logo

Инкубаторияни ташкил қилиш ва тайёрлаш. тут ипак қурти уруғини жонлантиришга қўйиш муддатини аниқлаш ва жонлантириш усуллари

Yuklangan vaqt:

26.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

353.173828125 KB
Инкубаторияни ташкил қилиш ва тайёрлаш. тут ипак қурти уруғини жонлантиришга қўйиш муддатини аниқлаш ва жонлантириш усуллари Режа: Инкубация тўғрисида тушунча  Инкубаторияни танлаш ва ташкил этиш  Уруғни жонлантиришга қўйиш муддатлари  Ипак қурти уруғини жонлантириш ва тарқатиш Таянч иборалар : инкубация, инкубатория, ипак қурти тухуми, ҳарорат, намлик, ёруғлик, кимёвий моддалар, съёмник, қутича, термостат, печка, этажерка, инвентарлар, пуркагичлар Инкубация тўғрисида тушунча. Инкубация сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, инкубо -жонлантирмоқ ёки очирмоқ деган маънони англатади. Шунинг учун ипак қурти уруғини инкубация қилиш деганда сунъий шароитда – маълум ҳарорат, намлик, ҳаво, ёруғлик таъсирида уруғдан (тухумдан) қурт очириш тушунилади. Тут ипак қуртини сунъий шароитда очириш учун махсус жиҳозланган бинолардан фойдаланилади; бундай биноларни инкубатори й дейилади. Тажриба ёки илмий ишлар учун ишлатиладиган оз миқдордаги уруғни термостат ёки шкафда жонлантириш мумкин; буларни инкубаторлар деб аталади. Ипак қурти уруғининг ривожланиши ва ундан қурт очиб чиқишда ташқи муҳит шароитининг (иссиқлик, намлик, ҳаво, ёруғлик) таъсири катта аҳамиятга эга. Шулардан энг муҳими иссиқликдир. Иссиқлик манбаи табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Табиий иссиқлик қуёш нури таъсирида, сунъий иссиқлик эса махсус иситкичлар (печка, термостат, батарея, электр энергияси ва ҳоказолар) ёрдамида ҳосил қилинади. Уруғни табиий ва сунъий иссиқлик таъсирида жонлантириш мумкин. Уруғ табиий шароитда жонлантирилса – табиий инкубация , сунъий шароитда жонлантирилса эса сунъий инкубация деб аталади. Табиий инкубация қўлланилганда уруғдан қурт очиб чиқиши бир неча кунга чўзилади, уруғнинг жонланиш миқдори камайиб, қуртларнинг ҳаётчанлиги анча пасайиб кетади. Чунки уруғнинг ривожланиши ташқи муҳитга боғлиқ бўлади. Натижада қуртнинг уруғдан чиқиши тут барги ривожланишидан, яъни барг ёзилишидан орқада қолади ва барг тезда дағаллашиб, қотиб қолади. Бундай ҳолда қурт боқиш кечикиб, пилла ҳосили камайиб кетади. Шунинг учун табиий инкубацияни жумҳуриятнинг айрим иссиқ ноҳияларида такрорий қурт боқиш учун уруғни жонлантиришда ташқи ҳарорат мўътадил даражада бўлгандагина қўллаш мумкин. Республикамизнинг ипакчилик билан шуғулланадиган барча туманларида кўкламги қурт боқиш учун уруғлар асосан сунъий инкубация қилинади. Тут ипак қурти уруғини жонлантиришда сунъий инкубацияни қўллаш учун масус жиҳозланган бинолар – инкубаториялар тайёрланади. Бундай инкубаторияларда уруғ текис ривожланиши учун қулай шароит (ҳарорат, намлик, тоза ҳаво етарли бўлиши керак ва ҳоказо) яратилади. Натижада хоҳлаган вақтда уруғдан қурт чиқариш мумкин бўлади. Бундай шароитда уруғдан қуртлар 10-12 кун ичида чиқиб бўлади. Сунъий инкубация усулида уруғдан қуртларнинг жонланиш миқдори ва уларнинг яшовчанлиги юқори бўлиб, пилла ҳосилдорлиги ортади. Уруғ очириш вақтида ҳароратнинг янада кўтарилиб кетиши қурт уруғининг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатади, тухумдан қурт чиқиши фоизини камайтиради ва уларнинг ҳаёт фаолиятини пасайтириб юборади. 