logo

Тут ипак қурти пилласининг тузилиши ташқи белгилари ва асосий хусусиятлари. Пила ипининг тузилиши ва асосий хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

132 KB
Тут ипак қурти пилласининг тузилиши ташқи белгилари ва асосий хусусиятлари. Пила ипининг тузилиши ва асосий хусусиятлари Режа: 1. Қуртда ипакни пайдо бўлиши ва ажралиши . 2.Пилла ва ипак толасининг тузилиши ва хоссалари. 3.¢умбакни ўлдириш усуллари. 4.Ҳўл пиллани қуритиш усуллари ва дастгоҳлари. 5.Қуруқ пиллаларни топшириш, қабул қилиш ва сақлаш. Ипак - ипак қуртининг ипак ажратувчи безларида пайдо бўлади. Ипак ажратиш бези уч бўлакка бўлинган найчалардан иборат бўлиб, қурт танасининг икки томонида жойлашган бўлади. Ипак ажратиш безининг ҳажми қурт умумий хажмининг 40% ни ташкил қилади, уни чўзиб узайтирилгандаги узунлиги қурт танасини узунлигидан 5 марта ошиқдир (2- расм). расм. Ипак ажратиш бези: 1- фиброин ажратгич; 2-резервуар; 3-тоқ чиқариш қисми; 4-жуфт чиқариш қисми; 5-Лионе бези. Пастки жуфт ипак ажратувчи безда ҳосил бўлган фиброин резервуардан ўтаётганда атрофи серицин билан ўралиб, тоқ чиқариш йўлидан бирга бирикиб кетмаган, икки оқим кўринишида ташқарига чиқади. Шунга кўра пилла ипи серицин билан қопланган ва елимланган икки толадан иборат бўлади. Пилла ипининг кўндаланг кесими икки тенг бўлакка бўлинган элипсни эслатади Озуқага тўйинган ипак қурти пилла ўраб бошлайди. Пилла ўрашни 4 та даврга бўлиш мумкин. Биринчи даврида қурт ипак чиқариб, ҳавоза қилиб олади. Бу пахтасимон лос деб аталади. Иккинчи даврида қурт харакати қисқа-қисқа бўлиб, ипни нисбатан зичроқ қилиб ташлайди. Бу пилла лоси деб аталиб, чувиш учун яроқли эмас. Учинчи даврида қурт пилланинг асосий қисмини ўрайди. Бу қисм қобиқнинг 70-85%ни ташкил қилиб, чувиш учун яроқли. Шу даврда қурт бош қисмини маятникка ўхшатиб ишлатиб, ярим саккизсимон шаклда ип ташлайди. Тўртинчи даврда пилланинг ички пўст қисмини ташлайди. Бу ердаги пилла ипи олдингиларига нисбатан ингичка ва бўш қилиб ташлайди. Пилла қобиғининг бу қисми ҳам чувишга яроқсиз (3- расм) расм. Ипак қурти пилласининг пайдо бўлиш босқичлари: а)ҳавоза ҳосил қилиш; б)саккизсимон шакл; в)қобиқ- 1-лос; 2-қобиқ; 3-қазноқ пўсти; 4- ғумбак; 5-қурт пўсти . Хом ипакнинг сифатли чиқиши албатта пиллага, пилланинг сифатли чиқиши эса озуқага, ипак қуртини боқиш жараёнларининг тўғри бажарилишига боғлиқ. Тут ипак қурти зот ёки дурагайлари ўраган пиллаларни бир-биридан ўзига хос ташқи белгилари, кўриниши ва шакллари билан фарқланади. Пилланинг ранги оппоқ, оч сариқ, яшилроқ оқ, новвот ранг, пушти бўлиши мумкин. Шулар орасида энг қимматбаҳоси оппоқ пилладир. Пиллаларнинг шакли думалоқ, овал, овал белли, цилиндрсимон, бир ёки икки учи ўткир учли бўлиши мумкин Пиллаларнинг ўлчами – узунлиги, ярим шарлар диаметри, бел диаметри билан аниқланади. ¢умбакнинг бош қисми жойлашган ярим шарлар кичикроқ бўлиб, бош ярим шарлар диаметри деб аталади. Қорин қисми жойлашган қисми нисбатан каттароқ бўлиб, таг ярим шарлар диаметри деб аталади. Амалиётда катта ярим шарлар диаметри калибр деб қабул қилинган (расм). а) б) расм Пиллаларнинг геометрик ўлчамлари: а) овалсимон беллик; б) овалсимон белсиз Пилла узунлиги, одатда, 24-40 мм ва ундан