logo

Тикув машиналарини классификацияси. Тикув саноати хақида умумий маълумотлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

39.5 KB
Кириш. Адабиётлар. Фанни ўрганишдан мақсад. Тикув машиналарини классификацияси. Тикув саноати хақида умумий маълумотлар Режа: 1. Тикув машиналарини яратилиш тарихи. 2. МДХ ва чет мамлакатларида тикув саноати машиналарини ишлаб чиқарувчи фирмалар ва заводлар. 3. Тикув машиналарининг турлари. 4. Тикув саноати хақида умумий маълумотлар. “Тикув корхоналарини машина ва ускуналари” фанини мақсади тикувчилик ишлаб чиқаришида барча жараёнларни амалга оширувчи машина, ускуна, жиҳоз ва технологик қаторларни тузилишини, ишлашини ва созлаш йўлларини ўрганишдир. Бунда механизмларни тузилиши, машиналарни ишчи қисмларини лозим бўлган харакатлари усулларини, технологик жараёнларда у ёки бу машиналарни қўллаш йўлларини, тузилиши турли бўлган машиналарни бир-бирига нисбатан афзалликларини, бажарилаётган жараёнга қараб машина механизмларини созлашни, машина механизмларини циклограммасини ҳамда тикув корхоналарини механизациялаш ва автоматизациялаш йўллари ҳам кенг ўрганилади. 1. Тикув машиналарини яратилиш тарихи Кийим яратишда машиналар пайдо бўлишидан аввал, асосан қайчи, қўл пичоғи, ип ҳамда игнадан фойдаланишган. Кейинчалик кичкина артеллар ва устахоналар бўлиб, улар ноқулай биноларда жойлашиб вентиляцияси бўлмаган, тикиш ишлари бир ишчи томонидан бажарилган. Тикув машиналарини ишлаб чиқарувчи заводлар бўлмаган, жиҳозлар, асбоблар, фурнитура чет элдан олиб келинган. Биринчи маротаба Россиянинг Подольск шаҳрида Америка ва Германиянинг қўшма “Зингер” фирмаси томонидан тикув машиналари устахонаси ташкил этилиб, унда хориждан олиб келинган деталлардан машиналарни йиғишган. Тикув машинаси XVIII аср охири ва XIX аср ўрталарида яратилган, бунда 1755й. Англияда Вейзенталга патент берилган, шунингдек 1790й Томас Сент ва 1830й Тимолье ҳам тикув машинаси учун патент олган. Улар занжирли бир ипли баҳл билан буюмларни тиккан. Тикув машиналарини яратувчилари деб Элиас Гоу, Гиббс, Зингер ва Вильсонларни ҳисоблашади. Хозирги пайтда кийимларни ишлаб чиқаришда 350 тур ўлчамли машиналар ишлатилади. 2.МДХ ва чет мамлакатларда тикув саноати машиналарини ишлаб чиқарувчи фирмалар ва заводлар 1. Росииянинг “Подольскшвеймаш” бирлашмаси: 25-А, 26-А, 27, 28, 51, 85, 44, 95, 295, 220, 68-А, 65, 260 синф кенг имкониятли ва ярим автоматларни ишлаб чиқаради. 2. Беларуссиянинг “Оршалегмаш” заводи: 97-А, 297, 397, 597, 697, 797, 1097, 1022-М, 1026 синф машиналарини ишлаб чиқаради. 3. Киев экспериментал механика заводи 12 игнали М-12 қавиш машинасини ишлаб чиқаради. 4. Ростов қуюв механика заводи 208, 308, 408, 508 йўрмалаш машиналарини ишлаб чиқаради. 5. Куйбишев механика заводи тўшамаларни қирқиш ва бўлакларга бўлувчи ЭЗМ-2, ЭЗМ-3, ЭЗДМ-3 машиналарини ишлаб чиқаради. 6. Орлов дазмоллаш пресслари заводи тикув буюмларига иссиқлик ва намлик билан ишлов берувчи ПЛП, ПСП, ТПП, ГП-2,5, ГПД-5, ПОР-Г, ПЛЦ-1, ПГП-1 прессларини ҳамда, қўзғалмас, лента- пичоқли тушамаларни якуний кесиб бўлакларга бўлувчи РЛ-2, РЛ- 3, РЛ-4, РЛ-5, РЛ-6, РЛ-1000-1 каби машиналарни ишлаб чиқаради. 7. Полтаванинг тикув машиналар заводи гул-кашта тикувчи МВ-50 машинасини ишлаб чиқаради. 8. Венгриянинг “Паннония” фирмаси қўлда бошқарилувчи ва тўшамани қирқиб бўлакларга бўлувчи СS-529,CS-530 машиналарини, яширин чок билан тикувчи CS-761 ва CS-790 машиналарини, дазмолловчи CS-311У, CS-313, CS-351 прессларни ҳамда тугма тикувчи ва пухталовчи CS-600, CS-652 ярим автоматларни ишлаб чиқаради. 