2930 0 С дан юқори ҳарорат қурт уруғи учун мутлақо кераксиз ҳисобланади. Тут ипак қурти уруғининг баҳорги ривожланишида ҳаво намлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда ҳавонинг мўътадил нисбий намлиги 65-75% ҳисобланади. Ҳаво намлигининг бундан ортиб бориши гарчи тухумдан қурт чиқиш фоизини ва қуртнинг ўртача массасини оширса ҳам уларнинг ҳаёт фаолиятини пасайтиради. Ҳаво намлигининг пасайиши натижасида эмбрионнинг ривожланиши тўхтаб қолади, тухумдан чиққан қуртларнинг массаси камайиб кетади (қурт танаси қуриб қолади) ва тухумдан қурт чиқиш миқдори жуда камайиб кетади. Тухумлар юқори ҳароратда очирилаётганда ҳаво намлигининг пасайиб кетиши, айниқса хавфли. Юқори ҳарорат узоқ вақт таъсир этса, уруғлар бутунлай қуриб қолиши мумкин. Уруғлар баҳорги ривожланиш даврида ҳам доим тоза ҳавони талаб этади. Инкубаторияни танлаш ва ташкил этиш Инкубатория ҳар бир хўжаликни ўзида ташкил этилган бўлиб, жонлантириладиган уруғнинг миқдорига (қути сонига) қараб хўжаликда битта ёки бир неча инкубатория бўлиши мумкин. Агротехника қоидасига ва кўпгина илғор пиллакор хўжаликларнинг тажрибаларига кўра ҳар бир инкубаторияда ўртача 100-150 қути қурт уруғи жонлантирилиши лозим. Битта инкубаторияда 50-60 қутидан кам миқдордаги уруғ жонлантирилса, хўжаликка иқтисодий зарар келтиради. Юқорида кўрсатилган миқдордан кўпроқ (150 қутидан ортиқ) жонлантирилса, бир қатор қийинчиликлар туғдиради, жумладан, уруғларни контроль тортиш ўтказиш, жонланган қуртларни кўтариб олиш ва уларни звеноларга тарқатиш ва ҳоказо. Инкубатория барча агротехника ва зоогигиена қоидаларига жавоб берадиган жойда ва хўжаликни ўртасида, яъни қурт боқувчи звеноларни қурт олишига қулай ва яқин жойда бўлиши керак. Инкубатория хизмат қиладиган жой доирасининг радиуси 4-5 км дан ошмаслиги, яъни инкубатория билан қуртхона орасидаги масофа учун 1 соатдан ортиқ вақт сарфланмаслиги керак. Жонланган қуртларни звеноларга тарқатгунга қадар боқиб туриш учун инкубатория ёнида (яқинида) тутзор бўлиши лозим. Бундан ташқари, инкубатория яқинида ифлосланган ва ахлат ташланадиган майдон бўлмаслиги керак. Шунингдек, инкубатория учун захарли кимёвий моддалар, дорилар ва ўғитлар сақланган бинолардан ҳам фойдаланиб бўлмайди. Инкубатория учун печкаси бўлган қуруқ ёруғ, ғишт ёки пахсадан қилинган, яъни иссиқликни яхши сақлайдиган бинолар ажратилади. Бундай капитал биноларда ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги бир меъёрда, яъни уруғни яхши жонлантириш учун керакли даражада сақлаб туриш мумкин бўлади. Инкубатория икки ёки учта алоҳида-алоҳида хоналардан иборат бўлиб, биттасида қурт уруғи жонлантирилади, иккинчисида уруғдан очиб чиққан қуртлар звеноларга тарқатилгунга қадар боқиб турилади, учинчи хонадан эса звенолар билан суҳбатлашиш ва уларга қурт тарқатиш учун фойдаланилади. Уруғ жонлантирилаётган хонага бегона одамлар кириб-чиқмаслиги керак, чунки уларнинг пойафзаллари ва кийим-бошида чанг билан бирга ипак қурти касалликларини қўзғатувчи ва юқтирувчи турли заҳарли микроблар ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, инкубатория ичкарисига кирадиган эшик ташқарисига 4-5%ли формалин эритмаси билан ҳўлланган латта ташлаб қўйилиши лозим. Пиллачилик соҳасида ўтказилган кўп йиллик кузатишлар ва илғор пиллакорларнинг тажрибалари шуни кўрсатдики, 50 қути уруғ жонлантириладиган хонанинг умумий майдони 8-9м 2 , ҳажми эса 25-28м 3 га тенг бўлиши керак. Инкубаторияда уруғ жонлантириладиган хонанинг ёнида жонланган қуртларни веноларга (қурт боқувчиларга) тарқатгунга қадар сақла ва уларни (зарурат туғилса) вақтинча боқиб туриш учун иккинчи хона ҳам бўлади. Бу хонанинг катталиги жонланган қуртларни инкубаторияда қанча вақт туришига боғлиқ бўлади. Одатда қуртлар звеноларга жонланган