ортиқроқ бўлиши мумкин, кўндаланг кесмининг диаметри 12-22 мм ва ундан каттароқ бўлиши мумкин. Пилланинг йирик-майдалиги ипак қуртининг зотига, боқилиш шароитига жинсига боғлиқ бўлади. Пиллани ҳажмини билиш, пиллани чувиш жараёнида бир қанча ташкилий (сақлаш омборларини ҳисоблаш, пиллани ташиш, жойлаш ва ҳоказо) ишларини самарали бажаришда ёрдам беради. Пиллани ҳажми асосан v =5,5-12,7 см 3 . Пиллани юзаси ҳажмидан 2,5-2,7 марта катта бўлади. Пилла вазни . Ҳўл пиллани вазни қурт пилла ўрашдан бошлаб тўққизинчи куни тортилган пилланинг вазнига айтилади. Ҳўл пилла 1,2-3,2г қуруқ пилла 0,32-1,25 г гача бўлади. Пилланинг донадорлиги . Пилланинг юза қисми ғадир-будир (донадор) тузилишга эга бўлиб, ичига кириб борган сари ғадир-будири камайиб силлиқлашиб қолади. Доналарнинг катта кичиклиги пилланинг зотига, қобиқ зичлиги ва боқиш шароитига боғлиқ. Доналарнинг катта кичиклигига қараб, майда, ўрта, йирик ва ёйилиб кетган донадорликка ажратилади. Донадорлик- 1см 2 пилла қобиғи юзасидаги, доналар сони билан ифодаланади. Пилла зот ва дуругайига қараб, 1 см 2 даги доналар сони 50-150 тагача бўлиши мумкин. Агар пилладаги доначалар майда ва аниқ кўринса бундай пиллалар зич ва қаттиқ қобиқли бўлиб, ипакдорлиги ва чувилиши яхши бўлади. Ҳар бир ипак тола диаметри 0,3-3 мкм келадиган маҳкам уланган толачалар – фибриллардан тузилган. Пилла ипининг узунлиги- умумий ва узлуксиз узунликка фарқланади. Умумий узунлик - узилишлар сонидан қатъий назар битта пилланинг бошланишидан охиригача чувилган ип узунлиги. Бу узунлик 1200-1500 метрни ташкил этади. Узлуксиз чувалувчан узунлик - пиллани бошланишидан биринчи узилишгача бўлган узунлик. Битта пилла чувилганда узлуксиз узунлиги қуйидагича аниқланади: l уу =1 0 L бу ерда: L - пилла ипининг умумий узунлиги,м 0-чувиш давридаги узилишлар сони. Пилла ипининг энг муҳим сифат кўрсаткичи унинг ингичкалигидир. Ингичкаликни номер орқали ифодалаш қабул қилинган. Номер деб - 1 гр ипнинг узунлигига айтилади. m l N  бу ерда: m -ипнинг вазни, г. l - ипнинг узунлиги,км Ҳозир тўқимачилик саноатида номер ўрнига чизиқли зичлик кўрсаткичи қўлланилади. Йўғонлик шартли равишда текс билан белгиланилади. Текс деб – бир километр узунликдаги ипнинг вазнига айтилади. l m Т  , текс Пилла зотига қараб пилла ипи толасининг номери 2500 дан 3600 гача (0,28-0,40 текс) бўлади. Ипак толасининг механик хусусиятларидан тўқимачилик саноати учун энг аҳамиятлиси унинг мустаҳкамлиги ва чўзилувчанлигидир: Толанинг мустаҳкамлиги деб , толани узиш учун сарф қилинган кучнинг миқдорига айтилади. 1 мм йўғонликдаги ипак толаси 45-50 кг юкни кўтара олади. Ипнинг то узилгунга қадар узайиши чўзилиш деб аталади. Ипак толаси жуда ҳам чўзилувчандир. Ипак толаси, дастлабки узинлигидан 24% га қадар узилмай чўзила олади. Пилла ипининг зичлиги ўртача 1,33-1,34 мг/мм 3 ни ташкил қилади. Ипакни 140 0 С га қадар қиздирсак, у ўз хусусиятини йўқотмайди. Электр токини ўтказмайди. Серицин сувда эрийди. Фиброин эримайди. Табиий ипак ниҳоятда гигроскопикдир. У ҳаводаги намни ўзига 30% га қадар шимиб олади. Пилла ипининг кимёвий таркиби : фиброин 70-80%, серицин 20-30%, эфир моддалари 0,4-0,6%, спирт 1,2 –3,3%, минерал моддалар 1,0-1,7% ни ташкил