9. Германиянинг “Текстима”, “Пфафф”, “Штробель”, “Дюркопп”, “Адлер”, “Шуберт”, “Зингер” фирмалари 8332, 8115, 8605, 8630, 91, 99, 267-703, 265-115203, 558, 204, 1381, 3116, 299U кенг имкониятли, йўрмалаш, изма очиш, пухталаш, кашта тикиш машиналарини ишлаб чиқарадилар. 10. Чехословакиянинг “Минерва” фирмаси 811, 62-761, 335 синф изма очиш ва синиқ чок билан тикиш ярим автоматларини ва машиналарини ишлаб чиқаради. 11. Италиянинг “Некки”, “Римольди” фирмалари кенг имкониятли, тугма қадовчи ва йўрмаловчи 830-100, NAN-1441, NAN-1405, 829-7 синф машина ва ярим автоматларини ишлаб чиқаришади. 12. Япониянинг “Джуки” фирмаси уч ипли МО-367ВТ ва тўрт ипли МО-816 занжирли йўрмалаш машиналарини ишлаб чиқаради. 13. Германиянинг “Каннегисер” фирмаси эркаклар кўйлагини ёқасини елимлаб йиғувчи прессларни ишлаб чиқаради. 3. Тикув машиналарининг турлари Улар бажарувчи жараёнларига қараб: кенг имкониятли (1022-М, 97-А, 8332, 597, 302, 862), махсус (26, 75, 335, 51-А, 85, 285), ярим автомат (25, 27, 95, 220, 295, 495, 558, 62-761), узелларни ишловчи ярим автомат (260, 360, 590) машиналарга бўлинади. Машиналар бажараётган баҳяқатор ва чок турига қараб: моки баҳая қаторли (тикувчи бир, икки, уч ва тўрт игнали, яширин-кўринмас баҳяли, махсус чокли ва ярим автомат), бир ипли занжирли баҳяқаторли (тикувчи, ва вақтинчалик бирлаштирувчи, кўп игнали, кашта тикувчи-попоп, яширин баҳяли), кўп ипли занжирли баҳя ҳосил қилиб тикувчи (бир, икки ва кўп ипли бирлаштирувчи, буюмлар зийини йўрмаловчи, махсус ва ярим автоматлар) каби машиналарга бўлинади. Бундан ташқари тикилиб бўлган буюм ва уларни деталларига иссиқлик ва намлик билан ишлов берувчи пресслар юритгичини тури, бажараётган жараённи амалга ошириши ва иссиқликни ташувчиси турига қараб: дазмоллаш пресслари, эгувчи махсус пресслар, парловчи пресслар, қўл ёки педаль билан бошқарилувчи, электромеханик, гидравлик, пневматик ҳамда пар ёки электр билан иситувчи прессларга бўлинадилар. 4. Тикув саноати ҳақида умумий маълумотлар Тикув саноати Ўзбекистон Республикасида энг истиқболли йўналишлардан биридир. Хозирги кунда жуда имкониятли корхоналар қаторида “Юлдуз” ва “Јизил тонг” АЖ, “Шарқ гули” АЖ, “Паризод” тикув бирлашмасини, Јўқон, Андижон, Наманган, Јарши, Самарқанд, Ургенч тикув корхоналарини кўрсатиш мумкин. Тикув корхоналари учун хом ашё сифатида пахта, жун, шойи ва синтетик толалардан бажарилган газламалар кўлланилади. Пахта заводларда хар хил чиқиндилардан тозаланади, уруғидан толаси ажратиб олинади, тозаланган тола махсус прессларда кип холига келтирилиб тўқув комбинатларига юборилади. У ерда йигирув, тўқув ва бошқа фабрикалардан ўтиб газлама холига келтирилиб, тикув корхоналарига ўрам ёки китоб холида келади. Тикув корхоналари қуйидаги асосий цехлардан ташкил топган: тайёрлов, бичув, тикув-йиғув, тажриба цехлари, ҳамда ёрдамчи: ремонт- механика, электр, пайвандлаш, қурилиш, омборлар ва бошқалар. Адабиётлар: 1. Анастасиев А.А. и др. Машины, машины - автоматы и автомати- ческие линии легкой промышленности. Учебник. М. 1983. 2. Червяков Ф.И.,Сумароков Н.В. Швейные машины. М. 1968. 3. Червяков Ф.И., Николаенко А.А. Швейные машины. М. 1977. 4. Вальщиков Н.М. и др. Оборудование швейного производства. М. 1977. 5. Рейбарх Л.Б. и др. Оборудование швейных предприятий. М. 1988. 6. Архипов Н.Н. и др. Лабораторный практикум по курсу “Машины и аппараты швейного производства”. М. 1972. 7. Исаев В.В. , Франц В.Я. Тикув машиналарининг тузилиши, созланиши ва ремонти. Т. 1982. 8. Зак И.С. и др. Комплексно-механизированные линии в швейной промышленности. М. 1988. 9. Франц В.Я., Исаев В.В. Иллюстрированное пособие по швейному оборудованию. М. 1976. 10.Полухин В.П. и др. Швейные машины цепного стежка. М. 1976. 11.Исаев В.В. Тикув корхоналарининг жихозлари. Т. 1986.