куниёқ тарқатилиши керак. Агар жонланган қуртлар шу кунни ўзида тарқатиладиган бўлса, хона бир оз кичикроқ бўлиши мумкин. Мабодо жонланган қуртлар инкубаторияда 1-2 кун сақланадиган бўлса, иккинчи хона бирмунча каттароқ бўлади. Инкубатория хоналаридаги деразалар қўш ромли ва форточкали бўлиши керак. Агарда деразаларнинг форточкаси бўлмаса, хонага тоза ҳаво кириб туриши учун девордан тешик очилади. Бу муаммони бартараф этиш учун ва хоналарга тоза ҳаво бир меъёрда кириб туриши учун деразанинг биронта кўзига муаллиф томонидан ишлаб чиқаришга тавсия этилган махсус мослама ВК-3 маркали электровентилятордан бир дона ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Инкубатория хоналарини иситиш учун ғиштдан қилинган ҳар қандай печкадан фойдаланиш мумкин, бироқ печка жуда тез қизиб кетадиган ва, аксинча, бирпасда совиб қоладиган бўлмаслиги керак, чунки бундай ҳолларда хонанинг ҳарорати тез-тез ўзгариб, уруғ ёки жонланган қуртларга салбий таъсир кўрсатади. Инкубатория учун мўлжалланган ва ғиштдан қилинадиган махсус печкалар бўлиши керак. Бундай печканинг баландлиги 160 см, узунлиги 125 см ва эни 50 см бўлади. Ғиштдан ясаладиган бу печканинг дуд (тутун) чиқадиган йўли бир неча бурилишли бўлади. Печкани қурганда унинг иситадиган юзаси (деворчаси) қурт уруғи очириладиган хонага, оғзи эса даҳлиз, қўшни хона ёки айвонга қаратилиши лозим. Инкубаторияга электр печка ўрнатса ҳам бўлади. Электр печка ўтин ёқиладиган печкадан шу жиҳатдан яхшики, унда автотерморегулятордан фойдаланиш мумкин. Автотерморегулятор хонадаги ҳарорат керагидан пасайганда электр печкани автоматик равишда ток тармоғига улайдиган (ишга тушириладиган) ва ҳарорат зарур даражадан ошиб кетганда печкани тармоқдан узадиган кичкина мосламадир. Хона электр печка ёрдамида иситилганда ҳавонинг ҳароратигина эмас, балки намлик даражасини ҳам автоматик равишда тартибга солиб туриш мумкин бўлади. Инкубаторияни ташкил қилишда уруғни жонлантириш учун ва жонланган қуртларни тарқатиш учун зарур бўладиган анжом, асбобускуналар, хонани озода тутишга ёрдам берадиган майда инвентарлар ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш лозим. Республикамиз хўжаликларида инкубаториялар кўпинча 100-150 қути уруғни жонлантиришга мўлжалланиши учун битта шундай инкубаторияга қандай ва қанча асбобускуна ва инвентарлар керак бўлиши 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал 100-150 қути уруғ жонлантириладиган инкубаторияга зарур бўладиган асбобускуналар, керакли материаллар ва инвентарларни рўйхати № Зарур бўладиган нарсаларнинг номи ва миқдори 1. Психрометр 3 дона 2. Термометр 3 дона 3. Термограф 1 дона 4. Гигрограф 1 дона 5. Гигрометр 1 дона 6. Психрометрик жадвал 3 дона 7. Уруғ тўкилган протвейнлар (қутича) турадиган 3-4 қаватли этажеркалар 3 дона 8. Жонланган қуртларни қўйиш учун ишлатиладиган 34 қаватли этажеркалар 4-5 дона 9. Тарози тошлари билан 1 дона 10 . Миллиграмм ва граммли тошчалари бўлган махсус тўплам (набор) 2 дона 11 . Тюльдан қилинган доимий съёмниклар 6-8 м 2 12 . Қоғоздан ясалган съёмниклар 300-350 дона 13 . Уруғни тўкиш ва жонлантириш учун ишлатиладиган протвейн (қоғоз қутича) 60-110 дона 14 . Жонланган қуртларни солиш учун ишлатиладиган қоғоз протвейнлар (қутича) 150-300 дона 15 . Контроль тортишда ёки жонланган қуртларни тортишда ишлатиладиган фанер ёки кардон 1 дона 16 . Пинцетлар 2 дона 17 . Ревундик ёки бошқа қалин материал (намликни сақлаш учун) 10 метр 18 . Челак 3 дона 19 . Севатор (боғбон қайчиси) 2 дона 20 . Пичоқ 2 дона 21 . Барг қирқишда фойдаланиладиган тахтача 2 дона 22 . Барг олиб келиш учун ишлатиладиган фартук 1 дона 23 . Болта 1 дона 24 Стол 1-2 дона . 