қилади. Пилла ичидаги ғумбак капалакка айланмаслиги учун уни ўлдирилади. ¢умбакни ўлдиришни бир неча усуллари мавжуд. Булар: Қуёш нури билан, буғ билан , иситилган ҳаво билан, юқори частотали ток билан, вакуумда, герметик усулда, радиактив нурлар билан, кимёвий моддалар билан ва музлатиш йўли билан. Булар орасида ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган усули буғ ва қизитилган ҳаво билан ўлдириш усулидир. ¢умбакни қуёш нури билан ўлдириш . Кундуз кунлари қуёш тиғига юпқа қатлам қилиб ёйилган пиллалар 50-60 о С температурагача қиздирилади. Бу улар учун критик температура бўлгани учун куйиш натижасида ўлади. Ўлдиришнинг осон усули бўлгани билан ипак учун қуёшнинг ультрабинафша нурлари зарарли, фиброин ҳам, серицин ҳам динатурация (атроф муҳит таъсирида модданинг табиий хусусиятини ўзгартириши), деструкцияга (модданинг нормал структурасини емирилиши) учраганлиги сабабли амалиётда қўлланилмайди. Герметик усулда ғумбакни ўлдириш . Бу усулда пилла ташқи муҳитдан изоляцияланиб, ғумбак нафас олиши учун кислород киришига йўл қўйилмайди. Битта герметик яшикдаги ғумбакни ўлдиришга 48 соатдан кўпроқ вақт кетади. Герметизация қилинганда 1,95-4,4 % гача карбонат ангидрид ва 19,76 % кислород бўлган бўлса, 48 соатдан кейин карбонат ангидрид 12,65 % гача миқдори ошса, кислородники 2,4 % гача камаяди. ¢умбак кислород етишмаслиги ҳисобига бўғилиб ўлади. Бу усулда ўлдирилгандан кейин сояли қуритгичларда пиллалар қуритилиши керак. Бу усулда ўлдирилган пиллаларнинг сув ва ҳаво ўтказувчанлиги яхши бўлиб, кўп ипак тортиб олиш имкониятини беради. Лекин узоқ давом этиши сабабли, ишлаб чиқаришга татбиқ этилмаган. Вакуумда ўлдириш. Бу ҳам герметик ўлдиришнинг бир кўриниши. Бунда ҳаво билан бирга ҳар доим кислородни тортиб олиш ҳисобига, кислород етишмаслиги ҳисобига ғумбак ўлади. Бу усулда ички босим ортиши ҳисобига ғумбакнинг хитин қоплами шишиб ёрилиб, ташқи доғли пиллалар кўпайиб кетади. Агар берилган босимнинг камайиши 1300 Па дан ошмаса, унда ғумбак пўсти бутун сақланади. 14 соатда ғумбак ўлади. Радиактив нурлар билан ўлдириш . Радиактив моддалар, масалан, кобальт-60 нинг гамма нурлари билан ғумбакни нурлантириш ҳисобига ўлдирилади. Бу усулда ўлдирилгандан кейин ҳам сояли қуритгичда қуритилади. Қуриган ғумбакнинг ичи бўшаб қолади. Бу ғумбакдаги баъзи бир моддалар парчаланиб кетиши ҳисобига содир бўлади. Бу усулда ўлдирилганда, серициннинг таркиби унча ўзгармайди, пилла яхши чувилади. Лекин усул мураккаб бўлганлиги сабабли кенг ишлаб чиқариш кўламини олмаган. 240000 дан 340000 ренгенгача дозадаги нур ғумбакни ўлимига олиб келади. Юқори частотали ток билан ўлдириш. Юқори частотали майдонда вужудга келувчи ички иссиқлик алмашиниш натижасида ғумбакни ўлимига ва бироз қуришига олиб келади. 15 мГерц частотали токда 7 минут давомида ғумбак бутунлай ўлади ва сояли қуритгичларда қуритиш 15-20 кунга камаяди. Агар узоқ вақт қуритилса, пиллалар қорайиб, хом ипак хира кўринишга эга бўлади. Кимёвий йўл билан ўлдириш. ¢умбак турли хил кимёвий моддалар билан: углерод сульфид, водород сульфид, бензол буғи, фармалин, хлороформ, ацетон, бромметил ва бошқалар билан ўлдирилади. Бу усул билан ўлдирилганда пилла ва ипакнинг сифатига салбий таъсир кўрсатганлиги сабабли ва заҳарлилиги сабаб саноатда қўлланилмайди. Музлатиш усули билан ўлдириш. 