юзага келтиради. Бу дарёлар йициндиси дарё тизими деб аталади. Дарёлар узан ва қайирлардан ташкил топади. Узан бу дарёнинг энг кам сув оқиш кенглиги. Қайир дарё суви энг кам сув оқишдан ошгандаги дарёнинг узандан ташқи чап ва ўнг қисм кенглиги. Дарёларни тўйиниш турлари бўйича 4 та катта гуруҳга ажратиш мумкин. 1. Ёмцир сувларидан тўйинадиган дарёлар. 2. Қор сувларидан тўйинадиган дарёлар. 3. Муз сувларидан тўйинадиган дарёлар. 4. Аралашган турда тўйинадиган дарёлар. Ўзбекистонда қуйидаги дарёлар мавжуд: Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Норин, Чирчиқ, Қорадарё, Сурхандарё ва бошқа кўпгина. Ўзбекистон дарёларининг тўйинишида муз, қор сувларидан ташқари йилнинг иссиқ фаслида ёмцир сувларининг ҳам хиссаси бор. Ёмцир сувлари Республика дарёларининг йиллик оқимини 5-15 % ни ташкил қилади. Ёмцир сувларидан тўйиниш дарёларда қуйидагича: - Зарафшон, Сух, Исфара - 1-2%, - Сирдарё - 6%, - Амударё - 3-3,5 %, - Охонгарон, Цузар, Сангардак, Шеробод - 10-15%. АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».