25 . Стуллар 3-4 дона 26 . Ручка ёки қалам 4 дона 27 . Дафтар 2 дона 28 . Соат 1 дона 29 . Лампочка 4 дона 30 . Супурги 2 дона 31 . Умивальник 1 дона 32 . Сочиқ 2 дона 33 . Халат 4 дона 34 . Совун 2 дона 35 . Полни ювиш ва артиш учун қалин мато 1 метр 36 . Дока 10 метр 37 . Кийим илгич (вешелка) 1 дона 38 . Ҳисоблаш учун чўт ёки электромикрокалькулятор 1 дона 39 . Товуқ пари 4-6 дона 40 . Тут баргини солиб қўйиш учун полиэтилен халта 1 дона 41 . Оҳак 10 кг 42 . Ип (каноп) 1,5-2 кг 43 . Ўтин 1м 3 44 . Кўмир 0,5 тонна 45 . Чойнак 2 дона 46 . Пиёла 4 дона Инкубаториядаги ҳароратни аниқлашда асосан қуйидаги асбоблардан фойдаланилади: 1. Термометр 2. Психрометр (Август ва Ассимон психрометрлари). 3. Термограф. Бу асбоблардан термометр ва психрометр хонани деворига ёки этажеркаларни (сўкчакларни) четига осиб қўйилади ва хоҳлаган вақтда келиб ҳарорат неча даража эканлигини билиб олиши мумкин бўлади. Термограф эса хонани керакли жойига текис қилиб қўйилади. Бу ўзи ёзадиган асбоб бўлиб, ичида соат маятнигига ўхшаш қисми бор. Ташқарисида ричаги ва айлана шаклида цилиндри бўлиб, ричагининг учига перо ўрнатилади, цилиндрга эса градусларга бўлинган миллиметрли қоғоз ўралади. Цилиндр ички механизм ёрдамида кеча-кундузи ёки хафтасига бир марта секин айланиб туради. Хонадаги ҳароратни кўтарилиши ёки пасайиши билан ричак пероси ҳам баланд ёки растни чизади. Натижада градусларга бўлинган миллиметр қоғоз устида из қолади. Шу изнинг йўлига қараб ҳарорат аниқлана беради. Хонадаги намликни эса қуйидаги асбоблар ёрдамида аниқланади: 1. Август ёки Ассимон психрометрлари билан. 2. Соссюр гигрометри ёрдамида. 3. Гигрограф билан. Гигрографнинг тузилиши ва ишлаш принципи худди термографга ўхшайди. Ишлаб чиқаришда инкубатория ҳароратини ва намлигини ўлчаш учун асосан Август психрометридан фойдаланилади, чунки бу психрометрни хонанинг хоҳлаган жойига осиб қўйиш, ҳарорат ва намликни тезда ўлчаб олишда пиллакорлар қийналмасдан фойдаланиши мумкин. Бу психрометрларни иккита симобли термометри бўлиб, биттаси қуруқ термометр, иккинчиси (симобли учига батис латта ўралган) ҳўл термометр деб аталади. Иккинчи термометрнинг симобли учига ўралган батис латта пробирка ичидаги сувга тегиб туриши керак. Сув билан симобли шарча оралиғидаги масофа 1,5 см бўлиши лозим. Акс холда намликни нотўғри кўрсатади Намликни аниқлашда махсус психрометрик жадвалдан фойдаланилади. Жадвалдан фойдаланиш қуйидагича бажарилади. Дастлаб психрометрнинг қуруқ термометри кўрсатиб турган ҳароратни ёзиб оламиз (мисол учун 24 градус), сўнгра ҳўл термометрнинг кўрсатган ҳароратни ёзиб оламиз (мисол учун 21 градус). Сўнгра қуруқ термометр кўрсаткичидан ҳўл термометр кўрсаткичини олиб ташлаймиз (мисол учун 24-21 = 3). Жадвални чап томонидан ҳўл термометр кўрсатган ҳароратни топамиз. Қурт уруғи солинган қоғоз қутилар қўйиладиган сўкчакларнинг (этажеркаларнинг) тузилиши ҳар хил бўлиши мумкин, бироқ улар етарли катталикда, ҳаво бемалол тегиб турадиган ҳамда ишлаш учун қулай бўлиши керак. Кўпинча сўкчаклар қуйидаги ўлчамларда ясалади: кенглиги 1м, қаватлар орасидаги оралиқ камида 40 см, пастки қаватнинг ердан баландлиги ва энг юқориги қаватдан шипга бўлган масофа камида 70-75 см. Инкубаториянинг катта-кичиклигига қараб, сўкчакнинг узунлиги ҳар хил бўлиши мумкин, одатда у 2м қилинади ёки катталиги 2м х 1м бўлган махсус темир сўкчаклардан фойдаланилади. 