3-5 0 С ли ҳароратда узоқ вақт сақлаш натижасида, ғумбакдаги физиологик жараён тўхтаб, унинг ўлимига олиб келади. Бу усулда пилла яхши сақланади. Лекин жараён узоқ давом этади. Музлатиш йўли билан ўлдиришнинг яна бир усули, бу суюқ азотга ботириш усулидир – 196 0 С суюқ азотга ботирилган пилладаги ғумбакнинг ҳаёт фаолияти бутунлай тўхтайди. Бу жараён 1-2 минут давом этади. Сўнг сояли қуритгичларда қуритилади. Буғ билан ўлдириш. Бунда пиллалар буғ камераларида даврий равишда тўйинган буғ билан қизитиб ўлдирилади. Пиллалар порциясини ўлдириш доимий ошиб борувчи ўлдириш бошида 52-60 0 С ли ва охирида 68-70 0 С ҳароратда олиб борилади. Ўлдирилгандан сўнг пиллалар аравачалар устида 15-20 минут совутилади. Бу усулдан сўнг пиллалар сояли қуритгичларда қуритилади. Қизитилган ҳаво билан ўлдириш . Бу усулди пилла 60-90 минут давомида 75-90 0 С ҳароратгача қиздирилганда, ғумбак учун критик ҳарорат бўлганлиги сабабли куйиб ўлади ва шу билан бирга қурийди ва пилла қобиғининг технологик хусусиятлари яхши сақланиб қолади. Хўл пилладаги намлик боғланган, гигроскопик ва эркин ҳолатда бўлади. Кимёвий боғланган намлик модданинг молекуляр тузилишида иштирок этиб, уни йўқ қилиш, модданинг бузилишига олиб келади. Шу боис қуритиш жараёнида бу намлик йўқотилмайди. Гигроскопик намлик, асосан, мувозанатда бўлиб,атроф муҳит намлиги ва ҳароратига боғлиқ. Гигроскопик намликни меъёридан ортиқ йўқотилса, пилланинг физик-кимёвий хусусиятлари бузилади. Шу сабабли қуритиш даврида 8-12 % гигроскопик намлик пиллада қолади. Эркин ҳолдаги намликнинг асосийси ғумбакда бўлиб, у чиришга сабаб бўлади. Шу сабабли бу намлик йўқотилади. Пилладаги намлик 160-170 % дан 212-233 % гача бориши мумкин. Бу намлик албатта пилла қисмлари бўйича бир текис тақсимланмаган. Нормал ҳароратда ва намликда ҳўл ва қуруқ пилла қобиғи бир хил (9-12 %) намликка эга бўлади. Ҳамма намлик ғумбакда бўлиб, 270-300 % гача етади. Қуритгичлар . Конструкцияси бўйича қуритгичлар камерали ва конвейерлига бўлинади. Қуритиш режими бўйича қуритгичлар: доимий, ўсиб борувчи, камайиб борувчи ҳароратли режимда ишлайдиганларга бўлинади. Доимий ҳароратли режимда ишлайдиган қуритгичларда пилла сувсизланиб қолмаслиги учун паст ҳароратда олиб борилади. Ўсиб борувчи ҳароратли режимда, жараён бошида пилланинг намлиги юқори бўлганда паст ҳарорат билан таъсир қилинади. Пилла қуриб бориши билан юқори ҳарорат ва паст намлик билан таъсир қилинади. Пасайиб борувчи ҳароратли режимда ҳўл пиллалар аввал юқори ҳароратли ҳаво ва паст намлик билан ишлов берилиб, қуриш даври яқинлашган сари ҳаво ҳарорати камайиб, намлик ошиб боради. Шу усулда ишлайдиган қуритгичларга КСК-4,5, СК-150К ва япон системаси қуритгичлари киради. СК-150К конвейерли қуритгич. Бутунлай қуритиш суткасига 4-5т, ярим қуритиш суткасига 10-15т, бутунлай қуритилганда 3-3,5 соат; ярим қуритилган 1,5 соат. Қуритгичга кираётган ҳаво намлиги 18 %, температура 120-125 о С, қуритгичдан чиқаётганда намлиги 35-40 %, температура 80-50 о С пилла қатлами қалинлиги 15 см. Қуритгич 3 конвейерли бўлиб, қуритиш камерасидан, олов ёқиладиган колорифердан, ҳавони