13 -Расм. Ҳарорат ва намликни ўлчайдиган асбоблар . Инкубаторияда уруғларни контроль тортиш ва жонланган қуртларнинг миқдорини аниқлаш учун тарози ҳамда тошлар керак бўлади. Тарози стол устига қўйиладиган, сезгирлик даражаси 0,10-0,25 г га тенг бўлиши керак. Сезгирлиги бундан ҳам камроқ бўлган тарозилар уруғ ёки қурт тортишга ярамайди, чунки бундай тарозининг палласи кичик бўлганлигидан қурт уруғи солинган қути (протвейн) жойлашмайди. Шунинг учун ҳам уруғни инкубаторияга келтирмасдан олдин, бир-иккита тахта фанер ёки қалин (қаттиқ) картон тайёрлаб, тахт қилиб қўйилиши лозим. Фанер ёки картон уруғ солинган қутидан каттароқ бўлади ва тарозида тортиб барвақт мувозанатга келтириб қўйилади. Қурт уруғи солинган қутини тарозида тортиш вақтида қутидаги (палла)га ҳалиги фанер ёки картонни қўйиш керак, шунда уруғни тортиш анча осонлашади ва улар қутида сурилиб бир жойга тўпланиб қолмайди. Тарозининг тошлари ҳам ўзига тўғри келадиган, массаси эса 1г дан 100г гача бўлиб махсус ғилофда сақланиши лозим. Бундан ташқари, енгил ва кичик нарсаларни (100 г массагача) тортишда ишлатиладиган (тенг палласи қўлда кўтариб тортадиган) тарозиларнинг махсус мг ли (5 мг дан 50 мг гача бўлади) тошларидан ҳам фойдаланилади. Уруғларни жонлантириш ва жонланган қуртларни солиш учун махсус катталикка эга бўлган қутилардан фойдаланилади. Бундай қутилар зичлиги 100-120 г/м 2 бўлган ўров қоғозидан ясалади. Қутининг туби бир қават, деворчалари эса икки қават қилинади. Деворчаларнинг баландлиги 3 см бўлади. Қуйидаги 2-жадвалда уруғни жонлантириш учун ишлатиладиган қоғоз қутичаларнинг ўлчамлари берилган. Уруғ солинадиган қоғоз қутилар ўрнига ёғоч рамкалар ясаш мумкин. Бундай рамкалар узоқ вақтига чидайди ва ишлатилиши қулай бўлади. Рамка юпқа планкалардан ясалади ва бир томонига сурп , чит ва шу каби сийрак тўқилган мато тортилади. Қоғоздан ясалган қутичанинг ички ўлчами қандай бўлса ёғоч рамканинг ўлчами ҳам шундай бўлади. Қутича ва рамкаларнинг ўлчамини белгилашда уруғни юпқа қатлам қилиб ёйиб солиш зарурлиги назарда тутилиши лозим, бу эса меъёрида ҳаво алмашинишини таъминлайди. Яхшиси инкубаторларда уруғни бир қават қилиб, инкубаторияларда эса қоғоз қутиларга икки қават қилиб, ёйиб солингани маъқул, шунда уруғларга ҳаво яхши тегиб туради. Уруғдан чиққан қуртлар вақтинча қўйилган съёмниклар ёрдамида кўтариб олиниб, бошқа қутичаларга солинади. Бу қутичалар ҳам уруғни жонлантириш учун фойдаланган қутичалар тартибида ясалади, лекин бу қутичаларга қуртлар уруғларга нисбатан 5-6 баробар камроқ миқдорда солинади. Шунга қарамасдан 10г массада жонланган қуртларни соладиган қутичанинг катталиги ва ундаги умумий майдон 10 г уруғ турадиган қутичадан каттароқ бўлади. 2 -жадвал Уруғ жонлантириладиган қоғоз қутичаларнинг ўлчамлари Қути чада жонлантир ила диган уруғни миқдори, г Қути ясаладиган қоғознинг катталиги, см Қутича деворининг баланд лиги, см Қутичани нг катталиги, см Уру ғ жонлани ш и учун зарур бўл ган май дон, см 2 Қут ича ичидаг и уму мий май дон, см 2 б ўйи э ни б ўйи э ни 10 г 3 2 1 8 3 2 0 1 2 180 240 29 г (1 қути) 4 1 2 8 3 2 9 2 2 520 638 58 г (2 қути) 5 8 3 2 3 4 6 2 6 104 4 119 6 Уруғни инкубация қилишда маълум вақт ўтгач (одатда 9-10 кунлари) қурт жонлана бошлайди. Шу жонланаётган қуртларни қутича ичидаги уруғлардан ажратиб олиш учун махсус тешикчалари бўлган қоғоз ёки тюлдан-съёмниклардан фойдаланилади. Съёмниклар 2 хил бўлади. 1. Тюлдан (тўр матодан) ясалган доимий съёмник. 2. Юпқа қоғоздан ясалган вақтинчалик съёмник. Тюлдан ясалган съёмникларни доимий деб аталишига сабаб, улар уруғ жонланишидан олдин қутича ичига қуйилган бўлиб, уруғдан қуртлар чиқиб бўлгунича сақланиб туради. Одатда, тўр қоғозлар инкубаторияга катта ўлчамдаги илматешик тахта қоғозлар ҳолида келтирилади. Юпқа қоғоздан ясалган съёмникларни вақтинчалик дейилишига сабаб, уруғдан дастлаб жонланган хабарчи қуртларни олиб ташлаш ва боқиш учун мўлжалланган кейинги қуртларни кўтариб олиш мақсадида ишлатилади. Қутичадаги уруғлардан жонланган қуртлар вақтинчалик съёмниклар ёрдамида кўтариб олингач, қутича ичига яна бошқа вақтинчалик съёмник қўйилади. 14- расм Съёмниклар қўйилиши ва ундан фойдаланиш тартиби Съёмниклар тешикчаларининг диаметри 2-4 мм ли қилиб уруғ заводларида тайёрланади. Инкубаторияда уруғни жонлантириш учун ҳар бир қутичага ўртача 2-5 донадан тўғри келадиган қилиб съёмниклар келтирилиб, қутича ичи катталигига тўғри келадиган қилиб кесиб тайёрланади. Тут ипак қурти касалликларини даволаш усуллари деярли бўлмаганлиги учун уларга қарши курашиш чоралари асосан профилактика ва санитария тадбирларини ўз ичига олади. Кўкламда уруғни жонлантириш даврида ўтказиладиган профилактика тадбирларига инкубатория учун ажратилган бинони ва инкубация учун зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар, инвентарлар, анжом ва материалларни дезинфекция қилиш ишлари киради. Бу тадбир уруғлардан соғлом қуртлар чиқишини таъминлайди. Дезинфекция ишлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, санитария-профилактика тадбирларининг асоси ҳисобланади. Маълумки, дезинфекция турли касалликларни йўқотишга ёки уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар комплексидан иборат. Шунга яраша, дезинфекция икки хил бўлади: 1. Касаллик ўчоғи (манбаи) ни дезинфекция қилиш. 2. Касаллик тарқатилиши олдини олиш мақсадида дезинфекция қилиш. Касаллик ўчоғини дезинфекция қилишдан кўзланган мақсад – юқумли касалликни ва уни тарқатувчи микроорганизмларни йўқотиш; профилактик дезинфекциядан мақсад – касалликнинг олдини олиш ва уни жонланаётган соғлом қуртларг тарқалишига йўл қўймаслик. Дезинфекция яхши самара бериши, уни ўтказиш муддати ва усулларига, шунингдек, ишлатилган кимёвий моддаларнинг таъсирчанлигига боғлиқ. Инкубаторияларни дезинфекция қилиш учун «Автомакс» деб аталадиган пуркагич ёки деҳкончиликда қўлланиладиган ОДН типидаги пуркагичлардан фойдаланилади. Инкубаторияни дезинфекция қилиш учун зарарсизлантирувчи дорилар сифатида 35-40% ли формалин, 2% ли монохлорамин ва гипохлорид кальций ишлатилади Формалин буғи ва монохлораминдан ажралиб чиққан кимёвий моддалар кўз ва нафас йўлларининг шиллиқ пардасини яллиғлантиради. Шунинг учун дезинфекция қилиш вақтида ва бу моддалар билан ишлаганда махсус газниқоб (противогаз) ҳамда резна қўлқоп кийиш ва тегишли ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш зарур. Формалин – формальдегид эмульсияси сувдаги 36-40% ли эритмаси. Формальдегид рангсиз газ бўлиб, бактерияларга кучли таъсир кўрсатади. Дезинфекция қилиш вақтида формальдегид буғ ҳолида ҳам ишлатилади. Ҳавонинг нисбий намлиги 95%, ҳарорати 25-30 0 С гача бўлганда формальдегиднинг кучи янада ортади. 