ҳаракатга келтирадиган вентелятордан, ёқилғи ва сув билан таъминлаш системасидан ташкил топган. (Узунлиги 15,40 м; эни 2,16 м; баландлиги 2,90 м) (5 -расм). расм. СК-150К конвейерли пилла қуритгичининг ички кўриниши: 1-бункер; 2-қия конвейер; 3-сараловчи конвейер; 4-қия конвейер; 5-қабул қилувчи бункер; 6-қуритувчи камера; 7-горизантал конвейерлар; 8- иссиқлик ташувчини тақсимлагич; 9-ҳаво юрувчи қувирлар; 10-иссиқлик алмашинувчи; 11-буғ генератори; 12-оловли калорифер; 13-ёқилғи баки;14- ёқиш жойи; 15- намлагич; 16-марказдан қочма вентилятор; 17-совитувчи вентилятор; 18- ишлатиб бўлинган иссиқлик ташувчилар учун ҳаво қувири. Ямато - Санко конвейерли қуритгичи. Қуритиш камераси ички қисми 3 та зонага бўлинган бўлиб 8 та конвейердан иборат: I -юқориги зонада 3 та конвейер бўлиб– пиллани ўлдириш ва қисман қуритишга мўлжалланган. II -ўрта зонада 3 та конвейер бўлиб- асосий қуритиш учун мўлжалланган, III –пастки зонада 2 та конвейер бўлиб, критик намликкача етказиш ва қуритиш учун мўлжалланган. Юқориги зонада кираётганда температура 120 о С, чиқаётганда 100 о С температура: ўртасига кираётганда температура 90 о С, чиқаётганда температура 70 о С. Пастки зонага кираётганда температура 60 о С, чиқаётганда температура 50 о С. Қуритиш давомийлиги 300 мин (5 соат). Иш унуми 15 т пиллалар қатлами қалинлиги 5-6 см.( Дастгоҳнинг габарит ўлчами: узунлиги-26,7 м; эни-6,5 м ; баландлиги-4,9 м) (6-расм). расм. Ямато-Санко W -34 системасидаги пилла қуритгич конвейери: 1-пиллаларни дастлабки қуритиш учун вентилятор; 2-юкловчи бункер; 3-туширувчи конвейер; 4-йўналтирувчи ариқчалар; 5-тортувчи вентилятор; 6-зоналар орасидаги тўсиқ; 7- пиллаларни совутиш вентилятори; 8- қия туширувчи конвейер; 9- сўрувчи ҳаво қувирлари; 10- тоза ҳавони тортувчи клапан; 11-марказдан қочма вентилятор;12-ҳайдовчи ҳаво қувирлари;13- терморостлагич . Пиллалар партия билан қабул қилинади ва топширилади. Партия деб-хоҳлаган миқдордаги қуруқ пиллаларга бир мавсумда етиштирилган, бир зот ва дурагайга мансуб, бир хил усулда ва бир хил қуритгичда қуритилган пиллаларга айтилади. Қуруқ пиллалар 30 кг ли қопларда офтоб тушмайдиган, ёғин-сочиндан ҳимояланган қуруқ жойда сақланади. Қоплар ердан 0,5 м баландликда кўпи билан 7 қатор қилиб тахланиши мумкин. Фабрикада пиллалар 7-8 ойлик заҳира билан сақланиши сабабли уларни зараркунандалардан сақлаш керак. Улар моғор, қобиқхўр ва кемирувчилардир. Ҳўл пилладан қуруқ пиллани чиқиши: В қ.п =100 . .  пх пк Q Q бу ерда: Q қ.п - қуруқ пилла массаси Q х.п - ҳўл пилла массаси Ҳўл пилладан қуруқ пиллани чиқиш коэффициенти К у = пк пх Q Q . . Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 2. Рубинов Э.Б. «Технология шелка». Т. Ўқитувчи, 1989 й. 3. Рубинов Э.Б., Мухамедов М.М., Осипов Л.Х., Бурнашев И.З. «Шелкосырье и кокономотания». Справочник. 2-е изд, перераб и док.- М.Легпромбытиздат, 1986 г,-312 с. 4. Қодиров Ш.А. «Пиллани дастлабки ишлаш ва чувиш» бўлимидан маъруза матни, 1999 й. 5. Пиллачилар учун қўлланма. Багавутдинов Н.Г ва бошқалар. 1984 й. 6. А.Х. Алимова, В.А. Усенко. ОЎЮ учун Ипакни эшиш.-Тошкент., «Шарқ»,- 2001.-269 б. 7. Забелоцкий В.И., Усенко В.А. Шелкопрядение. Легпромбытиздат., М: 1961, 314 стр.