3 -жадвал Жонланган қуртларни солишда ишлатиладиган қутичаларнинг катталиги Қурт нинг массаси, г Қути ясаладиган қоғознинг катталиги, см Қутича деворининг баланд лиги, см Қутичани нг катталиги, см Қур т турадиган фойдали май дон, см 2 Қут ича ичидаги умумий май дон, см 2 б ўйи э ни Б ўйи э ни 4-5 3 9 2 8 3 2 7 2 2 500 594 6-10 5 7 3 2 3 4 5 2 6 103 2 117 0 11-15 5 7 4 3 3 4 5 3 7 150 5 166 5 16-19 6 0 5 1 3 4 8 4 5 197 8 216 0 20-24 6 9 5 3 3 5 7 4 7 247 5 267 9 25-30 7 4 5 8 3 6 2 5 2 300 0 322 4 31-35 7 8 6 3 3 6 6 5 7 352 5 376 2 36-40 8 1 6 8 3 6 9 6 2 402 0 427 8 Инкубаторияда дезинфекция ишларини олиб боришдан олдин, унинг барча хоналари эшик-деразаларини, сўкчаклари ҳамда бошқа инвентарларини ишқороли ёки совунли исссиқ сув билан яхшилаб ювилади. Шундан кейин хонанинг эшик, дераза ва бошқа тешик-тирқишлари маҳкам беркитилади ва унинг ҳарорати 25-26 0 га кўтарилади. Сўнгра ҳамма хоналар формалиннинг 4% ли ёки активланган монохлораминнинг 2% ли эритмаси билан дезинфекция қилинади, яъни инкубаториянинг деворлари, поллари, эшик-деразалари, стол, стул ва сўкчаклари эритма билан яхшилаб хўлланади. 1 л 4% ли эритма 3 м 2 сатҳга сарфланади. Инкубатория хоналари уруғни инкубация қилишдан 7-8 кун олдин дезинфекция қилинади. Одатда, сотишга чиқарилган формалин таркибида 36-40% формальдегид бўлади. Хоналарни дезинфекция қилиш учун эса формалинни 4% ли ишчи эритмаси зарур бўлади. Бундай ишчи эритмани тайёрлаш учун 36-40% ли формалинга сув аралаштирилади. Формалинни 1 л га қанча сув қўшилиши қуйидаги формула асосида чиқарилади: Формуладаги С - формалинга қўшиладиган сув миқдори, л ; х- формалинни концентрацияси (36-40%): у-ишлатиладиган ишчи эритманинг концентрацияси (4%) Масалан, формалин таркибидаги формальдегид 40% ни ташкил этади, дейлик, биз эса таркибида 4% формальдегид бўлган ишчи эритма тайёрлашимиз керак. Бунинг учун формуладан фойдаланамиз: Демак. 1 л 40% ли формалинга 9 л сув қўшилса, 4% ли ишчи эритма ҳосил бўлади. Дезинфекцияловчи кимёвий модданинг иккинчиси монохлораминдир. Монохлорамин- кукунсимон модда. Дезинфекция қилиш учун 2% ли активлаштирилган монохлораминдани фойдаланилади. Ишлатиладиган ишчи эритма куйидагича тайёрланади: 200 г монохлорамин 10 л сувда эритилади ва унга албатта аммиакли селитра ёки новшадил (аммоний хлорид) каби активатор (тезлаштирувчи) қўшилади. Эритмани бевосита ишлатиш вақтидагина тайёрлаш керак. Барвақт тайёрлаб қўйилган идишга аввало тарозида тортилган муайян миқдордаги монохлорамин ва активатор солиниб, устига дарҳол муайян миқдорда сув (ҳарорати 15 0 дан паст бўлмасин) қўйилади, эритма таёқча ёки куракча билан яхшилаб аралаштирилади. Кўп миқдорда хлор ажралиб чиқиши натижасида эритма юзида ипир-ипир кўпик ҳосил бўлиши эритманинг ишлатиш учун тайёрлигини кўрсатади. Эритманинг кучи (бактерияларга кўрсатадиган таъсири) 3-4 соатгача сақланади. Эритма пурковчи аппаратнинг сиртига тўкилиб кетмаслиги учун уни аппаратга симтўрли воронка орқали қуйиш керак. Аппарат эритма билан ифлосланса уни сувда яхшилаб ювиш зарур. Дезинфекция қилиш вақтида формалин эритмаси қандай нормада сарфланса, бу эритма ҳам шу нормада сарфланади. Дезинфекция қилган вақтда хонанинг эшик-деразалари зич беркитилган бўлиб, бир-икки кечакундуздан кейин очиб шамоллатилади. Дезинфеция ишлари тугагач, инубатория хоналари тоза оҳак билан оқланади. Оқлаш учун 8-10л сувга 1,5-2 г оҳак солинади. Шундай қилинса, инкубатория қўшимча равишда зарарсизлантирилади, ёруғроқ бўлади ва хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати яхшиланади. Уруғни жонлантиришга қўйиш муддатлари. Уруғни инкубацияга қўйиш муддати 4 усулда аниқланади: • Ўтган йиллари қурт уруғи очиришга қўйилган ва улар энг яхши жонланишга эга бўлган йиллардаги маълумотларга қараб. • Тут дарахтидан илгари барг чиқарадиган баъзи бир дарахт ёки усимликларнинг ривожланиши ёки гуллашига қараб. • Фойдали ҳароратлар йигиндисига қараб. • Тут дарахти новдасидаги куртакларнинг усиши ва ривожланишини кўзатиб бориш йўли билан. Ипак қурти уруғини жонлантириш ва тарқатиш. Уруғлар икки усулда жонлантирилади: • ҳароратни аста-секин ошириб бориш йўли билан уруғни жонлантириш; • ҳароратни ўзгартирмасдан, яъни доимий (муайян) даражада сақлаш йўли билан уруғни жонлантириш. Ҳароратни аста-секин ошириб бориш усули - баҳор совуқ келган йилларда, об-ҳаво бир хил бўлмаган ва баҳорги қаттиқ сов-уқлар бўлиши ёки эрталаблари совуқ бўлиши қутилган ҳолларда қўлланилади. Бу усул қўйидагича бажарилади: хонадаги ҳаво ҳарорати ҳар куни1 - 2 даражага ошириб борилади. Ҳарорат 24 даражага етганда бошқа кўтарилмайди ва уруғдан хабарчи қуртлар чиққунга қадар сақланади. Ҳароратни ўзгартирмасдан, яъни доимий даражада сақлаш йўли билан жонлантиришда уруғ инкубаторияга қўйилгандан кейин дастлабки 2 - 3 кун давомида ҳавонинг ҳарорати 13 - 14 даражада сакланади, кейин эса бир кун давомида ҳарорат 24 даражага етказилади ва уруғдан дастлабки (хабарчи) қуртлар чиқа бошлагунча шу ҳарорат саклаб турилади. Хабарчи қуртлар пайдо бўлиши биланок хавонинг ҳарорати бир даражага кўтарилади, яъни 25 0 С га етказилади ва уруғлар жонланиб бўлгунча шу даражада саклаб турилади. Уруғлар оқарган куни қутичаларга доимий съёмник қўйилади. Одатда бир кундан кейин эрталаб соат 6 - 7 ларда хабарчи қуртлар чиқади. Хабарчи қуртлар чиқишидан олдин (кечқурун ёки тунда) уруғ тукилган қутичаларга вақтинчалик съёмник қўйи-лади. Хабарчи қуртлар чикиб бўлгач, барча қутичалардаги вақтинчалик съёмниклар қурти билан кўтариб олиниб, ёқиб юборилади. Одатда қуртларнинг кўпчилик қисми тухумдан эрталаб соат 6 дан 10 гача чиқади, шунинг учун қуртларни қутичадан кўтариб олиш ва уларнинг массасини аниқлаш соат 10 дан кейин бошланади. Пиллачиларга қурт фақат эрталаб ёки кечкурун тарқатилади. Уларга бир вақтда жонланган қуртлар берилади. Ипак қурти уруғини жонлантиришда қутичадан фойдаланиш уруғни сифатли жонланиб чиқишини таъминлайди. Инкубистлар рўйхатда кўрсатилган зарурий массаларга қараб биринчи куни жонланган қуртлардан мавжуд гуруҳларни қўшиб, талаб қилинган массадаги гуруҳларни ташкил этади. Масалан, биринчи куни жонланган қуртларнинг гуруҳлари (г ҳисобида) 9,5;10;13,4;16;16,25;17;18;19;19,25;20;21 ни ташкил этган булса, пиллачиларнинг талабига биноан ярим қути – 9,5г; бир қути – 19 г; битта чорак – 23,75г; бир ярим қути – 28,5 г; чорак кам иккита қути – 33,25г; икки қути – 38 г ва ҳоказо тайёрлаш керак. Бунинг учун мавжуд массадаги қуртларни массасига қараб аввало талабга тўғри келадиганлари ажратиб олинади (масалан, 9,5, 19 ва ҳоказо), сўнгра қолганларини бир-бирига қўшиш йўли билан зарурий массалар ҳлсил қилинади. Масалан, битта чорак 13,5 г билан 10,25 г, бир яримта қути учун 16 г билан 12,5 г, чорак кам икки қути учун 17 г билан 16,25 г, икки қути учун 20 г билан 18 г бир-бирига қўшилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ахмедов.Н, И.Эльмурадова – Тутоводство, Тошкент, 2006. Ўқув қўлланма, 35 бет 2. Рахмонбердиев.К, М.Хиббимов – Тутни қаламчадан ўстириш, Тошкент. 2008. услубий қўлланма, 99 бет 3. Ахмедов Н, Муродов С – Ипакчилик асослари, Тошкент, 1998 й Дарслик, 2007 бет 4. Ахмедов Н. – Ипак қурти экологияси ва боқиш агротехникаси, Тошкент, 2014 йил. Дарслик. 180 бет Абдуллаев У.А. – «Тутчилик», Тошкент, «Меҳнат», 1991. дарслик, 399 бет 5. Азизов Т,Ахмедов Н. Орипов О. Пиллаларга дастлабки ишлов бериш Ўқув қўлланмаси. Тошкент 2010 й. 136 бет 6. С.Собиров, Н.Ахмедов, У.Жуманова - «Ипак қуртининг касалликлари ва зараркунандалари» ўқув қўлланма Тошкент 2011 йил. Ўқув қўлланма. 99 бет. 7. Ахмедов Н., Наврўзов С. – Ипак қурти уруғчилиги, Тошкент, 2014. Дарслик, 214 бет